Туркияда лайиқлик давлат тузими ўзгартириладими?

Алибой Йўляхшиев

аБугунги дунёнинг ҳудудида ўзларини турклар ҳисоблаган миллатнинг еттита мустақил давлати (Кибрис, Озорбойжон, Туркия, Туркмаистон, Ўзбектстон, Қирғизистон, Қозоғистон) мавжуд. Булардан Туркия ва Кибрисда давлат тузими демократлашган ваа адолатли ҳисобланади. Шу билан бирга Туркия бутун туркларнинг тархий ҳамда маданий урфларини, анъаналарини нисбатан тўла сақлаб ва қўриб келаётган бирдан бир тарихий давлатдир. аҚайғулар билан айтамизки, туркларнинг ҳалигача ҳам мустамлака асоратидан қутила олмаган (Шарқий Туркистон, Татаристон, Бошқористон, Доғистон, аГагавузлар каби) ва мазлумликда яшаётган кўпмиллионли нуфуси ва кенг тупроқлари ҳам бордир.

 

Саналган мамлакатларда бугун сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёт турли хил давом қилиб турибди. Масалан, бу йил (2007) Туркияда ўта қизғин сиёсий ҳаёт яшалди. Чунки бу мамлакатда, яъни туркларнинг нисбатан демократик давлатида бу йил мамлакатнинг бош мансабдори-Туркия Жумҳуриятининг президенти сайланиши лозим бўлди.а Бундай сайлов Туркиянинг парламенти Ц Туркия Буюк Миллат Мажлисида ўтказилиши лозимлигидан парламентда вакиллари кўпчиликни ташкил қилган ҳукмрон Адолат партияси ва унга мухолифатда бўлган Жумҳурият халқ партияси тортишувлари оқибатида мамлакатнинг президентини сайлай олмаганликлари сабабли эски Пралмент тарқатиб юборилиб, шу йилнинг 22 июлида Туркия парламентига янги сайловлар ўтказилди. Оқибатда Мамлакатнинг Конститутсиясига мувофиқ шу йил 28 августида мамлакатнинг президентлигига ўтказилган Президент сайловларининг учинчи навбатида ҳозиргача туркия ташқи ишлар вазири вазифада ишлаб турган Абдуллоҳ Гул Туркия давлатининг бу юксак лавозимига 11-президент бўлиб сайланди. Абдуллоҳ Гул аТуркия Адолат ва ривожланиш партиясининг аъзоси ҳисобланади.

 

Дунёнинг кўпчилик мамлакатлари бу партияни муътадил исломчилар партияси деб биладилар. Шу сабабдан дунёнинг ноисломий қисми Туркиядек бир мамлакатнинг исломийлашишидан ташвишланмоқдалар. Бироқ бугунги Туркия ҳукумати бошлиғи Р.Т. Эртуғон ва мамлакатнинг юксак мансабига янги сайланган Абдуллоҳ Гул мамлакатнинг Асосий Қонунига ариоя қилишларини ва унинг сўнгги 75 йилдан ошиқ лойиқ давлат апринсипларидан чекинмасликларини кескин баён қилишиб турибдилар.

 

Туркияда амалга оширилган давлат мансабдорларининг ўзгариши дунё тан олган демократик сайловлар оқибатида содир бўлганлигига қарамасдан, бу мансаб янгиланишлари мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида қандай ўзгаришлар олиб келишини олдиндан башорат қилиш унча ҳам енгил бир масала эмас. Шу сабаб биз бундай башоратлар қилишдан тийилиб, русларнинг шу масалага боғишланган таҳлилларини ва ташвишларини ифодаланган бир мақоланинг таржимасини ўқувчиларимизга тақдим қилишни фойдадан ҳоли бўлмас деб ҳисобладик. У мақола ФТуркияда фанатизмсиз аИсломизмФ деб аталади ва Россияда нашр қилинадиган УКомсомолская правдаФ газетасида эълон қилингандир. Уни биз тубандаги интернет адресдан олдик:

http://www.km.ru/magazin/view.asp?id=72E4A3AE96E0402FA8BF69BFD2B3442D&idrubr=3A76693B8E0711D3A90A00C0F0494FCA

а

Фактлар:
Туркия қўшинлари қумондонлиги 1961, 1971 ва 1980 йилларда ўзининг хушига ёқмаган мамлакатнинг халқ сайлаган учта ҳукуматини ағдариб ташлаган эди. Энг сўнгги марта 1997 йили ҳам ҳарбийлар сиёсат ишларига кескин аралашиб, исломчи ҳисоблаган бош авазир Нажмиддин Эрбақонни лавозимидан олиб ташлаб, унинг Рифаҳ партиясининг ёпилишига эришгандилар. Ўша замонлар ҳозирги ҳукумат бошлиғи Ражаб Эртуғон ва президент Абдуллоҳ Гул қувғинга учраган бош вазир тарафдорлари ҳисобланардилар. а

а

Туркияда фанатизмсиз Исломизм (Алибой Йўляхшиев таржимасида).

 

Бугун Туркияда янги президент ўз мансабига ўтирди. Бу янги президент Абдуллоҳ Гул,а Адолат партиясининг вакили бўлиб, ҳозиргача ҳукуматда ташқи ишлар вазири бўлиб ишларди. Шундай қилиб, давлат бошлиғи лавозимини ким эгаллаши хусусидаги аниқмасликлар билан боғли бўлган ва етарлича узун вақт чўзилган сиёсий бўҳрон тугагандек кўринаяпти. Бироқ ҳал бўлмаган ўта кескин масалалар ҳам оз эмас.

 

Туркия Жумҳурияти тарихида биринчи марта, давлатнинг ҳар иккала юксак лавозимларини исломчилар эгалладилар, яъни улар ҳатто жуда муътадил бўлсаларда Адолат партиясининг раҳбари Ражаб Тайиб Эртуғон мамлакатнинг бош вазири ва шу партиянинг вакили президент бўлиб қолди. Бунгача эса, давлатнинг бошлиғи ҳамиша дунёвий ривожланиш тарафдори бўлган (ўз номи билан айтилса, динсиз ва исломга қарши-таржимон изоҳи) киши бўлиб келаётганди.

 

Туркиянинг бугунги лидерлари муътадил исломчилар қаторига киришади. Бироқ уларнинг хусусиятларида радикал ва экстремизмистик белгилар учрамайди. аУлар ҳатто Камол Отатурк тарафидан 20-йилларда асос солинган дунёвий давлат ғояларига содиқлигини иддао қиладилар.а а

 

Мамлакат парламентида Президентликка сайловларнинг сўнгги навбати олдидан президентликка номзод Абдуллоҳ Гул, УМен Отатурк васиятларига содиқ қоламан, ҳар доим Туркиянинг лойиқлик қадриятларини қўрийман ва бутун турклар президенти бўлишга ҳаракат қиламанФ дея баёнот қилди. У ва унинг сафдошлари, уларни аОвропа қабул қилишни жуда ҳам истаётган бўлмасаларда, бутун куч ва имкониятларини ОвроИттифоқига кириш йўлида сарфлаяжакларини ваъда қилишмоқдалар.

 

Шунга қарамасдан исломчилар, мамлакат Асосий Қонунига жамиятда диннинг ролини кучайтиришга олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш ва бошқа тадбир чоралар кўриш ниятлари борлигини яширмаяптилар. Давлатнинг барча олий мансаблари Адолат партиясининг назорати остига олинганидан кейин уларнинг олдидаги бутун тўсиқ олиб ташланди деса бўлади. Партия Туркиянинг янги Асосий Қонунини қабул қилиш бўйича референдум ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Бу референдум оқибатида, 1982 йили ҳарбийлар ҳукумати тарафидан тайёрланган Асосий Қонун ўрнига янгиси қабул қилиниши лозим. Бу янги Асосий Қонунда, давлат тузимидаги лойиқликнинг асосий суянчи бўлган қўшинларнинг сиёсатдаги роли сезиларли даражада пасайиши кўзда тутилмоқда. Таълим-тарбияда ҳам исломнинг ролини кучайтириш сиёсати ўтказилмоқда.

а

Туркияда бугунги раҳбарларнинг сиёсатидан рози бўлмаганларнинг сонини ҳам оз деб бўлмайди. Буларнинг қаторига давлатнинг дунёвий йўл билан ривожланиши тарафдорлари ва ҳарбийлар киради. Масалан, Туркия қўшинларининг бош қумондони Яшар Буюканит давлатнинг лайиқлик асослари хавф остида қоладиган бўлса, қўшинлар бетараф қололмаслигини ваъда қилди. Бу генералнинг, ФЖумҳуриятнинг лойиқлик асосини системали равишда йиқитишга уринаётган ёвузлик марказларини миллат ташвишланган бир вазиятда кузатиб турибдиФ дея огоҳлантиргани ҳам маълумдир. Туркия ҳукуматига мухолифатда бўлганларнинг бошида турган Жумҳурият Халқ партиясининг лидери Денгиз Бойқал ҳарбийларни қўллаб, ФЖумҳуриятнинг дунёвийлигини рад этувчи шахс, давлатнинг бошига келиб қолди, бу эса буюк бир қарама-қаришликдирФ деб таъкидлайди.

 

Янги президентнинг қасам бериш маросимида Туркия қўшинларининг Бош қумондони ва мамлакат ҳарбий қўшинлари қумондонлигининг вакиллари қатнашмаганлиги ҳам эътиборни ўзига тортадиган бир ҳолат эканлигини кўрсатиш керак бўлмоқда.

 

Туркия, Россия сиёсий жараёнида мутлақо эътибордан ташқарида қолмаслиги зарур бўлган бир мамлактдир. Бу мамлакат фақатгина йилига 1,7 миллион Россия фуқароси дам оладиган ва арзон кийим-кечак манбаигина бўлиб қолмай, муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган бизнинг жанубий қўшнимиз ҳисобланади. Бу мамлакат, россия экспортининг сезиларли қисми олиб ўтиладиган Қора денгиздаги Босфор ва Дарданел буғозлари орқали чиқиш йўлларини назорат қилади. Туркияда бўлиши мумкин бўлган беқарорлик, портлашлар келиб чиқиш хавфи юқори бўлган аунга чегарадош Балқонлар ва Кавказни ўз ичига қамраб олмаслиги мумкин эмас. У ерларда фаоллашган экстремистларнинг ҳаракатлари Россия ҳудудига ёйилиба кетиши ҳам мумкин. ааа

 

Туркияда ҳокимият бошига исломчиларнинг келиб қолишидан КМ.RU мухбирида пайдо бўлган ташвишланишларни бир мунча тарқатишга уринган Россия фанлар академияси ИМЭМО этакчи илмий ходими Георгий Мирский тубандагиларни сўзлади:

 

Энг аввал шуни таъкидлаш лозимки, УисломчиФ тушунчаси бир-бирига жуда қарама-қарши нарсаларни ўз ичига олади. Масалан, УАл-ҚоидаФ исломчилари ва турк исломчилари бошқа Ц бошқа нарсалардир. Бу ерда фарқлар, аанъаналар, миллий характер ва камолизим меросларига бориб тақалади. Камол Отатурк Ц турк давлатининг отаси (бугунги турк давлатининг дейилиши керак эди, нима дейсиз, турк ва ислом душманлари ҳар қадамда туркларни ва исломни туртиб ўтишга уринадилар Ц таржмон изоҳи), бутун мусулмон мамлакатлари ичида кескин ва аниқ бир кўринишда динни давлатдан ажратиб, мутлақо дунёвий жумҳурият қурган ягона давлат одами бўлиб қолмоқда.а а

 

Жуда узоқ замонлар кечди, аммо ислом етарли даражада кучли эканлигини кўрсатди. Исломчи партия ҳокимиятга келди, Эртуғон бош вазир бўлди. Айнан ана ўша халқ орасида кучли бўлган камолистик анъаналар мамлакат аҳолисининг амалда иккига бўлинишига олиб келди. Бугун мамлакатда Туркия ислом, ҳатто шариат йўли билан кетиши керак деювчилар бор. Бироқ бу йўл камолизмнинг битишига олиб келади ва мамлакат батамом бугунги замонга тескари ислом турғунлигига чўкиб қолади деб ҳисобловчилар ҳам оз эмас. Шу сабабдан ҳам исломчилар ўта эҳтиёкорлик билан иш олиб боришмоқдалар. Улар бир тарафдан, ўзларининг ҳаркатларини ислом базасига қурилган партия шаклида оқлашга уринадилар ва шунинг учун ҳам таълим Ц тарбияни исломлаштириш томонгаа буришга интилишлар сезилиб туради. Улар, аёлларнинг ҳижоб аталмиш кийимлар кийиш ҳақига эга бўлишлари тарафдорларидир.а Бошқа тарафдан эса, улар яхши биладиларки, Афғонистон, Эрон ва бошқа араб мамлакатларидаги исломлаштиришни Туркияда жорий қилиб бўлмайди. Чунки бундай ҳолни турк халқи қабул қила олмайди ва бу фожиавий оқибатларга ва мамлакатни ҳақиқатан бўлиб юборишга олиб келади. Бундан ташқари,а Туркиянинг ОвроИттифоқига кириши уларнинг кескин талабидир, агар Туркия исломлашган давлатга айланадиган бўлса, бу талабнинг амалга ошиши ҳақида хаёл қилишга ҳам имкон қолмайди. ааШунинг учун улар жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишадилар. Айниқса улар, Отатурк васиятларининг қўруқловчилари мамлакат ҳарбий қўшинларини ўзларига қарши қилиб қўймасликка алоҳида аҳамият беришадилар. Шулардан келиб чиқиб, Гулнинг сайланиши, мамлакатда исломлашишни қандайдир даражада тезлаштиради деб ҳисоблашга асос йўқ. а

 

Миллий характер ва анъаналарни ҳисобга олиш ҳам муҳимдир. Масалан, Жозоирдаги исломчилар, булара Фёввойи ва ашадди, ҳаддан ошган одамлар, жаҳолатпарастлар, қотиллардир.Ф Ҳозиргача ички урушларда 200 минг киши ўлиб кетишдилар. Ёки толибларни олсак, булар ҳақида сўзлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Бу кишилар эса, ўзларининг миллий хусусиятлари ва анъаналари асосида майдонга чиқишганлар. Туркия ҳеч қачон фанатиклар мамлакати бўлмаган, турк миллий характерида экстремизм, асабийлик каби салбий хусусиятлар учрамайди. Туркияда исломнинг етарли даражада муътадил сунний тармоғининг бир неча кўринишлари ҳукмронлик қилади.

 

- Аста-секин исломлашиш содир бўлмайдими?

 

Бир қанча мамлкатларда содир бўлаётганидек, исломнинг жонланиши, динийлашишнинг ва художўйликнинг кучайиши бу бошқа бир масала бўлиб, бундай исломлашиш (Афғонистондаги Толибан ёки Эрондаги оятўллалар ҳукмронлиги каби) ислом давлати тузилишини билдирмайди.

 

Менинг фикримча, Туркияда саҳна орқасида бир пинҳоний келишув содир бўлиб, ҳукмрон исломий партия ва дунёвий фикрдаги кучлар, айниқса энг аввал ҳарбийлар орасида аниқ бир ўзаро муросага эришилган кўринади. Шунинг натижаси ўлароқ, бир тарафдан қўшинлар Гулни тан олиб, унга тўсқинлик қилмайдилар, дунёвий партиялар ҳам халқни қандайдир кўтарилишларга чақиришмайди. Бошқа тарафдан эса, исломчилар ҳам диний интилишларини бир мунча кучлантиришсаларда, ҳодисаларни тезлаштирмасликка ва давлатнинг дунёвийлигини сақлашга ваъда қилишдилар шекилли.

 

Уларнинг ҳар иккала тарафи ҳам бу ҳақда жим қолишадилар, албатта. Бироқ менинг ўйлашимча ўшандай муросага эришганлари кўриниб турибди. Бундан кўринадики, Туркиянинг ташқи сиёсатида ҳам, ички сиёсатида ҳам деярли кўзга ташланадиган ўзгаришлар рўй бермайди. Бу эса, Овропани тамоман чўчитиб қўймаслик ва аҳолининг аисломлаштиришга қарши бўлган қисмини антагонистик курашга отлантирмаслик учун жуда зарар бир фактордир. Шу сабабларга кўра, мен у ерда ҳалокатли оқибатлар бўлишини айтишга асос кўрмаяпман.

 

- Исломчиларнинг ҳукмронлиги оқибат-натижада Туркияда радикаллашган оқимларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин эмасми?

 

- Агар улар, ундай оқимларга қарши зарур тўсиқлар қўя олмасалар, уларнинг ўзларини супириб ташлайдилар. Мамлакат давлат тўнтариши ёки фуқаро урушига ўхшаш бир вазият чегарасига бориб қолади.Шунинг учун ўта фанатик, экстремистик элементлар ва ҳаракатлар йўлига маҳкам тўсиқ ақўйиш, энг аввал уларнинг ўзлари манфаатларига хизмат қилади.

 

Мавзуга оид тубандаги материалларни ҳам ўқиш мумкин :

В Турции проходят досрочные выборы в парламент http://www.km.ru/magazin/view.asp?id=2E3C7E6A87C342B6BF51F5A525AC1CDF

В Турции продолжают убивать за лнеправильную╗ трактовку истории http://www.km.ru/magazin/view.asp?id=82F916368259429F82F7B4DAD0E9B3A2

 

 

 

 

Hosted by uCoz