Қуйидаги мақола, Самарқанд вилоятининг Катта Қўрғон туманида тарих ўқитувчиси бўлиб хизмат қилаётган Абдураҳим Мамановнинг қаламига мансубдир. Уни биз муаллифнинг оригиналида бераяпмиз. Матнда қизил ранглар билан ажратилган сўзларда бизнинг фикримизда англашилмовчиликлар бор. Мақолада учраган баъзи фикрий ва стилистик қусурлар ўзгартирилмади. Мақолага бўлган фикр-мулоҳазалаирингизни кутамиз. Билдириладиган фикр-мулоҳазалар учун олдиндан мамнунлгимизни билдирамиз.

ЁЛҒОН САЛТАНАТИ 

1. Ҳикоят*

Бир куни Исо ёзига чиқти. Бир тулки кўрди, инидан чиқар. Исо айди: «Тулкиники эви** бор, тақи Исонинг йўқ». Халойиқ эшитиб айдилар: «Биз сенга бир эв қилалинг». Айди: «Молим йўқ.» Мол йиғдилар. Айдилар: «Не ерда қилалинг?». Исо тенгиз қирғоғиға борди. «Бир қум ўза қилалинг» теди. Айдилар: «Мунда эв турарму?». Исо айди: «Оқил дунёда эв қилурму?». 

Ҳикоятда келтирилган эв-уй-жойдан мурод – ўткинчи дунёнинг орзу-ҳаваси, бойлик, мартаба, ҳокимият. «Бир қум ўза қиламиш». «Мунда эв турарму?» демоқдан мақсад эса ёлғон устига қурилган бойлик, мартаба, ҳокимиятнинг умри қум устига қурилган уй-жой каби эканлигига ишорадир. Ёлғоннинг умри қисқалигини, ёлғон бир кунмас бир кун ўз эгасини шарманда қилишини ҳамма билади. Аммо бари бир ёлғон тўқилаверади. Хўш, нима учун? Демак, одамларни ёлғон тўқишга мажбур қиладиган, бизни ёлғонга муҳтож қилиб қўядиган бирор бир сабаб, бирор бир муҳит бор эканда. 

Қўлимизда ана шундай ёлғон намуналаридан бири турибди. Ўзбекистон тарихи, яъни “Ўзбекистон тарихи. Миллий истиқлол даври. 11-синф учун дарслик” қурамма тилли муаллифлар.

Бу китобда келтирилган фикрларни таҳлил қилишга ўтишдан олдин унинг тили, ифода услуби ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз; негаки,  китоб ҳар ҳолда дарслик сифатида тақдим этилган, дарслик  эса тили, ифода услуби  жиҳатидан маълум талабларга жавоб бериши керак. Қўлимиздаги китоб эса, бу жиҳатдан ўзининг дарсик деган номига унча мос тушмайди. Унда маъносини илғаб олиш мушкул бўлган жумлалар, сўзлари бир-бирига елимлаб ёпиштирилишга муҳтож атамалар, бегона, чет сўзларни ўринсиз ишлатиш  ҳолларига дуч келамиз. Масалан,  5-бетда, «Ана шунда кишини фикрлашга, ўтмишни идрок қилиб, келажакни ақл йўриғи билан белгилашга ёрдам беради», дейилган жумла бор. Эҳтимол, муаллифлар бу жумлада нима демоқчи бўлаётганларини  ўзлари тушунсалар керак. Аммо улар дарслик ёзаётганларини унутмаганлари да эди, эҳтимол жумлани сал равонроқ ифодалашга бурчли эканликларига иқрор бўлармидилар. 7-бет, «Бу халқимизга аждодлар орқали минг йилликлар  қаъридан бизгача етиб келмоқда». Бунақа пойинтар-сойинтар «тушунтириш» дарсликка эмас, тўй-базмларнинг охири, яъни якунловчи қисмида ярашади. Яна ўша 7-бетда, «Туркистон тарихий ривожланишининг ҳамма босқичларида турли шаклда бўлинишларга, халқи эса ўзгалар томонидан таҳқирланишга, камситилишларга дучор бўлган.» 

Ана энди муаллифларнинг «ҳамма босқичларида» деганида нимани назарда тутаётганлиги тўғрисида фол очаверинг. Агарда менга ўхшаган бирортаси «тақсир, «ҳамма босқичларида» деганингиз ҳамиша дегани бўлади, бу гапингиздан Туркистон ҳамиша бошқаларга қарам бўлиб келган деган маъно чиқади холос дегудек бўлса, турган гапки, муаллифлар «йўқ-йўқ, биз бундай демоқчи эмасмиз, «ҳамма босқичларида» дегани ҳамиша деган гап эмас» деб, мантиқ илмидан баҳс очиб (агар уларда шундай илм бор бўлса, албатта) фикрларини исбот ҳам қилиб беришар. Аммо муҳтарам муаллифлар, шуни унитмаслик керакки, бу дарслик қилни қирқ ёрадирган доноларга эмас (мен ёшларимизни асло камситмоқчи эмасман) бор-йўғи 11-синф ўқувчиларига мўлжалланган. Демакки, унда юқоридаги каби нотўғри хулосаларга туртки бўладиган «кашфиётлар» қанча кам бўлса, шунча яхши. 

Муаллифлар баҳс-мунозарали тушунчаларни дарсликка киритишдан олдин бир ўйлаб олсалар бўларди: ахир бу дарслик бўлса, унда баҳсу мунозарали тушунчалар билан иш кўриш ўринли бўлармикин? Мени тўғри тушунишларини истар эдим: мен баҳсу мунозарадан қочиш керак демоқчи эмасман. Ўқувчиларда баҳсу мунозарага рағбат уйғатадиган дарслик нур устига аъло нур бўлар эди. Мен айтмоқчиманки, ҳар бир баҳсу мунозарали мавзунинг ўз ўрни, ўз майдони бор. Масалан 5-бетда, «Тарих тафаккур маҳсули» деб ўқиймиз. Агарда бу фикрнинг таг-заминини текшириб борсак, у фалсафадаги икки оқимдан бири, идеалистик оқим зурриёти эканлиги маълум бўлади. Маълумки, фалсафадаги бу оқим намоёндалари дунёнинг аввали-асоси онг, тафаккур деб қабўл қиладилар. Шунга биноан тарихни ҳам онг, тафаккур яратади деб ҳисоблашлари бежиз эмас. Бу фикр ҳам яшашга ҳақли албатта. Аммо ўқувчига тарихни тафаккур маҳсули деб тушунтиришнинг қусурли томони шундаки, бу тушунтириш тарихнинг баъзи бир жиҳатларини тушунтириб бера олмайди. Масалан, олимлар эътироф этадиларки, башарият фарзандлари ирқидан ва миллатидан қатъий назар ақл, яъни онг ва тафаккурда тенгдирлар. Бу фикрни муҳтарам муаллифларимиз ҳам инкор этмасалар керак. Энди шундай саволни қўямиз: модомики башарият фарзандлари ақл ва тафаккурда тенг эканлар, ер юзида яшаётган турли элатлар ва миллатлар тараққиёт даражаси ўртасидаги фарқнинг сабаби нимада? Турган гапки, шовинистлар, ирқчилар, мустамлакачилар, бу саволга ҳеч иккиланмай «анавиларнинг тафаккури, онги биздан паст» деб жавоб берадилар. Тарих – тафаккур маҳсули деган фикр эса... бизни ўша ирқчиларга, мустамлакачиларга, шовинистларга бир қадам яқинлаштиради. Модомики тафаккур тарихнинг бирдан-бир яратувчиси деб ишонадиган бўлсак, тараққиётнинг қуйироқ поғонасида турган халқларнинг тафаккури ҳам пастроқ бўлади деган қоидани «ҳазм» қилишга мажбур бўламиз. Яна бир томони шундаки, тарих – тафаккур маҳсули деган таъриф анчагина мавҳумроқ. Шунинг учун ҳам бу таъриф ўрнига «Тарих – инсоният тараққиёт жараёнида босиб ўтган йўл» деган таъриф ўринли бўлар эди. Ана энди кимдир, ана ўша инсоннинг моҳияти онг, тафаккурдан иборат, шунинг учун ҳар икки таъриф ўртасида фарқ йўқ дейдиган бўлса, бемалол, баҳслашавериш мумкин. Аммо яна такрор айтаманки, бу баҳсу мунозаранинг ўрни, майдони бошқа, асло дарслик эмас.  

Яна 61-бетда, «Шундай қилиб ҳуқуқий прецедент рўй беради...», дейилади. «Ҳуқуқий прецедент» деган ибора  махсус адабиётларга мос келса эҳтимол. Аммо ўрта мактаб дарслигига бунақа «соф ўзбекча»ни киритиш инсофдан эмасда энди. 69-бет, «Унда фуқароларнинг шу соҳадаги сайлов ҳуқуқий сайловни ўтказиш қатъиятлари ва тартиби...», деган жумла учрайди.  Бунақа жумлани тўзиш учун илмда қай даражага етиш керак экан, билмадим. 

Хуллас, асарнинг тилини бошдан оёқ таҳлил қиламан десанг етти асар бўлиши аниқ. Аммо бизнинг асосий мақсадимиз асар тилини таҳлил этиш эмас. Биз қоида тариқасида, йўл-йўлакай 3-4 жумлани таҳлилдан ўтказдик холос. Биз, шундай қилишга ўзимизда бир мажбурият ҳис этдик. Чунки Ўзбекистон тарихи ҳақида кўпдан-кўп ёлғонлар битилган бу китобнинг умумий савияси ҳақида ҳам муҳтарам ўқувчиларимиз озмоз тасаввур ҳосил қилишлари зарур деб топдик. 

Сохта демократларми ёки миллий истиқлол фидойиларими? Дарсликнинг 26-§-и қуйидагича сарлавҳа билан бошланади, «Сохта демократларнинг экстримистик йўл билан ҳокимиятни эгаллашга ўриниши ва унинг барбод бўлиши». Хўш, муаллифларнинг фикрича худди ўша сохта демократлар кимлар экан ва улар ҳокимиятни эгаллаш учун қанақа экстримистик йўл тутдилар экан? Ўқиймиз: «80 йилларнинг иккинчи ярмида собиқ СССР ҳудудида жумбушга келган сиёсий васвасалар ва демократия ўйинлари натижаси ўлароқ Ўзбекистонда «Эрк» демократик партияси, «Бирлик» ва бошқа норасмий ҳаракатлар вужудга келган эди». Ҳозиргина келтирилган кўчирма мавзунинг бош жумласидар. Домланинг илми бисмиллосидан маълум деганларидек, муаллифларнинг мақсадлари ҳам биринчи жумладаноқ маълум бўлди-қўйди. Демак уларнинг даъвоси, «Бирлик» Халқ Ҳаракати ва «Эрк» демократик партияси халқимизнинг миллий озодлиги кўрашчилари сифатида эмас, балки, «сиёсий васвасалар ва демократия ўйинлари» нанатижаси ўлароқ пайдо бўлган. 

Бизнинг қўлимизда муаллифларнинг бу даъвосини ҳеч шубҳага ўрин қолдирмай пучга чиқариши аниқ бўлган мантиқий далиллар ва ҳужжатлар етарли бўлсада, аммо биз ҳозирча уларни бир четга қўятуриб, бошқа бир далилдан фойдаланишни лозим топдик. Яъни муаллифлар юқоридаги даъволарига тўғридан тўғри қарши келадиган фикрни қандай ишлатиб юбоғанликлари билан ҳурматли ўқувчини таништирамиз. «Ана шундай пайтда (яъни демократик ўзгаришлар учун ноқулай пайт эди демоқчи) «Эрк» демократик партияси  мустамлакачи ҳокимиятга нисбатан қандай позицияда турган бўлса, мустақиллик давлат ҳокимиятига ҳам худди шундай позицияда турди». Дарсликдан келтирилган бу икки кўчирма  бири иккинчисини инкор қилаётганлигини наҳотки муаллифларнинг ўзлари сезмаган бўлсалар? Сезган бўлишлари керак... 

Халқимизнинг асрий орзу-умиди бўлган миллий озодлик кўрашчиси сифатида майдонга чиққан «Бирлик» Халқ Ҳаракати ва «Эрк» демократик партияларини обрўсизлантиришни мақсад қилиб олган муаллифлар «Бирлик» ва «Эрк» демократик партияларини  сиёсий васваслар, демократия ўйинлари натижаси ўлароқ майдонга чиқди деб кўрсатган бўлсалар, кейинги кўчирмада келтирилган жумлада бу ҳаракатларнинг миллий истиқлол кўрашчиси бўлганлигини тан олмоқда. Яъни уларнинг мустамлакачи ҳокимиятга қарши кўрашганлигини тан олмоқда. Агарда муаллифлар масалага холис ёндашишга ҳеч бўлмаганда ўриниб кўрганларида эди, «Бирлик» Халқ Ҳаракати ва «Эрк» демократик партияси «...собиқ СССР ҳудудида жумбушга келган сиёсий васвасалар ва демократия ўйинлари натижаси ўлароқ...» эмас, балки халқимизнинг миллий истиқлол учун кўраш яловбардори сифатида майдонга келганлигини аввал бошданоқ эътироф этган бўлар эдилар. Бироқ дарслик муаллифлари ҳар қандай йўл билан бўлсада, «Бирлик» Халқ Ҳаракати ва «Эрк» демократик партияларини обрўсизлантиришни мақсад қилиб олганларки, буни «исботлаш» учун уларнинг фаолиятига қуйидагича баҳо берилади: «Бироқ бу фаолият ҳар томонлама асосланган талаблар, ҳукумат даражасига кўтарилган сиёсий нуфўз ва ақл-идрок кўриги сифатида эмас, балки даҳанаки жанглар, эҳтиросли шиорбозликлар, ибтидоий ҳайқириқлар шаклида дунёга келди." Бошқаларини қўятуриб энг аввало «...ҳукумат даражасига кўтарилган сиёсий нуфўз...» деганда муаллифлар нимани назарда тутаётганларини англашга ўриниб кўрайлик. Турган гапки, бунчалар «чиройли» тўқилган ташбеҳнинг асл маъносини муаллифларнинг ўзларидан бошқа киши тўла англаши даргумон. Бизда тахмин қилиш имконияти бор холос:  бизнинг тахминимизча, муаллифлар юқоридаги иддаолари билан, «Бирлик» Халқ Ҳаракати ва «Эрк» демократик партияси намоёндаларининг сиёсий савияси ҳукумат даражасига кўтарила олмаган эди демоқчига ўхшайдилар. Бу ташбеҳдан ҳам, жумланинг бошқа иддаоларидан ҳам ҳақорат ҳиди уфуриб турганлигини пайқаш қийин эмас. Бу ҳақоратлар муаллифларнинг виждонига ҳавола. Аслида бу ҳақоратлар муаллифларнинг қўлида ўз фикрларини исбот қила оладиган салмоқли далил йўқлигидан далолат беради холос. Агар уларнинг қўлларида далил бўлганида эди, ҳақорат ўрнига далилни рўкач қилишган бўлар эдилар. Шундай қилиб муаллифларнинг фикрича «Бирлик» ва «Эрк» намоёндаларининг сиёсий нуфўзи ҳукумат даражасига кўтарилган эмас. Аммо уларнинг қўлида мазкур даъвони исботлайдиган далил йўқ. Мен далил деганда ҳақорат ва сафсатани эмас, балки ҳақиқий далилни, масалан, бирор-бир масала юзасидан икки томон, мухолифат ва ҳокимият тутган йўлни холис, бетараф туриб таҳлил қилишни тушунаман. 

Муаллифлар нега бундай далил қидириб ўтирмаганларининг сабаби аён; агарда улар бирор-бир масалада ҳар икки томон тутган йўлни таққослаш йўлидан борганларида ҳеч бир фойда топмаган бўлар эдилар. Масалан, муаллифлар ўзлари истамаган ҳолларида «Бирлик» ва «Эрк»нинг миллий мустақиллик кўрашчиси эканлигини бир неча ўринда тан олишга мажбур бўлганликларини кўриб чиқдик. Хўш, худди ўша 90 йилларнинг бошида «Бирлик» ва «Эрк» миллий истиқлол шиори билан чиққан пайтда Ўзбекистон ҳукумати қандай йўл тутган эди? Албатта бу саволга муаллифларимиз «ундоқ бўлган эди, бундоқ бўлган эди» деган ўзундан-ўзоқ сафсатани рўкач қилишлари турган гап. Аммо бизга сафсата эмас, далил керак. Мана ўша далиллардан бири: бу ўша 90 йилларда Иттифоқ, яъни мустамлакачи ҳукумат томонидан тайёрланган  «Иттифоқ Шартномаси»га ҳар икки томон, яъни Ўзбекистон ҳукумати ва мухолифат қандай муносбатда бўлган эди. 

Мухолифатнинг муносабати равшан, Иттифоқ Шартномасини на «Бирлик», на «Эрк» қўллаб-қувватлаган эмас. Хўш, ҳокимиятчи? Ҳокимиятнинг Иттифоқ Шартномасига бўлган муносабатини қуйидаги мақтовлардан билиб оламиз, «...Ўзбекистон раҳбарияти... мустақиллик сари дадил қадам қўяётганлигини 1991 йил 17 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларида ҳам кўриш мумкин. 1991 йил 20 февралда Ўзбекистон Олий Кенгашининг Раёсати йиғилиши бўлиб, унда СССР Олий Кенгаши томонидан белгиланган референдумда овоз беришга мўлжалланган асосий бюллетень билан бирга «...Ўзбекистон янгиланаётган Иттифоқ (Федерация) таркибида Мустақил, тенг ҳуқуқли республика бўлиб қолишига розимисиз» деган савол қўйилган қўшимча бюллетень киритишга қарор қилинди. Бюллетендаги ушбу матн ўзгартирилиши мумкин эмас, деб белгиланди». 

Ҳурматли муаллифлар қош қўяман деб кўз чиқарганларини ўзлари билганмиканлар? Қўшимча бюллетень матнини яхшироқ таҳлил қилиб кўрайлик: бу матн орқали Иттифоққа қуйидагича баҳо берилаяпти: яъни у янги, демак у аввалги мустамлакачи Иттифоқдан фарқ қилади. Демак Ўзбекистон бу Иттифоқ таркибида мустақил, тенг ҳуқуқли республика бўлиб қола олади. Ҳар бир тани-жони соғ одам ўз халқининг ана шундай «янгиланаётган» Иттифоқ таркибида мустақил, ...» аъзо бўлиб қолишини истмайман дейишга тили бормаслилиги турган гап. Ана сизга «...Ўзбекистон раҳбарияти мустақиллик сари дадил қадам қўяётганлиги...»га далил. 

Иттифоқ Шартномаси ҳақидаги Референдумга мана шу мазмунда қўшимча бюллетень киритишдан мақсад фақатгина битта бўлиши мумкин: одамларни Иттифоқ Шартномаси фойдасига ташвиқот қилиш. Аммо дарслик муаллифларининг фикрича: бу мустақиллик сари дадил қадам қўйиш эмиш. Баракалла, деяверасиз. Ғаразли мақсад, ғаразли мушоҳада кишини чалғитади. Дарслик муаллифларининг қатор-қатор «кашфиётлари» бунга яхшигина мисол бўла олади. Улар воқеа-ҳодисаларни холис таҳлил қилиш ўрнига нима қилиб бўлса ҳам ҳукуматни оқлаш, мухолифатни эса бадном қилишга ўринадилар. Натижа эса, кўриб турганимиздек, кўпинча тескари бўлиб чиқади: муаллифлар бир неча ўринларда қош қўяман деб кўз чиқарганлар. Дарслик муаллифлари мухолифатнинг «сохта демократлар» эканлигини исботлаш учун ҳақоратдан бўлак ҳеч бир далил топа олмайди: «демократия ишқибозлари», «демократия жарчилари», «нодир истеъдод эгалари», «ҳаётдан норозилар» ва ҳ.к.. 

Юқорида айтилганидек, улар учун «Бирлик» ва «Эрк»нинг дунёга келиши «...собиқ СССР ҳудудида авж олган сиёсий васвасалар ва демократия ўйинлари...» туфайлидир. Дарслик муаллифлари бу истеҳзоли тушунтиришлари билан нафақат Ўзбекистонда пайдо бўлган мухолифатни, балки ўша йилларда бутун Шарқий Оврўпо ва СССР ҳудудида  ташкил топган миллий озодлик ва демократия кучларини камситаётганликларини ўзлари сезадиларми? 

Дарҳақиқат, ўша даврда бутун Шарқий Оврўпо мамлакатлари, Болтиқбўйи ва Кавказорти минтақаларида жуда катта обрў-эътибор қозонган миллий озодлик кучлари-халқ ҳаракатлари пайдо бўлган эди. Агар дарслик муаллифларига ишонадиган бўлсак, демак ўша ҳаракатларни ҳам демократия ўйинлари ва сиёсий васвасалар натижаси деб ҳисоблаш керак эканда? Ғаразли ният кишини нималарга дучор қилмайди? Аммо тан олиш керакки, бизда, яъни Туркистонда миллий озодлик ҳаракати Болтиқбўйи, Шарқий Оврўпо минтақаларида бўлгани каби бутун жамиятни бирлаштирган яхлит кучга айлана олмади. Бунинг энг асосий объектив сабаби Шарқ ва ғарб халқлари менталитети – ижтимоий характерлари ўрасидаги тафовутда деб биламан.**)

Муаллифлар мавзуни қандай белгилаганларига яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчиман. «Сохта демократларнинг экстримистик йўл билан ҳокимиятни эгаллашга ўриниши ва унинг барбод бўлиши». Сохта демократлар дегани-аслида миллий озодлик ва демократия учун кўрашганлар эканлигини озми-кўпми  кўриб ўтдик. Ана энди ана шу «сохта демократлар» қандай қилиб, қанақа «экстримистик йўл» билан ҳокимиятни эгаллашга ўринганлари билан танишиб чиқайлик. 

Тўнтаришга ўриниш. Ҳа, ишонаверинг, дарсликда шундай кичик сарлавҳа бор. Албатта бундай сарлавҳани ўқиганингиздан кейин каллангизга дарҳол «демак Ўзбекистонда ҳокимиятни қурол кучи билан ағдаришга ўриниш бўлган эканда» деган фикр келиши табиий. Ва бу «тўнтариш»нинг қачон, қаерда бўлганлигини тезроқ билишга ошиқиб, сатрларни кўздан кечирганингизда «тўнтаришга ўриниш» ҳақидаги афсонага дуч келасиз: «Мустақиллик эълон қилингач, орқада писиб ўтириб зимдан ишлаётганлар аста-секин бош кўтардилар.»

«Бу борада Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1991 йил 18-21 ноябр кунлари бўлиб ўтган VIII сессияси Ўзбекистон тарихида алоҳида воқеа сифатида муҳрланди. Айни ана шу сессияда бир гуруҳ сохта демократлар очиқдан-очиқ бош кўтардилар. Турли томондан сўз олиб, сессия кун тартибини бўзиш, унга қўшимчалар киритиш баҳонасида бир-бирига тўғри келмайдиган муаммоларни кўтариб чиқишга интилдилар.» Бу сатрларни ёзган кишининг дунёқараши қандай эканлигини англаб олиш учун шу келтирилганларнинг ўзи кифоя: қаранг-а, даҳшат: бир гуруҳ ...сохта демократлар сессия кун тартибини  бўзишга ўринибдилар. Мана буни тўнтаришга ўриниш деса бўлади! 

Дарҳақиқат, халқ вакиллари – депутатларга қўғирчоқ сифатида қарайдиган ҳокимят нуқтаи назаридан қараганда бир гуруҳ сохта демократларнинг турли томондан сўз олишлари, сессия кун тартибини бўзишга ўринишлари, кимларгадир, қандайдир кесатиқли саволлар қўйиши – жуда катта беадаблик, ҳатто тўнтаришга ўриниш деб баҳоланиши турган гап. Аммо масалага демократик қадриятлар нуқтаи-назаридан қаралганда-чи? Аслида муаллифлар «бир гуруҳ сохта демократлар...» деб таърифлаган одамлар сессияга осмондан тушмаганку? Улар депутатлар, яъни халқ вакиллари эмасми? Депутатнинг вазифаси ўзини сайлаган халқ манфаатларини ҳимоя қилиш. Ва бу иш осон эмас. Сессияда мудраб ўтирадиган депутат-халқ вакили билан  ҳақиқий депутат-халқ вакили ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Халқ манфаатини ҳимоя қилиш учун кимлардир билан тортишиш, сўз берилмаганда ҳам сўз олиш, кимларгадир «кесатиқли» (ҳокимиятга ёқмайдиган савол ҳар қанча ўринли бўлмасин у кесатиқли туюлиши тушунарлидир) саволлар қўйиш керак бўлади. Демократик мамлакатларнинг парламентларида  бундай тортишувлар, эҳтиросли даҳанаки жанглар парламентнинг нормал ишлаётганидан гувоҳлик берувчи аломат саналади. Аммо ҳокими мутлақликка ўрганган ва бир умр шу тартиб-қоида, шу турмуш тарзини сақлаб қолиш орзусида бўлганлар учун бундай тортишув тўнтаришга ўринишдан бошқа нарса эмас. 

Ажабланарлиси шуки, муаллифларнинг даъвосича: «Ўзбекистон давлати сиёсий мухолифатнинг бўлишига монеълик қилмайди. Мухолифат мавжуд сиёсий кучларни тарозига солиб турадиган, жамият тараққиёти мувозанатини сақлаб турадиган, унинг равнақи, янгидан-янги тамойилларини ишлаб чиқишга даъват этадиган ижобий воқеъликдир». 

Демак Ўзбекистон давлати сиёсий мухолифатнинг бўлишига монеълик қилмайди. Аммо бу мухолифат: биринчидан, «Бирлик» ёки «Эрк» бўлиши мукин эмас. Иккинчидан, «тожу-тахт, амалу-курси учун» кўрашмаслиги, яъни ҳокимиятга интилмслиги керак. Учинчидан, мобода депутат бўлиб сайланиб қолса ҳеч ким билан тортишмаслиги, турли томондан сўз олиб ҳокимият эгаларига «кесатиқли» саволлар қўймаслиги керак. Лекин шунга қарамасдан бу «мухолифат мавжуд сиёсий кучларни тарозига солиб турадиган, жамият тараққиёти мувозанатини сақлаб турадиган, унинг равнақи, янгидан-янги тамойилларини ишлб чиқишга даъват этадиган ижобий воқеълик...» бўлиши керак. 

Ана сизга керак бўлса, буюртма! Ана шундай сиёсий мухолифатни, ҳеч кимнинг мушугини пишт демай мамлакатда «...мавжуд сиёсий кучларни тарозига солиб турадиган, жамият тараққиёти мувозанатини сақлаб турадиган, унинг равнақи, янгидан-янги тамойилларини ишлб чиқишга даъват этадиган ижобий воқеълик...» бўла оладиган сиёсий мухолифатни етти иқлимдан топиб бўлармикан? 

«Бирлик» Халқ Ҳаракати ва «Эрк» демократик партияси - миллий озодлик кўрашчиси. «Бирлик» Халқ Ҳаракати Ўзбекистонда миллий озодлик ғояси учун кўрашган биринчи қалдирғоч эди.Тан олиш керакки, «Бирлик» ташкил этилган дастлабки пайтларда, унинг биринчи Ҳаракат Дастурида сёсий мустақиллик шиори йўқ эди. Бу ўз-ўзидан тушунарлидир. Чунки у пайтда бу шиорни ўртага ташлаш учун фурсат етилмаган эди. Аммо «Бирлик» ўз моҳият-эътиборига кўра ўз фаолиятини миллий озодлик кўрашчиси сифатида бошлаган эди, десак ҳеч бир муболаға бўлмайди. Негаки, «Бирлик» ўз Дастурида мўлжаллаган муаммолар: пахта яккаҳокимлиги, экологик вазиятнинг танглиги, оғир иқтисодий аҳвол, қашшоқлик, ижтимоий ва миллий адолатсизлик - бўларнинг барчаси ўз келиб чиқиши жиҳатидан мустамлакачилик сиёсати билан боғлиқ эди. Бинобарин, бу муаммоларни ўртага ташлаш, унга қарши кўрашиш - ўз моҳият-эътибори билан мустамлакачилик зулмига қарши кўраш эди. Орадан кўп ўтмай «Бирлик» Халқ Ҳаракати ичида бўлиниш рўй берди. Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги бир гуруҳ зиёлилар «Эрк» демократик партиясини ташкил этдилар.  

Кези келганда бир нарсага ҳурматли ўқувчиларнинг эътиборини тортмоқчиман. Мухолифат ҳақида гап кетганда ҳокимият асосан «Эрк» демократик партиясини рўкач қилади, миллий озодлик кўрашининг илк қалдирғочи, қолаверса энг асосий кучи ҳисобланган «Бирлик» Халқ Ҳаракати ҳақида эса лом-мим демасликка ҳаракат қилади. Ҳатто улар «Бирлик»нинг Халқ Ҳаракати эканлигини ҳам «унутиб» қўядилар, улар учун «Бирлик» шунчаки норасмий «ташкилот» эмиш холос. Ҳатто муаллифлар ҳам мухолифат ҳақида гап кетганда «Эрк» демократик партияси ва «Бирлик» шаклида ёзадилар. Аслида «Бирлик» Халқ Ҳаракати «Эрк» демократик партиясидан олдин ташкил топган, шунга мувофиқ «Бирлик» Халқ Ҳаракати, «Эрк» демократик партияси шаклида ёзилиши керак эди. Чунки мантиқан олганда аввал юз берган ҳодиса аввал тилга олинади, айниқса дарсликда бундай мантиққа риоя этиш ҳам одоб, ҳам дарслик талаби саналади. Аммо ҳокимият мухолифат ҳақида гап кетганда нима учун «Бирлик»ни эслашни хоҳламайди?

Биринчи сабаб шуки, ҳеч ким рақибининг энг кучли жиҳатини тан олгиси келмайди, балки унинг иккинчи, учинчи даражали сифатларини «тан» олади холос. Мен бу билан «Эрк» демократик партиясини камситмоқчи эмасман. «Эрк» дастлабки пайтда «Бирлик»дан ажралиб чиққан зиёлиларнинг кичикроқ гуруҳи сифатида иш бошлаган бўлсада, кейинроқ сон жиҳатидан анча ўсди. Партия раиси М.Солиҳнинг баёноти бўйича 1992-93 йилларда «Эрк» сафида 57 минг аъзо бўлган. Аммо «Эрк» ҳеч қачон на аъзоларининг сони, на омма орасидаги мавқеи жиҳатидан «Бирлик»ка тенглаша олмас эди. Чунки «Бирлик» миллий-озодлик кўрашининг илк қалдирғочи бўлиши билан бирга, у «Эрк»дан фарқли равишда партия эмас, балки Халқ Ҳаракати шклида дунёга келган, бошқача айтганда «Бирлик»нинг ижтимоий таянчи «Эрк»га насбатан анча кенг қамровли эди. 

Юқорида тилга олинган биринчи сабабнинг психология билан боғлиқ жиҳати шуки, рақибнинг кучли томонини «кўрмаслик» ёки беписанд қараш билан киши ўз-ўзига тасалли, далда беради. 

Иккинчи сабаб, бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил. Ҳукуматнинг мухолифат сифатида «Эрк»ни тан олиб, «Бирлик»ни «кўрмай» қолиши «Эрк» ва «Бирлик» ўртасида низо чиқариш учун қилинадиган кўпдан-кўп ҳийлаларидан бири холос. Худди ўша йиллари ҳукумат «Бирлик» ва «Эрк» ўртасида низо-жанжал чиқаришга ўринган, аммо бундан натижа чиқмаган эди. 

Биз юқорида дарслик муаллифлари «Эрк» мустамлакачи ҳокимиятга қарши кўрашганлигини тан олишга мажбур бўлганлиги ҳақида гапирган ва тегишли кўчирмани ҳам келтирган эдик. (Улар фақат «Эрк» деб ёзадилар, «Бирлик» ҳақида нима учун «унутиб» қўйганлари ҳақида айтиб ўтдик). Аммо «Бирлик» ва «Эрк»ни миллий озодлик кўрашчиси эканлигини ўзлари истамаган ҳолда тан олишга мажбур бўлган муаллифлар бир неча саҳифани «Бирлик» ва «Эрк»ни камситиш, уларнинг намоёндаларини ҳақоратлаш билан тўлдирибдилар. Аммо бу ҳаракатлари беҳуда кетганлигини ўзлари сезганмикинлар? Улар «Бирлик» ва «Эрк»ни миллий озодлик учун мустамлакачи ҳокимиятга қарши  кўрашган куч сифатида тан олганларидан кейин, унга ҳар хил бўҳтонлар, сохта ёрлиқлар ёпиштириш, бари бефойда эканлигини англамоқлари зарур эди-ку ахир. Нега дейсизми? Негаки, «Бирлик» ва «Эрк»нинг мустамлакачиликка қарши кўрашганлиги, уларнинг қандай куч бўлганлиги ва бўлиб қолаётганлигини яққол исботлайдиган далилдир. 

Тарихдан маълумки, миллий озодлик учун кўраш ўз сафида ҳамиша миллатнинг энг оқил, жасур, Ватанга, миллатга, халққа садоқатли ўғил-қизларини бирлаштирган. Ўзлари сезмаган ёки хоҳламаган ҳолда ана шуни тан олган дарслик муаллифлари энди уларга ҳар қанча тош-ғишт отсалар отаверишсинларда. 

Инсон шаъни, қадри ҳақида гап кўпу... Ҳурматли дарслик муаллифлари жуда кўп ўринларда инсон қадри, унинг шаъни ҳақида баландпарвоз гапларни ёзадилару, амалда..., амалда ўзлари инсон шаъни, қадр-қимматига қандай беписанд қарашларини, уларнинг сўзларидан билиб олаверинг: уларнинг нутқида инсон қадр-қимматини ҳурматлаш, одоб-андишага риоя этиш каби «қусур»ларни кўрмайсиз; улар мухолифат ҳақида эмас, гўёки бир буюм ҳақида гапиргандек гапирадилар, шунинг учун бўлса керак, уларнинг нутқидан ҳақорат ёмғирдек ёғилаверади: уларни такрорлаб ўтиришнинг кераги бормикин? Ҳурматли муаллифларнинг инсонга бунчалар беписанд қарашининг илдизи қаерда? 

Катта арава қаердан юрса, кичиги ҳам шу ердан юради. Диктатурага асосланган жамиятда инсоннинг қадру қиммати ҳақида баландпарвоз гаплар қанча кўп бўлса, амалда инсон қадри шунча кам бўлади. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат-аксиома. 

Демократик жамият учун кўрашдан мақсад айримлар ўйлаганидек қорин учун кўраш эмас, энг аввало ҚАДР учун кўрашдир. Демократик жамият мустабид ҳокимиятдан асосан шуниси билан фарқ қиладики, унда ҳар бир инсон ўз қадр-қимматига эга бўлади.

Демократик ҳаракатнинг энг биринчи белгиларидан бири баҳсу мунозарада одоб, ахлоқ доирасидан чиқмаслик. Чунки демократик жамият барча синфлар, табақалар, аҳоли қатламларининг манфаатларини уйғунлаштириш, мувозанатга келтириш йўли билангина тантана қилиши мумкин. Ўз манфаатини ҳимоя қилиб баҳсу мунозарага киришган бирон-бир синф, табақа, ҳатто якка шахсни камситиш демократик жамиятга ярашмайди. 

«Бирлик» ва «Эрк» ҳақида ҳақиқат. Биз «Бирлик» ва «Эрк»ни дарслик муаллифларининг ҳужумидан ҳимоя қилиш учун анча-мунча саҳифаларни қораладик, улар айблаган бўлса, оқлашга ўриндик, бўҳтонларини фош қилдик, ҳақоратларини ўзларининг виждонларига ҳавола қилдик, хуллас, муаллифлар мухолифат ҳақида нима деган бўлсалар, биз тескарисини исботлашга ҳаракат қилдик. Аммо бундан «Бирлик» ва «Эрк» ҳеч бир камчиликсиз, қусурсиз экан деган хулоса чиқадими? Беайб парвардигор, бандалари эса хато ва қусурлардан холи эмас. Мухолифатнинг энг асосий камчилиги менимча ҳокимият билан муросага кела олмагани бўлади. Албатта бунда ҳокимиятнинг ҳам айби бор. Аммо барибир асосий айб мухолифатнинг ўзида деб биламан. Негаки, Ўзбекистонда миллий озодлик ва демократия учун кўрашнинг асосий кучи асло ҳокимият эмас, мухолифат, «Бирлик» ва «Эрк» эди. Бу вазифани уддалаш учун ўзаро кўраш эмас, балки бутун жамиятнинг жипслигига эришиш талаб қилинади. Модомики бу вазифа уддаланмаган экан, жамиятни жипслаштиришга эришилмаган экан, бунда асосий айбдор мухолифат, яъни «Бирлик» ва «Эрк»дир. Агарда эътибор бераётган бўлсаларингиз мен ҳам «Бирлик» ва «Эрк»ни баъзи масалаларда (бу масалани баъзи масала эмас, асосий масала дейиш ўринли бўларди) айбдор деб ҳисобламоқдаман. Аммо мен баъзи масалаларда «Бирлик» ва «Эрк»ни айблаётган бўлсамда, муаллифлар билан менинг мухолифат ҳақидаги фикримиз қарама-қарши ҳолида қолаверади. Яъни, муаллифлар фикрича, мухолифат, яъни «Бирлик» ва «Эрк» 80 йилларнинг охирида собиқ СССР ҳудудида рўй берган сиёсий васвасалар ва демократия ўйинлари натижаси ўлароқ...» майдонга келган. Менинг нуқтаи назарим бўйича эса, «Бирлик» Халқ Ҳаракати ва «Эрк» демократик партияси, ўзининг барча камчиликларига қарамасдан, халқимизнинг асрий орзуси – миллий озодлик ва демократия учун кўрашган куч сифатида майдонга келган ва бугун ҳам шундай куч бўлиб қолаётир. 

Ёлғондан воз кечмоқ ... Биз дарсликнинг бир неча саҳифасини таҳлилдан ўтказдик холос. Лекин шунинг ўзиёқ бу китоб бошдан оёқ уйдирма, ёлғон эканлигини кўрсатади. Биз ёлғонни қоралаймиз, ростгўйликка даъват этамиз, насиҳатлар қиламиз. Аммо ёлғон барибир тўқилаверади. Нега? Ўтмиш алломаларидан бири - «Ёлғондан воз кечиш – бу ўз моҳиятига кўра ёлғонга муҳтож қиладиган вазиятдан воз кечишдир» деган экан (К.Маркс). Бунақа сохта, ёлғон-яшиқ «асар»лар бекорга ёзилаётгани йўқ. Тарихни сохталаштиришдан манфаатдор бўлган тўзум бор экан, ёлғон тўқилаверади. Тарих, мустабид шоҳлар, ўз фуқароларини ёлғон тўқиш билан бўйсиндириб келганига гувоҳ. Мустабидликка асосланган давлат бор экан ёлғон тўқилаверади. 

Биз мухолифатчилар, биз ҳақимизда шунча туҳмат, бўҳтон тўқиган муаллифлардан ғазабланмаймиз, нафратланмаймиз. Чунки беҳуда ҳақоратларига ҳақорат билан жавоб беришни эп кўрмаймиз. Чунки бу бизга муносиб иш эмас. Биз бутун куч-ғайратимизни ана шу ёлғонларнинг асосий ҳомийси бўлган мустабид ҳокимиятдан қутилишга, унинг ўрнида жамиятнинг ҳар бир аъзосининг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилибгина яшай оладиган жамият қуришга қаратамиз. 

Абдураҳим Маманов, Самарқанд вилояти,  Каттақўрғон тумани.  2005 йил, июл.

* Қиссаси Рабғўзий. 87-бет

** Эв ҳозирги ўзбек тилида “уйдеб айтиладиган бўлган, яъни бошпана маъносидаги сўз.

 *** Шарқ ва ғарб менталитети ўртасидаги тафовут сабаблари, Шарқ ижтимоий характерининг ривожланиш қонуниятлари ҳақида қаранг: Яна Шарқ ҳақида. «Ҳаракат» журнали. 2004 й., 4-сон. Яна «Подшолар ҳам ҳавас қилурлар» мақоласи.

Абдураҳим Мамановдан рус тилида ёзилган бир дона мақола келди. Уни ҳам ўз аслида эьлон қилишни лозим топдик. Фурсат бўлган замон унинг ўзбекча вариантини ҳам эьлон қилармиз, деган умиддамиз.

 

Еще раз о Востоке

Восток дело тонкое. (Поговорка)

1.      О корнях Восточного менталитета.

2.      Сравнительное изучение развития Востока и Запада.

3.      Как связывать Восточный деспотизм и феодальное раздробленность Запада в единую цепь.

4.      Демократическое движение на фоне Восточного менталитета.

В журнале «Тафаккур» (Мысль) №3 в 2000 году напечатана статья Абдурахима Эркаева «Две необходимые требующие друг друга». В статье рассматривается следующее:

1. Родь идеологии, нравственности в экономическом развитии общества.

2. давно известный спор между мировоззрениями материалистического и идеалистического толка, он оспаривает открытие карла Маркса о решающем значении материальных благ как решающий фактор определяющего человеческого сознания и приводит аргументы из исследований Макса Вебера.

3. Далее автор переходит на тему о том, по каким причинам Восток отстал от Запада в Экономическом развитии, нет ли в этом роль идеологии, нравственности Востока.

 

Попытка социологов, философов проанализировать роль идеологии и нравственности в экономических отношениях это дело обыкновенное и здесь изложенные мысли Абдурахима Эркаева – факты общеизвестные. И то, что постарается стать арбитром между материалистами и идеалистами и его попытка делать подножку Карлу Марксу – тоже можно понять. Ведь этот спор между материалистами и идеалистами идет не одно столетие и есть немало аргументов у каждой из сторон в пользу своей теории. А когда автор переходит к главному, станет ясно, что вся роль этих не главных состоит в подготовке, в направлении мышления читателя к главному, а именно: какую роль сыграла идеология и нравственность Востока в отношении Востока от Запада?

 

И надо отдавать должное ловкости и гибкости манере автора: мышление читателя направленное в русло о значении и роли идеологии и нравственности в экономических отношениях легко воспринимает рассуждения автора о том, что идеология и нравственность Востока стала причиной отсталости Востока в экономических отношениях от запада. Образно говоря, автор в начале подаёт читателю соус, а потом подаётся само блюдо, теперь можно быть уверенным, что легко переваривать блюдо.

И так суть главной темы статьи: в чем причина отставании Востока?

Прежде чем перейти на ответ автора статьи на этот вопрос необходимо оглянуться, вокруг этого вопроса: надо отметить, что этот вопрос появился не сегодня, несомненно, этим вопросом интересовались многие философы, которые проживали раньше нас.

 

Широко известно движение «Джадидов», ставивший перед собой задачу пробудить Восток от вековой спячки, видели одной из своих задач найти ответ именно на этот вопрос, ярким примером этому служит творение Абдулла Кодирий, Чулпана, Фитрата и многих других последователей этого течения. Читатели, особенно те, которые хорошо изучили наследия этих выдающихся личностей Востока, могут задаться вопросам, есть ли разница между мировоззрениями, выдвигаемые ими и то утверждение Абдурахима Эркаева о том, что идеология и нравственность Востока стал не причиной отсталости Востока?

 

Ведь в их сочинениях самое главное критика нравов и идей той эпохи, которого Абдулла Кадирий называет «Мусульманабадом» в кавычках, а главные герои их сатиры и юмора религиозные и духовные лидеры этой эпохи. С полной уверенностью можем сказать, да, есть разница и, причем принципиальная, в этих сатирах и юморах критикуется не принципы Ислама, как это делает многоуважаемый автор статьи, а нравы, идеи того общественно-политического строя, которые из принципов Ислама пользовались как орудием власти. Согласитесь, это разные вещи. Нравом, идеологией Востока интересовались не только философы Востока, этим интересовались и «гении» Запада. В их творениях можно прочитать очень многое о своеобразности Восточного характера, о нравах и идеях Востока, но там нет главного, в них нет ни звука, ни буквы о корнях Восточного менталитета, тем более о причинах отставания Востока от Запада. Что известно науке о своеобразиях Востока и Запада?

 

Ради справедливости, надо отметить, что известны два понятия, первое – о деспотическом характере власти Востока, и второе феодальная раздробленность на Западе был сильнее, чем на Востоке, но еще никому в голову не пришло связывать в единую цепь эти две понятия, то есть исследовать эти черты своеобразия Востока и Запада.

 

И так, мы обязаны признать, что для истории как науке, до сих пор остались не решенным вопросом, то какую роль сыграли в судьбе Востока и Запада эти их своеобразные черты.

 

Мы уже в подходе к главному, а именно что является причиной отставания Востока в экономическом развитии от Запада?

 

И какова позиция автора статьи по этому вопросу?

Чтобы не обвиняли нас в не бескорыстности, приведем ответ автора на эти вопросы: «Идеология на Востоке веками отвергал необходимость экономических преобразований, такая ситуация особенно долго продлился в Китае и Индии. В IX-XII веках в исламских странах получение сильного толчка, товарно-денежных отношений, развитие торговли, высокий общественный энтўзиазм, сильный порыв за новшествами, отсутствие настроения безропотности, менее развитие наёмного труда, обеспечил объективные экономические предпосылки для формировании первоначальных капиталистических отношений, но в силу разных причин не формировался первичное капиталосбережение, первичная капиталистическая инфраструктура. Потому, что идеология, нравы общества отвергал объективные экономические необходимости и боролся против него в открытую» (К примеру: достаточно вспомнить принципов риби (лихва) и тавдилия).

 

Если выражать в двух словах суть статьи, то она такова:

Причиной прогресса Запада послужило протестантизм, а Ислам как религия наоборот якобы служил тормозящим фактором в пути развития.

 

Какова цель автора, делающего такой вывод, и кому он подкатывает, это мы адресуем на совесть автора. Нас больше интересуют научность этого вывода, и мы хотели поделиться с читателями со своими сомнениями насчет научности выводов автора. И кто прав, кто нет – решает уважаемый читатель.

 

Прежде, о манере автора статьи в изложении своих мыслей: из выписки вышеприведенного видно, что автор статьи в начале говорит о Востоке в целом: «Идеология» на Востоке веками отвергал необходимости экономических преобразований, такая ситуация особенно долго продлился в Китае и Индии. Но, человек ведший речи о Востоке в целом, по какой – то причине резко сўзит круг своих исследований; корни застоя, который долго продлился на Востоке, он ищет не из всего Востока. А только из принципов Ислама. Если последовать принципов логики, он должен был объяснить причины застоя из жизни всего Востока. Так какое отношение имеет принцип рибо (Лихва) и тавдилия к Китаю и Индии? Теперь об утверждении автора, а том, что принципы Ислама стали препятствием в пути развития.

 

Из вышеприведенной выписки видно, что автор статьи хочет сказать, что принципы рибо (Лихва) и тавдилия Ислама в открытую боролись против экономической необходимости, то есть запрещение Исламом ростовщичества стал препятствием в пути экономического развития Востока. Так ли это на самом деле? Попытаемся проанализировать суть ростовщичества.

 

Предприниматель, который берёт деньги в долг от ростовщика, вынужден сильнее и беспощаднее эксплуатировать своих рабочих и служащих, чем тот предприниматель, который ведет дело за счет собственных денег. Потому что он будет вынужден большую часть своей прибыли отдавать ростовщику, к тому ещё, судьба предпринимателя, который в долгу от ростовщика, висит на волоске, если он даже станет банкротом (это конечно нередкий случай), ростовщик не отказывается от своих денег, он требует свои деньги со своими процентами. Несомненно, наращивание ростовщичества в обществе приведет к большой погоне за прибылью и, в конечном счете, от этого страдают рабочие, служащие и все общество.

 

Вместе с тем нельзя отрицать, что общество продвигалось быстрыми темпами по пути экономического развития, предприниматели вынуждены использовать свободное деньги, свободный капитал. Шариат рекомендует самые приемлемые решения этих проблем. Суть этого варианта в том, что инвестор, который дает деньги предпринимателю, не требуя от него свои проценты, как ростовщика, будет иметь свой доход, от прибыли данного предприятия пропорционально той массе денег, который инвестировал в данное предприятие. А ростовщика не интересует прибыльно данное предприятие или нет, ему безразлично кому, на какое предприятие он даёт денег, его интересует только свои проценты, следовательно, отсюда и вывод: ростовщичество ничто иное, кроме паразитизм и дармоедства.

 

Мы считаем, что запрещение ростовщичества и рекомендация вместо него варианта партнерства – это высшее проявление гуманности, человечности Ислама в экономических отношениях. Автор статьи многократно повторяет о том, что экономика должна быть гуманной. Он неопровержимо, доказывает, что если забыть о нравственности при экономических отношениях то, обществом овладеет только жажда к материальным благам, передаются в забвение идеи гуманизма, нравственные нормы и от этого страдает все общество.

 

Нас изумляет то, что после изложения этих умных, общеизвестных мыслей, он почему-то станет уважать, что именно нравы, идеологии востока стали препятствием в пути развития и как пример указывает на запрещение Исламом ростовщичества. Как мы уже выше проанализировали ростовщичество, есть тот вариант экономических отношений, где передается в забвение нравственность, идеи, гуманизма. Что хочет сказать многоуважаемый автор статьи? Он сторонник идей гуманизма и нравственности и заодно за ростовщичество?

 

Многоуважаемый Абдурахим ака, эти понятия несовместимы!

Но, главное здесь не анализ сути ростовщичества. Мы это сделали для того, чтобы доказать несостоятельность объяснения автора статьи, как будто идеология, нравы Ислама стали препятствием в пути экономического развития Востока, а когда мы этим уже закончили можно начинать о главном:

 

- для нас неприемлемы и далеки от истины такие утверждения, которые объясняют причины отставания Востока, каким бы не были субъективными факторами. Причины отставания Востока можно объяснить только естественными факторами, то есть причина отставания, на наш взгляд, кроется в климатических – географических условиях Востока. Представьте себе те страны, которые исторически считаются Восточными – Египет, Вавилон, Малая Азия, Иран, Индия, Китай, Средняя Азия. В чем состоит климатических – географическая общность между этими странами?

 

Эта общность состоит в том, что эти страны отличаются жарким и сухим климатом и вытекающим отсюда искусственным орошением земледелия. А между тем в тех странах, которых принято называть Западными, не знали поливного земледелия, они кормились не поливным земледелием. Мысль о том, что поливное земледелие стало препятствием в пути развития Востока, и не поливное земледелие привел Запад к расцветание, может казаться наивным, на первый взгляд. Нам кажется, поливное земледелие, которое продуктивные, чем неполивное, не может стать преградой в пути развития, но, тем не менее, это так. И мы ниже постараемся доказать свои доводы:

 

- Земледелие, основанное на искусственном орошении, требует создания широких сетей оросительных систем, и строжайшую контроль над использованием этих оросительных систем. Создание и контроль над использованием таких оросительных систем возможно только при сильном централизованном государстве. Представьте территории государств, Средней Азии середины Х! Х века: Кокандское ханство раскинулась по всему Сырдарьинскому бассейну, основу Буҳарского эмирата составляла Зарафшанская долина, а основу Хивинского ханства составляло дельта Амударьи.

 

Таким образом, мы видели, что основу каждых из этих государств составляет нераздельный оросительный бассейн, если случилось разделение при каких-либо обстоятельствах, то все такие объективная экономическая необходимость заставляло соединения в пределах той же оросительной системы. Высокопродуктивное поливное земледелие и такое постоянное, устойчивое (конечно относительно Западу) централизованное государство позволяет устойчивую жизнь населения, чем того хаоса, которое пережил особенно при раннем стадии феодализма Европа. Это с одной стороны, но с другой стороны, такое централизованное государство привело жизнь Востока политическому и социальному застою, с усилением деспотического характера власти, потому что, если смерть с точки зрения теории, централизованное государство должен быть продуктом развитой экономики. Но, то естественное обстоятельство, то есть поливное земледелие присущее для Востока, заставляет объединения населения Востока не как итог экономического развития, а в силу естественной необходимости, вокруг власти. Явления социально-политического застоя, при сильной централизованной власти, который был создан, не как продукт развитых экономических отношений, а как способ выживания, в своей очереди привёл к застою в экономических, культурных и прочих отношениях.

 

Этот причинно-следственный цепь естественным образом, стал тормозящим фактором экономического развития Востока в целом. Восточный дехкан, земледелец не по своей воле был прикреплен власти, но мог ослушаться представителя власти, так как его жизнь, то есть снабжение его земли водой обеспечивал власть. Не отсюда ли многовековые традиции народов Востока, отличающие от остальных, а именно: господство мужа, отца в семье, беспрекословная уступка перед старшими, уважительное отношение к власть имущим, нравственная устойчивость, которые и составляет суть Восточного менталитета.

 

Страны Запада были счастливее в том смысле, что они не имели поливное земледелие. Экономика основанное на неполивное земледелие сделал почти суверенным государством каждую феодальную крепость. Бороздите историю средних веков Европы и вширь, и в глубь, и вы столкнетесь с одним доминирующим положением: владельцы этих феодальных крепостей присоединились вокруг своего короля только при военной опасности, при военных походах, кроме того, они в виде своего короля видели только воевода, а в других спектрах жизни были независимы. Политическая, экономическая суверенность каждого города, провинции, феодальных крепостей дал больше возможности для распространения инакомыслия который может считать локомотивом развития всякого общества.

 

К примеру: возьмите выход Мартина Лютера: после того, как он выступил против Римской папы. По указанию Римской папы Император Германии попытался его арестовать, но, не смог, по той простой причине, что его власть был слаб. А чем закончились бы при сильной централизованной власти выступления Мартина Лютера – не нуждается в комментариях. И мы думаем, что этот пример случай нередкостный, такие примеры из истории Запада можно привести множество.

 

Понятие Западно-Европейской феодальной раздробленности придется немного корректировать. В науке принято считать явления феодальной раздробленности, как фактор отрицательный, но нельзя забывать и о том, что раздробленность означает, в известной степени, организованность соединиться только в пределах своих выгод и интересов, а в тех случаях, когда соединение противоречила их интересам, они без особоғо труда могли выйти из этих союзов. А расширение таких союзов, например, рост городов, умножение феодальных земель, усиление королевской власти, происходили почти пропорционально росту экономики, росту продуктивности земледелия и вытекающим отсюда товарообменом между древней и городом, укреплением экономических связей между отдельными территориями государства.

 

Такая гармоничность развития экономических и политических отношений стал фактором, причем, решающим фактором, условия экономического развития Запада. Таким образом, к концу средних веков, общество Западной Европы вплотную подошло к той границе, где дальнейшему развитию экономики стал мешать абсолютизм, феодальная иерархия, вмешательство церкви в дела государства.

 

Согласно закону гармоничности экономических и политических отношений, требовались упразднения абсолютизма, феодальной иерархии и вмешательстве церкви в дела государства. А как все это происходило, рассказывает ни к чему, история все это знает.

 

А посему Восток, со своей ранней цивилизацией, боғатой древней культурой, с высокими гуманными нравами и идеологией, трудолюбивым, одаренным народом, выдающимися личностями, которые внесли в мировую цивилизацию неоценимые вклады: в науку, философию, литературу, не смог преодолеть тот барьер, которого Запад преодолел с размаху. Нам думается, что ответ на этот вопрос есть в вышеизложенном. Проницательный читатель сам восстановит не достающие детали, если нами упущены какие-либо подробности.

 

Только, для этого требуется немного увлечения историей, любовь к Востоку, уважение к его народу, его прошлому, вера в его будущее.

 

Теперь, когда нам уже стало ясно суть Восточного менталитета, перед нами встанет во весь рост вопрос дня: как учитывать роль Восточного менталитета в демократическом движении?

 

Правда ли, что для Востока неприемлемы критерии Западной демократии?

Сегодня немало утверждающих, что построение демократичного общества на Востоке с общечеловеческими ценностями – дело далекого будущего. Утверждают, что даже победа демократии, нам многое не даёт, пассивность населения через некоторое время приведет к власти диктатуру.

 

Такое утверждение укоренилось в нашем сознании, по той простой причине, что мы не знали о корнях Восточного менталитета, мы привыкли считать Восточный менталитет чуть ли врожденным, вечным, неизменным поведением Восточного человека. Теперь мы знаем, что менталитет Востока, со всеми сильными и слабыми чертами – продукт определенного социально-политического уклада в жизни Востока, и мы уверены в том, что при определенных условиях Восточный человек может стать активным участником демократического движения. При определенных условиях демократия на Востоке может получить большое поддержку, чем на Западе, потому что дух коллективизма, дух сплоченности Восточного менталитета создает более благоприятную почву для демократии, чем Западный индивидуализм. Примером этого могут служить сегодняшняя Япония, Южная Корея и Турция.

 

И так, мы видим, что Восточный менталитете является преградой для построения демократического общества. Вместе с тем демократическое движение должен учесть этот фактор. Но, как его учесть?

 

Нам думается, что этот вопрос – предмет изучения демократического движения Востока.

Как гласит поговорка – Восток дело тонкое!

Абдурахим Маманов.  

 

Қуйида А. Мамановнинг яна бир мақоласини ҳам ўқувчиларимизга ҳавола қилмоқдамиз. Муаллиф бу мақолада А. Қодирийнинг машҳур романи “Ўтган кунлар” ва қиссаси “Меҳробдан чаён”  ва ундаги ғоявий нуқтаи назар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиради. Бизнинг фикримизча А. Мамановнинг бу тақриз мақоласида А. Қодирийнинг “мусулмонобод”и ва Исломий шариатни тенглашиб, жиддий мунозарали масалани ўртага чиқаради. Оқибатда, ўта чалкаш фикрлар билдиради. Шунга қарамасдан, фикрлар эркинлигига амал қилиб, мақолани ўқувчилар ҳукмига ташлаш мумкин деб ҳисобладик.  Мақоланинг аслида учраган баъзи гарамматик хатолар тўғриланган бўлса-да, айниқса А. Қодирий асарларидан олинган кўчирмалар ўзгаришсиз қолдирилди. Чунки биз у кўчирмаларни асли билан солиштириш имкониятига эга эмасдик. Қадрли ўқувчилар, бу ерда учраган грамматик ва стилистик камчиликларни кўриб, уларни холисона тузатишда ёрдамчи бўлишингиздан миннатдор бўламиз.

 

Мақола ҳақида фикр ва мулоҳазаларингизни кутамиз. Ўз фикрлари билан шериклашган ўқувчиларга ҳозирдан миннатдорчилигимизни билдириб қўямиз.

 

ПОДШОҲЛАР ҲАВАС ҚИЛУРЛАР

Сўзбоши ўрнида

 

Мен ўзимни марксчи деб ҳисобламайман. Алҳамдилиллоҳ, мўмин- мусулмонман, бу таълмотнинг даҳрий қарашлари менга бутунлай ётдир. Унинг пролетариат диктатураси ҳақидаги ғоялари ҳам ҳаёт томонидан рад этилганини кўриб турибмиз. Аммо ҳозирда кўпчилик томомила рад этаётган бу таъламотнинг баъзи бир хулосаларини ҳаёт ўзи тасдиқламоқда. Бунга рад этиб бўлмас далиллар бор. Шунинг учун ҳам қўлингиздаги ушбу мақолада Марксдан икки-уч ўринда кўчирмалар келтирилади. Марксизмни ёқтирмайдиган ўқувчилардан бу ишимиз учун ўзрлар сўраймиз.

 

Онг турмушни эмас, балки ижтимоий турмуш онгни белгилайди.

Ушбу мақолада бугун Шарқ демократик ҳаракати олдида кўндаланг турган бир неча саволларга жавоб беришга ўриниб кўрамиз. Бундай саволларнинг энг каттаси, ҳеч шубҳасиз, Шарқда умуминсоний қадриятларга асослснган демократик жамият қуриш имкони борми ёки йўқми деган масаладир. Чунки расмий, норасмий доираларда тез-тез бизда (яъни Шарқда) демократия ярамайди, бизнинг феъл-атворимиз ғарбникидан бошқача, деган гаплар эшитилиб туради. Бундай иддаоларга «Гапинг қурсин, юзинг ҳам, тур жўна!» қабилида жавоб бериш билан иш битмайди. Бугунги ўзбекистон раҳбарияти ва исломий давлатчилик тарафдорлари ўз мухолифлари билан шундай усулда «мунозара» қиладилар. Бу-қўлида далил бўлмаганларнинг ишидир. Биз, демократик ҳаракат тарафдорлари эса, бундай кишилар билан очиқ баҳс-мунозара олиб бориш тарафдоримиз, биз бу баҳсдан ҳатто манфаатдормиз, бу баҳсда қўлимиз баланд келишига ишонамиз, чунки бизнинг қўлимизда далиллар бор.

 

Иккинчи томондан, турган гапки, юқоридаги каби саволга «Бизда демократик жамият қуриш учун ҳамма имкониятлар бор» деган баландпарвоз, шиорбоп жавоб бериш билан ҳам иш битмайди. Бундай иддаони тасдиқлаш ҳам, рад этиш ҳам фолбинлик қилишдек бир гап бўлар эди. Бизнинг жавобимиз аниқ илмий таҳлилга суяниши лозим. Бу масалани аниқ илмий таҳлиллар билан ечиш шунинг учун ҳам жуда зарурки, бизда, яъни Шарқ демократик ҳаракатида ноаниқ, чалкаш тасаввурлар жуда кўп. Кўпчилик сира тап тортмай «ҳа, биз демократик жамият қурамиз» деб ишонишсада, аммо бу ишончни нимага суяниб айтаётганлиги ҳақида бош қотириб кўрмаган. ҳа, ҳозир Шарқда бир ўзгариш бор, аммо бу ўзгариш нимадан иборатлигини ҳали англаб ололганимиз йўқ. Бу ўзгариш ноаниқ, мавҳум тушунча ҳолида онг, шууримизга таъсир кўрсатаяпти холос. Биз бу мавҳум тушунчани аниқ , илмий таҳлиллар орқали исботланган назарияга айлантириб, у билан қуролланишимиз зарур. Ана шундагина биз ишонч ва собитқадамликка эришамиз ва бошқаларни ишонтира оламиз.

 

Юқорида айтганимиздек, бугун Шарқда бир ўзгариш изилламоқда. Бу ўзгариш нимадан иборат?

Жамиятшунослик фанида кўпчилик томонидан тан олинган бир қоида мавжуд: бу қоида шундан иборатки, тарихий зарурат ҳамиша ижтимоий онг (тафаккур)дан илгари пайдо бўлади, тарихий зарурат аввал бошда жамият томонидан англанмаган ҳолда бўлади. Аммо тарихий заруратнинг жамият томонидан тўлик англаб олинмаганлиги бу зарурат кишилар онгига, ҳатти-ҳаракатига таъсир ўтказмайди деган гап эмас. Тарихий зарурат ҳали жамият томонидан тўлик англаб олинмаган ҳолда бўлсада, у кишилар онгига, ҳатти-ҳаракатига таъсир кўрсатаверади. Шарқда ҳозир кўпчилик демократик ҳаракат тарафдори экан ва бу ҳаракатнинг истиқболига ишонар экан, бу демак тарихий зарурат бизнинг онгимизга, ҳатти-ҳаракатимизга таъсир кўрсатаётганлигининг белгисидир.

 

Маълумки, бизда, яъни Шарқда демократик жамият қуриб бўлмайди деювчилар далил сифатида Шарқликларнинг ўзига хос феъл-атворини рукач қилишади. Тўғри, биз Шарқликларнинг ўзимизга яраша, ғарбликлардан катта фарқ қиладиган ижтимоий хулқ-атворимиз бор. Бу Шарқона хулқ-атвор ғарбникидан нимаси билан фарқ қилади?

 

Биз Шарқона феъл-атворнинг ҳамма қирраларини ёритиб беришни ўз зиммамизга олмоқчи эмасмиз, балки бу хулқ-атворнинг баъзи бир энг муҳим қирралари устидагина тўхталиб ўтмоқчимиз.

 

Шарқона хулқ-атворнинг энг кўзга ташланадиган қирраларидан бири – бу ижтимоий-сиёсий соҳада пассивликдир. Шарқона хулқ-атворнинг бу қирраси унинг бошқа хусусиятлари билан чамбарчас боғликдир. Бундай хусусиятлардан бирини мен хокимиятсеварлик деб атаган бўлар эдим. Биз Шарқликларнинг барчамизда ҳам озми-кўпми ўзимиздан каттага (хоҳ ёш жиҳатдан бўлсин, хоҳ мансаб жиҳатдан) ҳурмат билан қараш, ўзимиздан кичиклардан эса, биз бунга арзиймизми ёки йўқми қатъий назар, сўзсиз бўйсундиришни талаб қилиш ҳисси бор. Шарқдаги оилавий муносабатлар бу фикримизнинг яққол тасдиғидир. Оила эса, жамиятнинг митти нусхаси эканлиги ҳаммага аён. Оилавий муносабатлар ижтимоий муносабатлар андозаси асосида шаклланади (Асло, айримларимиз ўйлаётганимиз каби, аксинча эмас) ва ўз навбатида оила жамият учун керакли хулқ-атвор тарбиялаб етиштирувчи маскандир. Ўзидан ёши ва мансаби улуғлар олдида мутавозелик, гап қайтармаслик, катталарнинг гапини, буйруғини сўзсиз бажариш Шарқда мумтоз хислатлар сифатида қадрланади. Шарқ кишисининг ижтимоий-сиёсий соҳада пассив бўлишининг яна бир сабаби – унинг давлат ҳақидаги тасаввурларидир. Кўпчилик фуқаро назарида давлат илоҳий, муқаддас, айни замонда мавҳум бир куч сифатида тасаввур қилиниб келинмоқда.

 

Санаб ўтилган хусусиятлар Шарқ ижтимоий характерининг асосий белгилари десак бўлади. Шундай қилиб, биз ижтимоий характер масаласига етиб келдик.

 

Хуш, у ўзи нима? У қандай шаклланади? Унинг жамият ҳаётидаги вазифаси нимадан иборат?

ХХ асрнинг етук файласуфларидан бири Эрик Фромм социал характерни: «...маълум бир жамият аъзаолирининг кўпчилигига хос бўлган характер ядроси»1), деб таърифлайди. Маълумки ҳар бир жамиятнинг ўзига хос ишлаб чиқариш муносабатлари шу жамиятнинг моддий асосини ташкил этади. Жамиятнинг бу моддий асоси – базис кишиларнинг субъектив истак-хоҳишлари асосида эмас, балки шу жамиятнинг мавжуд ишлаб чиқарувчи кучлари даражасига мос равишда пайдо бўлади ва ўзига мос келадиган ижтимоий онгни яратади. Демак, ижтимоий характер мазкур жамиятнинг моддий асоси – ишлабчиқариш муносабатлари ва ижтимоий-сиёсий тузум талаблари асосида шаклланади1). Ижтимоий характернинг вазифасини эса файласуф куйидагича таърифлайди: «Жамият аъзолари ўзларини ижтимоий тузум талабларига мувофиқ тарзда тутишга мажбурдирлар. Ижтимоий характер жамият аъзоларининг куч -ғайратларини шундай йуналтирмоғи лозимки, жамият аъзолари у ёки бу ишни ўйлаб, фикрлаб эмас, ижтимоий андоза асосида бажаришга одатланмоқлари керак. Бошқача қилиб айтганда, ижтимоий характернинг вазифаси маълум бир жамият аъзаолирининг куч-ғайратларини шу жамият талабларига мувофиқ тарзда шакллантириш ва йуналтиришдан иборатдир»1).

 

Юқорида зикр этилганлардан маълум бўладики, Шарқ ижтимоий характери ҳам ўз-ўзидан, яъни сабабсиз пайдо бўлиб қолмаган, балки маълум ижтимоий-сиёсий шарт-шароит маҳсулидир деб, энди бемалол айта оламиз. Шарқда демократик жамият қуриб бўлмайди  дейдиганлар эса, Шарқона хулқ-атворнинг қандай шарт-шароит маҳсули эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Улар Шарқ кишисининг бу хислатларини табиий, туғма, ўзгармас деб биладилар ва шунинг учун ҳам биз гуё доимо шу аҳволда қолишимиз керак эмиш. Шарқона хулқ-атвор Шарқда мавжуд бўлган суғорма-дехкончилик талаблари билан бунёдга келган мустабид давлатчилик таъсирида шаклланганлиги тўғрисидаги фикрларимизни «Яна Шарқ ҳақида» номли мақоламизда  қисқача баён қилиб ўтган эдик: «HARAKAT» журнали, 4-сон, 2003 й., интернетда http/www.samarkand.uz.narod.ru сайтида эълон килинган.

 

Модомики кучли, марказлашган, мустабид давлатчилик узоқ даврлардан бери Шарқ ҳаётининг таянчи бўлиб келган экан, бу мустабид ҳокимият биз Шарқликларда ўз талабига мувофиқ келадиган ижтимоий характерни ҳам шакллантириши ғоят табиий бир нарса эмасми?

Демак, «ижтимоий турмуш ижтимоий онгни яратади» деган ақида Шарқ мисолида ҳам ўз тасдиғини топганлигига иқрор бўлишдан бошқа илож йўқ.

 

II. Шарқда бир ўзгариш изилламоқда

Шундай қилиб, бизнинг Шарқона феъл-атворимиз осмондан тушмаганлиги, балки маълум ижтимоий-сиёсий вазият маҳсули бўлганлиги исботланди. Бу ижтимоий характерни шакллантирган моддий шарт-шароит нимадан иборатлиги ҳақида ҳам бирмунча тўхтолдик.

 

Эндиги вазифамиз мана шу тарихий шарт-шароит эволюциясида қандай ўзгаришлар юз бераётганлиги ва бу ўзгаришлар Шарқ ижтимоий характерига қандай таъсир кўрсатаётганлигини таҳлил қилишдан иборатдир.

 

Биз юқорида таъкидлаб ўтдикки, Шарқда бугун бир ўзгариш сезилмокда. Бу ўзгариш нимадан иборат?

 

Бугун Шарқни, борингки, 50-100 йил аввалги Шарқ билан қиёслаб кўринг: яқин-яқинларгача Шарқда асосий ишлаб чиқариш тармоғи қишлоқ хўжалиги бўлиб келганлигини ҳамма билади. қишлоқ хўжалиги Шарқнинг катта қисмида ҳали-ҳамон асосий соҳа бўлиб турган бўлсада, замонавий саноат унинг энг қолоқ минтакаларига ҳам кириб бормоқда. Энг янги технологияли ишлаб чиқариш, замонавий илм-фан бугунги кунда Шарқ учун янгилик эмас. қишлоқ хўжалигидан фарқли равишда саноатлашган ишлаб чиқариш ўқимишли, малакли, мустақил фикрловчи, юксак интизомли ишчи ва хизматчиларни талаб қилади. Маълумки, бундай фазилатли кишиларни тарбиялаш учун жамият ҳаётининг етарли даражада эркин бўлиши талаб этилади. Агарда ғарб ва Шарқнинг демократик мамлакатлари тарихини таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак шунга бемалол ишонч ҳосил қилиш мумкинки, ижтимоий характер ўзгаришдан аввал жамиятнинг моддий асоси, яъни ишлаб чиқариш муносабатларининг ўзгаришига эҳтиёж сезилган. Кўрамизки, тарихий тараққиёт ҳар бир жамиятда, хоҳ Ғарбда хоҳ Шарқда бўлсин, маълум қонун-қоидалар асосида юз беради: энг аввал жамият ишлаб чиқарувчи кучларининг ўсиши (бугунги Шарқ мисолида саноатлашган ишлаб чиқаришнинг асосий соҳага айланиши) ишлаб чиқариш муносабатларининг ва сиёсий ҳокимиятнинг ўзгаришига олиб келади. Ижтимоий характер эса доимо ана шу янгича шароит, янгича ишлиб чиқариш муносабатлари асосида янгидан шаклланади. Демак, бугун Шарқка замонавий ишлаб чиқариш, замонавий завод-фабрикалар кириб келган экан, ана шу замонавий завод-фабрикаларда ишлаш учун ишчи-хизматчилар етарли даражада замонавий билимларга эга бўлиши, мустақил, эркин фикрлаши, демакки ижтимоий ҳаётда ҳам етарли даражада фаол бўлишлари талаб этилади.

 

Юқорида айтилганлардан бемалол хулоса қилишимиз мумкинки, Шарқда мустабид ҳокимиятнинг мутлақ ҳукмронлик даври ўтди. У энди, хоҳлайдими ёки йўқми, ўзўурнини эркин фуқаролик жамияти-демократик жамиятга бўшатиб беришга мажбур. Негаки, у, Маркс ибораси билан айтганда, жамиятнинг ривожланиш формасидан унинг кишанига айланди.

 

III.Шароит кишилар томонидан ўзгартирилади2)

Аммо тарихий тараққиёт ҳеч қачон ўз-ўзидан амалга ошмайди, балки «шароит кишилар томонидангина ўзгартирилади». Янги ҳаёт тарзи ва янгича ижтимоий фикрга эга бўлиб бораётган Шарқ ўз ҳаётини янгича асосга қурмоқчи экан, бунинг учун ярарли бирор йўл-йўрик танлаши лозим эмасми? Бошқача айтганда, ким билан бирга, кимларга ёки нимага қарши курашмоқ керак?

 

Бу саволларга жавоб бермоқ учун яқин ўтмишдан бир мисол келтириш ўринли бўлса керак: Россияда пролетариат диктатурасини ўрнатган большевиклар қандай назарияга таянган эдилар? Улар марксизмни байроқ қилиб олган бўлсаларда, уни тўла англаб етмаган ёки англашни истамаган эдилар.

 

Маркс таълимотига кўра буржуача ишлаб чиқариш усулида ишчининг асосий душмани капиталист эмас, балки капитал, капиталистик ишлаб чиқариш усули эди. Капиталист ҳам худди ишчи сингари капиталнинг қули эди. Капитал нафақат ишчига, балки буржуазияга ҳам қарама-қарши турган куч эди. Бинобарин, шиор ишчилар синфини эмас, балки бутун жамиятни, инсониятни ғайриинсоний ишлаб чиқариш усули зулмидан, капитал зулмидан қуткариш бўлмоғи лозим эди. Аммо Маркс хато фикрга бориб буржуа жамиятида энг эзилган синф ишчилар синфидир, шунга биноан ишчилар синфини озод қилиш энг биринчи галдаги вазифадир деган фикрни илгари сурган эди.1)

 

Болшевиклар Маркснинг ана шу хато фикрига ёпишиб олдилар, уни ўз ниятларига мосладилар. Натижада эса инсониятни капитал зулмидан қуткариш иши ишчилар синфини бужуазиядан қуткариш ишига айлантирилди. Натижа қандай бўлганлиги эса ҳаммага аён: «Мендан қутилсанг қутиларсан, ўз эхмалингдан қутилмассан» деган накл ўз исботини топди. 1-мақола тугади.

 

БИЗГА КЕРАКЛИ НУКТА

Абдулла Қодирий ижоди ҳақида гапирганимизда кўз ўнгимизга аввало унинг икки шоҳ асари – «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари келади. Адабиётшунос олимларимиз томонидан бу икки асар тадқиқотига бағишланган кўп мақола ва тақризларда асар қаҳрамонлари, уларда илгари сурилган  ғоялар, ёзувчи маҳорати хусусида анчагина таҳсинга лойиқ фикрлар бор..

Аммо менинг назаримда уларда кўзга кўринмаган, доимо эътибордан четда қолиб келаётган бир жиҳат борки, у ҳам бўлса бу икки романга хос бўлган алоҳида бир хусусият, яъни ҳар икки асарни бирлаштириб турувчи занжир – бош ғоя ёритиб берилмаганлигидир.

 

Мана шу занжир – яъни ҳар икки асарни бирлаштириб турувчи бош ғояни кашф этмоқ учун аввало бу асарларга адиб эътиқодидан, унинг маънавй ва ижтимоий дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда ёндошмоқ талаб этилади. ҳар бир адиб ижоди, у олға сураётган ғоялар ҳеч шак – шубҳасиз ўша адиб, ёзувчи яшаган замон, давр ғоялари, ўша адиб, ёзувчининг маънавий дунёси ва ижтимоий қарашларидан келиб чиқиши исботга муҳтож бўлмаган ҳақикатдир.

 

Бас, биз ҳам Абдулла Қодирий қаламига мансуб «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари ҳақида сўз юритишдан  олдин адибнинг ижтимоий сиёсий ва маънавий дунёқараши ва бу дунёқарашнинг шаклланишида муҳим роль ўйнаган тарихий шарт – шароит ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтишга бурчлимиз.

 

«Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари ёзилиш арафасида – ХХ асрнинг бошларида Туркистон қолаверса Шарқда, ислом оламида ижтимоий сиёсий аҳвол қандай эди?

- Бу даврга келиб нафақат Туркистон, балки бутун Ислом олами, тараққий этган Оврупо мамлакатлари томонидан қулликка маҳкум этилган, фақатгина Туркия ўз мустақиллиги йўлида маҳкам тура олган ягона мусулмон давлат эди. Уни ҳам турли томондан бўға бошлаган эдилар.

Мана шу жараён – Ислом оламининг таназзули, унинг «ғолиб ғарб» томонидан бўйсундирилиши ёзувчининг кўз ўнгида ўзининг сўнги палласига кирган ва бу фожиалар буюк адиб қалбида чуқур из қолдирган эди. ҳар бир давр ўз етакчи кучларига, ўз ижтимоий ғояларига эга бўлади.

Бу даврнинг етакчи кучлари ҳеч шубҳасиз «Жадидлар» бўлиб, бу ҳаракатнинг Абдулла Қодирий дунёқарашига таъсири кучли бўлганлиги шубҳасиздир.

 

Албатта жадидчилик ичида турли тоифадаги кишилар, жуда кўп назариялар, оқимлар борлиги кўпчиликка маълум. Аммо жадидчилик асос эътибори билан ватанпарварлик, миллий истиқлолчилик ҳаракати бўлиб, уларнинг кўпчилиги Ислом оламини таназзулга олиб келган омилларни яхши билар эдилар.

 

Абдулла Қодирийнинг халқимиз олдидаги энг буюк хизмати – мана шу омилларни, яъни Ислом оламининг таназзулга юз тутиш сабабларини энг юксак бадиий лавҳаларда халқимзга етказиб беришдир. Фикримизни янаям кенгроқ тушунтирадиган бўлсак, яъни фикримизни янаям кенгроқ айтганда «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён»  романларининг бош мавзуси, бу асарларни ёзишдан кузатилган асосий мақсад – Ислом оламини илм, фан – техника, иқтисодий – ҳарбий қолоқликка маҳкум этган ва пировардида ғарб давлатлари сиртмоғига тушишга олиб келган бош омил, асосий сабабни очиб беришдир.

 

Хуш, нега энди бир – биридан мустақил, ҳар бири ўз воқеалар тизимига, ўз қаҳрамонлари шодасига эга бўлган икки роман ҳақида бир асар ҳақида гапиргандек гапирмоқдамиз:

 

Биринчидан: бу икки асарни синчиклаб кўздан кечирсангиз, уларда илгари сурилган асосий ғоя уларни метин занжир каби бирлаштириб турганлигига, тўғрироғи «Меҳробдан чаён» ва «Ўтган кунлар» нинг ғоявий – мантикий давоми эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.

 

Иккинчидан: ҳар икки асарда кўзда тутилган бош ғоя – мақсадни очишда қўлланилган бадиий услубнинг ягоналиги.

 

Учинчидан: «Ўтган кунлар» нинг воқеалар тизими – сюжет тузилишидаги баъзи камчиликлар ҳам «Меҳробдан чаён» нинг ёзилишига туртки бўлган бўлса ажабмас, яъни «Меҳробдан чаён» бу жиҳатдан ҳам «Ўтган кунлар» ни тўлдирди, такомилига етказди, дея оламиз.

 

Энди юқорида келтирилган фикрларимизни дадиллаш учун бевосита шу асарларни таҳлил қилишга ўтамиз.

 

«Ўтган кунлар» Х1Х – аср ўрталари – ёзувчи ибораси билан айтганда «Тарихимизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлган кейинги Хон замонлари» га бағишланади.

 

Асарнинг биринчи фасли бош қаҳрамон – Отабекни ўқувчига такдим этишдан бошланади ва Отабекнинг маънавий дунёқараши, хусусан оила, уйланиш, хотин - қизларга муносабат масалаларида Отабек билан ўша давр дунёқараши ўртасидаги тафовутга туртки берилади.

 

- «Хон қизига лойиқ бир йигит» номли фалсафа янада жидддийроқ: Туркистон халқлари орасида ҳукм сурган низо – жанжаллар, ўзаро қирғинлар қорачапон - қипчоқ халқлари мисолида тафтиш этилади ва уларнинг «Асл манбаи» хусусида Отабекнинг фикрлари баён қилинади:

«…бизнинг кундан кунга орқага кетишимизга ўзаро низомиз сабаб бўлмоқда …», «…бўзғучи ва низочи томир ёйиб ҳар замон содда ҳалокат чуқурига қараб тортадилар…», «…ўз ғарази йўлида истибдод орқали эл устига ҳукмрон бўлгучилар йўқотилмас эканлар, бизга нажот йўқдир, магар шундай ғаразчиларни улар ким бўлсалар ҳам иш бошидан қувлаш ва улар ўрнига яхши холис одамларни ўтказиш нажотимизнинг ягона йўлидир». Ғаразчи, бўзгунчи ва низочи унсурларнинг томир ёйиши Туркистонни, қолаверса бутун Шарқни ҳалокат чуқурига қараб судрагани ягона сабабмикин?

 

Нахотки ёзувчи бутун Шарқ оламининг таназзулига юз тутишини ўзаро адоват, низо – жанжаллардагина деб ҳисобласа? Ахир бундай ўзаро қирғинлар нафакат Шарқда, балки ўша тараққий этган миллатлар ўртасида ҳам бир пайтлар бўлиб ўтмаганмиди?

 

Мадомики Шарқ олами ғарб давлатларига нисбатан фан – техника, иктисодий – ҳарбий жиҳатдан ортда қолган экан, бунинг туб сабабларини мана шу икки қутб - Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ижтимоий – сиёсий тафовутдан ахтармоғимиз лозим бўлади.

 

Ана шунда эътиборингизни Отабекнинг Шамай хотироти ўзига тортади:

«Шамайга бормасимдан илгари ўз ҳукмдорлигимизни кўриб бошқалар ҳам шундайдир деб ўйлар эдим – деди бек,  лекин Шамай маним бу фикримни ост – уст қилиб, ўзимни ҳам бутунлай бошқа киши ясади. Мен уриснинг идора ишларини кўриб, ўз идорамизнинг худди бир ўйинчик бўлганлигини иқрор этишга мажбур бўлдим». «Шамайда эканман, қанотим бўлса, ватанимга учсам, туппа – тўғри хон ўрдасига тушсамда, уриснинг ҳукумат қонунларини бирма – бир арз қилсам, хон ҳам арзимни тингласада, барча элга ёрлиғ ёзиб уриснинг идора тартибини дастурил амал этишга буюрса, мен ҳам бир ой ичида ўз элимни урис била бир қаторда кўрсам».

 

Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик: Отабек ўз идора услубимизнинг худди бир ўйинчик бўлганлигини идрок этишга мажбур бўлдим деганида нимани назарда тўтмоқда? Отабекка намуна бўлиб кўринган урис идора тартиби бизнинг идора услубимиздан нимаси билан фарқланар экан? Аммо ёзувчи на бу ерда, на асарнинг бошқа бирор ерида Отабекнинг бу фикрларига изоҳ бериб ўтмаган. Биргина бу эмас: бутун асар давомида изоҳталаб ўринларга, киноя, қочиримлар билан тасвирланган манзараларга қайта - қайта дуч келасиз:

 

II – бўлимнинг «Наво куйи» фаслига эътибор килинг:

«халкимиз таъбирича бу замонлар «Мусулмонобод» бўлсада, бироқ бу тантаналик таъбирни бузиб қўятурғон ишлар ҳам йўқ эмас эди. Хон мусулмон, бек мусулмон, халқ мусулмон, бунинг устига юриш – туришлар ҳам мусулмонча, ҳукмлар ҳам шаъриатча эди. Ўғирлик қилган учун қўл кесиларди ва дорга осиларди. Зони билан зониялар ҳам пештоқдан ташланадирлар, ичкулик ичган учун қирқ дарра уриладир. Раис афанди мулозимларига дарра кўтартириб намозсизларни текширадир, фарзни айн билмаганларни урдирадир эди. Иш шунчалик нозик бўлатуриб ҳам ўғрилар ўз тирикчиликлари орқасидан қолмайдилар. Эш ака билан Тош аканинг уйлари орқасидан тешилиб моллари ўғирлана берадир, пештокдан қопга бўғилиб ташланмоқ учун фоҳишалар ҳам етишиб турадирлар». 

 

Албатта, ўғирлик, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик каби илллатлар ҳамма ерда, ҳаммма вақт ҳам бўлиб турган ва бундан кейин ҳам бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмаса керак. Аммо замона бузук бўлса бу иллатлар авж олади, адиб ибораси билан айтганда жамиятнинг касалига айланади.

 

Мана шу замона бузуклигининг асл сабаби нимада? Нима учун ёзувчи «Мусулмонобод» сўзини қўштирноқ ичида ишлатди экан? Мана шу «Мусулмонобод» жамиятнинг яна бир манзарасига эътиборингизни тортсак. I – бўлимнинг «Мажбурият» номли фасли: хасанали хуфтан вактида Маргилон бўйлаб Зиёш шохичиникига боряпти: «Дўкон ёпиқ бўлса ҳам, чойхоналар очиқ, кишилар ўртага гулхан солиб, чойхоначининг баччасини гоҳи ўзларига хон кўтариб, гоҳи «хон қизи» деб ҳам қўядилар. Хон сайлоқучилар орасида ёш йигитлар бўлганидек, катта саллалик мулланамолар, етмиш ёшлик кексалар ҳам кўринадирлар. Қиш кечалари жуда узун, шунинг учун чойхоналар обод: халқ лаззатланиб баччанинг табаррукланган чойини ичадир, ҳуснига томоша қилиб, худонинг қудратига қойил қоладилар…»

 

Тасвирнинг давоми: хасанали Зиё шохичиникига келиб кирганида Зиё шохичи хуфтон ўкимоқда эди, дейилиши. Ёзувчи хасанали йўлда гувоҳ бўлиб келган фожиалар (жамиятнинг баччабозлик касалига дучор бўлишини фожиа демай илож йўқ) айни хуфтон намоз пайтида бўлаётганлигига ўқувчи эътиборини қаратиш мақсадида эмасми?

 

«Мусулмонобод» жамият фукаролари айни хуфтон намози пайтида номоз ўрнига нима билан машғуллар?

 

Адиб чойхона эмас, чойхоналар деяптилар, демакки касалнинг қамрови анча кенг, яъни жамиятнинг табақаси, кексаю – ёшига шу бало юққан: «…хон сайлагувчилар орасида ёш йигитлар бор бўлганидек, катта саллалик мулланамолар, етмиш ёшлик кексалар ҳам кўринадирлар…»

 

Мадомики, сўз жамиятни қамраган баччабозлик касалига келиб тақалган экан, «Меҳробдан чаён» романидаги Абдураҳмон домла тарихига ҳам қисқача тўхталиб олишга мажбурмиз. Мулла Абдураҳмон таҳсил қилмоқ ниятида Бухорога отланади ва ўз амакиси уйига жойлашади: «Катта амак Бухоронинг «Хўжа Порсо» мадрасасининг мударриси бўлиб, Абдураҳмон шу кишининг тарбиясига келган эди. Абдураҳмон силлиқ бола, мадраса муллабаччалари албатта шундай силлииқ болага ўч…» Шунга биноан домла мударрис гарчи мадрасадан хужра бериш мумкин бўлса ҳам, мазкур ишончсизлик мажбуриятида Абдураҳмонни ўз меҳмонхонасига жойлашти ради. Шу ҳолда  Абдураҳмон таҳсил бошлади. «Киши аввало мохов ёки пес бўлмасин: бўлдими, бетдан бўлмаса елкадан, қўлдан сув ичмаса – оёкдан, ҳар ҳолда оқаберадир». Шунга ухшаш жамият ҳам бир касал билан оғридими, унинг ҳар бир табақа ёки синфига, яна тўғриси фардига (шахс, кимса, киши-муаллиф изоҳи) сироят (таъсир) қилмай қолмайдир. Домла мударрис буродарзодасини мадраса муллабаччаларидан ҳар қанча эҳтиёт қилса ҳам, яна ҳимоят остида эмас эди. Мадрасадан ташкарида ҳам Абдураҳмонни кўз остига олгучи «Муллабаччалар» йўқ эмас эдилар, масала четларнинг кўз олайтиришига етганда, табиий домла мударрисининг қўлидан ҳеч иш келмай қолди».

 

«Камбағални туянинг устида ит қопар» дейди халқимиз.

Аммо Абдураҳмоннинг ҳимоячиси камбағал эмас, балки жамиятнинг энг юқори табақасидан эдику? Аммо жамиятни қамраган фожиа қамрови шунчалар кенгки, ҳатто энг юқори табақалар ҳам ўз фарзандларини бу балодан омон сақлай олмайдилар. (Исломий саналган жамиятда баччабозликнинг авж олиши алоҳида мавзу бўлиб, бу мавзу таҳлили бизнинг бу ердаги вазифамизга кирмайди).

 

Жамият ич – ичидан иритиб – чиритган барча иллатларга она бўларлик бош омил, сабаб нима эди?

 

Бу саволга жавоб излашда давом этамиз.

III – бўлим. II. «Мусулмонқул истибдодига хотима». «Мусулмонқулнинг аҳоли устига бўлган жабру – зулми ҳаддан ташқари кетди…» «…Шаҳар халқининг ҳар бир табақаси деярлик Мусулмонқул даккисини еб келган, магар уламо халқи ундан жуда ҳам рози, зеро Мусулмонқулнинг биринчи истинодгоҳи ўзининг қипчоқлари бўлса, иккинчиси уламолар эди. Уламо орқалик ўз зулмини машрув бир тусга қўйган, ўзи учун зарарлик унсурларни йўқотишда, шу уламолардан «улуғ амирга боғийлик» фатвосини олишни унутмаган эди. Уламонинг бу янглиғ истибдодини «боғийлик» ранги билан буяб бериш мукофоти учун Қўқон ва Андижон каби шаҳарларга маълум мадрасаларни бино қилган ва бу мадрасаларга хизмати билан танилган уламолардан мударрислар тайинлаган эди. Аммо  Мусулмонқулга яқинлаша олмаган, яъни унинг хизмат ва марҳаматидан четда қолган «Нимча»  уламолар ҳам йўқ эмас эдилар. Аздаҳидил Мусулмонқул оталигидан қутилишни ва мустақил равишда ҳукмрон бўлишни орзу этган Худоёр ниҳоят кайин отаси билан курашда ўзига биринчи истиподгоҳ шу кейинги синф уламони олди. Мусулмонқул балосидан қутилгандан сўнг, Худоёрнинг уларга қиладурғон инъом ва эҳсонлари, берадиргон мансабларининг накдек ваъдаси баракасида бу кейинги табақа - қўқон муллалари ҳаракатга келдилар.

 

Мусулмонқул тарафдори уламолар унинг сиёсатини шариатга қанча мутобиқ кўрсатиб келган бўлсалар, бу кейингилар ҳам ўшанча хилофи шаърий эканлигини исботга киришдилар».

 

Юқорирокда биз адиб томонидан «Мусулмонобод» жамиятга берилган кинояли таъриф – тавсифлар билан танишган эдик. Аммо бу кинояли иборалар, қочиримлар алоҳида бир тоифа ёки синфга нисбатан ишлатилмаганидан, ёзувчи мақсади мавҳумроқ бўлиб, киноя тиғи кимга қаратилганлиги унча аниқ эмас эди. Мусулмонқул воқеасида эса, бу «Камчилик» ни кўрмайсиз: мақсад аниқ: шариат пешволари бўлган уламолар фатво беришда яъни бирор – бир ишни шаърий ёки ношаърий деб баҳолашда албатта ўз манфаатларидан келиб чиқар ва бу деярли қоидага айланган эди.

 

Хуш Мусулмонқул воқеасини тасвирлашда ёзувчи кўзда тутган мақсад нима эди? Ёзувчининг юқорида тилга олинган, яъни шариат пешволари ҳар бир ишда ўз манфаатларини кўзлар эди деган, таъбиий, воқеалар мантикидан келиб чиқадиган биринчи хулосадан ҳам бошқачароқ мақсади бормиди ёки йўқми? Мусулмонқул воқеасига бошқачарок кўз билан қараш, яхшилаб таҳлилдан ўтказиш бу ерда кўзда тутилган иккинчи, айни чоқда асарнинг бош ғоясини ифода қилувчи мақсад яширинганлиги кўринсада, аммо бу ишни кейинги ўринга тўхтатиб, биз ҳозирча иккинчи «Меҳробдан чаён» романидаги бир воқеани таҳлил қилишга ўтамиз:

 

II. Амир Умархонннинг канизи. «Солиҳ Маҳдум 1230-1290 хижрий йилларда «хуканди Фирдавсмонанд» да яшаган бир муаллим ва имом, ўз замонисанинг истилоҳи билан айтганда «Мактабдор домладир». Солиҳ Маҳдум синфи жиҳатдан уламо оиласига мансуб бўлиб, бобоси Олимхон Умархон даврида муфтилик, қозилик, мансабларида хизмат қилган, отаси эрса қўқоннинг Мадали (Муҳаммадали) хон мадрасасида неча йиллар мударрис бўлгандир. Бироқ бу мумтоз силсила бизнинг маҳдумгача етиб келолмай, Мадалихоннинг қатли билан бирга кесилган, бунинг мажороси эрса, куйидагичадир».

 

Тарихий воқеа баёнидан англашладирки, ота (Умархон)  кўнгил қўйган ва уйланмоқчи бўлиб юрган канизга ота вафотидан сўнг ўғил (Мадалихон) нинг уйланиши қўқон хонлиги ва Бухоро ўртасида уруш чиқишига сабаб бўлади. Бу мухорабадан олдинрок эса бир томондан Қўқон, иккинчи томондан эса, Бухоро уламолари ўртасида «Фатвойи баҳайбат» лар жанги бошлаб юборилган эди. «Ба назди муждаҳидини киром асли эътибор акди шаърийдир. Отанг никоҳланаман деб айтган бўлсалар ҳам никоҳландим деб айтмаганлар. Бас, амиралмуъминин мазкўрани худ нафсарига акди шаърий қилсалар жоиз ва дурустдир. «Ваҳоланки аълам бисаввоб» деб фатвономани «бинни муфти марҳум», «бинни мударрис марҳум», «бини хукандий марҳум» муҳри баҳайбатлари билан қалаштириб берадирлар ва Мадалихон тўй ва томошалар билан мурод – мақсадига етадир.

 

Кимларнинг воситаси биландир мазкўра гўзал канизнинг таърифи Бухоро амири – амир Баҳодир – (Ботур) хонга етиб у ҳам илгаридан ҳалиги канизга ғойибона ошиқ бўлган эди. Аммо қайси йўл билан бўлса ҳам шу канизни қўлга киргизиш фикрида бош оғритиб, нос чакиб юрган Баҳодирхон қулоғига бу хабарни жонсўз етиб думоғидан дуд чиқадир ва дарҳол Бухоронинг забардаст уламо, муфти, аълам, ҳоказо ва алоҳозалқиёс пешволарини ўз ҳузурига чақириб, дарғазаб воқеани сўзлайдир ва дарҳол улардан бир «Фатвойи баҳайбат» ни талаб қилганида уламои киром ҳам дарон ботахорат – бетахорат, масалани эшитар – эшитмас фатво ёзадиларким…». Бунчалик «холис» ният билан талаб этилган «Фатвойи баҳайбат» нинг нечоғли «холисона» бўлганлиги ўз – ўзидан тушунарлидир. Бухоро уламосининг фатвоси қўқонникига мутлақо зид бўлиб чикди. Биз сўзимиз бошида «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён»да кўзда тутилган бош ғоя жиҳатдан яхлитлиги ва бу бош ғояни очишга йуналтирилган воқеалар тасвиридаги бадиий услубнинг ягоналигини даъво қилган эдик.

 

Ҳар икки асардан келтирилган воқеалар тасвиридаги тил, ифода услубига диққат қилинг: киноя руҳи билан суғорилган иборалар, ҳажвга бироз мойиллик, аллақандай яширин маъноли рамзлар…Бу воқеа  ва манзараларни тасвирлаётган ёзувчи эса, иложи борича холис бўлишга ҳаракат қилади: тасвирдаги ҳажвий руҳда ёзувчи иштироки деярли сезилмайди: - ҳажвия воқеа қаҳрамонларининг ҳатти – ҳаракатидан бевосита, табиий равишда пайдо бўлади. Воқеа, ҳодисалар тасвиридан кўзатилган асосий фарқ – мақсад – бош ғоя ўқувчига яланғоч ҳолда тақдим этилмайди, балки мақсад - ғоя мана шу воқеа – ҳодисалар ортига пардаланади. Бу пардани кўтармоқ, воқеа, ҳадисалар замирига яширилган асосий мақсад – маънони кашф этмоқ учун эса ўқувчидан бироз кенгроқ тушунчага эга бўлиш, воқеа – ҳодисаларнинг ички томонини чуқурроқ мушоҳада этиш талаб этилади.

 

Юқорида келтирилган «Амир Умархоннинг канизи» воқеаси тасвирини таҳлил қилиб кўрайлик:

Ёзувчи сўзларига ишонадиган бўлсак, «Амир Умархоннинг канизи» воқеасини баён қилишдан мақсад – нуфузли шариат пешволари зурриёди бўлган Солиҳ Маҳдумнинг қандай қилиб бечораҳол кишилар қаторига қўшилиб қолганлигини ўқувчига етказишдир. Аммо бироз фикр қилиб кўрилса, бу ердаги «коса тагидаги нимкоса» ни пайқаш қийин эмас: Аввало Солиҳ Маҳдумнинг етим ва бечораҳол бўлиб қолиши тўғрисида бутун бошли тарихий воқеани анча – мунча тафсилотлари билан баён қилиш – мумтоз адабиёт нуқтаи – назаридан – бироз ғариброқ туюлмайдими?  Ахир бу мумтоз адабиётнинг энг биринчи шартларидан бири – мақсадни ўлчовли сўзларда баён қилиш эмасми?

 

Тарихий воқеа баёнидаги ҳажвий руҳ, қўлланилган тил ва ифодалар, қатор - қатор қочириқ ва киноялар ҳам бу ерда адиб томонидан тилга олинган «мақсад» ва «керакли нукта» лардан бўлакчарок, анча чуқурроқ ва бизнинг назаримизда асардан кўзда тутилган туб мақсад яширинганлигидан далолат беради.

 

Бу ерда ҳам худди «Ўтган кунлар» даги Мусулмонқул воқеасида иштирок қилган уламолар тоифаси ҳақида гап боради. ҳар икки воқеа иштирокчилари бўлган бу уламолар айни бир халқни намоён этадилар, яъни улар ҳар бир воқеа – ҳодисани баҳолашда, уни шаръий ёки ношаръий деб эълон қилишда ўз валинеъматлари ва бинобарин ўз манфаатлари нуктасидан туриб иш кўрадилар. Агарда биз мана шу уламоларга оддий диндор шахслар сифатида эмас, балки давлат бошқарувида маълум мавқега эга бўлган мансабдорлар тоифаси сифатида қарайдигн бўлсак, ёзувчи бу икки воқеа таъсиридан кўзда тутган иккинчи, шу икки асардан кўзда тутилган бош ғояни кашф этишга йўл топган бўламиз.

 

XIX  аср ўрталаридаги Ўрта Осиё хонликларидаги идора усули Исломий, яъни шариатга асосланган давлатлар бўлиб, уларда дунёвий эмас, балки шариат қонунларига амал қилинар эди.

Мана шу ерда Отабекнинг Шамай хотираси масаласига яна қайтамиз. Эсингизда бўлса Отабек хонликдаги идора усулини урис идора усули билан алмаштиришни орзу этганидан нимани назарда тутганлиги бизга қоронғулигича қолиб кетган ва бу масалага ёзувчи изҳх бермаганидек, биз ҳам изоҳни кейинги ўринга сурган эдик. Менимча бу масалага ойдинлик киритиш вакти келди. Отабекка намуна бўлиб кўринган урис идора усуслининг шариатга асосланган хонлик идора усулидан устунлиги, унинг дунёвий давлат эканлигида эди. Мана шу исломий саналган, шариат қонунлари асосида бошқариладиган давлат тузуми шароитида қонунлар ёки бошқача айтганда шариат ақидаларини шарҳлаш, ҳаётга тадбиқ этиш, ҳар бир ишни шаръий ёки ношаръий деб фатво бериш – уламо синфининг имтиёзи эди. Бу уламолар синфи эса, ўз моҳиятига кўра ҳоким табақага мансуб бўлиб, ҳаётдаги ҳар қандай ўзгариш, илму – фандаги ҳар қандай янгилик, ижтимоий ҳаётдаги илгари силжиш бу табақанинг ҳукмронлигини хавф остида қолдирар эди. Улар буни жуда яхши англаган эдилар. Ўз – ўзидан табиий равишда ҳар қандай ўзгариш, янгиликка душманлик кўзи билан қарар эдилар. Бутун ислом олами таназзул тумани чўлғашига сабаб шу эмасми?

 

(Исломий, яъни шариат асосида бошқариладиган давлатчилик шароитида нима сабабдан шариат рукнларининг  бузилиши, оммавий тус олиши сабабларини ўрганиш, бу идора усулининг тараққиёт йўлига ғов бўлиб қолиш сабабларини чуқурроқ таҳлил қилиш имкониятини очиб берар балким).

 

Мана энди ёзувчи ҳар икки асарда киноялар, қочиримлар, рамзлар билан тасвирланган манзалардан кўзда тутилган мақсад ойдинлашади. Адиб нима учун «Мусулмонобод», «хуканди Фирдавсмонанд» ибораларини қўштирноқ ичида ишлатилганлиги ҳам аён бўлди. Мана шу ерда ўқувчи кўнглида бир савол пайдо бўлса ажабмас: модомики  Абдулла Қодирий бизни шунча кулфатларга дучор қилган асл сабаб нимадан иборат эканлигини билар экан ва ўз романларида юқорида зикр этилган ғояни ифода этмоқчи экан, буни унча - мунча одам тушинмайдиган рамзлар, киноялар либосига, сирлар пардаси остига яширишга қандай ҳожат бор эди? «Шу ўринда  бу ривоятни эътиборингизга ҳавола этишни ўринли деб топамиз: мол – мулки беҳисоб бир бойнинг ёлғиз бир ўғли бўлиб, отаси қанча ишбилармон бўлса, бу шунчалик ношуд, ота қанча тақводор бўлса, бу шунчалар исрофгар ва майпараст эди. Бойвачча отанинг насиҳатларини қулоғига олмас, кунларини ўзига ўхшаган такасалтанг, майпараст улфатлар даврасида ўтказар, ақлу – хушдан бегоналикни ўзига касб қилиб олган эди. Панду – насиҳатларининг бекор кетаётгнлигини сезган ота охирги насиҳатида шундай дебди: ўғлим, кўп панд – насиҳатлар қилдим, ақлу – хушга чақирдим, асло сенга кор қилмади. Менинг умрим охирлаб қолди: сезиб турибман, бу кетишингда минг машаққатлар билан йиғилган бу давлатни барбод қиласан, бир бурда нонга зор бўласан. ҳозир дўстингманг деб юрганлар ўша пайтда ҳолинг қандай деб сўрамайдилар, эшигидан борсанг итдек қувлаб соладилар, охири жонингдан тўясан. Сенга қанчадан - қанча насиҳатлар қилдим, кор қилмади. Энди охирги сўзим: бир кун келиб жонингдан тўйиб, ўзингни осмоқчи бўлсанг, дуч келган жойга осма, мана шу овлоқ уй, мана шифтда илгак, ўзингни шунга осгин.

 

Беғам бойвачча отанинг бу насиҳатини ҳам аввалгилари қатори «хуп - хуп» билан қулоғи ён – веридан ўтказиб юборибди. Тез орада ота бандаликни бажо келтириб, беҳисоб мулк исрофгар, майпараст бойвачча тасарруфига бутунлай ўтибди. Айшу – ишрат, майпарастлик билан кунлар ғизиллаб ўтибди, ҳадемай ота каромат қилган кунлар ҳам келибди: бойвачча бир куни мундоқ қараса, дастурхон бўш, улфатлар йўқ, мол – мулк соврилиб битган: улфатлари, аввалги қадрдонлари энди уни танишмас эмиш. Ҳаммалари итни ҳайдагандек, уни эшикларидан уриб ҳайдашибди. Ҳунарсиз,  қора меҳнатга эса ўрганмаган бойваччанинг қора кунлари бошланибди. Бир бурда нон учун не – не эшикларга бош урибди. Охири жонидан тўйиб, қўлига арқон олибди, ўзини осиш учун қулай жой излаётган бойваччанинг эсига отасининг сўнги насихати тушибди. ўз вактида ота насиҳатларига қулоқ осмаганидан қаттиқ пушаймон бўлибди ва кел, ҳеч бўлмаса падари бўзрукворимнинг охирги васиятини бажарай деб, ота айтган уйга кириб, шифтда осиғлиғ бўлган илгакка ўзини осибди: Шунда илгак бойваччанинг оғири билан кўпарилиб, шифтга суваб, беркитиб қўйилган олтинлар бойвачча устига тўкилибди. Бойвачча отасининг ақлу – заковатига қойил бўлиб, отасининг дуойи – жонини қилибди ва ғайрат билан ишга киришиб, исрофга кетган мол – дунёсини қайтарибди.

 

Қиссадан ҳисса: Абдулла Қодирий худди ўша доно ота каби иш тутади: хазинани заршуносдан яширади: гавҳар оёк остида ётганида қадри бўлармиди? Абдулла Қодирийни бир пайтлар эски услуб ёзувчиси деб ғавғо солгувчиларга буюк адиб томонидан берилган жавобни кўпчилик яхши билса керак: «…халқимиз неча – неча асрлардан бери достонлар, афсоналардан озиқланиб келди » …Мана шу эски услуб, яъни Шарқ адабиётининг энг кўзга кўринган ўзига хослиги ҳақикий маънони чиройли ташбеҳлар, қизиқарли воқеалар тасвири ортига яшириш эмасми? Шарқ мумтоз адабиётида фикрни тўғридан – тўғри, таъбир жоиз бўлса ялангоч ҳолда такдим этилганини кўрганмисиз? Алишер Навоийнинг «Қаро кўзим» газалини бир эсланг: адабиётшунослар неча – неча замонлардан бери таҳлил, тафтиш этадилар, аммо ҳали – ҳануз  таҳлил қила олдим, маъносига етдим дегучи мард топилармикин?

 

Абдулла Қодирий мана шу Шарқ фалсафаси, Шарқ адабиёти сарчашмаларидан баҳра олиб улғайган, вояга, камолга етган ёзувчидир. Демакки, унинг асарларида ҳам мана шундай яширинган, зарношунослр кўзидан беркитилган дурри бебаҳолар бўлиши табиий эди.

 

Юқорида келтирилганлардан ташкари масаланинг иккинчи муҳим жиҳати ҳам бор,л абатта. «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари ёзилган даврларда халқ орасида руҳонийлар таъсири жуда кучли эди ва ёзувчи буни эътиборга олишга мажбур эди. Чунки исломий давлатчилик шаънига айтилган фикрлар худда ўша уламолар томонидан нотўғри талқин қилиниб, ёзувчига «Даҳрий» деган «Фатвойи баҳайбат» бериб юборилиши мумкин эди. Бу эса асарнинг халқ орасида кенг тарқалишига тўсқинлик қилиши турган гап эди. Ҳатто яқин – яқинларгача ҳам Абдулла Қодирий ижодидаги уламолар, эшону муллалар устидан қилинган кулги – ҳажвиялардан Абдулла Қодирий «атеист» деган хулоса чиқариб қуювчилар бор эмасмиди? Ваҳоланки, Абдулла Қодирийнинг бутун ҳаёти, ижоди ул зотнинг комил иймонли мусулмон эканликларига гувохдир.  Ул зот динга эмас, диннинг ҳокимият қуролига айланишига қарши эдилар.

 

Биз сўзимиз бошида ҳар икки асарни боғлаб турган учта жиҳат ҳақида сўз очган эдик.

«Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романларининг ғоявий жиҳатдан яхлитлиги: Бош ғояни очишга хизмат килувчи манзара, воқеалар тасвиридаги бадиий услубнинг ягоналиги. Бу икки жиҳатни шу ергача қўлимиздан келганча исбот қилишга ҳаракат қилдик ва яна бир даъвоимиз «Меҳробдан чаён», «Ўтган кунлар» нинг воқеалар тизими, сюжет тузилишидаги баъзи камчиликларни тўлдирди, такомилга етказди деган эдик. Кўпчилик мунаққидлар Отабекда курашчанлик  фазилати етишмайди деган фикрда биллиттифокдирлар. Бу фикрга тўла қўшилиш қийин: Отабекнинг миллат, Ватан такдири учун куюнишлари, ўз севгилиси Кумуш иффатини ҳимоя қилиш йўлида уч душманга қарши ёлғиз бир ўзи олишуви фикримизга қувват беради. Аммо иккинчи томондан олиб қараганда, мунаққидлар ҳақ бўлиб чиқадилар: Отабекдаги миллат, ватан учун қайғуриш, куюнчаклик кураш даражасига кўтарилмаган. (Отабекнинг уста Алим билан бирга рус қўшинларига қарши жангда ҳалок бўлиши асарнинг умумий воқеалар тизими билан боғланмаган). Менимча бу камчилик илдизини асардаги воқеалар тизими – сюжет линиясидан ахтариш керак. Романдаги ижтимоий воқеалар силсиласи бош қаҳрамон Отабекнинг шахсий ҳаёти, Отабек ва Кумуш ўртасидаги муҳаббат ва Отабекнинг ўз муҳаббати йўлидаги кураши билан бевосита боғланмаган.

 

Тўғри, роман жанри шундай жанрки, унда бир неча бир – биридан деярли мустақил воқеалар тизими – сюжет линияси бўлаверади. Аммо бош қаҳрамондаги барча ижобий фазилатларни юзага чиқаришга хизмат қилувчи воқеаларни битта тизимга жамлаш алоҳида қимматга эгадир.

«Меҳробдан чаён» нинг бош қаҳрамонлари – Анвар билан Раъноларнинг ўз муҳаббати йўлидаги кураши бевосита шу замоннинг қора кучлари: Солиҳ Маҳдум, Абдураҳмон домла, Шаҳодат муфти, Худоёрхон ва мана шу жониворлар таъсис этган турмуш рукнларига қарши курашга айланади. Адибнинг «Ўтган кунлар» дан кейин яна шу мавзуга, шу давр ҳаётига қўл уришдан мақсади ҳам мана шундай гўзал бир курашни, гўзал бир такдирни тасвирлаш эмасмикин? Аммо, бизнинг бундаги вазифамиз асло Отабек ва Анвар, Кумуш ва Раъноларни қиёсий таҳлил қилиш эмас, балки бу икки асарни бирлаштириб турувчи ғоявий ва услубий занжирни топиш эди. Буни қарангки, бу икки асарнинг факат яхлит, умумий томонларигина эмас, балки бир – биридан фарқ қиладиган жиҳатлари ҳам бири иккинчисини тўлдириб, ягоналикка, яхлитликка хизмат қилар экан.

 

Абдулла Қодирий асарларининг бугунги ҳаётимиздаги қиммати, аҳамияти нимада?

Биз бу асарларда илгари сурилган ғоялардан бугунги ҳаётимиз учун керакли сабоқлар ола биламизми? Бугунги кунларимизда ҳам айрим юртдошларимиз, айниқса ёшларимизнинг акидапарастлик тузоғига илиниб, исломий давлат, исломий жамият ҳақида хомхаёлларга берилиб юрганликлари кишини ҳам афсуслантиради, ҳам таажубга солади.

 

Абдулла Қодирий «Мусулмонобод» жамиятнинг асл башарасини эрмак учун чизмагандир: сизу – бизга  ўхшаган ғофил, оғзинг қани деса қулоғини кўрсатадиганлар ибрат олсин дея умид қилгандирлар. Наҳотки яна ўша эски замонларга қайтсак? Наҳотки такдиримизни яна ўша гоҳ Мусулмонқулни, гоҳ Худоёрхон, гоҳ Мадалихону гоҳ амир Ботирхон қўлида қуғирчоқ бўлган уламо қўлига топширсак?

 

Кўр хассасини бир марта йўқотади, деган эканлар машойихлар. халқимиз нафақат биз, балки бутун мазлум Шарқ хассасини бир марта йўқотади, Исломий саналган жамият кулфатларини хуб тортди, бу ҳам етмагандай қарамлик, куллик азобларига роса тўйди. Аллоҳдан умидвормизки, мазлум Ислом  олами иккинчи бора қуллик сиртмоғини киймагай. На уламои киром қўлидан ва на ғарб мустабидларидан.

 

Асл айнимас сўзи хуб сўз. Абдулла Қодирий ижоди битмас бир хазина: муҳаббат шайдолари ундаги гўзал севги қиссаларидан завқланадилар, илм толиблари ундаги заковат булоқларидан симириб даҳога айланадилар, илми сироҳгарчилик талабида бўлганлар эса сиёсатни ўрганадилар.

 

Буюк айтганча: «Бу икки китобни бир марта эмас, беш марта ўкиш керак. Шунда сиз турмушни, тарихни, сиёсатни, одобни, тилни ўрганасиз».

 

Абдурахим Маманов. Ўзбекистон, Каттакургон тумани. 

  

 

Bosh sahifaga qaytish | Бошига ўтиш

 

 

Hosted by uCoz