“Христиан” террорист Арманистон давлатининг сирлари.

Тубандаги интернет адресида 2008 йилнинг 3-январида шундай сарлавҳа билан хабар босилди:  http://www.kavkazcenter.com/russ/content/2008/01/03/55448.shtml

 

Ўша хабарни ўзбекчага ағдариб ўқувчиларимизга ҳавола қилиш фойдадан холи бўлмас деб ўйладик. Чунки дунёнинг бир неча мамлакатларида Усмонлилар халифалиги тарафидан халифалик ҳудудида яшаган арман миллатига мансуб кишиларга нисбатан генотсид сиёсати ўтказилган каби нотўғри тушунча бор. Бу тушунча, жаҳоннинг кўпчилик тарихчилари, жумладан Туркиянинг тарихчи олимлари тарафидан тарихий манбаларда келтирилган далилларга зидлиги, бу фақат Туркия ва туркларнинг душманларининг уйдурмаси эканлигини далиллар билан кўрсатишадилар. Америкалик ҳуқуқчи олим Самуэл Виимснинг бу китоби эса, тарихий ҳақиқатнинг ўрин топишида янги бир ҳужжат сифатида биз туркийлар учун алоҳида аҳамиятлидир. Мараҳамат мақоланинг ўзбекча матни билан қуйида танишинг! Иншооллоҳ китобнинг аслини ҳам ўзбек тилида ўқувчиларимиз эътиборига етказармиз деган умидда қоламиз.

   

Эътиқоди христиан бўлган америкалик олим АҚШ бугун учраб турган муаммоларда арманлар гуноҳкор деб ҳисоблайди. Арканзасли ҳуқуқчи, собиқ ҳакам(суд) хиристиан динига эътиқод қилувчи бу олим Самуэл Виимс исмли бўлиб, Американи нега мусулмон дунёси ёмон кўради? Қўшма Штатлар ва мусулмонлар орасидаги антагонизмнинг асосида нималар турибди? каби  саволларга асосли жавоблар келтиради. IslamNews агентлигининг ёзишича, Самуэл Виимснинг ўз сўзларига кўра у ҳеч қурса “Америкага нсбатан мусулмон дунёси нафратининг битта асосли сабабини” топгандир.

 

“Жиндаккина Арманистон бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетишган қабиладошларидан фойдаланиб узоқ йиллар давомида турли хил йўллар билан христиан дунёсини исломга ва мусулмонларга қарши қўйишни ташкил қилишга кўмаклашди” деб ёзади Самуэл Виимс.

 

Лондон, Париж, Рим, Москва, Истанбул ва Вашнгтон каби шаҳарлардаги архивларда олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари ҳақида америкалик ҳуқуқчи, St. John Press нашриётида босмадан чиқарилган ўзининг ўта қизиқарли “Арманистон: “Христиан” террористик давлатнинг сирлари” номли китобида батафсил ҳикоя қилади.

 

Бу фақат ҳужжатларга ва тарихий гувоҳномаларга суянилган 400 саҳифага яқин ҳажмдаги асарда муаллиф жумладан шуларни қайд қилади:

 

“Чинакамига фожиа шундан иборатки, келиб чиқишлари арманларга тегишли бўлган Америка Қўшма Штатлари фуқаросининг бир миттигина гуруҳи, бизнинг қадимий ва ишончли иттифоқдошимиз бўлган Туркияга нисбатан нафрат қўзғатиш кампаниясини олиб бормоқда. Бу жидаккина тайини йўқ тўда (банда), бизнинг қонун чиқарувчи органларимизни Туркияни йўқ жойдаги 1915 йилги қанақадир генотсид билан айблайдиган мутлақо бемаъни қарор қабул қилишга мажбур қилишмоқда.   

 

Мен, америкалик арманлар, турк ва шунингдек америкалик христианлардан катта-катта миқдорда пул маблағлари ўндириш ва ана шу маблағларни ўзларининг 150 йиллик тарихга эга бўлган “қадимий” ватанларини мукофотлаш мақсадида қирғин ва генотсид ҳақида тўқиб чиқарилган қўлбола сохта тарихни тарқаётганини исбот қиладиган далиллар (фактлар) топдим.

 

Мен америкалик ватандошларимга, сиз кимга ишонасиз, ҳеч бир зарар кўришмасдан, ҳаммалари тирик шаклда Усмонлилар империясини ташлаб кетишган арманларни кўришган амеркалик гувоҳларгами ёки ҳеч қандай бир асос ва далиллари бўлмасдан  Усмонли ҳукумати 1,5 миллион арманларни ўлдирди деяётган арманларнинг қуруқ сафсатасигами ишонасиз? деган саволга жавоб беринглар деб мурожаат қиламан.

 

Самуэл Виимснинг бу китобидан бугунгача АҚШ ва Руссияда кўпчиликка маълум бўлмаган жуда кўп нарсаларни билиб олиш мумкин. Масалан, ”аслида арманлар қанақа христианлар ҳисобланиши”, “арманларнинг Туркияга бўлган

эътирозларининг ноҳақлиги (фалш) ва асоссизлиги”, “арманлар, террористик сиёсатларини ўтказишда  ўзларининг черковларини қандай қўлланишлари”, “арманларнинг Қорабоғ мусулмонлари устидан қандай генотсид ўтказганларини”, “бугунги Арманистонда Хитлер тарафида бўлганларнинг қандай ҳурмат қилинишлари”, “арман давлатининг оммавий порахўрликка ботиб қолганлиги” ҳақида далилларга асосланган маълумотлар топиш мумкин. Шунингдек китобда “АҚШ арман лоббиси Вашингтон ва Баку ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига қандай тўсиқинлик қилишаётгани”, “ёлланган арман агентлари Қўшма Штатларда қандай қилиб ижтимоий фикрни шакллантиришаётганлари” ҳақида қизиқарли ва асосли ҳикоялар ўқиш мумкиндир.

 

Америкалик ҳуқуқчининг Арманистон ҳақидаги ҳужжатли  тадқиқотлари муқовасида “Ҳар бир христиан кишиси ва Америкада солиқ тўлаётган ҳар бир киши  бу китобни ўқиши зарур” деб ёзиб қўйилган.

КЦ  мониторинг бўлими

 

 

Hosted by uCoz