Баҳодир Чориев нега Ўзбекистонга қайтди?а Ёки Баҳодир Чориев Ўзбекистонга қайтаркан, ўз хавфсизлигини қандай УқояФларга ишонди?

Сўнгги 4-5 йил ичида УБирдамликФ номли ташкилотнинг(унинг ташаббускорлари уни ҳаракат ҳам дейишади) раҳбари сифатида номи чиққан Баҳодир Чориевнинг Ўзбекистонга бемалол қайтиши, ҳеч бўлмаганда ўзларини ўзбек мухолифати деб атавчилар орасида айнан бир хил қабул қилинмади. Унинг бу юришини (менимча, бу ҳолни ҳаракат деб аташ мумкин эмас) ҳама бировлар мардлик, жасурлика десалар, бошқалар хиёнат дейишдилар. Нима бўлганда ҳам бу воқеага эътиборсиз қолиш тўғри эмас деганлар қаторига мен ҳам қўшиламан. Ҳатто бу қайтишни танқидийа изоҳлаганларнинг биринчиларидан бўлдим дейишга ҳақлиман. Бироқ Б.Чориевнинг бу юришиа ҳақида фикр мулоҳазаларимни бир-икки оғиз сўзлар билан ифода этишга киришарканман, энг аввал ундан ҳақингни ҳалол эт Баҳодир бой дейишни ўз бурчим деб биламан. Халқимизда бир кун туз еган жойга минг кун салом бер деган нақл бор. Мен тақдирнинг тақозоси билан чориевларнинг АҚШ уйларида бир ҳафта меҳмон бўлиб яшаганман. Ўша учун мен ўзимни чориевлардан қарздорман деб ҳисоблайман. Аммо шахсий қарздорлик эвазига умум манфаати, халқ, миллат манфаати зарар кўрадиган бўлишига қатъиян қўшилиб бўлмайди. Масалан мен, бундай қила олмайман.а Шунинг учун ҳурматли Б. Чориев мен сизнинг кейинги кунларда қўйган қадамингиз ҳақида бир-икки оғиз сўзлашни, балки сизга жуда ҳам ёқимсиз бўлган сўзларни сўзлашни ҳам мен ўзим учун бурч, мен ҳам вакили ҳисобланган 20 миллиондан кўпроқ сонли миллатнинг, қолаверса бутун Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг олдидаги асосий ва муҳим бурчим деб ҳисобладим.

 

Биламизки, УБирдамликФ номли ҳаракатнинг ва унинг раҳбари сифатида Б.Чориевнинг исми тилга тушиб қолганига кўп вақт бўлганича йўқ. Менимча, у Ўзбекистонда фермер хўжалигини бошқарувчи сифатида танилган эди. Унинг Ўзбекистонни тарк этиш ва сиёсий муҳожир мақомини олиш сабабларининг асосий қисми ҳам ўша фермер хўжалиги жамоаси, балки хўжаликнинг раҳбари Б.Чориевнинг ўзи ва ҳукуматнинг маҳаллий бошқарув органлари орасида келишмовчиликнинг натижаси билан боғли бўлганди. Бунда бутун муаммо Ўзбекистонда юриб турган қонунларни бузиш масаласи бўлиб, уларни ҳал этиш бўйича ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг масъул органлари етарли даражада аралашгандилар. Оқибатда, Б. Чориевнинг ва унинг оилавий жамоасининг қаттиқ қарши туришларига қарамасдан масала яна ўша Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида уларнинг зарарига ҳал қилинганди. Аммо у ерда, ўша масалаларни чориевларнинг зарарига ҳал этилишида қандай қонун бузарликлар бўлмасин, ўша ҳолатни, ўша воқеаларни, яъни ҳукуматнинг маҳаллий органлари қабул қилган қарорларигаа чориевларнинг қарши туришларини ҳеч бир кўринишда, ҳеч бир тарафдан сиёсий кураш, расмий ҳукуматнинг тузимига мухолиф ҳаракат деб атаб бўлмасди. Демак, Б.Чориевнинг мухолифатчи бўлиб қолиши ва унинг ҳаракатларини Ўзбекистоннинг давлат режимига мухолиф ҳаракат деб кўрсатиш бошқа бир гуруҳларга зарур бўлиб қолганди, шекилли. Бу гуруҳлар, Б.Чориевни Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатда этиб кўрсатувчилар гуруҳи ҳар ҳолда тамоман бошқа мақсадларни кўзлагандилар.ааа

 

Агар Б.Чориевнинг сиёсий муҳожир бўлиб қолиш масаласига унинг юқорида келтирилган сабабларига кўра қараладиган бўлса,а Б.Чориевни сиёсий муҳожир мақомини тўла ҳақли шаклда олган эдиа деб ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Бундай сабаблар билан БМТа сиёсий қочоқлар билан ишлаш комиссияси муҳожирлик-сиёсий қочоқлик мақоми ҳам бермайди. Менимча, ғарб мамлакатлари, яъни демократия ривожланган деб аталадиган мамлакатлар ҳам ўзга мамлакатлардан кўрсатилган сабаблар билан қочқин сифатида бош урган кишиларгаа мамлакатларида қолишга ижозат беришмайдилар.а Шунга қарамасдан Б. Чориев жуда қулайлик билан Америкада сиёсий қочоқ мақомига эришди. Ҳатто Б.Чориевнинг бундай юксак мақомга (сиёсий қочоқ) сазовор бўлишигаа БМТа каби жаҳоннинг баобрў муассаси дарҳол яшил ишқ берди. Унинг устига Б.Чориевнинг мазкур мақомни олиши деярли шошилинч (оператив) амалга оширилиши ҳам шубҳаларга ўрин қолдирмайди деб бўлмайди. Нима, Б.Чориевнинг ҳаёти Ўзбекистонда шу даражада таҳликада қолмоқдамидики, унга қочоқлик мақомини бериш бунчалар оператив ҳал этилди? Булардан ташқари Б.Чориев 5-та ёки олтита укаларини ҳам сиёсий қочоқлар сифатида Америкага келтириб олди ва бошқа анчагина кишиларнинг Америкада ва бошқа бутун дунё мамлакатларида сиёсий қочоқ мақоми олишларига воситачилик қилди. Б.Чориевнинг дунё миқёсидаги қайси кашфиётлари ёки дунёда тинчликни мустаҳкамлашда, инсонпарварликни ёйишда кўрсатган қайси беқиёс хизматлари учун унга бундай кенг ваколат берилди? Мана кўриб турибмизки, кейинги бир неча йиллардан буён Ўзбекистонда инқилоб (рангли инқилоб, албатта) қилишга чақириб келаётган, яъни Ўзбекистоннинг И.Каримов бошлиқ ҳукуматини кўча юришлари билан ҳайдаб юборишнинг бош ташвиқотчисиа Б.Чориев бугун Ўзбекистонга бемалол кириб борди. Э-ҳа, қачондан буён Каримов ва унинг ҳукумати УнозўравонФ кўча юришларига рози бўлиб қолибди? Эҳе бу янгилик-ку!а а

 

Айтилганлардан келиб чиқиб, Б.Чориевнинг сиёсий қочоқлик мақомига сазовор бўлишида ва унга берилган имкониятларда бизга кўринмайдиган, биз каби оддий кишилар била олмайдиган бирор қудратли куч -а воситачиа бўлган бўлса керак дейилса, мантиқдан ташқари чиқилган бўладими? Менимча йўқ, ундай бўлмайди.

 

Энди, УБирдамликФа номи билан ўртага чиққан ҳаракатга келсак, бунинг ҳам фаолиятида бир қатор ғайритабиий ҳолатларни кўрмаслик мумкин эмас. Биринчидан, бу ҳаракатга негадир ўзбекистонлик мусулмончиликдан воз кечганлар (исломда буларни муртад-ренегат деб аташади) ўзбеклар ёппасига аъзо бўлмоқдалар. УБирдамликФнинг мусулмончиликдан воз кечган аъзоларининг баъзи бирлари ўзларининг бу ҳолларини очиқ тан олиб, носроний бўлишганларини яширмайдилар. Шу сабабдан бундай кишилар тақсинга сазовордир дейиш ҳам мумкин. Чунки улар кимлигини ҳеч кимдан яширмаяптилар. Ҳа-да, киши кимлигини одамлардан яшириш билан Оллоҳдан ҳам яширинган бўлолмайдилар-ку, ахир. Аммо ҳозирча ўзбекларимиздан, УБирдамликФа аъзоларидан ўзларининг дин алмаштирганликларини негадир яширишб юрганлари ҳам оз эмас. Бундайлар эса, ҳамма жойларда ҳам, барча динларда ҳам мунофиқ ҳисобланадилар. Ўқувчилар мени бағишласинлар, динларини алмаштирган ўқувчилар ҳам мени кечирсинлар, мен уларнинг дин танлаш эркига нисбатан ҳеч бир танқидий ёки салбий фикр айтмоқчи эмасман. Ҳатто кишиларнинг дин алмаштириш ҳақларини ҳам эркинликнинг бири кўриниши деб биламан. Лекин шуни ҳам тан олишим лозимки, ўзим алҳамдуллоҳ мусулмон бўлганим учун исломни тарк этишни шахс сифатида ва ўз эркимдан келиб чиқиб ёқтирмайман, ундай ҳолатни ҳақиқатан муртадлик ҳисоблайман. Чунки масаланинг бу томони менинг ўз эркинлигим, ўз ҳақ-ҳуқуқум масаласидир. Шуниси ҳам борки, дин алмаштириш ҳам чин эътиқоддан(бошқача ҳеч бир шаклда эмас) келиб чиқиши зарурлигини такрор таъкидлашга ҳожат йўқдир деб ўйлайман. Бироқ афсуслар бўлсинки, бугунги Ўзбекистондаги дин алмаштириш жараёни чинакамига эътиқод масаласидан ташқаридагиа сунъий жараёндир. Бугунги Ўзбекистонда яшаш, кун кечириш машаққатлигидан, асосли ва асоссиза танқисликдан фойдаланган нохолис, нопок миссионер гуруҳлар иродаси заиф баъзи мусулмонларни пул, мол-мулк, уй-жой, машина каби бериш йўли билан, УжаннатийФ мамлакатларда муҳожирлик мақомига эга қилишни ваъда қилиш билан динларидан воз кечтирмоқдалар. Бунинг эса, эътиқод билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳатто бу ишлар жиноятга яқин фаолиятлардир. Энг аянчлиси, жиноят иси келаётган бундай ҳоллар бугунги Ўзбекистонда оддий турмуш тарзига айланиб бормоқда. Бундай нопок миссионерлика фаолиятининг оқибати, бугунги диктаторлик режими келтираётган фожиалардан янада даҳшатлироқ бўлишини башорат қилиш учун доҳийликка ўрин йўқдир деб ўйлайман.а Мен бу масалага алоҳида уруғи беришим билан ўйин очиқ бўлишини кўзлайман. Ўртада шундай шубҳалар бор экан, УБирдамликФ ҳаракатига сўнгги 2-3 йилда аъзо бўлганлар, балки ҳаракат аъзоларининг барчаси ўзларининг диний ва сиёсий қарашларини очиқ айтишлари, эълон қилишлари лозим бўлиб қолади. Ана шундай қилинганда кишилар тўғри йўналиш оладилар. Ҳозир эса, Ўзбекистон халқининг кўпчилиги, айниқса ўзбеклар қисми УБирдамликФ ташкилотини нисбатан ёш авлоднинга ҳаракати деган тушунчада турибдилар. Аммо бу тушунча секин-аста янглиш, хато эканлиги аниқланмоқдир. Оддий омма алданаётганга ўхшаяпди. Масалан, мен ҳар бир ўтган кун сайин УБирдамликФ ҳаракатини бошқарувчилар фаолиятида, унинг аъзоларининг орасида қандайдир нохолислик, аҳатто халқни алдашлик мавжудлиги ойдинлашиб бораётганини кўрмоқдаман. Агар ҳаракатнинг фаолиятида шундай алдамчиликлар ҳақиқатан мавжуд бўлса, бу ўта ҳалокатлидир. Бундай йўналишнинг охири ўрнини тўлдириб бўлмас фожиага бориб тақалади. Чунки ёлғон ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Халқни, миллатни, оммани алдашга ҳеч ким ҳақли эмас. Идиш ҳар қандай қиммат баҳо металлдан бўлиб, қанчалар гўзал ва ялтироқ , унинг оғзи эса ҳар қанча маҳкам ёпилган бўлмасин, унинг ичи чирик, ифлос нарсалар билан тўлдирилган бўлса, чириклик ва ифлосликнинг ҳиди бир кун албатта ташқарига чиқиши ва бутун атрофни роҳатсиз қилиши ҳақдир. Бунга ҳеч шубҳа йўқ.

 

Шуни ҳам таъкидлашим лозимки, мен 2006 йилда Б.Чориев билан бир ҳафта давомида турли мавзуларда суҳбатлар ўтказиб, фикр алмашишим натижасида,а унинг Республика миқёсида раҳбарлик қиладиган даражада етукликка кўтарилиши учун анча ўқиши, ўрганиши ва тажриба орттириши лозим экан каби хулоса қилгандим. 2006 йилдан бу ёнга қадар кечган замон ичида ҳам кузатишларим, унинг билим даражасида, умумий савиясида деярли ижобийа ўзгариш (ўсиш) бўлмаганлигини кўрсатмоқда. Кичикми, катта бирор тўпламнинг йўлбошчиси(раҳбари) бўлмоқ учун, айниқса Республика даражасида раҳбар номини олиш учун етук билими ва равон тили (дикторлар каби бўлмаса-да, ҳеч қурса ўбек тилини равон ва тушунарли сўзлай оладиган тилли) бўлиши лозим, ҳатто шарт. Билим дейилганда, раҳбар етук билимли бўлиши керак дейилганда, унинг бирор соҳада ҳақиқий етук мутахассис бўлиши билан бир қаторда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва бутун дунё сиёсати ва уларнинг йўналишлари каби масалаларда жуда кенг тафаккурга, дунё қарашгаа соҳиб бўлишликни тушунаман. Ҳурматли Б. Чориев мени бағишласин, унда бугун бундай билим ва тафаккур жуда саёз десам уни мақтаб юборган бўламан. Тил ва тилларга келсак (ўзбек, рус ва инглиз тилларини кўзда тутаман), Б. Чориев уларнинг бирида ҳам бирор мавзуда ўзининг фикрларини мустақил бемалол ифодалай олмайди ҳали. Истаган бир мавзуда бугунга қадар унинг ўзи мустақил фикрларини ифодаланган биронта мақола ёзганига мен ишона олмайман. Ҳатто ўзбек тилида яхши равон сўзлай олмайди. Менимча, ёзиб берилган тайёр матнларни ҳам ўзбекчанинг қарши шевасида базўр ўқиса керак. Ўзбек миллатига тарихда бир марта ўзбекча сақов (мавжуд президентимиз) раҳбар бўлгани етар деб ўйлайман.

 

Айтилганлардан УБирдамликФ номли ташкилот тузиш ҳам Б. Чориев ғояси эмаслигиа кўриниб қолаяпти. Бундай ташкилотни (ҳаракатни деймимизми, бунинг аҳамияти йўқ) тузишда ҳам қандайдир ташқий бир маслаҳатчи (ташаббускор) бор кўринади. У ким? Ё бу ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг яширин фаолиятими экан-а? Ёки Ўзбекистон ҳукуматига ҳам етарли даражада таъсир кучи бўлган қандайдир бошқа ўта яширин қудратми? Балки у қудрат Ўзбекистонда унча ҳам яширин эмасдир. Балки ундай қудрат бугун менинг Ватаним Ўзбекистонда очиқ ҳаракат қилаётгандир. Фақат жонажон Ватанимда мустақиллик йиллари деб аталган кейинги икки ўн йилга яқин тарихда ажнабий мамлакатлардан келтирилган ва бугун Ўзбекистонда бемалол фаолият кўрсатаётган ёруғ дунёда ҳамма нарсага қодир қудратдан мен камбағал бехабардирман.ааааа

 

Хулоса қилиб айтганда, бир тарафдан ёш жиҳатидан ва билим даражаси тарафидан ҳам ҳали етарли даражада етишмаган Б.Чориев каби ғўра бир шахсни Ўзбекистон мухолиф ҳаракати ичига киритиб қўйиш ва чет элларга муҳожир - Усиёсий қочоқФ чиқаришдаа унга бунчалар ваколат бериш кимга ва қанақа гуруҳга лозим бўлди? Бундай ишга нега мунчалар билим ва савия даражаси ўртамиёнадан ҳам паст бўлган киши танланди? Бу саволларни қўйиш ва юқорида ёзилган мулоҳазаларни билдириш менинг бажаришим мумкин бўлган фаолият, албатта. Бироқ уларга жавоб бериш, унинг устига тўғри жавоб топиб айтиш мушкулдир. Бу саволларнинг жавобини топиш бизнинг, яъни бутун ўзбекистонликларнинг муҳим вазифаси бўлмоғи лозим деб ҳисоблайман. Бизнинг, ўзбек халқининг алданим юриш тарихи сўнггини топиши кераклиги ҳақида ҳам ўйланадиган ўзбеклар (ўзбекистонликлар) бордир ёки нима бало, бугуноқа ўзбек миллати тарихдан ўчирилиб бўлиндими? Шунга қарамасдан, Унима учун мунчалар билим ва савия даражаси ўртамиёнадан ҳам паст бўлган киши танланди?У дейилган саволга мен шундай бир тахминни айтишим мумкин. Етук кишилар бошқалар томонидан бошқарилмайди, улар ўзлари бошқаларни бошқарадилар. Бироқ Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган қандайдир УмашҳурФ гуруҳларга аэса, қуғурчоқлар зарур бўлиб қолганга ўхшайди.

 

Ниҳоят,а Б.Чориевнинг АҚШ каби демократик режимнинг тимсоли бўлган бир мамлакатдан Ўзбекистон сингари диктаторлик режимининг тимсолига айланган мамлакатга қайтиши масаласига келсак, бу ҳақда жўялироқ нималар деса бўлади? Бу хусусда жуналист Ю.Расул тарафидан тузилган саволларга биринчилардан бўлиб мен ҳам жавоб бердим. Ўша жавобларда Б.Чориевнинг Ўзбекистонга қайтиши ҳақидаги тушунчаларимнинг асосий қисмини топиш мумкин.а Бу ерда эса, масаланинг бир мунча бошқа томонларига эътибор беришни истайман. Биринчидан, Б.Чориевнинг Ватанга қайтиш қарори, унинг якка ўзи тарафидан қабул қилиндими? каби саволни энг муҳими ҳисоблайман. Маълумки, Б.Чориев Ватанга қайтиш қарорини эълон қилганида, ҳатто УБирдамликФ ҳаракатининг раҳбарияти билан ҳам маслаҳат қилгани ҳақида сўзламади. Ўша хабарга қарасангиз Б.Чориев Ватанга қайтиш ҳақида шахсан якка ўзи қарорга келганга ўхшаб кетади. Шу ҳолнинг ўзи ҳам кишини шубҳага солмаслиги мумкин бўлмаяпти. Шунга қарамасдан ҳа, бу Б.Чориевнинг шахсий қарори, у ахир, эркин шахс сифатида ўз-ўзидан шундай қарорга келиши мумкин-ку деб қараш эса, менимча (фақат менимча ҳам эмас), жуда соддалик-болалик бўларди деб қарайман.

 

Агар Б.Чориевнинга Ўзбекистонга қайтиш қарори, унинг шахсий қарори бўлмаса, у ҳолда унинг маслаҳатчилари кимлар эди? Бундай масалаларни ойдинлаштирмаслик инсофсизлик, элга, миллатга ҳурматсизлик бўлишини УБирдамликФ ҳаракатининг раҳбарлигига даъвогар бўлган Б. Чориев каби кишининг билиши шарт.

 

Биламизки, Б.Чориев қочоқлик мақоми олган буюк мамлакатда, у билан бир қаторда Муҳаммадбобир Маликов, Жаҳонгир Маматов ва бошқа шулар каби ўзбекистонлик сиёсий жабҳада таниқли мухолифат аъзолари яшашадилар. Наҳотки Баҳодирбек Ватанига қайтаётиб ўшандай ҳурматли ватандошлари, юртдошлари ҳисобланган кишилар билан ҳам бир дақиқа сўзлашмаган, уларнинг олдидан ўтиб, хайр-маъзур ҳам қилмаган бўлса? Шундай бўлганига ишониб бўладими?а Шундай бўлгандир деб ишонишга менда юрак урмайди. Агар Б.Чориевнинг ҳеч бир шартсиз Ватанга қайтиш қароридан ўша ҳурматли кишилар хабардор бўлсалар ва ҳатто унинг бу юришини фақат сукут сақлаш билан (чунки сукут ҳам ризолик аломатидир) маъқуллаган бўлсалар ҳам улар уни қўллаган ҳисобланадилар. Шундай бўлган ҳолда, Америкадаги ўзбекистонлик мухолифат аъзоларининг ҳеч бўлмаганда бир қисмининг умумий фикрига асоссан Б.Чориев ватанга қайтиш қарорига келган ҳисобланади. Демак, ана ўша умумий фикр нимага асосланганини оммага очиқ тушунтирилса ёмон бўлмасди. Балки ўша фикр ҳақиқатдан тўғридир, уни оммалаштиришга арзийдигандир. Ўша Ватанга ҳеч бир шартсиз қайтиш фикрлари ҳақиқатан умумга фойдали бўлса, нега ундай фикрлар очиқ ўртага ташланмайди? Нега улардан бошқалар ҳам фойдаланиш йўли ёпиқ қолади? Аммо кўриб турибмизки, ҳозирча воқеанинг ўшандай бўлганига ҳеч қандай ишора йўқ. Демак, Б.Чориев Ватанга қайтиш қарорига келишида мен юқорида исмларини тилга олган ҳурматли шахслар ҳеч бир шаклда аралашмаган деган хулосага келиш мумкин бўлмоқда. Аммо Б.Чориев Ватанга қайтишни шахсан ўзи ҳал қилган каби хулоса асоссизлигини кўрсатдик. Такрор айтамизки, Б.Чориевни Ватанга шартсиз қайтишга ким ва қандай кучлар рағбатлантирди?аа

 

Айтилганларга қўшимча шуни ҳам кўрсатиб ўтиш лозимки, бундан бир йил муқаддам Миллий Муроса Ижроия Қўмитаси номидан халқаро ҳуқуқ ва дипломатик принциплар асосидаа тузилган бир муҳим ҳужжат-мурожаатнома эълон қилинганди. Ҳужжат Ўзбекистон Ревпубликаси Президенти номига адресланган бўлиб, масалага жаҳоннинг буюк ва таниқли мамлакатлари давлат раҳбарлари ва жаҳон прогрессив жамоатчилигини жалб этиш ҳам таклиф этилганди. Унда ўзбек (сиёсий ва меҳнат) муҳожирларининга Ватанга бемалол қайта олиши ва Ватанда қонунлар йўл қўйган сиёсий ва бошқа хил фаолиятларда ҳаётларини давом қила олиш ҳақларига соҳиб бўлишлари хусусида аҳамиятли шартлар ҳисобга олингани ҳам оммага маълум. Бироқ бизнинг мухолифат УаъзоларимизФ, УсиёсатдонларимизФ, ўзларини ватанпарвар ҳисоблаётганлар бундай салмоқли ҳужжатни ҳатто ҳазм ҳам қила олмадилар. Шунга қарамасдан ўша мурожаатнома-ҳужжат доирасида бир қатор амалий ишлар қилиниб турган бир вақтда УБирдамликФ деб аталадиган ҳаракатнинг (унинг фаолларининг фикрича Ўзбекистонни тамсил этаётган УтаниқлиФ ташкилотнинг) раҳбари якка тарзда ҳеч қандай бир шартсиз бугун Ўзбекистонга қайтганлигини тасодифан бир ҳодиса бўлди дейиш ҳеч бир тутуриққа тўғри келмайди деса бўлмайдими? Бўлади, албатта бўлади! Шунинг учун Б.Чориевнинг бу юриши, энг аввал ажнабий мамлакатларда сарсон-саргардон бўлиб юрган ўзбек муҳожирларининг(сиёсий сабабларми ёки ҳаётий қийинчиликлар оқибатидами) қонуний равишда ва Ўзбекистон ҳукуматининг аниқ масъулияти остида Ватанга қайтишларига очилаётган йўлга буюк бир тўсиқ бўлди. Буни, бу ҳаракатни хиёнат исмидан бошқа яна қандай номлаш мумкин бўлади?

 

Демак, Б.Чориевнинг Ватанга қайтиши масаласи кимнингдир, тўғрироғи кимларнингдир узоқни кўзлаган махсус режасига мувофиқ амалга оширилмоқда дейиш асослироқ кўринаяпти. Бу режа эса биринчидан, асло Б.Чориевнинг ўз режаси, УБирдамликФ аталган ташкилотнинг ҳам режаси эмас, Иккинчидан, бу режа асло Ўзбекистон ёки унинг нуфусининг умум манфаатини ҳам кўзламайди. Бу режа, Ўзбекистон халқи, қолаверса бутун Ўзбекистон Республикасига аянчли оқибатлар келтирадиган ёвузлик фаолиятининг натижасими деган шубҳа мени роҳатсиз этмоқда.

 

Бу ерда, яъни Б.Чориевни Ўзбекистонга қайтариш каби рекламани ҳам ўз ичига олган режани амалга оширишда Б.Чориев кўпроқ бир актёра сифатида қўлланилмоқда, дейилса тўғри бўлади.

 

Хуллас, бу режани тузганлар кимлар? Бундай режа тузилиши жараёнида Ўзбекистон ҳукумати қатнашганми? Агар у бу жараёнда қатнашган бўлса, унинг роли нимадан иборат бўлган? Ёки у асосий актёри Б.Чориев бўлгана режа-найрангбозликнинг бош режиссёрими? Нима бўлганда ҳам Б.Чориевни Ўзбекистонга киритишганларнинг асл мақсадлари ҳақида аломатлар кўриниб қолишини кутиш узоқ вақт олмаса керак. Менимча, Б.Чориевнинг Ўзбекистонда ҳеч қандай тазйиқларга учрамаслиги гарантияланган кўринади. У, Ўзбекистонда қамоққа ташлаш каби жазоларга дучор қилинмайди. Аммо шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бордию буюка УрежиссёрФларнинг Б.Чориевни Ўзбекистонга қайтариш йўли билан тайёрлашган найрангу-ўйинлари, улар кўзда тутган натижаларни бермаса, янги бир баҳона билан Б.Чориев УмуваффақиятлиФ ўз илиқ жойи Америкага қайтарилади. Бунга ҳам ҳеч шубҳа қилмаса бўлади.аа

 

Қадрли ўқувчилар, мен юқорида Б.Чориевнинг Ўзбекистонга ҳеч бир шартсиз қайтиши хусусида тушунчаларимни, фикрларимни қисқача ифодалашга уриндим. Кўраяпсизки, бу масалада менда аниқ фикр ва хулосалардан кўра саволлар кўпроқ бўлди. Чунки воқеа ҳақиқатан ҳам шундайки, унда аниқ ҳолатлардан кўра, мавҳум нарсалар, шубҳасиз ҳоллардан кўра шубҳали ҳоллар кўпроқдир. Мантиққа мос келадиганларидан мантиқсизлари, маънолиларидан маъносизлари, мазмунлиларидан мазмунсизлари ошиб тошиб ётибди. Шунинг учун Б.Чориевнинг Ватанга қайтиш воқеаси хусусида фикр билдиришга ҳаракат қилсангиз, кетма-кет нуқул саволларга келиб тақалаверасиз.

 

Менинг ёзувимда ўртага қўйилаётган саволларга жўяли жавоблар топишда балки сиз ўқувчиларнинг қимматли ҳиссаларингиз бўлар. Ҳеч бўлмаганда мен ана шундай умидда қолмоқдаман.

 

Мен ўртага қўйган саволларга тўғри ва ўринли жавоб топиш миллат тақдирини, Ўзбекистон Республикаси тақдирини ҳал қилишда жуда аҳамиятли бўлади деб ўйлайман. Биз, бугунга қадар Ўзбекистонда ҳукм сураётган мустабид режимнинг зарарларини, оқибатларини яхши биладиганларга ўхшаб келдик. Ана ўшалар ҳақида жуда кўп, балки керагидан ҳам ошиқ сўзладик, ёздик, сўзламоқдамиз ва ёзмоқдамиз. Ҳатто уларни ижобий тарафга ўзгартириш, тугатиш йўлларини биладиганга ўхшаймиз ёки ўзимизни шунақалардан деб ҳисоблашга уринамиз. Аммо мавжуд режимдан ташқарида, балки унинг ичида етишаётган таҳликалар Ватанимиз тақдирига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида жуда оз нарсалар биламиз ёки ҳеч нарса билмаймиз. Ана шундай таҳликалардан бири Ўзбекистон ҳудудида очиқ ёки ёпиқ фаолият кўрсатаётишган диний миссионерлик ҳаракатларидир. Айтингчи, Ватанимизнинг келажаги учун кимлар хавфлироқ? Ўзбекистондаги бугунги ҳукумат режимими ёки унинг ташқарисида ёки ичидаа аксарият ҳолларда мавжуд қонунлардан ташқари етишиб келаётган турли хил диний, диний миссионерлик ва динсиз оқимларми? Биламизки, ҳукуматлар ва уларнинг режимлари ўткинчидир. Мана бугунгисининг ўткинчи умри тугаб қолмоқда. Бироқ мен атаётган оқимларнинг илдизлари эса омма орасида тобора чуқурлашмоқдадир. Бундан кўринадики, чинакмига ватанпарварлар халқ, Ватаннинг тақдирига хавф солаётган таҳликаларнинг ким, кимлар тарафидан бўлаётганини, улар қандай ялтироқ, яқимли шиорлар остида ташвиқот этмасинлар аниқ билишлари зарур ва уларга қарши самарали кураш олиб боришлари шарт деб биламан.

 

Сўнггида шуни ҳам айтишни лозим кўраман: демократия ва нозўравонлик шиори остида фаолият кўрсатаётгандек кўрингана УБирдамликФ ҳаракатида, Ватан тақдирига, унинг келажагига ўта хавфли таҳлика солаётган ана ўшандай оқимлардан бири миссионерликнинг яширина аломатларини кўраяпман.

Алибой Йўляхши, 26 октябр 2009 йил, душанба.

Hosted by uCoz