Бундан ҳам баттар бўлмасмикан ... ?

 

Мен қуйида айтишни истаган фикримни баён этишдан олдин советлар замонида тузилган бир латифани (анекдотни) хотирлашни лозим кўрдим. Латифани ёзишдан аввал миллатдошларимдан узр сўраб қўяман. Чунки латифада бизнинг, ўзбеклар деб аталувчи миллатнинг ўринсиз эҳтиёткорлиги ҳажв остига олингандир.

 

Латифа эса мана бундай мазмунда тузилган экан: УҚандайдир жиноятлари учун икки киши - бири рус ва бошқаси ўзбек миллатига мансуб маҳкама қилиниб, ўлим - отиб ўлдириш жазосига ҳукм қилинадилар. Оқибатда уларни соқчилар (конвоир) жазо ижро этиладиган махсус жойга ҳайдаб кетаётганларида рус миллатига мансуб киши, шериги Ц ўзбеккаа Удавай убежим?Ф деб таклиф қилади, ўзбек эса, Учто ты, хуже не будетФ деб жавоб қиладиФ. Ана энди бундан муҳтарам ўқувчи ўзингиз истаган хулосаларни чиқариб олаверинг ...

 

Афсусланадиган жойи шундаки қадрли эллатдошларим, бизнинг Ц мусулмон, ғайри дин ва динсиз бўлмайлик, ҳар биримиз (ўзимни ҳам қўшиб ҳисоблайман) ҳар қандай бир оддий иш, ёки ҳаракатларда, ҳатто ўз фикрларимизни изҳор этишда ҳам ана шу Убундан баттар бўлмайдими?Ф каби УэҳтиёткорликФ қилишдан чекинмаймиз. Бу хислат абизнинг қонимизга сингиб кетган кўринади. Менимча, ўзбекнинг ашу УэҳтиёткорлигиФ оқибатида, бизнинг ишларимиз ҳамиша хуржун бўлиб юради. Бундан ташқари бизнинг хусусиятларимизда ўринсиз манманлик, такаббурлик ҳам жуда авжланганки, бу бизнинг ахлоқимиздаги саратон (рак) касаллигига айлангандир.

 

Мана шундай ҳазин кириш сўзидан сўнгра мақсадга ўтаман. Биламизки, Ўзбекистон аталмиш юрт Ц бизнинг Ватанимиз, ҳар биримизнинг киндик қони томган тупроқа ва у ердаги қариндошу, элдошларимизнинг ҳолу Ц аҳволи нақадар аянчли эканлиги ҳақида ёзишга ожиз бўлмаган қалам топиш мушкул. Шу билан бирга юқорида қисман тегиниб ўтганим каби, миллатимизнинг хусусиятлари, миллий характеримиздаги табиий ўзбекларга УхосФ махсусликлар ҳам аҳволимизнинг бугунгидай аянчли бўлишида асосий факторлардан ҳисобланади. УНима бўлса бўлсин-да, менга тегмаса бўлгани. Ёнса қўшнимнинг уйи ёнибди, меники ёнмадикуФ фалсафасида яшашимиз ҳам аҳволимизнинг кундан кун ёмонлашишига олиб келмаяптими? Мен бу саволга ҳа шундай деб жавоб қиламан.

 

Қадрли ўқувчи, мени тўғри тушунинг, мен мазкур сўзларни қоғозга туширар эканман, Ўзбекистонда аҳоли турмушини яхшилашда, сиёсий тузимни одиллаштиришда асло қуролли инқилоблардан, зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай шаклидан фойдаланиш тарафдори бўлмаганлигимни ва бугун ҳам бундай таҳликали ва мутлақо нотўғри йўлдан узоқда туришимни таъкидлаб қўймоқчиман. Ҳар қандай муқаддас мақсадлар учун ҳам ноўрин, бегуноҳ қонлар тўкилишини ҳеч бир замон қўлламадим ва қўлламайман. Аммо Ватаним ривожланиши, ватандошимнинг турмуши яхшиланиши йўлида, Ватандошнинг асоссиз зулмлар исканжасида жафо чекишиниа тугатишда ақурол - яроғдан фойдаланиш ва бошқа хил зўровонлик ишлатишдан бошқа ҳар қандай усулларнинг қўлланишида баҳоли қудрат фаол ҳаракат қиламан ва бошқаларни ҳам шундай йўлда бўлишга чақираман, уларнинга шундай йўл тутишларини қўллаб-қувватлайман.

 

Бизнинг Ватанимиз Ўзбекистон кўп ирқли мамлакат бўлиши билан бирга, ягона динли мамлакат ҳам эмас. Ўзбекистонда турли миллат вакилларининг ва бир неча хил динга эътиқод қилувчи гуруҳларнинг бир бутун жамоата бўлиб муросада яшайдиган жамияти мавжуддир. Демак, бу ерда турли миллатлар вакиллари ягона давлат ватандошлари шаклида фаолият кўрсатишлари билан бирга, уларнинг баъзилари диний эътиқодлари билан ҳам фарқ қиладилар. Ана шундай турли миллат вакиллари ва турли эътиқоддаги инсонлар жамиятини муросада, тинч-тотув, баракали ва самарали ҳаёт кечиришини, жабр зулмга йўл қўйилмайдиган режим ўрнатилишини бугунгача ҳам таъминлаш лозим эди. Аммо афсуслар бўлсинки, бу муаммони ижобий ҳал этишга баъзи бир ҳаракатлар қилинишига қарамасдан у ҳамон долзарблигича турибди. Ватанда вазият жуда нозик, уни худди секин аста портлайдиган бомбага ўхшатиш ҳам мумкин. Муаммо, ўша ФбомбаФни зарядсизлантиришдан ава кўп таркибли жамиятни муросада тинч-тотув баракали ва самарали ҳаёт йўлига бошқаришдан иборат. Бу ишлар қандай амалга оширилаяпти ва қандай давом қилиши зарур ...? аа

 

Бугун мамлакатимиздаги ижтимоий ва сиёсий муаммоларнинга хуруж олиши ва ҳаёт ва турмуш шароитининг тобора кескинлашуви буаа ҳукуматнинг бошқарув тизимидаги қусурлардан даракдир, албатта. Қусурлар фақатгина ҳукуматда бўлса эди, аммо бу қусурлар аксарият ватандошларимизда ҳам ҳам етарлича мавжуд. Ана буниси янада даҳшатлидир. Демак, яхши ниятли кишилар (агар шундай кишиларимиз ҳали батамом тугаб битмаган бўлсалар) ана ўша қусурларни тугатишнинг йўлларини излаш ва уларни топишга ҳаракат қилишлари лозим деб ҳисоблайман. Ана шу йўлда гина-қудуратларни йиғиштириб қўйиб ( партаияларни, турли хил ҳаракатларни қўшиб юбориш йўли биланмас) Ватанни ривожлантиришнинг, халқнинг турмушини яхшилашнинг, жабру-зулмни тугатишнинг, Ватанда адолат ўрнатилишининг оммабоп умумий йўлини топишда ҳамкорлик айўлини излаш (мен бу ерда ватандошларни Ўзбекистондаги мавжуд режимни юритувчилар ва уларга мухолифатга ажратмасдан қарашни истайман) ҳар бир ватанпарвар учун бугуннинг долзарб масаласи эканлигини рад қилиш Ватанга, миллатга душманликдан бошқа гап эмас дейишга ўзимни ҳақли ҳисоблайман. а

 

Ҳа, бугун мен ҳамкорлик деб атаётган масалага ҳам қарашлар фарқлидир ва бу табиийдир. Аммо ҳақиқий ватанпарварлар учун Ватаннинг келажаги, халқнинг тинч-тотув фаравон ҳаёт кечиришида бир-бирларига бўладиган ҳамкорлик, муроса йўлида, уларнинг қарашларидаги фарқларни уйғунлаштириш мураккаб бўлмаган бир масала эканлиги ҳам кўриниб турибди.

 

Ватаннинг, халқнинг порлоқ келажаги йўлида ҳамкорлик, муроса қилиш йўлида ўртага қўйилаётган масалада эътироз билдириш мутлақо мантиқсизлигини билганлари ҳолда улардан ўзларини четга тортиб туришганларда, менимча кўриниб ва кўринмай турган бир қатор сабаблар бор. Уларнинг кўриниб турганларидан бири бугун номлари тилга тушиб қолган мухолифат аталмиш партяларнинг, айниқса уларнинг лидер бўлмишларининг ўз УномлариниФ йўқотиб қўймаймизми каби УэҳтиёкорликФдан иборатдир. Бошқа бири эса, ўзларини мусулмон ҳисоблайдиганлар орасидаги ақидавий ихтилофларга бориб тақалади. Кўзга кўринмайдиган жиддий сабаблар ҳам мавжуд. Улар яна бошқа ўринсиз тортишувларга сабаб бўлишидан қочиб, бу ерда уларни санаб ўтиришни лозим кўрмадим. Чунки саналган сабаблар ўртадан олинса ҳам анчагина ижобий силжишлар бўлишига ишонаман.

 

Бу сабабларнинг биринчисидаги андиша менга бир мунча ўринсиз кўринади. Тўғрироғи бундай андишалар тезда ўртадан олиниши мумкин. Чунки Ўзбекистонда аҳолининг яшаши ва иш юртишларида демократик принципларга асосланган бирор ўзаро муроса ўрнатилиши қонунлаштирилса, партиявий масалаларнинг бутуни қонунлар асосида давом қилаверадиган бўлади. Демак, мухолиф номларига соҳиб бўлган партияларнинг лидер бўлимишлари ўз фаолиятларини қонунларга суянган ҳолда давом қилдираверишлари мумкин бўлади. Барча партиявий масалалар уларнинг ўзларига бевосита боғли бўлиб қолади. Аммо иккинчи хил, яъни мусулмончиликни рўкач қилувчилар орасидаги ихтилофлар анча жиддий ва ҳатто баъзи ҳолларда таҳликали кўринишларга олиб бориши ҳам мумкин. Масалан, бу масалада икки нуқта жиддий ва кескин тортишувларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бу масалаларда ҳукумат, сиёсий партиялар ва ватандош ҳам ягона нуқтаи назарда бўлиши лозим деб ўйлайман.

 

Биринчиси, Ўзбекистонда давлат тузимининг Ислом халифалиги шаклими ёки бугунги дунёвий давлат системаси демократик усул тузими бўлиши керакми? Бу масалада Марказий бошқарув ташкилоти Лондонда жойлашган УХизб тахрирФ гуруҳининг қарашлари ва ўзбекистонлик мусулмонлар ичида бу қарашни қўллаб -қувватловчиларнинг мавжудлиги, Ўзбекистоннинг келажак тақдирига таъсир қила билиши муҳим масалалардан ҳисобланади. Шунинг учун бу масалани эътибордан четда тутиш ва уни жиддий бир шаклда ўрганмаслик, кечириб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши турган гап.

 

Иккинчиси эса, биринчисидан мураккаброқ бўлиб, мусулмонларимиз ичида диний ақида, ибодатларнинг адо этилиши, сунна ва Қуръонни тушуниш масаласида жиддий ихтилофлар мавжуд. Мамлакатнинг ичида ва ташқарисида яшашаётган ўзбекистонлик мусулмонлар ҳозиргина саналган масалалар хусусида жиддий, ҳатто кескинлашган ихтилофларга эгалар. Уларнинг ҳар бири ўз ибодат йўлини Ислом йўли деб биладилар ва ўз қарашларида муросасизлардир. Шунинг учун менимча, Ўзбекистондаги бугунги зулм ва ҳатто иқтисодий ва сиёсий тангликлар ана шу масалаларни давлат бошқарувини юрутувчилар, ўзларини сиёсий партиялар аташаётганлар ва аҳоли тарафидан ҳам яхши ўрганмаслик ёки уларни ўрганишни истамаслик ва уларнинг умумга маъқул ечимларини топмасликда ёки уларни топа олмасликдан келиб чиқмоқдадир.

 

Шу сабабдан биз сиёсий ва меҳнат муҳожирларининг бир гуруҳи, мамлакатда мавжуд бўлган турли хил тангликлар ва асоссиз, баъзида мутлақо ўринсиз, фақатгина ўзаро тушунмовчилик ҳисобига юзага келган жабр-зулмни ақилона ўзаро муросанинг айўқлигидан бўлаяпти деган хулосага келди.а

 

Кўриб турилганидек, Ватанимизнинг равноқи, халқимизнинг тинч-тотув фаровон турмуш қурушлари йўлида мамлакатнинг бутун нуфуси бир-бирига кўмаклашиш ва муроса усулларини барчага маъқул умумий қонунлар асосида ўрнатиш лозимлиги бугуннинг долзарб масаласига айланди. Бундан кўз юмуш ёки буни кўрмасликка олиш эса буюк ҳақсизликдир. Шу сабабдан ҳам кунимизда ўзбек ва рус тилида нашр қилинаётган интернет матбуот саҳифаларида қизғин мунозараларга сабаб бўлган Миллий Муроса Ижроия Қўмитаси (Исполком Комитета Народного Примирения) номидан эълон қилинган мурожаат ўртага чиқди. Бу мурожаатга имзо чекканлардан ва унинг муаллифларидан бири мазкур ёзувларни оққа тушираётган каминаи фақирдир. а

 

Шуниси эътиборни ўзига тортадики, мурожаатга салбий муносабат билдирганлардан бирортаси ҳам унинг мазмунига заррача ҳам аҳамиятга эга бўлган эътироз билдирмадилар ёки билдира олмадилар. Уларнинг ҳаммаси тўти қушдек, нега УЕго Превосходительству господину Исламу КАРИМОВУ, Президенту Республики УзбекистанФ(бу ифодани ҳар бири ўзича таржима қилиб олиб) деб ёзасилар дейишдилар. Ёки нега бизнинг номимизданЩ, мухолифатЩнинг номидан сўзлайсилар деб ҳам ёзишдилар. Мухтарам муҳожирлар, биринчидан, мурожаат тагига аниқ кишиларнинг имзоси қўйилди. Демак, у хат энг аввал ўша имзо чекканлар номидандир. Уни сиз ўзлаштириб олишингиз эриш туюлади. Шунинг учун у ерда ёзилганларни ўқиганларнинг ҳар бири ўзиники қилиб олишлари ёки уларнинг номидан ёзилган дейишлари жуда қизиқ туюлади кишига. Ундан ташқари биз, (оғайнимиз ёки рақибимизга (ҳатто рақибга ҳам мактуб унинг ўз иззат-ҳурмати жойига қўйилиб ёзилади) мактуб ёзаётганимиз йўқ эди) Ўзбекистон Республикаси Президентига ёзаяпмиз ва уни дунёнинг баобрў ташкилотларига адреслаётирмиз. Шундай экан, нега УЕго Превосходительству ... У деяпсилар дейишдан олдин бу саволни ўртага қўювчилар қандай савол қўйишаётганларини бироз мулоҳаза қилсалар яхши бўлармиди ...

 

Иккинчидан, матннинг ҳеч бир ерида мухолифатЩ номидан дейилган жумла ишлатилмаган. Учинчидан, мактубда ёзилган фикрлар ҳақиқатан фақат унга имзо чекканларга тегишли эмас, бу ҳақда бизга ёзиб ва оғзаки ўз фикрларини билдирган сиёсий ва меҳнат муҳожирлари бир-иккита кишилар эмас, улар кўпчиликдир. Имзо чекишга эса, танланган кишиларга ижозат берилганди. Кўриндики, ана ўша танланганлардан ҳам бириси очиқ майдонга чиққанда шошиб қолди. Ваҳоланки ўша дўстимиз мурожаат ёзилишидан аввал шундай ишнинг бошланиши ҳақида қатор чиқишлар қилганди ва мурожаатнинг ёзилишини қизғин қўллаганди. Биз у дўстимиздан ранжимаймиз, чунки биз ўз ватандошларимизнинг кимлигини яхши биламиз. Ватандошимизнинг жуда кўпчилиги юқоридаги латифада келтирилганидек, ўлим кундасига боши қўйилганда ҳам бундан баттари бўлмасмикин деб эҳтиёткорлик қиладиганлардир. Нима ҳам деймиз, Усасиқ деб бурунимизни кесишгаФ ҳақимиз йўқа Бинобарин биз, ўзаро келишув ва муросада ишлашиб ўша инсоний хусусиятимиздаги қусурларни ҳам умуммиллий ягона тарбия йўли билан тугатиш тарафдоримиз ва шундай қилиш мумкин, ҳатто зарур деб ўйлаймиз.

 

Ва ниҳоят тўртинчидан, Мурожаат, УБиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилиб улғайган ва шу кунларда дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилишаётган кишилар, сиёсий қочқинларнинга ватанлари Ўзбекистон Республикасига ўз хоҳишлари билан қайтишлари масаласида Сизни бутун омма олдида изоҳларга йўл бермайдиган (туппа тўғри) кескин бир шаклда ўз ватандошлик позициянгизни ва сиёсий иродангизни билдиришга чақирамизФ каби сўзлар билан бошланади. Кўрдингизми оғайнилар, мактубни ўқиганлар, у кимлар номидан ёзилганлигини англаб олишлари учун ҳеч қандай мураккабликка дуч келмайдилар.а Ҳар ҳолда мактубни ўқишган ва унга салбий фикр билдиришга шошилган ватандошларимизнинг баъзилари УХудойбердиФ исмли киши ўз исмининг УбердиФсини айтгунича чидамай бу киши ўзини УхудоФ деяпти деб жар солган шошқалоққа ўхшаб қолаяптилар шекилли.а

 

Хуллас, чет элларда сарсон-саргардон юришган ўзбекистонлик сиёсий ва меҳнат муҳожирларининг Ватанга бемалол қайтишлари ва уларнинг (ҳукумат аъзолари ҳам ичида) ўзаро муросада бир-бирлари билан ҳамкорликда самарали ишлаш йўлини топишлари лозимлиги масаласида фикрлар ажралиши, бунда мухолиф қарашлар бўлиши мантиқсиз бир маш-машадир десам хато қилмаган бўларман деб ўйлайман.

 

Ҳа, муроса йўллари, айниқса ҳукумат ва муҳожирлар орасида муроса, келишув, ҳатто таъбир жоиз бўлса ярашиш йўллари, принциплари, халқнинг ҳам ўзаро бир-бирларига кўмаклашиш ва тинч-тотув муросада яшаш усуллари ҳақида сўзсиз турли фикрлар бўлади ваа шундай бўлиши табиийдир. Бундай фикр- мулоҳазалар эса, тарафларнинг бир эмас, бир неча марта учрашувлари, музокаралари мавзуси бўлиб, уларнинг натижалари умумий бир қарор ёки шартномаларда ўз аксини топган бўлади. Шунинг учун, яъни чет элларга турли сабаблар билан Ўзбекистондан чиқиб кетганларнинг Ватанга бемалол қайтишлари учун қонуний шарт-шароитлар ўрнатилиши йўлида барча турдаги муҳожирлар биргалашиб иш кўришлари, оқибатда оммабоп муроса йўлини топишлари адолатдан деб биламан ва бу масалани бугуннинг энг долзарб масаласи деб ҳисоблайман.

 

Мен, барча турдаги ўзбекистонлик муҳожирларнинг Ватанга бемалол қайтиши йўлида қилинадиган зарур ва кечиктириб бўлмас амалий ишларни амалга оширишда қадрли юртдошлар сизларни - сиёсий ва меҳнат муҳожирларини ҳамкорликда иш кўришга даъват қиламан. Барчамиз ҳамкорликда ишласак, бутун муаммоларни ечишнинг ижобий оммабоп йўли топилишига ишонаман. Сўз, Ўзбекистон Республикаси ватандошларининг ўзаро муроса ҳақида кетаркан, кишиларимизни партиявийликлари ва диний эътқодларига қараб эмас, умумий манфаатлар атрофида, умумий тарихий ва инсоний қадриятларни сақлаш ва уларни давом қилдириш ҳаракати атрофида жипслашиш ва шундай муқаддас мақсадда ижобий натижаларга эришиш учун муросасозлик билан меҳнат қилиш ва бир-биримизга ҳамкор бўлиш энг адолатли ишдир ва ҳақиқий ватанпарварликдир деб биламан. аа

 

Бу кунимиз биз учун гина-қудуратларни юзга соладиган, кишиларнинг хато ва қусурларини санайдиган кун бўлмасдан, аксинча, биргаликда, сабру тоқат билан муроса йўлини, ўзаро келишиб баракали ижодий ва ижобий меҳнат қилиш йўлини излайдиган ва уни топадиган кун бўлиши керак ва шарт. Чунки бизга ажратилган замон ва имкон сўнгги нуқтасига етишиб қолди. Тарих бизнинг ихтиёримизга ташлаган қимматли замондан керакли даражада фойдалана олмасак, у бизни кечирмайди ва ҳақимизга лаънатлар ўқилиши аниқ.

 

Алибой Йўляхши (Йўляхшиев) 25 октябр 2008, шанба.а

 

 

Hosted by uCoz