БИРЛИК халқимизнинг тарихи,
тарихни эса ЙЎҚОТИБ бўлмайди!
ВАТАНДОШЛАРГА
МУРОЖААТ!
Бирлик
халқимизнинг
тарихи,
тарихни эса йўқотиб
бўлмайди!
Ўзбекистон
Бирлик халқ
ҳаракати
(қуйида барча
жойда
«Бирлик» ёки
Ҳаракат)
ўзбек халқининг,
демократик
кайфиятдаги
минглаб кишиларни,
уйғониб
келаётган
миллатдошларимизни
сиёсий
фаолиятга
қовуштирган
биринчи халқ
ҳаракатидир.
Михаил
Горбачёв
бошлаган
қайта қуриш
йилларида
ташкиллашган
бу муборак
ҳаракат халқимизни
шўролар
истибдодидан
қутқариш,
неча
асрлардан
буён
ватандошларимиз
орзу ва
армонига
айланган
миллий
мустақилликка
эришиш
йўлида жуда
катта эзгу
ишларни амалга
оширди.
1989 - 90-чи йиллар
бошида
Ўзбекистонда
демократик
жамият қуриш,
сўз ва
матбуот
эркинлигига
эришиш
йўлидаги илк
қадамлар оз
бўлсада ўз
натижасини
бера
бошлаган эди.
Эндигина
шакллана
бошлаган бу
муборак Ҳаракат,
минг
афсуслар
бўлсинки, ўша
пайтдаги КГБ
ва
коммунистик
номенкулатуранинг
қаттиқ
қаршилигига
учради. Бирликни
парчаланишида
мухолифат
ичидаги
коммунистик
мафкура
хизматкорлари
ҳам катта
роль
ўйнадилар.
1991 йил 11
ноябрда
расмий
рўйхатдан
ўтган халқимизнинг
бу муборак
Ҳаракатининг
фаолияти
Ўзбекистон
Адлия
вазирлиги
томонидан 1993
йили сиёсий
партиялар ва
нодавлат
ташкилотларни
қайта
рўйхатдан
ўтказиш
баҳонасида
тўхтатилди. Мана
орадан 15
йилга яқин
вақт ўтмоқда,
Ўзбекистон
ҳукумати
ҳанузгача Бирликнинг
расмий
фаолият
кўрсатишига
имкон бермай
келмоқда.
1991
йилда
Бирлик
партияси
тузилди,
бироқ Ҳаракат
тугатилмади
у халқ
орасида ўз
номи билан
сақланди. 2003
йили «Бирлик»
партияси
ўзининг
раиси
А.Пўлатов ташаббуси
билан
«Ўзбекистон
«Бирлик» халқ
ҳаракати
партияси» деб
қайта
номланди,
яъни гўёки
Ҳаракат
партияга
айлантирилди.
Янада
бошқача
айтганда
Ҳаракат
«Бирлик» партиясига
«қўшиб»
олинди.
А.Пўлатов ўз
партиясини қандай
ва неча марта
қайта
номлаши бу,
оддий қилиб
айтганда,
ўзининг иши,
бироқ «қўшиб»
олиш акцияси
Ҳаракат
Низомига
зиддир.
Биз
Бирликнинг
Низом ва
Дастури
доирасида
фаолият
кўрсатиб
келаётган
барча асосчилари
ва фаоллари,
ҳамда унинг турли
бўғинларидан
сайланган
масъуллар ва
аъзолар
барча
ватандошларимизни
халқимизнинг
бу муборак
Ҳаракати
фаолиятини қайтадан
жонлантиришга
даъват
этамиз. Бунинг
учун Бирлик
бошқарув
аъзоларини қайта
сайлашимиз,
мамлакатимиздаги
барча вилоят
ва туманлардаги
ҳаракат
бўлимлари
фаолиятини
қайтадан
ташкиллаштиришимиз,
Ҳаракат
Бирлик номи
билан
таниқли ва
мустақил
сиёсий-ижтимоий
ташкилот
эканлиги
ҳақида дунё
жамоатчилигига
ва
халқимизга
маълум
қилишимиз
лозим деб
ҳисоблаймиз.
Барчангизни
Бирликнинг
фаолиятини
қайтадан
ташкил этиш,
жонлантириш
ва Бирлик
сафларида
курашга
даъват
этамиз!
Бирлик
ўлмаган!
Бирлик
яшайди!
Ўзбекистон
Бирлик халқ
ҳаракатининг
таъсисчилари,
ҳамда
ҳаракат
фаоллари
номидан:
1.
Дадахон
Ҳасанов, Бирлик
Халқ
Ҳаракати
таъсисчиси,
шоир ва
ҳофиз,
Тошкент. email: dadahonshoir@rambler.ru
2.
Исмоил
Дадажонов,
Бирлик
партияси
раиси ўринбосари,
Швеция. e-mail: setube@mail.ru
3.
Фахриддин
Худойқулов,
Бирлик
Ҳаракатининг
ғоявий
асосчиси,
таъсисчи,
Канада.
4.
Зоҳид
Ҳақназаров,
Бирлик
таъсисчиси,Ҳаракатнинг
собиқ раиси, Тошкент.
5.
Алибой
Йўляхшиев,
Бирлик
Ҳаракатининг
Самарқанд
вилоят
бўлими
асосчиси,
Норвегия, e-mail:
ali_sam_2000@yahoo.com.
6.
Ёдгор Обид,
шоир, Бирлик
фаоли,
Австрия.
7.
Толиб Ёқубов,
Бирлик
фаоли, ҳуқуқ
ҳимоячиси,
Франция.e-mail: hrsu_tolib@rambler.ru
8.
Гулчеҳра
Нуруллаева,
шоира,
Бирлик
фаоли, Тошкент.
9.
Сулаймон
Муродов,
Бирлик
фахрийси,
АҚШ.e-mail: s.muradov@comcast.net
10.
Ҳазратқул
Худойберди,
Бирлик
фаоли, Швеция.e-mail: saturnus04@yahoo.se
11.
Баҳром
Ҳамроев,
Бирлик
фаоли,
Москва.
12.Рафиқжон
Ғаниев,
Бирлик
фаоли,
Швеция.
13.
Тўлқин
Қораев,
Бирлик
аъзоси,
журналист, Швеция. e-mail: tulkin.karaev@comhem.se
14.
Аваз Фаёзов,
Бирлик
аъзоси,
Швеция.
15.
Муҳиддин
Қурбонов,
Бирлик
Ҳаракати
Жиззах
вилоят
бўлими раиси,
Швеция. e-mail: muhiddin7@yahoo.com
16.
Абдумалик
Умрзоқов,
Бирлик
фаоли. Самарқанд.