Бобур императорлиги.

Babür İmparatorluğu

Ҳ
индистонда ташкил этилган Турк-Ислом давлатларидан бири Боубур императорлиги деб ҳам юритиларди. Бу давлат буюк Тимурнинг бешинчи авлодидан Муҳаммад Зоҳир Шоҳ Бобур тарафидан 1526 йилда қурилгандир. Бобур 1483 йилда Фарғона водийсининг пайтахти ҳисобланган Андижон шаҳрида таволуд топади. 1494 йилда эса, унинг отаси Умар Шайх Мирзонинг ўлимидан сўнгра Андижонда ҳукмдор бўлиб қолади. Бироқ ўша даврнинг чалкаш вазиятида, айниқса Шайбоний хоннинг тимурийлар системасига қарши кўтарилиши муносабати билан Бобур ўз ватанида мустаҳкам ўрнаша олмайди. Шунинг учун Бобур Мирзо Андижондан анчагина узоқ масофада жойлашган Афғонистон тарафга йўл олади ва 1504 йилда Қабулни, ундан сўнгра Кандахорни қўлга киритиб, ўша жойларда ерлашиб қолади.


Ниҳоят 1508 йилнинг кузида биринчи марта Ҳиндистонга юриш қилади. Уч ойлик ҳужумлардан сўнгра ўлкани анчагина ўрганади ва жуда кўп ўлжа қўлга киритади. 1519 йилнинг октябрида Ҳайбарни кечиб, Ҳиндистонга киради. Пешавар яқинларигача бориб етади. Беш марта Панжобга сафар қилади. Бу сафарларининг оқибати ўлароқ шимолий Ҳиндистонни фатҳ этади. 1525 йилнинг октябрида Ҳиндистонни тўла фатҳ этиш мақсадида Қабулдан Ҳиндистонга ҳаракат қилади.


1526 йилнинг 21-майида Панипат Майдон жанг майдонида Иброҳим Лудънинг жуда катта лашкарини тор-мор этади. Ана шундан сўнгра Ҳиндистон Турк императорлиги тожи Бобурнинг бошига кийдирилади. 1526 йилнинг декабр ойида ўша замонларда дунёнинг буюк шаҳарлари ҳисобланган Деҳли, Агра ва Ханпур фатҳ этилади. Агра шаҳрини Бобур Мирзо ўз давлатининг пайтахти эълон этади.


1527 йилда Бобур Шоҳ ҳиндулар устига юриш қилиш ниятида Аградан ҳаракатга киради. Бу замонда Лудийларнинг Ражистондаги назоратларини қўлдан чиқаришганларидан сўнгра мустақил бўлиб қолишган ҳиндулар ҳукмдорлари Рано Санканинг атрофида тўпланиб, 100 000 кишилик лашкар ва бир неча юз филлари бўлган қўшинга эга бўлишгандилар. Шу сабабдан бу давр Бобур Мирзо ҳукмронлиги ва унинг бундай кучга эга бўлган ҳиндуларга қарши урушга тушиш вазияти жиддий бир тарихий ҳолатни кўрсатарди. Агар Бобур бу тўқнашувда мағлубиятга учраса, Ганж водийси Ҳиндулар қўлига ўтиб қоларди ва оқибатда Ҳиндистондаги беш асрлик Мусулмон-Турк ҳокимияти тугатилган бўларди.


Шунинг Бобир Мирзо ҳам урушга жиддий тайёргарлик кўрди. Масалан, 13 500 кишилик сараланган ва Туркистон номи берилган қўшин ҳозирлади. Ана шундай лашкар ва Усмонлилардан бўлган Мустафо Румий қумондонлигидаги бир гуруҳ тўпчилар ёрдамида Бобир Мирзо ҳиндулар устига юриш қилди. Ҳиндуларда у замонлар тўплар ва милдиқлар йўқ эди. Натижада Бобур Мирзо лашкарида оловли қуроллар ва туркларнинг отли аскарларининг усталиклари ҳисобига улар ғалаба қозондилар. Бобур Мирзо бу зафар оқибатида “Ғози” унвонига эришди.


Бобур Шоҳ ўлкани жуда кенгайтирди.

Бобур шоҳ замонида ўлканинг чегаралари анча кенгайтирилди. Мамлакатнинг жанубий чегараси Виндия тоғларигача чўзилган бўлса, шимолда Аму Дарёга улашди. 1530 йилнинг 25-декабрида вафот қилган Бобур шоҳ ўрнига унинг катта ўғли Ҳумоюн Мирзо тахтга ўтирди.


1508 йили Қабулда дунёга келган Носираддин, Ҳумоюн Шоҳ салтанатининг илк йилларида ўзининг укаси Камрон Мирзо билан тўқнашишга мажбур бўлди. Аммо ҳокимиятга таҳлика Шерхон Сур тарафидан келди. Натижада 1540 йилда Ҳумоюн пайтахт Аграни ташлаб кетишга мажбур бўлди. Шундай қилиб тахт Сурийлар қўлида қолди ва улар тахтни 15 йил қўлларида сақладилар. Ҳумоюннинг қўл остида эса, Афғонистон, Синди, Шимолий Панжоб, Кашмир ва Балужистон қалоётганди. 1543 йилга келиб, Ҳумоюн Шимолий Панжоб, Синд ва Балужистонни ҳам Сурийларга ташлаб кетишга мажбур бўлди.


1555 февралида Ҳиндистонни такрор фатҳ этишга киришилди ва катта Панжоб атрофига ҳокимлик тикланди. Тимир ўғилларининг ва Бобур Мирзонинг Ҳиндистонда ўз ўринлари борлиги ҳурматига Ҳумоюн у ерларда илиқ қабул қилинди. 1555 йил 22 -июнида Мачивара Майдон жанггида Сурийлар устидан эришилган зафар барча Ҳинд эшикларининг очилишига сабаб бўлди. Бу зафар Бобур давлатининг иккинчи марта туғилиши бўлиб тарихга киритилди.

Ҳумоюн жуда юмшоқ характерли киши эди. Энг хафли душманларига нисбатан ҳам ўзининг очиқ кўнгуллилигини намойиш қиларди. Унинг укаси тез-тез акасига қарши исён қилиб туришига қарамай уни ҳар сафар афв этарди. Ҳумоюн ўлкасининг равноқига алоҳида аҳамият бериб, Исломий мақомлардаги бир қатор бинолар қурдирди. 1556 йилнинг 28-январида вафот қилди. Турк денгиз мутахассиси Сайди Али Раиснинг таклифга кўра, унинг ўлими ўғли Акбарнинг тахтга ўтиришигача сир сақланди. Ҳумоюн Деҳлида дафн этилгандир. Ҳумоюннинг хоними Ҳамида Бону, унинг учун бугун ҳам санъат асарлари ичида муҳташам ўрин эгалалган ва санъаткорларни ҳайрон қолдирган бир муаззам сағана қурдирди.

Ҳумоюндан сўнгра давлат идораси унинг ўғли Жалолиддин Акбарнинг қўлига ўтди. Акбар замонида Бобур императорлиги дунёнинг соноқли(таниқли) давлатлари қаторига қўшилди. Акбар 1556 йилда тахтга ўтирган бўлса-да, унинг ҳукмдорлиги бошланғич йилларида давлатнинг идораси унинг отасига ёрдамчилик этган Байрам Хоннинг қўлида бўлди. Акбарнинг оталигини ўз зиммасига олган Байрам Хон, Акбар тарафидан Хони Хонон, яъни бош вазирлик мақомига кўтарилди. Акбар давлатнинг идорачилигида Байрам Хоннинг кўп хизмати бўлди.


Мамлакатда салтанат олмашишидан фойдаланишга уриниб Панипутда жангга киришган Сурлийлар 1556 йилнинг октябрида Бобурийларга ютқаздилар. Шундан сўнгра, Мутаоқибан Малва, мустақил Ражпут давлатлари, Гужарот ва Хондаш қўлга олинди. Бангол яна такрор Деҳли идораси остига кирди. Бир қатор истилочилар учун Ҳиндистонга ўтиш имкони беришган шимолий ғарбий ҳудуд, Қобул ва Кандахор ҳам қўлга киритилди. Шу билан бирга Кандахорнинг қўлга олиниши, Эрон билан узоқ вақт тўқнашиб туришга сабаб бўлди.

Акбар Шоҳ давлати дипломатик жиҳатдан Софавийлар билан дўстлик ўрнатди. Шабонийлар авлоди Абдуллоҳ Хон билан ҳам бир шартнома тузилди. Ҳинд океанидан хавф солаётган Португалияликларга қарши тура олишлари учун Усмонлилар билан алоқалар ўрнатилди. Аммо Истанбул ва Деҳли орасидаги узоқ масофа катта бир мусулмон иттифоқи тузилишига халақит берди. (Давоми бор)



Hosted by uCoz