Турк бирлиги ва руслар (Муаллиф: Бюлент Тархон).

Материални щзбекчалаштирган таржимон : Алибой Йўляхши. 29.04.2010.

Мақола оргиналининг интернет адреси: http://www.turkalemiyiz.com/asil/makale.asp



Турк дунёсини бўлиш ва уларни бир бирига душман этиш сиёсати русларнинг ва улар давлатларининг мавжуд бўлиши учун зарур ҳисобланган урушдан иборат бўлиб келди ва шундай бўлиб қолмоқда. Чор руссияси замонида руслар турклар ичидаги диний мазҳаб, сўзлашишлардаги шева фарқлиликлари ва яшаш тупроқларининг бир биридан узоқлигидан фойдаланиб уларнинг бирликларини сақлашларига давомли тўсқинлик қилиб келдилар. Ҳатто фурсат бўлганда уларни бир бирларига қарши урушга ҳам солдилар. Чор руссиясининг туркларга қарши қаратилган сиёсати советлар замонида бироз бўлса да ижобий тус олиш уёқда турсин, янгича бошқариш йўлларини жорий қилиш баҳонасида қаерда турклар бўлса ўша жойларда уларнинг бирлигини тамоман йўқ бўлиш нуқтасига олиб келинди.



Коммунистлар туркларни, ягона бир миллатни майдаланган бўлакчаларга ажратиб “янги” миллатлар майдонга чиқардиар ва уларни бошқаришда тубандаги ёвузликдан иборат бўлган сиёсатни юргизишди:



1 - Руслар Туркистон деб аталадиган юртни истило этишганларига қарамай, улар Буюк Туркистонда турк, туркча ва Туркистон сўзларини ишлатишни ман этди. Турк номи ўрнига муомаладан чиқиб кетаётган уруғ исмларини тиклаб, улар миллат исми қилинди. Бу кунгача турк исми билан аталиб келган турклар доимий яшаш жойларининг номи ёки уруғ - аймоқларнинг исмлари.билан аталадиган бўлдилар. Шундай қилиб, қозоқ, қирғиз, туркман, бошқирт, татар, ўзбек каби маҳаллий исмлар миллат исми даражасига келтирилди. Ҳамма турклар учун бир бутун тупроқ(ватан) исми бўлган Туркистон исми ўрнида эса, Қозоғистон, Ўзбекистон сингари бир қатор “истон”лар юзага келтирилди. Бу туркларнинг тиллари бўлган турк тили ўрнига истилочиларнинг ўзлари ясаган янги минтақа исмларга кўра тилларнинг исмларини ҳам қозоқча, ўзбекча ва ҳ.к этиб номладилар.



2 - Турк ва туркча сўзлари кирмаган Озорбойжон туркларига ясама бир исм ва тил ижод қилдилар. Шундай қилиб буларга озорбойжонли исм бериб, тилларини ҳам озорбойжонча дейишни лойиқ кўрдилар. Бу янги тилнинг ичидан турк сўзи ва туркча сўзлар чиқариб ташланди ва шу ясама тил зўрлаб ўргатила бошланди.



3 - Турк ўлкалари бир биридан фарқ қиладиган давлатлар шаклига келтирилиб, уларнинг ораларига чегаралар қўйишди. Бу чегараларни тузишаётганларида келажакда жанжаллар келтириб чиқариш мумкин бўлсин учун атайлаб муаммоли районлар яратишди. Масалан, ўзбек турклари ғужроқ яшайдиган районлар Қирғизистонга, тескариси Ўзбекистонга қарайдиган бўлди. Шунингдек туркманлар ҳуж яшайдиган районлар Ўзбекистонга, ўзбеклар кўпроқ яшайдиган бошқа бир жой қоғозистонда қоладиган бўлди. Буларниннг барчаси келажакда ўзлари келтириб чиқарадиган хоинона режалар учун олдиндан тайёрланган асослар эди.

4 - Ўзлари, ўз мақсадларига мувофиқ этиб бўлаклаб ташланган Туркистоннинг янги бўлаклари ичларида яна бошқа ихтилофли автоном номи олган бўлимчалар ҳам ташкил этишдилар. Бугун кўриб турганимиз Қорабоғ жанжали турклар яшайдиган жойларда ўша хоинона режаларни кўзда тутиб ташкил этилган автономиянинг маҳсулидир. (Ўзбекистонда қорақолпоқ муаммоси ҳам ўшалардан биридир - таржимон қўшимчаси). Масалан, Озорбойжонни Нахчиван билан бирлаштирадиган Зангазўр районини Арманистонга қўшиб бериш йўли билан озорий туркларининг ягона юртини бир биридан тамоман ажратиб қўйишганлар. Бу ҳам етмагандай, ўзларининг нохолис мақсадларини кўзлаб Озорбойжоннинг ичида жойлаштирилган арманиларга Қорабоғ овтономиясини тузиб бердилар. Бугун советлар битди, аммо ўша бузғунчиликлар давом этмоқда. Ҳатто улар чуқурлашмоқдадир.



5 - Турклар орасида англашилмасликларни янада кучайтириш учун уларнинг алиболарини ўзгартирганлар. Уларнинг ҳар бирига фарқли кирилл алифбоси тузганлар. 1991 йилда мустақилликка эришган жумҳуриятлардан фақат Туркманистон ва Озорбойжон дарҳол лотинга ўтдилар. Булар ҳам бир биридан фарқ қиладиган лотин алифбосини қабул қилишди. Бу ишда ҳам русларнинг қўли борлиги кўриниб турибди.



6 - Туркларни ассимиляция этишни тезлаштириш учун уларни бошқа миллат ва элатларнинг давлатчилиги бўлган жойларда тўпладилар. Масалан, Болқар ва Қорачайли туркларнинг ҳеч бир олақаси бўлмаган черкаслар билан бир автономияга тўпладилар. Бундай тўпланиш бошидан бошлаб иҳхилофли бир бирлашмалиги кўриниб турарди. Бу туркларга ҳам, черкасларга ҳам фойдаси бўлмаган бирлашма эди. Аммо бу босқинчи, истилочи русларнинг режаларини амалга ошириш учун қулай усул эди.



7 - Баъзи жойларда ўша автономиялаштиришни истамаган турклар она ватаанларидан сургун қилинди. Буларнинг энг кўринарли мисоллари, Аҳискали (месхитияли) турклар ва қирим татар туркларидир. Кўринмаганларининг мисоли эса, арманларга ажратилган жойларда қолдирилган туркларнинг аҳволидир. Озорбойжон ичида қолишган арманларга Қорабоғ автономияси берилган ҳолда, Арманистонда қолган турклар, Онадўлига ёки Озорбойжоннинг ички қисмига кўчиб кетишга мажбур қилинди. Кўчолмай қолган туркларнинг аҳволи номаълумлигича қолмоқда. Қисқаси, шимолий Кавказ ўлкаларида (Озорбойжондан ташқари) яшашган туркларга автономия беришни ҳам лозим кўрмагадилар. Буларга сургун ва ассимиляция этиш сиёсати лойиқ кўрилди.



Маълумки, Қирим ва Аҳиска турклари Ўрта Осиёга сургун қилинганди. Бўрчали, Гумру, Ериван, Кўкчакўл, Зангазўр ўлкаларида яшашган турклар Туркияга ва Озорбойжоннинг ичкарисига кўчиб кетишга мажбур қилингандилар. Ожористон, Абхазия ва Гуржистоннинг ички қисмларида яшашган турклар эса мажбурий гуржилаштиришга, Руссиянинг ички қисмларида яшашган туркларни руслаштиришга қаратилган программада ишлашдилар. Чор Руссияси даврида асосан Қораденгизнинг шимолида жойлашган ўлкаларда яшашган туркларнинг кўпчилик қисми аввал христианлаштирилиб, сўнгра руслаштиришга мажбур қилинди.



8 - Советлар даврида сургунга мажбур қилинган Қирим турклари ва Аҳискали турклар асосан Ўзбекистон ҳудудларига кўчирилганди. Бир оз қисми советлар мамлакатининг Қозоғистон, Қирғизистон номи билан аталадиган жойларга ҳам жойлаштирилди. Улардан янада озроқ қисми Қорачай-Балқор автоном вилоятига, Украина ва Руссия федерациясининг ички қисмларига ҳам жойлаштирилгандилар. Бундай усулда кўчирилган (сургун этилган) туркларнинг оилалари бузилди, албатта. Унинг устига ғариб кишилар келган жойларида ҳам тинч қолмадилар. Уларни мажбурий ёки қанақадир манфаатлар ҳисобига маҳаллий аҳоли билан аралаштиришди ёки КГБ агентлигига жалб этишдилар. Бундан сўнгра сургун қилинган туркларнинг КГБ билан алоқаси борлигини яширинча маҳаллий аҳоли орасида тарқатиб, уларни ерли халққа ёмон кўрсатишдилар. Оқибат сургундаги турклар ва маҳаллий аҳоли орасида жанжаллар келиб чиқариш мумкин бўлди. Ана шундай воқеа 1989 йилда Ўзбекистонинг Фарғона водисийда ташкил этилди. “Турк оламимиз” сайтидан олинди.









Hosted by uCoz