Кунимизнинг таниқли инқилобий шоири Юсуф Жума уйига Каримовнинг жаллодларидан бир гуруҳи қуролланган ҳолда бостириб киргани ҳақида унинг Алишер исмли ўғли тубандаги даракни хабар қилади. Биз уни фақат ҳарфий хоталарини тузатиб эълон қилишни лозим кўрдик:

 

 Расмнинг интернет адреси: http://yangidunyo.com/wp-content/uploads/2007/09/yusuf_juma1.jpg

”Ассалому алайкум   соғ саломатмисиз?
Энг даҳшатлиси кеча кечқурун бўлди. Қоракул туман ИИБ ходимлари ва МХХ-дан тузилган юз кишигга яқин гуруҳ бизнинг уйга ҳарбий техникалар билан қуроланиб борган. Уйдан 10-декабрь  кечкурун соат  2:00-лардан 11-декабрь  соат 2:00 ларгача тинимсиз ўқ овозлари эшитилиб турган. Менинг Бухородан олган маълумотимга қараганда итларимиз отиб ташланган. Бизнинг оила аъзоларимиз  ҳам отиб ташланган ёки барчаси олиб кетилган бўлиши мумкин. Қоракул туман ИИБ эса бутун оиласи билан қочиб кетди деб гап тарқатган. Кутилмаганда бостириб келган бўлса юз киши қўлидан уйдагиар қандай қочиб қутулади. Ҳозирга қадар уй қуршовда ушлаб турилибди. Уйдаги
менинг компютерим ва бошқа электротехника апаратларим, дадамнинг қўлёзмаари, дадамнинг кутубхонасидаги китоблар, пуллар телевизорлар, нимаики бўлса  барчаси таланган.

Мен хавотирдаман. Уйдагилар қириб ташланган бўлиши ҳам мумкин”.

 

Илоҳа шоиримиз Юсуф Жума ва унинг оиласи соғу-саломат бўлсин, амин.  

Hosted by uCoz