Елизавета II

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 80 ёшга тўлиши муносабати билан Рус тилида нашр қилинадиган http://dosie.km.ru/ Моаммар Каддафиинтернет сайти 2006 йилнинг 25-апрелида унинг ҳақида қисқача маълумотлар эълон қилди. Бу маълумотларнинг доимий интернет адреси:

http://dosie.km.ru/file/index.asp?data=25.04.2006%2012:50:00&archive=on

Биз жаҳоннинг аёл давлат арбоблари ҳақида маълумотлар бериб бориш рубрикамизда Англиянинг қироличаси Елизавета II ҳақида ўша материални бу ерда рус тилидан ўзбекчага ағдариб келтирамиз: 

 

Дунёнинг энг машҳур мамлакатларидан бири бўлган Англиянинг қироличаси Елизавета II ҳақида маълумот эълон қилувчилар унинг туғилганига 80 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган маросимни шундай таърифлайдилар:

 

Британия монархи ўз туғилган кунини туғишганлари ва яқинлари билан бирга нишонлайди. Бу маросим 21-та қуролдан салют бериш балан бошланди. Ундан сўнгра қиролича эри Филипп билан бирга Виндзор шаҳри бўйлаб сайрга чиқди ва бу ерга Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироллигининг қироличасини табриклашга минглаб кишилар йиғилишдилар. Би-Би-Си агентлигининг хабарига кўра, у 20 мингта табрик қоғозлари ва 17 мингта электрон мактублар олди. Кечқурун эса, туғилган куни муносабати билан ташкил бўлган бу  маросимга подшоҳ хоним ва унинг оила аъзолари кечки зиёфат ейишлари учун  саройдаги Кью-Гарденз ботаник боғида йиғиладилар. Ниҳоят монархия (подшоҳлик) анъаналарини ҳимоя қилувчи ҳақида қисқа ва муҳим маълумотлар қуйида келтирилади:

 

Унинг анкета маълумотлари: Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироллигининг қироличаси Елизавета II 1926 йилнинг 21-апрелида  Лондонда туғилди ва унга  ўша замон Елизавета Александра Мария исми берилди.

 

Унинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти: Малика Елизавета миллати шодланд бўлган болалар тарбиячиси Марион Кроуфорд қўлида тарбияланди. 1936 йили унинг отаси гертсог Йоркский янги Георга VI исми билан Англия тахтини эгаллаганидан кейин меросхўр бўлиши мумкин бўлган малика, мамлакатининг тарихини, конститутсион ҳуқуқини ўрнганишга киришди. 1940 йилнинг октябрида 14 ёшга тўлган малика, биринчи марта Британия Ҳамкорлиги болаларига радио орқали мурожаат сўзи билан чиқиш қилди. 1941 йилнинг апрелида, 16 ёшли малика яна биринчи марта Гренадер гвардея полкини кузатишни ташкил қилиб, омма ҳузурида ўзини кўрсатди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Елизавета ва унинг синглиси Маргарет аввал Шодландияга, ундан кейин эса, қиролликнинг турар жойларидан бири Виндзорга юборилди. Чунки Елизаветанинг отаси унинг ҳарбий хизматда бўлишини истамасди, аммо маликанинг ўзи эса Қўшимча ҳудудий хизматда – Биритания қўшинларининг аёллар бўлимига киришга жуда иштиёқманд эди. Елизавета 1947 йилнинг бошларида ота-оанси билан бирга Жунубий Африкада расмий саёҳатда бўлади. Шу билан у саёҳатларни бошлаб юбориб, 1948 йилда Францияга, 1949 –да  Мальтага, 1950 – да Грецияга, 1951 – да Италияга саёҳат қилади. 1951 йилнинг октябр ва ноябрида энди эрга чиққан малика Канадани сайл қилади ва Вашингтонга расмий визит билан боради. Елизаветанинг 1952 йилдаги Австралияга, Янги Зеландияга визитлари кутилмаганда отаси Георга VI - нинг ўлими сабабли Кенияда тўхтаб қолади. Оқибатда 1952 йилнинг 6-февралида тахтни эгаллайди ва 1953 йил 2-июнда Вестминстер монастирлигида унга тож кийдириш маросими ўтказилади. 1953–1954 йилларда энди қиролича Елизавета эри билан бирга олти ойга Британия Миллий Ҳамкорлиги мамлакатлари бўйлаб кезишга отланади ва ниҳоят Австралия ва Янги Зеландияни ҳам бориб кўради. 1961 йилда қиролича 50 йиллик умрида биринчи марта Ҳиндистон субконтиненти мамлакатларига саёҳат қилади. 1968 йилда эса, Бразилия ва Чилига боради. 1979 йилда Форс қўрфози мамлакатларини кўради. Булардан бошқа қироличанинг хотирада қоладиган саёҳатлари: 1957 йилда Канадага бориб, Канада парламентининг мажлисини бошлаб беради; 1961 йилда Италияга визит қилиб, папа Иоанна ХХIII қабулида бўлишга муяссар бўлади; 1967 йилда у Канаданинг юз йилиги, 1976 йилда АҚШ икки юз йилиги  тантаналарида қатнашади. 1977 йилда эса, Елизавета ўзининг тахтга ўтирганига 25 йиллигини, яъни кумуш қироличаликнинг юбилейини Буюкбритания бўйлаб кезиш ва Ҳамкорликнинг мамлакатларига саёҳат қилиш билан нишонлайди. 1994 йилда  Елизавета II Москвани ва Санкт-Петербургни келиб кўради. Бу Руссия ва Англия орасидаги муносабатлар давомида монархнинг биринчи визити эди.

 

Унинг қариндошлари ҳақида маълумотлар: Елизавета герцог ва герцог хоним Йоркларнинг, кейинроқ қирол Георга VI ва қирол хоним Елизаветанинг биринчи фарзанди эди. Унинг синглиси малика Маргарет 1930 йилда туғилди. Елизавета рус подшоҳлари сулоласи Романовлар уйи билан қариндошдир. Эдуард VII ва Александр III опа-сингилларга (Дания қироли Кристиан IX-нинг қизларига) уйланишгандилар. Георг V  Николай II-га ота тарафдан жиян бўларди.

 

Унинг шахсий ҳаёти: Лилибет (Елизаветанинг эркалаб айтилиши) 13 ёшга тўлганида синглиси Маргарет билан ота-оналарининг қайғида (яхтасида) денгиз саёҳатига  чиқадилар. Дартмутда бир тўхтаб олинарди, яъни бу ерда кемаларнинг бекати бор эди. Қизлар боғга чиқиб крокет (битта шарни тўқмоқчалар билан уриб сим дарвозалардан ўтказиш ўйини) ўйнайдилар. Ўша ерда эса, кўринишдан кўркамгина бир ёш ўсмир қизларнинг ўйинини кузатиб турган бўлади. Унинг исми Филип бўлиб, қиролликнинг денгиз мактабида ўқирди. Ёши эндигина ўн тўққизга тўлган бу ўсмирнинг келиб чиқиши юнонистон қиролларидан бўлиб, юнон шоҳзодаларидан бири ҳисобланар эди. Шундай қилиб Филип қизлар билан бироз ўйнаб, ундан кейин уларни ўйиннинг янада қизиқроғига таклиф қилади, яъни уларни теннис тўридан ирғишга даъват қилади. Бироқ кўп ўтмай Филип қизлар билан қизиқишни эсдан чиқаради. Аммо Филип аллақачон кечикканди, чунки уни қизлар эсларидан чиқармаганди. Елизавета уни жуда яхши кўриб қолганди. Бироқ Елизаветанинг танлагани, унинг бобоси - қирол бобонинг кўнглига унча ёқмайди, Филипни неварасининг қаллиғи бўлишга арзимайди деб ҳисоблайди. Ундан ташқари бобога Елизаветанинг бундай жуда тез, биринчи марта учратган ёш ўсмирни бироз таниб улгурмасданоқ уни куёв танлаши ҳам унча хуш келмаётганди. Бироқ нима дейсиз, Елизавета уни севиб қолганди, у чекинишни истамасди, чекиниш эса, бу маликанинг характерида йўқ хусусият эди. Хуллас, Елизавета Филипни олти йил кутди. Филип Корфу оролида туғилиб, таниқли, аммо ҳокимиятини қўлдан олдириб қўйган қироллар сулоласидан эди. Унинг бобоси 1913 йилда ўлдирилганди, амакиси Константинни 1917 йили тахтдан туширишдилар, амаки болаларидан бирини қутурган маймун тишлаши оқибатида вафот қилганди. Бошқа бир амаки боласи Георг II эса, 1923 йилда тахтдан воз кечди. Шундай қилиб, ёш Филип қирол ролидан жирканишга асоси бор эди дейиш мумкин бўлса-да, унинг ҳаётда қулайроқ ўрин эгаллаш – ҳукмрон қироличанинг эри бўлишга қаршилик қилмаслиги ҳам кўриниб турарди. Оқибатда 1947 йилнинг ноябрида уларнинг никоҳ тўйлари бўлди. Лилибет истагига эришди. Елизавета бахтиёр эди ва Эдинбург герцоги унвонига сазовор  ҳисоблаган ўзининг Филипини жуда севарди. Бу маросимдан бир йил кейин (1948 йил 14 ноябрида) уларнинг биринчи боласи-валиаҳд Чарлз дунёга келди. Шундай қилиб  навбат билан малика Анна (1950 й.), валиаҳд Эндрю (1960 й.) ва  Эдвард (1964 й.) туғилишдилар. Елизаветанинг тахтга ўтириши муносабати билан унинг ўғли Чарлз (1958 йил 26 июлида) Уэлс валиаҳди унвонини олиб, қироллик тожининг тўғридан тўғри меросхўрига айланди. 1969 йилнинг 1-июлидан бошлаб қиролича ўз ўғлини Уэлс валиаҳдлигининг барча ваколатлари билан таъминлади. 1973 йилнинг ноябрида қироличанинг қизи малика Анна капитан Марк Филлипга эрга чиқди. 1977 йилда эса,  малика Анна ва капитан Филлипларда Питер исмли ўғил, 1981 йилда Сара исмли қиз туғилдилар. 1981 йилда Уэлс валиаҳди Чарлз Диана Спенсерга уйланди, 1982 йилда британия сулоласининг навбатдаги валиаҳди Уэлс валиаҳди Уилям туғилди, 1984 йилда уларнинг иккинчи ўғли, валиаҳд Генри дунёга келди. 1986 йилда Эндрю унвонининг тайини бўлмаган бириси Сара Фергюсонга уйланади. Булар кейинчалик Йорк герсоги ва герсог хоним унвонларига сазовор бўлишиб, 1988 ва 1990 йилларда туғилишган иккита қизли бўлишдилар.

 

Унинг қизиқишлари: Қироличанинг амакиваччаларидан Маргарет Родес, малика Елизавета ва Маргаретлар билан биргаликда болалигида ўйнашган табиат манзараларини хотирлайди. “Биз ҳали ёшгина бўлганимизда бизлар асосан от ўйинлари ўйнардик, – дейди Родес. – биз цирк оталари ва бошқа хил отлар бўлиб ўйнашардик”. Йиллар ўтиши билан қироличада отга қизиқиш кучайиб борди. У отга қизиқишини ҳеч нарсага алмаштирмайди.

 

Унинг душманлари: Қироличанинг ўзи ҳеч қачон бирон кишини ўзининг душмани деб атамаган. Бироқ мамлакатдаги баъзи бир кучлар Англиянинг қироличасини ёқтирмайдилар, албатта. Масалан, ”Ал-қоида” ташкилоти Елизавета II “ислом душманларининг энг ёвузларидан биридир” деб эълон қилган. Усама бин Лодиннинг ўнг қўли ҳисобланадиган Айман ал-Заваҳирий Британияда қабул қилинган “солибчилар қонунларининг” қабул қилинишида бутун масъулиятни қиролича зиммасига юклаб, уни мусулмонларнинг душмани деб атайди. Бу террорист, “Англикан черковининг бошлиғи Елизавета II ишига ёрдамчи бўлаётган” ва  қиролича тарафидан ўрнатилган ноҳаққоний қонунларга бўйсунган англиялик мусулмонларнинг раҳбарларини йўқотиб юбориш билан қўрқитади. Британиянинг MI5 махсус хизмат органининг юксак мансабдорларидан бирининг айтишича  ал-Заваҳирийнинг баёнотидан кейин британия монархини ва унинг оиласини қўриш бўйича қўшимча  чора-тадбирлар кўрилган.  

 

Сафдошлари: Қироличанинг дўстлари кўп. Уларнинг орасида таниқли сиёсатчилар, санъат арбоблари ва оддий инглизлар ҳам бор.

 

Унинг нозиклиги ва камчиликлари: Елизавета II-ни кўпчилик қиролича Виктория билан қиёслашадилар. Ҳақиқатан ҳам улар бир-бирларига кўп жиҳатдан ўхшаб кетадилар. Масалан, Елизавета II Викторияни қиролича қандай бўлишида намуна сифатида қабул қилади. Бироқ Виктория ўзини тута билиш ниқоби остида ўзининг жўшқин темпераментини ва кучли характерини сақлаб тура оладиган киши бўлса, Елизаветанинг танқидчилари ҳисобига кўра, Елизавета II бир мунча сусироқ ва етарлича кучли иродага эга эмас деб ҳисобланади. Масалан, Елизавета II ҳар қандай жанжалли ва чалкаш масалалар ўртага чиққанида “эски қўлланилган” тактикани ишлатишга, “бошни вақтинча қумга кўмиб туришга”, яъни жанжалларнинг ўзидан ўзи тарқалиб кетишини кутиб туради. Аммо унинг бундай тактикаси эса, янги яна каттароқ муаммоларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади. Агар Виктория ўзининг ҳукмронлиги  охирида британия монархияси тарихда кўрилмаган шаклда юксакликка кўтарилган бўлса, қиролича Елизавета II қироллик ҳокимиятининг обрўйи чексиз тўкилишининг олдини ололмаяпти. Монархия муаммоларидан ташқари Елизавета II оиласи ичидаги муоммалар ҳам керагидан ошиб-тошиб ётибди. Унинг иккита ўғлининг оиловий  носозлиги бунинг яққол мисолидир. Совуққонлик, одамовилик, ўзига ишонч ва шу билан бирга кишилар билан муомала қила олиш, ўзига эътиборни қарата билиш каби хусусиятларнинг ҳаммаси Елизаветага тегишлидир. Унинг фуқароси ундан фахрланади ва унга ачинади. Фуқаро, унинг ўрнида бошқа ҳеч ким бунча узун замонлар давомида қиролича ролини бажара олмаслигидан фахрланадилар. Чунки бу ўтган замон фақатгина йиллардан иборат бўлиб қолмай, мураккаб тарихий даврларни ичига олган бир замондир. Уларнинг ачинишлари эса, қироличанинг уйи аталмиш катакдан чиқа олмай ҳаёт кечиришидандир.  

 

Унинг кучли тарафлари: Кичкинагина Елизавета ўзининг олдиндан билиб бўлмайдиган харктер-хусусиятга эгалиги билан ажралиб турарди. Масалан, франсуз тили ўқутувчисининг унга нисбатан талабини нотўғри ҳисоблаган Елизавета, ўқитувчига норозилик сифатида ўзининг сочларига бутун бир тўла сиёҳдонни ағдариб юбоган экан. Елизавета II тож кийдириш маросими 1953 йил 2-июнда бўлиб ўтади. Елизавета эса, тож кийиб юришни одатга айлантириш учун маросим бошланишидан уч ҳафта олдин тожни доим кийиб юра бошлайди. Ҳатто эрталаб нонушта қилишга ҳам тож кийиб чиқадиган бўлади. Бу ҳашаматли юк-тож, соф олтиндан ясалган бўлиб, уни 275-та қиммат баҳо тошлар билан безатишган ва оғирлиги уч килограммдир. Бундан ташқари яна бир запас тож ҳам бор, одатда уни тож кийдириш маросимидан қайтаётганда кийилади. Бу тожда эса, 2783-та бриллиант (олмос), 273-та марварид, 16-та сапир, 11 – та зумрад 5-та рубинлар ишлатилгандир. Кишиларнинг айтишича, бу кўркамгина аёл тожсиз юрганида унда қиролликдан ҳеч нарса кўриб бўлмай қолади. Агар уни шодлан этаги ва паст пошнали туфли кийган холда метрода кўриб қолган ҳеч бир киши унда Елизавета II танимаган бўларди.

 

Хизмату-ютуқлари ва мағлубиятлари: Англияни тадқиқ қилувчилардан Сара Брэдфорд, ”Елизаветанинг ҳокимияти Буюк Британия тарихида энг узун чўзилган ва энг машаққатли даврлардан бири ҳисобланади. Қироличанинг бутун борлиги билан ҳаракати ва меҳнаткашлигига қарамасдан унинг кўз олдида монархия юксак ҳурматли ва буюк ҳокимият институти шаклидан ўзининг ачинарли бир ўхшашига айланиб қолди. ... Ҳатто кўпчилик монархиянинг Елизаветадан кейин ҳам яшашни давом эттиришига шубҳа билдиришадилар” каби фикр билдиради. Ҳақиқатда ҳам қирол оиласининг жиддий уринишларига қарамасдан монархиянинг Елизаветадан узоқ яшашига кўпчилик ишонмайдилар. Бугун монархиянинг обрўйи йўқотилган. Ўтган асрнинг 50-йилларида бошланган ижтимоий инқилоб, ҳокимият олдида анъанавий иззат –ҳурмат сақлаш тартибини бузиб юборди. Бозор иқтисоди муносабатлари шароитида  ҳамма нарсалар фойдали ва фойдасиз категориялар билан ўлчанадиган бўлиб қолди. Монархиянинг қиймати эса, доим назокатли мавзу ҳисобланарди. Монархия, ҳокимият институти сифатида ўзининг зарурлигини жамият олдида исботлашга мажбур бўлиб қолаяпти. 

 

Солиқ тўловчилар, ўзларидан олинадиган солиқларнинг, каттадан катта бекорчилардан иборат қирол оиласини боқишга сарфланишини кузатиб туришни жуда ҳам хоҳлашмаяптилар. Шу сабаб ҳар қандай бир иқтисодий бўҳронда энг аввал хаёлга келадиган нарса, қирол оиласининг даромадларини қисқартиришдан иборат бўлиб қолган.

 

Шунга қарамасдан, Англия қироличасининг бу узоқ умри даврида унинг шанига танқид сўзларининг жуда кам айтилиши ҳайрон қоладиган бир ҳолдир. Ҳатто республикачилар ҳам Англияда ҳали уларнинг замони келмаганига розидирлар. Бироқ қироличанинг оилавий масалалари ҳақида анчагина нарсалар матбуот юзини кўрди.

 

Қироллик оиласи ҳақида ёзувчи, ҳурматли муаллиф Грэм Тернер, Елизавета II дунёда мустаҳкам ва ибратли хулққа эга ажойиб монархнинг символи деб ҳисоблайди. Бироқ унинг уйидаги фаолиятларини жамоатчиликдагидек деб бўлмайди дейди ёзувчи. Шу билан бирга ёзувчи, қиролича ва унинг эри Филипни уларнинг болаларининг муваффақиятсизликларига асосий сабабчилар деб ҳисоблайди. Масалан, валиаҳд Чарлз, Грэм Тернернинг сўзларига қараганда, ҳеч бир вақт ота-онасининг мақтовига сазовор бўлмаган. Аммо Елизавета II дўстлари ва тарафдорлари сўнгги замонларда монарх ва унинг меросхўри орасида муносабатлар дурустлашганини таъкидлашадилар. Қироличани яхши биладиганлардан бири ҳатто бу муносабатларни жуда ошириб кўрсатишгандилар деб ҳисоблайди. Бу одамнинг фикрича, улар бир-бирларидан жуда фарқли кишилар бўлсаларда, улар ўзаро бир-бирлари билан жуда илиқ муносабатда яшашадилар. 

 

Унинг обрўйини туширадиган ҳоллар.

Бўлажак қироличанинг сарайдан қочиб ҳеч кимга сездирмай тўғри Лодонга йўл олгани маълум. Бу воқеа 1945 йилнинг май ойида Ғалаба куни содир бўлганди.

 

Қиролича ҳаётидаги энг биринчи фрейлин(дугона)ларидан бири Жин Вудроффе билан бирга  Букингем сарайидан ҳеч кимга билдирмай чиқиб кетиб Лодоннинг миллионлар билан тўлиб ётган кўчасига кириб кетган эди. Ўша кунги йўл хотираларини Вудрофф хоним ҳозирлар ҳам ёдга олиб туради. “Жуда қизиқарли бўлганди: биз “Ритс” меҳмонхонасига бир эшикдан кириб, бошқасидан чиқиб кетгандик. Меҳмонхонада бўлган вақтимиз доим конгага ўйин тушдик. – дея ҳикоя қилади фрайлин. – Энг қизиғи шу бўлгандики, ҳеч ким бизга алоҳида аҳамият беришмади. Биз Букингем сарайидан чиқанимиздан то қирол ва қиролича балконга чиқиб кўриниш бергунларича барчага қўшилиб биз ҳам “Биз қиролни кўришни истаймиз” дея бақириб турдик. 

Маълумотлар Андрей Кримзин тарафидан тайёрланган.

 

Hosted by uCoz