Рус мусталакачилигидан эндигина озод бўлишган собиқ совет Ўрта Осиё республикаларидан Ғарб нималарни исташади?

Маълумки ўтган асрнинг сўнггида Россия империяси, фақатгина моддий бойликларга эмас, балки меҳнатга қобилиятли ва ўта меҳнаткаш аҳолига ҳам жуда бой бир минтақани Оллоҳу таолонинг инояти билан ўз ҳукми остидан чиқариб қўйди. Бироқ империянинг меросхўри Россия давлати минтақада ўз таъсирини сақлаб қолиш ниятида бу ўлкаларда мустабид режимларнинг ҳукм суришига бутун усул ва имкониятлари билан ҳаракат қилди. Унинг бу ҳаракатлари натижасиз қолмади, албатта.

Советларнинг битирилишида асло бетараф бўлмаган Ғарб, улар бўлиниб кетганидан кейин айниқса Ўрта Осиё республикаларида барқарор ўрнашиб олишга жуда катта куч сарфламоқдалар. Шунинг учун мазкур минтақада ҳарбий базалар вужудга келтириб ва бошқа хил ўйинлар чиқариб, Ўрта Осиё мамлакатларини талашнинг махсус йўлларини қуришмоқдалар. Бу эса, минтақада радикализм, экстремизм, терроризм (диний дейдилар, айниқса исломий дейишни ёқтирадилар) ривожланиши хавфи бор ва унга қарши биргалашиб курашиш зарур дейилган уйдурма ваҳималардир. Бу уйдурилган ваҳима, бугун Марказий Осиё деб аталаётган тўрт-бешта мамлакатни бошқараётган диктаторларнинг умрини узайтирадиган озуқага айланиб қолди, дейишга тўла ҳақлимиз.

Ана ўшандай уйдурмаларни ҳақиқат каби қабул қилганлар ҳам оламда йўқ эмас. Шундайлардан бири билан ўтган ойнинг сўнггида ўтказилган суҳбатни қуйида ўқийсиз.

 

 

Москвада нашр қилинадиган «СВОБОДНАЯ ПРЕССА» (Издатель: Общество с ограниченной ответственностью «Издательский дом Свободная пресса» (ООО «ИД Свободная пресса») ОГРН 1087799035191; (495) 989-19-11
E-mail: info@svpressa.ru
Адрес издателя:
129090, Москва, ул. Бол.Спасская, 12, помещение VI ) интернет сайтида 2009 йил 29 июн сонида муалиф Татьяна Долинская нинг

«Собиқ совет Осиёсида Эрон ва Афғонистонлар узилиб чиқишини кутаверинг … (Ислом инқилобчилари ва инқилоблар собиқ совет Ўрта Осиё республикалар останосида шай турибдилар.)» номли мақоласи эълон қилинди. Унинг интернет адреси : : http://svpressa.ru/issue/news.php?id=10775

Мақола мазмуни ва моҳияти билан бизнинг Ватанимиз Ўзбекистонни ҳам ўз ичига қамраб олгандир. Шу сабабдан у бизнинг эътиборимизни ўзига тортди. Биз эса, уни ўзбекчага ағдариб ўзбек тилида ўқийдиган ўқувчилиримизнинг эътиборига ҳавола қилсак ўринли бўлар деган хулосага келдик. Қуйида мақоланинг ўзбекчага таржимаси келтирилади.

Таржимада йўл қўйилган стилистик ва таржимага оид камчиликлар учун азиз ўқувчиларимиздан олдиндан узр сўраб қоламан. Таржима ҳақида билдирилган танқидий фикр ва мулаҳозалардан мамнун бўламан. Таржимон, Алибой Йўляхшиев.

«Собиқ совет Осиёсида Эрон ва Афғонистонлар узилиб чиқишини кутаверинг … (Ислом инқилобчилари ва инқилоблар собиқ совет Ўрта Осиё республикалари останосида шай турибдилар.)»

Қирғизистонда (жорий йилнинг 23 июлида ўтказиладиган) президент сайловлари кампанияси бутун Марказий Осиё мамлакатларида диний-сиёсий курашларнинг кескинлашуви вазиятида ўтмоқда. Мазкур вазият кутилмаган тезликда авж олиб бораяпти. Радикал исломий ташкилотларнинг жангарилари Тожикистонга, Ўзбекистонга ва Қирғизистоннинг ўз ҳудудига ҳам кириб келмоқда. Шу сабабдан ҳам эҳтимолда тутилган террористик хуружларнинг олдини олиш мақсадида «Алфа» ва «Шер» гуруҳларининг энг илғор, энг жанговар бўлимлари мамлакатнинг жанубига жойлаштирилди. У ерларда нималар бўлаяпти ва уларнинг оқибатлари нималарга олиб келиши мумкинлиги ҳақида Қирғизистон сиёсатшунослари Ассоциацияси бошлиғи Қирғиз-россия славян университетининг профессори Нур Умаров ўз мулаҳозаларини билдиради.

Агар Ўзбекистон ва Қирғизистонда содир этилган сўнгги воқеаларга баҳо берадиган бўлсак, қуйидагиларни айтиш мумкин:

Қирғизистоннинг жанубида Ўзбекистон Ислом Ҳаракати (ЎИҲ) аъзоларининг қириб ташланиши, Тожикистонда «Салафия» каби ҳаракатнинг арбобларидан катта бир гуруҳининг қўлга олиниши, Андижон ва Хонободдаги портлашларва буларнинг барчаси бу минтақада дунёвий ва ислом лидерлари орасида мажоранинг кучайиб бораётганидан дарак беради. Бу эса мутлақо табиийдир. Чунки дунёвий лидерлар ўзлари томонга турли хил диний арбобларни тортиш йўли билан обрўларини сақлаб қолиш ва шу билан ўзларининг қонунийликларини (легитимликларини) мустаҳкамлашга интилдилар. Масалан, Тожикистонда «Салафия» ҳаракати Эмонали Раҳмонни Оллоҳнинг ер юзидаги вакили деб атадилар, Ҳокимият эса, диндорларнинг бундай «марҳамати»га жавобан уларга эркин тарғибот олиб боришга имкон яратди. Қирғиз ҳокимияти ҳам исломият тарафдорлари билан ўйин қилишга уринаяптилар. Ҳатто уларнинг вакиллари Қирғизистон парламентида ҳам ўтирибди. Бироқ ҳокимият вакиллари, исломчилар билан бундай илиқ муносабатларнинг барчаси аслида уларнинг бошқаруви тагига қўйилган яширин мина эканликларини тушуниб қолиб, ислмочиларга қарши дарҳол фаол кураш бошладилар. Аммо бутун муаммо шундаки, жуда катта ҳисобда дунёвий режимларнинг легитимлиги фақат расмият учунгина бўлиб қолмоқда. Тақиқланган исломчилар гуруҳлари эса, халқ орасида жуда кенг тарқалган ўз тарафдорларига эгадир. Исломчиларга эргашувчилар орасида ҳатто юқори сиёсий доираларнинг юксак мансабдорлари ҳам учрайди. Шу сабабдан ҳам исломчилар кундан кунга обрў ва куч тўпламоқда. Бу эса, Марказий Осиё давлатларининг келажаги учун катта хавф туғдиради. Шунинг учун асосий таҳлика, минтақа мамлакатлари ҳудудларида ҳозир ҳам давом этиб турган фақат давлатлараро мужораларгина бўлиб қолмасдан, давлатларнинг ва улардаги дунёвий бошқарув режимларининг сақланиб қолишини хавф остига оладиган ички мажоралар ҳам келиб чиқиши ҳақида ҳам сўзлашга тўғри келмоқда. Бу давлатларда ҳокимиятда ўтирганлар хавфнинг мавжудлигини ва унинг қаердан келаётганини жуда яхши биладилар. Аммо улар бундай хавфга қарши, халқ орасида ишончли мафкуравий кураш, кенг ижтимоий тадбирлар жорий қилиш ёрдамида курашиб иззат-обрў қозониш ўрнига, эскидан қолган қатоған усулларни абзал кўришмоқдалар.

«СП - Сбободная пресса, Озод мабуот»: - Исломий радикал лидерлар ҳокимият учун курашга тайёр деб ўйлайсизми?

- Ўшандай кураш аллақачон бошланган. Масалан, исломчилар авваллари ҳокимият тизимларига ўзларини урмасдан ва юқори давлат мансабдорларини ўзлари тарафга жалб этишга уринмасдан фақат омма орасида тарғибот ишларини олиб боришган бўлсалар, ҳозир улар бутунлай бошқа усуллар билан иш олиб бормоқдалар. Улар яхши биладиларки, энг пастки қатламлардагилардан тортиб то энг юқори даражадаги ҳокимият тизимидаги тарафдорларсиз мақсадга мувофиқ ютуқларга эришиб бўлмайди. Ҳозир ҳокимият учун аниқ мақсадлар кўзда тутилган шаклда кураш олиб борилмоқда. Унинг оқибати дунёвий режимлар ва аҳоли учун анча оғир бўлиши ҳам аниқ. Кураш жуда кескин ва бирнеча йўналишда кетмоқда. Масалан, террорни қўллаш билан мафкуравий курашни олинг. Ташқаридан келаётган молиявий маблағлар исломчиларнинг вазиятларини яхшилашга ишлатилмоқда. Бу уларнинг фаолиятларини кенгайтириб, минтақа давлатлари ҳудудларида бўлимлар(ячейкалар) тузишга шароит яратмоқда.

«СП»: - Қирғизистон ҳудудидаги Америка авиабазаси барқарорликка асос бўладими ёки аксинча нотинчликка сабабчи бўладими?

– «Манас» пайдо бўлишининг биринчи кунларидан бошлабоқ турли террористик гуруҳлар, исломий партиялар ва ҳаракатлар учун ўша база ғашга тегувчи бир маш-маша бўлиб қолди. Кўпгина шархловчилар ҳам шундай фикрда қолишмоқдалар. Уларнинг фикрларига қисман қўшилса бўлади. Аммо эътирозларга ҳам ўрин бор. Бир қатор радикал ислом лидерлари АҚШ Афғонистондаги террорга қарши компаниясида Қирғизистоннинг қатнашишини, унинг Ислом дунёсига нисбатан сотқинлиги деб қарадилар. Эронга қарши ҳарбий кампания бошланса «Манас» ҳам унинг қатнашчиси бўлиб қолади каби хавотир ҳам бор эди. Бошқа тарафдан эса баъзи экспертлар АҚШ «Манас» базаси Афғонистондаги Толибонга қарши кураш йўли билан Қирғизистон ҳудудида ва бутун Марказий Осиёда ҳам исломий гуруҳларнинг фаоллигини тўхтатиб туришини кўрсатдилар. Менимча, бу фикрларнинг қандайдир ўртаси ҳақиқатга яқин бўлади.

Минтақадаги вазият, Афғонистон ва Покистонда ҳодисаларнинг ривожланишига бевосита боғли равишда ривожланишини яхши тушунмоқ лозимдир. Исломий радикалларнинг фаоллашуви, жумладан қуролли гуруҳларнинг минтақага кириб келишаётгани, Афғонистон ва Покистонда антитеррористик амалиётларнинг кенгайиши оқибатида исломий радикаллар Марказий Осиёга қувиб юборилаётганини ва уларнинг эса бу ерларда вазиятни беқарорлаштиришга уринишаётганларини кўрсатади.

Қирғизистон ҳокимияти, американинг ҳарбий базасини мамлакат ҳудудида сақлаб қолиш исломий радикализм ва терроризмнинг хавфи билан боғлидир деб кўрсатмоқда. Бироқ шунинг билан бирга бу ерда бошқа сабаблар ҳақида ҳам фикр билдириш мумкин кўринади. Марказий Осиёни экстремизмдан қўруқлаш вазифасини, Қирғизистон ҳам аъзоси ҳисобланган Коллектив хавфсизлик шартномаси Ташкилоти(КХШТ) бажарса ҳам бўларди. Аммо Бишкек ўз ҳудудида америка базасини сақлаб қолишга қарор қиларкан, бу масалада қўшнилари билан маслаҳат қилишни лозим кўрмади. Қирғизистоннинг бу қарори КХШТ низомига батамом қарама қарши бўлиши билан бирга, экстремистларнинг ҳужумларини қайтаришга мўлжалланган (КСОР - Коллективные силы оперативного реагирования ) Тезкор коллетив Кучларини ҳам ҳисобга олмаганини билдириб турибди.

«СП»: - КСОР кучларини, масалан, бу бўлимга киришдан бош тортиб турган Ўзбекистон чегараларида қўлланиш тўғри ва қонуний бўла оладими?

Бу ерда 1999 ва 2000 йилларда Ўзбекистон исломий ҳаракати (ЎзИҲ) Қирғизистон ҳудудига бостириб кириб, Ўзбекистон чегарасини ҳужумга тутган ҳодисаларни бир хотирлаб ўтиш фойдали бўлар деб ўйлайман. Ўшанда Тошкент ёрдам сўраб океан орқасидаги шерикларига эмас, балки энг аввал тўғридан тўғри КХШТ-га мурожаат қилганди. Бироқ КХШТ Тошкентга тўғридан тўғри ёрдам бера олмагани бошқа масаладир. Чунки Ўзбекистон у замонлар мазкур ташкилот таркибидан чиқиб кетганди. Аммо Қирғизистонга КХШТ тарафидан ёрдам берилиши оқибатида жангарилар ҳужумига барҳам берилганди.

«СП»: - Қирғизистон ўзининг стратегик иттифоқдоши Россияни хабардор қилмасдан америкали ҳарбийларнинг мамлакатда қолишларини амалда қонунлаштирди. Бундан сўнгра Бишкек ва Москва орасида муносабатлар қандай ривожланиши мумкин?

- Москва, Қирғизистоннинг собитқадаммаслигига, айниқса унинг мустақил ташқий сиёсати йўқлигига ўрганиб қолди. Биз президент Қурбонбек Боқоевнинг у тарафдан бу тарафга сарсон юришларини кўриб турибмиз. Менимча, Россия Қирғизистон билан нисбатан илиқ муносабатларини сақлашга мажбур бўлади ва ўз зиммасига олган мамлакатга маблағ ётириш мажбуриятларини ҳам қисман бажаради. Бироқ «Манас» хотираси унутилмайди ва бу қирғиз-рус муносабатларининг дурустланишига ҳалақит бериб туради.

«СП»: - Гуружистон ва Россия орасида бўлганига ўхшаш ҳодисалар Қирғизистон билан ҳам содир бўлиб қолиши мумкин эмасми?

Гуружистон илк бошдан бошлаб аниқ кўриниб турган антирус йўлини тутди. Қирғизистонга келсак, масала бир мунча бошқа кўринишдадир. Бу ерда мамлакат раҳбарининг баёнотларида ва ишонч билдиришларида Россиянинг стратегик ҳамкорлиги очиқ кўриниб туради. Аслида эса, бу икки ҳар хил ўлчамли сиёсатдир. Чунки кўпинча расмий Бишкекнинг ҳаракатлари, унинг баёнотларига мос келмайди. Буни Гуружистондагидек бўлади деб айтиш тўғри бўлмайди, албатта. Аммо Қирғизистон ҳам қандайдир ўртача бир вариантни олиши ҳам аниқ.

«СП»: - Россияда Қирғизистон президенти лавозимига бошқа бир номзодни қўллаш имконияти бор эди

Қирғизистонда ҳокимиятга ким келмасин Россия билан ҳамкорлик қилишга мажбур эканлигини Россия раҳбарияти жуда яхши билади. Шунинг билан бирга танлашга арзугулик номзодлар ҳам кўп эмас. Қирғизистондаги номзодларнинг барчаси Россия учун бир хил аҳамиятга моликдир. Боқоев ва мамлакатнинг парламенти «Манас» базаси мақомини ўрнатишда бир Россия, бир АҚШ билан ўйин қилишларида Россиянинг айнан шундай назарини ҳисобга олишгандилар. Шунинг учун Қирғизистондаги сайловлар масаласида Россия етарли даражада бетараф ўрин тутади деб ўйлайман. Аммо Боқоевнинг «санъатикорлиги»ни, унинг изчил бўлмаган ташқий сиёсатини Москва эътиборсиз қолдирмайди деб ҳисоблаш лозим.

«СП»: - Мухолифатнинг сайловолди чақириқларига қараганда, сайловлардан сўнгра уларнинг натижалари сохталаштирилди каби баёнотлар пайдо бўладиганга ўхшайди. Мухолифат яна бир марта халқни норозилик намойишларига олиб чиқиши мумкинми?

Менимча бундай бўлмайди. Аммо у ер, бу ерда кўп сонли бўлмаган чиқишлар бўлишини тахмин қилса бўлади. Катта кўча чиқишларининг бўлмаслигининг ўзига хос бир неча сабаблари бор. Улардан энг муҳими, мухолифатда молиявий имкониятнинг чекланганлигидир. Биламизки, барча рангли инқилоблар орқасида жуда жиддий маблағлар турганди. Бугун эса, қирғиз мухолифатида ўшандай маблағ йўқ. Аҳоли эса барча кўринишдаги сиёсий намойишлардан чарчади, раҳбарлардан кўнгуллари қолди. Халқ, 2005 йил 24 март воқеаларидан сўнгра нималар бўлганини ўрганди ва улардан яхши дарс олди. Чунки ўшанда сиёсатчилар оммани демократик шиорлар билан кўчага чиқаришдилар, бироқ оқибатда эса, бошқарув собиқ президент Асқар Акаев замонидаги ҳолатга, балки ундан ҳам ёмонроқ ҳолга келтирилди. Сўнггида шуни ҳам айтиш керакки, сайловларни ўтказишни омманинг сиёсий фаоллиги пасайган бир вақтга тўғриланиши ҳам тасодиф бир ҳол эмас. Чунки айнан шундай бир маҳалда маъмуриятнинг имкониятларидан фойдаланиш қулай бўлади. Мана шунақа факторларнинг йиғиндиси ҳаракатдаги ҳокимиятга ва унинг номзодининг «ишончли» ғалаба қозонишига шароит яратади.

Hosted by uCoz