Ислом маърифатининг ёйилишида самарали иш олиб бораётган дин қардошимиз доктор Тарак Рафей а(унинг адреси: (dr_tarekrafei@yahoo.com)) яқинда электрон адрес (емаил) орқали рус тилига таржима қилинган Абдуллоҳ Муҳсиннинг УИнсоният тарихида доим тортишилиб келаётган абадий мунозараФ номли мақоласини тарқатди. Уни биз ўзбекчага ағдариб ўқучиларимизга тақдим этишни лозим кўрдик. Мазкур мақоланинг ўзбекчага таржимасини ўқишган ўзбек тилини тушунадиган мўмин ва мўмина дин қардршларимизнинг диний билимини тўлдиришда сезиларли самара берар деб умид қиламиз.

Ана ўша мақоланинг таржимаси билан қуйида танишасиз:

 

Муаллиф: Абдуллоҳ Муҳсин

Инсоният тарихида доим тортишилиб келаётган абадий мунозара:

 

Эр ва хотиндан (ёки умумий ҳолда эркак ва аёл) қайси бири дуруст, яъни уларнинг қайсиси асосийроқ ҳисобланади?

Кишиларнинг бир-бирларидан фарқлари ва уларнинг тенглиги (яъни тенг ҳуқуқлилиги) Ц ана шуни тўғри айрабилиш заковат даражаси ва доналикнинг кўрсаткисидир.

Мусулмонларнинг оилавий қоидасида (кодексида) тубандагилар таъкидланади: ФОллоҳу таоло азалда-асосда одамзотини тенг этиб ягона руҳдан ясади, шу сабабдан кишилар умумий хусусиятлари (характеристкалари) жиҳатидан тенгдирлар. Шу билан бир қаторда Оллоҳу таолонинг заковати ила аулар баъзи жинсий ва бошқа сифатлари билан фарқли яратилди. Масалан, қувватли, қувватсиз бўлишлари, психологик, ақлий ва жисмоний қобилиятларда кишилар яратилишдан фарқ қилишилари каби сифатлар ўшалар жумласидандир. Одамларнинг баъзи хусусиятларидаги бу фарқлиликлар, улар алоҳида олинган кишиларми, ҳамжамиятлар, жамиятларми ундан қатъи назар уларнинг бир-бирларини ўзаро тушуниш, ёрдамлишиш ва ҳатто бир-бирларини тўлдиришда принципиал хусусиятлар бўлиб, яшашнинг асосини ташкил этади. Мутлақо акси эмас, яъни у хусусиятлар кишилар орасида келиб чиқадиган ўзаро душманлик, нафратланишга (кўролмасликка) асос бўлмайдиФ (Мусулмон оиласининг кодекси, 4-модда).

 

Мазкур мақолада тубандаги муҳим принцип очиб берилади, яъни Оллоҳу таоло азалда-асосда, яратилишда одамзотини тенг этиб ягона руҳдан аясади ва оқибатда улар умумий хусусиятларда (характеристикаларда) тенгдирлар, яъни Одам отанинг барча болалари ўзларининг асосларида, азалида бир-бирларига тенгдир. Масалан, одамларнинг бир қисмида қалб ва юрак бор-да, бошқа қисмида (қадимий христиан тарғиботчилари томонидан аёлларда қалб йўқ деб тасдиқлаганлари сингари) эса улар йўқ дейиш мутлақо мумкин эмас. Ёки бўлмаса, кимдир қул ва кимдир хўжайин-жаноб бўлиб яратилган дейиш мумкин эмас. Бутун инсонлар Яратувчининг ҳузурида ўзларининг қадр-қиммат, эътибор ва обрўлари билан ҳам, асосий жисмоний ва бошқа хусусиятлари билан ҳам мутлақо тенгдирлар каби таҳлил мақолада баён этилади. а

 

аПарвардигори олам, Қуръони каримда, УЭй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!Ф дея буюради (Қуръони карим, 4, 1)*.

 

Шунингдек, Оллоҳу таоло тарафидан, Ф(Оллоҳнинг қудрати илоҳийясига далолат қиладиган) оят-аломатлардан (бири) Ц У зот сизларни (яъни отанигзни Одамни) тупроқдан яратгани , сўнграа сизлар башарга айланиб (ер юзига) таралишларингиздирФ дейилади (Қуръони карим: 30, 20).

 

Муҳтарам Пайғамбаримиз ҳам ҳадиси шарифларида, УБарча кишилар, Одам отанинг фарзандларидир, Одам ота эса, тупроқдан яратилдиФ деб марҳамат қиладилар (Абу Довуд ва Ат-Тирмизий тарафидан сўзланган, яхши ҳадислардандир).

 

Шулар билан бирликда, Оллоҳу таолонинг закоси, инсонлар бир қатор хусусиятлари билан бир-бирларидан фарқ қилишларини истади. Масалан, бировлар кучли, бақувват, бошқалар эса бир мунча заиф, кучсизроқ, биров ақллироқ, иккинчиси соғлиги жиҳатидан дурустроқа ва шуларга ўхшашлар бўлишини истади. Буларнинг барчаси ҳеч қандай бир исботга муҳтож бўлмаган биз ҳар он кўриб ва кузатиб турган ҳақиқатлардир. Оламда яшаётган кишилар аксарият белгилари билан бир-бирларидан фарқ қиладилар ва дунёда иккита бир хил одамни мутлақо топиш мумкин эмас деб ҳеч ким мунозара қила олмайди.

 

Парвардигори олам дейдики, ФОллоҳ шундай зотдирки, сизларни ночор нарсадан (яъни бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизлар учун) ночорликдан куч-қувват (пайдо) қилди. (Бундан) куч-қувватлиликдан кейин такрор яна ночорликни ва қариликни (оқсоқолликни) (пайдо) қилди. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У билимдон ва қудратлидирФ (Қуръони карим: 30, 54). Бу ерда кишиларнинг куч-қувватда ва ёшларидаги фарқлар таъкидланаяпти.

 

Бошқа бир ерда Парвардигоримз айтадики, ФПайғамбар деди, ФАлбатта Оллоҳ уни сизларнинг устингизга сайлади ва унга илмда, жисмда қувватни зиёда қилди. Оллоҳ мулкини Ўзи истаган кишига беради. Оллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидирФ (Қуръони карим: 2, 247). ааа

аа

Парвардигори олам яна таъкидлайдики, Ф... сизни янада бўйли қилиб қўйди. Бас, оллоҳнинг неъматларини эслангиз, шояд нажот топурсизФ (Қуръони карим: 7, 69).

 

Одамларнинг баъзи хусусиятларидаги бу фарқлиликлар, улар алоҳида олинган кишиларми, уларнинг ҳамжамиятлари, жамиятларими ундан қатъи назар уларнинг бир-бирларини ўзаро тушуниш, ёрдамлишиш ва ҳатто бир-бирларини тўлдиришда принципиал хусусиятлар бўлиб, одамизоти ҳаётининг, унинг яшашининг асосини ташкил этади. Мутлақо акси эмас, яъни у хусусиятлар кишилар орасида келиб чиқадиган ўзаро душманлик, нафратга асос, сабаб бўлолмайди, бўлмайди.

 

Яъни бир тасаввур қилинг-а, одамлар барчаси айнан бир хил бўлсалар эди, дунё жуда қизиқ бир ҳолатда бўларди, ҳаётда ҳеч қандай бир интилиш, қизиқиш бўлмй қоларди. У ҳолда, инсоният жамиятининг тамал тошини ташкил этган асослар: атрофдаги анарсаларнинг ажойиботлиги тушунчаси, бошқа кишилар ва халқларни ўрганишга, уларни тафаккур қилишга ундовчи бирон самара, кучсизга, муҳтожга, кичикка ёрдам бериш, қаровсизлар ҳақида ғамхўрлик, кексаларга ҳурмат ва бошқа шу каби кишилар орасидаги ҳаётий муносабатлар ўз маъносини батамом йўқотган бўларди. а

 

Шунинг учун Парвардигори олам дейдики, ФЭй инсонлар! Дарҳақиқат биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар, қабила Цэлатлар ақилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Оллоҳ наздидадаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Оллоҳ билгувчи ва огоҳдирФ (Қуръони карим : 49, 13).

 

Оллоҳу таоло шуни ҳам буюрадики, ФЯхшилик, тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Оллоҳдан қўрқингиз!Ф (Қуръони карим: 5, 2).

 

Икки жинслик Бутун олам мавжудлигининг тамал тоши - асосидир.

 

УЯратилиш асосида кишиларнинг тенгликлари ва ягона руҳдан яратилганлиги билан бир қаторда, Оллоҳу таоло Ўз қудрати билан уларни икки жинс кўринишда, яъни эркак ва аёл шаклида яратди. Ҳаётнинг давом этиши ва ер юзида одамларнинг тарқалиши ҳамда одамзотининг кўпайиши уларнинг ўзаро муносабатлари, ёрдамлари ва бир-бирларини тўлдиришларисиз мумкин эмас. Бу, дунёдаги бутун жонли ва жонсиз борлиққа таалуқли Оллоҳу таолонинг қонунидир. Эркак ва аёл орасида боғланиш ўрнатиш билан инсоният ҳамжамиятининг бошланғич ҳужайраси ҳисобланган аоила қуриладиФ. (Мусулмон оиласининг кодекси, 5-модда).

 

аОллоҳнинг Ўз яратганларига нисбатан ўрнатган қоидаларини қараб чиқишни давом етказиб, мазкур мақолаа кишиларнинг азалда, асосда тенгликлари ва ягона руҳдан яратилганлиги билан бир қаторда Оллоҳу таоло Ўз қудрати билан уларни икки жинс кўринишда, яъни эркак ва аёл шаклида яратди. аПарвардигор хабар қиладики, ФОллоҳ сизларни (аввал) тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин сизларни жуфт-жуфт (яъни эркак-аёл) қилиб қўйдиФ (Қуръони карим: 35, 11).

Шунингдек, аОллоҳу таоло, УАхир у (бачодонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди? Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Оллоҳ уни) яратиб, расо (инсон) қилди. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларни (пайдо) қилдиФ деб тушунтиради (Қуръони карим: 75, 37-39) .

 

УБиз сизларни жуфт-эуфт қилиб яратдикФ деб таъкидлайди Парвардигори олам (Қуръони карим: 78,80).

 

Бундан ташқари мақола, ҳаётнинг давом этиши ва ер юзида одамларнинг тарқалиши ҳамда одамзотининг кўпайиши эркак ва аёлнинг ўзаро муносабатлари, ёрдамлари ва бир-бирларини тўлдиришларисиз мумкин эмаслигини, бу эса, дунёдаги бутун жонли ва жонсиз борлиққа таалуқли Оллоҳу таоло қоидаси ва қонуни эканлигини тушунтиради.

 

Парвардигор, ФСизлар эслатма-ибрат олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдикФ дея марҳамат қилади (Қуръони карим: 51,49). Инсоният ҳамжамиятининг бошланғич ядроси ҳисобланган оила, ана шу эркак ва аёла орасидаги муносабатлардан иборат бўлган тамал тоши устига қурилгандир.

 

Парвардигори олам дейдики, ФОллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун болалар, набиралар пайдо қилди ва сизларни ҳалол-пок ризқлардан баҳраманд этди. Бас, улар ботил бутларга иймон келтириб, Оллоҳнинг неъматига кофир бўладиларми?!Ф (Қуръони карим: 16, 72).

 

Қодир Оллоҳ буларга қўшимча қуйидагиларни ҳам таъкидлайди: УЭй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!Ф (Қуръони карим: 4,1). УЕр ундириб-ўстирадиган нарсаларни, (одамларнинг) ўзларини ва яна улар билмайдиган бошқа нарсаларни ҳам жуфт-жуфт қилиб яратган (Оллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан) пок зотдирФ (Қуръони карим: 36,36).

 

Шундай қилиб, мавзумизнинг биринчи қисмида айтилганидек, эркак ва аёл ўзларига хос бир қатор хусусиятлари билан фарқ қилсалар-да, улар яратилиш эътибори билан, унинг яратилиши тамалида, азалда бир хилдирлар.

 

Уларнинг яратилиш асосида тенглигидан нималар келиб чиқади ва бу тенглик шариатда қандай кўринишда тасдиқланади?а

 

1. Эркак ва аёлнинг тўла қонли тенглиги турмуший ишларда ва уларнинг ҳар бири бошқасини тўлдирувчи сифатида қаралганда, уларнинг вазифаларида бир-бирига ёрдамчилиги хусусида, шунингдек уларнинг эр-хотин шаклида ва жамоатчиликка оид ҳаётларида, эркак ва аёлга мос баъзи жисмоний ва психологик хусусиятлари мустасно аксарият ҳолларда уларнинг ҳар бирининг танланиш хусусиятларига мос тушади.

 

2. Шариат, ҳуқуқий муносабатларда, масалан, жинойи жавобгарлик (УҳудудФ), тақиқ ва руҳсат (УҳалолФ ва УҳаромФ), хайрли ишлари учун ажр (ФсавобФ) ва содир қилган нотўғри ишлари учун жазо (УиқобФ)а ва бошқа инсон ҳаётини қамраб олган жуда кўпгина ҳуқуқий тартиб, қоидаларда иккала жинсга ҳам айнан бир хил ёндашади.

Агар бу ерда жинсига кўра каситилишга йўл қўйилиб, ҳақ ва ҳуқуқ чекланганида эди, Қиёматда айни гуноҳлар учун аёлларнинг жазоси кўпроқ, айни савоблар учун эса ажр камроқ белгиланган бўларди. аҲолбуки бу ерда мутлақо тенглик сақлангандир. Келинг шу мавзуга оид бир неча ояти карималарни эсалайлик: а

 

УАлбатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатгўй эркаклар ва итоатгўй аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабр-қаноат қилгувчи эркаклар ва сабр-қаноат қилгувчи аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, хайру-садақа қилгувчи эркаклар ва хайру-садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақлагувчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақлагувчи аёллар, Оллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Оллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар Ц улар учун Оллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандирФ (Қуръони карим: 33, 35).

 

УХоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин Ц кимда-ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса, ана ўша кишилар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмасФ (Қуръони карим: 4, 124).а

 

УКим бирон ёмонлик қилса, унга (охиратда ўша ёмонлиги) баробарида жазо берилиши аниқдир. Ва эркакми, аёлми ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхшилик қилса, ана ўшалар жаннатга дохил бўлурлар (ва) у жойда уларга беҳисоб ризқ берилурФ (Қуръони карим: 40,40). аа

 

Пайғамбаримизнинг (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) бир неча ҳадиси шарифини ҳам эслаб қарайлик: УАёллар эркакларнинг туғишган опа-сингилларидарФ дейиладиа (Ҳадиси саҳиҳ, Аҳмад, Абу Довуд, Ат-Тирмизий, Ад-Дарамий, Ад-Даракутин, Ал-Баззар тарафидан нақл этилган). Яъни ҳадиси шарифда Ҳавво Одамдан(алейҳиссалом) яратилгани каби аёллар ҳам аайнан эркакларга ўхшаш, улар билан тенг ва тенг кучлидир дейилмоқда.

 

Қоидаларнинг матнлари фақат бир томонга тегишли тартибларни (нормаларни) ҳам ўз ичига олади ва бу қоидалар бевосита уларгагина оид муносабатларни бошқаради. Ҳозиргина келтирилган оятлар ҳам шуни кўрсатади. Масалан, Оллоҳу таоло ушбу ояти каримада кўрсатгани каби, ФЭй инсонлар! Дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Оллоҳ наздида ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздирФ (Қуръони карим: 49,13). аа

 

УЭй инсонларФ дейиш билан бутун Одам аждодларига мурожаат қилинмоқда. Бу ерда эркак ҳам, аёл ҳам бир (бирликда) Укиши-одамФ шаклида келаяапти. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам УИнсонФдир. Яъни ояти каримадан кўринаяптики, жинсий жиҳатдан уларнинг бир-биридан афзалиги, бири бошқасидан устунлиги йўқдир. Бироқ уларнинг фарқлари бутунлай бошқа ўлчов, аломатлар билан белгиланади Ц уларнинг ҳар иккала тарафи ҳам ўзларининг интилиши, ҳаракати натижасида ериша олиши мумкин бўлган, улар яратилишида уларга юкланган илоҳий вазифани бажариши, яъни уларнинг тақводорлик даражаси билан аниқланади. Шунинг учун ҳам Парвардигори олам дейдики, ФПарвардигорингиз фаришталарга: ФМен Ерда (Одамни) халифа қиламанФ (Қуръони карим: 2,30). Демак, бу ерда эркак ва аёлдан шаклланган одамизотнинг Ер юзида УхалифаФ этилгани тасдиқланмоқда.

 

Шунингдек, Оллоҳу таолонинг тақиқлари ва ижозатларини бажара олиш ҳақи ва қобилияти эркакка ҳам, аёлга ҳам айнан бир хил яратилгандир. Масалан, Парвардигори олам дейдики, ФАлбатта Биз бу омонатни (яъни шарияти Исломийядаги тоат-ибодадларни) осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат у нодонлик қилиб. (ўзига) зулм этдиФ (Қуръони карим: 33,72).а Яъни бу омонатнинг (Оллоҳнинг тақиқларига ва ижозатларига амал қилиш) нақадар вазмин юк эканлигини бутун коинот билди ва уни кўтаришга қурби етмаслигини сезди, аммо инсон ўзи билмаган ҳолда ўта мушкул вазифани ўз зиммасига олди. Шу билан бирга инсон бу вазифани бажаргани учун ажр ва бажара олмаса жазо олишига рози бўлди. Бу ерда вазифа юкланаётганда, омонат топширилаётганда одамизотнинг эркак ёки аёллигига қаролмайди. Бу ҳол, бу мазмун Ойша онамиздан (радияллоҳу анҳу) нақл этилган тубандаги Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадиси шарифларида ҳам ўз тасдиғини олади: УАёллар эркакларнинг туғишган опа-сингилларидарФ (Ҳадиси саҳиҳ, Аҳмад, Абу Довуд, Ат-Тирмизий, Ад-Дарамий, Ад-Даракуени, Ад-Базар тарафидан ҳикоя қилингандир).

 

Олимлар айтадики, эркак ва аёлнинг ҳаётга ва ўзаро муносабатларидаги табиий фарқлар ҳисобга олинмаганда, шариат қоидаларининг кўп жойларида кўрсатилгани сингари эркак ва аёл ҳуқуқий бошқарув ва тартибда айни бир хил ваколатга эга бўлгани каби, аёл ҳам худди эркаклар билана тенг даражада илоҳий Китобнинг соҳибаларидир.

 

Саҳобалар (уларнинг ҳаммасига Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) замонидан бугунги бизнинг кунларимизгача фикҳ олимларининг ва бутун олимларнинг ишлари, кўрсатмалари ана шу принсип асосига қурилгандир. Умм Салма (радияллоҳи анҳу) Оллоҳ Элчисининг (соллаллоҳу алейҳ ва саллам) мурожаатини шундай хотирлайди,аа УЭй ИнсонларФ деди, унинг сочини тараётган вақтда эса, УТўхтангФ деди. Соч таровчи УУ ҳақиқатан аёлларга эмас, эркакларга мурожаат қилдиФ деди. Умм Салма эса, УМен ҳақиқатан инсонларданманФ дедиФ (Ҳадиси саҳиҳ, Муслим нақл этган).а а

 

Ҳақиқатда жисмоний ва психологик хусусиятларда кўринадиган эркак ва аёл фарқлари нималарда ўз аксини топади.? У фарқ шундаки, улар бир-бирларини тўлдирувчилардир ва ер юзидаги вазифаларини бажариш саҳосини эса кенгайтирувчи ҳамда оилавий ва жамоатчилик турмушда ҳамкорлардир.а

 

Бу ҳолни Парвардигори олам Ўз китобида, ФМўмин ва мўминалар бир-бирларига дўст ва ёрдамчилардир. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтадиларФ дея таъкидлайди (Қуръони карим: 9,71).

 

Албатта Оллоҳу таоло одамизотининг бу икки жинсидан ҳар бири учун алоҳида-алоҳида жисмоний ва психологик ўзига хослик берган бўлиб, уларнинг ҳар бирига хусусиятларига тўғри келадиган фоалият ато қилгандир. Оллоҳу таоло дейдики, ФОллоҳ бирон неъмат билан бирингизни бошқангиздан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасад-адоват билан) орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар, аёллар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар. Сизлар (бировларга берилган неъматларга кўз олайтириш ўрнига) Оллоҳнинг фазлу марҳаматини сўранглар. Албатта Оллоҳ ҳамма нарсани билгувчи бўлган зотдирФ (Қуръони карим: 4,32) .

 

Шунинг учун ҳам Мусулмонларнинг оилавий низомида (кодексида), УЯратилиш асосида кишиларнинг тенгликлари ва ягона руҳдан яратилганлиги билан бир қаторда, Оллоҳу таоло Ўз қудрати билан уларни икки жинс кўринишда, яъни эркак ва аёл шаклида яратди. Ҳаётнинг давом этиши ва ер юзида одамларнинг тарқалиши ҳамда одамзотининг кўпайиши уларнинг ўзаро муносабатлари, ёрдамлари ва бир-бирларини тўлдиришларисиз мумкин эмас. Бу, дунёдаги бутун жонли ва жонсиз борлиққа таалуқли Оллоҳу таолонинг қонунидир. Эркак ва аёл орасида боғланиш ўрнатиш билан инсоният ҳамжамиятининг бошланғич ҳужайраси (ядроси) ҳисобланган аоила қуриладиФ. (Мусулмон оиласининг кодекси, 5-модда).

* Қуръони карим оятлари маъносининг ўзбекча таржимаси, УҚуръони карим (ўзбекча изоҳли таржима)Ф, Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур, Тошкент УЧўлпонФ нашриёти, 1992 йилги нашридан олинди.

 

Мақолани русчадан ўзбекчага ағдарган таржимон Алибой Йўляхши. 11.02. 2009 йил, Чоршанба. а

 

 

Hosted by uCoz