Овропанинг ботиши (ёки Овропа қуёшининг ботиши)

Қадрли ўқувчи! Маълумизки, Овропа қитъаси Ер шарининг жуда катта қисмини эгалламаса-да христиан маданиятининг, ҳозирги замон техник ва технологик ривожланишнинг ҳақиқатан маркази эканлиги ростдир. Шу сабабдан бу қитъанинг тақдирига христиан дунёси алоҳида эътибор билан қарайди. Америка қитъаси очилганидан кейин Овропани УЭски ДунёФ номи билан аташадиган ҳам бўлишган.а

 

Бу ўта маданиятли ҳисобланадиган ва техник ривожланган қитъанинг бугуни, келажаги ҳақида дунё матбуотиа илм одамларининг нуқтаи назарларини чоп қилишда давом қилишиб турибдилар. Овропанинг тақдирига боғишланган ўшандай материаллардан бири Руссияда нашр этиладиган УИзвестияФ газетасида эълон қилинди. Уни ўзбек тилига ағдариба саитимиз ўқувчилари эътиборига ҳовала қилишни лозим кўрдик.

Марҳамат уни ўқиб кўринг!

а

аОвропанинг ботиши (ёки Овропа қуёшининг ботиши)

Муаллиф: Дмитрий Воскобойников, Руссияда нашр этиладиган УИзвестияФ газетасининг шарҳловчиси. Мақола оригиналининг интернет адреси: http://www.izvestia.ru/comment/article3109208/а

Таржимон: Алибой Йўляхши.

 

Овропа Иттифоқининг Парламент ассамблеясида чиқиш қилган Москва ва бутун Рус патриархи Алексей II (бу киши ҳар ҳолда Страсбургда бўлмаса ҳам Алексий II вряд ли поведал депутатам - бу жумла оригиналдаги линк бўлгани учун у бу ерга ўзгаришсиз кўчириб қўйилди), бундан икки йил муқаддама папаа Бенедикт XVIа сингари Уинсон ҳуқуқлари ва ахлоқий нормалар орасидаги ўзаро боғланишнинг бир-биридан узилиб бораётгани овропа маданияти (цивилизацияси) учун ҳалокатлиФ эканлигига эътиборни қаратгани ва Уахлоққа тўғри келмайдиган ҳуқуқнинг янги авлоди пайдо бўлаётганиниФ ҳамда Уинсон ҳуқуқлари доирасида ахлоқсизлика маъқулланаётилганиниФ қоралаши билан депутатларгаа бирор янги сўз айта олди деб бўлмайди. Ҳар ҳолда бу руҳоний, гомосексуализмни клептомания(ўғирликка мойилликдан иборат руҳий касаллик)га ўхшаш УкасалликФ деба атаётганида кимларнинг олдида нутқ сўзлаётганини тўла тасаввур қилолмаган бўлса лерак. Чунки унинг бу сўзидана қонун чиқарувчиларнинг ғазаби қайнаб кетди. Уларнинг ҳаммаси бирданига бу қарияни айблай бошладилар.

 

Бироқ, христиан Овропаси ўзининг тугашининг олдини олиш чегарасидан ўтиб бўлганлиги, асрнинг охирига етмасданоқ Эски Дунёнинг ҳудудида, асосий қисмини шариат асосида яшовчилар эгаллаган ва қолган қисмида эса, қўрқувдан писибгина яшаётган нафақадор-динсизлара ерлашган янги бир Дунё пайдо бўлиши билдирилган инжилдаги ҳақиқатни патриарх изоҳлаб ўтирмаса ҳам бўларди. Ютуқлари эвазига ўзидан кетиб қолган машҳур бир маданият (цивилизация), шу замонда бутун борлигини батамом тугатиш арафасида турибди. Руссияни ёки АҚШ унга қарши қўйиш истаги ҳам йўқ. Африкани ҳисобга олмаганда биз, сўнгги ўн беш йил ичида ўртача яшаш умри қисқариб бораётган ва яқин ўн йилдан кейин бир асрлик юбилейимизни нишонлайдигана мажруқ ахлоққа соҳиб ягона мамлакат ҳисобланамиз. АҚШ-ми, бу мамлакатни олсак эса ... Бу ерда Джордж Буш нинг президент бўлиб қолишининг ўзи кўп нарсани тушунтириб турибди. Қаранг Ж. Буш мамлакати аҳолисининг 50%-тиа бугун ҳам Ироқнинг аммовий қирғин қуролига эга бўлганлигига ишонадилар. Бироқ ўта бадавлат ва юксак билимли христиан Овропасининг тугаш жараёни, бу ерда ўлим даржасининг юқорилиги ҳисобига эмас, балки Утенг ҳуқуқлиликФ ҳақида ортиқча ташвишланиш, ахлоқий релятивизм ва туғилишнинг пасайиб кетиши оқибатида содир бўлаётгани жуда ачинарли бир кўринишдир.

а

Овропа мамлакатларида кулгили ва беозор кўринадиган нарсалар ҳам жуда кўп учраб туради. Масалан, британия қонунларига кўра, ҳамиладор аёл, истаган жойга бемалол ҳатто политсиячининг бош кийимига (каскасига) ҳам ёзилиши (обхона муҳтожлигини бажариши) мумкин; агар эркакларда кичик ёзилиш қистаса, у бу ишни ўз машинасининг кейинги ўтиргичи орқасига бажарса бўлаверади. Аммо бу ҳожатни бажараётганида ўнг қўлини машина кузовига қўйиб туриши ҳам қонунга кўра шартдир. Шу билан бир қаторда маҳоратининг ўткирлиги билан кишини сескандирадиган кулгили нарсалар ҳам кам эмас. Айтайлик, Шветсияда фоҳишабозликка ижозат берилган, аммо фоҳишалар хизматидан фойдаланиш эса мумкин эмас. Масалан, Олмониянинг Келён шаҳрида жойлашган мамлакатнинг энг катта бордел (вино сотиладиган жой)га соати 12:00-дан 17:00-гача келишадиган қариялар учун савдо 50% арзонлаштирилган. Бироқ Фҳуқуқни ҳимоя қилишФга қаратилган бир қарор ҳам борки, ундан кишининг йиғлагиси келади. 2003 йилда Армин Майвес исмли бир олмон кишиси ўзаро келишувга асосан бошқа бир Бернд Брандес исмли олмонни ўлдиради ва уни пишириб ейди. Энди бу иш учун Майвесни жазолаш керакми? Униа Брандесдан яхшироқ биладиган биронта борми? Демак Майвеснинг иши тўғридир.а Ҳар бир кишининг ўз хоҳишини билдириш эрки, овропа демократиясининг асосини ташкил қилади-ку, ахир. Аммо ваҳшийни 8,5 йил қамоқ жазосига (2006 йилда эса, уни умрбод қамоқ жазосига алмаштириб) ҳукм қилишди. Одамхўрнинг ҳуқуқи ҳам қисман қондирилди. Оқловчилар (адвокатлар) жазоланувчининг номуносиб ҳаракати туширилган филмни оммага кўрсатмасликка эришдилар. Чунки ҳакам Бодо Нордмейернинг айтишича,а Ушахсий ҳаётнинг сирини сақлаш ҳақи, ижодни эркин ифодалаш ҳақидан устун турадиФ.

 

Майвес олдида ўлим жазоси хавфи ҳеч бир вақт кўндаланг турмасди. Чунки бу жазо Овропада тақиқлангандир. Бундай тақиқ маданият(цивилизация) ривожланишининг энг юксак чўққиси шаклида таъриф ва тавсиф қилинади. Шу йилнинг май ойида умрбод жазога ҳукм қилинганлардан 310 киши Италия президентига ёзишган хатларини ўқимаганимга қадар ўшандай тақиқ ҳақида мен ҳам шундай фикрда эдим. Улар ўзларини ўлдиришларини сўрашардилар. Чунки улар келажагини кўролмаган ҳолда Уҳар куни бироздан ўлаётганларидан чарчаганлариниФ билдириб, ФУмрбод қамоқ жазоси-бу ёвуз иблиснинг кашфиётидирФ дея қайғурардилар.аа

 

Яна бир мисол, масалан, Голландияда касал киши тўла маошини олиб турилган ҳолда бир йил давомида ишламаслиги мумкин. Борди-ю саломатлиги дурустлашмаса, унинг устига у меҳнат фоалиятига боғли бўлган асаб бузилишига (стресс) йўлиққан бўлса борми, тамом ўлгунича ҳам ишламаслик ҳақига эга бўлади қолади. Асрнинг бошида ҳар йили 100 минг ёлланма хизматчи бундай ҳаққа эга бўлгандилар. Қизиқ, ҳозир уларнинг сони қанча экан? 2005 йилдаа маҳаллий ҳокимият ёшларнинг бир телеэшиттиришига ижозат берди. Уни олиб борувчи эса, ўша эшиттириш давомида телетомошабинлар кўз олдида кокаин ваа LSD қабул қилди. Кўрдингизми, бу нимаси? ФБу жуда ақлга муносиб эмас албатта, бироқ бу ҳаракатни ноқонуний ҳисоблаб ҳам бўлмайдиФ. 2006 йилнинг март ойида эса, мамлакатда аҳолининг дўстлиги ва уларнинг бир-бирлари билан илқ муомалада яшаётганларини намойиш этиш мақсадида мусулмонлар,а гомосексуалистлар, латино-америкаликлар ва аёллар командалари иштирокида футбол турнири ўтказилди.

 

Бу турнир Овропанинг келажакда яшайдиган ҳаётининг кенгайтирилган мажози намойиши эмасми? Бу йил Глазго (бу Покистондаги эмас, Шодландиядаги шаҳар) шаҳридаги давлат муассасаларининг тибибиёт бюрократлари мусулмонларнинг рўза тутиш ойи- Рамазонда касалхона ҳудудида ишчиларнинг бирозгина бўлса-да овқатланиб олишларини тақиқлаб қўйишди. Италиянинг энг юқори даражали маҳкама органи эса, уйига ўйнашини эргаштириб келишга журъат қилган қизни, унинг отаси ва акаси дўппаслаб, уй қамоғига солиб қўйганликлариниа ҳимоя қилиб чиқди. Масалан маҳкама, айбланувчилар (ота ва ака) ўша бечора қизни, унга ёмон муносабатда бўлганликлари учун эмас, аксинча Фқизнинг юриш-туриши, яъни ҳаёт тарзи, уларнинг маданиятига муносиб бўлмагани учун дўппаслаганФ каби ҳукм қабул қилди.

 

Бу маданият эса тез орада Ғарбий Овропада анъанавий христиан маданиятини четга суриб қўйишига шубҳа қилмайман. 2005 йили Британиядаа УЮз минутлик БиблияФ сотишга чиқарилди, унда ФИоанн Богословнинг ваҳийсиФ билмадим, УЮлдузлар урушинингФ қаҳрамонларидан олинганми ёки Гарри Поттер (Гарри Поттера:)нинг бирорта томига ёзилган сўзбошидан олинганми, иш қилиб, ФБунинг ҳаммаси (Иккнчи марта пайдо бўлиш ҳодисаси олдидан Ц Д.В) эзгулик ва ёвузлик кучлари орасидаги космик(самовий) курашнинг бир қисми бўлгандиФ жумласи билан аралаштириб берилади. Гарри Поттернинг(Гарри Поттера ) сеҳрли дунёсида яшовчилар, ер юзидаги ўз мақсадига чекинмай интилувчи бин Лодинларга ҳеч қачон қарши тура олмайдилар. Шунингдек умумий кўринишда тинчликсевар, аммо ўз Оллоҳининг кўрсатмаларига оғишмай амал қилишадиган одий мусулмонлар билан ҳам беллаша олмайдилар.

 

Қадимдан асосан христиан мамлакатлари ҳисобланган Эски Дунё, бугун мумкин бўлган ва бўлмаган барчани қаноатлантиришга интилиб, Утенг ҳуқуқлиликниФ сақлаш йўлида ўзининг Уривожланиш асабини-томириниФ емириб бормоқда. Сиёсий хушмуомалалик (политкорректлик) билан тўлдирилган бошларда эса ирсий лойқаланишлар вужудга келаяпти. Танишиш хизматлари орқали алоҳида бир қизиқиш билан рус қизларини излашаётган аёллар, ўзларини эркаклар сингари тутишмоқдалар. Эркаклар эса, кўп ҳолларда жисмонан бўлмасалар-да, қалбан аёлларга айланиб қолишмоқдалар. Испания кинорежиссери Педро Альмадоварнинг моданинг мусибатида қолган транссексуалари туғиш қобилиятини йўқотганлардир. 1912 йилдаа "Титаник" сувга чўккан вақтида кемадаги эркакларнинг 80% ҳалок бўлишгандилар, бироқ у ерда бўлган аёлларнинг ╛а қисми ҳалокатдан қутқариб қолинганди. Чунки ўша замонлардаа ҳалок бўлган эркаклар, Уҳаммадан аввал аёллар ва болалар қутқарилиши зарурФ дейилган принсипга қатъи амал қилишардилар. Агар бугун ўша ҳалокат такрорланса, статистиканинг ўшандай бўлишига ишона олмайман. Бошқа бир режиссер Кэрол Риднинг филми Ц ФУчинчи одамФдаа гангстер Гарр Лайм, УИталияда Боржиада 30 йил уруш, террор, қотилликлар давом қилди ... , аммо бу мамлакатдаа Микеланжело, Леонардо да Винчи, Ренессанслар дунёга келди. Швейцарияда эса, қардошлик севги-муҳаббати ва 500 йил демократия ва тинчлик-асойишталик ҳукм сурди, оқибат нима бўлди? Ҳа, у ерда каккули соат чиқарилди, холосФ дея киноя қилади. 1949 йилги филмдаги ўша ҳолатни хотирлаган инглиз сиёсатшуноси Тимоти Гартон-Эш ўзига ўзи, ҳамма нарсаларда консенсус ахтарадиган бу Овропа бугун Укаккули соат асригаФ кириб бўлмадимикан? каби савол беради. Ўйлашимча ундай эмас, чунки 30 йилдан камроқ замон давомида ахлоқий релятивизм ва Утенг ҳуқуқлиликФ санъатдан ясамаликка ўсиши (эволюцияси) оқибатида ҳалиги олмон ўзининг танишини еб қўйгани сингари ўзаро келишув йўли билан уни (Овропани) еб битиради ва ниҳоят кекса овропа маданиятининг (цивилизациясининг) соати чиқиллашдан абадий тўхтайди.а

21 октябр 2007 йил

Hosted by uCoz