Исломга кўра халқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат. Алшбой Йўляхши: Соддалаштириб айтилганда бугун инсоният жамияти Ислом давлат системаси (балки исломий давлат тизими дейиш керакдир) ва Ғарбий давлат системаси (балки ғарбий демократик давлат тизими дейиш лозимдир) деб аталадиган системалар ёрдамида бошқарилади. Лекин шуни айтиш керакки, бугун дунёда ислом давлатлари номи билан юритиладиган мамлакатлар мавжуд бўлишига қарамай, тўла маънодаги ислом давлат системаси мавжуд эмас. Ислам.ру интернет сайтида Солиҳ Иброҳим аисмли бир муаллиф ўзининг УИсломга кўра халқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлатФ номли мақоласида (унинг интернет адреси: http://www.islam.ru/pressclub/analitika/welfare/ ) аумуман оммавий фаровонлик давлати тушунчасига бир мунча муфассал тўхталиб, ғарбда ва исломда оммавий фаровонлик ва исломий давлат бу фаровонликни қандай таъминлаши ҳақида ўз мулоҳазаларини ўртоқлашади. аБироқ мақолада тилга олинганидек исломий давлатнинг намунаси бугун биз яшаб турган давримизда учрамайди. Бундан кўринадики, мусулмонлар бугунга келиб бир замонлар эришган муҳим ютуқларидан бирини, яъни исломий система майдонга чиқарган оммавий фаровонлик давлати тизимини ҳам бой бериб қўйишганлар.

 

Шунга қарамасдан С.Иброҳимнинг мазкур мақоласи, халқ оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат ғояси ва бу ғоянинг ўз вақтида исломиятда қандай ҳал ақилинганлигини ўрганиш бўйича керакли тушунчалар олишга ёрдам беради. Бундай тушунчалар билан танишиш сайт ўқувчилари учун ҳам фойдали бўлар деган ниятдаа дин қардошимиз С. Иброҳимнинг бу мақоласини ўзбекчалаштириб эълон қилишни лозим топдик.

 

Қуйида мақоланинг ўзбекчалашган варианти билан танишасиз:а аа

 

Халқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат (welfare state) ғояси сўнгги замонларда кенг тарқалган ва машҳурлик касб этган бир ғояга айланди. Деярли барча давлатлар у хил ёки бу хил усуллар билан ўзларини Усотсиал-ижтимоийФ, Утинч-хотиржамлик давлатиФ ёки Ухалқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиганФ давлат бўлишга интиладилар. Исломда эса, бу масалаларга бир мунча кенг назарда қаралади.

 

1. Ғарбда оммавий фаровонлик давлати.

Қуйидаги хусусиятларга интиладиган давлатларга нисбатан одатда Уоммавий фаровонлик давлатиФ атамасини қўллашадилар:

 

1. Аҳолининг барча турдаги қисмига касаллик, ишсизлик, кексалик ва ногиронлик каби бахтсизликка учраган ҳолларидаа уларни ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш.

2. Ижтимоий адолатни ва даромаднинг бутун фуқаро ўртасида тенг тақсимланишини таъминлаш. а

3. Мамлакат аҳолисига текин ёки давлат тарафидан ҳақи тўланадиган таълим олиш ва тиббиий хизмат кўрсатишни яхши йўлга қўйиш.

4. Бутун аҳолининг иш билан тўла таъминотини қўллаб қувватлаш.

Ҳозирги замон давлатлари, энг аввал ғарб мамлакатлари ўз аҳолисининг шундай фаровонлигини таъминлаш соҳасида жуда кўп ишлар амалга оширди ва оширишмоқдалар. Бу мамлакатларда аҳолини ижтимоий ҳимоя этиш даражасини оширишнинг, аҳолига бепул таълим бериш ва тиббий ахизмат кўрсатишни йўлга қўйишнинг турли хил усуллари ривожлантирилмоқда. Жуда кўпчилик ижтимоий таъминот дастурлари, оилаларга ва болаларга ёрдам, имтиёзли овқатланишни ташкил этиш, уй, автомобил ва бошқа маиший товарлар (моллар) сотиб олиш учун ҳақ олинмайдиган ёки имтиёзли қарзлар (ссудалар) бериш, тиббий ёрдам ва байрам кунларида қўшимча ёрдам маблағлари тўлаш ва шу каби ижтимоий ёрдамларни кўзда тутади. ааа

2. Оммавий фаровонлик давлатининг Исломий кўриниши.
Ғарбда оммавий фаровонлик давлати тушунчаси, фақат аҳолининг моддий фаровонлигини кўзда тутиб, унинг маънавий қисми бутунлай ҳисобга олинмайди. Шунинг учун оммавий фаровонлик давлати тушунчасига ислом нуқтаи назари ғарбга нисбатан фарқли бўлиб, Ислом, жамиятнинг моддий фаровонлигини, унинг кенгроқ, умумийроқ фаровонлигининг бир қисми ҳисоблайди. а

Мўминлар тарафидан ибодат қилиш ва уларнинг закот тўлашлари ҳақида ғамхўрлик, Ислом, халқнинг моддий ва маънавий фаровонлигини бир бутун шаклда қарашга интилишини яққол кўрсатади. аШу маънода Қуръони каримда келтирилган қуйидаги дуо алоҳида аҳамиятга эгадир: УПарвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни жаҳаннам азобидан асрагинФ (Қуръони карим: 2/201).

 

Шундай қилиб, ислом давлати ва ислом жамиятининг аҳолига ғамхўрлиги фақат моддий фаровонликкагина қаратилган бўлмай, у маънавий етукликни ҳам ўз ичига қамраб олгандир. Демак, аҳоли-нуфуснинг, умумий ҳолда барча мўминларнинг бахтли яшашлари ва ютуқлари учун ҳаракат ва ғамхўрлик фақатгина бу дунёда бўлиб қолмай, уларнинг абадий дунёда ҳам роҳатда бўлишлари учун қилиниши лозим экан.

 

3. Даромадларнинг адолатли тақсимланиши.а
Халқнинг фаровонлигини таъминлаш учун ислом давлати, ижтимоий даромадларни бутун фуқаро орасида адолатли бўлиш каби муҳим бурчини ижро этиши шарт. Айниқса бу масала, камбағал ва муҳтож, кам ҳимояланган аҳоли орасида муҳим аҳамият касб этади.

Қодир Оллоҳ буюради: У... иймон келтирувчи бўлсангизлар, билингизки, ўлжа қилиб олган нарсаларингизнинг бешдан бири Оллоҳ учун, пайғамбар учун ва у зотнинг қариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир. ...Ф (Қуръони карим: 8/41). ФАлбатта, садақалар (яъни закотлар) Оллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгуллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Оллоҳ йўлида (яъни жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилурФ (Қуръони карим, 9/60).а

Исломий жамиятнинг камбағал ва муҳтожлар олдидаги масъулиятлари ҳақида Оллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) шундай марҳамат қиладилар: УОллоҳ мусулмонларга закот тўлашни фарз этди. Закот эса, сизларнинг бадавлатларингиздан йиғиб олинади ва камбағалларингиз ўртасида тақсимланадиФ (Муслим ривоят қилганлар). УҲукмдор, қаровчиси бўлмаганларнинг оталигини зиммасига оладиФ (Абу Доуд, ат-Тирмизий ривоят қилгандирлар). а


Ислом давлати тарафидан таъминланадиган ижтимоий ҳимоя, мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар орасида фарқ кўрмайди. Мўминларнинг халифаси Умар (разияллоҳу анҳ) акунлардан бирида садақа сўраб юрган бир зиммини (Ислом давлати ҳимоясида бўлган мусулмон бўлмаган кишини) учратиб қолади. Халифа унинг аҳволи билан танишиб, ўша зимми учун дарҳол нафақа тайинлайди ва уни барча тўловлардан (жизядан) озод қилади.а а

Шунингдек ҳеч бир замон мағлубиятни кўрмаган Ислом лашкарбошиларидан бири Халид ибн ал-Валид (разияллоҳу анҳ), Хирлик номусулмонлар билан шартнома тузади. Ва ўша шартномада иқтисодий аҳволи ночор бўлганларга молиявий ёрдам беришни кўзда тутган бўлим қўшиб қўяди.

 

4. Асосий эҳтиёжларнинг таъминоти.

Кишининг асосий эҳтиёжларини Қуръони карим мана шу бир сатрда таъкидлаб қўйган: УШубҳасиз сен у жойда (яъни жаннатда) оч яланғоч қолмайсан. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмайсанФ (Қуръони карим, 20/118-119). Шундай қилиб, кишининг асосий эҳтиёжлари: очлик ва сувсизликдан, яланғоч ва бошпанасиз қолишдан ҳимояланишдан иборат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳам аўзининг маълум ҳадиси шарифида кишининг ҳаёти учун энг оз зарурий эҳтиёжларини белгилаб беради: УИнсон боласи ўзи яшаши мумкин бўлган уй, кийим қилиб киядиган бир парча мато, оч ва сувсиз қолмаслиги учун бир бурда нон ва бир пиёла сувга бўлган эҳтиёжидан кўпроқ ҳаққа эга бўлмайдиФ (Тирмизий ривоят қилганлар).

 

Қодир Оллоҳ ҳар бир кишига ҳаёт бағишлагандир. Мусулмонлар эса, Оллоҳнинг ер юзидаги вакиллари бўлганликларидан улар ўз навбатида кишиларга ҳаёт учун зарур бўлган минимум эҳтиёжларини яратишлари лозим. Баъзи ислом ҳуқуқшунослари, фуқаронинг ислом давлатига содиқлиги ва унинг қонун-қоидаларига амал қилиши, уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлашлари даражаси билан белгиланади деб тасдиқлашади.а а

 

Герберт Уэллс, УИслом, кенг тарқалган, зулм ва ижтимоий исканжадан озод бўлган жамият тузди. Бундай жамият бундан бурунги бутун даврларда мавжуд бўлмаган эдиФ деб таъкидлайди.

 

5. Маориф ва соғликни сақлаш.
Маориф ва соғликни сақлаш масалалари алоҳида олинган шахснинг ва умум ааҳоли турмуш даражасини кўтаришда муҳим рол ўйнайди. Аҳолининг фаровонлигини таъминлашга масъул бўлган ислом давлати мана шу икки факторни эътибордан четда қолдириши мумкин эмас.

 

Хуллас, ислом давлатининг энг асосий ва муҳим масъулиятларидан бири, аҳолининг текин ёки давлат тарафидан тўланадиган маориф системаси ва тиббий хизмат билан таъминланишига йўл очишдан иборатдир. Масалан бу масалада, ислом давлатининг ўрта асрлардаги тажрибасини хотирласа етарли бўлади. У замонларда ислом давлати, таълим олишни истаган кишиларни фақатгина текин билим олиш билан эмас, текин ётоқхона, ўқув қуроллари, шунингдек ҳаёт учун зарурий бўлган харажатлар билан ҳам таъминланганди. аа

Ислом давлати ўз фуқаросини тиббий хизмат билан таъминлаш даржасини қарасак, узоқ замонлар давомида бу соҳада мусулмонларга тенг келадигани бирон бошқа мамлакат бўлмаганди. Аббосийлар ва Усмонлилар халифаликлари замонида эришилган тиббиёт ва даволаш усуллари билан танишиш оқибатида ғарб соғлиқни сақлаш системаси бугунги даражасига кўтарилди.

 

6. Маънавий фаровонлик.
Юқорида саналган ва ислом давлати ўз фуқаросини таъминлаши лозим бўлган моддий ва жисмоний фаровонлигининг асосий суянчи ва гултожи уларнинг маънавий фаровонлигидир. Буларга эришиш учун эса, исломий бошқарув, ижтимоий, иқтисодий, маориф, тарбия системаси ва бошқа мавжуд системалар Қуръони карим ва Суннага мос равишда қурилишлари шарт бўлади.

 

Оммавий фаровонлик таъминланган Ислом давлатининг фуқароси, ўз ҳаётларини юксак маънавий ва тақводорлик принсипларига мослаш имкониятига эга бўладилар. Бундай давлатда мусулмон бўлмаганлар учун ҳам ўз динларига эътиқод қилиш учун ҳеч бир шаклда чегараланмаган тўла шарт ва шароитлар мавжуд бўлади.

 

Булардан ташқари ислом давлати фақатгина ўз фуқаросининг маънавий фаровонлигини сақлаб қолмасдан, балки бошқа мамлакатларда яшовчиларнинг ҳам маънавий фаровонлигини таъминлайди ёки шундай бўлишига кўмакчи бўлади. Бундай давлат, даъват ва тушунтириш йўли орқали Исломнинг ҳақлигини уларга етказиб, у бир дунёда қутилиш йўлини кўрсатиш учун масъулдир. Чунки фақат ислом давлатида яшовчиларгина эмас, балки унинг атрофидаги мамлакатлар ҳам ҳақиқий фаровонликнинг исломий усулини тушуниб олишлари шартдир. Бу ҳақда мана Қуръони каримда нима дейилган: ФАйтинг (Эй муҳаммад): УАлбатта намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Оллоҳ учундирФ (Қуръони карим, 6/162).


Бу даъватни амалга оширишнинг йўли хутбалар ва насиҳатлардангина иборат бўлмай, балки оммавий фаровонликни таъминловчи ислом давлати моделини мувафаққиятли намойиш қилишда ҳамдир. аФақат ана шундай билимдонлик билан маданий, заковатли чақириқлар ва ҳар бир алоҳида олинган шахснинг турмуш даражасини оширишдаги реал ютуқлар мисолида бирлаштириш йўли орқали бутун оламдаги юз миллионлаб кишиларнинг эътиборини Исломга жалб қилиш имкониятини яратади.


Солиҳ Иброҳим

Қўшимча қуйидаги рус тилидаги материалларни ҳам ўқинг:

Ш. Султанов: лИслам - это религия тотальной справедливости╗


лСуверенная демократия╗ в исламском мире


Социальная справедливость в Исламе


Исламское государство: каким ему быть сегодня?


Ислам, демократия, социальная справедливость. Формула успеха нового Ближнего Востока


Ш. Султанов. Жить по правде. Несправедливость как предельный вызов

 

Hosted by uCoz