Нима учун ҳаммадан кўра Шариатга хуруж-ҳужум кўпроқ бўлади?

Муаллиф : Мурат Мамиргов.

 

Рус тилида нашр этилаётган <islam.ru> интернет сайти мусуслмонларнинг қонуниятлари - Шариатга Ислом душманлари тарафидан ўтмишдан бугунгача давом этиб келаётган хуружларга боғишланган М. Мамировнинг УНима учун ҳаммадан кўра Шариатга хуруж-ҳужум кўпроқ бўлади?Ф номли мақоласини 2007 йилнинг 6- декабридаа чоп қилди. Мақоланинг интернет адреси: http://www.islam.ru/pressclub/islamofobia/powas/

 

Бизнинг ўзбек тилида ўқий оладиган мусулмонларимиз орасида ҳам мана шу мақолада кўтарилган масалалар устида тартишувлар бўлиб туради ва ҳамиша ҳам тўғри тушунилаверилмайди. Шу сабабдан мазкур мақолани ўзбек тилида матбуотда эълон қилинса, мусулмонлар орасида ўртага чиқиб турадиган бир неча саволларга бу ерда жавоблар топилар деб ҳисобладик. Марҳамат у мақола билан ташинг!

 

аНима учун ҳаммадан кўра Шариатга хуруж-ҳужум кўпроқ бўлади?

 

Исломнинг туғилишидан тартиб, бугунги бизнинг кунимизгача бўлган тарихига бир назар солсак, унга ҳамиша узлуксиз ҳужумлар бўлиб турганининг гувоҳи бўламиз. Мусулмонларнинг қонунчилиги Ц Шариат эса, ҳаммасидан кўпроқ бу ҳужумларнинг нишони бўлиб келди.

 

Нега энди мана шу Шариат Ислом душманлари ҳужумининг асосий нишонига айланди? Сабаби шундаки, Шариат бизнинг динимиз ташқий кўринишининг кўпчилик қисмини ташкил этиб, унинг асосий ифодасидан иборатдир. Масалан, кишининг ички ишончи, қарашлари, дунёвий назари ҳақида, у билан кўнгулдан сўзлашмасдан туриб абирор нарса дейиш унча қулай эмас.

 

Одатда мусулмон кишиси (айниқса Шариат нормаларига амал қиладиган мусулмон аёли) тезда кўзга ташланади. Ҳар кунги ибодатлар, рўза тутиш, алкогол ичимликларни қабул қилмаслик, бузуқ ҳаёт тарзи, ахлоқ ва шу хил бошқа бузуқликлардан қочиниш Шариатга амал қилувчи мусулмон кишисининг ташқи аломатларини белгилайди. Кўпгина мусулмонлар, ҳижоб кийиб юришдан тортиб, то оддий турмуший масалаларгача бўлган муаммоларда мусулмон бўлмаганлар томонидан ўзларини хуш кўрмасликларини сезадилар ва ҳатто улар тарафидан очиқ ҳужумларга дуч келишадилар.аа а

Биз мусулмонлар, мусулмон бўлмаганлар билан муомалада бўлган вақтимизда, масалан бизнинг тўнғиз гўштини емаслигимиз, алкогол қабул қилмаслигимиз билан ҳам уларнинг бизни хуш кўрмасликлари ёки биздан хафа бўлишларига дуч келиб турамиз. Ҳали буларнинг барчаси турмуший, кундалик ишларда учраб турадиган ҳоллардир.а

Агар турмуший муомалалардан яна бироз юқорироқ кўтарилсак борми, эҳ-е, бу ерда Шариат, аУзамонавийФ ёки бизнинга кунимизда аёаФцивилизатсиялашган ЦмаданийлашганФ деб аталадиган жамиятнинг бош оғриғига сабаб бўлади. Шариат эса, бизга ёпиштиришга уринишаётган Фдемократиянинг ютуқлариданФ жуда кўпчилигини фақат қоралабгина қўймай, уларни ўта катта ёмонлик деб ҳисоблайди.

 

Масалан, ҳозирги замон банк системасидан бошласак, у аОллоҳ томонидан ман қилинган судхўрлик принсипига асослангандир, шунингдек бутун аҳолига, жумладан мусулмонларга ҳам мажбурий тақилган солиқ ва суғорта системаси ҳам худди шандайдир. Бундан кейин эса, кўпгина мамлакатларда бюджетни тўлдиришнинг сезиларли қисмини ташкил этадиган алкогол савдоси, сигарета ва бошқа тақиқланган нарсалар савдоси ҳақида Шариат нима дейиши ҳақида гапирб ўтиришга ўрин қолмайди.

 

Ахлоқ соҳасида ҳам Шариат, очиқликка чиққан бузуқликка: гей-хунаса, стриптиз-клублар, жирканч эркак ва аёллар журналари, фақат бузуқликларни кўрсатадиган телефилмлар, фоҳишакорлик, наркоманлар ва шунга ўхшаш бошқа жуда кўп демократиянинг ва шахс эркинлигининг ютуқлари ҳисобланадиган Фцивилизатсиялашган ЦмаданийлашганФ жамиятнинг кўринишларига қарши қалқон ва қилич бўлиб турибди.

 

Шуни ҳам айтиш мумкинки, агар мусулмон давлатлари деб аталадиган мамлакатлар ҳақиқатда Шариатга амал қилишганларида эди, улар ўзларининг дин қардошлари фаластинликларни, ироқлиларни ва бошқа эзилган мусулмонларни кулфату-мусибатда қолдирмаган бўлардилар.

Мана шу кўрсатилганлари сингари ва бошқа кўпгина сабабларга кўра, шайтоннинг иғвосига учган Ислом душманлари, мусулмонларни бир-бирига боғлаб турган занжирни узишга ва суянадиган суянчни қулатишга бор кучлари ва имкониятлари билан уринишадилар. Бундай занжир ва суянчларсиз эса, мусулмонлар моҳият эътибори билан мусулмон деб аталишдан маҳрум бўлиб қолади. Бундай асос ва суянч эса, сўзсиз Оллоҳу таолонинг қонуни Ц Шариатдир. а

 

Шунинг учун ҳам биз баъзида, УМана бизнинг иш жойимизда ҳам мусулмон бор, у баъзан бир-икки рюмкани рад қилмайди. Ана у бизнинг йигит! У, ҳалиги баъзиларга ўхшамайди!Ф каби очиқ мақтаниш билан айтилган фикрларни эшитиб турамиз.

 

Масалан, Америка ва бошқалар Умусулмон мамлакатлариФ дея аталмиш ўлкаларни бироз озуқлантирганида (вариантлардан бири сифатида шуни ваъда қилганида ёки ҳеч бўлмаса уларга бироз муддат тегмай туришсалар), айниқса улар буларнинг дин қардошларига қарши курашларида ёрдамлашадиган бўлганда, худди юқорида айтилган Убизнинг йигитФ давлатлар даражасида ҳам содир бўлади.а

Мусулмонлар Шариатдан чекинишганларида, улар динсизларга яқинлашиб, уларнинг ўзлариники бўлиб, айнан уларга ўхшаб қолишадилар. Бу ҳол мусулмон кишиси учун эса, фожиадир...

 

аИслом ва Шариатга ҳужум ва хавфу-таҳликаларни шартли равишда бир неча турга ажратиш мумкин.

 

Ташқий таҳлика Ц бу мусулмон бўлмаганлар тарафидан келадиган хавфдир. Булар кўпинча, идеалларимизни, принсипларимизни, қонунлар ваа одатларимизни, ҳаёт тарзимизни танқид шаклида юз беради. Буларнинг барчасини биз газеталарда ўқиймиз, телевиденияда кўрамиз. Улар бизни Уқолоқ кишиларФ, ёввойилар, қотиллар сифатида кўрсатишга уринадилар. а

Айниқса ҳуқуқ ҳимоячилари, мусулмон аёлининг УночорФ, УжабрланганФ ҳолатдагилигидан ачинишни ёқтиришадилар. Масалан, уларни уйларидан чиқармасликлари ёки паранжида юришга мажбур қилишлари, уларнинг барча инсоний ҳуқуқлардан маҳрум этилганликлари ҳақида ачинишмоқчи бўладилар. Бироқ мусулмон аёлларининг бу УҳимоячилариФ бундан 1400 йил муқаддам Шариат аёллар учун аниқлаган ва белгилаб қўйган ҳуқуқларга (масалан, ҳамиладор хотинни толоқ қилмаслик, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, мустақил ишлар юритиш ва бошқа кўпгина ҳуқуқлар), УзамонавийФ жамият ўтган асрдагина етишгани ҳақида сўзлашни унутиб қўйишадилар.

Ислом душманларининг навбатдаги жуда хушига ёқиб тушадиган танқид объеклари полигамиядир, шунингдек Шариатда ижозат берилган амалиётлар, жумладан зино учун белгиланган қаттиқ жазо, аалкогол ичимликларни ва наркотик моддаларни қабул қилиш, ўғирлик, талончилик каби ахлоқсизликларга нисбатан чора тадбирлар ҳам улар ёқтирмайдиган ҳислатлардир. Эр-хотиннинг бир-бирига хиёнати учун Шариатда белгиланган ўлим жазоси Ғарб жамияти учун учига чиққан ёввойилик ва шахсий эркни поймол қилиш ҳисобланади. Ғарб учун зино, эр ва хотиннинг ўз шахсий ишлари ҳисобланиб, бундай бемаъни ахлоқсизлик ғарбий кишиларнинг жуда кўпчилиги учун ҳаёт тарзларига айланиб қолган...

Ташқий таҳликанинг иккинчи шакли эса, мусулмонларга қарши очиқдан-очиқ ёки эълон қилинмаган урушлар олиб боришдан иборатдир. Ислом душманлари қандайдир сабабларга кўра, тинчлик йўллари билан мусулмонларни енга олмаганларида кўркдан яхши ўтган уруш ва тугатиш усулини ишга соладилар. Бу урушда улар, мусулмонларнинг демографик ва интеллектуал потенсиалига етарлича қаттиқ зарба беришга ҳаракат қилишади. Кишиларнинг ижтимоий тафаккурида диннинг сақланиши учун қадрли ва зарурий бўлган мусулмонларнинг кўзга кўринган арбоблари қириб ташланади, ёдгорликларни қулатишади, илмий ва диний марказларни ва жуда кўп шунга ўхшаш ижтимоий институтларни тугатишга зўр беришадилар. Тарих бундай сиёсатга гувоҳлик берадиган маълумотлар билан тўлиб тошиб ётибди.

а

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) даврида нималар содир бўлиб ўтганлиги ва бугунги бизнинг замонимизда нималар бўлаётганликлари орасида деярли фарқ йўқ. Ҳамиша ҳақиқий динни қўллаганлар, ўзларининг душманлари тарафидана қувғинга учраганлар, исканжага олинганлар, ўлимга маҳкум қилинганлар.

 

Бундай қийинчиликлар Мусо (уни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин) замонида бўлмаганмиди? Ҳа бўлганди, пайғамбарнинг (уни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин) динини, унинг халқи билан бирга қабул қилишни истамаган Фараон, уларни қувиб етиш ва Ягона Оллоҳга инонувчиларни қириб ташлашга буюриши мана шу исканжалардан бири эди. Бу ҳол Муҳаммад (с.а.в) даврида бўлмаганмиди? Ҳа бўлганди, қурайшлилар Пайғамбарнинг (с. а.в) ўзини ва унга эргашганларни йўқ қилиш учун бутун имконият ва усулларини ишга солишганларида шундай бўлганди.

 

Ҳаммаси Муҳаммадга (с.а.в) суиқасд уюштириш учун тузилган фитнадан бошланиб, ҳар иккала томондан минглаб кишилар қатнашган жанг билан тугаганди.

 

Шунга ўхшашлар кейинги замонларда ҳам содир бўлиб турди: Ислом душманларининг турли хил гуруҳлари ҳамма даврларда ҳам мусулмонларга қарши курашиб келдилар, фақат уларнинг курашлари шакли, сабаблари ва мақсадлари билангина фарқ қилардилар. Ўрта асрларда очиқчасига ёки олдиларига аниқ мақсадлар қўйишиб, мусулмонларни қириб ташлашдилар, уларнинг тупроқларини истило этишди, молу-мулкларини талашдилар. Мусулмон Испаниясини бир хотирлаб кўрайлик, масалан, улар мусулмонларга қарши уруш, мусулмонларни тугатиш, христиан ёдгорликларини УқутқаришФ ва шуларга ўхшаш мақсадларни очиқ эълон қилиб солибчилар юришини бошлаб юборишгандилар.

а

Энг сўнгги замонларда Ислом душманлари, янада такомиллашган шаклда ҳаракат қила бошладилар. Булар ислом тупроқларини мустамлакага айлантириш, хўжайинларининг ҳар қандай бемаъни буйруқларини бажаришга тайёр турган ўзларининг назорати остидаги маҳаллий режимлар ўрнатишдан иборат бўлди.

 

Айниқса, мусулмонларга қарши қўлланилган Убўлда бошқарФ усули жуда катта муаммога айланди. Умма, ўзаро талашишлар ва ихтилофларга ботириб ташланган амиллий, турли хил тариқатлар каби бўлакларга майдалаб юборилди.

 

Биз ҳозирги замон дунёсида бу икки хил технология ҳам қўлланиб турилганини кўриб турибмиз. Мусулмон давлатлари ҳисобланадиган кўпчилик мамлакатлар, иқтисодий, сиёсийа ёки бошқа хил кўринишда Ғарбга боғли бўлиб, унинг манфаатларига бош товламай хизмат қолишмоқдалар. Бундай қоидалар бўйича ўйнашни истамаганларни яхши бўлганда иқтисодий қамалга олишадилар, ёмон ҳолда эса, истило қилади-да қўйишади. а

Сўнгги вақтларда истилочилар, ўз агрессияларини оқлаш бўйича бирор кўракда турадиган баҳоналар кўрсатишни ҳам ўзларига эп билмай қўйдилар.
Фаластин, Ироқ, Сомали каби мамлакатлардаги истилочилик урушлари мана шунга яққол мисол бўлади.

 

Афсуслар билан таъкидлаш лозимки, замонавий гуманистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари нималар дейишмасинлар ва баъзи бир мусулмон арбоблари уларга қанчалик жўр бўлмасинлар, мусулмонларга қарши кураш ҳамиша бор эди ва бундан кейин ҳам доим бўлади. Оллоҳу таоло бу ҳусусда Қуръони каримда мазмунан очиқ-ойдин, ФУлар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадиларФ (2:217) дея кўрсатма беради.а

Ўз ичимиздан чиқаётган таҳликалар ҳақида сўзлайдиган бўлсак,а бунда у ёки бу кишиларнинг Исломни Оллоҳу таоло тарафидан Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) орқали нозил қилинган динимизга оз бўлса-да аяқинлашмайдиган динга айлантириб нотўғри талқин этишларини тушунамиз. Бу масалалар билан эса, замонавий мусулмонларни чинакамига тушунадиган кишилар ниқоби остида аислом атрофида айланиб юрган арбоблар шуғулланадилар ва иймоннинг асосини ва диний қонунларни бошқача ифодалаш, нотўғри талқин қилишга уринадилар.

 

Бироқа уларга ўхшаш муаммолар ўта буюкдир. Бундай шахсларнинг кўпчилиги ўзларини динни билувчи, ҳатто баъзан олим ҳамда шайх сифатида кўрсатишадилар. Мусулмонлардан динда чуқур билимга эга бўлмаган баъзилари хота, ёлғон нимадалигини тушуна олмай уларнинг тарғиботларига енгилгина алданадилар.

 

Баъзан мусулмонлар учун асосий хавф нимадалиги ҳақида ўйланиб қоласан киши. Масалан, қайси бири, душманлар билан очиқдан-очиқ қарама-қарши келишми ёки ўзларини Исломга ҳақиқий хайрхоҳлар сифатида кўрсатиш йўли билан динимизни йиқитаётган Уислом олимлариФми хавфли?а

 

Фикримиз қуруқ сўзлардан иборат бўлиб қолмаслиги учун бир неча мисоллар келтирамиз. Фақат яна ўша узоқ ўтмишга қайтамиз, чунки нақлда айтилгани каби Уким ўз ўтмишини яхши билмаса, унинг келажаги ҳам бўлмайдиФ ёки Пайғамбаримиз (с.а.в.) топиб сўзлаганлари сингари, Убир индан чиққан илон мусулмонни икки марта чақмайдиФ.а

Масалан мисол сифатида, низаритлар (XI-XIII асрларда мавжуд бўлган исмоилийлар тармоғининг бири)аа каби тармоқни эсласак бўлади. Улар ФЯнги даъватФ аталмиш бир гуруҳга асос солгандилар. Унча узун бўлмаган вақт оралиғида бу яширин ташкилот исмоилизмга Эрондан тартиб Суриягача бўлган ҳудудларда яшовчи халқларни жалб этиш йўлида анчагина ютуқларга эришдилар.

 

Улар чиқиш қийин бўлган тоғли қалъаларни ўз тарафдорлари назорати остига киритди ва ўша ерлардан туриб УдаъватФларини давом қилдилар. Бу ФдаъватФнинг асосида ҳар бир киши ўзининг келажак ҳаётини таъминлаши учун энг аввал ҳақиқий, ҳеч замон гуноҳ қилмайдиган имомнинг борлигини тан олиши ва ундан сўнгра унга қасам ёд келтириши каби принсип ётади.

 

Бундай ёлғон таълимотнинг натижаси эса, имомнинг буйруқларига сўзсиз итоат қилиш ва аслида имомнинг ер юзидаги тангрилигини тан олишдан иборат бўлганди. Бундан кейин эса, бу киши ўзининг шубҳасиз обрўйидан фойдаланиб намоз ўқиш, Рамазонда арўза тутиш каби Исломнинг асосий аибодатларини бекор қилиб, ҳатто энди Муҳаммад (с.а.в)а Шариати эскирди ва унга амал қилиш мумкин эмас деб эълон қилди.

 

Ислом тарихида булардан бошқа гуруҳлар ҳам Шариатни рад қилиш ёки уни сезиларли даражада нотўғри талқин қилишга уринишдилар. Ислом тарихининг бошларидаги хорижитлар, маздакитлар, карматлар, хуррамийларни, ҳозиргиларидан эса, аҳмадийлар ёки баҳоидийларни кўрсатиш мумкин.

 

Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ҳар бир даврда Қуръони карим ва Суннага оғишмай амал қилувчи ҳақиқий олимлар яшаб, ижод қилиб турдилар. Ана шундай олимларнинг хизматлари оқибатида мусулмонлар янгидан ўртага чиққан бундай мафкура ва тармоқларнинг ёлғонлигини ва асоссизликларини кўришлари мумкин бўлиб турибди. Ҳар бир давр ўзига хос алоҳида хусусиятларга аэга бўлиб, уларнинг ҳар бирида ёлғон қарашлар, ёлғон йўналишлар учраб турарди, ҳақиқий олимлар, уламо эса, ҳар доим ёлғончиларга қарши курашиб, уларни фош қилиб келдилар.

 

Менинг фикримча, Шариатни мутлақо ислоҳ қилиш йўли балан Исломни ғарбий жамият ҳақиқатларига мослаштиришга уринишлар бизнинг замонамизнинг асосий энг муҳим ички муаммоси бўлиб ҳисобланади. Бу уринишларнинг оқибатлари Ислом дини ФОвроисломФ руҳидаги динга айланишидан иборат бўлиши керак бўлмоқда.

 

Масалан, номи дурустгина таниш бўлган Муҳаммад Абдо исмли арбобни мисол келтириш мумкин. Бу киши Мисрнинг бош муфтиси ва ал-Азҳар университетининг бошлиғи бўлган эди. Шунга қарамасдан, у ўзининг динни ислоҳ қилишга интилишидаа ва обрўли мусулмон олимларини рад қилишда шу даражага бориб етдики, ҳатто аёлларга ҳижоб киймасликка ва мусулмонларнинг фоиз системасидан фойдаланишига ижозат берди.

 

Бизнинг замондошимиз Абдаллоҳ Аҳмад ан-Наимни ҳам мисол сифатида кўрсатса бўлади. Бу одам ўзининг америкалик иш берувчилари хоҳишларини бажариш мақсадида Шариатнинг бутун шартларини илдизи билан ағдариб ташлашга тайёр турибди.Унинг учун Шариат ҳозирги замон Ухалқаро ҳуқуқФқа мос келса бўлармиш.

 

У, олимлар орасида ихтилофли баъзи фикҳ масалаларини қайта кўриб чиқиш эмас, балки умманинг Қуръони каримда очиқ кўрсатилган насдан (матнлардан) ҳам воз кечишини талаб қилади. У, фикҳ нормаларининг ислом қонунлари ҳали кескин тус олмаган Маккаи мукаррама даврига қайтишни талаб қилади. У талаб қилаётган ислоҳ усули насни ислоҳ қилиш, яъни унинг ислоҳ усули қанақадир динда бўлмаган бошқа ҳолатларни дуруст ҳисоблаб, Қуръони каримда ёки Суннада аниқ кўрсатилган кўрсатмаларни тан олмасликдан иборатдир. Ан-Наим илоҳотининг мақсади, Шариат нормаларини халқаро ҳуқуққа мослаштиришдан иборатдир.

 

У киши бундан эллик йил кейин нималар бўлишини ўйлаб кўраётганмикин, балки 5-10 йилдан кейиноқ Ухалқаро ҳамжамиятФ сексуал озчиликнинг ҳуқуқларини ҳамма билан тенглаштирганидан сўнгра уларни сўзда ва аниқ ишларда қўллай бошлаганда масала қандай бўлиши ҳақида ҳам фикрлайдими бу одам? Ана ўшанда бирон киши содомитлар ҳақида бирор сўз айтиб кўрсинчи! Ундай одамга дарҳол гомофоб тамғоси босишади, ҳатто кўраяпсизки, уни жинсийлар орасида низо қўзғовчи сифатида судга ҳам беришади.

 

Ана ўшанда жаноб Ан-Наим қандай қилиб содомия ва Шариатни бир-бирига мослаштираркан? Унга ёки унинг ишини давом эттирувчиларига ўша вақт далиллар топиш жуда енгил бўлмаса-да, ўз хўжайинларининг бу буйруғини ҳам бажаришлари албатта зарур бўлади.

 

Шундай мусулмон бўлмишлар(Исломни энди қабул қилган ёки мусулмон бўлмаган турли хил доиралардан келишганлар) ҳам борки, булар ҳам катта муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлишмоқдалар. Бундай УмусулмонларФ ўз даъватларида коммунизм, сотсиализи, миллатчилик ёки либерализмни қариштириб юбориб, ўзларининг бу қаришмаларини Исломнинг замонавий назари шаклида кўрсатишга уринишмоқдалар. Кўпинча бу одамлар, ё ўзларининг билимсизликларидан ёки тушунишган ҳолда атайлаб ўз эҳтиросларига кўра, иймоннинг асосини чалкаш талқин қиладилар. Бундай бидъатларга исталганча мисоллар келтириш мумкин. Ўз қарашларини Қуръони карим ва Оллоҳ Расулининг (с.а.в) Суннатига мосламайдиганларнинг кўпчилиги мана шу категорияга тушиб қолганлардир.

 

Исломга дўстлик туйғуси бўлмаганлар, шунингдек турли хил шаклда адашиб юрган мусулмонлар, Оллоҳу таолонинг инояти билан ҳақиқат нурини сўдиришга қодир бўла олмайдилар. Чунки ҳар доим тўғри таълимотга амал қилиувчи чинакам мусулмонлар мавжуд бўладилар.

 

Ҳар бир алоҳида олинган мусулмонга келсак, унинг олдида турган асосий масала, ҳаммасидан аввал ҳақиқий ва обрўли, истисносиз барча ишларда, амалу-ибодатларда ўз позитсиясини Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Суннатига мос тутадиган ва бутун ишларини шу ўлчамлар билан ўлчайдиган Ислом олимларидан ишончли билимлар олишдан иборат бўлади [Бундай олимлар топиш мумкин бўлмаган жойларда ўшанақа олимларнинг китобларини ўқиб, улардан Ислом билимини ўрганиш керак бўлади Ц таржимон қўшимчаси]. Ҳар бир мусулмон кишиси, ёлғон ва алдовчи ташвиқотлар ва тарғиботларга берилиб қолиб ўзининг ҳақиқий динидан уялмаслиги зарур.

 

Мақолани рус тилидан ўзбекчалаштирган таржимон Алибой Йўляхши. 09.12.07. Якшанба.а

 

Мақоладаги мавзуга яқин ва унга қўшимча тубандаги рус тилида эълон қилинган мақолаларни ўқиш ҳам фойдали бўлади :

лМы не хотим войны с Исламом, но мы хотим войны внутри самого Ислама╗


Ответ горе-реформаторам Шариата


Миф об лумеренном Исламе╗


Заказывали? Проект лАбдаллах Ахмад ан-Наим╗ в России


лПрокрустово ложе╗ RAND Corp. Реакция мусульман на призыв формировать лумеренные исламские сети╗


Коран и Сунна Ц спасение от манипуляции сознанием


Разделяй и властвуй. Мусульмане в плену отточенных в веках политтехнологий


Псевдоисламские секты из Хайфы

Hosted by uCoz