8 март арафасида мусулмон биродарларимиздан Иброҳим Маҳтибеков Исломда хотин-қизларнинг ўрни ва уларнинг ҳақу-ҳуқуқлари ҳақида рус тилида бир маъруза эълон қилди. Унинг матнини профессор, доктор Тарек Рафейаа бизга ҳам етказди. Бу учун унга Оллоҳдан ризолик тилаймиз. Қадрли қардошимиз И. Маҳтибековнинг мазкур маърузасини ўзбекчага ағдариб, ўзбек тилида ўқийдиган ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қилсак савобли иш бўлар деган фикрга келдик ва шу ишни Олллоҳу таолонинг инояти билан амал оширмоқдамиз.

 

Ўзбекчага ағдариш ишлари бир мунча вақт олганлиги сабабли 8 мартдан анча узоқлашиб қолсак-да, маърузада кўтарилган мавзу эскирмайдиган масалалардан бири бўлганлиги учун у ўзининг долзарблигини йўқотмагандир деб ҳисобладик.а

 

Муҳтарам ўқувчилари! Бизнинг бу ишимиз сизга заррача маърифат берса жуда кўп мамнун бўлардик. Маъруза қуйида келтирилади.

Таржимон: Алибой Йўляхшиев, 28 март 2009 йил, шанба.

а

Хотин-қизлар учун ҳар кунни байрам этган дин - Исломдир.

Исломда хотин-қизларнинг ҳақу-ҳуқуқлари қандай ўрин тутади, умумуан улар бирон бир ҳуқуқларга эгамилар? Хотин-қизларнинг дискриминация (камситилиши) қилиниши масаласида баъзилар тарафидан Исломга қўйилаётган айблашлар бирон бир асосга таянадиларми?

Шу ва бошқа шунга ўхшаш хотин-қизлар ҳақу-қуқуқларига тегишли бўлган саволларга жавоблар топишга ҳаракат қиламиз.

 

Маълумки, дунёнинг кўпчилик мамлакатларида юқорида қўйилган саволларнинг моҳиятини тушунмайдиган, айниқса Исломдан мутлақо билим ва маълумотлари бўлмаган кишилар яшайдилар. Бундан ташқари, узоқ йиллардан буён Ислом душманлари қўлларида бор бўлган бутун усуллар билан ислом дунёси аёлларини чоршобга ўралган ва мутлақо камситилган жонзотлар қилиб кўрсатиб келишмоқдалар. Шу сабаб агар шу онда Уқайси динда аёллар кам ҳуқуқларга эга ?Ф деб сўраладиган бўлинса, кўпчилик Исломда дейишлари мумкин. Биз бир замонлар дунёга ягона маданият тақатувчи бўлган мусулмонлар бўлишимизга қарамай, бизнинг ҳам оз бўлмаган қисмимиз бугун бизга дўст бўлмаганларнинг изидан кетмоқдамиз. Уларнинг ёлғон ғояларига эргашиб, Оллоҳу таоло бизга эҳсон этган шараф ва буюкликни унутиб қўймоқдамиз. Чунки биз, кундалик ҳаётимизда динимиз кўрсатмаларига амал қилиб яшашдан тўхтадик. Бизнинг яшашимиз, оиламиз, афсуски ғарбга тақлид қилиш намунаси асосида тузила бошлади. Шунинг учун ҳам тақлидчилар бор овозлари билан ислом аёлларни ҳуқуқларидан маҳрум қилган, улар Исломда ўз уйларининг маҳкумларидир, улар ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуққа эгамаслар, улар эзилган ва исканжадалар деб бақиришаяптилар. Айниқаса мусулмон аёлларининг бош кийими ва танасини ёпадиган кийимлари уларнинг ғазабини уйғотмоқда. Шунинг учун ҳам бугун Овропанинг ё у, ёки бошқа бир мамлакатидаа ҳижоб масаласида жанжаллар чиқариб туришибдилар. Овропани қўйиб турайлик, Туркия каби бир мусулмон мамлакатида яқингача аёлларнинг бошини ўрашлари тақиқланган эди (ҳозир ҳам бу масала Туркияда батамом ҳал бўлгани йўқ).а Мароккода эса, бугун ҳам ҳижоб кийиш масаласи тартилишади.а

 

Шукрки, бизнинг давлатимизда диний атрибутлар( диний хусусиятга оид белгилар) қонунан тақиқланмаган. Бироқ мусулмончилиги заифлашганлар Оллоҳ дини кўрсатмаларига мувофиқ кийинган хотин-қизларни айблаш ва уларга нисбатан ёмон қарашларини намойиш қилишга бориб етмоқдалар. Қаранг, бу нақадар аҳмоқчилик. Яратганга-Оллоҳу таолога бандалик қилганларни айблашни нима деб атаса бўлади?

 

Исломни асоссиз, далилсиз айбловчилар, энг аввал бошқа халқлар ичидаги ва бошқа динлардаги хотин-қизлар аҳволини дурустроқ қараб чиқишсалар ёмон бўлмасди. Шундай қилсалар балки бир мунча инсофдан бўларди. Масалан, Византияда, Форслар мамлакатида, Ҳиндистон ва Чинда, яҳудйликда ва христианликда хотин қизлар аҳволи қай ҳолатда, исломгача бўлган араблар орасида эса, уларнинг аҳоли жуда ҳавас қилишга арзимас бир ҳолда бўлгандилар.а Тарих китобларини бир варақлаб қарасангиз, хотин-қизларнинг қандай ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлишганларини, уларни ҳатто ҳайвонлар даражасида қараганлилкарини кўрасиз; уларни қалбсиз-юраксиз (асосан кўпчилик Овропа мамлакатларида, христиан динида. Баъзи Овропа мамлкатларида кўзга чалиниб қолишган чиройли қизларни шайтон сифат дейишиб тириклайин кўмишганлар)а деб қабул қилганларига гувоҳ бўласиз. Уҳу, хотин-қизлар исломгача қанчалар каситишларга учрамаганлар эди!

 

Масалан, исломгачаа араблар ҳам камбағалчилик ва иснотдан қочишиб қиз чақолоқларини туғилганданоқ тириклайин кўмишардилар. Мана бу ҳақда Қуръон каримда қандай ҳикоя қилинади: ФҚачон бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар ва у (қизни) хўрлаган ҳолида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хабар берилган нарсанинг (яъни қиз кўришнинг) УёмонФлигидан (номус қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ бўлингизким, улар (бу қилмишлари билан)а энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурларФ (Қуръони карим, 16:58-59).

Аммо Исломнинг келиши билан ана ўша туғилганиданоқ ўлимга ҳукм қилинадиган хотин-қизлар ҳақу-ҳуқуққа эга бўлдилар. Улар инсон зотига муносиб бир шаклда аёл ва қиз деб аталадиган бўлишдилар. Аёл ва қизлар ҳақ ва ҳуқуқда эркаклар билан тенглашдилар. Дарҳақиқат Аҳмад, Абу Довуд, Тирмизий ва ибну Мажалар ривоят қилишган ҳадиси шарифда Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), УҲақиқатан аёллар эркакларнинг ҳурматли опа-сингилларидирФ дея эълон қилди.а

 

Исломнинг келиши билан онанинг ҳақу-ҳуқуқи отаникидан юқори ҳисобланадиган бўлди. Бу ҳақда Абу Хурайра сўзлаган ҳадиси шариф гувоҳлик беради: ФБир киши Пайғамбардан (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сўради: УОдамлардан, менинг яхши муносабатда бўлишимга энг муносиби кимдир?Ф Оллоҳнинг Расули, ФОнангФ деб марҳаматда бўлдилар. Сўраётган, УУндан кейин ким? деди. У яна, УОнангФ деб жавоб қилдилар. Одам учинчи марта УУндан кейин ким? деб сўраганди. У такрор, УОнангФ дедилар. Одам тўртинчи марта, УУндан кейин кимФ деганди, Оллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), УОтангФ деб жавобда бўлдиларФ.а

 

Исломнинг илк мақсадларидан бири, эркакларни аёлларга нисбатан адолатсиз бўлишдан огоҳ қилишдан иборат эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) хайрлашув ваъзида шундай васият қилгандилар, ФХотинларингизга адолатсизлик қилишда Оллоҳнинг ғазабидан қўрқинглар! Сиз уларга Оллоҳнинг ҳадяси шаклида уйландингизлар. Улар сизга Оллоҳнинг сўзлари билан жоиз бўлдиларФ. Аҳмад келтирган ҳадиси шарифда Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), УҚайси бирингиз хуш феъл, яхши хулқ бўлсангиз ўшангиз тақводорироғингиздир. Қайси бирингиз оила аъзоларингизга ва уйидагиларингизга энг яхши муносабатда бўлсангиз ўшангиз энг дурустингиздирФ дея марҳаматда бўладилар.аа

 

Ислом қиз тарбиясини Қиёмат куни саодатга эришишнинг гарови даражасига кўтарди: УКим икки дона қизини балоғатга етишгунча тарбияласа, мен ва у Қиёмат куни бирга бўламизФ деб марҳаматда бўлади Оллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) (ҳадис Муслимда келтирилган).

 

Исломнинг келиши билан УАёлФ сўзи мағрур жаранглайдиган ва Қуръони каримнинг катта сураларидан бири УНисоФ деб аталиши муносабати билан тез-тез такрорланадиган сўзга айланиб қолди. Оллоҳ дини хотин-қизларга меросга эга бўлиш ҳуқуқини берди ва уларнинг мулкини дахлсиз деб эълон қилди. Булар хотин-қизларга Ислом ўрнатган ҳақу-ҳуқуқларнинг бир қисмидир, холос.

 

Хотин-қизларнинг ҳақу-ҳуқуқларини ҳимоя қилиувчи аталмиш ташкилотлар аёлларнинг эркини талаб қилишади ва шу йўл билан улар эришган қандайдир аёлларнинг эркинлиги ва эрки кабилар ҳам бу оламда ҳозир мавжуд. Аммо уларнинг талашиб-тартишиб топган бу эрк ва эркинликлари хотин-қизларга хурсандчилик келтириш ўрнига, уларни ҳалок қилаётганини кузатмоқдамиз.а Чунки дунёда ҳеч нарса, жумладан эркинлик ва эрк ҳам чегарасиз, ўлчамсиз бўлмайди. Ана ўша батамом эркин хотин-қизларга, шу эрклари, эркинликлари нималар бераяпти? Бу эрк ва эркинлик, хотин-қизларнинг ўз таналарини сотиш, алкоголизм, нашавандлик, тартибсиз жинсий алоқада бўлишдан бошқа яна нимани бераяпти? Нимага керак бундай эрк? Бундай эрк кимга ва кимларга керак? Бундай Уэркин аёлФнинг чиройи, гўзаллиги кимга керак ва у кексайиб,а сўлиб қолганидан сўнгра унинг ўзи ҳам кимга керак бўлади?а Ундай аёл умрининг кейинги йилларини яккаликда ва зерикарли кечиришга мажбур қолади. Чунки уни ҳамма, ҳатто ўз болалари ҳам ташлаб қўяди. Ҳатто уни болалари ойигами, йилигами бир марта келиб кўришларига умид қилиб бўлмайди.а

 

Бир замон Москвада яшашимга тўғри келганида бир дўстимникида бир неча кун қолдим. Бир кун зинапоядан тушиб кетаётганимда 80 ёшлар чамасидаги бир кампирга дуч келдим.а Унинг қўлида қандайдир суюқлик тўлдирилган бир кружка бор эди. У мени секингина чақириб, УчойФини иситиб беришимни илтимос қилди. Унинг кружкасида сув ва бир неча чой япроғи бор экан. Хуллас, мен хонамга қайтиб кирдим, кампирнинг кирланиб кетган кружкасини ювдим, чой ҳозирладим, унга бироз ширинлик солдим. Бунга қўшимча бироз мева, конфет ва нон ҳам олиб кампирнинг олдига келдим. У эса ҳали ҳам эшикнинг олдида мени кутарди. Мен унга чойни ва мен унга ҳозирлаганларимни берганимда у бечора йиғлаб юборди. Унинг уйининг ичи ҳам жуда ифлосланиб кетганди, уйнинг ичидан қандайдир ёқимсиз ҳид келарди. Кампирга ачиниб кетдим ва ундан нега якка яшаётгани ва болалари йўқми ёки улар қаердалиги ҳақида сўрадим. У йиғи аралаш бир неча йиллардан буён якка яшаётгани ва уни ҳеч ким келиб кўрмаслигини сўзлади. Унинг ҳақида ҳамма унутишгандилар. Бу кампирнинг болалари қандай қилиб оналарини шу аҳволда қолдиришди эканлар??? Балки кампирнинг шундай қолишига ўзи сабабчидир, ўзининг хатоларими, гуноҳларими сабабчидир-а?

 

Ана шу воқеанинг тўла акси бўлган бошқа бир ҳолат ҳақида бир газетадан маълумот келтираман. Газетада мақола ёзган муаллиф, Овропада Исломни қабул қилган бир аёлни учратиб қолгани ва ундан Исломни қабул қилганидан сўнгра унинг ҳаётида нималар ўзгаргани ҳақида сўраганини ёзади. У аёл эса, мана шундай жавоб қилади: ФМен бутун дунё аёлларига мурожаат қилиб шуни айтаманки, дунёда аёлни тўла қонли бахтли этадиган Ислом динидан ўзга ҳеч қандай бир дин ва қонунлар йўқдир!Ф

 

Қаранг, ўйлаб кўринг эй аёллар! Овропалик аёл, ўзининг кўринишдан эркка ўхшаш эркинлигини ташлади ва исломдаги аёл эркини қабул қилди ва миллион, миллион алданган аёллар топа олмаётган ҳақиқий бахтини топди. Ўйлаб кўринглар, эй азиз аёллар, балки сиз ҳам бу аёлнинг чақириғига қўшиларсиз.аа

 

Агар эркак киши тош ва ғиштлардан уй қурса, бу дунёнинг бахти-саодати учун бўлади, бу уйни эътиқодли аёл, тоза ва тартибли тутиши ва унда тарбияни тўғри йўлга қўйиши билан дунёнинг ва келажак ҳаётнинг бахти Ц саодатини қурган бўлади.

 

Уй-оила, ҳар бир мусулмоннинг мустаҳкам қалъасидир. Агар бу қалъани қуришда аёллар қатнашмаса, унда хайр бўлмайди. Оллоҳ исми зикр қилинадиган, Исломни ўрганадиган ва эътиқодли мусулмонлар тарбияланадиган оилалар энг бахтиёр оилалардир. УЭр уйининг ҳақиқий қўруқчиси ва шу уй учун масъул бу хотиндирФ дейилади ҳадиси шарифда. Она Ц бу қаҳрамонларни, олимларни, тақводорларни тарбиялайди. Бизнинг оналаримиз бизни ҳақиқий ҳаёт билан таништирадиган, одобли, билимли, сабрли, доим ибодату-дуода бўлган, тавба қилувчи оналардир.

 

Шундай аёллардан бири Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) билан пайғамбарлик эндирилганча ва ундан сўнгра ҳам бахтли, саодатли ҳаёт яшади. У биринчи бўлиб иймон келтирди, биринчи бўлиб Расулуллоҳ билан намоз ўқиди, биринчи бўлиб жаннат билан шарафлантирилди, биринчи бўлиба Қуръони карим эшитди. Бу Ходижа (радияллоҳу анҳу) онамиз эди. Унга Жобрайл алейҳиссалом орқали Оллоҳу таоло салом марҳамат этди. У бутун молу-мулкини Оллоҳ йўлига сарфлади. Кишилар Расулуллоҳдан юз ўгирганларида, у Унга иймон келтирди; кишилар уни ёлғончиликда айблаганларида, у Унинг тўғри сўзлаганини тасдиқлади; кишилар унга қарамай қўйишганларида у Унга ёрдамчи бўлди ва ниҳоят Оллоҳу таоло Пайғамбарни (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Ходижа онамиздан фаразанд кўриш билан бахтиёр этди.

 

Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ва Ходижа (радияллоҳу анҳу)дан туғилиб, ҳазрати Алига хотин бўлган ва Ҳасан ва Ҳусайинларнинг (уларнинг ҳаммасидан Оллоҳу таоло рози бўлсин) онаси Фотима эса, бутун аёллар ва оналар учун ибрат, ўлчовдир. Исо (Инжилда Иисус) алейҳиссаломнинг онаси Марям(Инжилда Мария) Қуръони каримнинг кўпгина ояти карималарида тилга олинади. Ҳатто унинг шанига Қуръони каримда бир сура Марям номи билан келади. Фараоннинг хотини Осияни олинг, унинг эри динсиз, кофир бўлишига қарамай, ўзи жуда тақводор, Оллоҳга иймон келтирган бир аёл эди. У, Мусо(Инжилда Моисей) алейҳисаломни тарбиялади.а

 

Агар биз Ислом дунёси буюк олимларининг, тарбиячиларининг тарихига бир назар ташласак, уларни кичик ёшларидан бошлаб билимга қизиқтирган ва унга рағбатлантирган мураббийлар асосан уларнинг ўз оналари эканликларини кўрамиз. Масалан, Абу Ҳанифа, Имом Шафий ва бошқалар шулар жумласидандир.

 

Яхшилаб ўйлаб қаранг! Аёлларга махсус иззату-ҳурмат мақоми ўрнатган Ислом дини эмасми? Мусулмон эркаклар бизнинг инжу-марваридларимиз, деб ўша аёлларини-хотинларини айтмаяптиларми? Аммо бу шанга, шарафга фақат Оллоҳ йўлида бўлган ва унинг кўрсатмаларига амал қилган, тақиқларидан сақланган аёлларгина муносиба бўладилар. Шу муносабат билан бизга, яъни эркаклар зиммасига, она, опа-сингил, хотин ва қизлардан иборат бўлган тўртта аёл масъулияти юклангандир. Оллоҳу таоло биздан уларнинг ҳар бири ҳақида албатта сўрайди. Биз, Яратганнинг олдида уларнинг ҳақу-ҳуқуқлари қандай сақлаганлигимиз ҳақида жавоб берамиз. Биз, онамизни ҳурмат қилиб, унга қулоқсиз бўлмаганмидик, уни хурсанд қилармидик; опа-сингилларимизга ёрдамчи ва уларнинг ҳимоячиси бўлганмидик; адолатли эр бўлдикми ва ниҳоят қизларимизга тўғри тарбия бердикми каби сўроқларга жавоб бериш мажбуриятимиз бордир.аааа

 

Маълумки яқинда дунёнинг кўп ерларида 8 мартни хотин-қизлар байрами қилишдилар. Байрамнинг ташкил бўлиши ҳақида мутлақо ҳар хил фикрлар мавжуд. Бироқ биз азиз оналаримиз, опа-сингилларимиз, севикли фарзандларимиз севимли оналарини, кимлар томонидандир ўйлаб топилган байрам билан йилда бир мартагина табриклаймиз деб хафа қилишдан узоқмиз. Агар бу байрамнинг ташаббускорлари мана шу ягона байрамга муҳтож бўлсалар, биз мусулмонлар аёллар учун ҳар куни байрам қилаяпмиз десак бўлади. Масалан, ўғил ҳар куни онасини иззат-ҳурмат қилиб, унинг айтганларини бажариб, одобли бола бўлса, ўша она учун ҳар куни байрам эмасми? Агар сиз опа-сингилингиз билан жигарлик алоқаларингизни мустаҳкамлаб, уни зиёрат қилиб турсангиз, агар у узоқда бўлса, телефон қилиб аҳвол сўраб турсанигиз, бу улар учун байрам бўлмайдими? Хотинингизга нисбатан ҳар куни адолатли бўлсангиз, унга қупол муомалада бўлмасангиз, уни эркалаб, унга эътиборли бўлсангиз, ана шу хотингиз учун байрам эмасми?а Қизингизни яхши анъаналар асосида тарбиялаб, уни хайрли хулқу-адабга ўргатсангиз, бу унинг учун хурсандчилик бўлмайдими? Ҳа, қардошлар айнан ана шундайдир. Агар биз эркаклар, бизга масъулияти юкланган ўша азиз хотин-қизларнинг ҳар бирига муносиб муносабатда бўлсак, оилавий боғланишларимиз мустаҳкамлашади ва шу билан бирга биз яшаётган жамият ҳам сезиларли даражада сўзсиз дурустлашади, албатта.аа

 

Хулоса ўрнида Оллоҳу таолонинг шу сўзларини эслатиб қўйишни лозим кўрдим: ФЭй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Оллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланигиз)! Албатта Оллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдирФ (Қуръони карим, Нисо сураси, 1-оят).а

Муаллиф: Иброҳим Маҳтибеков

 

Hosted by uCoz