Рак юлдузлар туркимида ҳаёт бўлиши мумкин.

Америкалик астрономлар Рак юлдузлар туркими орбитасида янги бир планета аниқладилар ва бу юлдузлар систамасидаги баъзи юлдузларда ҳаёт бўлиши мумкин. Янги планета газли бўлиб, у Ер шаридан 45 марта оғирроқдир.а

 

Бу ҳақда Руссия РИА Новости агантлги хабар беради. Хабарнинг интернет адреси: http://news.mail.ru/society/1487825/

Биз ўша хабардан таржима қилдик. (17.11, 00:29 | РИА лНовости╗ )

В созвездии Рака может быть жизнь

Астрономларнинг маълумотларига кўра, Ердан 41 ёруғлик йили узоқликда бўлган 55 Cancri юлдузлар системаси, қуёш системасига ўхшайди. Қуёш ва 55 Cancri ўзларининг массаси ва ёшлари жиҳатидан бир-бириларига ўхшашдир ва узоқ юлдузлар системасида бешта планета топилган.

 

Бугунга қадар олимлар, Қуёш системасидан ташқарида юрган 250 та планетани аниқлашганлар.Янги топилган планетани ўлчами ва бошқа асосий белгилари бўйича Сатурн билан қиёсласа бўлади. Бу планетадан а55 Cancri Ц гача бўлган масофа 117 миллион километр; Ер ва Қуёш оралиғи эса, 149,6 миллион километр масофани ташкил қилади.

 

Шу билан бирга астрономлар, 55 Cancri системасида янги юлдузлар кўриниб қолишидан умидвордирлар. Уларнинг сўзларига қараганда бу юлдузлар системасининг тўртинчи ва бешинчи планеталари орасида узилиш бор. Янги планетанинг йўлдошлари бўлишини ҳам рад қилиб бўлмайди. Уларнинг баъзи бирларида сув ва ҳатто ҳаёт ҳам мавжуд бўлиши мумкин.

 

Калифорниянинг Беркли университетидан Жеф Марси, УАгар бу планета атрофида сатҳи тошлоқ бўлган ўз ойи бўлса, унда сув дарёлари ва кўллар бўлиши мумкинФ, деган фикрни билдиради. Унинг сўзларига қараганда, сувларни тутиб тура оладиган ўша планеталар анчагина массага эга бўлиши керак бўлади.

 

аУАслида у ерда нималар бор биз билмаймиз. Бизнинг усулларимиз-технологиямиз Нептун, Сатурн ва Юпитер каби буюк планеталарни топишга ёрдам бера олади. Биз буни кўрмаймиз, демак, агар у ерда планеталар бўлишса, улар жуда катта бўлишмай, ўлчамлари жиҳатидан Ерга ўхшаш бўлишлари керакФ, дейди Марси.

 

Бу тахминларни ҳозирча текшириб кўриш анча мураккаб. Олимларнинг фикрича, уларнинг олдида турган бу масалаларни ҳал этиш учун лозим бўлган технология яқин икки-уч ўн йилликда одамзоти қўлида бўлишига ишонч йўқдир.а

 

Хабаровсклик олимлар қадимий кишиларнинг тансиқ бир тўхташ (бекатини) жойини топишдилар. Бу материал Руссияда нашр этиладиган лКомсомольская правда╗ (19-11-07 00:52) газетасидан олиниб mail.ru интернет сайтида эълон қилинди. Бу илмий аҳамиятга мойил хабарни ўқувчиларимизнинг билимларини кенгайтиришда аҳамиятли бўлар деган ниятда биз мана шу кейинги http://news.mail.ru/society/1488651/ адресдан олиб ўзбек тилига таржима қилдик.

Хабаровские ученые нашли уникальную стоянку древних людей

Бундай топилма Руссиянинг бу ўлкасида биринчи марта аниқланди. Археологлар Хабаровск шаҳридан сер қуёш Эворон кўлига йўлга чиқишганларида уларнинг мақсадлари аниқ эди, яъни нималар излашларини билишардилар. Уларни ана ўша тош асрида яшашган қадимий ибтидоий одамларнинг туроқ жойлари (бекатлари)а қизиқтирарди. Бироқ бундай жуда катта ўлжага эришишларини мўлжал қила олмагандилар, албатта. Археологлар кетишаётган йўлларини бироз ўзгартириш билан тайганинг узоқ шарқидаги қалин ўрмонларига қараб юришгандилар. Аммо уларнинг ҳислари, уларни алдамаганди. а

Изловчилар, 60 метр баландликдаги Начанка тепалигида мамонтлар ва бошқа қадимий ҳайвонларни овлайдиган қадимий кишиларнинг туроқ жойини топишдилар. Бу ерда жунли буруншохлилар, баҳайбат буғилар, ханжар тишли йўлбарслар ... изларидан нишоналар бор эди. Бу эса, қадимий овчиларнинг узоқ вақтлар давомида туроқ жойи бўлиб, Хабаровск ўлкасида топилган биринчи топилма ҳисобланарди.

 

Жиддий қазишлар оқибатида археологлар кўпгина суякдан ясалган пичоқлар,ёй ва найзаларнинг тошдан ясалган ўқларини топишдилар. Топилмаларнинг ёшлари энг озида 15 минг йилга тенг дейишмоқдалар. Булардан ташқари бу ерда тошдан меҳнат қуроллари ясашга мўлжалланган қадимий устахона қолдиқлари ҳам топилди.

Олимларнинг фикрича, улар топишган нарсалар яна бир қатор қизиқ-қизиқ хулосаларга сабаб бўлади:

- Юқори паеолита даври қадимий одамларининг туроқ жойлари очилишининг ўзи кўп бир тансиқ ҳодисадир Ц дейди Хабаровск ўлка музейининг экспериментал археология бўлими бошлиғи Андрей МАЛЯВИН. Ц Бу давр биз учун топишмоқ бўлиб, инсоният тарихида оппоқ доғ ҳисобланади. Хабаровск ўлкасида бунақа археологик ёдгорликлардан учтагинаси бор. Аммо бу сафар топилган топилдиқ, аввалгиларидаги каби вақтинчалик туроқлар эмас, балки бу туроқларда кишилар бир неча йиллар яшаган бўлишлари мумкин.а

 

Олимлар абадий шаҳарга асос солувчилар яшаган ғорни топишди.

Бу ҳақда 2007 йилнинг 20 ноябрида мана бу интернет авдресда: http://www.vz.ru/news/2007/11/20/126142.html хабар босилди. Хабарда айтилишича, Италиялик археологлар бир ғор топишганлар. Италиянлар афсонасига кўра Рим шаҳрига асос солишган ака-ука Ромула ва Ремаларни шу ғорда она бўри эмизган экан.

 

аПалатин тепалигида жойлашган император Августус сарайининг вайроналарига яқин бир жойда денгиз ҳайвонлари расмлари ва нақш (мозаика)лар билан безатилган ерости ғори топилди.

 

Археологларнинг сўзига қараганда, бу жой қадимий қабилаларнинг диний маркази бўлган ва Рим шаҳрининг пайдо бўлиши ҳақида тўқилган афсонага жуда мос келади. а

Афсонага кўра, Ромул ва Рем тангри Марснинг ўғиллари бўлишади ва улар Тибра қирғоқларида қолдириб кетилади. Ана ўша жойда уларни бир она бўри кўриб қолади ва уларни ўз инига олиб боради ҳамда эмизиб озуқлантиради. Ана шу жойда эса бу ака-укалар шаҳар қурадилар. Ака-укалар жанжаллашиб қолишади ва Ромул Ремни ўлдириб қўяди ва шаҳарни ўзининг номи билан атай бошлайди.

 

Энди эса, олимлар бу топилманинг тарихийлиги ҳақида қўшимча далиллар тўплашмоқчилар деб дарак беради Reuters. аа

Ҳужайралар инқилоби.

Русларнинг Инопресса агентлиги 21.11.2007 Цдаа шундай сарлавҳа билан хабар тарқатди. Мазкур хабарнинг интернет адреси: http://www.rambler.ru/news/science/dolly/546300069.html

Хабарда айтилишича, одам терисининг улғайган ҳужайраларини, уларнинг ДНК (дезоксирибонуклейновая кислота) Ц га бир неча генлар киритиш йўли билан УқайтапрограммалашФ мумкин экан. Шундай қилинганидан кейин улар мисоли сеҳр қилгандек янгидан ФболаларФ терисининг ҳужайралари сингари бўлиб қолишармиш.аа

Расмнинг интернет адреси: http://www.rambler.ru/news/science/dolly/546300069.html?n=1

Бу ҳолда клонирлашга (ўхшашини ясашга) ва эмбрионларни эмиришга зарурат бўлмайди. Икки хил шароитда ва бир-биридан фарқли, лекин аРасмнинг интернет адреси: http://www.rambler.ru/news/science/dolly/546300069.html?n=2

бир-бирига яқин усулларда ва бир-биридан мустақил ишлашган америкалик ва япониялик олимларнинг тажрибалари бир хил натижа берди. Бу натижалар мос равишда Science ва Cell интернет нашрларда босилди. Бу ўтказилган тадқиқот натижаларининг аҳамиятини тушуниш учун Америка Қўшма Штатлари президентининг фикрини билишнинг ўзи етарлидир: УОқ Уй бу инноватсион тадқиқотнинг натижаларини атабриклайди, - дея баёнот берди Жорж Бушнинг матбуот котиби Дана Перино. Ц Президент этика доирасига кирадиган ва ҳаётни бузувчи техника ишлатилмайдиган тадқиқотларнинг давом қилиши тарфдоридирФ. Тажрибалар Киот университетидан Синия Яманака ва Томсон университетидан Висконсин-Мэдисонлар тарафидан амалга оширилди. аКлонирлаш соҳасининг пионери ҳисобланган Ян Вильмут бу натижаларни қисман тан олди ва терапевтик клонирлаш йўлини тарк этишини таъкидлаш билан уларни бир мунча изоҳлаган бўлди.

Иккала тадқиқот ҳам ўхшаш методларга суянади, аммо улар айнан эмасдилар. Уларнинг ҳар иккаласида ҳам бошланғич материал сифатида одам терисининг ҳужайраси қўлланилди. Оригинал статьи Инопресса

 

Озғинлашаётган Қуёш.

Шветсариялик астрономларнинг кашфиётлари, олимлар ҳозиргача ҳисоблаб келишаётганларидан кўра эртароқ Қуёш озғинлашишини исботлайди. Бу ҳақда мана бу интернет адресда хабар берилган: http://www.vz.ru/society/2007/11/21/125878.html

Лишь сейчас происходит формирование нового взгляда на Солнце

New Scientist журнали Қуёшнинг диаметри ҳозиргача ҳисоблаб келинганига нисбатан калтароқ чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар беради. Агар швейтсарияли астрономларнинг кузатишлари тасдиқланса, XX асрнинг ўрталарида шаклланган Қуёшнинг тузилишини тасвирлаган стандарт моделига назарларни қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Демак, Қуёш ҳозиргача маълум бўлганига кўра, эртароқ ўчиб қолиши мумкин.

 

Давосдаги World Radiation Centre қуёш обсерваториясидан Маргит Габеррайтер бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар мана шундай хулосага келишдилар. New Scientist журналининг хабарига кўра, олимлара гелеосейсмология усулларига асосланган ҳолда ўлчовлар олиб боришганлар. Уларнинг ҳисобларига қараганда Қуёшнинг диаметри, илгари ҳисоблаганига кўра, 0,04% калта экан. Бироқ кашфиётнинг (тоғрироғи кашфиёт қилганларини баён этишнинг) моҳиятини қисқача тушунтириш учун астрономияда Уқуёш диаметриФ дейилганда нима тушунилишини билиш лозим бўлади.

 

Бошқа барча юлдузлар каби (бизнинг ёритғич G2 спектрал синфининг сариқ паканалари сафига киради) Қуёшнинг ҳам сатҳи қаттиқ эмас. Бу аслида оловланган газлардан иборат бўлиб, Қуёш массасининга ақисмини водород, ╝а қисмичаси гелий ташкил этади. Қолган элементлар эса, алоҳида олинганда жуда кичик ҳиссаларни ташкил қилишадилар.а

 

Бунақа қатламлар, бир неча ҳисобланади ва улар физик хоссалари жиҳатидан фарқ қиладилар, айниқса улар иссиқлиги ва зичлиги билан бир-бирларидан фарқ қиладилар.

 

Тахминан ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб, узлуксиз нурланиш спектри шаклланадиган фотосфера деб аталадиган қатламни, Қуёшнинг сатҳи деб ҳисоблаш қабул қилинган. Фотосфера ўзидан юқоридаги қатламларга кўра сезиларли даражада зичроқ ва оптик нурланиш учун жуда ҳам равшан эмас: у ютади ва сўнгра юлдузларнинг ичидан ташқарига энергияни қайта нурлантиради.

 

Юқорида ётган ҳамма қатламлар юлдузнинг атмосфераси ҳисобланади. Баъзи назарияларга кўра, Қуёш системасидаги ички планеталар, шу жумладан Ер ҳам қуёш атмосферасининг совуқ қатламларининг ташқарисида жойлашганлар.

 

Ёритғичнинг диаметри қуёш тутилишларининг давомлигини аниқ ҳисоблашга, шунингдек Меркурия ва Венеранинга Қуёш доираси бўйлаб ўтишини ҳисоблашгаа асосланарди. Ҳозирги замон қўпгина қўлланмаларида 695 990 км ( Ернинг ўрта кесимининг 109 каррасига яқин).

 

Кўп йиллик тинимсиз кузатишларнинг анализлари кутилмаган натижалар берди: XVII асрдаги Қуёшнинг диаметри бугунгисидан тахминан 2000 км узунироқ, яъни 0,1% узун эди.

 

Булардан ташқари қуёш шарининг ўлчами ўзгармас миқдор эмас экан. Бундан 15 йил аввал Қуёшнинг ҳар 2 саоту 40 минутда бир неча километрга УозғинлашибФ ва УтўлишибФ туриши аниқланди. Бироқ мана шу давр (2 саот 40 минут) доим ўзгармай қоларкан. Ана шундай давр билан Қуёшнинг ёритиши, яъни ундан нурланаётган энергия ҳам ўзгаради.а

 

Швейтсарияликлар муаммога бошқача яқинлашдилар. Маълумки, Қуёш фотосфераси биржинсли структурага эга эмас. Масалан, қуёшнинг қоронғироқ тарафи, яъни озроқ ёруғланадиган қисми юзаси, ёритғичнинг кўриниб турган қисми доирасининг ҳеч вақт яримидан кўп бўлмайди. Қуёшнинг бу доғи илк марта Галилей томонидан очилганди (балки бу қадимий Миср мажусийларига ҳам маълум бўлгандир).

 

Hosted by uCoz