Нефт
тугаган
замон ... Рус
тилидаги <vz.ru> иинтернет
сайти шундай
ном билан бир
хабар
тарқатди.
Хабарнинг
интернет
адреси: http://www.vz.ru/society/2007/11/25/127214.html
Нефт конлари
бўйича дунёнинг
етакчи
мутахассисларидан
бири Ричард
Хейнберг, бизнинг
қазиб олинадиган
ёнилғиларга боғланиб
қолганлигимиз
эвазига миллиардларча
кишиларнинг
ҳаёти
озиқ-овқат
етишмаслиги
таҳликасига дучор
бўлиши
мумкинлиги
ҳақида
огоҳлантиради.
Қазилмаларнинг
запаслари
эса, кундан
кун тугаб
бораяпти,
ахир. Бироқ олимлар
очарчиликнинг
олдини
оладиган
йўлни ҳам таклиф
қилишадилар.
Нефт
нархининг
ошиши, қишлоқ
хўжалиги
экинлари
экиладиган
майдонларни абиоёнилғилар
ишлаб
чиқаришда
зарур хом ашё
сифатида ишлатиладиган
ўсимликлар
ўситиришга
ажратиш, иқлим
ўзгаришлари
ва табиий
захираларни
йўқотиш
кабиларнинг
барчаси Ер
планетаси
аҳолисининг
кўпайиши
билан бирга
озиқ Ц овқата етишмаслигининг
мислсиз бир
кўринишини
келтириб
чиқаради,
дейди Хейнберг.
Ер
ҳаммани
тўйдира
олмайди. Бутунжаҳон
очарчилигидан
қочишнинг
бирдан бир
йўли, бу режали
равишда ва
зудлик билан
қазиб олинадиган
(нефт, кўмир,
табиий газ)
ёнилғидан фойдаланишни
чеклаш ва
қишлоқ
хўжалиги маҳсулротларини
ишлаб
чиқаришнинг, ашунингдек
уларни
етказиб
беришнинг
УнатуралФ(табиий)роқ
усулига ўтишдан
иборат
бўлиши
мумкин. Бу
дегани эса,
биз кейинги 150
йил давомида
кўрмаганимиз
натурал(табиий)
хўжалик
юритишга
қайтиш дегани
бўлади.
Бундай
нохуш фаразлар
ҳақида
Хейнберг Лондонда
Soil Association аъзолари ҳузурида
ўқиган
лексиясида
сўзлади. ааа
Хайнберг,
илгари
Миллий
кенгашнинг
нефт бўйича
маслатчиси
бўлиб,
ҳозирлар ФНефт
чўққисиФ деб
аталадиган
муаммо бўйича
мутахассислашмоқда.
Нефт қазиб
чиқариш ўзининг
максимум
нуқтасига
кўтарилади
ва ундан
бошлаб яна
пастлаша
бошлайди.аа
У,
бутун минг
йиллик
давомида то XIX
аср ва
индустриал
инқилоби деб
аталадиган
замонларгача
маҳсулотлар,
озиқ-овқат,
улар истеъмол
қилинадиган
жойларнинг
ўзида ишлаб
чиқариларди
дея
таъкидлайди.
Ҳосилдор
йилларда
кишиларга
озиқ-овқатлар
етарли
бўларди ва
бироз ортиқча
йиғинардилар,
ҳосилдорлик
ёмон бўлганида
эса, улар оч
қолишардилар.
Бензин
билан
юритиладиган
двигател
ихтиро
қилиниши
муносабати
билан
озиқ-овқат экинлари
экиладиган
ҳайдаладиган
ерларнинг
майдони
кенгайди. Қишлоқ
хўжалигида
қўлланиладиган
асбоб-ускуналарнинг
кўринишлари
ҳам ўзгарди.
Ерга
ташланадиган
ўғитлар
мукаммаллашди.
Буларнинг
ҳаммаси
оқибатда
озиқ-овқат таъминотини
яхшилади.
Натижада
озиқ-овқат
миқдори ошди,
уларнинг
баҳолари
арзонлашди.
Оқибатда оч
қолиш хавфи
йўқ бўлди,
семириш эса,
дистрофиядан
(тўқималар ва
бадан
аъзоларидаги
модда
алмашинувидан)
тезроқ
тарқалди. Ғалла,
гўшт,
сабзавотлар
ва бошқа
озуқа маҳсулотларини
кишилар
бутун дунё
бўйлаб экспорт
қиладиган бўлишди
ва планета
аҳолисининг
сони олти марта
кўпайди.
1960
йилга келиб
саноат-кимёвий
усуллар учинчи
дунёга ҳам келтирилди
ва келгуси
ярим асрда
озиқ-овқат
етиштириш уч
марта
кўтарилди,
аммо шу билан
бирга унинг
қандай ва нималар
ҳисобига
кўтарилиши
ҳисобга олинмади,
яъни бундай
ўсиш
сувларнинг
ифлосланиши
ва атроф
муҳитнинг
кескин
бузилиши ҳисобига
амалга
оширилганлигига
эътибор
берилмади.а а
Келажакда
бугунги
эришилган
даражани
ушлаб туриб
бўлмайди деб афсусланади
Хейнберг. Чунки
мўл-кўлчилик,
аўрни
тўлдирилмайдиган
қазилма
ёнилғи
запасларига
боғланиб қолган.
Улар эса, абиринчидан,
тугаб
бораяпти,
иккинчидан,
уларнинг
ёниши оқибатида
иқлимни
ўзгаришга
олиб келадиган
зарарли
газлар
тинмай
ажралиб
чиқиб турибди.
Нефт
запасларининг
тугаб
бораётганлиги,
бунга
муқобил бўлган
ёнилғи
биологик
ёнилғини
ўртага
чиқаради. Бироқ
бу иқлимий
ўзгаришларни
келитириб
чиқарадиган
экстремал
метео
ҳодисаларга
ва атроф
муҳитни
таназзулга
олиб келади. Буларнинг
барчаси
йиғилиб,
дунёда
озиқ-овқат
ишлаб
чиқаришда
буюк
муаммоларни
ўртага чиқаради.аа а
Вазиятни
ичишга
яроқли
сувларнинг
етишмаслиги
яна
мураккаблаштиради.
БМТ маълумотларига
қараганда
дунё
аҳолисининг
учдан бири
ичимлик
сувлари
танқислигида
яшашадилар, 1,1
миллиард
инсонлар эса,
соғлик учун
зарарсиз
бўлган сувга
етиша
олишмаяпти.
Яқин бир неча
ўн
йилларда
бу ҳол яна
ҳам
ёмонлашиши
кутилмоқда.
XX
аср давомида
Ер шарининг
аҳолиси уч
марта
кўпайган
бўлса, улар
истеъмол
қилишган сувнинг
миқдори олти
мартага ошди.
Хейнбергнинг
сўзларига
кўра, келиб
чиқиши
мумкин
бўлган
бўҳронни
бутун илдизи
билан
қўпориб ташлаш
учун
бутунжаҳон
бўйлаб
қишлоқ хўжалигини
қайта қуриш
лозим бўлади.
Бундай қайта
қуриш, қазиб
чиқариладиган
ёнилғига
боғли
бўлмаган
система
қуришни
мақсад қилиб
олган бўлиб, бундан
бир неча ўн
йиллар
аввалгисидан
анча бақувват
бўлмоғи
зарурдир.
Озиқ-овқат
маҳсулотларини
узоқларга
жўнатиш
ишларининг ҳажмини
қисқартириш,
қишлоқ
хўжалик
маҳсулотлари
ишлаб
чиқаришни
шаҳарларнинг
ўзида ва уларнинг
атрофларида
ташкил этиш
ва истеъмолчиларнинг
бир-бирларига
яқин яшашларини
таъминлаш
лозим бўлади.
Озиқларни
қайта
ишлаганда ва
уларни идишлаганларида
ишлатиладиган
ўғит ва дорлар
миқдорини
сезиларли
даража
камайтириш, уларни
ташишда юк
ҳайвонларидан
фойдаланишга
қайтиш ва қишлоқда
ишлашга
кўнгул
қўйганлар
давлат
ҳокимияти
томонидан
рағбатлантириши
керак бўлади.
Жадвал
бўйича дунёнинг
тугаши. а
Бироқ
олимларнинг
охир замон
ҳақидаги башоратларига
ишонадиганлар
унча ҳам кўп
эмас. Кейинги
вақтларда
интернет
сайтларида яқин
вақтлар
ичида замоннинг
охир бўлиши
ҳақида
жадваллар
кўрсата
бошлашдилар. Масалан,
2020 йилгача энг
камида дунёнинг
12 марта охири
содир бўлиши
ҳақида
айтишмоқдалар.
Қуйидаги
рўйхатга
кўра бутун
маш-машалар,
ағдар-тўнтарлар
2008 йилдан
бошланиб 2020
йилгача
давом қилармиш.
2008
йилда Ер
юзига
диаметри 800
метр бўлган астериод
келиб тушармиш.
2009
йилда, Нострадамуснинг
башоратларини
тугунтирувчи
аПитер
Лорининг
фикрича Армагеддон
юз беради.
2010
йилда нефт
қазиб олиш
тугайди ва
дунёни
ресурслар
учун уруш
қоплайди. Бундан
ташқари бу
йил Ер
Қуёшдан
бурилиб
кетишини ҳам
ваъда
қилишадилар.
Бироқ бу
доимий
бўлмай, вақтинчалик
қиёмат бўлармиш.
а
2011
йил эса, май тақвимий
айланишининг
охиридир. Буниси
замон охири
ҳақида анчагина
тарқалган маълумот
ҳисобланиб,
бу йил астероид
2005 YU55-нинг Ер
билан
тўқнашиши
кутилади.
2012
йил кўпдан
буён
кутилаётган
охир замондир.
Бу ҳақда бутун
бир даста ҳолатлар
мавжуд:
бешинчи Қуёш
замони, Қуёш
системасининг
ўзи ҳам галактика
ўқига қийшиқ
қараб қолади,
коинот
даврлари
ўзгариши юз
беради, қутблар
ўзгаради ва шунга
ўхшашлар. Бунга
тайёрланиш
лозим бўлади,
аҳолининг 0,5%
гинаси яшаб
қолиш аэҳтимоли
бормиш.
2013
йил, бу
Рагнарокдир,
яъни бу
ҳақиқий
Қиёмат куни
эмиш. Бошланиш
ва тугаш
кунимиш. Ўта фазовий
ўлчам Ц
тўртинчи фазовий
ўлчамга ўтиш
содир бўларми.
Бу замон ўлимга
маҳкум
бўлганларга
ўлим,
тангирилар
учун эса,
туғилиш насиб
бўлармиш.
Астрофизикларнинг
айтишича 2014
йилда ўз
йўлида
учраган
барча
нарсаларни
супуриб
ташлайдиган
коинот
чангининг
тумани
Қуёшгача
етиб келади. Бу
вақт замоннинг
жуда
зерикарли
охири
бўлармиш.
2015
йил,
қандайдир
9576-чи йил айланишининг
охири бўлиб, бу
бутун
маданиятнинг,
маданий
оламнинг ҳалокатини
келтириб
чиқарармиш.
Ер
шарининг
иқлимий
ҳолатини
тадқиқ қилиш
билан
шуғулланувчилардан
бири Жеймс
Хансеннинг
тасдиқлашига
кўра, 2016 йили
буюк
музликлар
эриб,
қуруқликнинг
жуда кўп
қисмини сув
босади.
2017
йил эса, босқичма-босқич
(иерархияга
асосланган)
ҳалокатлар
назариясига
биноан замонн
охири
ҳисобланади.
2018
йил, яна ўша
Нострадамуснинг
башорати
бўйича ядро
урушининг
бошланишидир.
2019
йилда
қачонлардан
буён айтилиб
келинаётган астероид
2002 NT7 билан
Ернинг
тўқнашиши
содир
бўлармиш.
а
УФонтанка.руФнинг
дарак
беришича, Ignis Fatuus ўз
блогида Иоанна
Богословнинг
башоратига
асосланиб Исаак
Ньютон 2020
йилда
замоннинг
охир
бўлишини
ҳисоблаган
деган хабар
ёзади. а