Мехико шаҳрининг марказида ацтекларга қарашли пирамида топилди. Бу ҳақдаа тубандаги интернет адресда хабар босилди: http://top.rbc.ru/society/30/12/2007/132439.shtml

В центре Мехико обнаружена пирамида ацтековReuters даракларига кўра, Мексика мамлакатининг пайтахтида 800 йиллик тарихга эга бўлган ва ацтеклар сулоласига оид бир пирамида топилди. Олимларнинг ҳисоблашларига кўра, пирамидаа XII-XIII асрларда қурилган бўлиб, бундан илгари топилган шунга ўхшашларидан сал кам юз йил олдин барпо қилинган экан.

 

УБиз бу тарихий пирамидани топдик. Топилма ацтеклар империяси тарихини қайта кўриб чиқиш ҳақида сўзлашга имконият яратадиФ дейди археолог Патрисия Ледесма.а

 

Археологлар 2008 йилда қазиш ишларини давом қилидириш ниятидалар.

 

Мехико археологик топилмаларга бой шаҳар ҳисобланади. Яқинда очилган топилмаларнинг энг муҳими Истапалапа районида топилган III-VI асрларга оид Теотиуакан маданитининг пирамидалари ҳисобланади.

2400 йиллик мозордан Фўликка қўйилган энг сўнгги озиқФ анжир топилди ва бу анжир ҳеч қандай бир бузилишга учрамагандек сақланганди. Бу ҳақда Туркия туркчасида чиқадиган ушбу интернет адресда хабар босилди: http://www.zaman.com.tr/haber.do?haberno=630989

Ассос Антик Кентида бу йилги қазилмаларда бир лаҳад топилди. Ҳисобларга кўра, лаҳад бундан 2400 йил муқаддама ўлган кишининг қабри экан. Ўша замонлар қабрга ўлик учун энг сўнгги овқат ҳам қўйиларкан. Бу қазилмада топилган ўликнинг ёнига аэнг сўнгги овқат сифатида анжир қўйишган эканлар. Анжир эса ҳеч бир бузилишларга учрамасдан сақланибди. Анжирнинг расми суратда келтирилади.

Британияликлар жарроҳликда инқилоб тайёрлашмоқдалар. Илмий аҳамиятга оид бу дарак 2007 йилнинг 29-декабрида тубандаги интернет адресда хабар қилинди: http://top.rbc.ru/society/29/12/2007/132398.shtml Биз уни ўзбекчалаштириб ўқувчиларимизга тақдим қилишни лозим кўрдик. Марҳамат, хабар билан танишинг!

Британцы готовят революцию в хирургииБританиялик мутахассислар табаботда чинакамига инқилоб ясалишига умид қиладиган жарроҳлик роботи тузишаяптилар. Би-би-си хабарига кўра, бундай асбоб ёрдамида ўта мураккаб муолажаларни (процедураларни) жарроҳлик амалиётини бажармасдан амалга ошириш мумкин бўлади.а а

Бу асбоб Робот i-Snake деб аталади ва бир узун инкичка қувур(труба) шаклида ясалгандир. Унинг ичига видеокузатишга мўлжалланган микромоторлар, датчиклар (қабул қилувчи ва узатувчи қурилмалар) ва бошқа қуроллар жойлаштирилган. Бу жуда тадбиркор асбоб асосан аортокоронар (шотомир) муолажаларини қулайлаштиришга мўлжалланган бўлса-да, жарроҳлик воситасидан ташқари кириб бўлмайдиган ичакларнинг ва бошқа органларнинг касалликларини (диагностикасини) аниқлашда ҳам бу асбобдан жуда яхши фойдаланса бўлади.

Қурулма энг аввал лаборатория шароитида синовдан ўтказилади албатта, бироқ мутахассислар уни тездаа муштариларда (касалларда) қўллашни бошлаб юборишни умид қилишмоқдалар. Асбобни ясаш учун Лодон Императорлик коллежи 2,1 миллион фунт стерлинг (4 млн-дан ортиқроқ доллар) грант (ёрдам) пули олди. а

Буюкбритания соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари таниқли доктор-жарроҳ Ара Дарзининг фикрича, Уi-Snake ёрдамида олинган тасвирлар, соддалиги ва сезгирлиги жиҳатидан мислсиз имконятлари билан бугун мумкин бўлганларидан анчагина мураккаб диагностик ва терапевтик муолажаларни амалга ошириш мумкин бўлади.Ф

Уi-Snake Ц дан фойдаланишнинг молиявий жиҳатдан қулайликларини санар экан, жарроҳликни нисбатан оз қўллаш билан даволашни эртароқ бошлаб, уни бир мунча арзонлаштриши, амалиётдан кейин тикланиш даврининг қисқариши, амалиётнинг ўзининг давом этиш вақтининг камайиши, касалларга қараш даврининг яхшиланиши ва уларнинг ҳаёт кечиришидаги хусусиятларнинг ҳисобидан чиқиб бўлмаслигиниФ жарроҳ А. Дарзи алоҳида таъкидлайди.

Табобат хайр-саховат фонди Wellcome-да фаолият кўрсатувчи доктор Тед Бианко ҳамкасбининг фикрини тасдиқлайди.

Бу доктор,ФАмалиёт қоидасига кирадиган жарроҳлик пичоғи зарур бўлган вақтлар энди ўтмишга айланди. Жарроҳликнинг келажаги эса, бундан буён i-Snake каби ақлли қурилмалар қўлида бўладиФ дейди.

Ана шу келтирилган фактларни ҳисобга олиб, мутахассислар бугуноқа жарроҳлик пичоғидан батамом воз кечиш устида ишлашмоқдалар. Мумкин бўлган шундай усуллардан бири эса, одам баданида бўлган табиий тешикларни табобат мақсадларида фойдаланишни кўзда тутадиган эндоскопик транслюминал жарроҳликдан иборатдир. ааааа

Америкалик табиблар жигар (cirrhosis-цирроз) хасталигини даволашни ўрганишдилар. Илмий-тибиий аҳамиятга мойил бу хабар 2007 йилнинг 29-декабрида тубандаги интернет адресда эълон қилинди: http://top.rbc.ru/society/29/12/2007/132374.shtml Биз уни ўзбекчалаштириб ўқувчиларимизга тақдим қилишни лозим кўрдик. Марҳамат, хабар билан танишинг!

аАмериканские медики научились лечить цирроз печениаАлкоголли ичимликлар ичиш ва гепотит келтириб чиқарадиган жигарнинг ишлаш фаолияти ёмонлашишини тўхтатиш ёки ҳатто уни бутунлай орқага қайтариб юбориш мумкин деб ҳисоблашмоқдалар. Америкалик табиблар ана шундай умудбахш хулосага келишдилар деб хабар тарқатади Би-би-си.а

аКалифорния Университети Табобат мактабининг олимлари, агар организм ҳимоя учун ишлаб чиқарадиган ҳаётий муҳим бўлган протейннинг ажралишини тўсиб қўйиш мумкин бўлса, жигарнинг бузилишини тўхтатиш мумкинлигини ўргандилар.а

Алкогол ичимликлар ёки гепотит, боғловчи атўқималарни енгичкиналаштирадиган фиброзга олиб келади ва уларда ғидирлашиш (рубцовые) ўзгаришлари содир бўлади. Боғловчи тўқималарнинг жуда ҳам чўзилиб кетиши эса, цирроз бўлиб, бу жигар ишлашининг ўта жиддий бузилишига олиб келади. а

Бугунгача бундай касалликларда табиблар жуда озгина нарсалар қила олишлари мумкин эди. Масалан, улар ё касалликка сабаб бўлган вирус билан курашишардилар, ёки касалга ўз яшаш тарзини кескин ўзгартиришни, яъни қатъи парҳезда ўтиришни тавсия қилишардилар. Бироқ фиброз билан касалланган сичқонларда бир қатор тажрибалар ўтказишган америкалик табиблар ғидирланган (рубцовых) жигар тўқималарининг шаклланишини тўхтатишга эришдилар.

Тажрибага жалб қилинган сичқонлардан бир қисмига, организмнинг протеин RSK ишлаб чиқариш қобилиятига тўсиқ бўладиган махсус дорилар берилди. Тажриба кўрсатдики, организмлар протейн чиқара олмайдиган сичқонларда фиброз жараёни тўхтаб қолди, бошқаларида эса, жараён ривожланишда давом қилди.

Тадқиқотларга раҳбарлик қилаётган доктор Мартина Бакнинг ҳисобига кўра, бу усул кутилаётганидан анча кўпроқ самара бериши мумкин. УБизда бўлган сўнгги маълумотлар жигар хасталигини орқага қайтиришимиз мумкинлигини кўрсатадиФ дейди доктор хоним

Олимлар, тадқиқотлар натижаси ўпка фиброзини ва куюкларни даволашда ҳам фойдали бўлиши мумкин деган фикрни билдиришадилар. Жигар касалликларни тадқиқ қилиш Британия фондидаги кишилар, бу соҳада ҳали қилинадиган ишлар анчагина бўлса-да, Калифорниялик олимларнинг маълумотлари умидбахшдир деб ҳисоблашадилар. Бу фонднинг вакили фикрига кўра, ФТадқиқот ҳали бошланғич қадамда эканлиги кўриниб турибди. Ҳақиқий назорат, ҳақиқий натижа эса, одамзотида бу касалликнинг ривожланиши тўхтатилганида кўринади.Ф

Одамизотининг озғинлашиши учун ейиши лозим бўлган озиқлар ҳақида Ўнта афсона. Бу ҳақда олимларнинг бир қатор фикр ва таклифларини атубандаги интернет адресда эълон қилинади: http://www.rian.ru/review/20070404/63066894.html?_openstat=ZGlyZWN0LnlhbmRleC5ydTs3MzkzNTE7MTEwNzI4NzttZWdhLmttLnJ1Omd1YXJhbnRlZQ

Суточный рацион человека должен содержать строго определенное количество энергии, белка, жира, витаминов. й РИА Новости.Бизнинг ўқувчиларимиз орасида ҳам бу муаммо билан қизиқувчилар борлигини ва ҳатто семизликдан қутилиш йўлларини излаганлар ҳам бор бўлишлигини ҳисобга олиб мақолани ўзбек тилида босишни лозим ҳисобладик. Мақола билан марҳамат қилиб танишинг!

Барчага маълум бўлган соғлом яшаш тарзи ҳақидаги тасаввурлар, тибиёт нуқтаи назаридан аслида ҳақиқатдан анча узоқ эканлигини олимлар ибот қилишди.

Маълумки, кишининг бир суткалик озиғи аниқ белгиланган миқдорда қувват(энергия), оқсил, ёғ, витаминлар, минерал моддалар, биологик фаол ва бошқа моддалар аралашмасидан иборат бўлиши лозим.а Булардан биронтасидан воз кечиш киши соғлигига салбий таъсир қилиши турган гап.

Афсона 1: Кўмирли моддалардан киши семириб кетади. Бу ҳақдаги одамлар орасидаги фикрларни (Мнение о том) мутахиссислар нотўғри ҳисоблашадилар. Кўмирли моддалар ўзига сувларни кўпроқ тортади. Шунинг учун озиқ-овқатларда уларнинг мифқдорини озайтириб, киши оғирлигини пасайтириш мумкин. Аммо бу билан организимни қувватсиз қилиб қўйиш мумкин бўлади.

аАфсона 2: Музлатилган сабзавотдан кўра, янгилари фойдалироқдир. Тибиёт фанлари доктори Борис Суханов (доктор медицинских наук Борис Суханов в ходе онлайн-конференции в РИА Новости), мевалар ва сабзавотлар ортиқча музлатиш ва эритишларга дучор қилинмай, қоидага мувофиқ нормал совутилган ҳолда сақлансалар, улар ўз сифатлари жиҳатидан янгиларидан фарқ қилмайдилар деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари тадқиқотчилар, қишдаги кўринишдан янги ҳисобланган сабзавотлар магазинларнинг дастгоҳларига келгунича узундан узоқ йўл ўтиб, уларнинг таркибида витаминлар ва минераллар амалда бўлмайди деб ҳисоблайдилар. Музлатилган сабзавотлар эса, палаклардан олинганидан бир неча соат вақт ўтибоқ қайта ишланган бўлади ва озуқалик хусусиятларини йўқотмаган бўлишади.

Афсона 3: Киши озиғланишидан нонни батамом чиқариб ташлаш лозим. Нона одам озиқланадиган озуқалар ичида энг кўп ейиладигани ҳисобланади ва уни бирон бошқа озиқ билан алмаштириш мумкин бўлиши жуда қийин ва бунга ҳожат ҳам йўқ. аБироқ шуни эсда тутиш лозимки, нон ейиш ёки уни кўпроқ истеъмол қилиш бўш калория бўлиб, бунга одам муҳтож эмас. Ана шу нуқтаи назардан қараганда нонни меъёридан кўп еявериш яхши эмас. Ноннинг кунлик ейиладиган озиқлар таркибидаги нормаси қора нон бўлса янада яхшироқдир.

Афсона 4: Кечки овқатни жуда кеч ейиш киши оғирлигининг оғирлашишига сабабчи бўлади. Парҳез сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра ( Диетологи считают), кечқурунлари овқатни жуда кечигиб ейиш киши шаклининг ўзгаришига сабаб бўлмайди, яъни бундай овқатланишдан киши семириб кетмайди. Фақат бунда жуда кўп еб юбормаслик ва ейиладиган озиқлардаги калория нормадан ошиб кетмаслиги ҳамда шундай кечигиб овқатланиш одатга айланиб қолмаслиги керак бўлади. Кечаси ейиш алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Баъзан кишилар энг таъмли овқатларини кечаси барча ишлар тугаганидан кейин бемалол ейишга сақлаб қўйишадилар. Бундай қилиш ҳам тўғридир.

Афсона 5: Қанча кам ухласак, шунча тезроқ озғинлашамиз. Бу ташқаридан қаролганда жуда кўриниб турган мантиқий бир ҳолга ўхшайди. Ҳа-да ахир, киши ухлаганида моддалар алмашинуви секинлашади ва қувват озроқ сарфланади. Демак, озроқ ухланса, ёғлар тезроқ йўқолади. Аслида эса, буларнинг барчасининг батамом тескариси бўлади. Олимларнинг ҳисоби бўйича нормал ухлаш, озғинлашишнинг мутлақо зарурий қисмларидан биридир. Киши ухлаганида мияга очлик ҳақида хабар юборадиган гормоннинг даражаси пасаяди. Тадқиқотчилар, агар заруридан ҳатто бир соатга кам ухланса ҳам бу ҳалот гормонал бузилишга аолиб келади деган хулосага келишди.

Афсона 6: Шоколад ейиш соғликка зарарлидир. Дуккакли ўсимликларнинг какаоси таркибида юрак ва томирларнинг ишлашини яхшилайдиган жуда катта миқдордаги махсус моддалар борлигини тадқиқотчилар аисбот қилишганлар. Бу моддалар ҳисобига қоннинг босими ва айланиши, шунингдек шамоллаш жараёнлари пасаяди. Буларнинг самараси аспириннинг таъсирини ислатади. Шундай экан олимлар, шоколаддан бутунлай воз кечишни тавсия қилишмайдилар. Бир кунда бир марта аччиқ шоколад ичиш ёки битта кичикроқ шоколад плиткасини ейиш мумкин.

Афсона 7: Эрталаблари югуриш ҳамиша ва ҳаммага фойдалидир. Аксарият кишилар эрталаблари югуришни организмни соғламлаштиришнинг энг тарқалган ва асосий мумкин бўлган усули ҳисоблашадилар (Популярным и гениальным в своей доступности способом оздоровления организма многие считают бег по утрам.) Аслида эса, бу ортиқча жисмоний юк бўлиб, уни жуда тўғри тақсимлаш лозим бўлади. аЭкспертлар, югуришни бошлашдан аввал албатта мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим, бошқа ҳолда ортиқча югуриб қўйиб, инфарктгача бориб қолиш мумкин деб ҳисоблайди. Чунки бир кишига фойдали бўлган нарса, бошқа киши учун заҳар бўлиши мумкин.

Афсона 8: Оқсилли озиқларнинг қўшилишидан мускулларнинг ўсиши содир бўлади. Соғлом ҳаёт тарзи тарафдорларидан баъзилар овқатларга оқсилли озиқларнинг қўшилиши мускуллар массасининг кенгайишига сабаб бўлади деб биладилар. Бу ҳар ҳолда ўшанақа оқсилли қўшимчалар ишлаб чиқарадиган компанияларнинг хийлалари абўлса керак. Чунки аслида қўшимча оқсил, куч ишлатадиган машқлар билан шуғулланмаган кишининг мускулларига таъсир қилмайди. Организм ўзига зарур бўлган оқсилларни овқатлардан олади, қўшимча оқсил эса, унинг учун ортиқча юк бўлади.

аАфсона 9: Алкоголнинг ҳар қандай бир миқдори хавфлидир. Соғлом ҳаёт тарзи тарафдорлари алкогол истеъмол қилишдан бутунлай воз кечишга чақирадилар. Бироқ дунёнинг олимлари бундан анча муқаддам, қизил винони ичишнинг фойдали эканлигини қабул қилишганлар. Бу вино юрак-томирлар системасининг ҳаракатига яхши таъсир қилармиш. Кам миқдорда вино ва пиво организм учун фойдалидир. Врачларнинг фикрича, алкоголни одам озиқлари таркибидан чиқариб ташламаслик керак, аммо уни кўпайтириб юбормаслик ҳам лозим. [Бу фикрлар кофирлар дунёси олимлари ва врачларига тегишли бўлиб, улар ўзларининг кофирликларидан воз кеча олмаганларидан, ҳақиқатга, тажрибаларнинг натижаларига қарши фикрларни қандайдир тадқиқотлар натижаси шаклида талқин қилишмоқдалар. Аслида алкоголнинг ҳар қандай миқдори одам организмига зарарлиги илмий исботланган ҳақиқатдир. Шунинг учун Оллоҳу таоло уни ҳаром қилди.]

Афсона 10: Холестирин юрак-томир касалликларининг сабабчисидир. Юрак аоғриқларига асосий сабаб холестериндир деб ҳисоблаш мутлақо нотўғри фикр ҳисобланади. Киши қони таркибида холестериннинг маълум миқдори бўлиши жуда муҳим. Аммо унинг миқдори асосида кишида инфаркт бўлишини айтиш мумкин эмас. Бу маънода гипертония (артерияда қон босимининг ошиб кетиши) биринчи ўринда туради. Қон босими оқибатида артерияларда тешиклар пайдо бўлиши мумкин. Организм холестерин ёрдамида бундай бузилишларни йўқотиб юборади. Агар холестерин фойдали бўлса, тешиклар текис-силлиқ тиқинланади (ёпилади). Бироқ холестерин зарарли бўлса, охир оқибатда қон томирлари тиқилиб қолади. Ана шу одатда инфарктга олиб келади. Энг яхши-оптимал босим 115 ва 75-ни кўрсатиши лозим, қон босими кўрсаткичлари 140 ва 90-дан юқорисини кўрсатса, демак ундай киши жуда қатлис ҳалотга тушиб қолган бўлади.

Қуйидаги рус тилидаги материалларда бир қатор илмий характерга мойил хабар берилган. Улар билан таниш ҳам фойдадан холи бўлмайди:

Х Грядущие революции в фундаментальной физике
 Х Японские ученые обнаружили удивительное качество репчатого лука
 Х Характер - это судьба? Пять основных видов характеров
 Х Найден простейший способ противостоять старению
 Х Ученые "вывели на чистую воду" полезные свойства чеснока
 Х 40 лет назад ЦРУ казнило Че Гевару
 Х Массивная черная дыра озадачила астрономов

 

Hosted by uCoz