Астрономлар галактиканинг ҳалокатини расмга туширишдилар. Мана шу : http://www.rambler.ru/news/science/spacenews/11957056.html интернет адресда тарқатилган хабарда сарлавҳадаги ном билан ибр ма\лумот эълон қилинди. Бу хабар ўзининг мазмуни ва хусусияти билан илмий аҳамиятга оид ҳисобланади. Шу сабабдан бундай хабар билан ўқувчиларимизни таништиришни лозим кўрдик. Хабарнинг ўзбек тилига ағдарилган тўла таржимаси қуйида келтирилидаи. Марҳаматқилиб ўқиб кўринг!

 

НАСА тадқиқотчиларига галактиканинг ҳалокатини қайд қилиш мумкин бўлди. УЧандраУ телескопи сайтида келтирилган расмларда бизнинг галактикамизга қўшни галактиканинг қора туйнук томонидан қандай қилиб ютуб юборилаётгани қайд қилинган.

арасмни бу адресда кўриш мумкин: http://www.rambler.ru/news/science/spacenews/11957056.html?n=1а

 

Америкалик астрономлар, заррача ларнинг жуда бақувват оқимига эга бўлган галактикани ўта улкан қора туйнук тугатиб (ютуб) юбораётганини илк марта акс эттиришнинг уддасидан чиқишдилар. Астрономлар тарафидан лФўлим олдидан галактиканинг жон талвасасиФ деб номланган бу ҳолатга ўхшаш ҳодисалар жуда кам учраб туради ва буни жуда синчиклаб ўрганиш лозим бўлади.

 

Бу ҳолатни коинот фозасига ўрнатилган аппарат бир неча ҳафталар давомида кузатиб турди. Вести.Ru агентлигининг дарак беришига кўра, аппарат Қуёш системасидан триллионларча километр узоқликда нималар бўлаётганини ерга узатиш қобилиятига эга экан

.
Баъзи бир расмларда яроқлаган нур қўшни турган галактикага қандай қилиб шиддатли ҳужум қилаётгани аниқ кўриб турибди. Оқимларга берилган азарбадан кейин эса, улар тарқалиб кетиб, ўз йўналишларини ўзгартиради. а

Нурланиш оқимларининг ва галактиканинг контакланиш жараёни бошланиганига коинот ҳисобига кўра жуда узоқ замон кечмади, юлдузлар системасидаги бу икки галактиканинг қўшилиб кетиш жараёни тахминан бир миллион йилдан буён давом қилаяпти.

 

Ҳамма галактикаларда бўлмаса-да, Уқора туйнукФ кўпчилик галактикаларнинг марказига жойлашган деб ҳисобланади. Бу ҳолда иккита галактиканинг каттаси томонидан зарарланган заррачаларнинг жуда катта оқими чиқариб ташланди. Бу чиқинди эса, ердан 1,4 миллиард ёруғ йили узоқлик жойлашган галактикани топиб олди.

 

Бундай оқимлар ўзи билан Ерга ўхшаш планеталар атмосфераси учун ҳалокатли бўла оладиган жуда катта миқдорда (рентген ва гамма-нурларини) радиацияларни олиб юради.а аа


Бу коинот жараёнида ижобий хусусият ҳам мавжуд: зарарланган заррачалар таъсири акўп миқдордаги юлдузлар ва планеталарнинг шакланишига олиб келиши мумкин.

 

Материал www.rian.ru таҳрияти тарафидан очиқ манбалар маълумотлари асосида тайёрланган

а

Энг ёш планета топилди.

Шу адресда: http://www.podrobnosti.ua/technologies/space/2008/01/03/486746.html абу ҳақда хабар берилади. Бу хабар илмий ҳамиятга эга бўлганлигини учун ўқувчиларимизни ундан хабардор қилишни фойдали ҳисобладик. Хабар билан қуйида танишасиз.

 

Макс Планк астрономияси Институти ходимлари бугунгача маълум бўлган планеталдар ичида энг ёши бўлган янги планетани топишганларини билдиришди. У TW Hydrae орбитасида шаклланди, унинг ёши 8-10 миллион йилга боради ва Қуёшнинг ёшидан тахминан 500 марта оз дею ҳисоб қилинган.

 

Бу ёш юлдузлар сингари TW Hydrae газлашган чанглар доираси билан қоплаб олинган. Макс Планк астрономияси Институти сайтида берилган хабарга кўра, Планета унинг ички радисида туради. аа

 

Олимлар планетани TW Hydrae b исми билан аташдилар. Унинг ёши тўла аниқ эмас. Бироқ уни бошқа юлдузлардан кеса бўлиши мумкин эмас дейишаяптилар. Ҳозиргача астрономлар 100 миллион йилдан озроқ вақт муқаддам шаклланган планеталарни учратишмагандилар. Қиёслаш учун олсак, масалан Ернинг ёши 4,5 миллиард йил деб ҳисобланади. а

 

Топилган планета гигантлар синфига мансуб ҳисобланади. Масалан, бу ёш планета, Қуёш системаси планеталарининг энг катта планетаси Юпитердан 10 марта оғирдир. TW Hydrae b юлдузлардан 6 миллион километр узоқликда бўлиб, унинг атрофида уч ярим кунда бир айланади.


аҚуйидаги рус тилида берилган материаларни ўқиш ҳам фойдалидир:

Космическая пыль - результат взрывов массивных первородных звезд

Ученые впервые наблюдали свет, отраженный от экзопланеты

Вероятность столкновения астероида с Марсом значительно возрасла

Астрономы обнаружили гигантский космический алмаз

 

Бутун оламни сув босишининг сири очилди. http://news.mail.ru/society/1550521/ - адресида бу ҳақда дарак берилди. Маълумки Нуҳ Пайғамбир (алейҳиссалом) замонида бутун оламни сув босганлиги ҳақида қадимдан келаётган диний ҳикоя мавжуд. Биз Нуҳ Пайғамбир (алейҳиссалом) замонида содир бўлган бутун оламни сув босиши воқеасининг ҳақлигига шубҳа қилмаймиз, албатта. Иншооллоҳ Қуръони каримда қилинган тарихий ҳикоялар у ёки шаклда исбот бўлиши шак-шубҳасиздир. Уларнинг ҳақлигига биз мусулмон кишиси ўлароқ иймон келтирамиз. Бироқ бугун фан ва илмий текширишлар ўша илоҳий воқеаларнинг ҳақиқатлигига тажрибалар ёрдамида такрор ишонч ҳосил қилишмоқдалар. Шундай илмий тадқиқотлардан бири ҳақида мазкур мақолада баъзи маълумотлар келтирилади. Уларни ўқувчиларимизга ўзбек тилида ҳавола қилишни фойдали ҳисоблади.

 

Шундай қилиб, мақола, олимлар планетамизнинг тагида 1000 километрдан кўпроқ чуқурликда океанлар борлиги ҳақида баён қилишгани ҳақида ёзади. Олимларнинг текширишлари қуйидаги сарлавҳалар билан берилган:

 

Мана сизга сув, улар тўсатдан қаердан келди ... бутун оламни сув босиш тарихи инжилдан олингандир (мақола христиан кишиси тарафидан тайёрлагани учун тарихни инжилдан олинаяпти. Бутун оламни сув босиши тарихи Нуҳ пайғамбар (алейҳиссалом) даври билан боғлиги ҳақида юқорида қисқача сўзладик Ц таржимон). Бу аслида афсонага ўхшаган бир воқеа кўринарди. Бироқ кўпчилик олимлар ўша воқеанинг содир бўлганлигига ишонадилар. Чунки қитъада сув босқинининг жуда кўп излари мавжуд. Океанлар қирғоқларидан минглаб километрлар узоқдаги қуруқликларда сақланган ва сочилиб ётган денгиз суви билан шўрланган кўллар аслида ўша сув босқинидан қолган қолдиқ сувлар ҳисобланади. а

Бироқ Ер юзида пайдо бўлган ўша ҳаолакатли сув тошқинини келтириб чиқарган бениҳоя кўп сув қаердан келди? Ер юзида сув шунчалар кўпайиб, барча қуруқликни сув тошқини қамраб олганди ва биргина жойда, яъни Нуҳ (алейҳиссалом) кемасида жон сақлаш мумкин бўлиб қолганди.

 

Бу ҳақда фаразлар (гипотезалар) қанча истасангиз, шунча топилади. Масалан, океанларга астероид ёки комета келиб урилиши оқибатида жуда катта сув отилишлари содир бўлган бўлиши мумкин. Ёки қаттиқ иссиқлашиш натижасида музлар эриб кетиб, ҳамма жойларни сув босиб кетган бўлиши ҳам эҳтимол қилинади. Ёки тескариси бўлиб, совуқлик ошиб кетганидан дарёлар музлаб қолиши оқибатида, океанларда қолган сувларни сиқиб чиқариб, унинг кўтарилишини ҳалокатли даражага келтирган бўлиши ҳам мумкин. Баъзилар ҳатто планетанинг ўқи ўзгариши натижасида қуруқлик бўйлаб сувнинг бир неча километрларга кўтарилганини исбот қилишадилар.

Шуларга қарамасдан яқин вақтларгача дурустроқ суяниш мумкин бўлган жиддий илимий маълумотлар мавжуд эмас эди. Ҳозир эса, шундай маълумотлар қўлга киритилди деса бўлади. Масалан, 2007 йилнинг февралида америкалик олимларнинг ҳайратга солувчи кашфиётлари ҳақида дараклар тарқалди. Уларнинг кашфиётларига кўра, илгарилари ақли яримнинг фикри ҳисобладиган фараз учун жиддий асос пайдо бўлди. Ҳ
а, бутун оламни босиб кетадиган сув Ернинг остидан чиққан экан-да, ахир. Бугун бу хаёлий (фантастика) бир гап эмас, ҳақиқатан ҳозир бизнинг планетамиз ичида, одамлар яшайдиган тупроқнинг тагида, жуда чуқурда бир неча океанлар топилди.

 

Иккита ер ости океани.
Бизнинг планетамиз сейсмографлар билан ўраб ташланган. Улар зилзилаларнинг
аахусусиятларини (сейсмограммаларини) чизиб, уларни қайд қилиб туришадилар. Булар ёрдамида Ер шарининг турли минтақаларидаги ёзувларни қиёслаб, зилзила зарбаларидан ҳосил бўлган тўлқинларнинг ер қаърида ва ички қобиғида қандай тарқалишини кузатиш мумкин бўлади. Кўп йиллардан буён тўпланган ана шундай маълумотлардан америкалик тадқиқотчилар, Вашингтон универстетининг (Сент-Луис) сейсмология профессори Майкл ВАЙСЕШН (Michael Wysession) ва унда диплом иши бажараётган унинг талабаси Жесси ЛОУРЕНС (Jesse Lawrence, ҳозир Калифорния университетида (Сан-Диего) ишлайди) фойдаландилар. Улар олишган натижалар олимларни ҳайратда қолдирди. Чунки уларнинг ҳисоблари, Ер шарининг икки нуқтасида, яъни ОвроОсиёнинг шарқий қисми остида ва Шимолий Американинг тагида жуда улкан сув ҳавзалари мавжудлигини намойиш қиларди.

 

- Бу ҳақда кўндаланг сейсмик тўлқинларнинг сўнишини кўрсатадиган чизқлар далолат беради, - дейди профессор, - у айнан ўша сув учун характерлидир

 

Олимлар, бурғиланган ер остининг уч ўлчамли моделини тузишдилар ва у ерда Шимолий Муз океанининг сувидан кам бўлмаган сув борлигига ишонч билдирадилар.


У сувлар 1200 Цдан 1400 километр чуқурликда жойлашган дейилади. Рус фанлар академиясининг Вернадский номидаги Геокимё ва кимё институти директори Эрик Галимов аВайсешн фаразини Утўла ҳақиқатга ўхшайдиФ деб атайди. Бундан бир мунча илгари (2007 йилнинг ўрталарида) Манчестер университетидан инглиз олимлари ҳам ер сатҳи тагида сув борлигини аниқлашгандилар. Улар ер тагидан 1500 км чуқурликдан олинган нордон (углекислий) газларда сувнинг изларини кўришгандилар.а Бироқ уларнинг маълумотлари обрўйли илмий журнал Nature босилган бўлса-да, уларга ўшанда ишонмагандилар.

 

Ерни ёриб юборган. Сувнинг Ер ичкарисига қандай кириб қолганлиги тўла аниқ эмас, балки планетанинг пайдо бўлиши билан бирга ўша сувлар ҳам пайдо бўлгандир. Яъни ҳамиша ўша ерларда сув бор эди. аТадқиқотчилар, чуқурликдаги сувлар вақти-вақти билан юзага чиқиб туради деб тахмин қилишади. Худди шунингдек тескариси ҳам содир бўлиб, океан сувлари ташқаридан ичкарига кириб ҳам кетишади. Илмий тилда айтилса, ернинг гидросфера ҳажми ўзгариши мумкин. Ҳар ҳолда бу ўзгариш планетанинг қаъри ва қобиғи силжишидан юзага келади. а

Айтгандай, океанларнинг тагида 400 градусли сувлар уриб турадиган тушуниб бўлмас тешикчалар бор. Ударни Фқора чекувчиларФ деб аташадилар. Ўша сув ичкаридан чиқаётган бўлиши ҳам эътимолдир. Бутун оламни сув босганича ер ости ҳавзалари ёрилиб кетган бўлишини мустасно қилиб бўлмайди. Агар шундай бўлган бўлса, иссиқ шўр сув буғ билан аралаш қайнаб турган қозон ёрилиб кетганига ўхшаш ҳалокатли отилишни майдонга келтирган бўлиш мумкин. Оқибатда дунё океанларини сув сатҳи кўтарилиб кетган, унинг устига 40 кун ва 40 кеча шамол бўлиб турган бўлса, ана кўринг бутун оламни сув босиб кетганда,ахир. Бироз замон сўнгра эса, сувлар такрор ичкарига сўририлган.

Демак, ҳеч бўлмаганда назарий жиҳатдан ўшанақа ҳалокатли ҳодисалар қайтарилиши мумкин. Бу сафар Нуҳ пайғамбар(алейҳиссалом) кемаси чиққан тоғ чўққиси кўринмай кетади. Вайсешн, улар топишган океанлардан тагироқда, ҳали ер қаърининг текширилмаган соҳаларидаа ҳам сувлар борлиги балан қўрқитади. Сувлар жуда кўпмиш. Профессорнинг баҳолашига қараганда, у сувлар ташқаридаги океанлардаги сувлардан беш мартагача кўп бўлиши мумкин экан.

Мияни тадқиқ қилувчилар ҳайрон қоларли кашфиёт қилдилар. аhttp://top.rbc.ru/society/23/12/2007/131133.shtml - шу интернет адресда бу Исследователи мозга сделали удивительное открытиеаҳақда дарак ахабар қилинди. Бу илмий кашфиётни ўқучиларимизга тақдим этамиз:а

Одам миясининг фақат биргина ҳужайраси, кишининг сезиш қобилятини таъминлаши мумкин. Бу ҳақда олмон ва голланд олимларининг тадқиқотлари гувоҳлик беради деб хабар қилади Би-би-Си агентлиги. Олимлар, одам миясининг алоҳида олинган биргина ҳужайраси инсоннинг ёки ҳайвонниг турли хил сезиши, ҳис этиши учун зарур бўлган УкомьпютерФ сифат имкониятларини ўзида сақлашини аниқладилар. а

Миянинг асабий ҳужайралари (нейронлар) 100 миллиардга тенг деб ҳисобланади. Илгарилар олимлар, нейронларнинг биргаликда ҳаракатлари инсоннинг ақлий идроки ва сезиш ҳисларини таъминлайди деб билишардилар. Бироқ каламушларда тажриба ўтказишган тадқиқотчилар шуни аниқладиларки, бош миянинг фақат биргина ҳужайрасини ҳаракатлантириш билан организмнинг, масалан унга тегиб кетишдаги ҳиссиятини акелтириб чиқариш мумкин экан. аа

Инсон миясининг мураккаб ишлаш механизми бугунгача тўла очилганича йўқ. Масалан, асабий фаолиятнинг олий аспекти (жиҳати) бўлган, ақлий идрокнинг, хотиранинг ва ҳиссиётнинг табиати ҳамон фанга сирлигича қолмоқда. а

Олимларнинг кўрсатишларича, минглаб ҳужайралар ҳадини шаклланитирувчи алоҳида нейронларнинг ўзаро таъсирлари маълумотлар узатилиши жараёнини очишга калит ҳисобланади. Бироқ асаб системалари одам асаб системасига кўра оддийроқ бўлган жониворлар дунёси вакилларида, масалан, пашшада, алоҳида олинган нейрон кўпроқ сезиларли рол ўйнайди. Сўнгги тадқиқотлар кўрсатадики, эволютсия зинапоясида юксакроқ даражадаги ҳайвонларда ҳам нейронлар ўшандай имкониятларга эга бўлишлари мумкин экан.а аа

Олманиядаги Гумболдт университети ва Нидерландлардаги Эрасмус Тибиёт маркази олимларидан ташкил топган тадқиқот гуруҳи, каламушнинг алоҳида олинган нейронини жонлантирди ва ҳайвоннинг мийикларига суйкалинганидаа унинг сезги акўрсатганини кузатишди.

Шу билан бир вақтда америкалик олимлар тарафидан ўтказилган тажрибалар эса, бош миянинг Уҳужравий компютериФ анча мураккаб механизмдан иборат эканлигини кўрсатади. Буларнинг олган маълумотларига кўра, синапслар (нейронларнинг бошқа асабий ҳужайралар билан тўқнашиш жойларида) ўша ҳужайрада жойлашганларидан мустақил ҳаракат қилишлири мумкин. Бундан кўринадики, битта нейроннинг ўзида синапслар батамом ҳар хил маълумотларни сақлашлари ёки узатишлари мумкин. аа

Эдинбургдаги биоинформатик Марказнинг директор ўринбосари Дуглас Армстронг ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларини шундай изоҳлайди: УБу ҳамма нейронлар ҳам алоҳида (индивидуал) рол ўйнайдиган бўлади дегани бўлмай, улар баъзи ҳолларда чекланган натижалар берадиган якка ўзлари мустақил ҳаракатда бўлишлари мумкин, холосФ.а а

УКўпчилик назарияларга мувофиқ, қарор қабул қилишни асабий ҳужайралар занжири ёки ҳади таъминлайди, алоҳида олинган ҳужайранинг роли эса жуда катта эмас. Бироқ бу иш ва бошқа яқинда ўтказилган тадқиқотлар алоҳида олинган ҳужайранинг яна анча муҳимроқ роли борлигини кўрсатадиФ, - дея хулоса ясайди Д. Армстронг.

АҚШ гриппга қарши универсал вактсина(эмлик) муваффақиятли тестдан ўтказилди. http://top.rbc.ru/society/05/01/2008/132663.shtml - интернет адресда бу ҳақда хабар берилди. Биз уни ўзбекчага ағдариб ўқувчиларимиз эътиборига таклиф қилишни фойдали ҳисобладик. Марҳамат бу илмий маълумот билан танишинг! а

В США успешно протестирована универсальная вакцина от гриппа АҚШ одамлар устида ўтказилган гриппга қарши вактсина тести муваффқиятли натижалар берганлиги ҳақида Би-Би-Си агенталиги хабар тарқатди. Кембриждаги Acambis компанияси базасида тайёрланган дори, уни ишлаб чиққанларнинг фикрича одамзотини А-гриппининг барча кўринишларидан ҳимоя қилиши лозим.

Ҳозирги вақтда қўлланиладиган воситалар, вируснинг ташқи қобиғида бўлган иккита протейннинг (гемагглютинин ва нейраминидаза) ўзаро таъсирига асосланади. Бироқ бу протейнлар доимий лойқаланиб туради. Шу сабабли табиблар тинмасдан янги-янги вактсиналар ишлаб чиқишга мажбур бўлишади.

Янги дори эса, бошқа протейн (М2)га антител (антибадан) ишлаб чиқишга ёрдамлашади. Аммо бу ҳам вируснинг ташқи қобиғида бўлади, бироқ бу ҳолда лойқаланиш анча секин бўлади.

Янги восита бўйича АҚШ-да ўтказилган клиник синовлар эмлашнинг зарарсиз эканлигини кўрсатади.а ACAM-FLU-A Цдан иккитааа қабул қилишган 10 кишидан 9-тасида антитела пайдо бўлган. Тадқиқоьчилар энди тестларнинг навбатдаги қадамига тайёрланишаяптилар. аа

Тажриба синовларини ўтказишда раҳбарлик қилган доктор Майкл Уотсоннинг айтишича, аACAM-FLU-A эмлашни кишига йилнинг исталган бир вақтида қилса бўлаверади. Бундан ташқари бундай дорини эпидемия ҳоллари учун сақлаб қўйиш ҳам мумкин. Чунки бу дори нисбатан узоқ сақланиш хусусиятига эга.

Acambis, грипп вирусларининг барча турларидан ягона эмлик (вактсина) ишлаб чиқарадиган бир неча компанияларнинг биридир. Ҳозирги вақтда фирма, бу дорини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш масаласида фармакологик компаниялар балан музокаралар олиб бораяпти.

Шу билан бир қаторда кўпчилик экспертлар, грипп касалигининг олдини олиш ва даволашда жуда илгарилаб кетиш ҳақида яна такрор ва оммавий синовлар ўтказилганидан сўнгра сўзлаш мумкин бўлади деб ҳисоблайдилар.

Ҳозирлар йилига грипп касалигидан 500 мингдан бир миллионгача кишилар ўлимга дучор бўлишмоқда. Шу билан бирга Фтовуқ гриппФи бутунжаҳон эпидемияси (олимларнинг ҳисобича, вируснинг мутация(айниши)си ҳолида) 50 миллион кишини қурбон қилиши мумкин.

 

Hosted by uCoz