Имом Маҳди, ҳеч нарса қилмай уни кутиб ўтирганлар олдига келармикин ... Ислам.ру сайти 22.02.2008 куни шу номли мақолани чоп қилди. Мақолада ўртага қўйилган савол ва масалалар ҳамда унда айтилган фикр-мулоҳазалар ўзбек тилида ўқишадиган мусулмон қардошларимиз учун фойдали бўлар деб ўйладик. Шу сабаб мақолани ўзбекчалаштириб азиз ўқувчиларимизга ҳавола қилишни лозим кўрдик. Мақоланинг рус тилидаги оригиналининг интернет адреси :аа http://www.islam.ru/pressclub/vslux/vramasod/а

 

Маҳамат мақоланинг ўзбекчага ағдарилган мазмуни билан танишинг:

 

Имом Маҳди, ҳеч нарса қилмай уни кутиб ўтирганлар олдига келармикин ... а

 

Баъзи бир мусулмонлар ўзларининг Оллоҳ йўлида ҳаракатсизликлари ва эътиборсизликларини имом Маҳдининг келиши ва Исо алейҳиссаломнинг Ерга тушиши ҳақидаги ҳадиси шариф билан оқлашга уринадилар. Ана шу воқеаларга боғишланган исломий матнларга диққат қилишни таклиф қилишиб, уларнинг пайдо бўлиши билан умма бари бир илғорликка эришади; шу сабабдан муҳими у улуғларнинг келишини кутиб туриш лозим каби тушунчаларини такрорлашни яхши кўришадилар.

 

Бироқ Қуръони карим ва Суннанинг таҳлили шак-шубҳасиз шуни тасдиқлайдики, Ислом йўлида олға интилиш, уни (Исломни) дунё бўйлаб мустаҳкамлаш фаолияти, ҳар бир мусулмондан бор кучини ва имкониятини жалб қилишни талаб қилади. Мусулмон кишиси имом Маҳдининг пайдо бўлиши ва Исо (алейҳиссалом) пайғамбарнинг қайтиб келиши ҳақидаги ҳадиси шарифга ишониши шарт. Аммо бу, унинг Ислом йўлидаги бугунги ҳаракатларини, курашини заррача сусайтирмаслиги лозим.аа аааа

 

Мусулмон қардошларнинг ёрдамга чақириқларини эътиборсиз қолдира туриб, пайғамбарни (алейҳиссалом) ва имомни кутиш жоиз бўлмаган бир ҳаракат ва ишдир. Исонинг (алейҳиссалом) ва Маҳдининг қачон келишини фақатгина Оллоҳу таоло билади ва Унинг Ўзи белгилайди. Бу иш фақат Унинг ваколатига оиддир. Биз бу дунёдалигимизда имомни ёки пайғамбарни кўрганлигимиз ҳақида биздан ҳеч кима сўрамайди. Уларни кўришимиз ҳақида ҳам ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Бироқ биз, ўз ҳаётимиз, ҳаракатларимиз ва ўз кучимиз, вақтимиз, имкониятларимизни қобилиятимизга яраша Оллоҳ йўлида қандай қўлланганимиз учун жавобгардирмиз.

 

УУмма тушиб қолган бугунги вазият, етарли даражада оғир ва мураккаб бўлиб қолмоқда. Ҳар бир мўмин ўзи кўрган ва сезган хатони тўғрилашга масъулдир, - дея таъкидлайди таниқли илоҳиёт олими, шайх Муҳаммад Исмоил ал- Муқаддам. Ц Аммо мусулмон қардошларимиз ва опа-сингилларимиздан жуда кўпчилиги бундай қилмасликка уринадилар ва ҳаммаси бизгача келганлар тарафидан тузилган, бузилганларни биздан кейин келадиганлар тузатишади дейилган калтабин фикрларга берилиб, умманинг вазиятини дурустлаш мумкин бўлган ишлардан ўзларини олиб қочадиларФ.

 

УШунинг учун улар, Маҳди келади ва ҳаммасини у тузатади каби хаёлга ишониб, Оллоҳга иймонни қўллаб Ц қуввн аматламайдилар. Бундай кишиллар Ислом буюрганларидан яшириниб юрадиларФ дея қўшимча қилади олим.а

 

Қуръони каримда Оллоҳу таоло мазмунан, УСизларнинг хомхаёлларингиз ҳам, аҳли китобнинг хомхаёллари ҳам ҳақ эмас Ц кимки ёмон амал қилса, жазосини олур ва ўзи учун Оллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир мададкор топмасФ (Қуръони карим, 4:123) дея таъкидлайди.

 

Ал - Муқаддамнинг фикрича, умманинг бугунги аҳволи, ҳамма негатив-салбийликларнинг барчаси, мусулмонларнинг тушунмасликларидан, қобилиятсизликларидан, иш ёқмасликларидан ва масъулиятдан чекинишлари оқибатида юзага чиқмоқда. Шу билан бирга бу, баъзи мусулмонларни қамраб олган Маҳдининг келишини кутиш каби тушкунликнинг натижасидир.


ФЕр юзида ҳеч қандай иблис қолмагунича, Оллоҳ мусулмонларга ўз иймонлари йўлида ҳаракат қилишларини ва бошқа кишиларни яхшилиг-у-эзгуликка даъват қилишни, динсизлар билан мунозаралар олиб боришда эса, ақлона насиҳатлар қилиш ва чидам билан иш кўришни ва хато ҳамда камчиликларга қарши курашни буюради Ц дея таъкидлайди шайх, - Исонинг (алейҳиссалом) ёки Маҳдининг келиши ҳеч бир мусулмон учун алоҳида мустаснолик имконияти бермайдиФ.

 

Баъзи кишилар, илоҳиёт олимларининг Маҳдининг пайдо бўлиши ва Исо бин Марямнинг (алейҳиссалом) қайтиб келиши ҳақидаги ҳадисларни нотўғри тушунишда давом этишмоқда. УОқибатда улар эътиборсиз бўлиб қолишадилар, Оллоҳ йўлида ўз динлари учун курашдан тўхтаб, ҳеч нарсага қўл урмай ўша буюк ҳодисаларни кутиб ўтираверадилар. Бироқ Қодир Оллоҳ ва Унинг Руасули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) эса бизга Ислом йўлида кураш учун бу дунёда нима лозим бўлса, уларнинг барчасини истисносиз бажаришни буюрадиларФ.

 

Оллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан шуларни таъкидлайди: ФКим охиратни истаса ва мўмин бўлган ҳолида (охиратга лойиқ) саъй ҳаракат қилса, бас, ундай зотларнинг саъйлари (Оллоҳ наздида) мақбул бўлурФ (Қуръони карим, 17:19); УТо (бу дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Оллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар! Энди агар (кофирликдан) тўхтасалар, бас, албатта Оллоҳ қилаётган амалларини кўргувчидирФ (Қуръони карим, 8:39). ааа

 

Оллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) барча қиладиган ишларига тайёрланарди, масалан, Ҳижрат қилишдан олдин У бутун қилинадиган ишларнинг ҳар бир қадамини синчиклаб ишлаб чиққанди. Маккадан Мадинага ҳижрат қилишда Пайғамбар(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) йўл юриладиган жойларнинг харитасини тайёрлаб, ўзига Абу Бакр (разияллоҳу анҳ) каби йўлдош танлади, орқасидан излайдиганлардан яширинишни ҳам олдиндан ҳисобга олиб, уларнинг барчасини ниҳоятда қаттиқ сир тутган эди. У, ўша ишларни кимдир бажариб беришини кутиб ўтирмади, дея таъкидлайди ал-Муқаддам.

 

УУ ўзининг барча ишларида айнан шундай йўл тутганди ва асҳобини ҳам шундай қилишга ўргатарди, дея давом қилади олим. Асҳоб ҳам худди шундай доим ҳамма нарсага тайёр туришардилар. Пайғамбар(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), ҳатто Оллоҳу таоло ўз китобида, УОллоҳ сизни одамлардан (зарарларидан) сақлагайФ (Қуръони карим, 5:67) деб қўйишига қарамай Мадинага кириб келишида бошига дубулға кийиб олган эди. Пайғамбар(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), УҲар қандай фойда келтирадиган нарса учун Оллоҳнинг ёрдамига умид қилиш билан бирга қаттиқ курашиш лозим ва ҳеч қачон чорасиз қолманглар У дея бежиз кўрсатма марҳамат қилмагандилар.аааа аа

Шайх Муҳаммаднинг сўзларига кўра, мусулмонларнинг ўтмиш авлодлари, таслим бўлиш чақириқларига қулоқ солишиб, Маҳди келгунигача динлари учун курашишни тўхтатганларида эди, Ислом даъватининг ва умманинг тақдири қандай бўлишини тасаввур қилиб бўлмасди. Шундай бўлганда эди, УБиз мўғуллар ва салибчилар устидан ғалабага эришармидик? Қудусни ваа Константинополни озод қила олармидик?Ф дея сўроқ қўяди олим.

а

УМаҳди ва Исо (алейҳиссалом) ҳақида ёзилганларни нотўғри тушуниш кўпгина олимлар тарафидан тарқалиб кетган. Мусулмонлар учун эса, Маҳдининг ва Исонинг (алейҳиссалом) келишини кутиб, ислом даъватини эътибордан четда қолдириш, улар келганларича барча ҳаракатлар самарасиз бўлади каби хаёлга берилиш мутлақо мумкин бўлмаган иш, хаёлдир. Бу нотўғри тушунчадирФ, деб ёзади ал-Муқаддам.

 

УОллоҳ ҳам, Унинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳам Масиҳ (қутқарувчи) замони келганича Ислом ўз қудратиниа тикламаслиги ҳақида сўзламаганлар. Агар мусулмонлар бутун кучларини жамласалар, Ислом ўзининг қадимий, бошланғич қудратига улар келмасидан олдин ҳам эришади. Чунки, Оллоҳ Қуръони каримда мазмунан, УЭй мўминлар! Агар сизлар Оллоҳнинг динини қўллаб қувватласанглар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам беради ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилурФ (Қуръони карим, 47:7) дея ваъда қилади. Шунингдек, ФОллоҳ, Ўзининг дини учун курашадиган ва Унинг Ҳақиқатини ер юзида шарафлайдиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Оллоҳ кучли, қудратлидирФ (Қуръони карим, 22:40) каби тасдиқ ҳам мавжуддирФ.

Профессор Абдул-Азиз Мустафо Маҳдини кутиб ўтириш УаҳмоқчиликФдир дея баҳолайди. УБиз душманларимизга Убизга қарши кескин қарши ҳаракат қилингФ, УИсломга қарши курашда давом қилингФ, биз эса, Маҳди келгунича сизга бош эгамизФ каби ижозат беришга ўхшаш ҳаракат қилишимиз жуда тушуниб бўлмас, янглиш бир ғоядир. Билмадим, мана шундай деб ўйлаётганлар қандай мантиққа суянадилар?Фа

 

Хулоса қилиб айтганда, Уўзлари ўз динлари учун ҳеч нарса қилмайдиган ва динининг тақдирига бефарқ қоладиганларгаФ Маҳди юборилармикинФ дея қўшимча қилади профессор Мустафо. Ҳақиқатда эса, бизнинг Оллоҳ йўлидаги уринишларимиз ва кескин ҳаракатларимиз имомнинг ва Исонинг (алейҳиссалом) иккинчи марта ер юзига келиш ҳодисасини яқинлаштиради. а

IslamOnlineа материалларига кўра Мансур Алишаев тайёрлаган.

Русчадан ўзбекчалаштирган таржимон Алибой Йўляхши.

Қўшимча қуйидагиларни ўқиш ҳам фойдали бўлади:

Явление Имама Махди


Шаги к победе на пути Аллаха


Раздел лДжихад и справедливость╗


Стратегическое планирование на пути Аллаха


Факторы успеха джамаата Посланника Аллаха (мир ему)


Будьте стойки в вере, как повелел Аллах


Невидимый Даджаль. Система Антихриста и будущее человечества


Умме необходимо вернуть победный дух

 

Hosted by uCoz