Иқлимий урушлар.

Рус интернет сайтларидан ( http://www.vz.ru/politics/2007/12/27/131343.html ) бирида шундай ном билан хабар тарқатилди. Бизнинг замонимизга Ураган шестой категории разрушит Хьюстон и его нефтедобывающую промышленностьакелиб иқлим ўзгаришлари дунёда энг муҳим воқеаларнинг содир бўлишига сабаб бўладиган даражага келиб

қолганлиги сабабли ўқувчиларимизни бундай хабар билан таништиришни фойдали ҳисобладик ва мазкур хабарни ўзбек тилида ҳам эълон қилишни мақсадга мувофиқ топдик.

 

Қуйида ўша хабарни чоп қиламиз:

БМТ тарафидан чақирилган экспертлар(мутахассис-олимлар) яқин йиллар ичида майдонга келиши мумкин бўлган иқлимий келишмовчилик - жанжалларни баҳоладилар. Улар ўз тадқиқотларини кўп саҳифали бир ҳужжат шаклида тайёрлаб, иқлимий ўзгаришларнинг яқин ўн йилларда дунёнинг геосиёсий харитасига қандай таъсир кўрсатишини тасвирлиб беришга ҳаракат қилишдилар. Олинган натижалар эса, ўта ташвишли бўлиб чиқди.

 

Олимларнинг фикрича, ичимлик сувларининг етишмаслиги ва дурустроқа ҳаёт кечириш йўлларини ахтариб кўчишларнинг(мигратсиянинг) авж олиши дунёнинг келажакдаги асосий муаммоларига айланади. Яқин йиллар давомида асосий жанжаллар, Африка қитъаси, Авроасиёнинг жанубий минтақалари, Марказий Америка, шунингдиек Арктика кенгликлари атрофида тўпланган бўлади.

 

Шундай қилиб Африкада: Франсуз газетаси Le Figaro ёзишича, энг аввал Нил қирғоқларида жойлашган мамлакатлар орасида муносабатлар таранглашиши мумкин. Бундай ҳолат 2025 йилдаёқ ичимлик сувлари етишмаслиги оқибатида юзага келиш эҳтимоли бор.

 

УМиср, Носир кўли ҳисобига ичимлик сувининг анчагина катта запасига эга, бироқа у ердаги танглик вазиятни уруш бошлашгача кескинлаштириб юбориши мумкинФ деб дарак беради нашриёт.

 

Бундан ташқари қурғоқчилик ва доимий очарчилик, буларсиз ҳам жуда тинч бўлмаган Африка қитъасида аҳволни кескинлаштириб юборади. Мамлакатлар қирғоқларга яқин минтақаларга ва портларга этишлари учун ҳам жанжаллашишни бошлаб юборишлари мумкин бўлади. Жанубий иқлим ички кўчишларни келтириб чиқариши мумкин бўлиб, бунда асосан қишлоқлардан шаҳарларга кўчиш содир бўлади. бу ерда жуда катта қуролли тўқнашувлардан эмас, жиддий ижтимоий ва ирқий кескинлар келиб чиқишидан хавфсираш лозим кўринади.

 

Энг даҳшатлиси 2020 йилга келиб сўнгги Уяшил инқилобФга уринишдан кейин Африкада анархия авж олади. Элита уруш ҳаракатлари бўлмаган мамлакатларга силжий бошлайди. Қолган ҳудудлар ҳал бўлмаган ҳарбий жанжаллар зонасига айланиб қолади.а аа

 

Авропада нималар бўлади? Африка қитъасида майдонга келган кучли қурғоқчилик бутун Ўртаденгиз қирғоқларида урушни келтириб чиқариши мумкин. Африкадаги келишмовчиликлар Авропага кўчадиганларнинг сони ошиб кетишига олиб келади. Бунинг оқибатида авропа мамлакатларида, унинг жанубий қисмида миллатчилик авж олиш эҳтимоли пайдо бўлади. Мисол тариқасида 2005 йилда франсузлар шаҳарлари атрофида содир бўлган тартибсизликлар кўрсатилади.

 

ФЭнг хунуги: Нигер Мағрибга ўта бошлади, буниси эса Авропага қараб ҳаракатга тушади, авропа мамлакатлари УАвропа қўрғониФ лойиҳасининг байроғи остида бирлашадилар. Бу ташкилот, Мағриб мамлакатлари кўчиш оқимларини тўхтатиб туришлари учун уларга жуда кўп миқдорда пул тўлайди. Натижада иқлимий қийинчиликларнинг қочқинлари Сахара лагерларида тўпланиб қолишадиларФ дея давом қилади Le Figaro.а

 

Жанубий Америкада аҳвол қандай бўлади?а

Доимий бўлиб турадиган қурғоқчилик Амазонияни жиддий хавф остида қолдиради. Анд мамлакатлари икки тарафлама хавфга дуч келишадилар. Булар: узоқ муддатга мўлжалланган режалаштиришга тўсқинлик қиладиган ичимчилик сувлари етишмаслиги ва сиёсий беқарорликдан иборатдир. Шу билан бирга олимлар Амазонка дарёсининг ўзи ҳақида ҳам нохуш хабарлар тартибини келтирадилар. Бу ерда биологик турли хилликка ишонч ва имкон кўринмайди. Бразилия, оқибати деҳқончилик қилинадиган майдонларга назорат қилишни қўлга киритиш бўйича урушга айланиб кетиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалик бўҳронига дуч келади.

 

Осиёда икки фронт юзага келади. Мана бу ғалла кони ҳисобланадиган Жанубий Осиёда эса, Африка ва Жанубий Американинг акси бўлиб, сув ресурсларининг кўпайиб кетиш муаммосига рўпара келинади. Олимларнинг тахмин қилишларига қараганда, Ганга делтасида (бўлиниб, тарқалиб кетиш районида) сув тошқинлари хавф солади. Бунинг натижасида одамлар иқлими юмшоқроқ ва бир мунча сокин бўлган жойларга кўчишга ҳаракат қилишадилар. Аммо бу зона ғалла етиштирувчи зона бўлиб қолишда давом этади. Ҳиндистон, қурғоқчиликка маҳкум бўлган жанубий фронт-Покистон ва сув босқинида қоладиган шарқий фронт- Бангладеш каби икки фронтда курашишга мажбур бўлади. Бу икки фактор минтақада диний кескинликни оширади. аа

 

Кариблар: ер-ҳаво.

Иқлимий хаос (тартибсизлик) Кариб ҳавзаси мамлакатларига таҳдид соладиган бўлади. Бу ерларда катта Ц катта кўчишларни келтириб чиқарадиган вайрона келтирувчи оқимлар(сиклонлар)нинг оқибатларига торнадоларнинг зарарлари ҳам қўшилади. Масала шу билан аҳамиятлики, бу минтақада АҚШ ва Кубадан ташқари биронта мамлакат тропик бўронларнинг фаоллашишига қарши турадиган воситаларга (нефт саноатларини ҳама ҳисобга олганда) эга эмас.

 

Олимларнинг тахминларига кўра, бу ерда вазият икки кўринишда ривожланиши мумкин. Биринчиси, АҚШ ўзининг жанубий чегараларини бутунлай ёпиб қўяди. Кўчманчилар эса, чегарадаги шаҳарларда тўпланадилар ва бу ерларда зўравонликлар авж олади. Иккинчиси, янада баттар. Бу ҳолда олтинчи категорияли бўрон Хюстонни унинг нефт қазиб чиқарувчи саноати билан бирга вайрон қилади. Оқибатда АҚШ нархларнинг ўсишини тутиб туришга уринади ва мавжуд запасларини сотади. Баъзи адавлатлар АҚШ бундай заифлашганидан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилиб, нефт қувурларини қулфлаб қўйишади.

аааа

Чин: иқлим ва шаҳарларнинг қишлоқ аҳолиси билан тўлиб кетиши. а

Чинда иқлимий ўзгаришлар қишлоқ аҳолисининг шаҳарга кўчиш жараёнини кучайтириб юборади. Шу билан бирга бу мамлакат қурғоқчилик ва бўронлардан ҳам, ёғингарчиликдан ҳам қийинчиликларга дуч келади.

 

Экспертларнинг ҳисобларига кўра, шимолий минтақалар чўллашиб қолсалар, жануб доимий сув тошқинлари ва тупроқ кўчишларидан азобда қолади. а

 

Натижада деҳқонланинг шаҳарга қочишлари давом қилади.

 

Экспертлар, УЧин ҳокимияти иқлимий тарафгарлик ва сиёсий-иқсодий либераллашиш ўртасида ёрилиш даражасига келадиФ дейилган хулоса қилишадилар.а

 

Энг ачинарли ҳолат бўйича қаралганда, 2025 йилга келиб тайфунлар ва сув тошқинлари оқибатида қирғоқлар харобаларга айланади.

 

Қочқинлар оммаси мамлакатнинг жанубига йиғила бошлайди. Чин қўшинлари ҳам Қўшма Штатларда бўлганидека кишиларнинг кўчишларини қон тўкиб бўлса-да тўхтатишга киришади.

Hosted by uCoz