Пайғамбарнинг(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Ҳижратгача бўлган давр сиёсий амалиёти.

Муаллиф: Солиҳ Иброҳим.
Мақоланинг рус тилидаги оргиналининг интернет адреси:
http://www.islam.ru/pressclub/analitika/polihijra/ 

 

Ислом дини сиёсатдан кескин ажратилган бўлиши керак, сиёсат Исломга ёд, мусулмон  кишиси ҳеч қандай бир ҳолда сиёсий ҳаётда қатнашмаслиги лозим каби кўпчилик мусулмонларда йиғилиб қолган янглиш тушунча аста-секин ўтмишга айланаяпти. Шу билан бирга, айниқса ёш мусулмонлар ичида, мусулмонлар учун сиёсат билан машғул бўлиш фақат ислом давлати шароитида жоиз бўлиб, бундай фаолият мусулмон бўлмаган давлатда ҳатто динсизлик билан тенгдир дейилган нотўғри фикр ҳам мавжуд.

 

Исломда сиёсат.

Юқорида келтирилган биринчи ва иккинчи адашишлар асосли жавоблар талаб қилади ва уларни рад этиш ҳам лозим бўлади. Алоҳида олинган мусулмон кишисими ёки уларнинг ташкилотлари, бирлашмалари, ҳаракат ва партияларими бўлмасин ҳеч қандай бир ҳолатда сиёсатда қатнашмаслик лозим каби тушунча, мусулмонларнинг уйғонишидан ўлимларидан  қўрққандай қўрқишадиган ислом дини ва маданияти душманлари тарафидан бизга тақиштирилгандир.

 

Бироқ сиёсат ҳам, иқтисод ва тирикчилик учун ризқ-рўзни топиш, узаро муносабат (кишиларнинг бир-бирлари билан алоқалари, жанжалу-келишмовчиликлари) ва бошқа муносабатлар каби одамзоти ҳаётининг ажралмас бир қисми бўлиб ҳисобланади. Сиёсат кенгроқ маънода, кишилар ва халқлар орасидаги барча муносабатларни, жамият қурилишлари масалаларини, адолатнинг ўрнатилиши ва унинг ҳимояси ва бошқа шу сингари кўпгина нарсаларни ўз ичига қамраган бўлади.

 

Шундай экан, бу айтилганларнинг барчасини Исломдан мустасно деб бўладими? Қуръони карим ва Суннада ўрнатилган адолат, софдиллик, ҳақиқатгўйлик фақат масжидларга тегишли бўлиб, бошқа ижтимоий соҳаларга ҳеч қандай алоқаси йўқми? Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва саллам кишиларни фақат намоз ўқиш ва рўза тутишдан бошқа нарсаларни, ўзининг сафдошлари орасидаги ва қўшни қабилалар билан бўлган муносабатларни ҳам бир тизимга келтирмадими?

 

Дин, инсоният жамияти ичидаги тўғри муносабатларни ўрнатиш ва ҳаётни тўғри ташкил этиш таълимоти шаклида ҳаётнинг сиёсий тарафини четлаб ўтиши мумкин эмас. Ҳатто ўзларини сиёсатга тааллуқли эмас деб эълон қилишган динлар ҳам аслида сиёсатда қатнашгандилар ёки сиёсатчиларнинг қўлида қурол сифатида хизмат қилишгандилар.

 

Биргина Ислом дунёда пайдо бўлганиданоқ сиёсат, унинг диний таълимотининг ажралмас ва муҳим қисмидан иборат эканлигини очиқдан-очиқ баён қилди. Шу билан бирга Ислом, мусулмонлар ва бутун дунё учун сиёсий фаолиятнинг адолатли қоидаларини ўрнатди.

 

Ислом бу дунёга фақат масжидлар қуриб, уларни намоз ўқишга яхшигина саф тортиб турувчилар билан тўлдириш учун келмади.

 

Ислом, кишиларнинг ўзаро муносабатларини аниқлашда ёрдамчи бўлиш, уларга бир-бирлари билан тўғри муомала қилишни ўргатиш, ким кимга ва нималарда бўйсунишни, қандай мақсадларга интилиш, қандай жамият ва давлат қуришни тушунтириш учун бу данёга келди.

 

Агар мана шулар сиёсат бўлмаса, бу нима бўлади? Иймони бақувват мусулмон учун бу масала очиқ-ойдин бўлганлигидан сиёсат Исломнинг ажралмас қисми бўлибгина қолмай, ҳатто унинг моҳияти ҳам бўлади.

 

Ҳижратгача бўлган сиёсий амалиёт.

Бироқ мусулмонлар бу кўриниб турган фактни тасаввур қилсаларда, уларнинг орасида, айниқса фаол ёшлар орасида, мусулмонлар учун сиёсий фаолият ва ҳокимиятда қатнашиш фақат ислом давлати мавжуд бўлган жойда жоиздир ва бошқача бўлиши мумкин эмас каби ишонч яшаб қолмоқда.

 

Шундан келиб чиқишиб, Пайғамбар (с.а.в) Мадинага ҳижрат қилганидан сўнгра мусулмон давлатчилиги шаклланганидан кейин сиёсий бошқарув билан машғул бўлди деб ҳисоблашадилар. Аммо бундай ишонч жиддий янглишдир. Маълумки сиёсий фаолият фақат халифанинг, амирнинг, султоннинг ёки имомнинг Шариатга мос давлатни бошқаруви билан чекланмайди, ахир.

 

Бу масалани Пайғамбар(с.а.в) фаолиятининг Мадинага ҳижратигача бўлган давр, яъни ҳали ислом бошқаруви ҳаракатда бўлмаган ва ислом давлати майдонга келмаган давр мисолида қараб чиқамиз. Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сиёсий фаолияти Унинг пайғамбарлик вазифасининг биринчи куниданоқ бошланган эди. Унга Оллоҳу таолонинг Расули эканлиги хабари келганиданоқ  У ўз атрофини, қабиласини, ундан сўнгра яқин атрофдаги халқларни улар учун янги бўлиб ҳисобланган мафкурани, ҳаёт тарзини ва ижтимоий-сиёсий шаклни(моделни) қабул қилишга даъватни бошлаб юборди.

 

Муҳаммад(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), кишилар орасидаги ижтимоий ва сиёсий муносабатларни, ҳокимлик-ҳукмронлик ва бўйсунишликни, адолат, тақдирлаш ва жазолашни мутлақо янгича талқин қилувчи, синфлар, халқлар, ирқлар ва давлатлар орасида янги муносабатлар ўрнатадиган мафкурани келтирди. Бу эса, ҳозирги замон жамияти нуқтаи назаридан қараганингизда ҳам айнан ана ўша ҳақиқий сиёсий иш бўлиб ҳисобланади. 

 

Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзининг бу фаолиятида ўша замон учун мумкин ва барчага маъқбул бўлган воситалардан ўз даъватини алоҳида олинган ҳар бир шахсгача етказишда, диний ваъзларда, жаҳолатга ва ёлғон жоҳилият инончига қарши информатсион курашда самарали фойдаланди. Бундан ташқари Оллоҳу таолонинг Элчиси (с.а.в) мушриклар жамиятининг Унга қарши агрессив ҳаракатлари шароитида ўзига эргашувларнинг тор доирасини йиғиб олди ва улар ўртасида яширин даъват олиб борди ва шундан кейингина Макка жамоасини даъват қилиш бўйича очиқ ишга киришди. 

 

Бу ишлар ўзининг моҳияти эътибори билан бошқа ҳар хил ишлар билан бир қаторда сиёсий ҳаракатни ва жамоани шакллантириш иши бўйича сиёсий тарғибот эди. Шунингдек мусулмон жамоасининг сиёсий ташкилотини тузиш бўйича тарғибот ва даъват бўйича бу фаол ҳаракатидан ташқари Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) жуда фаол бир равишда динсизлар билан ҳам сиёсий муносабатлар ўрната бошлади. 

 

Унинг ҳаёти тарихидан биламизки, сиёсий ёрдамларга ҳам мурожаат қилди, яъни У мусулмон бўлмаганлардан ёрдам сўради. Масалан, ўзинининг амакиси Абу Толибдан, Таиф шаҳрининг таниқли кишиларидан (ака-укалар Абду-Йалил, Мақсуд ва Ҳабиблардан) ёрдам сўрашни лозим билди, Негириянинг ҳокими ан-Нажошийдан эса, Маккадан қочиб чиқишган мусулмонларга бошпана беришни сўради. Шунингдиек, Пайғамбаримиз (с.а.в) Ясрибдан (келажакда Мадина бўладиган шаҳар) бўлишган ансорларнинг бир гуруҳи исломни қабул қилганларидан кейин “Иккинчи Ақаба қасамлари” вақтида уларни сиёсий қасамёд қилишга чақирди.

 

Мана шуларни ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатларни Пайғамбаримиз (с.а.в) Мадинага ҳижратдан аввал, мушриклар Маккасида ислом давлати ва исломий бошқарув мавжуд бўлмаган шароитда амалга оширганди. Шундан кўринадики, мана шунга ўхшаш шароитларда, яъни ислом ҳокими ва ҳукмронлиги бўлмаган шароитларда, мусулмонлар мусулмон бўлмаган жамият орасида яшашга мажбур қолган вақтларида сиёсат улар учун жоиз бўлмаган фаолият бўлиб қолмайди.

 

Бироқ шуни яхши тушуниш лозимки, ислом ва исломий бўлмаган давлат ва бошқарув шароитида ўзларига хос сиёсий масалалар ва усуллар мавжуд бўлади.  Аммо биринчи ва иккинчи ҳолларда ҳам Шариат принсипларига ва мусулмон бўлган ёки ундай бўлмаган кишилар тақдири учун ислом ахлоқи ва масъулиятига тўла мос келиши зарур ҳисобланади.

Мақолани рус тилидан ўзбекчалаштирган таржимон: Алибой Йўляхши.

 

Мақолага қўшимча қуйидаги рус тилида эълон қилинган мақолаларни ўқиш ҳам фойдали ҳисобланади:

Политический джихад, или борьба с нечестием в политике


Умма – это не абстракция или корпорация хитроумных заговорщиков


Мусульмане в неисламской политической системе. Как быть?


Фикх мусульманских меньшинств


Исламское государство: каким ему быть сегодня?


Участие российских мусульман в общественно-политической жизни страны. Дозволено или нет?


Обязанности мусульман в немусульманском обществе


М. Бибарсов: В России могут быть введены элементы шариатского правления

 

Hosted by uCoz