ИЙСО алейҳиссалом ҳақида ҳақиқатлар ...

аЯқинда менинг аэ-почтамга дин қардошим қадрли Тарек Рафей томонидан рус тилидаги бир мактуб келиб тушди. Унда Ийсо алейҳиссаломнинг туғилиши ва христиан дунёсининг 25-декабрни унинг туғилган куни ҳисоблашлари ҳақида тарихий ҳақиқатлар кўрсатилган атарих фанлари доктори Эльнур Гасановнинг УРОЖДЕСТВО ХРИСТОВОФ номли амақоласи келтирилган эди. аАна ўша мақолани ўзбекчага ағдариб ўқувчиларимизга ҳавола қилишни фойдали бўлар деб ҳисобладим. Марҳамат ана шу мақоланинг мазмуни билан танишинг: а

 

ИЙСОнинг(алейҳиссалом) ТУҒИЛИШИ (РОЖДЕСТВО ХРИСТОВО)

Бизнинг жамиятимизда, умуман бутун дунёда ҳам аХристнинг туғилишини байрам қилиб турилиши менинг мазкур мақоламнинг юзага келишига сабаб бўлди. Шу муносабат билан энг аввал, Ийсо пайғамбарнинг (алейҳиссалом) (Христиан дунёсида унинг исмини турли миллатлар ўз шеваларида ҳар хил талаффус этадилар. Масалан, русчада Исусдир Ц таржимон изоҳи.) туғилиш куни хато белгиланганлигини таъкидлаб қўйиш лозим бўлади. Инжилда Ийсо ибн Марямнинг (алейҳиссалом) туғилиш тарихи ҳақида ҳеч қандай кўрсатма учрамайди. Шундай экан, қандай қилиб 25-декабр куни Ийсо пайғамбарнинг (алейҳиссалом) туғилган куни бўлиб тарихга кириб қолди? Бу тарих қаердан олинди?

 

Бизга маълумки, Ийсо пайғамбардан (алейҳиссалом) уч аср сўнгра, яъни 313 йилда Рим императори Константин аўз динсизлигидан воз кечиб христианликни қабул қилади. Ана шундан кейин христианлик Овропада жуда тезлик билан тарқала бошлайди. Яқин Шарқ ва бошқа жойлардан Римга келишган миссионерлар христианликни ёйиш билан машғул бўлдилар. Ўша замонларда эндигина христианликни қабул қилишган динсизлар билан турли хил муаммолар келиб чиқмаслиги учун уларнинг динсизлик азамонида бажаришган баъзи анъаналари, байрамларининг давом қилишига христиан дини тарғиботчилари эътибор бермадилар, яъни улардан кўз юмдилар. Шунинг оқибатида масалан, 25-декабрда нишонланадиган қадимги римликларнинг ФСатруналияФ байрами, қадимги мисрликларнинг ажоҳилият замонидаги Горос ва Исис исмлиа худоларининг туғилиш куни, бошқа халқлардаги Фёруғлик худосиФ туғилиш куни кабилар ҳам 25 декабрда нишонланардилар. Маълумки, 25 декабрдан бошлаб кунлар узайиб қолади, қуёш ҳам осмонда нисбатан узоқроқ турадиган бўлади. Шу сабабдан ҳам қадимги динсизлар учун йилнинг бу вақти маълум бир аҳамият касб этарди. Шунинг учун динсизлар бу ҳолатни ўзлари учун бир яхшилик белгиси деб қабул қилишгандилар. Кунлар қисқариб қолган вақтни эса, улар қуёш биздан хафа бўлди деб инонардилар. Шунинг учун ҳам кунлар узая бошлаганини кўриб, хурсандликларидан бу кунларни байрам қилишардилар. Бундан кўринадики, 25 декабр куни христианлик, шунингдек пайғамбар Ийсо ибн Марям билан ҳеч қанақа алоқаси йўқдир.а Шуниси ҳам борки, агар 25 декабр ҳақиқатан ҳам Ийсо (алейҳиссалом) туғилган кун бўлганида эди, бу кун ҳақида христианларнинг гуруҳлари (конфессиялари) орасида фарқлар бўлмасди. Ҳақиқатда эса, бу куни католиклар 25- декабрда, првославлар 7-январда, григорян черкови 6-январда байрам шаклида нишонлайдилар.

 

ҚОР бобо деганлари эса ким?

аВеликий Устюг. Дед Мороз на тройке

Шахси маълум бўлмаган УҚор БобоФ турли мамлакатларда ҳар хил исмлар билан аталади, масалан унинг исмлари: УSaint NicolasФ, ФNikolas of MariyaФ, ФSanta KlausФ, УPere NoelФ ва бошқалардир. Ҳозирги замон Туркиясининг Мугла вилоятида Патара исмли шаҳар бор, унда Санта Клаус исмли черков мавжуд. Патара қадимий шаҳарлардан бири ҳисобланади. Учинчи асрнинг охирларида бу шаҳарда яшовчи бир савдогар оиласида бўлажак руҳоний Николас дунёга келади. Бу киши ўсмир замонларидаёқ атарки дунё этиб, монастирга кетади. У, яъни Николас ўрта ёшларда бўлганида шаҳарнинг (Патаранинг) бош руҳонийлигига сайланади. Афсоналарда айтилишича ўша шаҳарда бир камбағал яшаганмиш-да, унинг учта қизи бўлганмиш. Ўша қизлар, камбағалнинг болалари бўлганлари учун ўзларининг тўйликлари учун пул йиғишга қийналиб қоладилар. Бундан хабар топган руҳоний Николас қизлар яшайдиган уйга билдирмасдан бир неча халта олтинларни ташлаб кетади. Бу билан қизларниг муаммолари ҳал бўлиб қолади. Ана ўша вақтлардан буён христианлар УРуҳоний аНиколасФнинг ҳаммага ёрдам беришига ишониб келадилар. Руҳоний Николаснинг ўлимидан сўнгра унинг қабри миллионлаб кишиларнинг умид нишонига айланиб қолади. Ўша руҳоний 343 йилда 65 ёшида вафот қилганди. 1087 йилда Патра ва Мура шаҳарлари жойлашган ҳудуд мусулмон туркларнинг қўл остига ўтади. Шундан кейин христианлар Николаснинг тобутни очиб унинг қолдиқларини Бари оролига олиб кетадилар.

 

Нега арча безашадилар?

Қадимги жоҳилият даври динсиз римликлар қиш кириб келиши билан яшил дафна дарахтларини қирқиб уйларига киритиб олардилар. Бу билан улар, баҳорни қишда ҳам уйларида қолади деб ишонардилар. Худди шундай ҳолни қадимий олмонлар ҳам бажаришардилар. Бироқ булар дафна дарахти ўрнига яшил қорақарағай (ель) дарахтини ишлатишардилар. Бу анъана Олмонияда 15-16 асрларда жуда кенг тарқалганди. Улар қорақарағайни турли хил ширинликлар билан безатишардилар. 17 асрда Америкагача тарқалган олмонлар ўзларининг бу анъанасини бу қитъага аҳам олиб келишди. 19 асрда Англиянинг қироличаси Виктория олмон валиаҳди Альбертга эрга чиққанидан сўнгра бу анъана Англияда ҳам тарқала бошлади. Бу келтирилган маълумотлардан кўринадики, Ийсо ибн Марямнинг туғилиши билан 25-декабр ҳам, Қор Бобо ҳам мутлақо аалоқадор эмас. Аксинча бу анъаналар христианликкача бўлган динсизлик, жоҳилият даврларда яшашган халқларнинг ва маданиятларнинг кўринишларидан иборат бўлган маросимлардир. Бу маълумотлар, христиан олимлари тарафидан ҳам тан олинган тарихий маълумотлардир. аМасалан, 1911 йилда дунёга келган УКатолик қомусиФ номли китобда, Оруген исмли бириси, ФБу байрамлар, мустабид Фирон ва Немрудлар томонидан, уларнинг туғилиш кунлариниа мажбурий байрам қилдиришларидан қолган маросимлардирФ деб ёзади. Тарих фанлари доктори Эльнур Гасанов.

Қуръони каримда Ийсо алейҳиссалом ҳақида мана нималар дейилган:а

 

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим (Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи балан бошлайман)

(Қуръони каримнинг Марям сурасида Ийсо алейҳиссаломнинг дунёга келиши мазмунан мана шундай тасвирланади):

а16-17 (Эй Муҳаммад) Ушбу китобда (яъни Қуръони каримда) Марям зикр қилинди: У ўз аҳли оиласидан четга Ц кун чиқар томонга бориб, улардан бекиниб олган пайтида Биз унга ўз руҳимиз Ц (яъни Жаброил)ни юбордик. Бас у (Марямга) бус-бутун (рўй-рост) одам бўлиб кўринди.

18. (Марям унга): УМен Раҳмонга (яъни Оллоҳга) сиғиниб, сен орқали менга паноҳ беришини илтижо қилурман. Агар (Оллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг (менга зиён етказмагин)Ф деди.

19. (Жаброил) деди: Ф(Қўрқмагин), мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорингнинг элчисиман холдосФ.

20. (Марям) деди: УМенга одамизот тегмаган бўлса, бузуқ аёл бўлмасам менда қаёқдан фарзанд бўлсин?!Ф

21. (Жаброил) деди: УШундай. Парвардигоринг айтурки, бу (иш) Менга осондир. Биз у (болани) одамлар учун оят-мўъжиза ва Ўз томонимиздан бўлган раҳмат-марҳамат қилурмиз. Бу битган ишдирФ.

22. Бас (Марям) унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга йироқ бир жойга кетди.

23. Бас тўлғоқ азоби уни бир хурмо дарахтининг шохига олиб борди (у шохга осилган ҳолда кўзи ёригач), деди: ФҚани, мана шу (кундан) илгари ўлиб кетсаму, бутунлай унутилиб кетсам эдиФ.

24. Шунда (хурмо дарахтининг) ортидан (Жаброил) нидо қилди: УҒамгин бўлма, Парвардигоринг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди.

25. (Мана шу қуриб қолган) хурмо шохина силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлайди.

а26. Энди сен еб-ичгин, шод-хуррам бўлгин. Бас агар одамзоддан биронтасини кўриб қолсанг (ва у сендан бу боланинг отаси ҳақида сўраса) у ҳолда: УМен Раҳмон йўлида рўза тутмоқни назр (аҳд) қилганман, бас бугун бирон инсонга сўзламайманУ, дегин.

27. Сўнг (Марям боласини) кўтарган ҳолда қавмига келганида улар: УЭй Марям, сен ҳеч ким қилмаган ишни қилдинг-ку!

28. Эй Хоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша эмас эди-куФ дедилар.

29.а Шунда (Марям оғиз очмасдан боласига) ишора қилди (яъни унинг ўзидан сўранглар деди). Улар айтдилар: ФБешикдаги гўдак билан қандай сўзлашурмиз?!Ф

30. (Шу пайт чақалоқ, яъни Ийсо тилга кириб) деди: УМен Оллоҳнинг бандасидирман. У зот менга Китоб-Инжил ато этди ва мени пайғамбар қилди.

31. Яна мени қаерда бўлсам хайру-баракатли қилди ва модомики ҳаёт эканман намозни (адо этишни) ва закотни (ато этишни) амр қилди.

32. Шунингдек (Оллоҳ) мени онамга меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилмади.

33. Менга туғилган кунимда ҳам, вафот бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчлик-омонлик бўлурФ.

34. Улар (яъни яҳудий ва насронийлар) шак-шубҳа қилаётган Ийсо бинни Марям (яъни унинг ҳақидаги Оллоҳнинг) Ҳақ сўзи мана шудир.

35. Оллоҳ учун ҳеч қандай бола тутиш жоиз эмас Ц У зот (бундай нуқсондан) покдир. У бирон ишни қилмоқни истаса фақат унга УБўлФ, дер. Бас (ўша иш) бўлур.

36. (Ийсо айтди): УАлбатта Оллоҳ Парвардигорим ва парвардигорингиздир. Бас, Унга бандалик қилингиз! Мана шу ҳақ йўлдирФ. а(Қуръони карим, аМарям 19-Сура)

аҚуръони карим сурасининг ўзбекча мазмуни УҚуръони карим (Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур) Тошкент УЧўлпонФ наш. 1992 йил нашр қилинган китобдан олинди.

 

Hosted by uCoz