МЕН ТУҒИЛГАН ҚИШЛОҚДАН МАККА-И МУКАРРАМАГАЧА.

 

 

                     2007, БЕРГЕН, НОРВЕГИЯ

           

Тақдирнинг тақозоси билан 1993 йилдан бошлаб Ватанни (мажбурий албатта) ташлаб муҳожирлик ҳаётини яшайман. Мана шу муҳожирлик ҳаётим давомида Ўзбекистонга ва дунёга тугишли сиёсий-ижтимоий воқеалар ҳақида ўз қарашларим ва фикрларимни мақолалар, китобчалар шаклида эълон қилиб турдим. Уларни имконим доирасида ўзбекистонликларга еказиш учун ҳам баҳоли қудрат ишларни амалга оширишга уриндим. Менинг ёзганларим асосан ўзим бевосита гувоҳ бўлган ёки шахсан қатнашган сиёсий-ижтимоий воқеаларни ва бир қатор иқтисодий қарашларни акс эттиради. Бугун эса, ўша ёзилганларни тўплаб бир китоб қилдим ва уни сарлавҳадаги ном билан атадим.

 

Қадрли ўқувчилар ўша ёзганларимни сизнинг ҳукмингизга бўлим-бўлим қилиб ҳавола қилмоқдаман. Сиз уларни очиб ўқиганингизда матнлар узун бўлиб, зерикиб қолмаслингиз учун ҳар бир бўлимни 20-25 саҳифа ҳажмида тайёрлашга ҳаракат қилдим.

 

Ҳар бир бўлимда ўзидан кейин келадиганига ва ундан олдингисига ўтиш линклари ҳам кўзда тутилган. Бўлимлар тубандагича боғланишда (линклардаги  каби) номерланди ва номландилар:

 

1 2 3

Совет Иттифоқдош Руспубликаларида миллий озодлик ҳаракатлари жонлана бошлади.

"Бирлик" халқ ҳаракатининг иккинчи набатдан ташқари қурултойи ва бошқа материаллар ...

1995 йил 31-январ куни ва ундан кейинги тарих ...

1995 йил Киев шаҳридаги ҳаётим ва бошқа воқеалар ...

Дўстларга хатлардан ...

Дўстларга хатларнинг давоми ...

Таржималар ...

Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузишга ҳаракат ...

Турли замонларда ёзилган мақолалар :

Тошкентда (1999 йил феврал) Каримовга суиқасд бўлдими?

Қонли Жума (13 май 2005 йил Андижон фожиаси ва бошқа фикрлар ...)

Баъзи насиҳат ва маслаҳатлар ...

Турли хил митти фикрлар ...

М.Солиҳ ва каминаи фақир орасидаги муносабатлар.

Нью Йоркда содир этилган 2001 йил 11 сентябр портлашлари ҳақида мухолиф фикрлар ва А.Маманов билан ёзишмалар.

Т. Яқубов билан ёзишмалар:

Hosted by uCoz