МУСТАҚИЛЛИК, ОЗОДЛИК, ЭРК, ҲУРРИЯТ, ФАРОВОН ТУРМУШ ... хаёлларда ва фикрларда қолиб кетди.

 

Бундан 18 йилча муқаддам 1990 йилнинг июн ойида мустафиллик декларатсияси ниҳоят

Ўзбекистонда ҳам қабул қилиганди. Ўша замонлар УМустақилликФ сўзи озодлик, эрк ва эркаинлик каби муқаддас тушунчаларини ва халқнинг фаровон, тинч ҳаёт кечириши маъноларини ҳама ўзи ичига олган деб қабул қилинарди, қилинганди. Мустақиллик сўзининг мазмунида ҳақиқий ҳуррият - Ўзбекистоннинг, ўзбекларнинг, Ўзбекистон Республикасиа бутун ватандошининг ҳуррияти жамланган деб тушунгандик.

 

Афсуски, бундай эзгуликлар фақат хаёлларда, фикрларда қолиб кетди. Оқибатда Мустақиллик ўрнига ҳақиқий қуллик, озодлик, эрк ва эркинлик ўрнига жаслик - бу дунёнинг дузахи; фаровонлик ўрнига эса, чинакамига очлик яратилди.

 

Мана бугун Ўзбекистоннинг 10 миллион меҳнатга қобилияти аҳолиси, уларнинг аксарияти эски метрополияа Руссияда чинакамига сотиладиган ва сотиб олинадиган қуллар шаклида сарсон бўлиб юршибди. Фақат Руссия эмас, ҳатто эскидан нисбатан қолоқ ҳисобланган мустамлака ўлкалар Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатларда миллати ўзбек ҳисобланган қулларнинг сони, соноғи йўқ билиб бўлмай қолди.

 

Мамлакатнинг ичи эса бир бутун буюк қамоқхона Ц зиндионга айлантирилди. Бунинг бир мисолини мана қуйидиги хат очиқ исботи билан кўрсатиб турибди.

 

Аслида юқоридаги кириш сўзи Ўзбекистонда яшаб турган, Ўзбекистон деб аталадиган бир буюк юртнинг мустақиллиги учун тер тўкиб (ҳатто қон тўкиб дейишга арзийдиган) курашган содиқ ва солиҳ инсонларимиздан бири профессор Холиқназар Ғониевнинг қуйидаги мактубини эълон қилиш учун ёзилди.аааааааа

 

УЯНА КУЗАТУВЛАР ТАЪҚИБИ БОШЛАНДИ.

Кеча, 19.06.08, эрталаб соат 7- ларда уйдан чиқиб Иштихон туманига сафар қилдим.а Яқинда Москвадан мардикорчиликдан онасининг ўлими муносабати билан қайтиб келган мухолифатчи дўстимнинг уйида бўлиб, унга ҳамдардлик билдирдим. У ердан туманнинг узоқ Қўрлиа қишлоғига бориб, бундан 3 йил аввал туҳмат билан 10 йиллик қамоққа ҳукм қилинган, айни шу кунларда Каршида қамоқ жазосини ўтаётган таниқли мухолифатчи Норбой Холжигитовнинг оиласидан хабар олдим. Шу ерлик бошқа мухолифатчи ва партиядош дўстлар билан учрашдим. Кеч соат 8 ларда уйга қайтиб келдим.

 

Келишим билан, уйдагилар кун бўйи уйимиз атрофида пойлоқчилар изғишганини, улар кўпинча ҳамишагидек машинада 4-5 киши бўлиб, қўни-қўшнилар дарвозалари тагида туриб бизнинг уйни кузатишганлари учун, қўшнилар уларга дакки бериб ўз уйлари атрофидан ҳайдашганларини айтишди.

 

Манаа бугун, 20.06.08, ҳам шу ҳолат, яъни кузатувлар таъқиби давом этмоқда. Пойлоқчилар эрталабданоқ пайдо бўлишди. Қўшни маҳаллада яшовчи акамнинг уйига соат 11:15 ларда уйдан чиқиб, уйимдан 200 метрча масофада, ўзларининг одатий лпост╗ларидаа 14W2463 рақамли оқ лЖигули╗даа ўтириб пойлоқчилик қилишаётган фуқаро кийимидаги икки кимсани кўрдим. Яқинлаша бошлашим билан, улардан бири машинадан тушиб ўзини панага олди. Иккинчиси эса машинани тезлик билан мендан узоқроққа ҳайдаб кетди. Пиёда қолган пойлоқчига етишиб ундан нима мақсадда бу ерда туришганини сўрадим. У мени кузатаётганларини тан олмади, албатта. Лекин уни ташлаб йўлимни давом эттира бошлашим билан у менинг изимга тушди. Яқиндаги муюлишда лэстафета╗ни бошқа бири олиб, орада 30-40 метрча масофа сақлаб, мени акамнинг уйигача кузатиб борди. Акамникида 1 соатча ўтириб уйга қайтишимда ҳам айни ҳолат такрорланди, яъни пойлоқчилар пиёда ва (бу сафар энди номерсиз) машиналарда мен билан изма-из юришди. Мен уйга киргач кузатув постларини эгаллашди.

Соат 14-07 да 02 - га қўнғироқа қилдим:

-Алло, мен Жомбой ш., Хашдала кўча, 55-уйда яшовчи фуқаро Х.Ғаниев бўламан. Менинг уйимни қандайдир шубҳали шахслар кузатишмоқда. Кўринишидан сизларнинг одамларингизга ўхшайди.

-Нима, улар сизни безовта қилишаяптими?

-Безовта қилишаяптигина эмас, буткуллай тинчимни бузишмоқда.

-Шунга биз нима қилайлик?

-Мен ҳолат ҳақида хабар беряпман, нима қилиш кераклигини сиз билишингиз керак!

-Бўпти, йигитларга айтаман, боришади.

-Сиз ким бўласиз?

-Навбатчи Комилов.

 

Албатта, ҳеч қанақа йигитлар келишмади, кузатув кечгача давом этди. Балким кечаси ҳам давом этар, уни айтиш қийин. Х.Ғаниев 20.06.08.

 

Ўтган куни бошланган кузатувлар таъқиби бугун, 21.06.08, ҳам давом этмоқда. Пойлоқчилар эрталаб соат 7 ларда бир неча енгил машинада пайдо бўлишиб, уйимдан 200 метрча масофада, 46-ўрта мактаб биноси ёнидаги ўзларининг одатий лпост╗ларини эгаллашди. Мен соат 8 ларда уйдан чиқиб, қарийб тўппа-тўғри, Жомбой туман ИИБга бордим. У ерда шу лавозимга яқинда тайинланган ИИБ бошлиғи милиция подполковниги А.Ҳошимов ва Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Умид деган йигит билан учрашдим. Уларга мана уч кундан бери ўзим ва уйим номаълум, шубҳали кимсалар кузатуви таъқибида қолаётганимизни, бу ҳақда милицияга хабар берсам ҳам ҳеч қандай чора кўрилмаётганини айтдим, шу ергача ҳам орқамдан эргашиб келиб, 30 метрча масофада мени кузатиб турган пойлоқчини уларга кўрсатдим.

 

Бошлиқ шу ернинг ўзида Умидга ва участка нозирига бу пойлоқчилар билан дарҳол шуғулланишни буюрди. Менга эса бундан кейин ҳам бундай ҳолатлар тўғрисида ИИБга дарҳол хабар етказишликни тайинлади.

 

Шундан сўнг мен Самарқанд шаҳрига вилоят стомтология поликлиникасига тишимни даволатгани бориб келдим. Пойлоқчилар бу сафаримда ҳам, то қайтиб келиб уйга киргунимча, мендан кўзларини узишмай 14Q0254 номерли лНексия╗да ва пиёда изма-из юришди. Мана айни дамларда ҳам, соат 16-00, улар 46-мактаб ёнида номерсиз нимранг лЖигули╗да мени ва менинг уйимни кузатиб ўтиришибди.

 

Дарвоқе, Самарқанд сафаридан қайтиб келгач, соат 12 ларда Жомбой туман ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи Умидга (тел.:9289970-мобил) қўнғироқ қилиб, эрталабки гаплашувимизнинг ҳеч қандай таъсири сезилмаётганини, мени таъқиб қилиш ҳеч қандай ўзгаришсиз давом этаётганини айтдим. У менга: лДомла, мен улар билан учрашдим, улар бошқа бир ташкилотдан экан, қандайдир байрам муносабати билан туришган экан, сизга зарари бўлмас экан, қўрқмай юраверинг. Ўзингиз тушунасизку у ёғиниЕ╗ деди. Мен унга: лМен фақат Конституцияни тушунаман, Конституция ҳурмат қилинишини талаб қиламан. Акс ҳолда бутун дунёга жар соламан!╗ дедим. Х.Ғаниев 21.06.08

 

Қадрли ҳамюртим ва ғоядош, фикрдош дўстим! Бундан 18 йил муқаддам шу кунларда Ўзбекистоннинг Мустақиллиги ҳақида декларатсия қабул қилинган эди. Ўша сизни кузатиб юрувчилар эса, Ўзбекистоннинг ҳақиқий мустақиллиигини қутлайдиган кишилардан, Ватаннинг ҳақиқий озодлигидан қўрқадиган кишилардир. Улар Ватан тупроғини ўғриларча эгаллаб олган ва ана ўша ўғриликларини яшириш мақсадида сиз каби ҳуррият талабдорларини, Ватаннинг чинакам озод бўлишини истовчиларини ёқтирмайди ва сиздан, сиз кабилардан улар қўрқишадилар.

Иншооллоҳ бу интиқомларнинг ҳам сўнгги бордир. Аммо бу сўнгнинг келиши, тезроқ келиши учун курашиш, курашиш ва яна курашиш лозим бўлаяпти, бўлади ...

Алибой Йўляхши. 21.06.08.

 

Hosted by uCoz