Золим ва зулмкор режимлар билан нима қилиниши ҳақида Овропа учраётган оғир аҳвол.

Овропа Иттифоқи мустабид режимлар билан қандай муносабатда бўлиш масаласини ҳал қилиш даражада эмасга ўхшайди. ("The Economist", Великобритания)

Мақоланинг инглиз тилидаги оргинали 2007 йил 11-октябрда (Europe's despot dilemma) http://www.economist.com/world/europe/displaystory.cfm?story_id=9947094 интернет адерсда эълон қилинган. 2007 йил 12 - октябрида эса, у http://www.inosmi.ru/translation/237172.html аинтернет адресда рус тилида (таржимон Антон Беспалов) эълон қилинди.

 

Биз ана шу кейинги адресдан олиб, уни рус тилидан ўзбекчага ағдардик. (русчадан ўзбекчага Алибой Йўляхши ағдарди.)

 

 аЗолим ва зулмкор режимларга нисбатан янгича сиёсат юритиш Овропа учун ҳеч қачон бугунгидек заруриятга айланмаганди. Маълумки, режимларни алмаштиришда америка қўллаётган куч ишлатиш усулини маъқул кўрувчилар жуда озчиликни ташкил қилишмоқда. Мьянма ва Суданга илиқ муносабатни қўллашда ҳеч бир номуносибликни кўрмаётган Чин сиёсатига сингдирилган Уавторитар клуб У усули эса, самарасиз бўлиб, бугунги бири-бири билан ўзаро боғланишлар оқибатида ажралмас бўлиб қолиши мумкин (масалан, Олимпиадани бойкот қилиш ҳисобига). Назарий жиҳатдан қаралганда Овропа Иттифоқи тайёр турибди. У ўзини бадавлат ва принсипиал минтақавий буюк давлат деб кўрсатишга ташна бўлиб тургани ҳолда, ўз мақсадларига Уюмшоқ кучФ билан эришишга уринади. Янгидан дунёга келаётган ягона ташқий сиёсат айнан ана шунга хизмат қилишга қаратилгандир.

Бундан ҳам аҳамиятлиси, золим ҳукмдорлар, зулмкор режимлар билан қандай муносабатда бўлиш муаммоси Овропа кун тартибининг бош масаласи бўлиб қолмоқда. Келгуси ҳафтада ташқи ишлар вазирлари аЭрон, Мьянма ва Ўзбекистонга муносабат масалаларини муҳакама қилишадилар. Бироқ шу йилнинг декабр ойида Португалияда ўтказиладиган Овропа Иттифоқи (ОИ)-Африка саммитини аЗимбабе президенти Роберт Мугабанинг буза олмаслигини таъминлаш масаласи энг чалкаш муаммо бўлиб турибди.

ОИ бу чақириққа жавоб беришга тайёрланаяпти ва Realpolitik ҳамда дунёнинг идеалистик илгарилаши, демократия ва фаровонлик ўртасидаги ўрта йўлни излаяпти каби хабар энг ёқимлиси бўларди. Афсуски, Овропа бундай ҳаракатларни жуда кам қилади. Масалан, Овропанинг Мьянмага таъсир қиладиган қўллари(ричаглари) калталик қилади. Эронга нисбатан яқинда Франсия тарафидан даъват этилган ақаттиқ жазо чораларини тижорий манфаатлар чегаралаб, аҳамиятсизга чиқармоқда. Кўпгина ҳолларда овропалик лидерларда якдиллик билан УйўқФ дейишга журъат етишмаяпти. Масалан, табиий газга ўта бой бўлган Ўзбекистонни 2005 йилда Андижонда мухолифатчиларнинг митингини қонга ботиргани учун муҳакама қилишга ўринганида, Ўзбекистондаги золим диктатор овропаликлардан нафратланганича юзини ўгириб кетди.

Мугаба эса, овропаликларни жуда ноқулай аҳволга тушириб қўйди. Масалан, ривожланган бир мамлакатни тугатиб, Овропадаги барча ҳимоячиларидан маҳрум қолган бир золимни чақириш керакми ёки йўқ дейилган масаладаги келишмовчиликлар оқибатида ОИ-Африка саммити мана етти йилдирки йўққа чиқарилиб келинмоқда. Бугун эса Чин табиий захиралар ҳисобига миллиардлаб нақд ва зайём шаклида пуллар таклиф қилиш билан Африкага кириб келишини кенгайтирриб юборди ва оқибатда собиқ метрополия лагерида Мугабанинг рақиблари битта давлатга камайди. аАммо Британия бош вазири Гордон Браун, Мугаба билан бир столда ўтирмаслигини айтиб турибди, ОИ раилик қилаётган Португалия Африка мамлакатлари олдига бу масалада кескин бир хулосага келишишларини қўйиб турибди.

Португалларнинг Африка билан Фмутлақо янги асосдаУ муносабат ўрнатиш ҳақида сўзлаётганларига қарамасдан, саммитнинг мақсадларидан жуда оз қисмини демократия, минтақавий интегратсия ва Усамарали бошқаришФ принсиплари ташкил этади. Буларнинг барчаси жуда кўп бўлганда Мугабанинг кулигисини қўзғаши мумкин холос.а Брюсселда деярли ҳамма бу саммитни ўтказишга чақиришмоқда. Чунки бу йиғилиш энг аввал кўп йиллардан буён умид қилинган саммитнинг биринчиси бўлиши лозим. Бундай ҳолда эса Британия позитсиясига чидаш қийин бўлаяпти ва ҳатто уни тушиниш мумкин бўлмаяпти.

 

Дипломатлардан бири, Брауннинг Фбу кайсарлигиданФ ҳеч қандай манфаат йўқа дея изоҳлайди. Бошқа бириси эса, тўғри, Мугаба бадбашара, қўрқинчили бириси, аммо Мугаба Африкадаги бирдан бир ягона мустабид эмас, ахир дейди.

 

Ҳатто Британиянинг принсипиал позитсиясига тушунган бир ҳолда қарайдиган ОИ хоним вакили чин пуллари ҳисобига Овропанинг Африкага таъсир кўрсатиш усуллари янада камайиб қолаётганини кўрсатади. У хоним Чиннинг ёрдамини олаётганлар, Овропанинг Халқаро валюта жамғармаси каби анъанавий таъсир воситаларини ҳисобга олмасликлари мумкинлигига алоҳида эътиборни қаратади. Бироқ УОвропа бир неча сабабларга кўра Африкада ўза ролининг кўтарилишидан манфаатдордир. Уларнинг ичида масалан, мигратсия ва хавфсизлик муаммолари бор.Ф

 

Шундай қилиб, ОИ наҳотки қадриядлар ҳақида сўзланган илиқ сўзлар билан ниқобланган овропа манфаатларини илгари сурадиган безбет геополитик ҳамкор бўлса? Бунда ҳеч бўлмаганда бирор аниқлик киритса бўларди ва шу билан балки бир мунча тинчланиш мумкин бўлармиди.а

 

Ҳақиқатан ҳам ОИ позитсияси жуда ҳам изчил эмас. Брюсселда дипломатлар у ёки бу золимга ҳеч нарса дея олмасликларини тушунтиришганларида Realpolitik ҳавода ярқираб турган бўлади, албатта.

 

Тушунтиришлар эса, барчага маълум бўлган оғриқни қўзғовчи шаклгача бориб етади. Биласиларми, мавжуд жазо чоралари бемаъниликдир, улар ҳеч кимнинг Уоғрийдиган жойигаФ тегмайди дейишадилар. Ҳа, бу мустабид Ц ўтакетган золим, зулмкор, аммо буниси биз муамалада бўлаётган бошқаларидан жуда катта фарқ қиладими? Қўшимча жазо чоралари қўллаш ёки улар билан муносабатларни тўхтатиш жуда борганда бўш-бўшига қилинган имо-ишора бўлади. Чунки чин/ҳинди/руслар абизнинг жойимизни эгаллашни кутиб туришибдилар.

 

Айблар ва безбетлик аКонтиненти (Қитъаси)

Бундай аташ ўта нохуш эшитилади, албатта. Бироқ кўпчилик овропа ҳукуматлари ҳақиқатан ҳам ўзларининг қилаётган ишлари ёки айтаётган сўзларига тўла ишончлари мавжудлигини тастиқлашга қодир эмаслигини кўрсатмоқда. Масалан, бирор мустабидни ёмонга чиқаришганларидан беш минут ўтмасиданоқа у билан барибир ишлаш керак дейишади, дипломатлар эса дарҳол ОИ қатнашадиган барча музокараларда унинг қатнашиши мумкин бўлган ФижобийФ силжишлар ҳақида сигналлар борлигидан хабар беришга киришадилар. Худди шунга ўхшаш, кўпчилик кузатувчилар, Ўзбекистонга нисбатан ОИ жазо чораларини тўхтатишга тинмай ҳаракат қилаётган Олмонияни унинг энергетик ва стратегик манфаатлари тираб турганини тан оладилар. Бу ерда ҳам Уитариб қўйишФга қарши бўлишган дипломатлар эса, адарҳол Ўзбекистон диктаторининг хусусиятида дуруст тарафга ўзгариш борлигини таъкидлай бошлашади.

 

Баъзан вазият ўта реаллистик кўриниш олади. Ўзбек ҳокимиятининг журналистларга ўтказаётган қатағонлари ҳақида фикр юритган бир олмон бу ерда масала, асосан Фўзини ўзи сензур қилишдаФдея баён қилди. (ҳар ҳолда бу олмон, УтуҳматФ қилгани учун, аслида эса, Андижон воқеалари ҳақида ҳақиқий маълумотларни тарқатгани учун олти йил озодликдан маҳрум қилинган доктор(табиб) Гулбаҳор Тураевани кўзда тутган бўлса керак. Тўртта ёш боласи бўлган бу она, Уўз гуноҳларига рози бўлибФ жиноят қилгани учун пушаймон бўлганлиги ва диссидент (мамлакатидан чиқиб кетишга мажбур бўлган) ҳамкасбларини ва чет эллик жарналистларни айблагани учунгина июн ойида зиндондан озод қилинди.)
а
Баъзан ОИ қилиқлари миллий ишончни йўқотиш ҳисобига бориб тақалади. Масалан, яқинда ўтказилган Чиннинг Африкадаги қарз(кредит) сиёсатини муҳокама қилиш мунозарасида юксак мартабали бир дипломат, Овропа бир замонлар мустамлакачи қитъа бўлганлиги сабабли уни Чинни (яъни вазиятни) танқид қилишга ҳақли эмасга чиқариб қўйди. (Ҳатто собиқ мустамлакачи мамлакатлар ҳам ўз хатоларидан ибрат олишлари мумкинлиги ҳақида сўзланса бўларди, албатта.) Яна бир дипломат эса, Осиёда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг паймол бўлиши ҳақида бўлган норасмий муҳокамада буларнинг ҳуқуқ бузарликлари, баъзи ғарб давлатларининг ироқли асирларга бўлган муносабатларидан жуда катта фарқ қиладиларми каби саволни ўртага чиқарди. а

 

Овропаликлар тарафидан бир мунча тан бериш ва ўзини билиб олишга уриниш балки жуда ҳам ёмон ҳол эмасдир. Бироқ бу ҳаракатсиз қолишга сабаб бўла олмайди. ОИ жуда кўп гапиришни яхши кўришадилар. Ҳа, тўғри шартлар бўйича бўлаётган бўлса сўзлашиш ҳам ёмон эмас. Чунки ҳамма нарса сўзлашишдан бошланади. Аммо Чинга ўхшаш жуда жиддий бўлмаган рақиблар билан илк марта рақобат қилишга тўғри келганида апринсиплардан воз кечиш учун кескин ҳаракатда ва ахлоқий жиҳатларда устунликка эга эканлигингга ишонч талаб қилинади.

 

Америкаликларда ўзларининг муаммолари ҳам ошиб-тошиб ётибди. Олам ҳамиша мустабид золимларга муносабатнинг яхши стратегиясига эга бўлишга муҳтож қолади. Муаммо шундаки, Овропа Иттифоқи бу масалада салмоқли бирор нарса таклиф қила оладами ёки йўқ.

16 октябр 2007 йил.

Мавзуга оид қуйидагиларни ҳам ўқиш фойдадир:

Россия и Китай защищают Бирму, а Запад требует санкций ООН ("The Times", Великобритания)

Если репрессии продолжатся, то кровь Бирмы будет на руках Путина и Ху Цзиньтао ("The Washington Post", США)

 

Hosted by uCoz