Туркияда нашр қилинадиган “Туркия” газетасининг диний шарҳловчиси М. Али Демирбош. 1 феврал куни эълон қилинган намоз ҳақида тушунтириш:

 

Намозга тўсиқ бўладиган иш, сабаб йўқ.

Ҳикмат аҳли ҳисобланган зотлар марҳамат қиладиларки, “Ҳаммасидан аввал намозни ўқиш лозимдир. Чунки намозга тўсиқ бўладиган ишда хайр йўқдир. Намозни кечиктиришга сабаб бўладиган ишларда ҳам ҳеч бир хайр йўқдир. Ҳатто бу иш бир имзо чекиш вақтича бўлса-да лозим эмасдир. ...” 

 

Охир замонда намозини ўқиганлар, ҳаромдан сақланганларгина қутиладилар.

 

Адолат олдида чўпон билан султон тенгдир. Бирон иш соҳиби, ўз боласи ва ишчиси орасида, бирон устоз (домла, ўқутувчи) ҳам ўз фарзанди ва талабаси(ўқувчиси) орасида фаранзандига майиллик билдирадиган, унга босадиган бўлса, у ерда адолат ҳақида сўз юритиб бўлмайди.

 

Охир замонга яқин вақтларда кишиларнинг кўпчилиги қиладиган ишларнинг тескарисини қилган киши раҳотини топади. Чунки у замонда кишилар фақат нафсларининг орқасидан қувадиган бўладилар. Нафс эса, кишини фалокатга судрайдиган нарсадир.

 

Диннинг мустаҳкам туриши иккига сабабга боғлидир: Биринчиси, илм ва иккинчиси эса, адабдир. “Бир кун келади, кишилар сув билан ароқнинг фарқига бормай қолдалар” дейилгандир. Яъни бу, кишилар ичикиликнинг гуноҳ эканлигини билмасларидан, тушунмасларидан ичаверадиган бўладилар бўлади деганидир. [Бу айнан бизнинг замонимиздир – таржимон изоҳи]

 

Мусулмон, мусулмон қардошининг қийматини жуда яхши билиши лозим. Мусулмон киши, бирон таниган ёки танимаган бошқа мусулмонни кўрганида бошидан ақли кетадиган даражада севиниши ва унга ҳурмат кўрсатиши керак. Бундай севги ва ҳурмат озайса, динига нисбатан совуққонлик бошланади, бу эса фалокатнинг аломатидир. Дин қардошимиз ҳамма нарсадан устун туриши, аҳамиятли бўлиши лозим ва шундайдир. Мусулмоннинг мусулмонга қилган дуоси қутулишнинг сабабидир. Ана шундай ишонч билан бир-биримизга соҳиб чиқишимиз лозим ва бир-биримизга соҳиб чиқайлик.

 

Бирор муршид-и комилнинг (диний устоднинг) талабасига нима қилинса, унинг устодига ҳам шу тегади. Устоднинг талабасини тўла ҳақи билан севмаган киши, устодини таний олмайди, устодидан фойдалана олмайди ҳам.

 

Тижоратда рақибларингизни, дунё ҳаётида душманларингизни кучсиз ҳисобламанглар дейилгандир. Муҳтарам Пайғамбаримиз, “Умматимнинг азоби шу дунёда берилади” дея марҳамат қилганлар. Шунинг учун охиратга ҳеч нарса қолмайди, иншооллоҳ. Гуноҳларимизни бу дунёда кўрсатиладиган аламлар, қадар билан ўтказамиз. Бу эса қандай неъматдир! Охиратдаги азоб олдида, бу дунёда чекилган мусибатлар ҳисобга олгулик ҳам бўлмайди.

 

Ақл, тўғри йўлга чиққанга қадар лозим бўлади.Тўғри йўлга чиқилганидан сўнгра эса, ақл эмас, уёғи ақлсизликдир. Мавлона ҳазратлари (Мавлона Жаллоддин Румий ҳазратлари ҳақида сўз кетмоқда – таржимон изоҳи), “Устодимни топдим, ақлимни ташладим ва қутулдим” дея марҳамт қилгандилар.

 

Оллоҳу таоло яхшилик насиб этган бандаларини яхшиликларда, ёмонлик насиб этганларини ёмонликларда қўлланади. Мусулмон учун энг буюк фалокат неъматларнинг қийматини билмасликдир.

 

Мавлона Холид-и Боғдодий ҳазратлари, “Оллоҳу таоло бирон бандасини ёқтирмаслиги, бу йўлнинг буюкларига Унинг эътирозини билдиради” каби марҳамат қиладилар. Оллоҳу таоло бирон кишига бирор буюкни танитган бўлса, яна танитилмаган нима ҳам қолди; ундай буюкни танитмаган бўлса, нимани танитган бўлади?

Таржимон Алибой Йўляхши, 01.02.2009 якшанба.

 

Hosted by uCoz