Азиз ўқумчилар, биласизки, Рамазон ойи ибодатлар ва дуолар қабул бўладиган муборак бир ойдир. Шу сабаб билан қуйидаги маълумотларни  ўқувчиларимиз диққатига ҳавола қилишни лозим кўрдик.

 

Дунёвий тирикчилик ишлар билан бирга охиратимиз учун ҳам ато этажак вазифаларимиз ҳақида жаноб пайғамбаримиз ҳазратларидан 21-та олтин тавсия.

Efendimiz'den 21 altın tavsiyeОдамзотининг энг хайрлиси, бошқаларга фойдали бўлганидир. Қаноаткор бўлсанг, одамларнинг энг бадавлати бўласан. Шундай қилиб Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва салламдан энг аҳамиятли тавсиялар мана шулардир ...

 

Ҳаммасидан аввал ўзингга ва одамларга марҳаматли бўлсанг, Оллоҳ ҳам сенга марҳаматли бўлади.

 

 

Кунлардан бирида, бир киши жаноб Пайғамбаримиз ҳузурига келиб, “Сиздан дунё ва охиратга доир саволлар сўрашни истайман” дейдилар. Пайғамбаримиз эса, ”Нима истайсан, сўра саволларингни” дея марҳаматда бўладилар. Натижада ўша савол сўрайдиган киши ва Пайғамбар жаноблари орасида сиз билан биз учун ҳам дарс бўладиган қуйидаги суҳбат бўлади:

Одамлар орасида энг бой-бадавлати бўлишни истайман,

Қаноаткор бўлсанг истагингга эришасан.

Одамларнинг энг хайрлиси бўлишни истайман,

Одамларнинг энг хайрлиси, уларга фойдали бўлганидир. Демак сен ҳам одамларга фойдали бўл.

Энг адолатли одам бўлишни истайман,

Ўзинг учун нима лозим кўрсанг, ўшани бошқалар учун ҳам лозим кўрадиган бўлсанг одамларнинг энг одили бўласан.

Одамлар ичида Оллоҳга энг яқин киши, Унинг ўзига хос бандаси бўлишни истайман,

Оллоҳни жуда кўп зикр қилиб, Уни тушунсанг ва доим хотирлаб турсанг Оллоҳга энг яқин киши бўласан.

Муҳсинлардан(эҳсон этувчи, кечирувчилардан), фақат яхшиликлар қилувчилардан бўлишни истайман,

Оллоҳни кўриб турган каби ибодат қил. Чунки сен Уни кўрмасанг ҳам У сени кўриб туради.

Иймонимни камолга етказишни истайман,

Ахлоқинг чиройли бўлса, иймонинг камолга етади.

Қиёмат куни нур ичида ҳашр бўлишни истайман,

Ҳеч кимга зулм қилма, қиёмат куни нур ичида ҳашр бўласан.

 

Марҳаматли бўл!

Ҳамма нарсадан аввал ўзингга ва одамларга марҳаматли бўлсанг, Оллоҳ ҳам сенга марҳаматли бўлади.

Гуноҳларимни камайишини истайман,

Истиғфор келтириб, гуноҳларингнинг авфини сўраб Оллоҳга ёлворсанг  гуноҳларинг камаяди.

Одамларнинг энг карими бўлишни истайман,

Оллоҳга бандаларини шикоят қилмасанг, одамларнинг энг карими бўласан.

Ризқимнинг мўл бўлишини истайман,

Доим тоза табиат бўлиб юрсанг ризқинг мўл бўлади.

Оллоҳ ва Унинг Расули мени севишларини истайман,

У ҳолда сен ҳам Оллоҳ ва Унинг Расули севган нарсаларни сев, улар севмаганларини севма.

Оллоҳнинг менга аччиқланишидан ўзимни қўришни истайман,

Сен ҳеч кимга аччиқланмасанг, Оллоҳнинг сенга аччиқланиши ва ғазабидан қутиласан.

Дуоларимнинг қабул бўлишини истайман,

Ҳаромлардан сақлансанг, дуоларинг қабул бўлади.

 

Камчиликларни, айбларни кўрма.

Оллоҳ мени бошқалар олдида шарманда қилмаслигини истайман,

Номусингни қўриб, иффатли бўлсанг, одамлар олдида шарманда бўлмайсан.

-    Оллоҳ, менинг айибларимни, камчиликларимни ёпиб қўйишини истайман.

Қардошларингнинг айибларини ёпсанг, Оллоҳ ҳам сенинг айибларингни ёпади.

Менинг гуноҳларимни нималар ўчиради?

Кўз ёшларинг, Оллоҳга эҳтиром ва ихлос билан бандалигинг (ибодатинг) ва касалликлар.

Оллоҳ ҳузурида қайси бир яхшилик янада фазилатлидир?

Чиройли ахлоқ, тавозу, балоларга сабр ва қазога розилик.

Оллоҳ ҳузурида қайси бир гуноҳ энг буюгидир?

Ёмон ахлоқ, Оллоҳнинг амрларига қарши кўрсатилган ҳасислик.

Нималар Раҳмон Оллоҳнинг раҳматини жўштиради?

Ҳеч кимга билдирмасдан қилинган садақа ва силайи раҳим (қариндошларни кўриб туриш, уларнинг аҳволидан хабардор бўлиш)дир.

Жаҳаннам оловини нима совутади (ёки ўчиради)?

Рўза тутиш.

(Алий ал-Муттоққий, Канзул – Уммал, 16/127-129)

 

Бу маълумотлар, Туркияда чиқадиган “Замон” газетасида мана шу интернет адресда http://www.samanyoluhaber.com/haber-116690.html босилган турк тилидаги матндан таржима қилинди.

 

ДУО УЧУН ЭНГ УЙҒУН ВАҚТЛАР ...  

Duanın kabul edilmesine en uygun vakitler

 Ана ўша ўн вақт ва дуоси қабул бўладиган кишилар ҳақида ...

Ҳадиси шарифларда замоннинг қуйидаги бўлаклари дуо қабул бўладиган вақтлар эканлиги ҳақида баҳс этилади:

Кечанинг охирги учдан бири вақти;

Фарз намозларидан сўнгра;

Саждада қилинган дуолар;

Ҳаж ёки умра вақтида қилинган дуолар;

Азон ўқилган вақти;

Азон ва қамод орасидаги вақт;

Ёмғир ёғаётган вақти;

Қуръони карим ҳатмидан сўнграги дуо;

Иймон ҳосияти билан кўзларимизга ёш келган вақти;

Бизни фақат Оллоҳ кўрадиган жойларда қилинган дуолар.

 

ДУОСИ ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН КИШИЛАР ...

Шунингдек дуоси қабул бўладиган кишилар ҳақида ҳам ҳадиси шарифларда тасдиқлар келади.

Ҳожининг ва жиҳодга чиққан ғозийларнинг уйларига қайтганларича қилган дуолари; касалнинг соғайиб кетганича қилган дуоси; Мўминнинг бошқа бир мўмин қардоши учун ғойибона қилган дуоси; рўза тутган кишининг оғзини очганугача қилган дуоси; адолатли давлат бошлиғининг дуоси; ота-онанинг фарзандларига қилган дуолари; Ажма-и Ҳусна, солиҳ амаллар, пайғамбарлар ва бошқа буюк зотларни васила қилиб қилинган дуолар; меҳмоннинг уй эгасига қилган дуоси; мазлумнинг дуоси қабул бўлиши ҳадиси шарифларда таъкидланади.

 

Мазкур маълумот Туркияда нашр этиладиган Замон газетасининг  http://www.samanyoluhaber.com/haber-116602.html интернет адресида берилган хабардан олинди.

 

Hosted by uCoz