1. Тимурийлар давлати.

2. Бобур давлати.

3. Босқинчилар ....


Туркияда амалга оширилган “Турк оламимиз” интернет сайтида турклар оламининг буюк тарихи ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Мазкур маълумотларда бугун Ўзбекистон деб аталаётган ҳудудда яшаётган турклар(ўзбеклар)га оид ҳам аҳамиятли дараклар йўқ эмас. Шу сабабдан бу сайтдан баъзибир маълумотларни ўзбек туркчасига ағдариб, ўқувчиларимиз эътиборига узатишни фойдан ҳоли бўлмас деб ҳисобладик.


Айтилган маълумотлардан бири турк тили ҳақидадир. Бу албатта бугунги туркияда яшаётган туркларнинг тили ҳақидадир. Аммо ҳикояда тилга, она тилига муносабат қандай бўлишлиги масаласи ўртага қўйилади. Шунинг учун биз ҳам ўз она тилимизга қандай муносабатда бўлишимиз ҳақида ўйланишга арзийдиган бир муҳим аҳамиятга эгадир.


Маълумотнинг сарлавҳаси. “Тилимиз аждодларимиздан бизга қолдирилган энг буюк сарват ва омонатдир”. Унинг муаллифи Соффат Саниҳ. Маълумотнинг интернет адреси эса : http://www.turkalemiyiz.com/asil/1001.asp?id=171


Аждодларимизнинг тили ҳақиқий турк тилидир, уйдурилган тил эса, турк тили эмасдир.

Тил, ҳар бир миллатнинг мантиғи, қўшиғи, ўтмиши, бугуни ва келажагидир. Ҳар бир миллатнинг айнан ўзи ҳам унинг тилидир. Чунки миллат бўлмаган жойда тил ҳам бўлмайди. Инсон жонли бир борлиқ бўлгани сингари, унинг тили ҳам жонли борлиқдир. Одамлар(инсонлар) қандай қилиб, ўзгариб ривожлансалар, тиллар ҳам шундай ўзгариб ривожланадилар. Бу бир табиий қонундир. Ҳар бир тил ўз мантиғи, ўз завқи ва тамойиллари билан яшайди. Тилнинг ўз мантиғи, руҳий ҳоли билинмаса, у тилда тўғри сўзлаш, ёзиш ва умуман тўғри йўлда бўлишнинг имкони бўлмайди. Масалан, туркчани яхши тушуна билиш учун турк миллатининг тарихини, маданиятини ва одатларини билиш, турк миллатини таниш лозимдир. Жойнамоз тошидайгина(жуда сиқилиб, торайиб қолган) бўлиб қолган турк тилининг ва турк маданиятининг қаршисида саф тортиб қўл қавуштиришдан аввал унинг қадрини билишимиз бир ҳаёт берувчи илож-дори дармон бўлажакдир. ( Кейинги жумланинг туркчадаги оригинали: Seng-i musallaya konulmasına ramak kalan Tьrk dilinin ve Tьrk kьltьrьnьn karşısında saf saf durup el bağlamadan цnce kadrini bilmemiz yeni bir hayat iksiri olacaktır.)


Миллатларни миллат сифатида шакллантирган нарса, бир байроқ остида тўплаб, бир марш овозида сўзлатганлардан ташқари, тарих, маданият, тил, дин, анъана, урф-одат каби энг буюк ижтимоий боғлиликларни бирлаштирган бир бутунлик ҳамдир. Тарихнинг, келажакнинг йўлини ёритган ишиғида, айни ҳаёжон ва айни тушунчада бўлиш порлоқ бир истиқболни тайёрлаш демакдир.


Тил бир томондан ёпроқларини янгилаб турувчи дарахтга ўхшайди. Чунки тилга бир қатор сўзларнинг кириб, унинг таркибий қисмига айланиб кетиш ҳоллари табиий бир ҳодисадир. Тилнинг хусусиятидаги бу каби жонлиликни кўрмаслик, унинг табиий бир борлиқ эканлигини инкор қилиш бўларди. Фақат бу ўзгаришларнинг қандай йўл билан бўлаётганига диққат этиш лозим. Тилдаги бу ўзгаришлар ҳам дарахт қандай мавсумга боғли табиий равишда япроқ алмаштиргани сингари табиий равишда бўлса, бу яхшиликни, тилнинг ривожланишини кўрсатади.


Дарахтнинг япроқларини юлиб ташлаб уларнинг ўрнига бошқасини ёпиштириш мумкин бўлмагани каби, тилдан ҳам сўзларни чиқариб ташлаб, уларнинг ўрнига бошқаларини пала-партиш қўшиб қўйиш ҳам имконсиз бир ҳолдир. Масалан, бирор чинор япроғини узиб олиб, унинг ўрнига бирор толнинг япроғини ўрнатиш қандай мумкин бўлмаса, тилга ҳам четданбир сўзни сунъий бир усулда киритиш ҳам шундай натижа беради. Дарахтда ўта усталик билан пайвант қилиниб, унинг япроғи ўзгарилгани сингари тилда ҳам унга сўз қўшилиши ва унинг тил таркибига айланиши ўта табиий шаклда бўлиши шартдир.



Билганингиз каби тилимиз аждодларимизнинг бизга мерос қолдирган буюк мулки-сарвати, энг буюк омонатидир. Биз тилимизнинг сўзлари ичида миллий тарихимизнинг энг қадимий сасларини(овозларини) эшитамиз, мириқиб тинглаймиз. Фарзандларимиз хотираларига туркча сўзлар алоҳида-алоҳида нақш этилганида, уларнинг руҳларига мингларча йиллардан бери аждодларнинг тажрибаларидан, фалокатлари-ю, зафарларидан, ҳаёт ҳақидаги фалсафаларидан сузулиб келган хулосалар томчи-томчи оқа бошлайди.

Турклар тарихи ҳақида бошқа маълумотларни қуйидаги линкларда ўқишингиз мумкин.


1. Тимурийлар давлати.

2. Бобур давлати.



Hosted by uCoz