Парвоз

(Журналист Алишер Соипов хотирасига)

Холдор Вулқон.

 

Шоир Шавкат Рахмон соғинчи бўлиб,
Хазонрез боғларга термулганим Ўш.
Мен учиб кетяпман турналар билан,
Алвидо, дўстларим, ҳайр энди, ҳўш.

Булутлар хирмони аро учаман,
Ҳамроҳим Оллоҳга муҳаббат шукри.
Хайр эй, еб тўймас, одамхўр қотил,
Қабрни тўғрилаб қўйгувчи Букри!

Хайр, мен Оллоҳнинг ёнига кетдим,
Сиз фисқу фасодни этдиринг давом.
Жаллодлар бўғзидан тутар бир куни,
Андижонда қирғин қилинган авом.

Хайр, ювиндихўр, ақлдан озган,
Чиркин мақсадига етган аёнлар.
Интернетнинг сассиқ ботқоқларида,
Ниш уриб бир - бирин чаққан чаёнлар!

Кўряпман, бир пайтлар мени жосус деб,
Бугун гўзал нутқлар этяпсиз ирод.
Инграр Навоийда, қамоқхонада,
Оёқ - қўли синиб ётган Дилмурод.

Қитъадан қитъага учар гувала,
Ҳандакка беркининг, тегмасин бошга!
Бу Ўзбек халқининг мухолифати,
Учаман кўзларим тўлганча ёшга.

Сизни ҳам кўряпман, ҳей тоза авлод!
Энди сиз бирлашинг Режимга қарши.
Токи хўрланган эл фарёдларидан,
Ларзага келмасин Олло
ҳнинг Арши!

Мабодо бу йўлда қурбон бўлсангиз,
Одамлар бош эгиб ўйга чўмишсин.
Кафан топилмаса ҳилпираб турган,
Ватан байроғига ўраб кўмишсин!

 

29 октябрь, Кеч соат 7 дан 35 минут ўтди.
Канада
, Торонто шаҳри.

 

Hosted by uCoz