Олимлар пиёзнинг одатдан ташқари хусусиятини аниқлашдилар.

Рус тилида фаолият кўрсатадиган интернет саитлардан бирида шундай сарлавҳа билан бир хабар (унинг интерет адреси: http://www.podrobnosti.ua/health/2007/10/15/464909.html) босилиб чиқди. Ҳар ҳолда бундай хулосага келишган олимлар ислом шарқи тибибиётини яхши билишмайдилар шекилли. Акс ҳолда булар чиқаришган хулоса Шарқда, айниқса эски туркистон ҳудудида бундан мингларча йиллар аввал аниқ эканлигига бироз эътибор қилишган бўлардилар. Бу тарихга тегишли бир ҳикояни баённинг сўнгида келтираман. Қуйида эса, ҳозирги замон олимларининг интернет саитда келтирилган пиёзнинг хусусияти ҳақидаги “кашфиётини” рус тилидан таржима қилиб ўқувчиларга ҳавола қилишни лозим кўрдим. Интернет саитда  тагига “пиёздан ажралиб чиқадиган моддалар хотирани таъминловчи ҳужуйраларни фаоллаштиради ва ёшартиради Фото gettyimages

 ” деб ёзилган ушбу расм ҳам келтирилган:

 


Энди олмларнинг хулосалари ҳақида:

Япон олимлари, бош пиёзда миянинг ҳужайраларини “тозалаб” ва уларнинг кексайиш жараёнини секинлаштирадиган хусусият бор деган хулосага келишдилар.

 

Пиёз ўз таркибида организм жуда енгил ҳазм қиладиган ниҳоятда фаол сулфатий аралашмаларни сақлашлиги маълум бўлди. Улар қонга аралашиши оқибатида бош миянинг кўпгина аҳамиятли қисмларига ижобий таъсир қилади. Шундай қилиб пиёздан ажралиб чиқувчи моддалар, хотира ва киши ҳаёжонини назорат қилувчи ҳужайраларни фаоллаштиради ва ёшартиради.

 

Ўтган йили эса, франсуз олимлари тадқиқотларининг натижалари эълон қилинганди. Текширишлар Франсиянинг шимоли-шарқий районларида яшайдиган аёллар орасида ўтказилган. Натижада франсуз тадқиқотчилари овқатлаларга қўшиб қабул қилинадиган саримсоқ ва пиёз кўкрак саратони касаллигининг камайишига олиб келади дейилган хулосага келадилар.     

 

Мана энди мен бу ерда бундан минг йиллар муқаддам содир бўлган воқеа ҳақида тузилган ва оғиздан оғизга ўтиб бизгача етиб келган бир ҳикояни сўзлайман. Унинг ғояси ва маъноси бугунги олимларнинг кашфиёти қилиб сўзланаётган пиёздаги хусусиятни кўрсатишга қаратилган. Воқеа Луқмони ҳаким замонида содир бўлган экан, пиёзнинг бугун олимлар кашф қилган хусусиятини Луқмони Ҳаким билар экан. Луқмони Ҳаким эса, ким эди? У киши тарихий шахсми ёки афсоналарнинг ижобий қаҳрамони холосми?  Баъзи маълумотларга кўра, Луқмони Ҳаким деганлари тарихий шахс, машҳур табиб бўлиб, бу Абу Али ибн Синонинг ўзидир. Ундан ташқари Қуръони каримда исмлари келтирилган пайғамбарларнинг бирининг исми ҳам Луқмони Ҳаким алейҳиссалом бўлиб, дин олимлари бу Луқмони Ҳакимни пайғамбар ёки Валий бўлиши мумкин дейилган фикрда тўхташадилар. Масалан, Туркияда Ҳақиқат Китоб Уйи тарафидан нашр қилинган “Там илми ҳол. Саодати абадия” китобининг саксон тўққизинчи нашрида (Истанбул, 2003 йил) Луқмони Ҳаким ҳақида тубандаги маълумотни беради: “Луқмони Ҳаким (раҳматуллоҳи алейҳ), Пайғамбар ёки Валийдир. Довуд алейҳиссалом замонида Арабистоннинг Уммон тарафида яшаганди. Ахлоққа оид сўзлари кўп машҳурдир.” Айни шу манбанинг бир қанча жойларида Луқмони Ҳакимнинг ҳаким-табиб эканлигини кўрсатадиган маълумотлар ҳам учрайди. Масалан, 1018 саҳифада,

Кўнглум қолмоқ, дўстим олмоқ истайди бу баданим,

Бир давосиз дардга тушдим, аҳки Луқмон кўрмайди, дейилса,

878 – саҳифада,

Янги дори топдик деяр табиблар,

Луқмон каби даво билса на фойда.

Сўнг нафасда сўзламаса бу тиллар,

Булбул каби тилинг бўлса на фойда.  дейилади.

 

Қисқаси Луқмони Ҳаким халқ орасида кўпроқ машҳур табиб сифатида танилгандир. Шу сабабдан унинг машҳур табиблиги ҳақида халқ орасида бир қатор ҳикоялар ва ҳатто афсоналар юради. Ёшлигимда эшитган ана шунақа ҳикоялардан бири юқорида таърифи келтирилган пиёз ва унинг даволик, ҳатто ўша ёшартириш хусусияти борлигига боғишланарди.

 

У ҳикоя менинг хотирамда қуйидагича сақлагандир:

“Айтишларича, Луқмони Ҳаким фақатгина ҳаким бўлиб қолмай, моҳир бичикчи ва тикувчи ҳам эканлар. Луқмони Ҳаким яшаган замоннинг ҳукмдори унга бир мото юбориб, ўзига ва ўғлига кийим тикиб беришни буюрибди. Лукмони Ҳаким ҳукмдорнинг буюруғини бажариб, ҳукмдор берган мотодан чиққан чиқинди - қийиқлардан ўз ўғлига ҳам шоҳзоданинг кийимига ўхшаш бир кийим тикиб берганмиш. Кунлардан бир кун ҳукмдор отланиб овга чиқиб кетаётганида, кўчада ўйнаб  юрган бир болани ўз ўғлига ўхшатиб, мулозимларига шоҳзодани сарайга киритиб қўйишларини амр қилибди. Мулозимлар билсалар, кўчада ўйнаб юрган бола, ҳукмдорнинг ўғлининг кийимига ўхшаш кийим кийиб олган Лукмони Ҳакимнинг ўғли экан. Ўшанда ҳукмдорнинг жаҳли чиқиб, тикувчини ўғирликда айблаб, уни зиндонга ташлашга амр қилармиш.

 

Шундай қилиб, Луқмони Ҳаким зиндонда ётаверганмишда, орада эса анча замонлар кечиб, ҳукмдор ҳақиқий дунёга кетиб, унинг ўғли янги ҳукмдор бўлибди ва фарзанд кўриб ўғилли бўлибди. Янги шоҳзода ҳам кўзга кўриниб қолиб, кўчада ўйнадиган бўлиб қолибди. Тақдирнинг тақозаси билан бу ҳукмдорнинг томоғига суяк тиқилиб қолибди. Ҳукмдор мамлакатининг бутун бурчакларига хабар юбориб барча табибларни бир жойга тўплабди ва ўзига даво қилишларини, унинг томоғидаги суякни чиқариб олишларини сўрабди. Бироқ уларнинг ҳеч бири ҳукмдорнинг томоғида тиқилиб қолган суякни олишнинг йўлини топа олмабдилар. Шундай бир ноилож ларзада табиблардан бири, “Эҳ, Луқмони Ҳаким бўлганда эди бу дарднинг давосини топарди” деб афсусланибди. Ҳукмдор, Луқмони Ҳакимни суриштириб, унинг ҳали ҳам зиндонда ётганини аниқлабди ва Луқмони Ҳакимни озод қилишга амр буюрибди. Луқмони Ҳаким ётган зиндон эса, анча чуқур экан, уни зиндондан чиқармоқчи бўлишганларида, у киши ўзининг кексайиб ва кучсизланиб қолгани учун зиндан ёрдамсиз ўзи чиқа олмаслигини айтибди. Ана шунда уни зиндондан чиқариб олиш учун унга нима ёрдам қилишларини мумкинлигини сўрашибдилар. Ўшанда табиб шундай кўрсатма берибди: ”Қирқ зинали норвон туширасилар, ҳар зинада бир дона ёш киши туради. Улар менинг зиналардан чиқишимда ёрдамчи бўладилар. Зиндондан чиқишимда икки кило пиёзни думба ёғида пишириб турасилар, уни истеъмол қилиб куч қувватга кираман ва кексалигим камайиб ёшараман, кучга кираман, хотирам жойига келади”.

 

Мана кўрдингизми, пиёзнинг кишига куч-қувват бериши, хотирага ёрдами борлигини Луқмони Ҳаким замонида ҳам билишардилар. Тарихини қарасак, Луқмони Ҳаким Давуд алейҳиссалом замонида яшаган. Давуд алейҳиссалом эса, милоддан аввал 1086 йилда туғилиб, 1016 йилда вафот қилган ҳисобланади (“Там илми ҳол. Саодати абадия” саксон тўққизинчи нашри, Истанбул, 2003 йил). Буёғининг ҳисобини, пиёзнинг хусусиятини аниқлаш кашфиёти кимларга тегишлигини аниқлаб олишни қадрли ўқувчиларнинг ўзларига қолдирамиз. 

 

Аслида ҳикоянинг давоми ҳам бор бўлиб, унинг бу тарафи, киши ўзининг жонини сақлаб қолиши ҳисобига севимли фарзандидан воз кечиши мумкинлигини кўрсатадиган бошқа бир ибратга қаратилган. Мавзу пиёз бўлгани учун ҳикоянинг пиёзга тегишли тарафини келтиришнинг ўзи етарли ҳисобладим. 

 

Туркияли олимлар ҳар қандай қон кетишини тўхтадиган дори ишлаб чиқишдилар.

Бу ҳақда ”kavkazcenter.com “ саҳифасида (27.10.2007) Туркияда нашр қилинадиган “Сабоҳ” газетасидан олинган хабар эълон қилинди. Хабарнинг интернет адреси: 

http://www.kavkazcenter.com/russ/content/2007/10/27/53999.shtml

 

Биз ўша хабарни рус тилидан ўзчбекчага таржима қилиб, сиз азиз ўқувчиларга ҳавола этмоқдамиз:

 

Туркияли олимлар жаҳонда илк марта ҳар қандай қон кетишни бир неча минутларда тўхта оладиган янги дори ишлаб чиқдилар. “Сабоҳ” газетасининг хабарига кўра, бу янги дори гемофилияни даволашда тенги йўқ восита бўлиши билан бирга Туркия соғликни сақлаш вазирлиги тарафидан уни ишлаб чиқаришга рухсатнома берилган биринчи маҳаллий дори ҳисобланадиган бўлди.

 

Янги дори кашф этилиб, лабороториясида муваффақиятли клиник тажрибадан ўтказилган Университетнинг профессори Ҳожаттепе Иброҳим Хазнадорўғли газетага берган суҳбатида, “Биз тайёрлаган дори, қон кетишни тўхтатиш механизми ҳақида ҳозиргача бизнинг билганларимизни бутунлай ағдар – тўнтар қилиб юборди. Бу дори ҳар қандай қон кетишини бир неча минутлар ичида тўхтади. Бу иложни касалликларга қарши қўллаш билан жаҳонда қон йўқотиш оқибатида содир блаётган ўлимларни камайтиришни кўзда тутмоқдамиз” каби фикрни билдиради.

 

Бу ажойиб дори, қичитқи ўти, ялпиз(пидина), ёш ток навдаси каби турли хил ўсимликларнинг аралашмаси асосида олинди. Хабар қилишларича бу дори, бошқа хил касалликларга қарши ҳам қўлланиши мумкин. Масалан, шакар диабиети касалигига қарши ишлатилиши мумкин. 

 

Гемофилияга қарши қўлланиладиган дорини тайёрлашда Туркия олимлари қадимий формулалар асосида ўз усулларини ишлаб чиқишди. Олимлар, кашфиётлари ҳақида Британиянинг тиббиёт журнали International British Journal-да батафсил маълумотлар келтиришларини билдиришдилар.

 

 

Hosted by uCoz