Ислом.ру саитида рус тилида Восход Солнца с Запада в свете современной науки” номли мақола эълон қилинди. Унинг интернет адреси:  http://www.islam.ru/science/west_sunrise/

Биз у мақолани ўзбекчана оғдардик. Ана ўша хабарни муҳтарам ўқувчиларимизга хавола қилишни лозим кўрдик. Уни ўқиб чиқинг!

Қуёшнинг Ғарбдан чиқиши ҳозирги замон фани нуқтаи назарида.

Кўпинча олимлар билим тоғларига узоқ вақтлар тиришиб, тирмашиб баъзур чиқадилар. Тепга чиққанларида кўрадиларки, у ерга алақачоноқ илоҳиёт мутахассислари чиқиб олиган эканлар [8].  

Аннотация

Бизнинг кунларимизгача етиб келган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадис-и шарифларида, шундай бир кун келиб, у вақт Қуёш ғарбдан чиқиши ҳақида хабар берилади. Бу ҳолат Қиёмат кунининг аломатларидан бири бўлади[1]. Ҳа, шундай экан, бугунги фан бу ҳақда бирор нарса дея оладими?

Н. В. Косинов раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар, Ер шарининг айланиш механизмини[2]  ва бошқа табиатда учрайдиган ҳоддисаларнинг масалан, доимий музликлар ташкил бўлиниши, циклонлар ва тайфунлар(бўронлар)нинг вужудга келишларини очиб берувчи ўз гипотезаларини, шунингдек геомагнит майдони қутблари инверсияси оқибатида Ернинг айланиши йўналишида ўзгариш бўлишлиги ҳақидаги эҳтимолларни, тахминларни баён қилдилар [3,4].

КИРИШ

ХХ аср .ошларигача Ер шари бир текис айланади, деб қаралиб, ҳатто унинг айланиш даври вақт бирлиги сифатида ишлатилган эди. Бироқ кўп хил кузатишлар натижасида аниқландики, Ер шари бир текис айланмас экан. Ер шарининг айланиш тезлигида  йииллик, ярим йиллик, ойлик ва ярим ойлик тебранишлар содир бўлиб туради. Уларнинг оқибатида сутканинг узунлиги секунднинг бир неча мингдан бирича қисқариши, худди шунингдек узайиши мумкин. Ер шарининг айланиш тезлигидаги бундай ўзгаришларнинг сабабларини ҳозирча фан аниқлай олганича йўқ. Айниқса, Ер шари айланиш тезлигининг нималар ҳисобига ошиб кетишини тушуниб бўлмаяпти. [2]да тасвирланган тадқиқотлар, шундай физик ҳодисаларни ифодалайдиларки, уларнинг муаллифлари фикрича, улар (у физик ҳодисалар) юқорида саналган саволларга жавобларни яқинлаштириши мумкин. 

Электр ўтказувчи суюқликларнинг магнит майдонидаги хусусиятини(ҳаракатини) намойиш қилувчи тажриба. 

Магнит майдонидаги электр ўтказувчи суюқликдан электр токи ўтказилса, суюқлик вихр ҳаркатига киради. Бу ҳодиса, ўзининг ташқи кўринишидан Ер шари айланишига, шунингдек, баъзи бир Ер тагидаги ва сатҳидаги ҳодисаларга жуда ўхшаб кетади.

Расм 1. Эритилган қалайнинг магнит майдонидаги вихр ҳаракати[3].  

Тажрибадаги электр ўтказувчи суюқлик сифатида  эритилган қалай олинган. Йўналишлари кўрсатилаган магнит майдонига Қалай солинган Кювета( идиш) жойлаштирилади (расм 1а.) Расмда: 1-идиш, 2-эритилган қалай, 3 – спирал ғалтаги, 4 – доировий электрод, 5 – марказий электрод, “S” – жанубий магнит қутби, “N” – шимолий магнит қутби.   

 

Уюрма(вихр) маркакзи марказий электродда ётибди. Эритилган металлнинг ҳаракат йўналиши стрелка билан кўрсатилган. Тажрибанинг видео кадр расмида самараси (эффекти) яхши кўриниб турибди (расм. 1б). Айланиш тезлиги марказда энг юқори ва марказдан узоқда камайиб боради. Электр токи кўпайтирилса, вихр ҳаракатининг шиддати ошади, бу идишнинг марказида чуқурлик пайдо қилади. Бу ерда магнит майдонининг йўналиши ёки бунга қўйилган кучланишнинг қутблиги ўзгартирилса, вихр ҳаракатининг йўналиши қарама-қарши тарафга ўргаради. Олимларнинг фикрига кўра шунга ўхшаш самаралар(эффектлар) табиатда содир бўлиб туради ва вихрларни, тарнода, циклонларни  вужудга келтиради[4]. Суюқликнинг магнит майдонидаги вихр ҳаракати билан боғли бўлган температура самараси(эффекти) катта қизиқиш уйғотади. Масаланинг моҳияти шундаки, вихр муҳитида температура градиенти пайдо бўлади (расм 2). Тажрибада бу электродларнинг бирида металлнинг қаттиқ фазаси ташкил бўлади (расм 2б ва 2в). Тажрибанинг шартлари ўзгартирилганда вихр ҳаракатининг ва иссиқлик оқимининг йўналишларига қарама қарши тарафга ўзгарадилар.  

Расм. 2. Вихр ҳаракатини кузатувчи Температура эффекти [3].

 

Бу тажрибларда кузатилган физик эффектлар Ер шарининг айланиш механизми асосини ташкил қилади, деган фаразга асос бўла олади., Ернинг қутб қисмларида ҳароратнинг пастлиги ва абадий музликларнинг пайдо бўлиши сабаби, юқорида тажрибада кўрилган температура эффекти бўлиши мумкин. Тажрибадаги магнит майдони қутблари,  худди бизнинг планетамиз магнит майдони каби мўлжаллангандир. Электр ўтказувчи суюқликнинг айланиш йўналиши, Ер шарининг айлиниш йўналиши билан бир хилдир.  

Тубандаги тажриба эса, бизнинг планетамиз жойлашган реал шароитларга бирмунча яқиндир[4]. Бу тажриба 3-расмда кўрсатилган.

Туз билан аралаштирилган сувга айланиш имконини яратадиган ўқ ўрнатилган магнитланган шар туширилган. Шар, Ер планетасининг модели, деб қаралади. Туз аралашган сув эса, электр ўтказувчи Ер атмосферасини моделлаштиради. Ўққа мусбат электрод ва суюқликка манфий электрод уланганида, шарнинг 3-расмда кўрсатилгани каби айланиши кузатилади. Шар ўқи зонасида температуранинг пасайиши кўринади. Магнит майдонининг қутблари ўзгартирилганда, шарнинг айланма йўналишни қарама-қарши тарафга ўзгаради. Шар ўқи зонасидаги ҳарорат эса, кўтарилади. Шу вақтнинг ўзида шартли экватор зонасида ҳароратнинг ўзгариши белгиланади.

Тажрибада кузатилган бу хусусият, [4] муаллифларининг, геомагнит майдони қутбларининг инверсияси Ер планетасининг айланма йўналишини ўзгаришга олиб келади, деб ҳисоблашлари учун асос бўлди.   

Расм 3. Магнитлаган шарнинг электр ўтказувчи суюқликдаги айланиши [4].

3 – расмда кўрсатилганлар: 1 – идиш, 2 – электр ўтказувчи суюқлик, 3 – металл диск, 4, 5 – магнитланган ярим шарлар, 6 – ўқ, 7 – электрод, 8 – подшипник, 9 – электрод.

Бу Ер шарининг айланишини яхши моделлаштирган бир тажрибалиги кўриниб турибди. Магнитланган шарнинг айланиши ва унинг айланиш ўқи зонасида ҳароратнинг пасайиши эса, ер шароитида кузатиладиган ҳодисаларга жуда ўхшашдир.  Тажрибани ўтказувчилар фикрича, бу биз яшаётган планета айланишини ўрганишда жуда яхши кўргазмали модел вазифасини бажаради.

Фақат шу борки, ўзининг “плюси” билан ер қутбларига, “минуси” билан эса, экваторга уланган батериянинг ўзи қаерда, ундай батерия мавжудми, ахир? Қарангки, шундай “батерия” коинотда мавжуд экан. Ана ўша “батерия” Ер шарини айланишга мажбурлар экан.

Коинот батериясини қуёш зардлайди, унинг қуввати эса, Ер шарини айлантиради.  
Коинотни тадқиқ қилиш натижаларига кўра, агар Ерни ва яқин коинотни қарайдиган бўлсак, қуйидагини кўриш мумкин (расм. 4). Ер, асосан протон ва электронлар оқимидан иборат бўлган қуёш шамолининг оқимида ётибди. 1958 йилда Ер шарининг радиацион пояси очилди. Бу коинотдаги кенг бир зона бўлиб, экватор соҳасида Ерни ўраб олгандир. Радиацион поясда зарядларни ташувчилар асосан электронлардан ташкил топгандир. Уларнинг зичлиги бошқа заряд ташувчилардан 2-3 тартибга юқоридир.        
 Расм. 4. Ер шарининг қутбларга ва экваторга яқин соҳаларда электр зарядларининг жойлашиши.

Қуёш шамоли, қутблар зонасида ерга яқин фозага каспалар орқали кириб келади (расмда қолин стрелкалар билан кўрсатилган). Қутб зоналарида протонлар кўпроқ учрайди.Заряд ташувчиларнинг бундай тақсимланиши(жойлашиши) шунга олиб келадики, коинотда Ернинг жуда катта қувватга эга бўлган ток манбаси мавжудлиги кўринади. Унинг ”плюси” шимолий ва жанубий қутблар зонасида, “минуси” эса, экватор зонасида ётади. 1, 2 ва 3 расмларда кўрсатилган тажрибадагилар билан расм 4-даги иккаласи тўла бир-бирига ўхшайди. Тажрибаларда ”плюс” айланувчи суюқликнинг шартли ўқи ўтадиган нуқтага маҳкамланган. Коинот батериясидан бўлган электрик ток учун занжир Ер атмосфераси бўлиб ва планетанинг ўзи эса,  қутблардан экваторга узатилган занжир вазифасини бажаради. Тажриба шароитида ҳам ток худди шундай йўналишда оқади. Расм-2 да кўрсатилганидек, электр ўтказувчи суюқликнинг айланиш ўқи зонасида ҳароратнинг пасайиши, шунингдек, ер қутблари зонасида ҳам паст температура  кузатилади. Ернинг марказидан унинг сатҳига кетувчи иссиқ оқим нима учун абадий музликларни иситишга қодир эмас, каби қарама-қаршилик ҳам бу ерда ўз жавобини топади. Бунинг сабаби шундаки, Ерда совуқ зонанинг ташкил бўлишига [2]да тасвирланган ва расм-2 да намойиш қилинган температура эффекти катта таъсир қилади.   

Шуни таъкидлаш лозимки, қутб зоналарида, тасвирланган физик эффектдан ҳосил бўладиган паст температура, бу зоналардаги паст қуёш радиацияси билан яширинган бўлади. Бу икки фактор биргаликда таъсир қилади. Шунинг билан бирга, у факторлардан бири- қуёш радиацияси олимлар тарафидан ҳисобга олинарди, аммо бошқаси ҳам борлигига ҳеч ким эътибор бермаганди.  Юқорида тасвирланган тажрибалар, Ернинг айланиш механизмини очади ва унинг айланиш йўналишларини аниқловчи факторларни кўрсатиб беради.

Ер магнит қутбларининг дрейфи(оғиши).

Бизнинг қадимий аждодларимиз ўйлаганларидек магнит майдони географик жиҳатдан айнан Шимолий қутбга йўналмаганлигини, биринчи марта Овропадан Америкага саёҳат қилган Колумб аниқлади. Бу 1492 йилда бўлган эди [5]. Улар ўзларининг каравеллаларида (уч ёки тўрт мачтали елканли кема) океан бўйлаб йўлга чиқишганларида, йўлда бир кун ўтар ўтмасдан, денгизчилар, компас тўғри шимолга қарамай, бироз оғаётганини сезиб қоладилар. Улар бу фактни йўналишни аниқ кўрсатадиган  секстант ёрдамида  Қуёшнинг ҳаракатини кузатаётиб кўриб қоладилар.

Колумб ўзининг вахта журналига магнит майдони ҳамиша ҳам шимолга қараб тўғри кўрставермайди, буни ўлчаш керак, деб ёзиб қўяди. Ана ўша вақтдан буён магнит майдонини ўлчаш бошланди. Аслида Колумб, Ер магнитизми ҳақидаги фаннинг асосчиси ҳисобланади[5].

1970 йилгача шимолий магнит қутби йилига 10 километрдан кўпроқ оғишга эга эди, бироқ кейинги йилларда йилик силжиш тезлиги 40 километргача ошди, 2002 йилнинг февралида Ернинг геомагнит қутби ҳатто 200 километрга силжиди. Бу фактни Руссиянинг  қуруқликдаги қўшинлари Марказий ҳарбий-техник институти (ЦНИВТИ СВ - Центрального военно-технического института сухопутных войск) асбоблари қайд қилди[5].

2005 йилнинг июнида Арктикага илмий экспедициясини тугатган,  Канада Табиий ресурслар вазирлиги геомагнит лабораторияси раҳбари Ларри Ньюитт баёнотига кўра, Ернинг шимолий магнит қутби Канада ҳудудидан чиқиб кетган[6].

Баъзи бир олимларнинг фикрига кўра, Ер магнит қутбларининг инверсияси(ўрин олмашиши) реал бир ҳодисадир, бироқ биосфера учун хавфлидир. Чунки инверсия ўз апогеясига етишса, магнит майдони амалда йўқолиб кетади. Жуда бақувват радиоатив космик нурланишлар (юқори қувват заррачалари) Ер сатҳига етиб келадиган бўлади. Бу заррачалар эса, энг аввал тирик табиатга таъсир қилади[5].

Хулосалар: Кўпчилик олимлар, магнит қутбларининг инверсияси бўлажакдир, аммо унинг қачон содир бўлиши ҳали маълум эмас, деган фикрдадирлар. Май тақвими бўйича, 2012 йилнинг 23 декабрида Ер планетасида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Ўша куни “Бешинчи Қуёш” [7] тамом бўлиши керак.

Н. В. Косинов фаразига кўра, Ернинг магнит қутблари инверсияси содир бўлса, бу ҳолда яна бир ҳодиса ҳам содир бўлади, яъни Ернинг айланиш йўналиши ҳам алмашади. Қуёш тўхтаб қолади ва ундан кейин тескари юриш бошлайди ва ғарбдан чиқиб, шарққа ботадиган бўлиб қолади!

Келтирилган тадқиқот, Қуръон ва суннада бўлган билимларни ҳозирги замон фани эндигина ўргана бошлаганини яна бир марта тасдиқлайди.  
Дмитрий Поляков

Источники

1. Сады праведных. Из слов господина посланников. М.: Издательский дом «БАДР», 2001. С. 18.
2. Косинов Н. В. Физический вакуум и гравитация. // Физический вакуум и природа, № 4, 2000. С. 55–58.
3. Косинов Н. В., Гарбарук В. И., Поляков Д. В. Энергетический феномен вакуума – 2. http://www.statya.ru/3068.
4. Косинов Н. В., Гарбарук В. И., Косинов Л. В. Секрет вращения Земли и причины ‎возникновения циклонов, тайфунов, ‎торнадо. http://www.sciteclibrary.ru/rus/catalog/pages/2329.html.
5. Произойдет ли «переполюсовка» магнитных полюсов Земли? http://www.svoboda.org/programs/eco/2003/eco.012303.asp.
6. Магнитный полюс Земли сместился на 200 км. http://www.outdoors.ru/news/2002/2/15_3.php, http://www.inauka.ru/news/article54566.html.
7. Тайны цивилизации майя. Удивительные знания. http://www.omsk.edu.ru/nou/sch062/mayi/Science/science.htm.
8. Бенедикт (Барух) Спиноза, нидерландский философ-материалист.

 

Hosted by uCoz