Ҳизбу Анвориъл-Ҳақоикиън-Нурия (араб тилида)

БУЮК ЖАВШАН ва Туркча очиқламаси

Тузувчиси: Бадиуззамон Саид Нурсий

Туркчага таржимон: Канон Демиртош,

(НАСИЛ ЙАЙИНЛАРИ нашри, нашр тарихи январ 2008 йил. Нашриёт адреси: Sanayi Cad. Bilge Sk. No: 2, 34196 Yenibosna / ISTANBUL. Tel.: 0212.551 32 25; fax: 0212. 551 26 59. internet ad: www.nesilyayinlari.com ; e-mail: < nesil@nesilyayinlari.com >) китобида келтирилган УДалоилуън нурФ (яъни бунинг ўзбекча мазмуни, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳи алейҳи ва саллам Ц Нур, унинг далили деган маънода келмоқда) деб аталган икки жаҳон саодати, инсон ва жинлар, ва бутун борликларнинг энг буюк ва сўнгги пайғамбари Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) айтилган салот ва саломни баҳоли қудрат туркчадан ўзбекчага ағдаришга уриндим. Уни сиз қадрли мусулмон қардошларим ҳукмига узатмоқдаман. Бу ғариб таржимада сўз камбағаллиги, заиф ва маъноси чалкаш жумлалар учраши табиийдир. Бундай қусурлар учун азиз ўқувчилардан ҳозирданоқ узр сўрайман. Имкони бўлса, сиз азизларнинг эътиборингиздан четда қолмаган ўшандай камчилик ва қусурлар ҳақида менга хабар қилсангиз, жуда мамнун бўламан ва сиздан Оллоҳнинг ризолигини тилайман. e-mail адресим эса: < аaliyulyashi@hotmail.com >

Алибой Йўляхши, 12 март 2009 йил, пайшанба.

а аа

Далоилуън нур (Нурнинг далили)

Бисмиллоҳирроҳмонирраҳим

1. УАлбатта Оллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарларга дуою саловат айтурлар (яъни Оллоҳ унга раҳмат этади, фаришталар эса дуо қилишиб унинг шанини юксалтирадилар). Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар! (яъни дуо қилиб, муносиб бир даражада салом беринг)Ф (Қуръони карими, 33:56)

 

Эй Оллоҳим, амрингни адо қилмоқдамиз! Муҳаммад (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларига ва унинг авлодига, наслига, насабига шундай бир салот ва раҳмат айлаки, унинг билан бизни келиш тарафлари маълум бўлмаган қўрқувлардан ва барча афотлардан қутқар. Унинг билан бизнинг бутун эҳтиёжларимизни тўғрила. Бизни турли хил ёмонлик ва гуноҳлардан пок айла. У билан бизни ҳузурингдаги энг юксак даражаларга кўтар ва бизни бу дунёда ва ўлганимиздан сўнгра ҳам бутун бор хайрларнинг энг сўнгги ғояларига етиштир, эй дуоларга жавоб бергувчи Оллоҳим! Омин.

 

Азалдан абад барча хил ҳамд ва мақтов, шукр ва миннатдорчилик оламларнинг Рабби бўлган Оллоҳга махсусдир.

 

2. Оллоҳим! Кечанинг кундузга аламашишида, ҳар бир қоронғи кечанинг орқасидан майин тонгнинг келишида ва ёруғ кундузнинг ҳар сафар такрорида, икки қутб юлдузи бир-бирига дуч келган ҳар бир замонда Муҳаммад (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларига ва унинг наслига салот айла! Биздан унинг руҳига ва Аҳли байтининг руҳларига ҳадялар ва салом улаштир. Унга ва Аҳли байтигаа ҳошр куни ва жаннатга кириш куни етиб келганича ҳам жуда кўп раҳмат ва баракат эҳсон эт! (саловатнинг бу ери 3 марта такрорланади). Бу сўзланган саловатнинг ҳурмати, эй Иллоҳимиз, бизни бағишла, бизга марҳамат эт, бизга эҳсон лутф айла.

 

3. Эй Оллоҳим, нурларингнинг дарёси, сирларнинг манбаси, эҳсон ва иноятингнинг булоғи, ҳидоятингнинг қуёши, мамлакатингнинг самоси, зоти олийингнинг ҳузурида инсонларнинг ва бошқа борлиқларнинг имоми, яратилганларнинга энг хайрлиси ва Сенинг энг севгилинг, банданг ва ҳабибинг, расулинг ва унинг келиши билан набийларни, раусулларни туширишни тўхтатганинг уммий(омий) пайғамбаринг бўлган ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), бошқа набию расулларга, бутун наслига ва асҳобига, муқорраб(Оллоҳу таолога яқин) фаришталарга, кўкларда ва ерда бўлган солиҳ бандаларингга салот айла! Оллоҳу таолонинг ризоси уларга ва бизга ҳам насиб бўлсин. Омин. а

 

ааАзалдан абад барча хил ҳамд ва мақтов, шукр ва миннатдорчилик оламларнинг Рабби бўлган Оллоҳга махсусдир.

 

а4. Инсоният оламининг энг шарафлиси, иймон ҳақиқатларининг маркази, эҳсоний толиҳларнинг Тури (Мусо алейҳиссалом Оллоҳу таоло билан сўзлашган Тур тоғи эслатилмоқда Ц таржимон изоҳи), Раҳмоний сирларнинг келиш жойи, мамлакати Раббониянинг самоси, пайғамбарларнинг маржон тизимасидаги энг буюк ва ўртасидаги жавҳар донаси, пайғамбарлар лашкарининг лашкарбошиси, пайғамбарлар карвонининг карвон боши, бутун борлиқларнинг энг устуни, иззат байроғининг байроқдори, шараф ва виқор тартибининг соҳиби, азал сирларининг гувоҳи, замон ва макон устидаги азалий лисон (тил) таржимони, илмнинг, мулойимликнинг, юмшоқликнинг ва ҳикматларнинг манбаи, турли хил барча жумардлик сирининг манбаси, кўку-ер, бутун оламларнинг кўз қорачиғи, икки жаҳон руҳи, дунё ва охират ҳаётининг кўзи, бандалик даражаларининг энг юксагига кўтарилгани, изланадиган, энг сараланган мақомларга лойиқ бўлгани, энг буюк дўст ва Абдулмутолибнинг жуда шарафли ва севимли невараси, Абдуллоҳнинг ўғли муҳтарам Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), бошқа набий ва пайғамбарларга, олига ва бутун асҳобига, мукорраб фаришталарга, кўкларда ва ерда бўлган Сенинг солиҳ бандаларингга раҳматларингдан энг каттасини абадий қил. Баракатларингни ошириб, уларнинг давом қилишини насиб айла ва саломларинг энг поку-тозаларининг сонини кўпайтир! Оллоҳ улардан ва барчамиздан рози бўлсин. Уларга жуда кўп саломлар эт. Зикр этганлар Сени ёдлагани, ғофиллар ҳам зикридан орқада қолишган муддат ичида, ҳар бир кўз юмиб очгунча миллионлаб салот ва салом айт. Ушбу саловатларнинг ҳар бири ҳурматига, эй Илоҳимиз, бизни бағишла, бизга марҳамат эт ва бизга лутфингла муомала эт!

 

5. Оллоҳим, аслнинг ва асолатнинг нурли дарахти, Раҳмоний мулк ва эҳсонларнинг порлатувчи шуъласи, яратилишидан инсонларнинг энг устуни, жисмоний суратларнинг энг мукаммали, Раббоний сирларнинг ва ғайбий илм хазиналарининг манбаи, асл мулк ва ҳақиқий неъматнинг, кўз қамаштирувчи гўзалликнинг ваа олий даражанинг соҳиби, бутун пайғамбарлар унинг ўз байроғи остида тўпланган (улар динларининг бутун асосларини ўз динида тўплагани учун уларнинг барчаси бунинг байроғи остига келмоқдалар) Муҳаммад (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларига салот эт. Унга ва унинг ол ва асҳобига кўпдан кўп салом айла.

 

6. Оллоҳим, сирлар самосининг қуёши, нурларнинг мазҳари(нури), жалол доирасининг маркази, жамол оламининг қутби бўлган Муҳаммаднинг (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) Илоҳий исмларга ягоналик толиҳи ила аъзам даражасида даражаланган латиф зотига салот айла! Оллоҳим, наздидаги у зотнинг сири, иймон ва бандалик йўлида маънавий мақомларни ошиб Сенга яқинлашиши ҳурмати менинг қўқувларимни қўрқмасликка алмаштир. Моддий ва маънавий тушкунликлардан мени қўри. Ташвишу-қийинчиликларимни ва ҳирсимни кетказ, менга ёрдамингни озайтирма. Мени ризонга ташқарисидаги барча нарсалардан олиб, бандаликнинг камолига етиштир. Манманлигимни ва ғуруримни йўқ этиш йўли билан мени ризқлантир. Мени нафсимга мафтун ва ҳисларим билан ўралган омадсиз этма, сирларингни менга ҳам оч! Эй борлиқларга ҳаёт бериб, уларни жонлантирган, Ўз ҳаёти зотинг эса азалий ва абадий бўлган, борлигинг билан бутун борлиқларни ўта тартибли бир шаклда тик турдирган, бироқ ўз борлигинг ҳеч қандай бошқа борлиққа боғли бўлмаган Ҳайю Қайюм, Эй Ҳайю Қайюм, аЭй Ҳайю Қайюм (булар ҳамиша 3 марта такроланади). а

 

7. Оллоҳим! Жумардлик ва икроминг билан қолин ёмғир булутларининг жўшқин ёғмирлари сингари давом этиб оширган, шунингдек инъомларинг қиймати, янада нафис ва латиф толиҳла келишиб кўпайган, азалиятингга муносиб тарзда кесилмаган ва абадиятингга лойиқ шаклда сўнггига эришмаган энг устун, энг чиройли, энг олий, энг зоҳир, энг соф, энг хуш, энг яхши, энг аҳамиятли, энг азиз, энг буюк, энг шарафли, энг юксак, энг пок, энг муборак ва энг латиф саловатинг ва энг мукаммал, энг кўп, энг зиёда, энг юксак, энг олий ва энг давомли саломинг; бир салот ва салом, бир раҳмат ва ризо, бир афв ва мағфират маъносида; кўз қамаштирувчи порлоқ нур, ўта кескин далил, аучсиз ва тарафсиз бир дарё, ёруғи ўткир нур, ўта порлоқ гўазаллик, жуда устун ҳайбат, фавқуллодда мукаммал ва яратганларингнинг энг хайрлиси, банданг, ҳабибинг ва расулинг бўлган Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) бўлсин. Сенинг олий зотингга ярашган шаклда унга ва айнан шундай шаклда унинг ол ва асҳобига салот айла.

 

Эй марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси ва икром қиладиганларнинг энг карими ... Оллоҳим, буюк марҳаматингла келтирган ушбу саловат сабаби билан бизнинг ҳам гуноҳларимизни бағишла, кўнглумизга фароғатлик, қалбларимизни тозалаб, руҳларимизга роҳат бер, сирларимизни пок айла, қалбимиздан кечганларни ва тушунчаларимизни тозала, сирларимиздаги аралаш-қуралашликдан қутқар, касалликларимизга шифо бер, фатҳи мўбиннинг (зафарларнинг) нури-ла қалбларимизнинг қулфларини оч ... а

 

Сендан Ҳабибингга марҳамат этганинг саловатингнинг нурлари аҳақи учун ризонгни, афвингни, Жаннатингни ва бизларни сирот-и мустақим устида тўғри йўлда тутишингни тилаймиз, раҳматингла тилаганларимизни насиб айла эй марҳамат этганларнинг марҳаматлиси. ааа

аа

Азалдан абад барча хил ҳамд ва мақтов, шукр ва миннатдорчилик оламларнинг Рабби бўлган Оллоҳга махсусдир.

 

8. Оллоҳим, унга салот эт. Чунки унингла сирлар очилиб, нурлар порлади; қўлида ҳақиқатлар юксалди; Одамнинг илмлари жуда кенг бир шаклда унга индирилди ва улар билан бутун махлуқотни ожиз қолдирди; ақллар уларни англолмай, етишолмай чорасиз қолди; биздан ўтмишда келганлар ҳам, келажакда келадиганлар ҳам унинг юксак илмларига қавиша(эриша) олмадилар.

 

У шундай бир кишики, фаришталар оламининг боғчалари унинг чиройи акс эттирилган гуллар билан гўзаллашгандир; салтанат ҳовузлари унинг нурлари файзи билан тўлиб тошган; унга боғли бўлмаган ҳеч бир нарса йўқ, у УВосита бўлмаса, унга боғли бўлган оқибат ҳам ўртадан кўтариладиФ жумлада ифода этилган ҳақиқат сингари, ҳамма нарсаларнинг борлиқ сабаби удир. Унга Сенинг олий наздингга ярашадиган бир шаклда салот айла, чунки у шунга лойиқдир.

 

Оллоҳим! У зот, Сени бизга танитган, бутун ҳақиқатларни ўзида жамлаган сиринг ва ҳузурингда турган энг буюк ташкилотчингдир. Оллоҳим, мени унинг авлодидан бўлганларнинг қаторига қўш ва асолатга лойиқ бир фарзанд бўлишни насиб айла. Уни менга тўла танитки, унинг билан мен жаҳолат хоналаридан зарар кўрмайин, фазилатининг булоқларидан чанқоқлигимни қондирайин. Мени ёрдами билан қўриб, у борган йўлдан ҳузирингга келишимни насиб эт. Мени ботилнинг тепасига шундай ўтқазки, унинг миясини парчалаб, тарқатиб юборишим мумкин бўлсин. Мени, ҳар бир борлиқда исминг ва сифатларингни алоҳида алоҳидааа кўра олиш бахти-бойлигига муяссар қил ва коинотни қоплаган ваҳшат дарёсининг манбаига туширки, фақат ўша бирлик шуури билан кўрадиган, эшитадиган, топадиган ва ҳис этадиган бўлайин.

 

Оллоҳим, сени танитган энг буюк устод ва ташкилотчи-тарғиботчингни руҳимнинг ҳаёти, унинг руҳини эса, менинг ҳақиқатимнинг сири ва унинг ҳақиқатини ҳам илк ҳақиқатнинг муносиби ўлароқ оламларимни қоплаган бир ҳақиқат айла!

 

Эй, ҳар нарсанинг аслини ва бошланғичини азалий илмингла қайд этган ва Ўзидан илгари ҳеч нарса бўлмаган Аввал; эй ҳар нарсанинг охирини азалий илми ила аниқлаб қўйган ва уни келган борлиқларнинг наслини тухум ва данаклар каби хулосалар билан тартибга солган ва ҳаммадан, ҳар бир нарсадан сўнгра ёлғиз Ўзи боқий қоладиган Охир; аэй барча нарсаларнинг ташқий юзларини хилма-хил жиҳозлар ва ўта нозик, нафис нақшлар билан безаб фавқулодда мукаммал ва чиройли яратган ва бутун борлиқларда илм, ирода, қудрат, раҳмат каби сифатларинг, борлиқ ва бирликнинг ишоратлари очиқ кўринган Зоҳир; бутун борлиқларнинг ички дунёсини ва айниқса жонлиларнинг ички дунёсини, ич тузилишларини мукаммал бир фабриканинг ҳайратга солувчи машиналари сингари яратиб, уларни доимий ҳаракатда турдирган ва бутун борлиқларнинг ички дунёсига ҳам ҳукм этган Ботин!а

 

Банданг Закариё алейҳиссаломнинг сасланишига жавоб берганинг каби менинг сасларимга ҳам жавоб бер.

 

Ризонгга эришмоқ учун кетаёганим йўлда менга ёрдам қил ва ризонгга эришишим учун мени қувватла. Мени Ўзингга боғла ва бошқа борлиқлар билан бўладиган алоқаларим йўлига ўта олмас парда-тўсиқ қўй.

 

Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, УҚуръонни тиловат қилишни, унга амал этишни ва унга мос қолиб, уни умматларингизга етказишни фарз қилган зот, шак-шубҳасиз сизни ваъда этилган жойга (Маккага) қайтаргувчидирФ (Қуръони карим, 28:85).а

 

УЭй Парвардигоро, бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат-марҳамат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг ўнглагинФ (Қуръони карим, 18:10).

 

Ишимда бир кенгишлик ва қийинчиликлардан чиқиш йўли эҳсон айла. УАлбатта Оллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою саловат айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловат ва салом айтинглар!Ф (Қуръони карим, 33:56).

 

Оллоҳим саловатинг, саломинг, дуонг, раҳматинг ва баракатинг Сенинг банданг, набийинг, ҳабибинг, расулинг, уммий(омий) Пайғамбаринг Муҳаммад (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларига, унинг ол ва асҳобига бўлсин. Унга яккалар ва жуфтлар сони қадар ва Сенинг нуқсонсиз ва муборак калималаринг сони қадар салом айла.

 

9. Оллоҳим, энг устун саловатингни, энг мукаммал тоҳийёти дуонгни ва энг гўзал саломларингни пайғамбарларнинг бошланғичи ва охири, ризолат самосининг қуёши, энг порлоқ нур, энг соф сир, Маҳшар кунида Кавсар ҳовузингнинг ва шафоатингнинг соҳиби, фариштаю инсонларнинг энг саралангани, Ҳақ Таолонинг бошқа борлиқларга нисбатан далили, пайғамбарларнинг султони, тадқиқ аҳли бўлишган асфиё(самимий, соф, тўғри йўлда бўлганлар)нинг далили, Раббул-оламнинг севгилиси бўлган муҳтарам мавломиз Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) насиб айла. Унга ва бутун ол ва асҳобига Оллоҳу таолонинг раҳмати бўлсин.

 

10. Эй Оллоҳим! Қалбларнинг табиби ва иложи-дори дармони, баданларнинг кафияти ва шифоси, кўзларнинг нури ва ишиғи бўлган муҳтарам Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг ол ва Асҳобига салот айла.

 

11. Эй Оллоҳим! Раҳнамолигида ечими йўқ ишлар ечиладиган, ҳузурида ташвишу-қийинчиликлар тарқаладиган, эҳтиёжлар қондириладиган, бутун истакларни қўлга киритиб, гўзал бир оқибат билан бу дунёдан кўчиш бахтиёрлигигаа эришилган расулинг муборак юзи хотири ҳурматига Сенга дуо этганимиз учун Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг ол ва асҳобига аҳар бир кўз очиб юмганда ва ҳар нафасда чексиз илмингла биладиган нарсаларинг сонича мукаммал бир салот ва муаззам, қусурсиз бир салом айла.

 

12. Эй Оллоҳим, муҳтарам Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг ол ва асҳобига Сен билган нарсалар сонича ва Сенинг мулкинг давом этадиган муддат давомида доимий салот ва салом айла.

 

13. Эй Оллоҳим, амуҳтарам Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг ол ва асҳобига азалдан абадга қадар Сенинг илмингда бор бўлган нарсалар сонича салот ва салом айла.

 

14. Эй Оллоҳим, уммий, севгили, қадри юксак ва шарафи буюк пайғамбаринг Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг ол ва асҳобига салот ва салом айла.

 

15. Эй Оллоҳим, Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг ол ва асҳобига, бизни ризонгга лойиқ этишда ва унинг бизнинг устимиздаги ҳақини ўташда васила бўладиган қадар салот ва салом эт.

 

16. Эй Оллоҳим, Зотингнинг нури, Илоҳий исминг ва сифатларингнинг бутун асарларга сираят(таъсир) этган бир сир Ҳазрати Муҳаммадга(саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг ол ва асҳобига Илоҳий илмингда бор бўлган нарсаларнинг бир неча марта кўпайтирилгани сони қадар ва борлиқ давом этадиган муддат ичида салот ва салом айла.

 

17. Оллоҳим, Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг ол ва асҳобига, Қуръони карим илк тушиш кунидан бошлаб то қиёматга қадар уни ўқиган ҳар бир ўқувчи Қуръон калималарини ўқиганида Раҳмоннинг изни ила ҳаво тўлқинларининг ойналарида аксланган Қуръони карим ҳарфларининг сонича салот, салом ва баракат эҳсон айла. Эй Илоҳимиз! Бу сўзланган саловатларнинг ҳар бири ҳурмати учун бизни бағишла, бизга марҳамат эт ва бизни лутфингдан дариғ тутма.

 

18. Оллоҳим, Уммий Пайғамбаринг, бизнинг муҳтарам Мавломиз Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг олига ва асҳобига, хонимларига ва зурриётига, набийларга ва расулларга, Мукорраб фаришталарга, авлиёга ва солиҳ кишиларга Қуръони карим суралари, оятлари, ҳарфлари, калималари, маънолари, ишоратлари, рамизлари ва далолатлари сони қадар; тупроқнинг бўлаклари, маданлари, кўкатлари ва унинг устида юришган жонлилар сонича; кўкларнинг буржлари, юлдузлари, ҳаракатлари ва фаришталари сонича энг устун салот, энг тоза салом ва энг кўп ортирилган баракатлар эҳсон айла.

 

19. Эй Илоҳимиз! Эй Раббимиз! Эй Яратувчимиз! Афвингга, карамингга ва раҳматингга ярашадиган шаклда бизни афв айла, бизга марҳамат эт ва бизни лутфингдан дариғ айлама. Бу дунёда бутун борлиқни яхши-ёмонга, дўсту душманга ажратмасдан уларнинг барчасига шафқатинг ила ризқларини яратган ва берган Эй Раҳмон! Раҳматинг оламдаги барча нарсаларни қучоғига олиш билан бирга иймонли бандаларига хусусий эҳсон ва шафқатда бўлган Эй Раҳим! Эй марҳамат этганларнинг энг марҳаматлиси! Қуръони карим ҳақи ва исми Аъзамнинг ҳақи мени ва қардошларимни нафс ва шайтоннинг шарридан, аҳли залолат ва аҳли туғённинг шарридан муҳофаза айла. Бизни шубҳалардан, йўлдан оғишлардан, бидъатлардан ва бутун шаррлардан қўри, эй бандаларини қўриган Ҳофиз! Бутун борлиқларнинг ҳолларидан ҳаракатларигача ҳар бир нарсасини ва айниқса инсонларнинг ва жинларнинг барча амалларини диққат билан қайд этиб, қўриган ва бутун борлиқларни турли хил ёмонлик ва таҳликалардан муҳофаза этган эй Ҳофиз! Эй қўрувчиларнинг энг хайрлиси! Омин.

 

Азалдан абад барча хил ҳамд ва мақтов, шукр ва миннатдорчилик оламларнинг Рабби бўлган Оллоҳга махсусдир.

 

20. Эй яратганинг борлиқларга чексиз лутфда бўлган! Эй яратганинг борлиқларни жуда яхши билган! Эй яратганинг борлиқлардан тўла хабардор бўлган! Бизга ҳам лутф ила қарашни дариғ тутма. Эй борлиқларни нозик ва латиф чирою-гўзалликларла яратиб, уларга лутфла марҳаматда бўлган ва илми бутун нафисликларига нуфус(руҳ ва жон маъносидаги сўз) этган Лотиф! Яшириндир, очиқдир, кичикдир, буюкдир барча нарсаларни тўла-тўкис билган ва илми азалдан абад ҳар нарсани қамраган эй Олим! а

 

Бутун борлиқларнинг катта-кичик, очиқ-ёпиқ барча ҳолларидан хабардор бўлган эй Ҳабир! Яратган борлиқларини кўп севган ва уларга ҳам Ўзини турли восилалар билан севдирган эй Воҳид, Эй Воҳид, Эй Воҳид! Эй Олий Аршнинг Соҳиби! Эй, коинотни ҳечдан ўхшаши топилмас бир шаклда яратиб, минг бир исмининг толиҳлари ила тенгсиз бир кўринишда безаган Мубдий! Борлиқларни ўлганларидан сўнгра янгидан иншо этиб тирилтирган эй Муйд! Эй истаганини яратган ва қила олган! Аршингнинг рукнларини тўлдирган Зотингнинг нури ҳурматига, яратганинг бутун борлиқларга ҳукм этган қудратинг ҳурматига ва барча нарсаларни қамраган раҳматинг ҳурматига Сендан сўрамоқдаман. Сендан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. Эй ўзидан ёрдам сўраганларга ёрдам этгувчи! Бизга ёрдам бер.

 

Қийин вазиятда бўлганларга ёрдамчи бўлган ва кутмаганлари жойлардан эҳтиёжларини қўлларига берган эй Муғис! Бизга ҳам ёрдам бер! Раҳматингдан ёрдам тиламоқдамиз. Озобингдан қўри деб Сенга синғинмоқдамиз. Бизни Жаҳаннамнинг нурсиз оташидана қўрқла. Сараланган Пайғамбаринг шафоати ила яхши бандаларинг қаторида бизни Жаннатга кирит. Омин. Раҳмат эт, эй марҳамат этганларнинг энг марҳаматлиси!

 

Азалдан абад барча хил ҳамд ва мақтов, шукр ва миннатдорчилик оламларнинг Рабби бўлган Оллоҳга махсусдир.

 

21. Эй нурларнинг нури! Борлиқларни нозик ва латиф чирой ила яратиб, уларга лутфу карамда бўлган ва илми ҳар нарсанинг бутун нафисликларига нуфус этган эй Лотиф! Айбу-қусурларни ёпган ва ёмон, ифлосликларни парда орқасида сақлаган эй Саттор!

 

Олий даргоҳингда, пайғамбарларнинг шам чироғи, авлиёнинг юлдузи, тадқиқ аҳли бўлган асфиён(самимий, соф кишилар)нинг ой ва қуёши, жин ва инсонларнинг шамси, шарқ ва ғарбнинг ишиғи муҳтарам Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) салот айтишни, вужудимизни ҳам ирфон самосига юксалтиришни ва амалларимизни эса, эҳсон мақомида собит тутишингни тилаймиз. Омин.

 

Азалдан абад барча хил ҳамд ва мақтов, шукр ва миннатдорчилик оламларнинг Рабби бўлган Оллоҳга махсусдир.

 

22. Оллоҳим, нури борлиқлардан олдин бор ва дунёга ташрифи оламларга раҳмат бўлган Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) ўтган ва келажакда бўладиган борлиқлар сонича ва у борлиқларда Жаннатий бўлганлар ва дўзахий (Жаҳаннамлиги ҳақ ) бўлганлар сони қадар салот айла! У шундай бир салот бўлсинки, унинг миқдори бутун сонларни ўз ичига олсин, барча чегараларни қамрасин, чексиз чегарасиз бўлиб, учи боши бўлмаган ва узлуксиз бўлсин ...

 

Сенинг салотинг билан баробар шу салотнинг айниси Олий борлигинг давом этган муддатча унга ва унинг олига, асҳобига ва оила авлодининг барчаси руҳларига бағишлансин, эй марҳамат қилганларнинг энг марҳаматлиси.

 

23. Раҳмонир-Раҳимдан, Арши Аъзамдан келган Фурқони Ҳоким ўзига туширилган, Мерожнинг соҳиби ва кўзи асло шошмаган муҳтарам Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) ... миллионлар салот ва миллионлар салом бўлсин, ё аОллоҳнинг Расули сенга бўлсин бу салот ва саломлар.

 

24. Ризолати, Таврот, Инжил, Забур ва бошқа пайғамбарларга туширилган саҳифаларда хуш хабари айтилган, пайғамбарлиги белгиланган пайғамбарлик вазифасидан аввал майдонга келган одатдан ташқари ҳодисаларла, жинларнинг саслари ила, инсонларнинг авлиёлари ила, башариётнинг қоҳинлари ила хабар қилинган ва қуёш туриши ишорати, ойнинг иккига бўлиниш мўъжизаси билан аниқ этилган мавломиз Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) ... миллионларча салот ва миллионларча салом бўлсин, сенга бўлсин эй Оллоҳнинг Ҳабиби.

 

25. Даъватига дарахтлар ҳам чопиб келган, дуоси билан дарҳол шариллаб ёмғир ёғдирган, иссиқдан сақланиши учун унинг устига доим булутлар соя тушириб юрган, бир ўлчам овқат билан юзлаб кишиларни тўйғизган, бармоқлари орасидан уч марта кавсар каби сув чиқарган, унинг ҳурматига Оллоҳу таоло картанкалани, жайлонни, қуруқ дарахт танасини, заҳарлаб пиширилган эчкининг сонини, туяни, тоғни, тошни ва тупроқни сўзга киритган Мавломиз ва қиёмат кунида Шафоатчимиз Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) ... миллионларча салот ва миллионларча салом бўлсин, сенга бўлсин эй Оллоҳ ваҳийсининг ишончи.

а

26. Азал тонгидан маҳшар кунига қадар Муҳаммаднинг (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) кўнгуллари жазбадан борлиғига саломат бўлсин.

 

27. Миллион салом, миллион салом сенга бўлсин эй Оллоҳнинг Расули!

 

28. Тил қиличим ҳар он бу шакарни кесиш билан машғул бўлсин. Муҳаммаднинг (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) тенгсиз, қиёссиз гўзалликка эга андамига (кўринишига) саломат бўлсин.

 

29. Миллион салот, миллион салом сенга бўлсин, эй Оллоҳнинг Ҳабиби!

 

30. Ҳазрати Пайғамбарнинг гул юзига ҳар замон саловат келтириш ўлгунимча менга фарзи айн олсин.

 

31. Миллион салот, миллион салом сенга бўлсин, эй Оллоҳ ваҳийсининг амини, ишончи!

 

32. Эй Оллоҳим! Муҳтарам Ҳазрати Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам), унинг ол ва Асҳобига дарахтларнинг япроқлари, денгизларнинг тўлқинлари ва ёмғирларнинг томчилари сонларининг йиғиндиси қадар салот, салом ва баракатлар эҳсон айла! Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳнинг йўқлигига ва Ҳазрати Муҳаммад(саллоллоҳу алейҳи ва саллам) Оллоҳнинг расули эканлигига шаҳодат келтирамиз. Оллоҳу таоло унга раҳмат этсин.

 

33. Мавлом! Бутун борлиқларнинг энг хайрлиси этганинг Ҳабибингга доимо ва абадиян салот ва салом айла.

 

Кўринар-кўринмас ташвишлар, таҳликалар бошга келганда У сенинг севгилингнинг шафоати умид қилинади.

 

Унга салот эт эй Илоҳим! Ҳар куни, ҳар бир соатда, жонлилар нафас олиб чиқаргунича у сараланмиш Мустафога ...

а

Салот айла, у танланганга ва бутун олига, ер юзининг кўкатлари ва эсиб турган шамолларнинг сони қадар салот эт.

 

Ва шундай салот этки, тўлдирсин кўкни ва ерни ярқираган яшин таъсирида қалин булутдан бўшаган ёмғирлар каби ...

 

Гарчи шахсан Оллоҳ Ўзи салот этгандир, шунинг ўзи Сенга етар, фаришталари ҳам Сенга салот ва салом этар. аааааа

Таржимон Алибой Йўляхши.

 

Hosted by uCoz