Исломга қарши ярамасликлар нега тўхтамаётир?

Шу кунларда ўзларини маданий (цивилизонный-civilization) дунё ҳисоблашадиган дунёнинг Овропа қисмида ҳаво “карикатура-caricature” исмли яна бир нохуш ҳид билан ифлосланди. Шу билан бу дунё, икки юзламачиликнинг ўта жирканч бир кўринишини, яъни ўзларининг асл турқларини, ҳақиқатан ҳали ҳам яланғочлик давридан чиқа олмаганликларини оламга намойиш қилишди. Бу очиқ ҳақиқат. Бироқ, бу яланғочлар, ўзларининг урғочи ёки эркаклиги фарқига боролмайдиган бу махлуқлар нега бунча эркин, нега бундай ҳеч қандай масъулият сезмасдан саситишлиарини давом қиладилар? Ҳа, диндош қардошларим, чунки биз ўзимиз ночор бўлганимиз учун бу яланғочлар ўз билганларича, юриш ва хуруж, қилиқ қиладилар. Биз уларнинг бетамизликларига яраша жавоб қила олмаганимиз учун ҳам улар асовлик-нўхтасизлик қиладилар.

 

Қаранг, ўтмишда бўлгани ва бугун ҳам ҳақиқий мусулмон кишилар такрорлашда давом қилиб тургани сингари, “бизни  мусулмонлардан этиб яратган Оллоҳу таолога ҳамд ва бизга насиб этилган буюк неъматлар учун шукроналар бўлсин. Оллоҳу таолонинг севимли расули, одамлар ичида ўхшаши йўқ гўзал, уларнинг энг яхшиси ва энг устуни этиб яратилган Муҳаммад алейҳиссаломга ва унинг нурли юзини кўриш, фойдали, файзли, баракатли сўзларини тинглаш билан шарафланган ва шу билан одамзотининг энг қийматлиларига айланган Асҳобининг барчасига ва уларнинг йўлидан юрганларга ҳам дуо ва саломлар бўлсин. ...” дея сўз бошлашни ҳам унутдик. Афсуски, биз мусулмонлар бир замонлар ўзлигимизни (айниқса биринчи жаҳон урушидан кейин) йўқотиб қўйдик ва ҳамон буюк ўзлигимизга қайта олмадик, қайта олмаяпмиз. Оллоҳ бизни ислоҳ этсин, бугун ҳатто мусулмонлигимизни баъзан ийманиб, тортиниб айтадиган бўлиб қолдик. Мен бу сўзларни ўзимга ўхшаш фақат Ўрта Осиёлик мусулмонлар ҳақида эмас, бутун мусулмонларимизга қарата айтмоқдаман.

 

Шундай экан, оламда бўлаётган исломга қарши бугунги хуружларни табиий деб ҳисоблашдан бошқа йўл қолмаяпти. Агар бугун дунёда Асосий Қонуни Қуръони карим бўлиб, қонунлари шариатдан иборат бўлган бирорта мамлакат қолмаган бўлса, ўзларининг аксларини қоғозга тушириб, уларни бошқаларники деб аташаётган Оллоҳу таолонинг, исломнинг душманлари – аёл ва эркаклигининг фарқини билмайдиган бу яланғоч махлуқлардан яна нималарни кутиш мумкин, ахир.

 

Билмадим, биз мусулмон миллати орасида нималар содир бўлди, бироқ бугун мусулмон дунёси, маънавияту-маданиятини, қадриятларини, ўзлигини қўрий олмаган ғариб бир вазиятга тушиб қолди.

 

Мусулмон халифалигида шундай бир тарихий замонлар бўлган эдики, халифанинг бир дона огоҳлантириш нотаси билан Франсия каби бир мамлакатда бир аср аёл ва эркак қўшоқлашиб рақсга туша олмай қолишгандилар. Чинда уч дона мусулмонга ҳақсизлик қилишганлари ҳақида хабардор қилинган  Усмонлилар халифалиги Чин ўлкасига уруш эълон қилганини ҳам тарих билади. Бугун эса, овропаликларнинг ўзлари, “Файласуф, нотиқ, апостол (тарғиботчи), қонун чиқарувчи, ҳарбий-саркарда, фикрларни забт этувчи, ясама идолларга эмас, ҳақиқий Оллоҳга эътиқодни, ибодатни тикловчи, йигирмата ер юзи империяси ва битта диний империянинг асосчиси -  МУҲАММАДдир (соллаллоҳу алейҳи ва саллам).

 

Инсоннинг буюклиги ўлчанадиган критериялар (ўлчовлар)га келсак, УНДАН ҳам БУЮК БИРОР КИШИ БОРМИ БУ ДУНЁДА? каби савол ўртага чиқади” (Ламартин, История Турции, Париж, 1864, том 2, с. 276-277), дея тан олган буюк зотни калака қилмоқчи бўлган тайинсиз, яланғочларга қарши э воҳ! муносиб ҳатто бир сўз айта олмас даражанинг гувоҳи ва қатнашчилари бўлиб, турибмиз. 

 

Қадрли мусулмон қардошларим, тарихимиздан баъзи маълумотларни келтириб, мусулмонларнинг ҳақиқатан буюк маданият эгалари ва у маданиятнинг ер юзида тарғиботчилари бўлганликларини яна бир карра эслатиб ўтишни лозим ҳисобладим.

Масалан,   14 асрда Франсия қиролининг 900 китоби бўлгани учун халқ уни Чарлесле саге(Олим Чарлес), ном бериб, Овропа ундан фахрланиб юрган бир даврда, биргина Қоҳира кутубхонасида 1 600 000 (бир миллион олти юз минг) жилд, Андулус халифаси Ал-Ҳокимнинг 400 000 (тўрт юз минг), Магара расатхонасининг бошқарувчиси Насриддин Ат- Тусийнинг китоб коллексиони 400 минг жилддан ортиқ эди. ...

Нима учун Ўрта аср душманлари пайдо бўлганлиги, нима учун ғарб маданиятини Ислом маданиятидан устун кўрстишга бунчалик куйиб-пишиб уринганликлари, нима учун бизнинг Ҳақиқий тарихимизни, мозиймизни ўрганиш ғарбнинг хушига келмаятганлиги, илм-ирфон, ижод-кашф, фалсафа ва билим соҳаларида уларнинг мусулмонларга, яъни бизга қандай ютқазганларини ва ғарбнинг ҳайрат қолиши ўйинлари ниқоби остида қандай тузоқлар Қўйилганлигини кўришга бирозгина бўлсада ёруғлик бериш мақсадида, Ўрта асрда кимлар нималр яратганини тушуниб етиш учун  турли манбалардан олинган далиларни бу ерга олиб бир қараб кўрайлик. Ажоба, сиз бундай маълумотлардан хабардормисиз? …

1. 815 йилда Боғдодда Байтул-Ҳикмада бир миллиондан кўпроқ китоблар бўларди. ...*

2. 891 йилда Боғдодда мингдан ортиқ китоб магазинлари бор эди. ...

3. 9-асрда Ислом тупроқларида 11000-та черков мактаблари ва юзларча синогога, аташпарастлар сиғинадиган жойлар бор эди.

4. Халифа Валид Бин Абдулмалик 8-асрда камбағаллар ва муҳтожларга, касалларга ойлик белгилаб, алоҳида оғир касалларга, кўрларга иш Ҳақи тўланадиган қаровчилар тайинлаганди.

5. Ҳорун Рашиднинг вазирларидан бўлган Ёҳёнинг ўғилларидан бири 400 минг олтин билан тақдирланганди. ...

6.  Андалуснинг шаҳарларида, ёзнинг жазирама кунларида ҳозирги замон вентляторларига ўхшаш марказлашган совуқ ҳаво пуркагичлар ташкил этилганди....

7. Ер қурасининг ўқи ва орбитаси текислиги орасида эгилиш 23 минут 35 cекунд эканлиги ҳисобланганди( замонимиздаги ўлчашларга кўра бу эгилиш 23 минут 27 cекундни кўрсатади).

8. Улуғбек, қуёш йилини бугунги ҳисобларга нисбатан 14 cекундлик хато билан ўлчай олганди.

9. Ал Мутадиднинг сарай охурларида 9000(тўқкиз минг) от, туя ва хачирлар боғланардилар. ...

10. Боғдоддаги Халифа сарайида 22 минг  ерга тушаладиган жун ва 38 мингта деворга осиладиган ипак гиламлар бор еди. ...

11. Ал Муктари солдирган Тож сарайининг боғчаси 20 квадрат километрни ташкил этарди. У боғчадаги кўлда олтин ва кумушдан ясалган бир дарахт ясалиб, унинг кумуш шохчалари ва япроқларига кумуш қушлар ўрнатилган эди. Кумуш қушларнинг оғизларидан механик равишда ёқимли овозлар чиқарди. ...

12. Халифа Ҳорун Рашиднинг, Шарлманга(Олмания қироли) юборган ҳадялари орасида овоз чиқарадиган соат ҳам бор бўлиб, у олманларнинг бир мунча ривожланганлигига бир ишончни билдирарди. ... Бироқ  шунга қарамасдан бу ривожланган мамлакатнинг қироли соатдан овоз чиққан вақт, қўрққанидан ўрнидан туриб яширинишга тешик излаб қолганди. ...

13. 12 асрда фақат Боғдод шаҳарида 27 мингта ҳамом, 4 мингта жоме, 30 мингта ғишт заводи бор эди. (У замонлар, бугун бизни ҳайратга солаётган Овропа ва Ғарбли, ҳамомнинг нима эканлигини билмасди ва умуман улар ювинишмасларди. Натижада ҳамма жой сасиб кетарди ва уларни йўқотиш учун турли хил моддалар ишлатишардилар. ... Шунинг учун ҳам косметика саноати биринчи марта Овропада ижод этилди.)

14. Андулуснинг Куртуба кутубхонасидаги 6(олти) юз минг жилд китобнинг  фақат каталоги 44 минг жилдни ташкил қиларди (Афсуслар бўлғайким, бу асарлар, Испаниянинг мусулмонлар қўл остидан чиққанларидан кейин дунёнинг турли ерларига тарқаб кетди ва у жойларда, у бебаҳо асарлар уларнинг мулкларига айланиб қолдилар. У асарлардан кўчириб олинган ижод, кашфиёт ва барча қуравий илмларни улар ўзлариники қилиб, дунёга эълон қилдилар. Таъбир жоиз бўлса, ўғри уй эгасини боcтирди. ...)

15. Халифа Ҳорун Рашид Анкарани зафт этганда, Халифа Ал-Маъмун ҳам Бизанс Императори Микаил III устидан зафар қозонганида уруш товонлари сифатида улардан эски қўл ёзмаларни талаб қилгандилар.

16. 10 асрда яшаган Соҳиб Ибни Ибод исмли бир олимнинг бир ўзида бутун Овропа кутубхоналарида бўлган китобларча китоби бўлганди.

17. 1178 йилда Халифа Музтансирнинг  Боғдодда қурдирган мактаби(ҳозирги коллеж)да, энг кўп дарс берган ва уларда энг кўп билимлар кўрсатган профессорлардан бири Шайика исмли аёл эди. ...

18. 1395 йилда Париж университетининг Тиб факултетида 9-тагина китоб билан ишлашардилар, улардан бири эса, Розийга оид китоб эди. ...

19. 10 асрда Ироқда Нажаф каби кичкина бир шаҳарчада бир миллиондан кўпроқ китоб бўларди.

20. Ўша замонлар бир табиб(Ҳаким) Бухора ҳукмдорининг сарайга таклифини қабул қилмаганди. Чунки унинг фақат китобларини кўчириш учун 400 – та туя керак бўлганди. ...

21. Птоламей географиясини тузатиб бостирган Сарватус, Калвин тарафидан “Мусони ёлғончиликда айблади ва Руҳуъл қудусни ҳақорат қилди” деб қўйилган айблов билан тириклайин ўтда ёқилганди.  Сарватус эса, ўша китобда, Канон юртининг “Сут ва бол”и бир ўлка эмас, курак ва чўрак бир мамлакатдир деб ёзганди. Унинг бутун айби мана шу сўзлар эди. (Демократия, инсон ҳақлари, билим ва баробарликдан баҳс этувчи Ғарб ва Ғарб зеҳниятини кўкка кўтараётганлар бу гапларни бир эшитиб қўйсалар ёмон бўлмасмиди ...)     

22. Гёте ижодидан аввал Франсияда сохтакорлар ва сохта пул ясовчилар қайноқ сувга тириклайин солиб, пишириб ўлдириларди. (Маданият ва сотсиал адолатдан сўз очиб, ”Жаҳон Авф этиш Ташкилоти”ни тузиш баҳонасида бошқаларнинг ички ишларига аралашишни илғорлик ҳисоблаган ва инсон ҳуқуқларини қўрувчи кўринишни ниқоб қилиб олган Ўрта аср душманларига нима дейиш керак? ...)

23. Асрлар давомида яратилган Азтак(Мексика) маданияти испан истилочилари тарафидан деярли уч йил (1518-1521 йй) ичида батамом ер юзидан супуриб ташланди, изсиз битирилди. Исаниялик истилочи қўмондон Харман Кортаз қўлига тушган асирларни тириклайин кабоб қилдирарди. ... 

24. 790 йили Боғдодда қурулган ва 11-та аъзоси бўлган клубда аъзолар динлар бўйича шундай тақсимланганди: 3-та cунний, 1-та шиа, 1-та хорижи, 1-та христиан, 1-та яҳудий, 1-та материалист, 1-та монархист, 1-та зардушти ва 1 дона сабии ...

25. Ситсилиянинг Палармо шаҳрида 300-та жоме бўларди. Уларнинг ичида 7 минг киши жамоа намози ўқиши мумкин бўлган буюклари ҳам бор эди. (Дунёда энг ахлоқсизликни намойиш қиладиган ва қимор ўйинлари бизнинг кунимизда бемалол сайир қилаётган, Туркия ва бошқа ўзларини мусулмон ҳисоблаган мамлакатларда ҳам ўзига хос қимор ўйинлари ва шароб ичишларни ташкил этиш учун бу ерга махсус турлар қилинаётган аср тушунчаси билан Ўрта асрга бир қараб кўринг-а ... Ана шунда, балки нима учун Ўрта аср душманлиги, исломга душманлик яратилганлиги яхшироқ кўринар. ...)

26. 1000-йилда Ал-Мавсилий, Боғдодда катаракта(кўз гавҳарининг хираланиши)ни ичи тешилган игна билан сўришни кашф этганди. Айни амалиёт Ғарбда 846 йил кейин кашф этилди(у ҳам бўлса исломдан ўрганиш оқибатида). ... 

 27. Хайфа шаҳарини қўлга олган солибчилар шаҳар мудофаачиларини ва бутун шаҳар халқини ишончли бўлсин учун, шаҳар майдонида ўрнатилган бир крест атрофига тўплаганлар ва бироз сўнгра, худолари атрофига тўплаган кишиларнинг ҳаммасини қиличдан ўтказганлар. ... (Буларни эшитиб, ўзларини гуманист ҳисоблаган Ғарбликлар қулоқлари бироз қизимасмикан? ...)

28. 1574 йил 24 августда Парижда Католиклар диний байрамлари вақтида 40 минг протестантларни қатл этдилар. ... 1512 йилда Голландияли олимлар Ҳарманн ва Рисвиклар  Ибн Рушднинг фалсафасини ёқлаганлари учун ўтда ёндирилгандилар. ... (Ўзини Уйғониш ва ислоҳотлар ҳаракатини қутқорувчи сифатида кўрсатган Ғарб зеҳнияти нима учун Ўрта аср Ислом Дунёсига, Исломга душман бўлганликлари булардан билинмаяптими? ...)

29. 1481-1805 йиллар орасида Ғарб диний маҳкамаларида 200 минг киши тириклайин ёнтириб юборишга ва умумий сони 300 минг киши ўлимга ҳукм қилгандилар.  ... Бривоит христианлиги дунёга келиши давомида Овропада ўлдирилганлар сони тарихчиларнинг ҳисобларига кўра 7 ва 15 миллион орасидаги рақамда тебранади. ... (Мана, Ғарбнинг ва Овропалиларнинг Ҳақиқий юзи. ... Мана бугун бизни ҳайратга солаётган Ғарб маданиятининг Ҳақиқий манзараси. ...)

 30. Андалусда ГИРНАТА шаҳарининг барча христианлари  ўз хоҳишлари билан ёппасига мусулмон бўлгандилар. Мусулмон бўлганлар 200 минг киши атрофида эди… У замонларда христианлар кўкракларида крестлари билан жомеларга кириб келиб мусулмонлар билан бемалол суҳбатлар қилшардилар. … Амавийлар ва Аббосийлар давлатларида жуда кўпгина ғайри муслимлар вазирлик вазифаси даражасига кўтарилгандилар. … (Кеча Исломнинг, Усмонлининг гўдаги бўлган Ғарблик бугун бизга ҳукм қилиб, Овропа Бирлигига киришимиз учун бизни эшикда ёш боладай кутишга мажбур қилаётган бўлса, уларга биз тиланчилик қилаётган бўлсак, Ҳақиқатларни билиш ва ўрганишга мажбурмиз. …)

33. Ўрта аср ва Янги асрларда тўнгузлар, ҳўқизлар, отлар, итлар, пишаклар ва яна бошқа кўпгина ҳайвонлар одамлар каби маҳкамаларда маҳкама қилиниб уларга ҳукмлар чиқариларди, аксарият ҳолларда уларга ўлим ҳукми ўқилиб, улар дараxтларга осиб ўлдирилардилар. Франсия ихтилоли замонида қўлга олинган бир ўлкада ихтилолчиларга ҳурган бир ит маҳкама қилиниб, ўлимга буюрилгани ва қатл этилганлиги тариxда ёзилиб қолгандир. Яна бошқа ҳол, бу ҳам Франсияда, бир ўлкани чигиртка ва ҳашаротлар босганда уларни у ўлкадан ҳайдаб чиқаришга қарор чиқаргандилар. Маҳкамада ҳашаротларни қораловчининг (прокурорнинг – таржимонайбномаси  олти саҳифани тўлдирганди. Яна бир xили Шветсияда бўлиб, улар яшил туxум туғган товуқни, бу шайтоннинг бир кўриниши, дейишиб  ҳукм чиқариб, товуқни қатл этгандилар. Ўрта аср Овропасида гуноҳкор топилган бирор киши гувоҳлар олдида қиролнинг этагини ўпа олса, у жазодан авф қилинарди. … (Ҳатто кечагина, яъни 1961 йилда Италия маҳкамаси 75-та уй каптарини Ливияга пул олиб бориб бердилар, деб жинояткорларни ўлим жазосига ҳукм этгандилар.)

 Яна аҳамиятли маълумотлар, уларга ҳам бир боқинг!

Андулуснинг Куртуба шаҳарида 70 кутубxона ва 900 xалқ ҳамоми  бўларди.

 1475-1573 йиллари орасида яшаган Ғарбли ёзувчи Томас Мурнернинг бир асарида, “Голландияда бирор кишиникига ҳурматли меҳмон келганда, уй эгаси ўз xотинини ҳурмату эҳтиром билан меҳмонга ҳадя қиларди. …”, деб ёзилганди. (Мана кўринг, мана сизга  Овропанинг маданий тушунчаси, оилавий фаҳми ва номус тарозиси. …)

 Андулус Ислом давлатининг улуслараро савдо флоти минг кемадан кўпроқ эди. …

 Ўша Куртуба шаҳрида кўчалар кечалари ойдинлаштирилганди. Шаҳарда уйлар бир-бирига улашиб кетган бўлиб, кўчаларни ёритувчи лампалар ёруғида 10 км-дан кўпроқ йўл юриш мумкин эди. …

 Ўрта асрларда, Шамда шаҳар аҳолисини сув билан таъминлаш каналлари шунчалар ривожлангандики,  шаҳар аҳолисининг ҳар бир уйида бир сунъий чашма бор эди. …

 Ислом олимлари Жаннерийдан минг йил олдин чечак касаллигини эмлашни билардилар, Ибн Нафис кичик қон айланишини Аватусдан 300 йил олдин кашф қилганди. …   

 Усмонли халифаларидан Қонуний даврида Истанбулга келган Испанияли сайёҳ шаҳарнинг тозалиги Ҳақида шундай ҳикоя қилганди, “Турклар, биз xристианларнинг ифлос яшашимизни  сўзлайдилар. Ҳолбуки, ювиниш зарарлидир. Испанияда умри бўйича икки марта ювинган бирор эркак ёки xотин йўқдир. …”

 Ҳар йили Ҳаж мавсумида, Маккада йиғилган мусулмон табиблар тиб илмлари бўйича олди-бердилар қилиш мақсадида маxсус конгресслар ўтказишардилар. …

 Ўзи ҳам Ҳаким(врач-таржимон) бўлган вазир Али Ибн Исо 931 йили шаҳарма-шаҳар юриб касалларни даволайдиган маxсус табиблар комиссиясини тузганди. 931 йилда Боғдодда 860 дона Ҳаким бор еди. …

Ана буларнинг ҳаммаси жуда чиройли, жуда ажойиб, тарихимиздан яна шу каби ютуқларимиз ҳақида кўплаб ёқимли маълумотлар келтиришимиз мумкин. Қаранг қандай тарихимиз бор. Бироқ бугун бутун мусулмон дунёсида ҳамма жафҳаларда, мусулмонларга қарши, ҳатто душман бўлган бошқа  мамлакатлар билан солиштиришга арзийдиган ишларимиз эса оз, озгина эмас, жуда оз, ҳатто йўқ ҳисобдир. Шунинг учун кучли, бугунги замонга кўра илғор бўлган душман, бизнинг устимиздан кулади ва кулмоқдалар.

Кучсизлигимизнинг асоси сабаби эса, яна бирликсизликка, иттифоқсизликка ва динимиз, диноятимизга эмас, дунёга берилиб қолишишимсизга келиб тақалади.

Усмонли халифаларидан бири буюк давлат одами, лашкарбоши ва шоир Явуз Султон Салим Хон,

”Миллатимда ихтилофу айрилиш андишаси

Кимсасиз қабримда ҳатто бeқарор айлар бизни,

Бирлашишдир савлати адойи дафа чорамиз,

Бирлашмасалар бу миллат доғдор айлар мeни. …” ,  деб дод солган экан.

 

Во Оллоҳ, бу мусулмон аталмиш миллатингга-бандаларингга бундай ноиттифоқлик илатини қайси гуноҳлари учун насиб кўрдинг!

 

Туркияли иймон шоири  Маҳмуд Оқиф Арсой, бирлик ва иттифоқчиликни матҳ этган бир шеърида

“Кирмаса бир миллатга айрилиқ, душман киролмас,

 Тўпланиб, урса юраклар, уни тўп синдиролмас! ...” дея ҳайқириқ нидоларини битган экан.

 

Мана шундай қилиб, биз мусулмон миллати бугунги сингари тарқоқ қолар эканмиз, душман бизнинг устимиздан кулишини, бизни масхара қилишни тўхтатмайди. Шуниси ҳам борки, биз матбуот саҳифаларида қанча додламайлик, ҳатто митинглар қилиб, бу ноисломий мамлакатларининг шаҳарлари кўчаларини тўлдирмайлик буларни чўчита олмаймиз. Бу ишлар билан буларнинг бу ифлосликларига, икки юзламачиликларига заррача ҳалақит бера олмаймиз.

 

Демак, чора нимадан иборат бўлиши керак? Қачон биз ҳам душманга лойиқ қаршилик кўрсата оламиз ва қандай қилсак, улар бизнинг устимиздан кула олмайдиган бўладилар? Нималар қилсак, биз ҳам уларнинг пешонасига урган бўламиз?

 

Хуллас, бугун бизнинг олдимизда ислом душманларига қарши қилинган ишлардан кўра, нима қилишимиз ҳақидаги саволлар кўпроқ бўлиб турибди. Душман эса, ҳамиша куч билан ҳисоблашади. Кучсизни кучли босиб ўтаверади. Фил юрганида, унинг салмоқли қадамлари остида қанчалар чумоли эзилиб кетишини хаёлига келтирадими? Йўқ, ахир. Аммо филнинг олдидан уни қўрқита оладиган бир куч келсагина, у ҳам ўзининг баҳайбат танасини кетаётган йўлидан бошқа тарафга буриши мумкин бўлади. Афсуски,  ана ўша филни йўлидан бурадиган кучга эга бўлмас эканмиз, биз мазхаралар, кулгилар саҳнаси бўлиб қоламерамиз. Эй Оллоҳу таоло, сенга сиғинамиз, сенга суянамиз! Сен Ўзинг Ягона яратувчи, неъмат берувчи ва нажот йўлини кўрсатувчисан!

 

Қуръони карим, Ат-Тавба сураси, 36 ояти каримасининг сўнгги жумлалари мазмунида,    “... Барча мушриклар сизларга қандай жанг бошласалар, сизлар ҳам уларга ўшандай қарши жанг бошланглар! Ва билингларки, Оллоҳ тақводорлар билан биргадир” дейилади. Бу буюк китоб, Оллоҳу таолонинг каломи ва бизнинг йўл кўрсатувчимиздир.

 

* Тарихий маълумотлар туркиялик журналист-ёзувчи Илхан Ёрдимчи қаламига мансуб “Сен кимсан қардашим” номли рисоладан олинди. Бу рисоланинг тўла таржимасини

< http://www.samarkanduz.narod.ru > саитида ўқиш мумкин.

 

09 сентябр 2007 йил. Алибой Йўляхшиев. 

Hosted by uCoz