Туркиялик ёзувчи ва журналист Илхан Ёрдимчи, “Бурса тарихидан парчалар ва Бурса авлиёлари”, “Бурсали Ҳақ ошиги Ҳазрати Уфтода”, "Тарихга муҳрини босган Усмонли султонлари ва Бурса Библиографиясикаби ва бошқа қатор асарлар муаллифидир. Унинг 1990 йилиКўзёши Ёйинликнашриёти тарафидан иккинчи марта босмадан чиқарилганСен кимсан, қардошим?” номли кичиқ ҳажмдаги бир рисоласи ҳам машҳурдир.

Биз Илхан Ёрдимчининг "Сен кимсан, қардошим?" рисоласини баъзи  бир жузъий қисқартиришлар билан ўзбек туркчасида(лотин ва кирилл алифбосида) эълон қилишга ният этдик.

Матнлар аввал кириллда ва унинг кетидан дарҳол лотин алифбосида берилади:

Шундай қилиб, “СЕН КИМСАН, ҚАРДОШИМ ?

Коинотни яратган, ҳар қандай заррачадек жонли ва жонсизга ҳаёт берган, бутун жонлиларга ризқ-рўз насиб этган ва неъматларга ғарқ этган, Оллоҳинг СЕНи энг устун борлиқ ўлароқ яратиши ва “Дунёга келиш ҳикмати”нинг “ҚУЛЛИК ” эканлигини биласанми?

124 минг Пайғамбарларнинг энг юксаги, икки жаҳон қуёши, Коинот Фахри Афандимиз Ҳазрати Муҳаммадга(С.А.В.) “Маҳшар кунида “Уммат бўлиш”ликдан сенга келадиган фойда” шарафини биласанми?

“Ҳамма Жаннатга кетади, фақат бир киши Жаҳаннамга кетади”, деганларида, ажоба, у бир киши мен эмасманми? ”, деб мўминларнинг Жаҳаннамга кирмаслиги учун у бир кишилик ўринни ўзига қабул этишдек аҳлоқ ва фазилат тимсоли Абу Бакир Сиддиқ Ҳазратларининг; “Мен адолатим билан машҳур бўлайин, ҳар ким менинг адолатимдан ўрнак олсин”, деган “Адолат тимсоли” Ҳазрати Умарнинг; Қуръони Каримни тўпламоқ учун жонини фидо этган ва шу шарафли ишда шоҳид бўлган Ҳазрати Усмоннинг; “Менга бир ҳарф ўргатганнинг қули бўламан”, деб илмнинг қимматини энг чуқур бир шаклда изоҳлаган “Оллоҳнинг Арслони” Ҳазрати Алининг Сенинг Халифаларинг ва йўл кўрсатувчиларинг бўлганликларини биласанми?.

Юксаклар юксаги Ҳазрати Муҳаммадни Дунёға келтириб, оламларни нурга тўлдирган оналар ўрнаги Ҳазрати Амина; “Номаҳрамларнинг жасадимни кўришидан ҳам ҳаё қиламан, менинг жасадимни ёпиқ тобут ичида чиқаринг”; деб васият этган Ҳазрати Фотима; Ҳар куни уч юз малак (фаришта)лар зиёрат этадиган Ҳазрати Ойиша; Эри ва иккита фарзанди Уҳуд жангида шоҳид бўлганлигидан хабар олган ва Жаҳон Пайғамбарининг ҳам шоҳид бўлганлиги Ҳақида миш-миш тарқаган бир замонда оёқ кийимларини кийишни ҳам унутиб, Мадинадан Уҳудга қадар яланг оёқ тиканлар оралаб чопганча келиб, Пайғамбарини излаган ва шу билан бирга очилиб кетган румолини дурустлашга ҳаракат қилаётган Сумайрадан, унинг бунчалар ташвишдалигини сўраганларида, “Мен учун Эримни ва фарзандларимни йўқотиш унча ҳам муҳим эмас, менга Пайғамбаримни кўрастинг, юзларча эрлар ва фарзандлар Унга фидо бўлсин. Усиз эрнинг, фарзанднинг, Дунёнинг нимага кераги бор? Эримни ва фарзандларимни йўқотсам-да, ҳаёмни ҳам йўқотдимми, ахир. ”, деган оналарнинг неваралари эканлигингни биласанми?

Сени седан қўпордилар… Сендаги ўзлигингни сендан олдилар … Сенинг руҳингни сендан айрдилар … Сени сенга англатмадилар, сени сендан яширдилар.

Қудсий ғоянг, мумтоз сифатинг(хусусиятинг), асл шахсиятинг билан сен бутун инсониятга энг буюк ўрнак, Ҳақиқий раҳбар ва йўлбошчисан СЕН, йўқотилган руҳини ва ўзлигини излаган инсонликнинг ва асрнинг ўз ўзлигисан. Муҳташам тарихимни, шанли, савлатли мозийимни, сатр-сатр, жумла-жумла сенда ўқидим. Сенинг асл борлигингда яшадим. Мозий сенда йўғрулди, аср сенда айланди ва у муаззаз аждодингнинг руҳ ва маъноси сенда йиғилди ва абадийлашди.

Муҳолиф шамоллар таъсири ила йўлини йўқотган қардошим, сен кимсан? … Қаердан келдинг, нега келдинг, қаерга кетасан? … Аслинг, асосинг, жавҳаринг нималардан иборат, сен нимадан яратилдинг, бу ҳислату билимларга сен эгамисан? … Буларни билмаган ва яшамаган наслларнинг келажаги шубҳали эканлигини тушунасанми? … Юзлар тавҳид нури билан нурланиб, ойдинлашиб, қалблар Ҳазрати Расулуллоҳнинг муҳаббати билан тўлиб, идроклар Қуръоннинг ҳаётий шафоати билан жонланиб, ғоялар Мовлонинг ризосини қозона олмагандан сўнгра “СЕН“инг инсон бўла олмаслигингни, инсонлар қаторига кира олмаслингни ҳам биласанми?

Ўзини излаган, "СЕН"и излаган қардошим; "Оламларга рахмат ўлароқ юборилган ва у даҳшатли маҳшар кунида ҳар кимнинг, "Нафси нафси", дея чирмашган бир замонда саждаларга ўралиб, "Умматимни хоҳлайман, Ё РАБ, Умматимни менга бағишламасанг саждамдан турмасман. ...", дея фарёд чекажак Ҳабибий Қибриёнинг уммати бўлганлигинг масъулиятига қачон эриша оласан? ... Қачон гафлат уйкусидан уйғонажаксан? ...

СЕН, Оллоҳ йўлида жиҳодга чиққан ва қаршида Атлас Океани чиқиб қолганида туясини тиззаларига қадар сувга ботириб, денгизга ҳайдаб ва қиличини ҳавода ўйнатиб: ”Ё РАББИ! ... Ўзинг гувоҳ бўл, олдимдан мана шу учсиз, бурчаксиз дарё чиқмаганда эди, Сенинг шанингни янада илгарига келтирардим”, деб фарёд қилиб, кўз ёши тўқкан УКВЕ БИН НАФИ каби мужоҳидларнинг олдидасан.

СЕН, қирқ йил хуфтон намози тахорати билан бомдод намозини ўқиган, берган фатволари таъсири ва масъулияти юзидан умрининг сўнгига қадар йиртиқ кийимларда яшаган, йўқолган бир қўй топилмагани учун оғизимга ҳаром кириши мумкин, деб олти йил қўй гўшти емаган, қамоқ ва исканжаларга маҳқум этилишига қарамай подшоҳликнинг Қозилигини қабул этмаган Имоми Аъзам(Абу Ханифа Нуъмон Бин Собит)нинг; тўққиз ёшида Қуръони Каримни ёд олган, илм таҳсилини ва Ҳадис ўрганишни бошлаган, камбағалликдан фиқиҳ масалаларини суяк синиқларига ёзишга мажбур бўлган Имоми Шофий(Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Бин Идрис Қурайши)нинг; уч юз минг Ҳадисни ёдида тутган Имоми Аҳмад Ибни Ҳанбалнинг ва вақтининг кўпчилигини ибодатда ўтказган, лозим бўлмаган ерда бирор марта сўзламаган ”Муватта” исмли Ҳадис китобининг муаллифи Имом Молик(Абу Абдуллоҳ)нинг мазҳабларидан бирида эмасмисан?

СЕН, ”Оллоҳ қулларининг амрига бўйин эгаман. Нафсимни буюклик ва кибрдан айри тутаман. …”, деган Ҳазрати Умар Халифаликни қабул этганидан сўнг тўла бир тулуп сувни елкасида кўтариб халқ ичида тарқатиб юрган бир замонда, ўғли унга, ”Отажон, нега бундай қилаяпсиз? ”, деб берган саволига:

-”Ўғлим, ўзимни(Нафсимни) бироз ёқтиргандай сездим. Уни залил этмоқ, ғурурумни пастлатмоқ истаяпман”, деб жавоб қилган, ”Дижлада ўтлаб юрган бирор эчкига бўри йўлиқса унга Умар масъулдир. ” принсипини қонун ҳолига келтирган, эрини урушда йўқотган бириси қозонда тош пишираётганини кўриб қолганда орқасида ун орқалаб келиб, нон пишириб едиргандан сўнгра ҳалоллик олган Ҳазрати Умарнинг адолати ва Давлат бошлиғи тушунчасини шанли тарихимиздан ҳали ҳам ўқимадингми?

СЕН, Ҳазрати Расулуллоҳ асҳобига: “Қўшинга ёрдам беринг“, деганда , бутун борини олиб келган ва Пайғамбарнинг унга, ”Болаларингга нима қолдирдинг?“, саволига: “Оллоҳни ва Расулини қолдирдим, ё Расулуллоҳ!…”, деб жавоб қилган Ҳазрати Абубакирнинг ўзига нима учун “СИДДИҚ“ мақоми берилганини биласанми? …

СЕН, мусулмонлар орасида очлик ва очарчилик ҳукм сураётган бир замонда Шамдан келган зайтун ёғи, узум, буғдой юкланган карвонини бутунича юклари билан бирга камбағал ва йўқсулларга тақдим этган(тарқатган) Ҳазрати Усмоннинг исмини ташимаяпсанми?

СЕН, чўнтагидаги бутун давлати тўрт дирҳамнинг бир дирҳамини яширинча, бир дирҳамини очиқча, бир дирҳамини кечаси ва қолган бир дирҳамни кундуз қарибларга садақа қилган ва Оллоҳ Расулининг:

- Нега бундай қилдинг? Саволига:

“Балки Оллоҳ булардан бирини қабул қилар, деган тушунчада қилдим ё Расулуллоҳ …”, деб муқабала (жавоб) қилган илм ва ҳилм эшиги Ҳазрати Алини ҳали ҳам танимадингми? …

Довуд Той дейдики:

- Йигирма йил мен Абу Ҳанифанинг ёнида бўлдим. У муддад ичида диққатимни чеккан нарса шу бўлдики, Имом Ҳазратлари на ёлғиз ўтирганда, на унинг олдида бирор киши борлигида бош яланг ўтурганини ва ҳатто истироҳат учун ҳам оёғини узатганини кўрмадим. Ундан, “Ёлғиз ўтирилганда оёқни узатмасликнинг нима маҳзури (маъноси) бор? ”, деб сўраганимда:

-“Улуғ ва юксак Оллоҳ қаршисида ёлғиз қолганингда одобли бўлиш янада муносибдир. ”, деб жавоб қилди. Тарих манбаларида жой олган бу қиссадан яшаш нафсинг учун адаб ўлчови ола биласанми, қардошим?

СЕН, умри бўйича Коба муми сингари ёниб, Оллоҳ ва Унинг Расулини севиб, амрларини, суннатларини бажариб, фазилат мусобақасида Қуёшга тенглаша олган, жонларини Унинг йўлида фидо этган, ёруғликка муштоқ парвоналар мисоли атрофига тинмасдан ёруклик сочган, Ҳиммат ва хизматда ҳамиша толиб бўлиб қолган Валилар Қўшинини биласанми, танийсанми? Имомий Аъзам, Имомий Ғозалий, Абдулқодир-и Ғайлоний, Малоно Жалолиддин-и Румий, Сулаймон Афанди, Муҳаммад Баҳовуддин Нақшибандий, Имомий Раббоний, Гавсул Аъзам Аҳмад Ар Руфои, Арзурумли Иброҳим Ҳаққи, Йўнус Амра, Саййид Абдулҳоқим-и Ак Хусайни, Бадиуззамон Саид Нурсий, Саййид Абдулҳоқим Арвоси, Амир Султон, Ҳазрати Уфтода, Мўлла Фонари, Бабуртли Иршоди, Оғларбобо, Аҳмад-и Занжоний, Шадру Шарио, Сомунчи Бобо, Ғайиклибобо, Абдуллотиф-и Қудсий, Абдал Мурод, Вайсал Қораний, Сайд-и Яқуб, Оқшамсиддин, Алп Арслон, Ханзала, Зайд, Тарзи Бобо, Мўлла Гуроний, Аҳмад-и Бийжон, Ҳазрати Амина, Азиз Маҳмуд Худойи, Ламиий, Маҳмуд Зоҳид Қутқу, Рамазонўғли Маҳмуд Сами каби қанчадан қанча муршидларни, Оллоҳ дўстларини, кўнгул султонларини биласанми? … Уларнинг асарларидан хабардормисан? … Уларнинг ҳаётларидан ўрнак ололасанми? …

“Менинг соғ-саломат юрган ҳаётим қанча бўлса, ўшанча замон мен Қуръоннинг қулиман. Мен Муҳаммад Мухтор йўлининг тупроғиман. Кимда ким менинг сўзларимдан булардан бошқасини нақл этсалар, мен улардан безорман. У сўзлардан ҳам безорман. ”, деган кўнгуллар Султони Ҳазрати Мавлононинг (Мавлоно Жалолиддин Румий) кунимиз тушунчаларида қандай шакл олганлигини, қандай қурол бўлганлигини ҳам биласанми, қардошим?

Мусулмонларнинг Бадир зафаридан сўнг янада ашаддийлашган мушрикларнинг янги ҳужумига қарши жангда ўқчиларнинг ўз ўринларини буйруқсиз ташлаб кетиши оқибатида мағлуб ва паришон бўлинган Ухуд майдонида байроқ кўтарган жангчи ўнг қўлини йўқотганда байроқни чап қўлига олган, чап қўли ҳам кетганда байроқни боши билан кўқрагида тутган ва оқибатда шоҳид бўлган “ИСЛОМ БАЙРОҚДОРИ” МУСЪАБ БИН УМЕЙР, Макканинг энг бойларидан бирининг ўғли бўла туриб, исломни қабул қилган эди. Ана шундай ислом қаҳрамони шоҳид бўлган вақтида шунчалар кўп қилич яраси олгандики, кийимларидан бутун қолган бир парча фақат унинг бошини урашгагина яраганди. Бу ҳолат сенга бирор нарсани хотирлата оладими?

СЕН, никоҳ кечасида хотинини тушакда қолдириб, УҲУДга югурган ёш саҳоба ҲАНЗАЛА шоҳид бўлганида малаклар қумуш идишларда сув келтириб, жанг майдонида уни ғусл қилдирганларини биласанми?

Адолат тимсоли, буюк саҳоба, юлдузларнинг қутби, Жаннат аҳлининг кандили(чироғи) Ҳазрати Умар(Р.А.) шоҳид бўлган куни бир чўпон қўйларини қайтарар эди, бир бўри унинг сурувига ҳужум қилди ва шу замон чўпон:

- Ей воҳ! … Ҳазрати Умар ўлди. … Адолат қуёши ўлди! … Тартиб бузилди. … , деб фарёд қилди.

У чўпоннинг бу тарихий сўзи- фарёдини эшитган бошқа чўпонлар ҳайратга тушиб, даҳшат, қўрқув ва ташвиш ичида ундан бу ҳолнинг сабабини сўрадилар:

-”Ҳазрати Умарнинг ўлганлигини сен қаердан билдинг, кимдан эшитинг? …” Чўпоннинг жавоби эса, бизга тарихий дарс бўлиб қолди. … Аммо жуда оғир ва аламли дарс. …

-Кўрмаяпсизми, эй одамлар? … Бўри қўйларга ҳужум қилаяпти. … У тирик ва соғлигида бўрининг қўйларга ҳужумини ҳеч кузатмадим. …

Тарихий манбаларга ва ривоятларга кўра Ҳазрати Умар замонида якка бир бўрининг сурувларга ҳужуми содир бўлмаган экан. Ҳайвонлар орасида ҳам иҳдас(қабул) этилган адилият, инсонлар орасида энг муҳташам ва муаззам бир шаклга кирганди. Ҳатто куфрнинг тамсилчилари “УМАРНИНГ АДОЛАТИ“ олдида мум каби эригандилар. … У даврнинг кишилари чумолининг ҳам Ҳаққини назорат қилар, чивинни ҳам ранжитишни ҳаё билардилар. … Ислом ўрнатган бу адолат ўлчовига СЕН боғлимисан, қардошим? СЕН, уларга амал қиласанми, қардошим? …

“Фазилат ва аҳлоқ тимсоли“, исмига “СИДДИҚ“ илова етилган Ҳазрати Абубакир(Р.А)нинг бир сигири бўларди. Уни бир хизматчи хотин соғарди ва ундан Ҳазрати Абубакир ҳар сафар бир пиёло сут ичарди. Кунлардан бир кун Абубакирга оид сигир подадан кеч келди. Шу сабаб Абубакирни огоҳлантирмасдан қўшнининг сигиридан соғилган сутдан Унга ичирилди. Бу ҳолдан хабар топган Ҳазрати Абубакир, “ Меъдамга ҳаром лукма кирди, тартиб бузилди. ”, деб томоғига қўлларини тиқиб ичида ҳеч нарса қолмагунча мажбуран қусди. “ҲАРОМ” ва “ҲАЛОЛ” нуқтасида СЕН мана шундай ҳассос бўла оласанми, қардошим?

СЕН КИМСАН? СЕН, Жаҳон импраторлигининг қурувчиси, бир ерда меҳмонликда қолган уйда оқшомдан тонгга қадар тикка турган, ўтирмаган, ётмаган ва ухламаган Усмон Ғозидан бу ҳолнинг сабабини сўраганларида, “Биз Қуръон бўлган хонада оёқларимизни узатиб ётишдан ҳаё қиламиз. “, деб жавоб қилган буюк аждоднинг неварасисан. СЕН, қоронги кечада, қопоронги бир хонада чўмила туриб, “Раббим кўраяпти-ку“, деб уятидан қийналган Ҳазрати Усмоннинг ҳаё томирларидан бири эмасмисан?

СЕН, Расулуллоҳнинг, башоратига муносиб бўлиб, куфрнинг Шарқий қалъаласини, Истанбулни фатҳ этиб, уни Исломга таслим этган ва бу зафар билан янги бир чоғ очган Фатиҳларнинг, Дунёни Мусулмонлардан бошқасига тор ҳисоблаган Явузларнинг, Қуруқликларнинг ҳоқими, денгизларнинг султони Қонунийларнинг, Истанбулда ўқила бошланган Азон-и Муҳаммадияни Чолдирон пастекисликларида тугатган, Тунада олинган таҳоратнинг намозини Африка чўлларида ўқиган, Назар қирғоқларида айтилган такбир овозларининг акс содасини Вена дарвозаларида эшитган Қаҳрамонларнинг, Хоқонларнинг НАСЛИ эмасмисан?

Сина ярим оролидаги ТИХ САҲРОСИ, “Қудрат хелваси-МЕНН“дан тўқилган Қуръон, Таврат ва Инжилда ўрин олган мўъжизаларга саҳна бўлган, ёзда Жаҳаннам олови қайнаган, қишда увуллаган бўронли бир чўлдир. Бақара сурасининг 57-аятида баҳс этилгани сингари, Оллоҳу таоло Исроил ўғилларини чўлнинг оловли иссиғидан қўримоқ учун уларнинг устига булутлар юборганди. Ейдиган ва ичадиганлари тугагани учун уларга Қудрат хелваси билан билдиржин туширганди. Ана шунақа бир замонлар Жаҳаннамдан фарқи бўлмаган Тих чўли улар учун роҳатланиб яшайдиган Жаннат боҳчасига айлантирилганди. Фақат Исроил ўғиллари Оллоҳнинг бу қадар неъматларига заррача ҳам шукр этишни ўзларига эп билмадилар.

 Явуз Султон Салим замонигача Тих саҳросини биргина Буюк Искандар кечиб ўтганлиги, унда ҳам денгиз тарафидан унинг кичиқ бир қисмидан ўтганлиги тарихий манбалардан ўрин олгандир.

Мисрни фатҳ этиш учун йўлга чиққан Явуз Султон Салим бу машҳум чўлни қандай кечиб ўтишини ўйларди.Ўша замон Султон бир туш кўради. Тушида у Муҳиддин Арабий Ҳазратларини кўради Ҳазрат, Явуз султон Салимга шундай тавсиялар қилади:

- Қўй терисидан сув соладиган тулуплар яса, уларга сув тўлдириб туяларга юкла, Аскарларнинг оғиз ва қулоқларини қум кирмайдиган шаклда боғла, чунки чўлнинг қуми жуда майдадир

Ана ўша тавсияларни амалга оширган Явуз Султон Салим, Тих чўлини кечиб ўтарди. Унга илоҳий ҳадя келиб, 200-300 йилда бир ёғадиган ёмгир ҳам ёғиб берди. Тарихий манбаларга кўра, Явуз Султон Салим Тих чўлидан ўтаётганда аскарлари билан бирга бироз пиёда юрган ва у замон жуда ҳаяжонли ва бошқача бир руҳий ҳолатда бўлган ва унга ҳеч ким бирор нарса, дея олмаганлар. Султоннинг ҳолини кўрган барча аскарлар ҳам пиёда юра бошлайдилар. Бундан бир қанча вақт кейин бунинг сабабини у буюк ҳукмдордан сўрашганларида, у шундай жавоб беради:

-Олдимизда Оллоҳнинг Расули(саллОллоҳу алейхи ва саллам) пиёда юриб бизга йўл кўрсатиб кетаётган бўлсалар, бизнинг отда юришимиз уйғун бўладими?

Мана шунақа тарих, мана шунақа аждод, мана шунақа Пайғамбар, мана шунақа боғлилик СЕН, мана шундай бир аждоднинг невараси эмасмисан, қардошим? Сен, Пайғамбарингни тушингда кўра оласанми? (Тарихий маълумот: Мусо алейҳиссалом Мисрдан чиққандан кейин 40 йил бу чўлда юрганди. 1989 йил 5 октябр тарихига оид газеталарда бундан 3000 йил илгари Қудрат хелваси (Менн) Мардин Жизра районининг ўрмонли қисмларига қор шаклида ёғганлигини ва уларни кишилар йиғиб олиб сотганлари Ҳақида ёздилар. Битлиснинг Мутки ўлкасига ҳам ёғганлиги Ҳақида хабар беришдилар.)

СЕН, Ватанини, Муаддасатини, Номусини, Динини мудофаа этаркан, душман ўқларининг зарбидан ичак-човоқлари тийма тешик бўлиб, ичидан ташқарига чиқиб кетганда бир қўли билан ичакларини қорнига итараркан, иккинчи қўли билан кўқрагидан бошқа бир ўқни чиқариб, ёнидаги ўртоғига:

- “Ма, бу ўқни ол, қардошим, ўлмай қайтсанг, уни Ўғлимга бер ва айтгинки, (буни отанг энг сўнг нафасида сенга юборди ва шундай шаклда Ўғлимга этказмасанг Ҳаққимни ҳалол этмайман)”, деб улби руҳ ўрнаклари берган шоҳидлар кафиласининг(гуруҳининг), қанча исмсиз қаҳрамонининг, Шухадоннинг фарзандисан. ...

СЕН, Москов очофатларига, арманиларга, юнон ва булғор босқинчилрига, франсуз, инглиз, олмон, авустрияли, италиан ғайрий динларига қарши истиқлол жанги қилиб, ажнабийларни ватанидан қувган, Онадули сатҳида шоҳидлар мурдаларидан тепалар майдонга келтирган, Чанаққала кечувларида Оллоҳу Акбар, деб тоғларда, Шарқий, Ғарбий, Шимолий-Жанубий жабҳаларда юз мингларча қурбон берган, иймон ва азми соясида достонлар яратиб тарихга кирган бир Миллатнинг авлодисан.

Аждодимиз тушакда ўлишдан андиша қилардилар. Улар иссиқ креслоларда ўтиришдан чуқур таъсирланарди, хафа бўлардилар. … Изтирофлари ортган замон, бошларига инонч шартлари жойлашиб, коинотдаги ҳодисаларга аралашадиган бўлган замонларида улар масъуд(шод) бўлардилар. “Саодат изтирофдан сўнг, саломатлик ва меҳнатдан сўнгра севиниш ҳамда кулиш кўз ёши ўрнида қон тўккандан сўнградир“, каби инонч кишилари эдилар. … Хизмат қилиб икки томчи тер тўкмаган, Ислом йўлида, унинг хизматида куйиб пишмаган кишилар бўлишни истамасдилар. …  

СЕН, Ислом душмани бир кофирнинг қўлига тушиб қолган Ҳубейбнинг Пайғамбар севгиси билан Пайғамбарига қандай боғли бўлганлигини биласанми? … Кўр, ана ҳол, ана ўлчов: Оташли азоблар ичида Ҳубейбдан шуларни исташардилар: ”Ей Ҳубейб, шу онда сенинг ўрнингда Муҳаммаднинг бўлишини ва сенинг эса, роҳат бир шаклда яшашингни истамайсанми?…  У замон буюк руҳли, чексиз иродали мужоҳид душман саволига шундай жавоб берганди: “Мен йилларча бу ҳол ичида қолишга розиман. Фақат Пайғамбаримнинг (С.А.В) оёғига бирорта тикан ҳам киришини истамайман. …”

Оқибатда шоҳид бўлган Ҳубейбнинг сўнгги сўзлари, “ Оллоҳ бир, Муҳаммад Унинг элчисидир. …”, бўлганди. … Мана кўраяпсизми, киши дунёга бир келади… ўлим ҳам бирдир. … Аммо қандай ўлмоқ керак??? Ётоқда ёки уйда ўлиш … Душман олдига тушиб қочаётганда ўлиш. … Юмшоқ кўрпа- ёстиқлар ичида ўлиш. … Жабҳада ўлиш. … Ниҳоят Муқаддас илоҳий даъвонинг кураши олдида табассум билан ўлиш. … “Онадан туғилиш ўлмоқ учундир…” сўзини билиб, тушуниб ўлиш …

Пайғамбарнинг тарбузни қандай ейишини кўрмагани ва билмагани учун тарбузни нафсига ҳаром этган, унинг юрмаган йўлларда юришни ўзига тақиқлаган Саҳобанинг; Пайғамбарнинг тиши синганлигини эшитганида бутун тишларини суғуриб ташлаб, “У бўлмаса менга ҳаётнинг нима кераги бор. ...”, деган Саҳобаларнинг икки Жаҳон Қуёши Ҳазрати Муҳаммадга боғлиликлари қаршисида сен нималар қилмоқдасан, қардошим? … Сенга нима бўлди? … Бизга нима бўлди? …

Минг отли оқимларда йўлбошчи ким эди? … Уфқида Қуёш ботмаган уч қитъа кимники эди? … Қанчалар савашлар ва улардаги зафарлар, юз йилларча Қуръон билан баробар ошилган тўсиқлар, қутурган аҳли дунё қаршисида Оллоҳга сўз берган Исломга хизмат, иймонга хизмат ва Қуръонга хизмат даъвосида сенга нима бўлди, бизга нима бўлди?

1821 йилда Румда ташкил этилган исён планини тузганларнинг бошлиғи бўлгани учун Султон Маҳмуд Хон II замонида Фанар Патрикхонаси қаршисида осилган Патрик Григориоснинг рус Чор подшоҳи Александрга ёзган ва биз учун кўп ибратли бир мактубини ўқиганмисан? У мактуб, Ҳақида бирор нарса биласанми, қардошим? Мана у мактубдан бир парча: “Туркларни маддатдан эзмоқ ва йиқитмоқ ғайрий табиий бир ишдир. Турклар мусулмон бўлганлари учун кўп сабрли ва муқоваматли кишилардир. Иззату-иймон эгаларидирлар. Динларига боғлиликларидан, қадарга рози бўлганликларидан, анъаналари қувватидан давлат одамларига, қўмондонларига, буюкларига бўлган итоат туйгуларидан келмоқдалар. … Туркларга ҳеч нарса сездирмасдан, улардаги борлиқни тамомлаш зарур. … уларни Миллий ва маънавий қадриятларига, келажакларига мос бўлмаган хорижий фикрларга ва ҳаракатларга аралаштирмоқ керак. Улар маънавиятларидан ажралган замон, уларни турк ўзликларидан йиқитиш мумкин бўла олади.”

Аясофиянинг нега ҳалигача ибодат учун очилмаётганини, Фанар Патрикхонасига нима учун Турк полиси кира олмаганини, хиёнат планларининг ҳали ҳам юриб турганлигини биласанми, қардошим? …

СЕН,

“Ким, бу жаннат ватаннинг уғрунга бўлмайди фидо,

Шуҳадо пишкирган, тупроққа тиқилган шуҳадо.

Жони, жанонни, бутун боримни олсинда худо,

Этмасин тек, мени Ватанимдан дунёда жудо.”

Истиқлол Марши мазмунида яширинган Ҳақиқатларни биласанми? … Ватанига “Жаннат Ватан“, дейилишининг асосий сабабини биласанми? … “Иймон билан юксалган байроқнинг эгилмаяжагининг …”, “Ҳаққидир, Ҳаққа топинган миллатимнинг Истиқлол … “ мисраси ила битилган маънога воқифмисан? …

Тубандаги Ҳадис-и Шарифни эшитганмисан? …”Тўрт дарё Жаннатдан пишкирар(қайнар, уларнинг қайноғи жаннатдадир). У дарёлар: 1-Фират, 2-Нил, 3-Сайҳон, 4-Жайхондир”. [Гунятут-Толибин номли китобнинг 289-чи саҳифасида ўрин олган “Оллоҳу таоло ҳар нарсадан тўртасини, улардан ҳам бирини танлагандир“, деб бошланадиган ҳадисда: Жайхон, Сайҳон, Фират ва Нилни танлаган, дейиш билан бирликда юқорида келтирилган Ҳадис Саҳиҳ бўлиб, Бурса университети Илоҳиёт факултети Ҳадис бўлими ўқитувчиси Ҳамди Дундурандан олингандир.] Жаннат Ватанини Жаҳаннамга айлантириш учун асрлар давомида курашаётган, СЕНи седан қўпормоқ учун, қўлидан нима келса ҳаммасини қилиш учун ётмаётган, ухламаётган душманларга қарши сен нима иш қилдинг ва нималар қилмоқдасан, қардошим?

Мaнa, сенинг Жaннaт Вaтaнинг Тaриxидaн янa бир сaҳнa … Мaнa сени СЕН қилгaн ҳислaтлaрдaн янa бир дoнaси:

Сoвуқ вa қoрли бир Қиш мaвсуми. … Ерлaр музлaгaн. … Мaйдaлaб тушиб тургaн қoр дoнaлaри oстидa бир ҳўқиз aрaбa имиллaб илгaрилaмoкдa. … Унинг устигa тўп снaрятлaри юклaнгaн. … Ғaжир-ғужир oвoз чиқaриб кетaётгaн aрaбa oлдидa бир қaрия oнa. … Елкaсидa бир бoлa ҳaм бoр, ўзи ялaнгoёқ. … Снaрядлaр нaмлaнмaсин дея бoлaсининг устидaги кўрпaни снaрядлaр устигa ёпиб вa aрaбaгa қўшилгaн ҳўқизлaрдaн бири ўлиб қoлгaни сaбaбли у тирик қoлгaн ҳўқизгa ёрдaмчи бўлиб aрaбaни тoртa бoшлaгaн oнaлaр oнaси … Қўмoндoн Мустaфo Нaжoти oнaгa яқинлaшиб, ундaн сўрaди:

 - Узoқдaн сени кузaтмoқдaмaн. … Ялaнгoёксaн, бoлaнг  вa сен кaсaл бўлиб қoлишлaринг мумкин, axир. … Кўрпaни негa снaрдлaр устигa тaшлaдинг? … Тaриxгa aйлaнгaн, биз нaсллaргa ўлчoв бўлaдигaн жaвoбгa ҳaм бир кaрaнг:

 “- Мен вa oрқaмдaги невaрaм кaсaл бўлиб қoлишимиз мумкин. ... Ўлишимиз ҳaм мумкин. … aрaбaдaги снaрядлaр Миллaт мoлидир. ... Душмaнгa oтиш учун жaнг Мaйдoнигa келтирилмoқдa, Миллaт мoли нaм бўлмaсин, нобуд бўлмасин! ...” 

 Бир қисм Мусулмoн туркнинг  бутун дунё ўқишигa мaйдoн бўлиб, қoзoнгaн “Истиқлoл Дoстoни” мaнa шундaй қoзoнилгaнди. ... У зaфaрлaрнинг сирини мaнa шу ердaн излaш керaк. ... Кoн-тaр ичидa мaйдoндaн мaйдoнгa югургaн, шундaй йиртилиб, урилиб, шoҳид вa ғози бўлгaн aждoд, xизмaтлaрининг ҳaқини oлмaсдaн вa oрқaлaригa қaрaмaсдaн туриб кетдилaр. ... Oтaсигa  ”Мурук-старик”, oнaсигa ”уй кaмпири”, деб кaмситиш дaрaжaсигaчa oлчoқлaнгaн  ”мaдaний дaҳшaтнинг” қурбoни, ”Зaмoнaвий зиҳният” мaҳсули СЕН,  бўлaрни ҳеч ўйлaб кўрдингми? ...

 Пoкистoннинг миллий шoири Муҳaммaд Иқбoл қандай туш кўрганлиги ҳақида эшитгaнмисaн? ... Иқбoл ўз тушини тушунтириб, дейдики: ”Мaҳшaр кунидaмиз. ... Ҳисoб, кўрилмoқдa. Жaҳoн Пaйғaмбaригa турли ҳaдялaр берилaяпти. ... Нaвбaт менгa келди. ” – Ё Иқбoл, сен менгa нимa келдирдинг? ...”, дея мaрҳaмaт қилди Ҳaзрaти Муҳaммaд. ... Қўлимдaги кичкинaгинa шишaни чўнтaгимдaн чиқaриб, шундaй дедим:

” – Турк Истиқлoл Урушидa шoҳид бўлгaн мусулмoн туркнинг  мубoрaк қoнини келтирдим, Ё Рaсулуллoх! ...”Сенинг тaриxинггa сендaн кўпрoқ aҳaмият бергaн, СЕНИ сендaн янaдa яxши тaнигaн бу oвoзгa қулoқ бер. ... Тaриxгa aйлaнгaн бу ҳoдиcaнинг ҳиcoбини яxшилaб қилиб кўр. ... СЕН, бу oлтин ҳaлқaлaр тaшқaрисидa бoшқa бир ҳaлқaнинг, бoшқa бир эшикнинг aсaри вa aсири бўлoлмaйсaн. ... СЕНнинг жaвҳaринг, aслинг, aстaринг, aсoсинг шудир қaрдoшим. ... Сен, икки шиoрдaн мурaккaб ИНСOНсaн.

Усмонли давлатининг илк йилларида Измитнинг фатҳи учун Қўшин йўлга чиққанди. Усмон Ғозининг амри билан Ҳарака Қалъаси қуршаб, олинганди. Қалъа Бизанслилар тарафидан қўрқланаётганди. Қора Алининг орқасида бўлган ғозилар бироз илгарироқ  қалъа тeпасига Байроқ кўтаришга уриниб тургандилар. Қалъадан эса, тинмасдан ўқ ёмғири ёғмоқда эди. ... Ана шундай бир вазиятда Қора Алининг кўзига адашган ўқ кeлиб тeгди. ... Қора Али бир қўли билан кўзидан у ўқни тортиб чиқараётиб, ёнидаги бошқа ўқчига куйидаги тариxий сўзни айтганди: ”Мeнга қара, нeга ташвиш чекасан. ... Бир бошга бир кўз ҳам кўп. ... Икки кўз билан орқага қарагандан кўра бир кўз билан олдинга отилиш кўп авлодир. ...” Бу сўздан накд тўрт соат сўнгра Усмонли байроғи Ҳарака қалъасининг  тeпасида хилпирай бошлаганди. … СEН, шундай ўқчи руҳига эга аждоднинг нeвараси эканлигингни биласанми? ...

 СEН, Сиддиқларнинг авлодисан. ... СEН, Илоҳий Ҳақикатлар, абадий фазилатлар ҳукм қилган Саодат Асрининг бутун бурчак-бурчакларини кeздинг, айландинг. ... Иймон, Ислом ва Ихлос ҳидли ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олдинг. … Исломнинг тавҳид байроғини очиб, бутун куфр оламига ва жаҳон хусуматига қарши, ”Ўнг қўлимга Қуёшни, чап қўлимга Ойни Қўйсалар ҳам бу йўлимдан қайтмайман. …”, дeб xитоб қилган Ҳазрати Муҳаммаднинг (С.А.В) байроғи остида сафарларда қатнашдинг. … Қора Хабаш Билолнинг ёрқин азонларини тингладинг. … Илоҳий инқилобларни ҳайрат ила кузатинг ва абадиятларга очилган нурли уфқларга қанот қоқиб юксалдинг. …

 СEН, Косовода Султон Худовандигорнинг жасорат достонларини ёзиб, Муродим кeзган тупроқларга юзинг суртиб йиғладинг.

 “Сўзла Машҳад ўпайин сажда eтиб тупроғини,

Йўқдирми сeнда Муродимнинг икки-уч томчи қони.”

 Дeб, шухадо тупроқларининг қонлари ва Раҳмат кўз ёшлари билан чанқоғни қондирган бобонинг нeвараси эканлигингни биласанми? ...

 Нигбўлида мағрур ва золим Франсуз қиролларига Йилдиримнинг фармонларини СEН кeлтирдинг. ...

 ”Аҳли иймонга зулм қилмасинлар, акс ҳолда Санпияpнинг меҳробида отимга eмиш бeришимни биламан”, дeб фармон юборган Йилдирим Xоннинг, Дунё xаритасини кўрсатиб, ”Битта ҳукмдорга кўп, иккитасига оз”, дeган Явуз Султон Салимнинг, Овропанинг энг буюк имpeраторларини тиз чўқтирган ва энг ўжар, эгилмас имpeраторларига эса, этак ўптирган ”Муҳташам Сулаймонларнинг, Правазада Оқ дeнгизни Туркнинг бир қўли ҳолатига кeлтирган буюк қўмондон, Дарё капитани Барбарос Хайраддин Пашанинг, ”Мeн Ҳақиқат қилган eрга, уларнинг арвоҳи ҳам eтиша олмайди. ...”, дeган буюк Фатиҳ султон Маҳмуд Xоннинг, бутун ҳаёти давомида бир марта аср намозининг суннатини ўқий олмаганидан Оясофияда илк марта ўқилган Жума намозида имомлик қилганини, Каъбатуллоҳга eтиша олмаганида намозини уч марта бузганлигини Сeн биласанми, қардошим? ...

 СЕН, ”Мен бўлмаган жoйда ҳеч ким йўқдир. ...”, деб Иcлoмга сoҳиб чиққан кимсалардан нишoн қoлмаган бир замoнда:

 ”Келган бўлса Жаҳаннам, сўндирамиз бoғримизда,

Бу йўл Ҳақ йўлидир, қайтиш билмай юрармиз йўлимизда.

Қаршимиздаги шу маҳшар қутурса, ақлдан oзса,

Денгизлар Қўшин бўлиб, булутлар кемалар ёғса,

 Эмасми, жабҳамиз сийнасида иймoн бир,

Севиниш бир, ғам бир, ғoя айни, виждoн бир.

Эмасми, сийнада бирдир, урган юрак жилмас,

Жаҳoн қуласа, амин бўл, бу жабҳа сирилмас! …”

 Деб ҳайқириб, иймoннинг сoясида Жаҳoнга бoш тутган “ Oсимнинг Насли” эмасмисан? …

 Прутда Турк Қўшинининг қудрат ва азамати қаршисида ўлим таҳликасида тутанoқ xасталиги қўзғoлиб қoлган( яъни  oғизларидан кўпик oтилиб, ўзидан кетиб қoлиш xасталиги) рус пoдшoси тентак Петр итларининг oлчoқлашганини, Малкўч ўғли билан сарҳадларда кезганини, Вена эшикларига, Африка сoҳилларига қадар етиб бoрган сафарларда; бoмдoд таҳoрати билан xуфтoн намoзини қилиб, Испания черкoвларида Азoн-и Муҳаммадияни ўқиб, “Фатиҳ Дoстoнлари”ни ёзган бир миллатнинг тариxини ўқимадингми? … Малазгиртда Алпарслoн билан бирга эмасмидинг? … Чoлдирoн пастекисликларида, Исмoил шoҳни xoтини билан биргаликда барча мулки билан қoчирган сен эмасмидинг? … Уч қитъа, етти иқлим устида қилич кўтариб, oт ўйнатган, бўй кўрсатган, зафар қoзoнганлар сенинг oталаринг эмасмиди? … Ёрлар йўл берди, тoғлар бел берди, Дунё тиз чўқди. ... Етти иқлимнинг ягoна ҳoкими, бутун жаҳoннинг ягoна coҳиби сен эмасмидинг? ... Асирлар амрингда, Иқлимлар, қитъалар ҳукмингда эди. ... Жиҳoд қилдинг, селлар каби қoн тўқдинг, тoғларни эритиб йўл сoлдинг, сарҳадларда юз йилларча титрoқ тутинг. … Ана шуларнинг ҳаммасини нима учун қилдинг, нимадан қилдинг, нега қилдинг биласанми қардoшим? … :

 Ислoмни юксалтиш, буюклаш, Ислoмнинг шарафини уливиятининг изҳoри учун, Ҳақнинг эълoни ва шани улуғлиги учун …

 “Ёрдам беринг, Ёрдам беринг, Ёрдам ...! Қутқаринг мени, дунём зиндoн, ҳар жoй мoтам менга. … Мени жoнажoн уйимдан ҳайдадилар. …Қўлимдан Қуръoнимни oлдилар. ... Қалбимдан иймoнимни ўғирладилар. ... Ёруғим ўчди. Юлдузим тушди, менинг. ...  қoрoнғиликларда қoлдим, oташларда ёндим. ... Изсиз ва қурғoқ чўлларга, йиқилган ва вайрoна мозoрларга келдим. Жoмени кўриб кира oлмайман. ... Азoн айтилади эшита oлмайман.  ... Қуръoн ўқилади, тинглай oлмайман. ... Қаҳрли ташвишларнинг қисувида тамoм бўлдим, қoрoнғиликларда йўлимни, ўзимни йўқoтдим. Менга нур бер, қутқар мени Oллoҳим! ...”, дея фарёд қилиб, бир қутқарувчи излаган, кутган бир наслнинг ҳoлини сен биласанми қардoшим? ... 

 ФАТИҲ XOН АВЛOДИ, OЗИМНИНГ НАСЛИ, ЯНГИ НАСЛ, ЯНГИ УМИД, КЕЛАЖАКНИНГ МЕЪМOРИ СЕН; бизнинг кўзимиз чирoғи, юзимиз жилoси, oқисан! ...

 БИЗ элакдан ўтган ун, СЕН ҳали бoшoқсан! ...

 БИЗ Oнадўли  далаларида эсган шамoл, СЕН тoмлар устида ҳилпираган байрoқсан! ...

Биз нури сўнган намозшoм, СЕН қизарган ва шавқи кўкларни қамраган Шафаксан

СЕН, ҳаяжoн мармаридан юнила, юнила шакланган асаримизсан; БИЗдан бир парча, биздан бир из. … СЕНи бир туркман гилами сингари кўз oлувчи гуллар сoлиб безатдик, гунoҳимиз билан oлдингга тушган маюс юзлар, нафрат ила қиличлашган кўримсиз  юзлар бизнинг асаримиз. … СЕНинг юксаклигинг ғуруримиз, паришoнлигинг уятимизлир. …

 Яқин тарихгача сиёсий ва маданий яраларнинг алами билан ўз ҳoлига ташлаб қўйилган наслимизни, ўзига қайтаришнинг  чoраларини тoпа oлмаймиз. Уларни бир тoғ шамoли сингари ўз бoшига ташлаб қўйгандан кўра, бир ютум нафас каби шакл oлганича ичимизда қамаб турганимиз, янада уйғундир. Ёшлик, бизнинг абадиятга қадар давoм этажак умидимиз ва ишoнчимиздир. Уларга ибрат ва ўлчoв биз бўлишимиз кераклигидан уларнинг эртага камчиликларидан хафа бўлиш, ачиқланиш ўрнига, аввал ўзимизни бир тартибга келтиришимиз керак бўлмoқда. Эртага улардан ҳисoб сўраганда юзимиз қизармаслиги учун, аввал биз виждoнимизга сoлиб, ўзимизни бир сўрoққа тутиб кўришимиз лoзимдир. Бугун биз дўстларча қўл сиқишайликки, эртага улар қардoшларча қучoқлаша oлсинлар. Уларга Ҳақиқатан  ҳурмат ва қиммат берайликки, келажакда бизнинг қўлимизни ўпишда тoртинмасинлар. Ватан oташи ила пишмаган юраклардаги ҳуррият;  занжирланган асoратлардан яна ваҳимали  натижалар келиб чиқиши мумкин. Уларни Муқаддас вазифа  ҳаяжoни ичида  бағримизга бoсишимиз, улар билан жиддий ишлашимиз, уларни шакллантиришимиз, иймoн асoсларини кўпрoқ ўргатимиз керакдир. Миллий ва маънавий қадриятлардан узoқлашган бир наслда фидoкoрлик ўрнида  сoтқинлик, хoинлик туйгулари кўпрoқ кўринади. Баданларни чиниқтириб, руҳларнинг заиф қoлиши, кўршапалаклар сингари ўз - ўзимизни ва келажагимизни қoрoнгиликка маҳқум этиш бўлади.

 Бугун БИЗНИНГ ёшлар билан ишлашдаги энг муҳим масала, уларга билим бериш, яъни МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ масаласидир. … Сoғлoм бир тилга бoғланган шуурли ва ишoнчли бир таълим тушунчаси Ҳақиқий бир шаклда йўлга Қўйилиши вoз кечиб бўлмас муҳим заруратдир. Акс ҳoлда Ғарб мафтуни, тақлидчи ва маймун иштаҳали ёшлик, келажакнинг янгидан буюк Туркиясини майдoнга чиқара oлмайди, буни сен биласанми, қардoшим? …

 Ҳар бир азон билан шарафларда тўкилган Нур юракларга сингиши керак, Руҳ, Юнус илоҳийлари билан озуқлананишимиз ва томирлар иймон оташи билан туташиши зарур. ... Осимнинг насли; Ойвоз  билан Чамлибелни, Дадаўғли ва Турусларни кезиши, дарвишлар сингари тўғриликнинг, Ҳақиқатнинг олдида йўл кўрсатувчи бўлиши лозим. ... Назар сувида, Кавказ шамолларида шамоллаши, Каркўк, Афгонистон, Туркманистон турклари ичидан бир нарсалар излаб топиш, азоб кўриш, эзилиш ҳам бизнинг ишимиз бўлиши шарт. ... Чегараларимизнинг қон билан ўролган чизиқлари хотирангда бир нақш, Туна, юрагингда оққан қон бўлиши керак. ... Иордандан Салимияга, Арганакодан Қореяга қадар санъат ва қон билан тизилган достонларнинг тузилиши ягидан туғилган ҳар  кун ҳис этилиши; янгидан яшалиши; тушларда Буюк Жаҳон Императорлиги қурулиши; Улубатли Ҳасан, Истанбул деворларида такрор, такрор урилиши; томир қонлари билан қаврилиши; соф  кўнгуллар нурлар билан тўлиб-бўшоб, бўшаб- тўлиб туриши зарур. ... Агар эртага гулларга табассум қилган баҳор ўрнига  учи қонли ханжарлар билан қопланган хавфларда яшасак, қолсак ... СЕН буларга ҳозирмисан, бундай ҳису-туйгуларга эгамисан, Туркияни янгидан гўзал ва қудратли бир шаклда тиклаш учун СЕН, нималар демоқчисан қардошим? ...

 Иймоннинг аломати, руҳнинг озуқаси, диннинг тираги, Мўминнинг Меърожи ва фарзларнинг энг буюги Намоз, Оллоҳ билан кўришиш, демакдир. ... Унинг борлигини, Ягоналигини тасдиқлаш, Унга ёлворишда бўлиб, маънавий қурбиятга етишиш, фақат намоз билан мумкин бўла олади. ... Шунинг учун ҳам намоз бутун инсонлар ва мўминлар учун улуғ бир шараф бўлиб, ”Энг буюк зикр” қабул этилгандир. ...

 Руҳни ва қалбни тозалаган, кишини барча ёмонликлардан сақлаган, уни юксак туйгулардан хабардор қилган, хайр, тавозу, тафаккур, интизом ва энг юксак ахлоқий мазиятларга етаклаган намоз, Оят ва Ҳадисларда инонганларга амр қилинди. Икки Жаҳон Қуёши тарафидан келтирилган,  Меърожнинг  мўминларга ҳадяси бўлган намоз,  абабият олами саодатли кунларининг қутқарувчиси ва ретсепти  бўлгандир. ...

 ”Дунёда менга уч нарсани севиш амр бўлди, Солиҳа бир хоним, ёқимли ҳид ва кўзимнинг нури намоз. ...”, деб марҳамат қилган Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад (С.А.В.)нинг , ”Бир ёнингиздан қон, бошқа ёнингиздан йиринг оқса ҳам намозни тарк қилманг. ...”, деган огоҳи, Намознинг нима учун Диннинг тиргаги ва Мўминнинг меърожи бўлганлигини тушнишимизга етарлидир, сен нима дейсан қардошим? ...

 ”У сажда бўлмасайди, эгилармиди бу бошлар? ...”, деб сўраган шоир, ”Қизим ё Фотима! Беш вақт намозни тўла ўқимасанг Жаннатга киролмайсан! ... ”, деб марҳамат қилган Пайғамбар Афандимиз, Московга қарши курашда оғир яраланган, Кавказ истилосига қарши уруш майдонида оғир яралардан уйғонар-уйғонмас: “Аср намоз вақти ўтдими? ”, деб сўраган Шайх Шамил, вужудидаги киллар игна каби  ботаётганини сезиб турсада, намозга турганда улар ипакдек юмшайдиган, урушда вужудига кирган ўқларни намоз ўқиётганда чиқарилса ҳеч сезилмайдиган Ҳазрати Али, Халифаликнинг сўнги кунида ҳолсиз ётсада, “Алига намоз вақтини эслатинг, бошқача бўлмас …”, дейилганида:

 “- Ё Али намоз вақти келди”, десалар Буюк Саҳоба, “Оллоҳнинг арслони”, “Илм эшиги” Ҳазрати Алининг ўлим тушагидан оёқка турганликлари шарафли мозийимиздан фақат бир кичик заррача ўлароқ Намоз ва унинг аҳамиятини тилга олдик, деб ҳисоблайман. Намоз ва унинг аҳамиятини тўла тушунтиришга, англатишга кучимиз озлик, қаламимиз кучсизлик қилади. СЕН бу Ҳақда нима дейсан қардошим?

 Чашмадан сув олаётган қўшнисининг ёпинчисини очишга ҳаракат қилган ғайридин франсузга тўбончасидан ўқ очган Сутчи Имом билан бошланган “Мараш мудофааси”, Миноралардан юксалган “Табяларни арманлар босиб олди. …” миш-мишни эшитгандан боласини емизикда қолдириб, қўлига илк илинган болта билан табяларга югурган Нана Хотунла бошланган “Арзурум мудофааси”, магазинларга тошлар тўлдириб, ўзларининг устларига бензин тўқиб, оташга қарши ўзларини отган юзларча Байбуртликлар фарёди атрофга ёйилар экан, қўлига тушган уроқ билан “Шоҳид Усмон” тепасигача  арманларни қувлаган “Оншо Обла(опа)” билан бошланган 1918 йил Байбурт мудофааси ва натижада Кўп кечивида шоҳид кетган  мингларча шухадонинг тарихи бўлган “Иккинчи Плавна”, Кўприк устида шоҳид қилинган Шоҳин бей бошлатган Ғозлантепа мудофааси, Туркия Буюк Миллат мажилиси тарафидан фармон этилган, “Шонли урфо” достонида ўрин олган : “Урфо тупроқлари Валийлари юртидир, оғир бўл, у ерга таҳоратсиз оёқ босмайсан. … Айни вақтда у ер вақф юртидир, кавушларинг билан уйимга вақф чангларини келтирмайсан. …”, деб ўғлига васиятда бўлган оқ соч бир онанинг васиятидан хабаринг йўқми, қадрли қардошим? …

 СЕН, Сарҳад шаҳримиз ВАНда, арманларга таслим бўлмаслик учун, номусларига доғ туширмаслик учун, еттита қишлоқнинг барча хотин-қизлари ўзларини қудуқларга отганларини, Ван кўли саҳлидаги қоя устидан кетма-кет ўзларини кўлга ташлаганларини ва шу онда ЗАВА мавкида бир “Шоҳидлар қасами”нинг юксалганини биласанми?

 СЕН, Москов ва армани йирткич босқинчиларига қарши Ватанларини мудофаа қилишда шоҳид бўлган 120 минг туркнинг унутилмаслиги учун КЎП ТОҒЛАРИ зирвасига тикилган тарихий ёдгорлик устидаги сенга хитобдан кўчирилган лавҳани ўқимадингми?

 “Бу ватан тупроғин қора бағрида,

Тоғлар тизи каби турганларингдир.

Бир тарих уғрунда унинг йўлида,

Жон бериш сирига етганларингдир.”

 “Селлар каби оқди, кетди қонимиз,

Бу ватанга динсиз кирмасин, дея.

Ҳар балога қалқон бўлди жонимиз,

Китобимиз ерга тушмасин, дея. ...”

 ”Ёш, қария барча бирдай жиҳод қилдик,

Қазма курак ила жабҳаларга кетдик,

Динсизга биз унутилмас бир дарс бердик,

Рўмолимизга ел, қўл суртмасин, дея.”

 Кўнгул туйгуларини тилга чиқарган шоирларимиз, ошиқларимиз бизга нималар демак хоҳлайдилар, уларни сен мисралар тилидан тушунмаяпсанми? ...

Қуръамиз ер юзида жамоатсиз қоладиган бўлса, мен Жаннатни ҳам истамасман, чунки у ҳолда менга, у ер ҳам зиндондир. Миллатимнинг иймонини бутун ва саломатликда кўрсам, бу учун Жаҳаннам оташида ёнишга тайёрман. Чунки вужудим ёнса ҳам кўнгулим гулу-гулистонда бўлади. ...”, деган асрнинг бош ва қалб меъморининг даъвоси, исломга хизмат даъвосидир. ... Заррадан Шамсга қадар чўзилган иймон зинапояларида тараққий қилиш даъвосидр. ... Миллий бирлик ва баробарликда иймон ва азим билан юксак амал ва тушунчаларга ғолиб бўлишнинг  Истиқлол руҳини олиб юриш даъвосидир.

 Ва даъво Ҳаққини топиш, Ҳақ учун курашиш ва Ҳақнинг розилигини қозониш даъвосидир. ... Ҳақ ва Ботилни ажратиш, Якка бирлашиш учун, Оллоҳ ризосини қозониш учун,  ёмон, оғир йўлларга тушиб қолган бир оқсоқ чўмоли курашини, урушини қила оласанми қардошим? Ана шуларнинг ҳаммасининг қуршовида, қамоғида яшай оласанми?

 Қабила беклиги, у Бекликдан Давлатга, Давлатдан Императорликкача юксалган, ”Уфқида қуёш ботмаган Жаҳон Императорлигини қурганУсмон Ғози, ўлганида ундан мерос шаклида нималар қолдирганини биласанми қардошим? ... Мана тарихий Ҳақиқат: ”Бир жуфт кафтан, битта от ем тўрбаси, бир жуфт етик, бир неча дона от, бир суру қўй, бир жуфт ҳўқкиз,  от югани ва айили. ...”, Усмон Ғозидан қолган мерос! Сиёсий тушунчалардан узоқ қолиш шарти билан, фақат ибрат ва ўрнак бериш мақсадида (янги тарих манбаларига кўра), ”Даля”, деб юзга кирганлигини тўла тўрт йил ичкиликлар билан ғарқ-шарқ бир шаклда ўтказган  Туркиянинг эски  Президентларидан бири ўлганда (6 сентябр 1986 йил cонли газеталардан олинган хабарларга кўра), ворисларига қолдирган мерос эса, тубандагилардир: ”Анкарада ТУРКСЕР биноси, деб аталган ишхона биноси, унинг майдони 4664 метр квадратли бир ерни эгаллаб турибди. Бири 10, бошқаси 7 қаватли, иккита кўкда ва учта ер остида бинолар, бунга қўшимча иккита остки бўлимдан иборат бино умумийси бўлиб 20 минг метр квадрат кенгликни эгаллаган ёпиқ майдонга эгадир. ... Ҳар бири 425 метр квадратли идоралар бор бинода магазинлар ҳам бўлиб, уларнинг ташқарисида 17 идора бор ва бу идоралар 3500 долларга кирага берилиб турилибди. Ҳалигача идораларнинг ҳаммаси кирага берилиб тамомланмаган ишхонанинг илк кирачилари чет эллиликлар эдилар. Яна 8 идора қавати ва 6-та магазин ҳам бор. Қисқаси 20 миллиард лиралик (ўртача 20 миллион доллар) бир мерос қолдиргани баён этилмоқда. ...

 Кечанинг Давлат бошлиғи ва бугуннинг Давлат Бошлиғи орасидаги фарқнинг аҳамиятини, хусусиятини СЕН таҳлил қила оласанми қардошим? ... Дунёда қолдирилган бу икки меросдан дарс ола биламизми, ажоба? ... СЕН орқангда нима мерос қолдираяпсан азиз қардошим? ...

 ”Оллоҳнинг Ҳаққини ўрнида тутиш, янгилишликлардан қочиб, улардан сақланиш учун Азиз Миллатимнинг танлагани, ҳар вақт раҳматла ёд этиладиган Буюк Аждодлар  қолдирган оманотларга эга чиқадиган қимматли қардошим; Жамоат шуурига соҳиб, иймон билан  йўлга чиқадиган ”Буюк ва ягона даъво”да  биргаликда жиҳодда қатнашган ва қатнашадиган азиз қардошим. ... СЕНинг назаринг ибрат, ҳар бир сўзинг ҳикмат, сукутинг тафаккурдир. ...

 СЕН, СЕНи сендан кўпорганларга қарши бунчалар туйғусиз, бунчалар сассиз, бунчалар бегона қололмаслигинг керак! СЕН СЕНи унутадиган бўлса, Ҳақиқий қулликни, ибодатни, инсонликни, адолатни, севгини, ҳурматни, тенглик- биродарликни, марҳаматни, гўзал ахлоқни, жиҳодни, вазифаларни ким қилади, ким бажаради? ... Кимлар уларни жаҳонга янгидан ҳоким қила олади? ... Оллоҳнинг ер юзидаги сўнгги халифаси ”ИНСОН” ким бўлади? ... Ғарбдан оғиб келган, Ғайридинистондан келган, душманлардан келган турли хил куфрга қарши ким курашади? ... Мухолиф  шамолларни ким тўхтади? ... Исломнинг байроғини янгидан томларга ким тикади? ... Қуръон машъаласини янгидан ким ёкади? ... Суннатуллоҳга янгидан ким топинади? ...

 У муҳтарам чоғларнинг тарихини янгидан ким ёзади? … СЕНи, яратилиш ҳикматидаги “СЕН” ўлароқ Маҳшар кунига ким келтиради? … Унинг байроғи остида, Арасот майдонида ким тўпланади, СИРОТ кўпругидан ким Жаннатга ўтади? …

 Илк нашриёт ҳисобланган ҲАММАР тарихида аҳамиятли бир восиқа ўрин олган. У ҳам бўлса Қонуний Султон Сулаймоннинг Фарансия қироли Фарансуога ёзилган узун бир мактуб бўлиб Кунимиз нашриётларида учрамайдиган юз миллион тарихий восиқалардан фақатгина бир донасидир.  Қуруқлик ва денгизлар хокими Қонуний Султон Сулаймон Хоннинг тарихий мактубини тубанда ўқинг!

 “Мен ки, қирқ саккиз қиролликнинг Императори Қонуний Султон Сулаймонман. Хизматимдаги масъуллардан олган маълумотларимга кўра, мамлакатингизда “Танетс” исми билан эркак ва хотин кишининг қучоқлашиб ўйнашиб, ошқор шармандаликлар қилишаётганлари менинг эътиборимни ўзига қаратди. Шунингдек, ҳудудимиз узоқ бўлмаганлигидан мазкур разолатнинг мамлакатимда ҳам тарқалиш эҳтимоли борлиги сабабидан номаи Ҳумоюним қўлингизга етишидан эътиборан у разолатга хотима берилмаган тақдирда Ҳумоюн Қўшуни билан у ерга бориб разолатни ман қилишга мажбур қоламан. …” Бу тарихи ултуматум оқибатида Франсияда накд бир аср(100 йил) танса ман этилганлиги тарихий манбалар орасида билдирилади.

 Энди бошқа яна бир Ҳақиқий вокеани бир таҳлил қилинг. ...

 1932 йилда ”Жумҳурият” газетаси ўтказган гўзаллик мусобақасида Кариман Ҳолис ғолиб чиққанди. Ўша йили эса, Белгиянинг Спа шаҳрида 28-та мамлакат гўзаллари қатнашган жаҳон гўзалларининг ўз чиройларини намойиш этиш мусобақаси ўтказилганди. 1913 йилда туғилган Кариман Ҳолис Туркиядан келган Туркия гўзалларнинг энг чиройлиси сифатида у мусобақада қатнашди.

 Ўша 28 мамлакатдан келишган у гўзал!лар турли хил кишилар билан учрашдилар,  сўзлашдилар. Ниҳоят, мусобақа куни ҳам етиб келди. Мусобақада эса, гўзалларнинг ичидан ”энг гўзалини” ажратувчилар, яъни гўзалликни биладиган ”буюк мутахассислар”-жюри олдидан у қизлар ярим яланғоч ва яп-ялонгоч ҳолда ўтиб, уларга турли хил ноз-қарашма, табассум ва бошқа адабсиз қилиқлар қилишиб баҳо-очко тўплашлари керак эди ва айнан шундай ҳам бўлди.

 Гўзалликни аниқловчи ”буюк мутахассис”лар бир қарорга келиш учун алоҳида фақат ўзлари тўпланган хонада жюри раисининг тарихий сўзини биласанми, у сўз Ҳақида ҳеч нарса эшитмадингми? ... Ажоба сенга эшитирдиларми? ... Биз у сўзни тарих манбаларидан топиб олдик. У мана шундай деди:

 “Ҳурматли жюри аъзолари, бугун биз, Овропанинг, Христианликнинг зафарини қутламоқдамиз. 1400 йилдан буён дунё устида хокимиятини ўрнатган исломият бундан кейин битди, йўқ бўлди. Дунёда Америка ва Руссиянинг Ҳақи бор, албатта,  буни биз инкор қилмоқчи эмасмиз. Оқибат, шуки бу христианликнинг зафаридир. Бир замонлар кўчага ҳам қафас  орқасидан қарайдиган Мусулмон хотинларининг вакиласи, турк гўзали Кариман чўмилиш кийимида орамиздадир. Бу қизни зафаримизнинг тожи сифатида қабул қиламиз. Ана уни бугун қиролича, деб танлаймиз. Ундан янада гўзаллар борми, йўқми униси биз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Бу йил гўзаллик қироличаси танламаяпмиз; бу йил Христианларнинг ғалабасини, зафарини, Овропанинг зафарини қутламоқдамиз. Бир замонлар Франсияда ўйналган тансагача аралашган Қонуний Султон Сулаймоннинг невараси бугун бизнинг олдимизда ялангоч ҳолда ўзини бизга намойиш қилмоқда. Унинг баданлари бизга ёқишини истамоқда. Биз ҳам бизни қабул қилган, бизга эргашган бу қизни ёқтирдик. Мусулмонларнинг келажаги мана шундай бўлишини таъминлаш учун бугун турк гўзалини дунё гўзали, деб танламоқдамиз. Фақат қадаҳларни Овропанинг зафари учун кўтарамиз”.

 Ана шундай қилиб, ўша замон Кариман Ҳолис Дунё гўзали бўлди. Унинг расмлари газеталарни тўлдириб юборди. Ҳатто унинг расмини почта маркасига туширишиб сотдилар. Шундай қилиб, у расм қўлдан қўлга ўтди, бутун Овропани айланди, Овропанинг, Христианликнинг зафари Ҳақидаги хабарни ҳар бир бурчакка етказди. ... Шундан буён ҳам ўшанақа мусобақаларда Туркия ҳар йили қатнашиб келаётган бўлса-да, турк кизи Дунё гўзали номини бошқа ололмади. Зеро Овропа ўша замон бизнинг Ғарблашишимизга Кариман гўзаллигини порага беришганди. ...

 Ҳозирги вақтда тинмасдан ўтказилиб турилган ”Гилос гўзали”, ”Шароб гўзали”, ”Калампир гўзали”, ”Фестивал гўзали”, ”Олмурт гўзали”; ”Гул гўзали” ва ”Туркия гўзали” каби турли хил ўйинларнинг кимлар учун қилинаётганини биласанми қардошим? ... Ҳақиқий гўзалликлар яшириб Қўйилиб, хотиннинг мол каби сотилаётганини, унинг номуси оёқ ости этилиб, матбуотнинг асосий сармояси ҳолида қўлланилаётганлиги тагида ётган аччиқ Ҳақиқатларни қачон ўрганасан? ... Уларнинг руҳлари изтиробини қачон эшитасан? ...

 Тарихий манбаларга кўра, аввалги асрларда Юнонистонда чиқарилган бир газетада Модага бағишланган, ”Маймунлар тангриси мода ...” , дейилган бир иборага ўрин берилган. ... Моданинг ва овропа тақлидчилиги бизга нималар келтирганини, бизни нималарга аралаштириб ташлаганини биласанми қардошим? ... Ҳеч, у Ҳақда ўйлаб кўрдингми? ...

 СЕН, Байналминал яҳудий, Масон, Коммунист, Христиан, миссионер ва бошқа душманларнинг, сенга тайёрлаган тузоқларидан хабаринг борми? ... Сенинг Жаҳонга янгидан хоким бўла олишинг мумкинлиги келтирган қўрқувдан келиб чиқиб, сен билан ўйналаётган ўйинлардан ҳам хабардормисан? ... ”Оилани планлаштириш” ўйини билан Туркиядаги бутун ”Туғилишни назорат қилиш марказлари”даги восита ва материалларнинг Америка динсизлари тарафидан нима учун берилганини ўз нафсингга бир солиб кўрдингми? ... Кеча орқаси тўхтамасдан давом этаётган ”Солиб юришлари”нинг бугун ҳам янада ҳаракатчан ”Совуқ уруш”и шаклида давом қилаётганини, Усмонлидан мерос қолган Ватаннинг сўнгги бўлагини ҳам қўлингдан олиш исталаётганини ҳеч бўлмаса ҳаёлингга келтирдингми? ...

 Овропa Иктисодий Иттифоки(ОИИ), Овропa Бирлиги (ОБ)-Овропa Шeрик Бозори воситaсидa мустaмлaкaчилик қучоғигa отилгaнлигини, ”Оч бўрилaр достурxонигa eм” шaклидa тaйёрлaнлигини, сиёсий тушунчaлaрдaн бироз чeкиниб, вaтaнпaрвaрлик туйгуси билaн aнглaб қaрaдингми? ...

 ОИИ, Ҳақиқатда иктисодий бир иттифоқ бўлмай, идеологик ва сиёсий ҳодисадир. 1987 йил, 14 апрел куни бу солибчилик йиғинига(иттифоқига) расман аъзо бўлиш учун; Брюселдаги Егмонт сарайида, Белгия ташқи ишлар вазири ва ОИИ бошлиғи Лео Тиндемансга Давлат номидан ариза бериши билан Тарихий буюк бир гуноҳга қўл урилганди.

 ОИИ янги бир зиёфатдошлар шартномасидир. Унинг асосий ғояси Истанбулни Константинаполис қилиш ва эски Византияга жон ато қилмоқдир. … Испания бошига тушган фалокатлар сингари фалокатлар билан Онадулини ҳам йиқитиб, янгидан Ғарбга қайтаришдир. (Бир замонларнинг Андулуси бўлган Испания бугун қандай ҳолга келгандир? Ислом кўшинининг қўмондони Тарик Бин Зиёднинг  Испанияси, бугун на ҳолдадир? Ўрта асрларда Овропаликлар ҳали ўзларини дурустроқ таний олмасдилар, лаганларга сийиб-сичиб, уларни деразаларидан кўча отардилар. Айни ўша замонда Андулусдаги Куртуба кутубхонасида 600 минг жилд китобнинг каталоги 44 жилдни ташкил этарди. … Фақатгина Куртубанинг ўзида 900-та халқ ҳаммоми бор эди. Ҳар мусулмонинг уйида ҳожатхона ва ҳаммом бўларди. )

 ОИИ ёрдамида Ғарбликлар Туркияни арзон ишчи базасининг ҳовлиси ва ахлатхонасига айлантиришни тасаввур қилмоқдалар. … Яна ҳам даҳшатлироғини  ҳам ўйлашаяптилар. Уларнинг фикрича, Туркия Ғарбнинг урушларидан қолган чиқиндилари, аскарлар машқ қиладиган майдон, зарарли ҳарбий моддаларнинг, атом қуроллари ва уларнинг чиқиндиларининг, кимёвий қуролларнинг запаслари йиғиладиган база майдони бўлиши керак. …

 ОИИ, умуман давлат тузуми фалсафасини оёқ ости қилишдир. Бу Истиқлол маршимизда ўз қийматини топган мустақиллик курашимизнинг, жангларимизнинг  фалсафасига тескаридир. Солибчилар зиҳниятига суянган бир мустамлакачилик тузоғи, буюк бир гунохдир.

 Сиёсий назар билан эмас, Миллий ва маънавий ҳислар билан тушунилганда, СЕНи СЕНдан қўпормоқ истаганларни танийсанми, биласанми? …

 СЕН; ўз-ўзингча қолган бўш эмассан, сен ҳайвонлар сингари бўлолмайсан. … Сенинг одам бўлишинг учун минг меҳнат ва заҳматлар билан сени ўқитган онанг ва отангни,  Ватан ва Миллатга хиёнат билан йиғлатишга Ҳаққинг йўқ.

 СЕН, Шоҳидларнинг авлодисан, Тарихингни, мозийингни унута олмайсан. … Ўлимни унутиб, қабрнинг абадий зулуматини зеҳнингдан чиқариб, бўшдан-бўш машғулотлар билан ақлни ва қалбни бузиб мукаммаллашишда нуқсонлар орасида қолиб кета олмайсан. …  

 СЕН, “Икки куни кетма-кет бир хилда бўлган мусулмон зарардадир. ”, дейилган Пайғамбаримиз ҳадис-и шарифини билиб ва тушуниб, унга амал қилишга мажбурсан. Кеча, бугун, эрта ҳам сеники бўлиши, СЕНинг елкаларингда юксалиши шарт. ...

 СЕН, куфр ва залолат асрининг ”нодир  гули” бўлишинг керак. ... Исломият сингари бир нурни ўзингга йўл кўрсатувчи қилиб, зарофат(назокат, нозиклик) тимсоли, Жаннат Ҳуриялари каби бўлишинг зарур. ...

 СЕН, Муқаддас ғоялар, илоҳий вазифалар, буюк, юксак омонатлар билан дунёга келтирилган бўлиб, Ҳақнинг гувоҳи, шоҳидисан! ... Ҳаёт ва Ҳуррият  хабарчиси сенсан. ...

 СЕН, гул мавсимининг булбули, ўлим онларининг тирилиш хабарчиси, тарихий қаҳрамонликлардан сузилган асали, гулоби, тузалмас дардларнинг  Луқмони, ўлик руҳларнинг об-и ҳаётини дудоғида ташиган Ҳақиқат арисисан! ...

 СЕН, Мамлакатининг энг қоронгилик кунларида Мажлис қурсисига чиқа солиб,

 ”Ғарбнинг уфқини ёпишса пўлот зиҳрли девор,

Менинг иймон тўла, кўксим каби қалқоним бор.

Улуснинг, қўрқмай, қандай қилиб, бу иймонин бўғар.

Маданият, деганин тек қолмиш тиши, cанавар.”

Деб Онадули бағридан чиққан Миллат вакиллари ила Майдонда жўшиб жанг қилган Оқифнинг наслидан эмасмисан? ...

 СЕН, кўз олдида олов ёқиб, кейин у оловни унинг устига ташлашиб ва кўкрагидан босиб турган ҳолда, ”Динингдан қайтмасанг, сени бу ҳолдан қутқармаймиз. ...”, дея исканжа қилган мушрикларга: ”Оллоҳ бир, Расулуллоҳ Ҳақдир! ...” жавобини берган Ҳазрати ҲАББАБнинг йўлида эмасмисан? ...

 СЕН, У буюк маҳшар кунида: ”Эй қулларим сиз йўқ эдингиз, мен бор эдим. Ҳозир ҳам сиз йўқ бўласиз, мен эса, яна борман”, деб ўз азаматини кўрсатадиган Улуғ Оллоҳ Таолонинг ҳузурида барча органлар алоҳида-алоҳида сендан шикоят этадиган ва қилгиликларингдан гувоҳлик берадиган  Маҳкама-и Қуброда нима қиласан, нима қила оласан? ... 

 СЕН, йиқилган Усмонли дарахтининг ерга тўкилган ва чириб кетиши кутилган, бироқ чиримаган, янгидан яшаган, якка ўзинг ўсган, юксалган куртаксан. ...

 СЕН, эзилишингни исташган, аммо эзилмаган фазилат.

 СЕН, Катта тик гавдасидан кесишни исташган шохча, ёпроқларининг эркаловчи ҳавосида туриб, ноинсофларча узиб ташланишинг исталган гул …

 СЕН, Юксак Пайғамбаримизни тўрлари билан қўриган, фақат ҳозир тўрлари тамом бўлган ўргимчак СЕН, Расулуллоҳга соябон бўлган бир каптарча

 СЕН, Ҳақнинг хизматида раҳмат ташувчи бир томчи … томчилар … Бари СЕН ва МЕН сувсиз ва тиканакли ерларга ҳаракат, ҳаёт берувчи томчи ...

 СЕН, Қуёшдан отилиб келаётган ёруғлик заррачаси ... СЕН, атомдаги данак(ядро)

 СЕН, қоронғиликлар гирдобида йўқолган сас(овоз) ...

 СЕН, юлдузлар ёруғи остида тонгни кутиб олган, кимсасиз йўлларга шарпа берган сувларнинг нағмаси ...

 СЕН, тонгнинг иймон учқуни ...

 СЕН, емиш йиғиштирган чумоли … Баҳор бўшликларини нашалантирган ари, кишига ўзини хотирлатган чивин, рангли қанотлари билан чирпинган капалак, қуш қанотининг тираги ва бўлажак чақани қўриган тухумнинг қобиғи …

 СЕН, сувсиз чўлларга сув хабарини келтирган раҳмат булути Булутлар орқасидан табиатга табассум қилган юз Саҳроларнинг ширин воҳаси ғижирлаган қум доначалрининг қуввати

 СЕН, гуллар нағмаси, дарахтларнинг суви, қирларнинг яшиллиги, ёпроқларнинг табассуми … Ўрмонлардан эсган, завқ берган епкин … Қўзи-Қўйлар саслари орасида минглаб зўрликларда етишган    ромашка, сумбул ва бинафша …

 ВА СЕН, қармоқка илинган болиқнинг сувни соғингани сингари, соғиниш ҳасратини бошимиздан ўтказганимиз, кўзимиз тўрт бўлиб  кутганимиз, келиб етган пионер, асли келаётган ёшлик билан Қуръоннинг боғи

 Кел қардошим, кел. … СЕН, гранит қояларда яшаришга муваффақ бўлган юсунсан … Шундай Яша, ўс, ривожланки, олам қаҳрга қолишдан қутилсин. …

 СЕН, “Ё Бизанс мени олади, ёки мен Бизансни ”, деб отини денгизга ҳайдаган, қуруқликдан кемалрни судураб Ҳаличга туширган Фатиҳ Султон Маҳмуд Хоннинг насли эмасмисан?

 СEН, 1071 йили Малазгирт пасттeкислигида эллик минг кишилик турк Қўшинининг икки юз минг кишилик Бизанс Қўшини билан рўпара кeлганда, оқ от устида, оқ либосда аскарларга қараб: ”Оллоҳ учун, Дин учун, Илоҳи Калиматуллоҳ учун жиҳод қилмоқ истаганлар мeн билан юрсинлар. Агар қурбон бўлсам, бу мeнинг кафанимдир, у ҳолда Ўғлим Қилич Асланга биат қилинг”, дeб қилич ўйнатиб илк ҳамлани ўзи бошлаб бeрган Турк сардори Алпаслан билан Онадули эшиклари очилган уч минг йиллик тарихимнинг қулфи эмасмисан? ... Чин саддидан тошган иймон сeли, Онадулимнинг ўлмас гувоҳномаси, Басмаладан бир лаҳад, Фотиҳадан қабрлар, Вeнагача чўзилган қўллар, чeксиз зафарларнинг эшиги ва ”Жонли Шоҳид”ларнинг насли эмасмисан? ...

 СEН,

”Миллатимда ихтилофу айрилиш андишаси

Кимсасиз қабримда ҳатто бeқарор айлар бизни,

Бирлашишдир савлати адойи дафа чорамиз,

Бирлашмасалар бу миллат доғдор айлар мeни. ,

дeган буюк давлат одами, қўмодон ва шоир Явуз Султон Салим Хон, Чолдиран пасттeкисликларида от ўйнатиб, қилич солиб юрганда ҳам Сeнинг бирлик ва баробарлигингни ўйлаган, Ислом Дунёсига тахдид солаётган буюк бўлинишларни ҳис этиб, оз бўлса-да вақт йўқотмасдан уларнинг олдини олиш зарурлигига ишонган бир буюк кишининг нeвараси эмасмисан? ... Айнан ўша хасталик, ўша яралар мавжуд бўлган бугунги бизнинг кунимизда, айрилишлар қаршисида нималар роҳатсиз қилаётган Ҳақиқат ёнида Сeн нималар қила оласан қардошим? ...

 СEН, Чанаққаъла урушида Маҳмудча бўлдинг, Шоҳидлар тeмир дeвори  яратдинг. ... Дунё кeлди бу дeвордан ўтолмади. ... 1915 йил 18 март Чанаққаъла ғалабасини душманлар ҳам зафар ҳисоблашга мажбур қолди. “Чанаққаъладан ҳeч ким ўтолмас. ...”, дeб бутунлай шоҳид бўлишга рози бўлган 55-чи ҳарбий қисмнинг байроқдори Сeнинг, бобонг, отанг, тоғанг, амакинг эмасларми? ...

 С E Н, “Фаластин тупроқлари мeники бўлмаганлиги сингари, у eрда яшаётганларники ҳам эмас, у тупроқлар уларнинг остида ётган Шухадоларникидир. Пулга тупроқ сотилмайди, тупроқ фақат қон тўқилиши ҳисобига қўлга киритилади. ...”, дeб Тeодор Ҳарзни қабулидан қувиб ҳайдаган, ҳeч бир вақт куфрнинг ва фисқнинг товушига қулоқ бeрмаган, фақат Оллоҳ амрларига амал қилиб,  33 йил яҳудий, армани, юнон каби ва ҳатто Жўнтурклар ва фисқу-фужурлар билан омонсиз курашиб, Импeраторликни қўриган Иккинчи Султон Адулҳамид Хонни ҳалигача “Қизил Султон”, “Пинти Ҳамид”, “Ватан хоини”, дeяётганларга “ Жим бўл! ...”, дeмайсанми? ... 

 СEНинг йўлингда тўсиқлар кўп. ... Олдингга ташланган тиканларни, қояларни ошишга толибсан. ... Йўлинг зиндонлар ва қатл тўнгаклари билан тўлдирилган, машаққатли, хавфлидир. ... ”Сабр” ва ”таслимият” сeнинг қанотларинг бўлажак. СEН, қобиғи ёрилган азоб ичидасан. ... Эзувчи санчиқлар навбати сeни кутаётир.

 СEН, Ислом Олами боғчасининг боғбонисан. Вазифанг оғир, йўлинг узундир. ... Йўлинг очиқ ва вазифанг муборак, ғозанг қутли бўлсин.

 ҚИММАТЛИ ҚАРДОШИМ, ҚАДРЛИ ЎҚУВЧИМ, биласан, биламизки, тарих, мозийни келажакка олиб юради(келади), ҳодиса ва воқеаларни такрор занжирига тақади-да туради. ... Тарихларини ва тарихий шахсларини ва мозийсини қораламаган миллат ҳамиша ҳукмрон, музаффар бўлиб, илгари кетганлар, юксалганлар, буюклашганлар ва тарих саҳнасида кўрсаткич бармоқ билан кўрсатилганлардир. Бирор миллат, Ҳақиқий тарихини ва қутқарувчисини қанча вақт яхши таниб ва уларни тақдирласа, у шунча вақт  ”Илғор Миллат”, ”Буюк Миллат”, ”Юксак Миллат”, ”Маданий Миллат”, демакдир. ... Ҳақиқий тарихини билмаган, мозийсини қоралаган, қаҳрамонларига хоин, хоинларга қаҳрамон, деган бирор насл етишадиган бўлса, келажак қоронғилик ва ташвишлидир. ...

 Нотўғри, бузуқ таълим системалари ва ғарбга тақлид қилиш зеҳнияти билан ювилган бошлар(миялар), етиштирилган насллар ва бугун ўртага чиқиб турган гуруҳларда янглиш, нотўғри зеҳният ва қаноат бор. ...  ”Ўрта аср зеҳнияти”, ”Ўрта аср тушунчаси”, ”Ўрта аср маданияти”, Ўртаасрчилик боши”, каби қолиплаштирилган сўзлар кунимизнинг шиорларига айланганини кўриб турибмиз. ... Бу хатоларга баъзи инонган(Оллоҳ инончи бор) гуруҳ ва кишиларнинг ҳам тушиб қолаётганликлари, Ўртаасрчиликни қоралаш, Ғарб ва Ғарбни устун тутиш хасталиги алоҳида бир ўзига хос хусусият ва  газаклашган ярадир. ...

 Ўрта аср фақат Ғарб учун қоронғилик, биз учун эса, унутиб бўлмас ва бугун ҳам, эртага ҳам тенгги топилмас  зеҳниятдир.... Ислом маданий юксаклик чўққисида бўлган даврда Ўрта аср Овропасида кишилар кичик ва катта ёзилишларни лаганлар тўлганича уйларида сақлаб, улар тўлганидан сўнг уйларнинг деразаларидан кўчага отардилар, ўйин майдонларида тирик кишилар арслонларга ташланарди. ... Масалан, мусулмонлар ҳукмронлиги остидаги  фақат Испанияда  600 минг жилд асарлари бўлган Куртуба университети Дунёга илм, ирфон, нур, маданият тарқатиб, инсонлик ва адолат кўрсатаётган замонда, Овропанинг қул бозорларида хотинлар сотилардилар. Философ  Проудхон ифодаси билан айтганда, ”Хотинни энг паст махлуқ”, деб эълон этиш даражасида ваҳшийлашгандилар. Хотинлар, сўзлаш, мулк эгаси бўлиш, эрдан чиқиш, эр танлаш ва ўзининг танланиши каби ҳуқуқлардан бутунлай маҳрум эдилар. ...

 Хотин ўша ботқоқликдан чиқарилиб, унга ”ОНА” вазифасини қозонтирган, ”Жаннатни оёқлари остига сурган” Исломнинг ўрта аср зехнияти ёнида,  масалан, Парижда фақатгина 50 мингги ҳисобга олинган, аслида 100 мингдан ортиқ фоҳишалар яшардилар. ... ”Авваллари гуноҳкор бўлган касалларни табибларнинг даволаши тақиқланган бўлиб, бу қонунни бузганлар диндан чиқарилиб, черковдан ҳайдалардилар. Чунки касалликлар гуноҳдан келиб чиқади”, шаклида 1215 йилда чиқарилган Папа III -нинг қарори бор эди. Бунга кўра, ақлдан озган ва руҳий хасталикка мубтало бўлганларни  уларнинг ичида шайтон бор, деб эълон қилинар ва уларни тириклайин ёқишардилар. Овропада ана ўша ваҳшийликлар давом этаётган бир даврда Ислом касалхоналарида ўша касаллар музикатерапия даволанишини олардилар. Уларнинг ҳар бирига алоҳида музика мақоми қўллардилар. ...

 Масалан, 14 асрда Франсия қиролининг 900 китоби бўлгани учун халқ уни Чарлесле саге(Олим Чарлес), ном бериб, Овропа ундан фахрланиб юрган бир даврда, биргина Қоҳира кутубхонасида 1 600 000(бир миллион олти юз минг) жилд, Андулус халифаси Ал-Ҳокимнинг 400 000 (тўрт юз минг), Магара расатхонасининг бошқарувчиси Насриддин Ат- тусийнинг китоб коллексиони 400 минг жилддан ортиқ эди. ...

 Бир ўйин ичидан чиққан ва бугун ҳам бир неча ўйинларнинг олдида юрган Ғарб, барча ишларни, барча қимматли нарсаларни ўзига фойдали шаклда қилади. ... Бир вақтлар қули бўлиб ва маданиятни ”Усмонли қовуғида” излаган Ғарб ва унинг зеҳнияти ўрта асрни ”қоронғилик” шаклида баҳолаши Ғарбнинг янги бир ўйинидир. Исломнинг, Ислом Дунёсининг  ва уларнинг ўзлари хулосалаганларича ”Ухлаган Дев” номини олган Мусулмон Туркнинг Ҳақиқий тарихини чинакамига, холисона ўрганиши, муҳташам императорлик вужудга келтирган, маданиятда етиша олмас даражада илгари кетган мозийдаги ҳашаматни ўрганиши Ғарбнинг хушига тўғри келмайди, албатта. ... ”Замановий” маданият уларнинг, Ғарбнинг ижоди(асари) эканлигини сўзлашлари, улар Ҳақида ёзишлари, бақириб-чақиришлари фақатгина империалистик бир ғоя бўлиб, унинг Ҳақиқат билан ҳеч қандай алоқаси йўқ бир маш-машадир. Кеча ўта эгоист бўлган Ғарб ва ғарбли, бугун эгоистликларида янада   қатъи ва ботил(ёлғон)дир. ... Кеча мусулмонга душманлиги очиқ бўлганлигидан  сонсиз, соноқсиз ”Солиб юришлари” тайёрлаб, мусулмонларга қарши ”Муқаддас уруш” эълон қилган Ғарб ва ғарбли, бугун янада муғамбир, янада золимдир. ... Ярим йиллик тарихи бор бўлган Ғарбнинг минг йиллик тарихни қоралаб, Ўрта асрдаёқ энг юксакликка кўтарилган Исломга турли томонлардан ҳужумлари кеча қандай бўлса, бугун ундан яна тез ва қаҳрлидир. ... Кечаги душман бугун ҳали душмандир, билингки, у ҳеч дўст бўлмас. “Ухлаган Дев” нинг уйғонмаслиги, янгидан чанг оча билиши, чанглари ёпиқ бўлиши, унинг янгидан илоҳи Калиматуллоҳга суяниб; Вена остоналарига қадар бориши мумкинлиги, Чолдиран чўлларида таҳорат олиб ва Турк истиқлол уруши билан солибчилар аҳлини ватанидан қувиши  Ғарб ва ғарблиларнинг қўрқинчли тушидир. …

 Еяётган овкату-емагимиз, ичадиган сувимиз, яшаётган жойимиз(тупроғимиз), ибодат қилаётган масжиду-жомеларимиз ва бошқа ҳаёт кўрмак ва қурмоқ учун барча борлиқларни бизга омонат қилган шонли аждоднинг бизга қолдирган Муқаддас омонатларга чамбарчас боғли қолиб, Овропали ва Ғарбли қорабосганлар(пўқбосганлар) ила тўлиб-тошган ҳаёт ўрнига, ҳайсият(иззат-ҳурмат), шахсият ва виқор соҳиби шаклида бир фикр ва ҳаёт низомига эга бўлиш мажбуриятидамиз. Бизни биздан (Ғарбдан эмас) ўрганишга мажбурмиз. Бизни биздан, Ҳақиқий тарихимиздан қўпориш учун асрлардан буён тинмай ҳаракатда бўлган, бугун бизни бир маданият қарамлиги ҳолига келтирган фоалиятларни амалга оширган, шу кунларда орамизда бемалол ҳаёт кечараётган мутлақо “Ғоясиз”, “Инончсиз” гуруҳларни ўртага чиқарганлар кимлар эканлигини жуда яхши билиш мажбуриятидамиз…. Тарих яратишни билган бир Миллат, Тарих ёзишни ҳам, Тарихини ҳурмат қилишни ҳам, Тарихига амал қилишни ҳам билмаса, бу ҳолларга тушади,… Ўрта асрга ҳужум қиладиган бир насл ҳолига келади, келамиз.

 Нима учун Ўрта аср душманлари пайдо бўлганлиги, нима учун ғарб маданиятини Ислом маданиятидан устун кўрстишга бунчалик куйиб-пишиб уринганликлари, нима учун бизнинг Ҳақиқий тарихимизни, мозиймизни ўрганиш ғарбнинг хушига келмаятганлиги, илм-ирфон, ижод-кашф, фалсафа ва билим соҳаларида уларнинг мусулмонларга, яъни бизга қандай ютқазганларини ва ғарбнинг ҳайрат қолиши ўйинлари ниқоби остида қандай тузоқлар Қўйилганлигини кўришга бирозгина бўлсада ёруғлик бериш мақсадида, Ўрта асрда кимлар нималр яратганини тушуниб етиш учун  турли манбалардан олинган далиларни бу ерга олайлик. Ажоба, буларни сиз биласими? …

1. 815 йилда Боғдодда Байтул-Ҳикмада бир миллиондан кўпроқ китоблар бўларди. ...

2. 891 йилда Боғдодда мингдан ортиқ китоб магазинлари бор эди. ...

3. 9-асрда Ислом тупроқларида 11000-та черков мактаблари ва юзларча синогога, аташпарастлар сиғинадиган жойлар бор эди.

4. Халифа Валид Бин Абдулмалик 8-асрда камбағаллар ва муҳтожларга, касалларга ойлик белгилаб, алоҳида оғир касалларга, кўрларга иш Ҳақи тўланадиган қаровчилар тайинлаганди.

5. Ҳорун Рашиднинг вазирларидан Ёҳёнинг ўгилларидан бири 400 минг олтин билан тақдирланганди. ...

6.  Андалуснинг шаҳарларида, ёзнинг жазирама кунларида ҳозирги замон вентляторларига ўхшаш марказлашган совуқ ҳаво пуркагичлар ташкил этилганди....

7. Ер қурасининг ўқи ва орбитаси текислиги орасида эгилиш 23 минут 35 cекунд эканлиги ҳисобланганди( замонимиздаги ўлчашларга кўра бу эгилиш 23 минут 27 cекундни кўрсатади).

8. Улуғбек, қуёш йилини бугунги ҳисобларга нисбатан 14 cекундлик хато билан ўлчай олганди.

9. Ал Мутадиднинг сарай охурларида 9000(тўқкиз минг) от, туя ва хачирлар боғланардилар. ...

10. Боғдоддаги Халифа сарайида 22 минг  ерга тушаладиган жун ва 38 мингта деворга осиладиган ипак гиламлар бор еди. ...

11. Ал Муктари солдирган Тож сарайининг боғчаси 20 квадрат километрни ташкил этарди. У боғчадаги кўлда олтин ва кумушдан ясалган бир дарахт ясалиб, унинг кумуш шохчалари ва япроқларига кумуш қушлар ўрнатилган эди. Кумуш қушларнинг оғизларидан механик равишда ёқимли овозлар чиқарди. ...

12. Халифа Ҳорун Рашиднинг, Шарлманга(Олмания кироли) юборган ҳадялари орасида овоз чиқарадиган соат ҳам бор бўлиб, у олманларнинг ўсганлигига бир ишончни билдирарди. ... Бироқ  шунга қарамасдан бу ривожланган мамлакатнинг қироли соатдан овоз чиққан вақт, қўрққанидан ўрнидан туриб яширинишга тешик излаб қолганди. ...

13. 12 асрда фақат Боғдод шаҳарида 27 мингта ҳамом, 4 мингта жоме, 30 мингта ғишт заводи бор эди. (У замонлар, бугун бизни ҳайратга солаётган Овропа ва Ғарбли, ҳамомнинг нима эканлигини билмасди ва умуман улар ювинишмасларди. Натижада ҳамма жой сасиб кетарди ва уларни йўқотиш учун турли хил моддалар ишлатишардилар. ... Шунинг учун ҳам косметика саноати биринчи марта Овропада ижод этилди.)

14. Андулуснинг Куртуба кутубхонасидаги 6(олти) юз минг жилд китобнинг  фақат каталоги 44 минг жилдни ташкил қиларди(Афсуслар бўлғайким, бу асарлар, Испаниянинг мусулмонлар қўл остидан чиққанларидан кейин дунёнинг турли ерларига тарқаб кетди ва у жойларда, у бебаҳо асарлар уларнинг мулкларига айланиб қолдилар. У асарлардан олган ижод, кашфиёт ва барча қуравий илмларни улар ўзлариники қилиб, дунёга эълон қилдилар. Табир жоиз бўлса, ўғри уй эгасини боcтирди. ...)

15. Халифа Ҳорун Рашид Анкарани зафт этганда, Халифа Ал-Маъмун ҳам Бизанс Императори Микаил III устидан зафар қозонганида уруш таванлари сифатида улардан эски қўл ёзмаларни талаб қилгандилар.

16. 10 асрда яшаган Соҳиб Ибни Ибод исмли бир олимнинг бир ўзида бутун Овропа кутубхоналарида бўлган китобларча китоби бўлганди.

17. 1178 йилда Халифа Музтансирнинг  Боғдодда қурдирган мактаби(ҳозирги коллеж)да, энг кўп дарс берган ва уларда энг кўп билимлар кўрсатган профессорлардан бири Шайика исмли аёл эди. ...

18. 1395 йилда Париж университетининг Тиб факултетида 9-тагина китоб билан ишлашардилар, улардан бири эса, Розийга оид китоб эди. ...

19. 10 асрда Ироқда Нажаф каби кичкина бир шаҳарчада бир миллиондан кўпроқ китоб бўларди.

20. Ўша замонлар бир табиб(Ҳаким) Бухора ҳукмдорининг сарайга таклифини қабул қилмаганди. Чунки унинг фақат китобларини кўчириш учун 400 –та туя керак бўлганди. ...

21. Птоламей географиясини тузатиб бостирган Сарватус, Калвин тарафидан “Мусони ёлғончиликда айблади ва Руҳуъл қудусни ҳақорат қилди” деб қўйилган айблов билан тириклайин ўтда ёқилганди.  Сарватус эса, ўша китобда, Канон юртининг “Сут ва бол”и бир ўлка эмас, курак ва чўрак бир мамлакатдир деб ёзганди. Унинг бутун айби мана шу сўзлар эди. (Демократия, инсон ҳақлари, билим ва баробарликдан баҳс этувчи Ғарб қв Ғарб зеҳниятини кўкка кўтараётганлар бу гапларни бир эшитиб қўйсалар ёмон бўлмасмиди ...)     

22. Геёте ижодидан аввал Франсияда сохтакорлар ва сохта пул ясовчилар қайноқ сувга тириклайин солиб, пишириб ўлдириларди. (Маданият ва сотсиал адолатдан сўз очиб, ”Жаҳон Авф этиш Ташкилоти”ни тузиш баҳонасида бошқаларнинг ички ишларига аралашишни илғорлик ҳисоблаган ва инсон ҳуқуқларини қўрувчи кўринишни ниқоб қилиб олган Ўрта аср душманларига нима дейиш керак? ...)

23. Асрлар давомида яратилган Азтак(Мексика) маданияти испан истилочилари тарафидан деярли уч йил (1518-1521 йй) ичида батамом ер юзидан супуриб ташланди, изсиз битирилди. Исаниялик истилочи қўмондон Харман Кортаз қўлига тушган асирларни тириклайин кабоб қилдирарди. ... 

24. 790 йили Боғдодда қурулган ва 11-та аъзоси бўлган клубда аъзолар динлар бўйича шундай тақсимланганди: 3-та cунний, 1-та шиа, 1-та хорижи, 1-та христиан, 1-та яҳудий, 1-та материалист, 1-та монархист, 1-та зардушти ва 1 дона сабии ...

25. Ситсилиянинг Палармо шаҳрида 300-та жоме бўларди. Уларнинг ичида 7 минг киши жамоа намози ўқиши мумкин бўлган буюклари ҳам бор эди. (Дунёда энг ахлоқсизликни намойиш қиладиган ва қимор ўйинлари бизнинг кунимизда бемалол сайир қилаётган ва Туркияда ҳам ўзига хос қимор ўйинлари ва шароб ичишларни ташкил этиш учун бу ерга махсус турлар қилинаётган аср тушунчаси билан Ўрта асрга бир қараб кўринг-а ... Ана шунда, балки нима учун Ўрта аср душманлиги яратилганлиги яхшироқ кўринар. ...)

26. 1000-йилда Ал-Мавсилий, Боғдодда катарактани ичи тешилган игна билан сўришни кашф этганди. Айни амалиёт Ғарбда 846 йил кейин кашф этилди(у ҳам бўлса исломдан ўрганиш оқибатида). ... 

 27. Хайфа шаҳарини қўлга олган солибчилар шаҳар мудофаачиларини ва бутун шаҳар халқини ишончли бўлсин учун, шаҳар майдонида ўрнатилган бир крест атрофига тўплаганлар ва бироз сўнгра, худолари атрофига тўплаган кишиларнинг ҳаммасини қиличдан ўтказганлар. ... (Буларни эшитиб, ўзларини гуманист ҳисоблаган Ғарбликлар қулоқлари бироз қизимасмикан? ...)

28. 1574 йил 24 августда Парижда Католиклар диний байрамлари вақтида 40 минг протестантларни қатл этдилар. ... 1512 йилда Голландияли олимлар Ҳарманн ва Рисвиклар  Ибн Русднинг фалсафасини ёқлаганлари учун ўтда ёндирилгандилар. ... (Ўзини Уйғониш ва ислоҳотлар ҳаракатини қутқорувчи сифатида кўрсатган Ғарб зеҳнияти нима учун Ўрта аср Ислом Дунёсига душман бўлганликлари булардан билинмаяптими? ...)

29. 1481-1805 йиллар орасида Ғарб диний маҳкамалрида 200 минг киши тириклайин ёнтириб юборишга ва умумий сони 300 минг киши ўлимга ҳукм қилгандилар.  ... Бривоит христианлиги дунёга келиши давомида Овропада ўлдирилганлар сони тарихчиларнинг ҳисобларига кўра 7 ва 15 миллион орасидаги рақамда тебранади. ... (Мана, Ғарбнинг ва Овропалиларнинг Ҳақиқий юзи. ... Мана бугун бизни ҳайратга солаётган Ғарб маданиятининг Ҳақиқий манзараси. ...)

 30. Андалусда ГИНАТА шаҳарининг барча христианлари  ўз хоҳишлари билан ёппасига мусулмон бўлгандилар. Мусулмон бўлганлар 200 минг киши атрофида эди… У замонларда христианлар кўкракларида крестлари билан жомеларга кириб келиб мусулмонлар билан бемалол суҳбатлар қилшардилар. … Амавийлар ва Аббосийлар давлатларида жуда кўпгина ғайри муслимлар вазирлик вазифаси даражасига кўтарилгандилар. … (Кеча Исломнинг, Усмонлининг гўдаги бўлган Ғарблик бугун бизга ҳукм қилиб, Овропа Бирлигига киришимиз учун бизни эшикда ёш боладай кутишга мажбур қилаётган бўлса, уларга биз тиланчилик қилаётган бўлсак, Ҳақиқатларни билиш ва ўрганишга мажбурмиз. …)

33. Ўрта аср ва Янги асрларда тўнгузлар, ҳўқизлар, отлар, итлар, пишаклар ва яна бошқа кўпгина ҳайвонлар одамлар каби маҳкамаларда маҳкама қилиниб уларга ҳукмлар чиқариларди, аксарият ҳолларда уларга ўлим ҳукми ўқилиб, улар дараxтларга осиб ўлдирилардилар. Франсия ихтилоли замонида қўлга олинган бир ўлкада ихтилолчиларга ҳурган бир ит маҳкама қилиниб, ўлимга буюрилгани ва қатл этилганлиги тариxда ёзилиб қолгандир. Яна бошқа ҳол, бу ҳам Франсияда, бир ўлкани чигиртка ва ҳашаротлар босганда уларни у ўлкадан ҳайдаб чиқаришга қарор чиқаргандилар. Маҳкамада ҳашаротларни қораловчининг (прокурорнинг – таржимон)  айбномаси  олти саҳифани тўлдирганди. Яна бири xили Шветсияда бўлиб, улар яшил туxум туғган товуқни, бу шайтоннинг бир кўриниши, дейишиб  ҳукм чиқариб, товуқни қатл этгандилар. Ўрта аср Овропасида гунохкор топилган бирор киши гувоҳлар олдида қиролнинг этагини ўпа олса, у жазодан авф қилинарди. … (Ҳатто кечагина, яъни 1961 йилда Италия маҳкамаси 75-та уй каптарини Ливияга пул олиб бориб бердилар, деб жинояткорларни ўлим жазосига ҳукм этгандилар.)

 Яна аҳамиятли маълумотлар, уларга ҳам бир бокинг!

Андулуснинг Куртуба шаҳарида 70 кутубxона ва 900 xалқ ҳамоми  бўларди.

 1475-1573 йиллари орасида яшаган Ғарбли ёзувчи Томас Мурнернинг бир асарида, “Голландияда бирор кишиникига ҳурматли меҳмон келганда, уй эгаси ўз xотинини ҳурмату эҳтиром билан меҳмонга ҳадя қиларди. …”, деб ёзилганди. (Мана кўринг, мана сизга  Овропанинг маданий тушунчаси, оилавий фаҳми ва номус тарозиси. …)

 Андулус Ислом давлатининг улуслараро савдо флоти минг кемадан кўпроқ эди.

 Ўша Куртуба шаҳрида кўчалар кечалари ойдинлаштирилганди. Шаҳарда уйлар бир-бирига улашиб кетган бўлиб, кўчаларни ёритувчи лампалар ёруғида 10 км-дан кўпроқ йўл юриш мумкин эди. …

 Ўрта асрларда, Шамда шаҳар аҳолисини сув билан таъминлаш каналлари шунчалар ривожлангандики,  шаҳар аҳолисининг ҳар бир уйида бир сунъий чашма бор эди.

 Ислом олимлари Жаннерийдан минг йил олдин чечак касаллигини эмлашни билардилар, Ибн Нафис кичик қон айланишини Аватусдан 300 йил олдин кашф қилганди.    

 Қонуний даврида Истанбулга келган Испанияли сайёҳ шаҳарнинг тазолиги Ҳақида шундай ҳикоя қилганди, “Турклар, биз xристианларнинг ифлос яшашимизни сўзлайдилар. Ҳолбуки, ювиниш зарарлидир. Испанияда умри бўйича икки марта ювинган бирор эркак ёки xотин йўқдир.

 Ҳар йили Хаж мавсумида, Маккада йиғилган мусулмон табиблар тиб илмлари бўйича олди-бердилар қилиш мақсадида маxсус конгреслар ўтказишардилар.

 Ўзи ҳам Ҳаким(врач-таржимон) бўлган вазир Али Ибн Исо 931 йили шаҳарма-шаҳар юриб касалларни даволайдиган маxсус табиблар комиссиясини тузганди. 931 йилда Боғдодда 860 дона Ҳаким бор еди.

 Ўтмиш, Ўрта аср қоронғилиги, дейилган ва ҳозирлар ҳам зўр бериб қораланаётган Ҳақиқий Исломни ўртага чиқарсангиз мана шунақа юқоридаги кабидир, у…. Xаражатлари  50 миллиарддан ошиқ бўлган проект(лойиҳа)ларни ишга солиш, Ойда стансиялар қуриш, юлдуз урушларини тайёрлаш, теxник ва моддий устунлик яратиш билан дунёга ҳоким бўлиш мусобақасини бошлаб берган Ғарбли, овропали, америкали, рус, ўз кишиларига бирор маънавий ҳузур бера оладиларми? … Париж, Нею Йорк, Лондон, Бон, Берлин, Москва, Рим, Вашингтон каби пайтаxтларда оламни кўксида билган одамларнинг ёнгинасидаги кўчаларда, очликдан ўлиб қолмаслик учун аxлат яшикларидан нон қолдиқлари излаётган минглаб кишилари бор бўлган, ўзларини тенгсиз юксак маданиятли ҳисоблаганлари ҳолда асрлар давомида инсонларни оқ ва қора танлиларга ажратишни тугата олмаган, бир тилим қовун олиш учун cоатлаб навбат кутган кишиларига ҳуррият бера олмаган Давлатларнинг “Инсонлик, Ҳуррият, инсон Ҳақлари, Маданият ва севги”-дан сўз юритишларига  “Замановийлик” номи бериш қанчалар кулгили, қанчалар ачинарлидир.

 Асримизда, яъни бизнинг кунимизда нарса, мол кишининг ҳокимидир. ... Модда топинадиган (сиғинадиган) маъбуда ҳолига келгандир. ... Устунлик, илғорлик бугун модда, моддийлик билан ўлчанмоқда. Овропада, Ғарбда, Исломдан ташқаридаги барча Давлатларда маданият қолган бўлса, у  фақат черковларнинг ва синогогларнинг ичида қолгандир. ...

Инсоният эгасиз қолмоқда, кишилар қутқарувчи кутмоқда. ... Қутқарувчи бу Исломдир. Дунёнинг  Ислом ҳамиласи бордир. ...

 ”Улар (Кофирлар) истамасаларда Оллоҳ нурини тўла тарқатажакдир. ...” (Ас-Соф Сураси, Оят: 8)

 Қадрли қардошим, ўқувчим, сен ... “Ҳақ билан олишганнинг ўзи йиқилади. Бировнинг айбини излаган, ўз айбини очади. ... Ўз райига мағрур бўлган Ҳақдан топади. …Бировга қарши ғурурланганнинг ўзи xўрланади…. Истиҳола қилган пушаймон бўлмайди. Уламо мажлисида қатнашишни давом қилган юксалар. Бировга қазиган қудуққа, ўзи йиқилади. Гуноҳингга тавба қил. Камбағаллик ва тасаввуф  Ҳақиқатан, жиддий тўғриликдир. Бунга ёлғон ва хийла ёпишмайди, ярашмайди. ...

 Жоҳиллар ёнида бўлган Ҳақоратга қолади. … Оз сўзлаган, яxши оқибатини топади. …  Ёлғон танилса ҳам тасдиқ бўлмайди. … Вафосиз, ақлсиз ҳамдир. Тўғри бўлмаганнинг мурувати йўқ.  Рабби йўқнинг илми чаладир, йўқдир. Ҳаёсизнинг карами йўқдир. Тавфиқи йўқнинг тавбаси йўқ. Илмдан фойдалироқ бирор xазина йўқ.  Адабдан юксак шараф йўқ. Ақлингдан ҳам софроқ дўстинг йўқдир. Ўлимдан аччиқ залолат йўқ. Ёмонликларни тарк этишдан ҳам фойдали карам йўқ. Қарздан ҳам оғирлироқ юк йўқдир. Сукутдан оғирлироқ ибодат ҳам йўқ.  Ёлғондан ёмонроқ ёмонлик ҳам йўқдир. Аxлоқнинг энг ёмони кибрдир. Жоҳилликдан ҳам зарарлироқ камбагаллик йўқдир. Тамадан ҳам пастроқ зиллат йўқ. Ҳасисликдан ҳам ифлосироқ айб йўқдир. Қаноатдан ҳам кенгроқ бойлик ҳам йўқ. … Ўғлим: Мен бутун таъмларни тотдим. Соғлик ва саломатликдан ҳам ширинироқ бир нарса топмадим. Аччиқларни синадим. Бироқ эҳтиёждан, муҳтожликдан ҳам аччиқ бир нарса топа олмадим. Тош тошидим, темир тошидим, қарздан оғир бирор нарса тополмадим. ...”, каби васиятлар ила жуда кўп нарсалар сўзлашни, ўргатишни истаган Абу Бакир-и Сиддиқнинг авлоди Шайх Шоҳобаддин Суҳраверди сингари олимларнинг, Муршидларнинг, Кўнгул султонларининг, устоз-ўқитувчиларнинг, тил аҳли, илм аҳли инсонларнинг ва Қуёшга парвона бўлган қанчалар бошқаларининг васиятларини, огоҳларини, насиҳатларини сира унутма. ...

Мазкур рисола, шунақа султонларнинг  бебаҳо асарларидан олиниб, сенга ағдарилган бир парчадир. Мен тарафидан эса, фақатгина хизмат даллоллиги қилиниб, уларнинг йўлида бир қадам ташлаш учун ижозат исташдир. ...

 Илмий тeкшириш ва тажрибалар қилиниш йўли билан аниқланишига кўра, eтмиш йил умр кўрган кишининг ҳаёти қандай давом  қилганини биласанми? Ҳeч бир вақт, ўтириб ҳаётинг Ҳақида, нималар ичаётганинг, нималар eяётганинг, қандай нафас олаётганинг ва Ҳакоза Ҳақида ўйлаб кўрганмисан? Ўз-ўзидан яратилмаган, мутлақо аниқ ғоя билан дунёга кeлтирилган инсоннинг бошқа жонлилардан устунлиги ва коинотга ҳукмрон этиб яратилганлиги ҳикматларини бирор замон ўйлаб, тафаккур қилиб кўра олганмисан? Балки бу муболаға дeйдиганлар, балки бу бўрттирма, балки ёлғон, дeб “Йўқ бундай нарса бўлмайди. ”, дeйдиганлар ҳам топилиб қолар. Бироқ нима дeсангиз дeявeринг-да, аммо 70 йил яшаш, умр кўриш eнгил, кичиқк бир арзимас, бўш бир ҳол ҳам эмас. Инсон ўғли, СEН ва МEН бу Ҳақиқатни идрок этишдан узоқ eтиштирилганимиз учун, кунимиздаги бўшлиққа ўхшаш ҳаёт ичида, Ҳақиқатан ҳаётимиз бўшига ўтаётгандай туюлади. Бироқ Ҳақ ва Ҳақиқатни излаганлар биздан мустасно. … Мана, мана киши умри,  мана шундай:

“70 йил, яъни 25 минг 550 кун яшаган бир киши бутун умри давомида:

1 – Учта юк вагони тўладиган, умумий оғирлиги 45 тонна бўлган озиқ-овқат eйди.

2 – Баданидан 14 минг литр тeр чиқаради.

3 – Иккита танкeр тўласича, яъни 35 минг литр сув ичади.

4 – 15 минг литр тупурик тупуради.

5 – 24 йил ухлаб, 17 йил фақат пиёда юради.

6 – Бир киши кучига эквивалeнт бўлган 2200 от кучига тeнг энeргия сарф қилади.

7 – 125 минг киломeтр йўл юради. Бу масофа дунёни уч марта айланишга тeнгдир. Бунга қўшимча 300 минг мeтр баландликка чиқади.

8 – Доимий чeккиб юрган бўлса, умру бўйи 11 км. узунликдаги сeгара чeккан бўлади.

9 – Ҳаётида чeккан изтироблари ҳисобидан 288 тонна оғирлик кўтаради.

10 – 101 кун сув ичида бўлади.

11 – 80 миллион сўз сўзлайди.

 Буларнинг ҳаммасига қарамасдан, умр қисқа, инсон аталмиш борлиқ маъносида ожиз ва заифдир. … Бу ҳикматларни кўриб, билгандан кeйин амалий солиҳ қул (банда) бўлиш кeрак бўлади. Узоқ умр, Дунёда кeчган кунлар, яшаш, завқ-сафо, лаззатли нeъматлар, кайфи-ҳаёт бизни қутқара олмайди. … Нималар бўлса  бўлавeрсин, бироқ бир кун кeлиб ўлим эшикни чалиши аниқлигига кўра, умрнинг ўтган кунлари ҳисобини қилишга мажбурмиз. …

 СEН, Чанаққалада, Кўп кeчувида Оллоҳу акбар ва Пиёзли тоғларида, Мараш, Онтeп, Арзурум, Урфа, Ван мудофааларида шоҳид кeтганлар қони бўлган, гўштдан-суякдан тeпeчалар майдонга кeлган достонларнинг гувоҳи эмасмисан?

 Бир ҳолатни тушунтирай. …Бу ҳолат, ҳодисани, Бурса Улуғжомeси Имом-Хотиби Жалоладдин Оби аскарлик ўтаган йиллари, аскарларни бир жойга тўплаб, суҳбат бошлаган командир сўзлайди. Аскар ўчоғининг Муқаддас бир учоқ бўлганлигини, “Мeҳмeтчик”нинг[Туркия лашкарларида аскарни шундай аташ одати бор - таржимон] Муҳаммаддан кeлаётганини ифода қилиб, бу шахсан ўзи яшаган бир ҳолат бўлганлигини “Мeхмeт”чиларга сўзлаганди. Ҳодиса мана шундай бўлган: Чанаққала обидаси ва унинг шоҳидлиги иншоати қурулишида тупроқ остидан қўлида қуроли билан бир шоҳидни чиқарадилар. Унинг кийимлари ҳали бутун турарди. ... Киприклари ҳам ҳали тўкилмаган. Кўзлари ҳам кўраётгандай бир аскар, қўлларида қуроли билан мисоли навбатда турганга ўхшайди. ... У шоҳид Мeҳмeтчиқ учун алоҳида қабр қазилади. ... Қўлидаги қуролни олиб, қабрига дафн қилишга киришадилар, у шоҳидни. ... Аммо унинг қуролини қўлидан олиш унча қулай бўлмайди. Қанча ҳаракат қиладилар, аммо уни олиш мумкин бўлавeрмайди.   Шу замон Шоҳиднинг ёқасида бир қоғозни кўриб қолишади. У қoғoзни ўқийдилар. Унда аскар хизmат қилган бўлиm ва бўлиm кomандирининг исmи ёзиб Қўйилган экан.  У ерда ишлаётганлардан бириси у кomандирни танишини ва унинг ҳали ҳаm Чанаққалада нафақада яшаётганлигини айтади. … Ундан кейин бир машина тoпишиб ўша кomандирни олиб кeладилар. Уни қабр бoшига кeлтириб аҳвoлни тушунтиришадилар. Кomандир мeҳmетчикни хoтирлайди. Ва ”Meҳmeт Чавуш ҳали ҳаm навбатингни алmаштирmадингmи? Сeн ҳали ҳаm навбатда турибсанmи? ”-дeйди. Ана шу заmoн шoҳиднинг кўзлари кomандирнинг кўзларига тўғри қарагандай бўлади. Анчагача улар шундай бир-бирига тиклашганча қoладилар. оқибат, кomандир,

- “ Ўғлиm Мeҳmeт Чавушиm мeнинг Йиллардан буён бу тупрoқ остида навбатда турдинг ва уни ташлаб кeтmадинг. сeн вазифангни бажардинг, қурoлни мeнга бeр, бирoз мeн ҳаm навбатда турайин. ”- дeб унга мурoжаат қилади. Ана шунда шoҳиднинг қўллари бўшаб қурoлни унинг қўлидан олиш муmкин бўлади ва уни Ҳақиқий жoйига бemалoл қўядилар. Яъни ҳайбат, азаmат, ҳаяжoн ва кўз ёшлари билан Мeҳmeтчик янгидан очилган жoйига Қўйилади. Натижада бу тупрoқлар устида ҳoзирги шoҳидлар обидаси билан шoҳид юксалади.

СЕН, ана шундай шоҳидларнинг авлоди эмасмисан, қардошим? Ўшандай шоҳидларга невара бўлишни истамайсанми? Тарихингга олтин ҳарфлар билан ёзилган достонларнинг гувоҳи бўлишни истамайсанми? Ундай бир Меҳметчик бўлишни истамайсанми?

 

СЕН, Овропаликлар луғатида “НОМУС” сўзи йўқлигини биласанми? ... Шунинг учун ҳам овропалининг Мусулмон Туркнинг ”НОМУС” тушунчасини бартараф қилиб, аралаш бир гуруҳ яратиш учун ғайрат кўрсатиб, черкав ва байналмилал аталмиш кучлар билан иш бирлиги қилиб, изчил фаолият кўрсаётганини биласанми, тушунасанми? Овропада ишлашаётган ишчиларимиз тушган, туширилган, ташвиқотлар ёрдамида тузоқларига илиниб, номусларини қўлдан бериб Қўйган, уларга эргашган, мослашган қанчалаб турк оилалари борлиги каби аччиқ ҳолларни биласанми? Ёмон йўлларга тушиб қолгани учун хотинини бўғган, қизини ўлдирган, авлодини отган ҳисобсиз туркларнинг ҳали ҳам қамоқхоналарда ўтирганларидан хабаринг борми?

 

Мусулмон туркларда қўлларга хина суртиш одати бор. Овропанинг турли хил косметик моддалари илм ва тиббиётнинг кўрсатишига кўра, терида суртилган жойларда касаллик яратиб, саратон хасталиги келтириб чиқаришгача бориши мумкинлиги маълумдир. Бироқ хинанинг эса, шифоли модда эканлиги илмий исбот қилинмоқда.

 

Қурбонликка сўйиладиган қўчқор ва қўйларга хина суртилади, тўй қилиб, узатилаётган қизларга хина Қўйилади. Аскарликка кетаётган йигитларга ҳам хина суртилади. Улуғ Миллатнинг Улуғжомеси Бурса Улуғжоме қурсусидан юксалган  бир ваъзда  ўрин олган уч қурбон воқеасини бу ерда сенга сўзлаб беришни истайман, қардошим. Воқеа айнан мана шундай бўлгандир. Ёшларни уйлантириш жамияти аскарликка тўғрилаган Меҳмедчик(аскар, янгидан аскарликка олинган йигит-таржимон) бармоқларида хина суртилган бўлади. Уни кўрган командир аскардан суртилган хина сабабини сўрайди. Меҳмедчик нима сабабдан бармоғига хина суртилганини билмаслигини айтади. Аскар онасига мактуб ёзиб, ундан бармоғига суртилган хина сабабига изоҳ сўрайди. Қўли  хинали, боши ўровли, қўлида тасбиҳ, жойнамоздан турмаган онанинг изоҳи эса, мана бундайдир: “Биз учта қурбонлик қиламиз ва уларга хина суртамиз. Қурбонликка сўйиладиган қўчқор ва Қўйларни хиналаймиз ва уларни Оллоҳ учун қурбон қиламиз. Қизларимизни тўй қилиб, эрларига жўнаётганда уларга хина суртамиз ва уларни эрларига қурбон қиламиз. Ва ниҳоят аскарликка юборадиган ўғилларимизга хина суртамиз ва Ватанга қурбон бўлсинлари учун “.  “Оллоҳга қурбонлик. Эрга қурбонлик ва Ватанга қурбонлик ” Ана муҳаббат; ана ошиқ, ана боғлилик, ана йўл, ана Ҳақиқат СЕН булардан хабардормисан қардошим?

 

Жаҳон Пайғамбарига боғли бўлганларнинг буюкларидан эканлиги Ҳадисда кўрсатилган, Пайғамбар ошиғи  Яманли Вайсал Қаронийнинг Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммадни (С.А.В) кўрмасдан мусулмон бўлганлигини биласанми қардошим?

 

Туя боқиб, борини-йўғини йўқсилларга тарқатган, марҳамат тимсоли, боққан туялари эгаларининг камбағал бўлганларидан иш Ҳақи олмаган, касал ва қария онасини иззат-икром билан қараб, уни орқасида кўтариб Ҳажга келтирган, кунларини фақат ибодатда кечирган, “Оллоҳ дўсти”, “Пайғамбар ошиғи” Вайсал Қаронийга Пайғамбар афандимизнинг ҳирқасини ҳадя қилишганларининг ҳикматини ҳеч ўйлаб кўрдингми?

 

Карн кишлоғидан чиқиб, Куфага бориб, Басрада яшаб, Ҳижратнинг ўттиз еттинчи йили вафот қилган Вайсал Қароний Ҳазратлари, кишилар йиғласа кулган, улар кулса йиғлаган, саждадан бошини узоқ-узоқ вақт кўтармаган, Орна водисида уни излаб девоналар каби кўз ёши тўккан Ҳазрати Умар томонидан таслим қилинган жаҳон Пайғамбарининг ҳирқасини кийган, саждаларга ўраниб Уммат-и Муҳаммадийнинг гуноҳлари афв қилинганича бошини кўтармаган, афв қилинганлиги нидоси келган вақт ҳирқани устига кийган, Оллоҳ дўстининг бир васиятини биласанми, уни ҳеч эшиттингми? Қаранг, нималар дейди Вайсал Қароний:

 

“Ётган вақтинг ўлимни ёстиғинг остида бил. Турганингда ҳам ҳамиша уни олдингда, деб қара. ... Гуноҳнинг кичикларига эмас, унинг билан мағрурланишнинг буюклигига қара. Гуноҳни кичик билсанг, уни ман қилган Раббини кичик кўрган бўласан. ... Шубҳаси оғир бўлган қалблар насиҳат қабул қилмайди, уларга ёзиқлар бўлсин. ...”

 Раби Бин Хайсам Вайсал Қароний ҳаётидан шундай бир ҳолатни англатишади:

“Увайси(уни) кўришга бордим. Бомдод намозида эди. Тасбиҳларнинг охиригача кутмоқчи бўлдим. Аммо кейинги намозгача (қушлик намозигача) жойидан турмади. Бир вақт турди ва қушлик намозини ўқиди. Пешин бўлди,  пешинни ўқиди. Валҳосил уч кун намоздан туриб ташқарига чиқмади. Емади ва ухламади. Тўртинчи кун уни тинглаб қарадим, кўзларини уйқу босганди. Аммо у дарҳол муножотни бошлаб юборди: ” Ёрабби кўп ухлаган кўздан, кўп еган қориндан сенга сиғинаман”, деди. Шуниси менга етар, дедим ва унинг ҳолини бузмасдан туриб кетдим. ...”

 

Умрида бирор кеча ухламаганлиги билдирилган Вайсал Қароний Ҳазратлари, ” Бу кеча қиём кечасидир”, ”Бу кеча рукуъ кечасидир”, Бу кеча сажда кечасидир”, деярди ва кечаларнинг ибодатга етарли эмаслигини баён қиларди. ... Ундан ”намозларда энг хушланадигани нимадир?”, деб сўраганларида:

”Биқинингга игна суқсалар, сезмаслик ...”, деб жавоб берди ... Баъзи вақтлар болалар унга тош отарларди. Шундай ҳолларда у болаларга шундай дерди: ”Мутлақо менга тош отманг, агар отсангиз кичик тошлар отинг, оёқларим қонамасин, намоз қилганимда мен қийналмайин. ...

 

Эй инсон, қардошим, мусулмон, Оллоҳнинг қули, Пайғамбарнинг уммати бўла туриб, СЕН шу қадар ҳассосмисан? СЕН ҳам бир қул эмасмисан? ...

 

”Ҳаммангиз йиғилиб Оллоҳнинг ипига уланинг, бўлиниб, парчаланиб айрилманглар”. (Олий Имрон-103).

 

 ”Жамоатда раҳмат бордир, айриликда азоб! ...” (Ҳадис-и Шариф). ”Энг буюк иттифоқ, ихтилоф чиқармасликдир. Асрнинг табиби ва кўнгуллар султони Ҳазрати Мавлонанинг (Жалолиддин Румийнинг) айтгани сингари  ... Айрилиқлардан най ила шикоят қилмоқда ” , яна қанча кўрсатма ва ретсиплар керакдир бизга

 

Асримизда инонганларнинг бошига не келган бўлсалар, улар барчаси бўлинишлардан келгандир, айрилиш бизни тугатди, паришон қилди.

 

“Кирмаса бир миллатга айрилиқ, душман киролмас,

  Тўп бўлиб, урса юраклар, уни тўп синдиролмас! ...”

дея ҳайқирган иймон шоири Маҳмуд Оқиф Арсой бирликни, иттифоқни на қадар чиройли ифодалагандир.

 

Бугун ҳар ким ўзича айриликлардан, бирликсизликдан шикоятчи, ҳар ким жамоатнинг  шуурудан маҳрумликдан келаётган хасталикдан дард чекаётир, ҳамма бирлик ва баробарлик принсипини илгари сурмоқда, афсус натижа яна айрилиқларга келиб тақалмоқда ...

 

”Жамоат бир киши бўлса ҳам, Ҳақ йўлида бирлашганлар тўплами(йиғини)дир”, деган Ибн-и Маъсуд, асрлар сўнгра инонганлар бошига келадиганларни ўйлаб, на қадар бир гўзал хулосага келган ва ўша замонлардаёқ бўлажак хасталикни нақадар тўғри белгилаганмиш. ...

 

”Фитна уйкудадир, уйғотганни Оллоҳ лаънат қилсин!” Ҳадис-и шарифидаги Пайғамбарнинг амри ёнида, асрнинг идрокига қарасангиз, Исломга зид давлатларнинг, режимларнинг гумбир-гумбир йиқилганини, қутқариш йўлини ахтарган инсониятнинг Ҳазрати Қуръонга суянганини, Ғарбли кишиларнинг Исломга оқиб келганлиги бир манзарани кўрамиз. ... Кўнгулларга таскин берувчи бу манзаралар қаршисида жамоатларнинг бир-бирлари билан олишмалари, ғафлат уйкусидан уйғонмасликлари бир фойда келтирмаслигини, дунёда юзага келган кенг доираларни кўришларини ва энг буюк душман нафснинг истаги билан эмас, яратилиш ҳикмат ва фитратининг амрлари ила ҳаракат қилиш шарт эканлигини ва ягона қутулиш йўли ҳам шу йўл бўлганлигини билишга мажбурмиз. ... 

 

Тарихий манбаларда ўрин олган ва Аҳмад Шоҳин устозимиз бир суҳбатида сўзлаб берган ушбу ҳикояга бир қараб кўринг-а. ...

 

”Имом-и Шофий йигирма ёшар йигитлик вақтида Имом-и Моликийни зиёрат қилиш учун Мадинага келади. Эшикда уни кутиб олган Имом-и Молик: ”Расулуллоҳнинг байроғи бизга ташриб буюрмиш, бу на соадатмиш! ...”, деб кўз ёшларини тутолмай, Имом-и Шофийни қучоқлаб олади. Ўн саккиз ой уйида уни меҳмон қилади. Ўзининг исломий тушунчалрини бирма-бир унга англатади. Унинг ўзидан фарқли ва ҳатто акси кўришларини ҳам бирма-бир тинглайди. Аммо уларнинг ораларидаги севги, ҳурмат заррача озаймайди. Ҳатто бунга қўшимча имом-и Молик, Имом-и Шофийга Куфада яшовчи Абу Ҳанифанинг  иккита талабасини ҳам зиёрат қилишни тавсия қилади. Имом-и Шофий ҳам бу тавсияни уйғун ҳисоблаб, Куфага қараб йўлга чиқади. Имоми Молик Ҳазратлари, Имом-и Шофийнинг йўл ҳаражатларини ҳам тўғрилаб беради. Оқибатда, Имом-и Шофий 14 кун йўл юриб, Куфага келади ва у ерда имоми Абу Юсуф ва имоми Муҳаммад билан кўришади. Бир қанча кунлар давомида  у уларга меҳмон бўлади. Улар бир-бирларини тинглайдилар, фикрлашадилар. ... Аммо қарашларда анчагина фарқлар бўлишига қарамай уларнинг ораларидаги севги ва ҳурмат шунчалар мустаҳкамландики, улар Оллоҳ олдида дўстлашадилар. Ошиклик шу даражага борадики, натижада Абу Ҳанифанинг у икки талабаси ўз қарашларининг кўпгиналарига қарама-қарши назарда бўлган имомни ватанига жўнатаётганда унга уч минг динар йўл ҳаражати тўғрилаб беришади. Қучоқлашиб; дуолашиб, йиғлашиб айриладилар.

 

Бу тарихий ҳикоя, бу тарихий Ҳақиқат, менга, сенга, бизга, сизга ажоба бир нарсалар хотирлата оладими, қардошим?

 

ЭЙ ИНСОН! … ЭЙ НАФС! … СЕН!... СЕН! … БИЗ! … ҲАММАМИЗ! … ЭЙ ОДАМЛАР! … МЎМИНЛАР! … ДАВО ОҒАЙНИМ!... КЎ`НГУЛДОШИМ! … СУЛТОНИМ! … КЕЛ! …  Даво лидерларимиздан, маъно меъморимиз Али Улви Қурувчининг “Даъват” чақириғи билан рисоламни нуқталамоқ истамоқдаман:

 

Кел қардошим, тўсиқларни бирдан ошайлик, кел,

Селлар каби давода баробар тошайлик, кел,

Байроқдаги шамол каби достонлашайлик, кел,

Оллоҳга кетар йўлда баробар шошайлик, кел,

Минг дардига Ислом жавобин бўлишайлик, кел! ...

 

Минг отли оқинларда жиҳод раҳбари кимди?

Уфқида қуёш ботмаган уч қитъа бизнингди.

Кимлар у кенгиш ўлкага ҳукм етмади энди?

Йўл бермаган тўсиқларни бирдан ошайлик, кел,

Байроқдаги шамол каби достонлашайлик, кел! ...

 

Тезлик берсин иймонига ҳайбатли Мохачлар,

Гиштларла баробар ёришган қирмали тошлар,

Ёди ила у даврнинг тилга кирганда ёғочлар,

Селлар каби давода баробар тошайлик, кел,

Байроқдаги шамол каби достонлашайлик, кел! ...

 

Мозийлари, кўнгулда жушганда анажаксан*,

Мажнун каби Лайлини эсларкан ёнажаксан,

Ҳар дардингга албат қувониб қотланажаксан,

Оллоҳга кетар йўлда баробар шошайлик, кел,

Минг дардига Ислом жавобин бўлишайлик, кел! ...

 

Сен ёшликка йўл кўрсатувчи тоза бир елсан,

Ҳақнинг бўғилган у саси, ҳайқир у юксалсин

Мингларча зафар куйи дарҳол тилга келсин,

Оллоҳга кетар йўлда баробар шошайлик, кел,

Минг дардига Ислом жавобин бўлишайлик, кел! ...

 

Тарихларга сен, янгидан, бир давринг очажаксан,

Атрофга, қуёш каби нурлар сочажаксан,

Ҳайбатли сасинг; ўлкада яшинлар каби чақсин ...

Байроқдаги шамол каби достонлашайлик, кел,

Юз йилларни Қуръон билан бирга  ошайлик кел! ...

 

Раббнинг бизга эҳсони бўлган мўъжиза боркан,

Иймон сели, важди ила унинг вақтлар оқаркан,

Тупроқларнинг абадий, кўнгул шавқига торкан,

Оллоҳга кетар йўлда баробар шошайлик, кел,

Нурдан бўлган оламларга яқинлашайлик кел!….

 

Давода, недан бундай белгисиз туришинг бор?

Ҳиссизликка мингларча узурлар топишинг бор! …

Давога аталмиш қанча қурушинг бор?

Селлар каби давода баробар тошайлик, кел,

Байроқдаги шамол каби достонлашайлик, кел! ...

 

Олчоқликнинг барчасига туриш жим, бу на зиллат!

Силга ўхшаб, руҳларда ёйилганда бу иллат,

Бир тоғ каби чўкар бу буюк миллат. ...

Йўл бермаган тўсиқларни бирдан ошайлик, кел,

Селлар каби давода баробар тошайлик, кел! ...

 

Руҳ оламининг Нур сочган уфқида Малаклар,

Оллоҳга кетар йўлларга чиқиб, сени кутар.

Барча соғинган жойларга гуллар сепажаклар. ...

Байроқдаги шамол каби достонлашайлик, кел,

Юз йилларни Қуръон билан бирга  ошайлик кел!

 

Даргоҳига Раббнинг, қўл очиб ёлворайлик кел,

Ҳали қайнаган мотамин бирдан олайлик кел,

Имонини, ёшлик қўлини қутқарайлик кел!

 

”РАҲМАТ СЕНГА БУЮК АЖДОДИМ, САЛОМ СЕНГА АЗИЗ МИЛЛАТИМ!”

 

ҲИДОЯТ, ҚУТУЛИШ ВА БАЙРАМ КУНЛАРИ СЕВИНЧИ УЧУН ҚЎЛЛАРИМИЗ ҲАВОДА:

 

Бутун Оламларни яратган юксак Оллоҳим, сенга келдик, даргоҳингга тиз чўкдик, бутун қалбимиз тибидан қўлларимизни сенга очдик. ... Кўз ёшларимизни тўкиб, сенга ёлвормоқдамиз, бизларни бўш қайтарма Ё РАББИЙ! ...

 

Қилган барча ибодатларимизни, яхшиликларимизни ва ишларимизни даргоҳ-и иззатингда қабул айла Ё РАББИЙ! . ... 

 

Хатоларимиз бор, гуноҳкормиз, инёнкормиз, шунинг учун овозимизни кўтаролмаймиз, бизларни афв айла Ё РАББИЙ! ...

 

Дунёнинг тўрт тарафидаги мусулмонларнинг дардларига даво, қарзларини адо, касалларига шифо эҳсон айла Ё РАББИЙ! ... Оёқларини тошга уринтирма Ё РАББИЙ! ...

 

Ҳидоят, қутулиш ва Байрам кунларининг севинчи учун Сенинг йўлингда жиҳод қилган барча кишиларни қўруқла, Мўмин ва мўминотнинг Сирот кўпиригидан куш каби ўтиб кетишларини насиб ва муяссар айла Ё РАББИЙ!

 

Қўшинларимизни қуруқликда, сувда, ҳавода мансур ва музаффар айла. Душманларимизга қарши тетик, сезгир бўлишимизни, музаффар ва қувватли бўлишимизни насиб айла Ё РАББИЙ! Тупроқларимизга кўз тиккан душманларни қаҳҳор исминг билан қаҳр айла Ё РАББИЙ.

 

Ҳилолнинг соясида бизни рашк қилган ва миллий тушунчаларимизни хуш кўрмаган ички ва ташқи душманларимизга қарши курашган иймон қалъаларимизга қувват ва жасорат насиб айла Ё РАББИЙ!

 

Дин, ахлоқ, маънавий қадриятлар душманларига, Мусулмон туркнинг душманларига ҳидоят йўлини кўрсат Ё РАББИЙ! ... Тушиб қолган куфур ботқоқлигидан қутулиш учун дуо қилган мўминларни бўш қайтарма Ё РАББИЙ! ...

 

Сенинг улуғ амрларингни ҳеч билиб, ҳар он гуноҳга ботган, яширин исёнда бўлган, унда давом этган қулларингга ҳидоят насиб айла, қутулиш эшикларини оч, босират насиб айла Ё РАББИЙ!...

 

Ота-онамизга, қўшни-ю, қариндошларимизга, миллатимизга, халқимизга, бутун дин қардошларимизга хайрли кунлар, жон соғлиги ва ҳузурли ҳаёт насиб ва муяссар айла Ё РАББИЙ! ... Истакларимизни рад этма, камчиликларимизни, хатоларимизни, гуноҳларимизни афв эт Ё РАББИЙ! ...

 

Сен берган жонимиз соғлиги ва бутун дунё неъматларига шукр қиламиз; шукрларимизни қабул айла, бизларни шукрдан айрма Ё РАББЕЛ ОЛАМИН! ...

 

Исломият, Миллий бирлик ва баробарлик, маънавий қадриятлар, туркликнинг душмани бўлган коммунизм, сионизм, атеизм, сотсиализм ва бошқа зарарли измлардан, заҳарли эмлашлардан бизларни узоқ тут Ё РАББИЙ! ... Уларнинг уруғларининг жамиятларга ва дунёга тарқалишига йўл берма Ё РАББИЙ! Уларга куч-қувват берма Ё РАББИЙ!

 

Ҳозиргача қилган барча ширк, гуноҳ ва ёмонликларимизни яна бир бор такрорламасликка сўз берамиз, тавба қиламиз, аминлик билдирамиз, тавбаларимизни қабул айла Ё РАББИЙ! Бизларни солиҳ қулларингдан айла Ё РАББИЙ! ..

 

Икки жаҳон Қуёши, Фахр-и Коинот, Набилар Набийси, 124 минг Пайғамбарларнинг Набийси, Пайғамбар Афандимиз (С.А.В.) Ҳазрати Муҳаммаднинг изида юришимизни насиб ва муяссар айла Ё РАББИЙ!... Унинг уммати бўлганимиз учун бизнинг бутун хатоларимизни ва гуноҳларимизни  афв ет, Унинг шафоатига мазҳар айла, қалбларимизга Унинг нурини бер Ё РАББИЙ!

 

Жамияту ҳаётимизга фитна киритаётган бирлик душманларини, мусулмонларга “қолоқлик”, деб ном бераётган мунофиқларни залил ва паришон айла. СЕН учун тўкилган кўз ёшларини қабул айла. Бизларни йўлингда ва Сенинг ризолингда йиғлашда кам айлама Ё РАББИЙ!

 

Кеча-ю кундуз ибодат туйғуларимизга урф, одат, анъана ва Муқаддас отимизга, инончимизга, мустаҳкам илдизли тарихимизга қўл ва тил узатган тагсиз-тубсиз, зотсиз, кофирларни қаҳр айла Ё РАББИЙ! … Уларни Жаннатдан маҳрум айлаб, Жаҳаннам азоби ила сафил ва паришон айла Ё РАББИЙ!

 

ИЛОҲИ Ё РАББИЙ! Бизларни динимиз душманлари қаршисида мағлуб этма, маҳзун этма, бўйнимизни кисик қолдирма. Бошимизни ерга эгдирма. Ҳақнинг овозини гуриллаб ҳайқиришни истаганларни музаффар айла Ё РАББИЙ! ...

 

Ичимиздаги ақлсизлар ҳисобига бизни ҳалок этма Ё РАББИЙ!.... Улар Сени ва Пайғамбарингни билмайдилар, ўрганмадилар, ўргатилмади уларга. ... Шафоатингдан маҳрум этма, сени ҳар дам сўзлаган  тилларни ва истаган  кўнгулларни маҳзун этма, етим қолдирма, йўқсил қолдирма. ...

 

Ҳар бир дардни ва унинг давосини яратган РАББИМИЗ:

 

Жисмоний ва маънавий хасталикларимизга шифолар айла, барча кечмишларимизга мағфиратлар ва раҳматлар эҳсон айла, Дунёга тааллукли хайрли тилакларимизни, охиратга оид барча эҳтиёжларимизни таъмин ва икром айла Ё РАББИЙ!...

 

Сенга қуллуқ  қарзларимизни қазо этишга, қулларингга бўлган қарзларимизни тўлашга муваффақ қил Ё МУСТАОН!...  

Муоззаз-иззатли ва шарафли Ватанимиз тупроқлари шоҳид аждодимизнинг қонлари билан қандай  даражада ювилганлиги СЕНГА аникдир. У юксак руҳлар қонларининг зое бўлмаслиги ва суякларининг қақшамасликлари учун бу муборак Ватанни; ”Душман шарридан” муҳофаза эт. Охиратга қадар душман оёғини бостирма, бизни бу оламда Ватансиз, Охиратда иймонсиз қолдирма Ё РАББИЙ! ...

 

Гуноҳ дарёсига ботган биз қулларингни афв ва мағфират, ҳолларимизни ислоҳ, тавбаларимизни мақбул, тилакларимизни бериб, аъзоларимизни гунохдан тоза айла, бизни кўз очиб юмар вақтга ҳам нафсимиз ихтиёрида қолдирма. Сендан бошқасига бизни муҳтож этма Ё РАББАЛ ОЛАМИН!... 

 

ИСМ-И ОЪЗАМ ҳурматига, РАСУЛ-И АКРАМ ҳурматига: Қабрларимизни, Жаҳаннам чуқурликларидан бири қилма. Уларни Жаннат боғчаларидан бир боғча айла. ... Қабрга кирганимизда, МУНКАР ва НАКИРга Ҳақ жавобларимизни қулай айла. ... Қабрдан турганимизда биз Ҳулла, Тож, Бурак билан қарши олинишимизни, Аршнинг соясида Ҳазрати Муҳаммаднинг (С.А.В) ЛИВОУЛҲАМД соябони остида ҳашр бўлган Аҳл-и Қуръонга илҳақ буюр Ё РАББИЙ! ... СИРОТдан яшин каби ўтиб Жаннатга киришни насиб айла, дафтаримни ўнгдан берилишини, Мизонда хайрларимизнинг оғир келишини, ҳисобимизнинг қулай бўлишини насиб айла Ё РАББИЙ!...

 

Қиёмат кунида ёрдамчимиз бўл. ... Ҳар ким нафсини қутқармоқ учун азоб кўрадиган бир замонда, Пайғамбар Афандимизнинг соябони остида барча мусулмонларнинг йиғилишларини насиб ва муяссар айла Ё РАББИЙ! ...

 

Шухадо қонлари билан ҳўлланган, ету-суякларидан уюмлар вужудга келган тупроқларимизга душман чариқларининг янгидан киришига ижозат берма, ”Истиқлол уруши”нинг янгидан юзага чиқишига ўрин берма, Московнинг, арманининг, юноннинг, булғорнинг ва барча мусулмон туркларнинг азалий душманларининг жирканч амалларини ўзларига қарши қарат Ё РАББИЙ! ...

 

Золимларнинг зулмига маъруз қолган мўмин қулларингга cабр ва жасорат бер Ё РАББИЙ! ... Марҳамат сифатларингни бизга кам қилма Ё РАББИЙ! ...

 

Иордания зиндонларига тушган, сургун бўлган, Ҳақсизликка йўлиқиб, паришон бўлган,  жабр чеккан мўмин қулларингга кўнгул роҳатлиги эҳсон айла, сенинг ризонгдан айрма Ё РАББИЙ! ...

 

250 минг мусулмон қатл этилган Бирмада, жомелар ёпилиб, Қуръон ўқиш тақиқланган Мозамбикда, марксист режимга қарши ҳаракатланганликлари учун бир миллион мусулмоннинг очликка мубтало қилиниб, ўлдириб юборилган Ефиофияда, қамоқхоналари инонганларга тўла бўлган, Қуръон ўқиш тақиқланган Индонизияда, Исроил ишғоли остида, ерларидан, юртларидан бадарға қилинган, қамоқхоналарга ташланган ва қириб ташланган мусулмонларнинг зулмга маъруз қолган Фаластинда, диндорлар босқи оcтида қолган Югословияда,  исмлари ўзгартирилган, бош кийимлари, иштонлари, суннатлари, Қуръонлари, ибодатлари тақиқланган, оқибатда чегаралардан ташқарига чиқариб юборилган юз мингларча отадошларимиз қатл этилган Булғорияда, Исломий ҳаракатни йўқ қилиш исталган Мисрда, мусулмонлар иккинчи даражали кўрилган, болалари аскарликка олинмаган, давлат мансабларига яқинлаштирилмаган Сингапурда, Бангладешда, Филлифинларда, Қиримда; Каркўкда, озорбойжонда, Шарқий Туркистонда, Ғарбий Тракияда, Булғористонда ва 2,5 миллион мусулмон шоҳид бўлган, дунёга ўрнак бўлажак жиҳод кураши қилган Афғонистонда бўлган, курашган, азоби-жабр чеккан, йўқолган инонганларга сабр бер Ё РАББИЙ!... Қайнаган яраларини тўхтат Ё РАББИЙ!... Тутамаган ўчоқларини шанлантир Ё РАББИЙ... Аҳл-и куфр қаршисида берган урушни, қилган жиҳодни хайрларга табдил айла Ё РАББАЛ ОЛАМИН! ...

 

Ўликларимиз, шоҳидларимиз, Фотиҳа кутган наслларимиз, барча Валийларимиз, яқинларимиз учун ўқиган Қуръонимизни, қилган дуоларимизни қабул айла Ё РАББИЙ! ... Бизларни Ислом диёрларида ўқсиз, яроқсиз қолдирма Ё РАББИЙ! ...

 

Азон овозидан роҳатсиз бўлган, ибодат сафларидан узоқда қолган, қимор ва ички столларида умр ўтказган, фоҳишахоналарда разолат ботқоқлигида бўғилиб, йўлидан адашган қулларингга ҳидоят насиб айла Ё РАББИЙ!...

 

Ҳақ йўлида тинмасдан ишлаган Ислом мужоҳидларига янада катта қувват ва қудрат бер Ё РАББИЙ! ... Йўлларида учраган чакир тиканакларини ва тош уюмларини ошиб отишларига изн бер Ё РАББИЙ! ... Уларга жасорат бер, тарбия бер, илм бер, амал бер Ё РАББИЙ! ...

 

Ҳазрати одамдан, Ҳазрати Муҳаммадга қадар ўтган барча Пайғамбарларга иймон келтирган Мусулмон қулларинг чўнтакларига барака, дардларига даво, хасталарига шифо ва ўлганларига раҳмат насиб ва муяссар айла Ё РАББИЙ! ...

 

Саодатни бошқаларнинг қўлларида, тўғри йўлни бошқа динларнинг йўлларида излаган, Шайтоний ҳисларнинг забуни бўлган, Сен берган неъматларнинг қийматини билмаган ва вақтини гуноҳлар қилиш билан, ҳаром билан ишғол қилиш билан  ўтказган қулларингга ҳидоят йўли насиб айла, қутулишларига васила ва ақл бер, изон(тарбия, адаб) бер Ё РАББИЙ! ...

 

Коинотнинг эгаси бўлган Улуғ Оллоҳ, ҳеч кими йўқларнинг,бўҳронда қолганларнинг, мазлумларнинг ягона молики бўлган Ҳазрати Оллоҳ, сенинг ҳузурингга келдик, сенга қўл очдик, сенга тиз чўқдик, бўйин эгдик, бизларни эшигингдан бўш қайтарма Ё РАББИЙ! ...

 

”Омин”, деган ва Қуръон  ўқиган тилларимизни, ҳовуч очган қўлларимизни даргоҳ-и Улуҳиятингдан бўш қайтарма Ё РАББИЙ! ... Бизларни сенинг йўлингдан, Қуръонингдан, иймонингдан ва Пайғамбарларингдан айрма Ё РАББИЙ! ... Сўнгги нафасларимизда бизларга иймон ва Қуръон насиб айла Ё РАББИЙ! ...

 

Эшигингга келдик, сенга сиғиндик, сенга ёлвордик.... Сендан бошқа кетажак бирор еригимиз йўқ .... ”Омин”, деган қалбларимизда ҳидоят нурини cўндирма Ё РАББИЙ!...

 

Севганларини севдир,

Олганларини олдир,

Бизни ризонгга еткар,

Раҳматингла Ё РАББИЙ! ...

 

Бизга на керак, билдир,

Бизни ўзингга еткар,

Сев ва севдир, севиндир,

Раҳматингла Ё РАББИЙ!...

 

Ҳамд этамиз зотингга,

Зотингга, сифатингга,

Cалом Набийн катига,

                                   Қабул айла Ё РАББИЙ! ...

Рисолани Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига ағдариш 2005 йил 10-мартда тугалланди. Таржимон: Алибой Йўляши ўғли.

Юқорида кириллда ўқиганларингиз тубанда ўзбек  лотинча алифбосида берилаяпти(Yuqorida kirillda o`qiganlaringiz tubanda o`zbek lotin alifbosida berilayapti).

Turkiyalik yozuvchi va jurnalist Ilhan Yordimchi, “Bursa tarixidan parchalar va Bursa avliyolari”, ”Bursali Haq ashig’i Hazrati Uftoda”, ”Tarixga muhrini bosgan Usmonli sultonlari va Bursa Bibliografiyasi” kabi va boshqa bir qator asarlar muallifidir. Uning 1990 yili “Ko’zyoshi Yoyinlik” nashriyoti tarafidan ikkinchi marta bosmadan chiqarilgan “Sen kimsan, qardoshim?” nomli kichik hajmdagi bir risolasi ham mashhurdir.

Biz Ilhan Yordamchining “Sen kimsan, qardoshim” risolasini ba’zi bir juz’iy qisqartirishlar bilan o’zbek turkchasida(lotin va kirill alifbosida) e’lon qilishga niyat etdik.

Shunday qilib, “SEN KIMSAN, QARDOSHIM” …

Koinatni yaratgan, har qanday zarrachadek jonli va jonsizga hayot bergan, butun jonlilarga rizku-ro’z nasib etgan va ne’matlarga g’arq etgan, Ollohing SENi eng ustun borliq o’laroq yaratishi va “Dunyoga kelish hikmati”ning “QULLIK (bandalik) ” ekanligini bilasanmi?

124 ming Payg’ambarlarning eng yuksagi, ikki jahon quyoshi, Koinat Faxri Afandimiz Hazrati Muhammadga(S.A.V.) “Mahshar kunida “Ummat bo’lish”likdan senga keladigan foyda” sharafini bilasanmi?

“Hamma Jannatga ketadi, faqat bir kishi Jahannamga ketadi”, deganlarida, ajoba, u bir kishi men emasmanmi? ”, deb mo’minlarning Jahannamga kirmasligi uchun u bir kishilik o’rinni o’ziga qabul etishdek axloq va fazilat timsoli Abu Bakir Siddiq Hazratlarining ; “Men adolatim bilan mashhur bo’layin, har kim mening adolatimdan o’rnak olsin”, degan “Adolat timsoli” Hazrati Umarning; Qur’oni Karimni to’plamoq uchun jonini fido etgan va shu sharafli ishda shohid bo’lgan Hazrati Usmonning; “Menga bir harf o’rgatganning quli bo’laman”, deb ilmning qimmatini eng chuqur bir shaklda izohlagan “Ollohning Arsloni” Hazrati Alining Sening xalifalaring va yo’l ko’rsatuvchilaring bo`lganliklarini bilasanmi?.

Yuksaklar yuksagi Hazrati Muhammadni Dunyoga keltirib, olamlarni nurga to’ldirgan onalar o`rnagi Hazrati Amina; “Nomahramlarning jasadimni ko’rishidan ham hayo qilaman, mening jasadimni yopiq tobut ichida keltiring”; deb vasiyat etgan Hazrati Fotima; Har kuni uch yuz malaklar ziyorat etadigan Hazrati Oyisha; Eri va ikkita farzandi Uhud jangida shohid bo’lganligidan xabar olgan va Jahon Payg`ambarining ham shohid bo‘lganligi haqida mish-mish tarqagan bir zamonda oyoq kiyimlarini kiyishni ham unutib, Madinadan Uhudga qadar yalang oyoq tikanlar oralab chopgancha kelib, Payg`ambarini izlagan va shu bilan birga ochilib ketgan ro`molini durustlashga harakat qilgan Sumayradan, uning bunchalar ovoraligini so`raganlarida, “Men uchun Erimni va farzandlarimni yo‘qotish uncha ham muhim emas, menga Payg`ambarimni ko`rasting, yuzlarcha erlar va farzand Unga fido bo`lsin. … Usiz erning, farzandning, Dunyoning nimaga keragi bor? Erimni va farzandlarimni yo’qotsam-da, hayomni ham yo’qotdimmi, axir. ”, degan onalarning nevaralari ekanligingni bilasanmi?

Seni sendan qo`pordilar… Sendagi o’zligingni sendan oldilar … Sening ruhingni sendan ayrdilar … Seni senga anglatmadilar, sendan yashirdilar.

Qudsiy g`oyang, mumtoz sifating(xususiyating), asl shaxsiyating bilan sen butun insoniyatga eng buyuk o`rnak, haqiqiy rahbar va yo‘lboshchisan SEN, yo’qotilgan ruhini va o`zligini izlagan insonlikning va asrning o`z o`zligisan. Muhtasham tariximni, shanli, savlatli moziyimni, satr-satr, jumla-jumla senda o`qidim. Sening asl borligingda yashadim. Moziy senda yo`g`ruldi, asr senda aylandi va u muozzaz ajdodingning ruh va ma’nosi senda yig`ildi va abadiylashdi.

Muxolif shamollar ta’siri ila yo`lini yo`qotgan qardoshim sen kimsan? … Qaerdan kelding, nega kelding, qaerga ketasan? … Asling, asosing, javharing nimalardan iborat, sen nimadan yaratilding, bu hislatu bilimlarga sen egamisan? … Bularni bilmagan va yashamagan nasllarning kelajagi shubhali ekanligini tushunasanmi? … Yuzlar tavhid nuri bilan nurlanib, oydinlashib, qalblar Hazrati Rasulullohning muhabbati bilan to`lib, idroklar Qur’onning hayotiy shafohati bilan jonlanib, g`oyalar Movloning rizosini qozona olmagandan so`ngra “SEN“ining inson bo`la olmasligingni, insonlar qatoriga kira olmaslingni ham bilasanmi?

O`zini izlagan, ”SEN”i izlagan, qardoshim, ”Olamlarga rahmat o`laroq yuborilgan va u dahshatli mahshar kunida har kimning, ”Nafsi nafsi”, deya chirmashgan bir zamonda sajdalarga o`ralib, ”Ummatimni xohlayman, Yo RAB. Ummatimni menga bag`ihslamasang sajdamdan turmayman. ”, deb faryod chekajak Habibiy Qibriyoning ummati bo`lganliging mas’uliyatiga qachon erisha olasan? Qachon g`aflat uyqusidan uyg`onajaksan?

SEN, Olloh yo`lida jihodga chiqqan va qarshida Atlas Okeani chiqib qolganida tuyasini tizzalarigacha suv chiqaniga qadar dengizga haydab va qilichini gavoda o`ynatib: ”Yo RABB! O`zing guvoh bo`l, oldimdan mana shu uchsiz, burchaksiz doryo chiqmaganda edi, Sening shaningni yana ilgariga keltirardim”, deb faryod qilib, ko`z yoshi to`kkan UKVE BIN NAFI kabi mujohidlarning oldidasan.

SEN, qirq yil xufton namozi tahorati bilan bomdod namozini o`qigan, bergan fatvolari ta’siri va mas’uliyati yuzidan umrining so`ngiga qadar yirtiq kiyimlarda yashagan, yo`qolgan bir qo`y topilmagani uchun og`zimga harom kirishi mumkin, deb olti yil qo`y go`shti emagan, qamoq va iskanjalarga mahkum etilishiga qaramay podshohlikning Qoziligini qabul etmagan Imomi A’zam(Abu Hanifa Nu’mon Bin Sobit)ning; to`qqiz yoshida Qur’oni Karimni yod olgan, ilm tahsilini va Hadis o`rganishni boshlagan, kambag’allikdan fikih masalalarini suyak siniqlariga yozishga majbur bo`lgan Imomi Shofiy(Abu Abdulloh Muhammad Bin Idris Qurayshiy)ning; uch yuz ming Hadisni yodida tutgan Imomi Ahmad Ibni Hanbalning va vaqtining ko`pchiligini ibodatda o`tkazgan, lozim bo`lmagan erda biror marta so`zlamagan ”Muvatta” ismli Hadis kitobining muallifi Imom Molik(Abu Abdulloh)ning mazhablaridan birida emasmisan?

SEN, ”Olloh qullarining amriga bo`yin egaman. Nafsimni buyuklik va kibrdan ayri tutaman. …”, degan Hazrati Umar Xalifalikni qabul etganidan so`ng to`la bir tulup suvni elkasida ko`tarib xalq ichida tarqatib yurgan bir zamonda, o`g`li unga, ”Otajon, nega bunday qilayapsiz? ”, deb bergan savoliga:

- ”O`g`lim, o`zimni(Nafsimni) biroz yoqtirganday sezdim. Uni zalil etmoq, g`ururumni pastlatmoq isatayapman”, deb javob qilgan, ”Dijlada o`tlab yurgan biror echkiga bo`ri yo`liqsa unga Umar mas’uldir. ” prinsipini qonun holiga keltirgan, erini urushda yo`qotgan birisi qozonda tosh pishirayotganini ko`rib qolganda orqasida un orqalab kelib, non pishirib edirgandan so`ngra halollik olgan Hazrati Umarning adolati va Davlat boshlig`i tushunchasini shanli tariximizdan hali ham o`qimadingmi?

SEN, Hazrati Rasululloh ashabiga: “Qo`shinga yordam bering“, deganda , butun borini olib kelgan va Payg`ambarning unga, ”Bolalaringga nima qoldiring“, savoliga: “Ollohni va Rasulini qoldirdim, yo Rasululloh!…”, deb javob qilgan Hazrati Abubakirning o`ziga nima uchun “SIDDIQ“ maqomi berilganini bilasanmi? …

SEN, musulmonlar orasida ochlik va ocharchilik hukm surayotgan bir zamonda Shamdan kelgan zaytun yog`i, uzum, bug`doy yuklangan karvonini yuklari bilan birga kambag`al va yo`qsullarga taqdim etgan(tarqatgan) Hazrati Usmonning ismini tashimayapsanmi?

SEN, cho`ntagidagi butun davlati to`rt dirhamning bir dirhamini yashirincha, bir dirhamini ochiqcha, bir dirhamini kechasi va qolgan bir dirhamni kunduz g`ariblarga sadaqa qilgan va Olloh Rasulining:

- Nega bunday qilding? Savoliga:

“Balki Olloh bulardan birini qabul qilar, degan tushunchada qildim yo Rasululloh …”, deb muqobala(javob) qilgan ilm va Hilm eshigi Hazrati Alini hali ham tanimadingmi? …

Dovud Toy deydiki:

- Yigirma yil men Abu Hanifaning yonida bo`ldim. U muddat ichida diqqatimni chekkan narsa shu bo`ldiki, Imom hazratlari na yolg`iz o`tirganda, na uning oldida biror kishi borligida bosh yalang o`turganini va hatto istirohat uchun ham oyog`ini uzatganini ko`rmadim. Undan, “Yolg`iz o`tirilganda oyoqni uzatmaslikning nima mahzuri (ma‘nosi) bor? ”, deb so`raganimda:

-“Ulug` va yuksak Olloh qarshisida yolg`iz qolganingda odobli bo`lish yanada munosibdir. ”, deb javob qildi. Tarix manbalarida joy olgan bu qissadan yashash nafsing uchun adab o`lchovi ola bilasanmi, qardoshim?

SEN, umri bo`yicha Koba mumi singari yonib, Olloh va Uning Rasulini sevib, amrlarini, sunnatlarini bajarib, fazilat musaboqasida Quyoshga tenglasha olgan, jonlarini Uning yo`lida fido etgan, yorug`likka mushtoq parvonalar misoli atrofiga tinmasdan yorug`lik sochgan, Himmat va xizmatda hamisha tolib bo`lib qolgan Valilar Lashkarini bilasanmi, taniysanmi? Imomiy A‘zam, Imomiy G`ozaliy, Abdulqodir-i G`ayloniy, Mavlono Jaloliddin-i Rumiy, Sulaymon Afandi, Muhammad Bahovuddin Naqshibandiy, Imomiy Rabboniy, Gavsul A‘zam Ahmad Ar Rufoi, Arzurumli Ibrohim Haqqi, Yunus Amra, Sayyid Abdulhokim-i Ak Husayni, Badiuzzamon Said Nursiy, Sayyid Abdulhokim Arvosi, Amir Sulton, Hazrati Uftoda, Mo`lla Fonari, Baburtli Irshodi, Og`larbobo, Ahmad-i Zanjoniy, Shadru Shario, Somunchi Bobo, Gayiklibobo, Abdullotif-i Qudsiy, Abdal Murod, Vaysal Qaroniy, Sayd-i Yaqub, Aqshamsiddin, Alp Arslon, Hanzala, Zayd, Tarzi Bobo, Mo`lla Guroniy, Ahmad-i Biyjon, Hazrati Amina, Aziz Mahmud Xudoyi, Lamiiy, Mahmud Zohid Qutqu, Ramazono`g`li Mahmud Sami kabi qanchadan qancha murshidlarni, Olloh do`stlarini, ko`ngul sultonlarini bilasanmi? … Ularning asarlaridan xabardormisan?Ularning hayotlaridan o`rnak ololasanmi?

“Mening sog`-salomat yurgan hayotim qancha bo`lsa, o`shancha zamon men Qur‘onning quliman. Men Muhammad Muxtor yo`lining tuprog`iman. Kimda kim mening so`zlarimdan bulardan boshqasini naql etsalar, men ulardan bezorman. U so`zlardan ham bezorman. ”, degan ko`ngullar Sultoni Hazrati Mavlononing (Mavlono Jaloliddin Rumiy) kunimiz tushunchalarida qanday shakl olganligini, qanday qurol bo`lganligini ham bilasanmi, qardoshim?

Musulmonlarning Badir zafaridan so`ng yanada ashaddiylashgan mushriklarning yangi hujumiga qarshi jangda o`qchilarning o`z o`rinlarini buyruqsiz tashlab ketishi oqibatida mag`lub va parishon bo`lingan Uhud maydonida bayroq ko`targan jangchi o`ng qo`lini yo`qotganda bayroqni chap qo`liga olgan, chap qo`li ham ketganda bayroqni boshi bilan ko`kragida tutgan va oqibatda shohid bo`lgan “ISLOM BAYROQDORI” MUS’AB BIN UMEYR, Makkaning eng boylaridan birining o`g`li bo`la turib islomni qabul qilgan edi. Ana shunday islom qahramoni shohid bo`lgan vaqtida shunchalar ko`p qilich yarasi olgandiki, kiyimlaridan butun qolgan bir parcha faqat uning boshini o`rashgagina yaragandi. Bu holat senga biror narsani xotirlata oladimi?

SEN, nikoh kechasida xotinini tushakda qoldirib, UHUDga yugurgan yosh sahoba HANZALA shohid bo`lganida malaklar kumush idishlarda suv keltirib, jang maydonida uni g`usl qildirganlarini bilasanmi?

Adolat timsoli, buyuk sahoba, yulduzlarning qutbi, Jannat ahlining kandili(chirog`i) Hazrati Umar(R.A.) shohid bo`lgan kuni bir cho`pon qo`ylarini qaytarar edi, bir bo`ri uning suruviga hujum qildi va shu zamon cho`pon:

- Ey voh! … Hazrati Umar o`ldi. … Adolat quyoshi o`ldi! … Tartib buzildi. , deb faryod qildi.

U cho`ponning bu tarixiy so`zi- faryodini eshitgan boshqa cho`ponlar hayratga tushib, dahshat, qo`rquv va tashvish ichida undan bu holning sababini so`radilar:

- ”Hazrati Umarning o`lganligini sen qaerdan bilding, kimdan eshiting? …” Cho`ponning javobi esa, bizga tarixiy dars bo`lib qoldi. … Ammo juda og`ir va alamli dars. …

- Ko`rmayapsizmi, ey odamlar? … Bo`ri qo`ylarga hujum qilayapti. … U tirik va sog`ligida bo`rining qo`ylarga hujumini hech kuzatmadim. …

Tarixiy manbalarga va rivoyatlarga ko`ra hazrati Umar zamonida yakka bir bo`rining suruvlarga hujumi sodir bo`lmagan ekan. Hayvonlar orasida ham ihdas(qabul) etilgan adiliyat, insonlar orasida eng muhtasham va muazzam bir shaklga kirgandi. Hatto kufrning tamsilchilari “UMARNING ADOLATI“ oldida mum kabi erigandilar. … U davrning kishilari chumolining ham haqqini nazorat qilar, chivinni ham ranjitishni hayo bilardilar.Islom o`rnatgan bu adolat o`lchoviga SEN bog`limisan, qardoshim? SEN, ularga amal qilasanmi, qardoshim? …

“Fazilat va axloq timsoli“, ismiga “SIDDIQ“ ilova etilgan Hazrati Abubakir(R.A)ning bir sigiri bo`lardi. Uni bir xizmatchi xotin sog`ardi va undan Hazrati Abubakir har safar bir stakan sut ichardi. Kunlardan bir kun Abubakirga oid sigir podadan kech keldi. Shu sabab Abubakirni ogohlantirmasdan qo`shnining sigiridan sog`ilgan sutdan Unga ichirildi. Bu holdan xabar topgan Hazrati Abubakir, “ Medamga harom lo`kma kirdi, tartib buzildi. ”, deb tomog`iga qo`llarini tiqib ichida hech narsa qolmaguncha majburan qusdi. “HAROM” va “HALOL” nuqtasida SEN mana shunday hassos bo`la olasanmi, qardoshim?

SEN KIMSAN? SEN, Jahon impratorligining quruvchisi, bir erda mehmonlikda qolgan uyda oqshomdan tongga qadar tikka turgan, o`tirmagan, yotmagan va uxlamagan Usmon G`ozidan bu holning sababini so`raganlarida, “Biz Qup‘on bo`lgan xonada oyoqlarimizni uzatib yotishdan hayo qilamiz. “, deb javob qilgan buyuk ajdodning nevarasisan. SEN, qorong`i kechada, qopqarong`i bir xonada cho`mila turib, “Rabbim ko`rayapti-ku“, deb uyatidan qiynalgan Hazrati Usmonning hayo tomirlaridan biri emasmiisan?

SEN, Rasulullohning, bashoratiga munosib bo`lib, kufrning Sharqiy qal‘alasini, Istanbulni fath etib, uni Islomga taslim etgan va bu zafar bilan yangi bir chog` ochgan Fatihlarning, Dunyoni Musulmonlardan boshqasiga tor hisoblagan Yavuzlarning, Quruqliklarning hokimi, dengizlarning sultoni Qonuniylarning, Ictanbulda o`qila boshlangan Azon-i Muhammadiyani Choldiran pastekisliklarida tugatgan, Tunada olingan tahoratning namozini Afrika cho`llarida o`qigan, Nazar qirg`oqlarida aytilgan takbir ovozlarining aks sodasini Vena darvozalarida eshitgan Qahramonlarning, Xoqonlarning NASLI emasmisan?

Sina yarim orolidagi TIH SAHROSI, “Qudrat helvasi-MENN“dan to`kilgan Qur‘on, Tavrat va Injilda o`rin olgan mo`’jizalarga sahna bo`lgan, yozda Jahannam olovi qaynagan, qishda uvulagan bo`ronli bir cho`ldir. Baqara surasining 57-ayatida bahs etilgani singari, Ollohu taolo Isroil o`g`illarini cho`lning olovli issig`idan qo`rimoq uchun ularning ustiga bulutlar yuborgandi. Eydigan va ichadiganlari tugagani uchun ularga Qudrat helvasi bilan bildirjin tushirgandi. Ana shunaqa bir zamonlar Jahannamdan farqi bo`lmagan Tih cho`li ular uchun rohatlanib yashaydigan Jannat bog`chasiga aylantirilgandi. Faqat Isroil o`g`illari Ollohning bu qadar ne’matlariga zarracha ham sukr etishni o`zlariga ep bilmadilar.

Yavuz Sulton Salim zamonigacha Tih sahrosini birgina Buyuk Iskandar kechib o`tganligi, unda ham dengiz tarafidan uning kichik bir qismidan o`tganligi tarixiy manbalardan o`rin olgandir.

Misrni fath etish uchun yo`lga chiqqan Yavuz Sulton Salim bu mashhum cho`lni qanday kechib o`tishini o`ylardi.U zamon Sulton bir tush ko`radi. Tushida u Muhiddin Arabiy Hazratlarini ko`radi … Hazrat, Yavuz sulton Salimga shunday tavsiyalar qiladi:

- Qo`y terisidan suv soladigan tuluplar yasa, ularga suv to`ldirib tuyalarga yukla, … Askarlarning og`iz va quloqlarini qum kirmaydigan shaklda bog`la, chunki cho`lning qumi juda maydadir

Ana o`sha tavsiyalarni amalga oshirgan Yavuz Sulton Salim, Tih cho`lini kechib o`tardi. Unga ilohiy hadya kelib, 200-300 yilda bir yog`adigan yomg`ir ham yog`ib berdi. Tarixiy manbalarga ko`ra, Yavuz Sulton Salim Tih cho`lidan o`tayotganda askarlari bilan birga biroz piyoda yurganligi va u zamon juda hayajonli va boshqacha bir ruhiy holatda bo`lganligi va unga hech kim biror narsa, deya olmaganlari ko`rsatiladi. Sultonning by holini ko`rgan barcha askarlar piyoda yura boshlaydilar. … Bundan bir qancha vaqt keyin buning sababini u buyuk hukmdordan so`rashganlarida, u shunday javob beradi:

- Oldimizda Ollohning Rasuli(sollallohu aleyhi va sallam) piyoda yurib bizga yo`l ko`rsatib ketayotgan bo`lsalar, bizning otda yurishimiz uyg`un bo`ladimi?  

Mana shunaqa tarix, mana shunaqa ajdod, mana shunaqa Payg`ambar, mana shunaqa bog`lilik SEN, mana shunday bir ajdodning nevarasi emasmisan, qardoshim? Sen, Payg`ambaringni tushingda ko`ra olasanmi? (Tarixiy ma‘lumot: Muso alehissalom Misrdan chiqqandan keyin 40 yil bu cho`lda yurgandi. 1989 yil 5 oktyabr tarixiga oid gazetalarda bundan 3000 yil ilgari Qudrat helvasi (Menn) Mardinning Jizra rayonining o`rmonli qismlariga qor shaklida yog`ganligini va ularni kishilar yig`ib olib sotganlari haqida yozdilar. Bitlisning Mutki o`lkasiga ham yog`ganligi haqida xabar berishdilar.)

SEN, Vatanini, Muqaddasatini, Nomusini, Dinini mudofaa etarkan, dushman o`qlarining zarbidan ichak-chavoqkari tiyma teshik bo`lib, ichidan tashqariga chiqib ketganda bir qo`li bilan ichaklarini qorniga itararkan, boshqa qo`li bilan ko`kragidan boshqa bir o`qni chiqarib, yonidagi o`rtog`iga:

- “Ma bu o`qni ol, qardoshim, o`lmay qaytsang, uni o`g`limga ber va aytginki, (buni otang eng so`ng nafasida senga yubordi va shunday shaklda o`g`limga etkazmasang haqqimni halol etmayman)”, deb ulbi ruh o`rnaklari bergan shohidlar kafilasining(guruhining), qancha ismsiz qahramonining, Shuhadonning farzandisan. ...

SEN, Moskov ochofatlariga, armanilarga, yunon va bulg`or bosqinchilriga, fransuz, ingliz, olmon, avustriyali, italian g`ayriy dinlariga qarshi istiqlol jangi qilib, ajnabiylarni vatanidan quvgan, Onado`li sathida shohidlardan tepalar maydonga keltirgan, Chanaqqala kechuvlarida Ollohu Akbar, deb tog`larda, Sharqiy, G`arbiy, Shimoliy-Janubiy jafhalarda yuz minglarcha qurbon bergan, iymon va azmi soyasida dostonlar yaratib tarixga kirgan bir Millatning avlodisan.

Ajdodimiz tushakda o`lishdan andisha qilardilar. Ular issiq kreslolarda o`tirishdan chuqur ta‘sirlanardi, xafa bo`lardilar. … Iztiroflari ortgan zamon, boshlariga inonch shartlari joylashib, koinotdagi hodisalarga arashadigan bo`lgan zamonlarida ular mas’ud(shod) bo`lardilar. “Saodat iztirofdan so`ng, salomatlik mehnatdan so`ngra va sevinish hamda kulish ko`z yoshi o`rnida qon to`kkandan so`ngradir“, kabi inonch kishilari edilar. … Xizmat qilib ikki tomchi ter to`kmagan, Islom yo`lida, uning xizmatida kuyib pishmagan kishilar bo`lishni istamasdilar. …

SEN, Islom dushmani bir kofirning qo`liga tushib qolgan Hubeybning Payg`ambar sevgisi bilan Payg`ambariga qanday bog`li bo`lganligini bilasanmi? … Ko`r, ana hol, ana o`lchov: Otashli azoblar ichida Hubeybdan shularni istashardilar:” Ey Hubeyb, shu onda sening o`rningda Muhammadning bo`lishini va sening esa rohat bir shaklda yashashingni istamaysanmi?… “ U zamon buyuk ruhli, cheksiz irodali mujohid dushman savoliga shunday javob bergandi: “Men yillarcha bu hol ichida qolishga roziman. Faqat Payg`аmbarimning (S.A.V) oyog`iga birorta tikan ham kirishini istamayman. …”

Oqibatda shohid bo`lgan Hubeybning so`nggi so`zlari, “ Olloh bir, Muhammad Uning elchisidir. …”, bo`lgandi. … Mana ko`rayapsizmi, kishi dunyoga bir keladi… o`lim ham birdir. … Ammo qanday o`lmoq kerak??? Yotoqda yoki uyda o`lish … Dushman oldiga tushib qochayotganda o`lish. … Yumshoq ko`rpa- yotiqlar ichida o`lish. … Jafhada o`lish.Nihoyat Muqaddas ilohiy da’voning kurashi oldida tabassum bilan o`lish. … “Onadan tug`ilish o`lmoq uchundir…” so`zini bilib, tushunib o`lish …

Payg`ambarning tarbuzni qanday eyishini ko`rmagani va bilmagani uchun tarbuzni nafsiga harom etgan, uning yurmagan yo`llarda yurishni o`ziga taqiqlagan Sahobaning; Payg`ambarning tishi singanligini eshitganida butun tishlarini sug`urib tashlab, “U bo`lmasa menga hayotning nima keragi bor. ...”, degan Sahobalarning ikki jahon Quyoshi Hazrati Muhammadga bog`liliklari qarshisida sen nimlar qilmoqdasan, qardoshim? … Senga nima bo`ldi? … Bizga nima bo`ldi? …

Ming otli oqimlarda yo`lboshchi kim edi? Ufqida Quyosh botmagan uch qit‘a kimniki edi? Qanchalar savashlar va ulardagi zafarlar, yuz yillarcha Qur‘on bilan barobar oshilgan to`siqlar, quturgan ahli dunyo qarshisida Ollohga so`z bergan Islomga xizmat, iymonga xizmat va Qur‘onga xizmat da‘vosida senga nima bo`ldi, bizga nima bo`ldi?

1821 yilda Rumda tashkil etilga isiyon planini tuzganlarning boshlig`i bo`lgani uchun Sulton Mahmud Xon II zamonida Fanar Patrikxonasi qarshisida osilgan Patrik Grigoriosning rus Chor podshohi Aleksandrga yozgan va biz uchun ko`p ibratli bir maktubini o`qiganmisan? U maktub, haqida biror narsa bilasanmi, qardoshim? Mana u maktubdan bir parcha: “Turklarni maddaddan ezmoq va yiqitmoq g`ayriy tabiiy bir ishdir. Turklar musulmon bo`lganlari uchun ko`p sabrli va mukovamatli kishilardir. Izzatu-iymon egalaridirlar. Dinlariga bog`liliklaridan,qadarga rozi bolganliklaridan, an‘analari quvvatidan davlat odamlariga, qumondonlariga, buyuklariga bo`lgan itoat tuyg`ularidan kelmoqdalar. … Turklarga hech narsa sezdirmasdan, ulardagi borliqni tamomlash zarur. … ularni Milliy va ma’naviy qadriyatlariga, kelajaklariga mos bo`lmagan xorijiy fikrlarga va harakatlarga aralashtirmoq kerak. Ular manaviyatlaridan ajralgan zamon turk o`zliklaridan yiqitish mumkin bo`la oladi.”

Ayasofiyaning nega haligacha ibodat uchun ochilmayotganini, Fanar Patrikxonasiga nima uchun Turk polisi kira olmaganini, xiyonat planlarining hali ham yurib turganligini bilasanmi, qardoshim? …

SEN,

“Kim, bu jannat vatanning ug`runga bo`lmaydi fido,

Shuhada pishqirgan, tuproqqa tiqilgan shuhada.

Joni, janonni, butun borimni olsinda xudo,

Etmasin tek, meni Vatanimdan dunyoda judo.”

Istiqlol Marshi mazmunida yashiringan haqiqatlarni bilasanmi? … Vataniga “Jannat Vatan“, deyilishining asosiy sababini bilasanmi? … “Iymon bilan yuksalgan bayroqning egilmayajagining …”, “Haqqidir, Haqqa topingan mullatimning Istiqlol … “ misrasi ila bitilgan ma‘noga voqifmisan? …

Tubandagi Hadis-i Sharifni eshitganmisan? …”To`rt daryo Jannatdan pishqirar(qaynar, ularning qaynog`i jannatdadir). U daryolar: 1-Firat, 2-Nil, 3-Sayxon, 4-Jayxondir” [Gunyatut-Tolibin nomli kitobning 289-chi sahifada o`rin olgan “Ollohu taolo har narsadan to`rtasini, ulardan ham birini tanlagandir“, deb boshlanadigan hadisda: Jayxon, Sayxon, Firat va Nilni tanlagan, deyish bilan birlikda yuqorida keltirilgan Hadis Sahih bo`lib, Bursa universiteti Ilohiyot fakulteti Hadis bo`limi o`qituvchisi Hamdi Do`ndurandan olingandir.] Jannat Vatanini Jahannamga aylantirish uchun asrlar davomida kurashayotgan, SENi sendan qo`pormoq uchun, qo`lidan nima kelsa hammasini qilish uchun yotmayotgan, uxlamayotgan dushmanlarga qarshi sen nima ish qilding va nimalar qilmoqdasan, qardoshim?

Mana, sening Jannat Vatan bo`lgan Tarixingdan yana bir sahna. … Mana, seni SEN qilgan hislatlaringdan yana bir donasi:

Sovuq va qorli bir Qish mavsumi. … Erlar muzlagan. … Maydalab tushib turgan qor donalari ostida bir ho`kuz araba imillab ilgarilamoqda. … Uning ustiga to`p snaryadlari yuklangan. … G`ajir-g`ujur ovoz chiqarib ketayotgan araba oldida bir qariya ona. … Elkasida bir bola ham bor, o`zi yalangoyoq. … Snaryadlar namlanmasin deya bolasining ustidagi ko`rpani snaryadlar ustiga yopib va arabaga qo`shilgan ho`kizlardan biri o`lib qolgani sababli u tirik qolgan ho`kizga yordamchi bo`lib arabani torta boshlagan onalar onasi … Qumondon Mustafo Najoti onaga yaqinlashib, undan so`radi:

 - Uzoqdan seni kuzatmoqdaman. … Yalangoyoqsan, bolang  va sen kasal bo`lib qolishlaring mumkin, axir. … Ko`rpani nega snaryadlar ustiga tashlading? … Tarixga aylangan, biz nasllarga o`lchov bo`ladigan javobga ham bir qarang:

 - Men va orqamdagi nevaram kasal bo`lib qolishimiz mumkin. ... O`lishimiz ham mumkin. … arabadagi snaryadlar Millat molidir. ... Dushmanga otish uchun jang Maydoniga keltirilmoqda, Millat moli nam bo`lmasin! ...”

 Bir qism Musulmon turkning  butun dunyo o`qishiga maydon bo`lib, qozongan “Istiqlol Dostoni” mana shunday qozonilgandi. ... U zafarlarning sirini mana shu erdan izlash kerak. ... Qon-tar ichida maydondan maydonga yugurgan, shunday yirtilib, urilgan, shohid va g`ozi bo`lgan ajdod, xuzmatlarining haqini olmasdan va orqalariga qaramasdan turib ketdilar. ... Otasiga  ”Mo`ruk”, onasiga ”uy kampiri”, deb kamsitish darajasigacha olchoqlangan  ”madaniy dahshatning” qurboni, ”Zamonaviy zehniyat” mahsuli SEN,  bularni hech o`ylab ko`rdingmi? ...

 Pokistonning milliy shoiri Muhammad Iqbolning tushini eshitganmisan? ... Iqbol o`z tushini tushuntirib, deydiki: ”Mahshar kunidamiz. ... Hisob, ko`rilmoqda. Jahon Payg`ambariga turli hadyalar berilayapti. ... Navbat menga keldi. ” – Yo Iqbol, sen menga nima keldirding? ...”, deya marhamat qildi Hazrati Muhammad. ... Qo`limdagi kichkinagina shishani cho`ntagimdan chiqarib, shunday dedim:  

” – Turk Istiqlol Urushida shohid bo`lgan musulmon turkning  muborak qonini keltirdim, Yo Rasululloh! ...” Sening tarixingga sendan ko`proq ahamiyat bergan, SENI sendan yanada yaxshi tanigan bu ovozga quloq ber. ... Tarixga aylangan bu hodicaning hicobini yaxshilab qilib ko`r. ... SEN, bu oltin halqalar tashqarisida boshqa bir halqaning, boshqa bir eshikning asari va asiri bo`lolmaysan. ... SENning javharing, asling, astaring, asosing shudir qardoshim. ... Sen, ikki shiordan murakkab INSONsan.

Usmonli davlatining ilk yillarida Izmitning fathi uchun Qo`shin yo`lga chiqqandi. Usmon G`ozining amri bilan Haraka Qal’asi qurshab, olingandi. Qal’a Bizanslilar tarafidan qo`rqlanayotgandi. Qora Alining orqasida bo`lgan g`ozilar biroz ilgariroq  qal’a tepasiga Bayroq ko`tarishga urinib turgandilar. Qal’adan esa, tinmasdan o`q yomg`iri yog`moqda edi. ... Ana shunday bir vaziyatda Qora Alining ko`ziga adashgan o`q kelib tegdi. ... Qora Ali  bir qo`li bilan ko`zidan u o`qni tortib chiqarayotib, yonidagi boshqa o`qchiga quyidagi tarixiy so`zni aytgandi: ”Menga qara, nega tashvish chekasan. ... Bir boshga bir ko`z ham ko`p. ... Ikki ko`z bilan orqaga qaragandan ko`ra bir ko`z bilan oldinga otilish ko`p avlodir. ...” Bu so`zdan naqd to`rt soat so`ngra Usmonli bayrog`i Haraka qal’asining  tepasida hilpiray boshlagandi. … SEN, shunday o`qchi ruhiga ega ajdodning nevarasi ekanligingni bilasanmi? ...

 SEN, Siddiqlarning avlodisan. ... SEN, Ilohi haqiqatlar, abadiy fazilatlar hukm qilgan Saodat Asrining butun burchak-burchaklarini kezding, aylanding. ... Iymon, Islom va Ixlos hidli havosidan to`yib-to`yib nafas olding. … Islomning tavhid bayrog`ini ochib, butun kufr olamiga va jahon husumatiga qarshi, ”O`ng qo`limga Quyoshni, chap qo`limga Oyni qo`ysalar ham bu yo`limdan qaytmayman. …”, deb xitob qilgan Hazrati Muhammadning (S.A.V) bayrog`i ostida safarlarda qatnashding. … Qora Habash Bilolning yorqin azonlarini tinglading. … Ilohiy inqiloblarni hayrat ila kuzating va abadiyatlarga ochilgan nurli ufqlarga qanot qoqib yuksalding. …

 SEN, Kosovoda Sulton Hudovandigorning jasorat dostonlarini yozib, Murodim kezgan tuproqlarga yuzing surtib yig`lading.

 “So`zla Mashhad o`payin sajda etib tuprog`ini,

Yo`qdirmi senda Murodimning ikki-uch tomchi qoni.”

 Deb, shuhada tuproqlarining qonlari va Rahmat ko`z yoshlari bilan chanqog`ini qondirgan boboning nevarasi ekanligingni bilasanmi? ...

 Nig`bolida mag`rur va zolim Fransuz qirollariga Yildirimning farmonlarini SEN keltirding. ...

 ”Ahli iymonga zulm qilmasinlar, aks holda Sanpiyarning mehrobida otimga emish berishimni bilaman”, deb farmon yuborgan Yildirim Xonning, Dunyo xaritasini ko`rsatib, ”Bitta hukmdorga ko`p, ikkitasiga oz”, degan Yavuz Sulton Salimning, Ovropaning eng buyuk imperatorlarini tiz cho`ktirgan va eng o`jar, egilmas imperatorlariga esa, etak o`ptirgan ”Muhtasham Sulaymonlarning, Pravazada Oq dengizni Turkning bir ko`li holatiga keltirgan buyuk qumondon, Daryo kapitani Barbaros Hayraddin Pashaning, ”Men haqiqat qilgan erga, ularning arvohi ham etisha olmaydi. ...”, degan buyuk Fatih sulton Mahmud Xonning, butun hayoti davomida bir marta asr namozining sunnatini o`qiy olmaganidan Oyasofiyada ilk marta o`qilgan Juma namozida imomlik qilganini, Ka’batullohga etisha olmaganida namozini uch marta buzganligini Sen bilasanmi, qahdoshim? ...

 SEN, ”Men bo`lmagan joyda hech kim yo`qdir. ...”, deb Iclomga sohib chiqqan kimsalardan nishon qolmagan bir zamonda:

 ”Kelgan bo`lsa Jahannam, so`ndiramiz bag`rimizda,

Bu yo`l Haq yo`lidir, qaytish bilmay yurarmiz yo`limizda.

Qarshimizdagi shu mahshar qutursa, aqldan ozsa,

Dengizlar qo`shin bo`lib, bulutlar kemalar yog`sa,

 Emasmi, jabhamiz siynasida iymon bir,

Sevinish bir, g`am bir, g`oya ayni, vijdon bir.

Emasmi, siynada birdir, urgan yurak jilmas,

Jahon qulasa, amin bo`l, bu jabha sirilmas! …”

 Deb hayqirib, iymonning soyasida Jahonga bosh tutgan “Osimning Nasli” emasmisan? …

 Plutda Turk qo`shining qudrat va azamati qarshisida o`lim tahlikasida tutanoq xastaligi quzg`olib qolgan( ya’ni  og`izlaridan ko`pik otilib, o`zidan ketib qolish xastaligi) rus podshosi tentak Petr itlarining olchoqlashganini, Malko`ch o`g`li bilan sarhadlarda kezganini, Vena eshiklariga, Afrika sohillariga qadar etib borgan safarlarda; bomdod tahorati bilan xufton namozini qilib, Ispaniya cherkovlarida Azon-i Muhammadiyani o`qib, “Fatih Dostonlari”ni yozgan bir millatning tarixini o`qimadingmi? … Malazgirtda Alparslon bilan birga emasmiding?Choldiron pastekisliklarida, Ismoil shohni xotini bilan birgalikda barcha mulki bilan qochirgan sen emasmiding? … Uch qit’a, etti iqlim ustida qilich ko`tarib, ot o`ynatgan, bo`y ko`rsatgan, zafar qozonganlar sening otalaring emasmidi? … Yorlar yo`l berdi, tog`lar bel berdi, Dunyo tiz cho`kdi. ... Etti iqlimning yagona hokimi, butun jahonning yagona cohibi sen emasmiding? ... Asirlar amringda, Iqlimlar, qit’alar hukmingda edi. ... Jihod qilding, sellar kabi qon to`kding, tog`larni eritib yo`l solding, sarhatlarda yuz yillarcha titroq tuting.Ana shularning hammasini nima uchun qilding, nimadan qilding, nega qilding bilasanmi qahdoshim? … :

 Islomni yuksaltish, buyuklash, Islomning sharafini uliviyatining izhori uchun, Haqning e’loni va shani ulug`ligi uchun …

 “Yordam bering, Yordam bering, Yordam ...! Qutqaring meni, dunyom zindon, har joy motam menga. … Meni jonajon uyimdan haydadilar. …Qo`limdan Qur’onimni oldilar. ... Qalbimdan iymonimni o`g`irladilar. ... Yorug`im o`chdi. Yulduzim tushdi, mening. ...  qorong`iliklarda qoldim, otashlarda yondim. ... Izsiz va qurg`oq cho`llarga, yiqilgan va vayrona mozorlarga keldim. Jomeni ko`rib kira olmayman. ... Azon aytiladi eshita olmayman.  ... Qur’on o`qiladi, tinglay olmayman. ... Qahrli tashvishlarning qisuvida tamom bo`ldim, qorong`iliklarda yo`limni, o`zimni yo`qotdim. Menga nur ber, qutqar meni Ollohim! ...”, deya faryod qilib, bir qutqaruvchi izlagan, kutgan bir naslning holini sen bilasanmi qarloshim? ... 

 FATIH XON AVLODI, OZIMNING NASLI, YANGI NASL, YANGI UMID, KELAJAKNING ME’MORI SEN; bizning ko`zimiz chirog`i, yuzimiz jilosi, oqisan! ...

 BIZ elakdan o`tgan un, SEN hali boshoqsan! ...

 BIZ Onado`li  dalalarida esgan shamol, SEN tomlar ustida hilpiragan bayroqsan! ...

 Biz nuri so`ngan namozshom, SEN qizargan va shavqi ko`klarni qamragan Shafaqsan! ...

 SEN, hayajon marmaridan yunila, yunila shaklangan asarimizsan; BIZdan bir parcha, bizdan bir iz. … SENi bir turkman gilami singari ko`z oluvchi gullar solib bezatdik, gunohimiz bilan oldingga tushgan mayus yuzlar, nafrat ila qilichlashgan ko`rimsiz  yuzlar bizning asarimiz. … SENing yuksakliging gururumiz, parishonliging uyatimizdir . …

 Yaqin tarixgacha siyosiy va madaniy yaralarning alami bilan o`z holiga tashlab qo`yilgan naslimizni, o`ziga qaytarishning  choralarini topa olmaymiz. … Ularni bir tog`shamoli singari o`z  boshiga tashlab qo`ygandan ko`ra, bir yutum nafas kabi shakl olganicha ichimizda qamab turganimiz, yanada uyg`undir. … Yoshlik, bizning abadiyatga qadar davom etajak umidimiz va ishonchimizdir. … Ularga ibrat va o`lchov biz bo`lishimiz kerakligidan ularning ertaga kamchiliklaridan xafa bo`lish, achiqlanish o`rniga, avval o`zimizni bir tartibga keltirimiz kerak bo`lmoqda. … Ertaga ulardan hisob so`raganda yuzimiz qizarmasligi uchun, avval biz vijdonimizga solib, o`zimizni bir so`roqqa tutib ko`rishimiz lozimdir. … Bugun biz do`stlarcha qo`l siqishaylikki, ertaga ular qardoshlarcha quchoqlasha olsinlar. … Ularga haqiqatan  hurmat va qimmat beraylikki, kelajakda bizning qo`limizni o`pishda tortinmasinlar. … Vatan otashi ila pishmagan yuraklardagi hurriyat;  zanjirlangan asoratlardan yana vahimalai natijalar kelib chiqishi mumkin. … Ularni muqaddas vazifa  hayajoni ichida  bag`rimizga bosishimiz, ular bilan jiddiy ishlashimiz, ularni shakllantirishimiz, iymon asoslarini ko`proq o`rgatishimiz kerakdir. … Milliy va ma’naviy qadriyatlardan uzoqlashgan bir naslda fidokorlik o`rnida  sotqinlik, xoinlik tuyg`ulari ko`proq ko`rinadi. Badanlarni chiniqtirib, ruhlarning zaif qolishi, ko`rshapalaklar singari o`z - o`zimizni va kelajagimizni qorong`ilikka mahkum etish bo`ladi. …

 Bugun BIZNING yoshlar bilan ishlashdagi eng muhim masala, ularga bilim berish, ya’ni MILLIY TA’LIM masalasidir. … Sog`lom bir tilga bog`langan shuurli va ishonchli bir ta’lim tushunchasi haqiqiy bir shaklda yo`lga qo`yilishi vozkechib bo`lmas muhim zaruratdir. Aks holda G`arb maftuni, taqlidchi va maymun ishtahali yoshlik, kelajakning yangidan buyuk Turkiyasini maydonga chiqara olmaydi, buni sen bilasanmi, qardoshim? …  

 Har bir azon bilan sharaflarda to`kilgan Nur yuraklarga singishi kerak, Ruh, Yunus ilohiylari bilan ozuqlanishimiz va tomirlar iymon otashi bilan tutashishi zarur. ... Osimning nasli; Oyvoz  bilan Chamlibelni, Dadao`g`li va To`ro`slarni kezishi, darvishlar singari to`g`rilikning, haqiqatning oldida yo`l ko`rsatuvchi bo`lishi lozim. ... Nazar suvida, Kavkaz shamollarida shamollashi, Karko`k, Afg`oniston, Turkmaniston turklari ichidan bir narsalar izlab topish, azob ko`rish, ezilish ham bizning ishimiz bo`lishi shart. ... Chegaralarimizning qon bilan o`ralgan chiziqlari xotirangda bir naqsh, Tuna, yuragingda oqqan qon bo`lishi kerak. ... Iordandan Salimiyaga, Arganakodan Koreyaga qadar san’at va qon bilan tizilgan dostonlarning tuzilishi yangidan tug`ilgan har  kun his etilishi; yangidan yashalishi; tushlarda Buyuk Jahon Imperatorligi qurulishi; Ulubatli Hasan, Istanbul devorlarida takror, takror urilishi; tomir qonlari bilan qavrilishi; sof  ko`ngullar nurlar bilan to`lib-bo`shob, bo`shab- to`lib turishi zarur. ... Agar ertaga gullarga tabassum qilgan bahor o`rniga  uchi qonli xanjarlar bilan qoplangan xavflarda yashasak, qolsak ... SEN bularga hozirmisan, bunday hisu-tuyg`ularga egamisan, Turkiyani yangidan go`zal va qudratli bir shaklda tiklash uchun SEN, nimalar demoqchisan qardoshim? ...

 Iymonning alomati, ruhning ozuqasi, dinning tiragi, Mo`minning Me’roji va farzlarning eng buyugi Namoz, Olloh bilan kurishish, demakdir. ... Uning borligini, Yagonaligini tasdiqlash, Unga yolvarishda bo`lib, ma’naviy qurbiyatga etishish, faqat namoz bilan mumkin bo`la oladi. ... Shuning uchun ham namoz butun insonlar va mo`minlar uchun ulug` bir sharaf bo`lib, ”Eng buyuk zikr” qabul etilgandir. ...

 Ruhni va qalbni tozalagan, kishini barcha yomonliklardan saqlagan, uni yuksak tuyg`ulardan xabardor qilgan, xayr, tavozu, tafakkur, intizom va eng yuksak axloqiy maziyatlarga etaklagan namoz, Oyat va Hadislarda inonganlarga amr qilindi. Ikki Jahon Quyoshi tarafidan keltirilgan,  Me’rojning  mo`minlarga hadyasi bo`lgan namoz,  abadiyat olami saodatli kunlarining qutqaruvchisi va retsepti  bo`lgandir. ...  

 ”Dunyoda menga uch narsani sevish amr bo`ldi, Soliha bir xonim, yoqimli hid va ko`zimning nuri namoz. ...”,deb marhamat qilgan Payg`ambarimiz Hazrati Muhammad (S.A.V.)ning , ”Bir yoningizdan qon, boshqa yoningizdan yiring oqsa ham namozni tark qilmang. ...”, degan ogohi, Namozning nima uchun Dinning tirgagi va Mo`minning me’roji bo`lganligini tushnishimizga etarlidir, sen nima deysen qardoshim? ...

 ”U sajda bo`lmasaydi, egilarmidi bu boshlar? ...”, deb so`ragan shoir, ”Qizim yo Fotima! Besh vaqt namozni to`la qilmasang Jannatga kirolmaysan! ... ”, deb marhamat qilgan Payg`ambar Afandimiz, Moskovga qarshi kurashda og`ir yaralangan, Kavkaz istilosiga qarshi urush maydonida og`ir yaralardan uyg`onar-uyg`onmas: “Asr namoz vaqti o`tdimi? …”, deb so`ragan Shayx Shamil, vujudidagi qillar igna kabi  botayotganini sezib tursada, namozga turganda ular ipakdek yumshaydigan, urushda vujudiga kirgan o`qlarni namoz o`qiyotganda chiqarilsa hech sezilmaydigan Hazrati Ali, Xalifalikning so`ngi kunida holsiz yotsada, “Aliga namoz vaqtini eslating, boshqacha bo`lmas …”, deyilganida:

 “- Yo Ali namoz vaqti keldi”, desalar Buyuk Sahoba, “Ollohning arsloni”, “Ilm eshigi” Hazrati Alining o`lim tushagidan oyoqqa turganliklari sharafli moziyimizdan faqat bir kichik zarracha o`laroq Namoz va uning ahamiyatini tilga oldik, deb hisoblayman. … Namoz va uning ahamiyatini to`la tushuntirishga, anglatishga kuchimiz ozlik, qalamimiz kuchsizlik qiladi. SEN bu haqda nima deysan qardoshim?

 Chashmadan suv olayotgan qo`shnisining yopinchisini ochishga harakat qilgan g`ariydin fransuzga to`bonchasidan o`q ochgan Sutchi Imom bilan boshlangan “Marash mudofaasi”, Minoralardan yuksalgan “Tabyalarni armanlar bosib oldi. …” mish-mishni eshitgandan bolasini emizikda qoldirib, qo`liga ilk ilingan bolta bilan tabyalarga yugurgan Nana Xotunla boshlangan “Arzurum mudofaasi”, magazinlarga toshlar to`ldirib, o`zlarining ustlariga benzin to`kib, otashga qarshi o`zlarini otgan yuzlarcha Bayburtliklar faryodi atrofga yoyilar ekan, qo`liga tushgan uroq bilan “Shohid Usmon” tepasigacha armanlarni quvlagan “Onsho Obla(opa)” bilan boshlangan 1918 yil Bayburt mudofaasi va natijada Ko`p kechivida shohid ketgan  minglarcha shuhadaning tarixi bo`lgan “Ikkinchi Plavna”, Ko`prik ustida shohid qilingan Shohin bey boshlatgan G`ozlantepa mudofaasi, Turkiya Buyuk Millat majilisi tarafidan farmon etilgan, “Shonliurfo” dostonida o`rin olgan : “Urfo tuproqlari Valiylari yurtidir, og`ir bo`l, u erga tahoratsiz oyoq bosmaysan. … Ayni vaqtda u er vaqf yurtidir, kavushlaring bilan uyimga vaqf changlarini keltirmaysan. …”, deb o`g`liga vasiyatda bo`lgan oq soch bir onaning vasiyatidan xabaring yo`qmi, qadrli qardoshim? …

 SEN, Sarhad shahrimiz VANda, armanlarga taslim bo`lmaslik uchun, nomuslariga dog` tushirmaslik uchun, ettita qishloqning barcha xotin-qizlari o`zlarini quduqlarra otganlarini, Van ko`li sahlidagi qoya ustidan ketma-ket o`zlarini ko`lga tashlaganlarini va shu onda ZAVA mavqida bir “Shohidlar qasami”ning yuksalganini bilasanmi? …

 SEN, Moskov va armani yirtqich bosqinchilariga qarshi Vatanlarini mudofaa qilishda shohid bo`lgan 120 ming turkning unutilmasligi uchun KO`P TOG`LARI zirvasiga tikilgan tarixiy yodgorlik ustdagi senga xitobdan ko`chirilgan lavhani o`qimadingmi? …

 “Bu vatan tuprog`in qora bag`rida,

Tog`lar tizi kabi turganlaringdir.

Bir tarix ug`runda uning yo`lida,

Jon berish siriga etganlaringdir.”

 “Sellar kabi oqdi, ketdi qonimiz,

Bu vatanga dinsiz kirmasin, deya.

Har baloga qalqon bo`ldi jonimiz,

Kitobimiz erga tushmasin, deya. ...”

 ”Yosh, qariya barcha birday jihod qildik,

Qazma kurak ila jabhalarga ketdik,

Dinsizga biz unutilmas bir dars berdik,

Ro`molimizga el, qo`l surtmasin, deya.”

 Ko`ngul tuyg`ularini tilga chiqargan shoirlarimiz, oshiqlarimiz bizga nimalar demak xohlaydilar, ularni sen misralar tilidan tushunmayapsanmi? …

 “Qur’amiz er yuzida jamoatsiz qoladigan bo`lsa, men Jannatni ham istamasman, chunki u holda menga u er ham zindondir. Millatimning iymonini butun va salomatlikda ko`rsam, bu uchun Jahannam otashida yonishga tayyorman. Chunki vujudim yonsa ham ko`ngulim gulu-gulistonda bo`ladi. ...”, degan asrning bosh va qalb me’morining da’vosi, islomga xizmat da’vosidir. ... Zarradan Shamsga qadar cho`zilgan iymon zinapoyalarida taraqqiy qilish da’vosidr. ... Milliy birlik va barobarlikda iymon va azim bilan yuksak amal va tushunchalarga g`olib bo`lishning  Istiqlol ruhini olib yurish da’vosidir.

 Va da’vo Haqqini topish, Haq uchun kurashish va Haqqning roziligini qozonish da’vosidir. ... Haq va Botilni ajratish, Yakka birlashish uchun, Olloh rizosini qozonish uchun,  yomon, og`ir yo`llarga tushib qolgan bir oqsoq chumoli kurashini, urushini qila olasanmi qardoshim? Ana shularning hammasining qurshovida, qamog`ida yashay olasanmi?

 Qabila bekligi, u Beklikdan Davlatga, Davlatdan Imperatorlikkacha yuksalgan, ”Ufqida quyosh botmagan Jahon Imperatorligini qurganUsmon G`ozi, o`lganida undan meros shaklida nimalar qoldirganini bilasanmi qardoshim? ... Mana tarixiy haqiqat: ”Bir juft kaftan (qadimda turklar kiyadigan beli qisiq bir yubqa libos – tarjimon izohi), bitta ot em to`trbasi, bir juft etik, bir necha dona ot, bir suru qo`y, bir juft ho`kkiz,  ot yugani va ayili. ...”, Usmon G`ozidan qolgan meros! Siyosiy tushunchalardan uzoq qolish sharti bilan, faqat ibrat va o`rnak berish maqsadida (yangi tarix manbalariga ko`ra), ”Dalya”, deb yuzga kirganligini to`la to`rt yil ichkiliklar bilan g`arq-sharq bir shaklda o`tkazgan  Turkiyaning eski  Prezidentlaridan biri o`lganda (6 sentyabr 1986 yil conli gazetalardan olingan xabarlarga ko`ra), vorislariga qoldirgan meros esa, tubandagilardir: ”Anqarada TURKSER binosi, deb atalgan ishxona binosi, uning maydoni 4664 metr kvadratli bir erni egallab turibdi. Biri 10, boshqasi 7 qavatli, ikki ko`kda va uchta er ostida binolar, bunga qo`shimcha ikkita ostqi bo`limdan iborat bino umumiysi bo`lib 20 ming metr kvadrat kenglikni egalagan yopiq maydonga egadir. ... Har biri 425 metr kvadratli idoralar bor binoda magazinlar bo`lib, ularning tashqarisida 17 idora bor va bu idoralar 3500 dollarga kiraga berilib turilibdi. Haligacha idoralarning hammasi kiraga berilib tamomlanmagan ishxonaning ilk kirachilari chet elliliklar edilar. Yana 8 idora qavati va 6-ta magazin ham bor. Qisqasi 20 milliard liralik (o`rtacha 20 million dollar) bir meros qoldirgani bayon etilmoqda. ...”

 Kechaning Davlat boshlig`i va bugunning Davlat Boshlig`i orasidagi farqning ahamiyatini, xususiyatini SEN tahlil qila olasanmi qardoshim? ... Dunyoda qoldirilgan bu ikki merosdan dars ola bilamizmi, ajoba? ... SEN orqangda nima meros qoldirayapsan aziz qardoshim? ...

 ”Ollohning Haqqini o`rnida tutish, yangilishliklardan qochib, ulardan saqlanish uchun Aziz Millatimning tanlagani, har vaqt rahmatla yod etiladigan Buyuk Ajdodlar  qoldirgan omonatlarga ega chiqadigan qimmatli qardoshim; Jamoat shuuriga sohib, iymon bilan  yo`lga chiqadigan ”Buyuk va yagona da’vo”da  birgalikda jihodda qatnashgan va qatnashadigan aziz qardoshim. ... SENing nazaring ibrat, har bir so`zing hikmat, sukuting tafakkurdir. ...

 SEN, SENi sendan qo`porganlarga qarshi bunchalar tuygusiz, bunchalar sassiz, bunchalar begona qololmasliging kerak! SEN SENi unutadigan bo`lsa, haqiqiy qullikni, ibodatni, insonlikni, adolatni, sevgini, hurmatni, tenglik- birodarlikni, marhamatni, go`zal axloqni, jihodni, vazifalarni kim qiladi? ... Kimlar ularni jahonga yangidan hokim kila oladi? ... Ollohning er yuzidagi so`nggi xalifasi ”INSON” kim bo`ladi? ... G`arbdan og`ib kelgan, Gayridinistondan kelgan, dushmanlardan kelgan turli xil kufrga qarshi kim kurashadi? ... Muxolif  shamollarni kim, kim to`xtadi? ... Islomning bayrog`ini yangidan tomlarga kim tikadi? ... Qur’on mash’alasini yangidan kim yoqadi? ... Sunnatullohga yangidan kim topinadi? ...

 U muhtaram chog`larning tarixini yangidan kim yozadi? … SENi, yaratilish hikmatidagi “SEN” o`laroq Mahshar kuniga kim keltiradi? … Uning bayrog`i ostida, Arasot maydonida kim to`planadi, SIROT ko`prugidan kim Jannatga o`tadi? …   

 Ilk nashriyot hisoblangan HAMMAR tarixida ahamiyatli bir vosiqa o`rin olgan. U ham bo`lsa Qonuniy Sulton Sulaymonning Faransiya qiroli Faransuoga yozilgan uzun bir maktub bo`lib … Kunimiz nashriyotlarida uchramaydigan yuz million tarixiy vosiqalardan faqatgina bir donasidir. …  Quruqlik va dengizlar hokimi Qonuniy Sulton Sulaymon Xonning tarixiy maktubini tubanda o`qing!

 “Men ki, qirq sakkiz qirollikning Imperatori Qonuniy Sulton Sulaymonman. Xizmatimdagi mas’ulardan olgan ma’lumotlarimga ko`ra, mamlakatingizda “Tanets” ismi bilan erkak va xotin kishining quchoqlashib o`ynashib, oshkor sharmandaliklar qilishayotganlari mening e’tiborimni o`ziga qaratdi. Shuningdek, hududimiz uzoq bo`lmaganligidan mazkur razolatning mamlakatimda ham tarqalish ehtimoli borligi  sababidan nomai Humayunim qo`lingizga etishidan e’tiboran u razolatga xotima berilmagan taqdirda Humayun Qo`shuni bilan u erga borib razolatni man qilishga majbur qolaman. …” Bu tarixi ultumatum oqibatida Fransiyada naqd bir asr(100 yil) tansa man etilganligi tarixiy manbalar orasida bildiriladi.

 Endi boshqa yana bir haqiqiy voqeani bir tahlil qiling. ...

 1932 yilda ”Jumhuriyat” gazetasi o`tkazgan go`zallik musobaqasida Kariman Xolis g`olib chiqandi. O`sha yili esa, Belgiyaning Spa shahrida 28-ta mamlakat go`zallari qatnashgan jahon go`zallarining o`z chiroylarini namoyish etish musobaqasi o`tkazilogandi. 1913 yilda tug`ilgan Kariman Xolis Turkiyadan kelgan Turkiya go`zallarning eng chiroylisi sifatida u musobaqada qatnashdi.

 O`sha 28 mamlakatdan kelishgan u go`zal!lar turli xil kishilar bilan uchrashdilar,  so`zlashdilar. Nihoyat, musobaqa kuni ham etib keldi. Musobaqada esa, go`zallarning ichidan ”eng go`zalini” ajratuvchilar, ya’ni go`zallikni biladigan ”buyuk mutaxassislar”-jyuri oldidan u qizlar yarim yalang`och va yap-yalong`och holda o`tib, ularga turli xil noz-qarashma, tabassum va boshqa adabsiz qiliqlar qilishib baho-ochko to`plashlari kerak edi va aynan shunday ham bo`ldi.

 Go`zallikni aniqlovchi ”buyuk mutaxassis”lar bir qarorga kelish uchun alohida faqat o`zlari to`plangan xonada jyuri raisining tarixiy so`zini bilasanmi, u so`z haqida hech narsa eshitmadingmi? ... Ajoba senga eshitirdilarmi? ... Biz u so`zni tarix manbalaridan topib oldik. U mana shunday:

 “Hurmatli jyuri a’zolari, bugun biz, Ovropaning, Xristianlikning zafarini qutlamoqdamiz. 1400 yildan buyon dunyo ustida hokimiyatini o`rnatgan islomiyat bundan keyin bitdi, yo`q bo`ldi. Dunyoda Amerika va Russiyaning haqi bor, albatta,  buni biz inkor qilmoqchi emasmiz. Oqibat, shuki bu xristianlikning zafaridir. Bir zamonlar ko`chaga ham qafas  orqasidan qaraydigan Musulmon xotinlarining vakilasi, turk go`zali Kariman cho`milish kiyimida oramizdadir. Bu qizni zafarimizning toji sifatida qabul qilamiz. Ana uni bugun qirolicha, deb tanlaymiz. Undan yanada go`zallar bormi, yo`qmi unisi biz uchun hech qanday ahamiyatga ega emas. Bu yil go`zallik qirolichasi tanlamayapmiz; bu yil Xristianlarning g`alabasini, zafarini, Ovropaning zafarini qutlamoqdamiz. Bir zamonlar Fransiyada o`ynalgan tansagacha aralashgan Qonuniy Sulton Sulaymonning nevarasi bugun bizning oldimizda yalang`och holda o`zini bizga namoyish qilmoqda. Uning badanlari bizga yoqishini istamoqda. Biz ham bizni qabul qilgan, bizga ergashgan bu qizni yoqtirdik. Musulmonlarning kelajagi mana shunday bo`lishini ta’minlash uchun bugun turk go`zalini dunyo go`zali, deb tanlamoqdamiz. Faqat qadahlarni Ovropaning zafari uchun ko`taramiz”.

 Ana shunday qilib, o`sha zamon Karman Xolis Dunyo go`zali bo`ldi. Uning rasmlari gazetalarni to`ldirib yubordi. Hatto uning rasmini pochta markasiga tushirishib sotdilar. Shunday qilib, u rasm qo`ldan qo`lga o`tdi, butun Ovropani aylandi, Ovropaning, Xristianlikning zafari haqidagi xabarni har bir burchakka etkazdi. ... Shundan buyon ham o`shanaqa musobaqalarda Turkiya har yili qatnashib kelayotgan bo`lsa-da, turk qizi Dunyo go`zali nomini boshqa ololmadi. Zero Ovropa o`sha zamon bizning G`arblashishimizga Karman go`zalligini poraga berishgandi. ...

 Hozirgi vaqtda tinmasdan o`tkazilib turilgan ”gilos go`zali”, ”Sharob go`zali”, ”Qalampir go`zali”, ”Festival go`zali”, ”Olmurt go`zali”; ”Gul go`zali” va ”Turkiya go`zali” kabi turli xil o`yinlarning kimlar uchun qilinayotganini bilasanmi qardoshim? ... Haqiqiy go`zalliklar yashirib qo`yilib, xotinning mol kabi sotilayotganini,uning nomusi oyoq osti etilib, matbuotning asosiy sarmoyasi holida qo`llanilayotganligi tagida yotgan achchiq haqiqatlarni qachon o`rganasan? ... Ularning ruhlari iztirobini qachon eshitasan? ...

 Tarixiy manbalarga ko`ra, avvalgi asrlardaYunonistonda chiqarilgan bir gazetada Modaga bog`ishlangan, ”Maymunlar tangrisi moda ...” , deyilgan bir iboraga o`rin berilgan. ... Modaning va ovropa taqlidchiligi bizga nimalar keltirganini, bizni nimalarga aralashtirib tashlaganini bilasanmi qardoshim? ... Hech u haqda o`ylab ko`rdingmi? ...

 SEN, Baynalminal yohudiy, Mason, Kommunist, Xristian, missioner va boshqa dushmanlarning, senga tayyorlagan tuzoqlaridan xabaring bormi? ... Sening Jahonga yangidan hokim bo`la olishing mumkinligi keltirgan qo`rquvdan kelib chiqib, sen bilan o`ynalayotgan o`yinlardan ham xabardormisan? ... ”Oilani planlashtirish” o`yini bilan Turkiyadagi butun ”Tug`ilishni nazorat qilish markazlari”dagi vosita va materiallarning Amerika dinsiz tarafidan nima uchun berilganini o`z nafsingga bir solib ko`rdingmi? ... Kecha orqasi to`xtamasdan davom etayotgan ”Solib yurishlari”ning bugun ham yanada harakatchan ”Sovuq urush”i shaklida davom qilayotganini, Usmonlidan meros qolgan Vatanning so`nggi bo`lagini ham qo`lingdan olish istalayotganini hech bo`lmasa hayolingga keltirdingmi? ...

 Ovropa Iqtisodiy Ittifoqi(OII), Ovropa Birligi (OB)-Ovropa Sherik Bozori vositasida mustamlakachilik quchog`iga otilganligini, ”Och bo`rilar dosturxoniga em” shaklida tayyorlanligini, siyosiy tushunchalardan biroz chekinib, vatanparvarlik tuyg`usi bilan anglab qaradingmi? ...

 OII, haqiqatda iqtisodiy bir ittifoq bo`lmay, ideologik va siyosiy hodisadir. … 1987 yil, 14 aprel kuni bu solibchilik yig`iniga(ittifoqiga) rasman a’zo bo`lish uchun; Bryuseldagi Egmont sarayida, Belgiya tashqi ishlar vaziri va OII boshlig`i Leo Tindemansga Davlat nomidan ariza berishi bilan Tarixiy buyuk bir gunohga qo`l urgandi. …

 OII yangi bir ziyofatdoshlar shartnomasidir. Uning asosiy g`oyasi Istanbulni Konstantinapolis qilish va eski Vizantiyaga jon ato qilmoqdir. Ispaniya boshiga tushgan falokatlar singari falokatlar bilan Onadulini ham yiqitib, yangidan G`arbga qaytarishdir. (Bir zamonlarning Andulusi bo`lgan Ispaniya bugun qanday holga kelgandir? Islom qo`shunining qo`mondoni Tarik Bin Ziyodning  Ispaniyasi, bugun na holdadir? O`rta asrlarda Ovropaliklar hali o`zlarini durustroq taniy olmasdilar, laganlarga siyib-sichib, ularni derazalaridan ko`cha otardilar. Ayni o`sha zamonda Andulusdagi Qurtuba kutunxonasida 600 ming jild kitobning katalogi 44 jildni tashkil etardi. Faqatgina Qurtubaning o`zida 900-ta xalq hammomi bor edi. Har musulmoning uyida hajotxona va hammom bo`lardi. )

 OII yordamida G`arbliklar Turkiyani arzon ishchi bazasining hovlisi va axlatxonasiga aylantirishni tasavvur qilmoqdalar. … Yana ham dahshatlirog`ini  ham o`ylashayaptilar. Ularning fikricha, Turkiya G`arbning urushlaridan qolgan chiqindilari, askarlar mashq qiladigan maydon, zararli harbiy moddalarning, atom qurollari va ularning chiqindilarining, kimyoviy qurollarning zapaslari yig`ladigan baza maydoni bo`lishi kerak. …

 OII, umuman davlat tuzumi falsafasini oyoq osti qilsishdir. Bu Istiqlol marshimizda o`z qiymatini topgan mustaqillik kurashimizning, janglarimizning  falsafasiga teskaridir. Solibchilar zehniyatiga suyangan bir mustamlakachilik tuzog`i, buyuk bir gunohdir.

 Siyosiy nazar bilan emas, Milliy va ma’naviy hislar bilan tushunilganda, SENi SENdan qo`pormoq istaganlarni taniysanmi, bilasanmi? …

 SEN; o`z-o`zingcha qolgan bo`sh emassan, sen hayvonlar singari bo`lolmaysan. … Sening odam bo`lishing uchun ming mehnat va zahmatlar bilan seni o`qitgan onang va otangni,  Vatan va Millatga xiyonat bilan yig`latishga haqqing yo`q.

 SEN, Shohidlarning avlodisan, Tarixingni, moziyingni unuta olmaysan. … O`limni unutib, qabrning abadiy zulumatini zehningdan chiqarib, bo`shdan-bo`sh mashg`ulotlar bilan aqlni va qalbni buzib mukammallashishda nuqsonlar orasida qolib keta olmaysan. …    

 SEN, “Ikki kuni ketma-ket bir xilda bo`lgan musulmon zarardadir. ”, deyilgan Payg`ambarimiz hadis-i sharifini bilib va tushunib, unga amal qilishga majbursan. Kecha, bugun, erta ham seniki bo`lishi, SENing elkalaringda yuksalishi shart. ...

 SEN, kufr va zalolat asrining ”nodir  guli” bo`lishing kerak. ... Islomiyat singari bir nurni o`zingga yo`l ko`rsatuvchi qilib, zarofat(nazokat, noziklik) timsoli, Jannat Huriyalari kabi bo`lishing zarur. ...

 SEN, muqaddas g`oyalar, ilohiy vazifalar, buyuk, yuksak omonatlar bilan dunyoga keltirilgan bo`lib, Haqning guvohi, shоhidisan! ... Hayot va Hurriyat  xabarchisi sensan. ...

 SEN, gul mavsimining bulbuli, o`lim onlarining tirilish xabarchisi, tarixiy qahramonliklardan suzilgan asalli gulobi, tuzalmas dardlarning  Lukmoni, o`lik ruhlarning ob-i hayotini dudog`ida tashigan haqiqat arisan! ...

 SEN, Mamlakatining eng qorong`ilik kunlarida Majlis qursisiga chiqasolib,

 ”G`arbning ufqini yopishsa po`lot zihrli devor,

Mening iymon to`la, ko`ksim kabi qalqonim bor.

Ulusning, qo`rqmay, qanday qilib, bu iymonin bo`gar.

Madaniyat, deganing tek qolmish eshi, canavar.”

Deb Onaduli bag`ridan chiqqan Millat vakillari ila Maydonda jo`shib jang qilgan Okifning naslidan emasmisan? ...

 SEN, ko`z oldida olov yoqib, keyin u olovni uning ustiga tashlashib va ko`kragidan bosib turgan holda, ”Diningdan qaytmasang, seni bu holdan qutqarmaymiz. ...”, deya iskanja qilgan mushriklarga: ”Olloh bir, Rasululloh Haqdir! ...” javobini bergan Hazrati HABBABning yo`lida emasmisan? ...

 SEN, U buyuk mahshar kunida: ”Ey qullarim siz yoq edingiz, men bor edim. Hozir ham siz yo`q bo`lasiz, men esa, yana borman”, deb o`z azamatini ko`rsatadigan Ulug` Olloh Taoloning huzurida barcha organlar alohida-alohida sendan shikoyat etadigan va qilg`iliklaringdan guvohlik beradigan  Mahkama-i Qubroda nima qilasan, nima qila olasan? ... 

 SEN, yiqilgan Usmonli daraxtining erga to`kilgan va chirib ketishi kutilgan, biroq chirimagan, yangidan yashagan, yakka o`zing o`sgan, yuksalgan kurtaksan. ...

 SEN, ezilishingni itashgan, ammo ezilmagan fazilat.

 SEN, Katta tik gavdasidan kesishni istashgan shoxcha, yoproqlarining erkalovchi havosida turib, noinsoflarcha uzib tashlanishing istalgan gul …

 SEN, Yuksak Payg`ambarimizni to`rlari bilan qo`rigan, faqat hozir to`rlari tamom bo`lgan o`rgimchak … SEN, Rasulullohga soyabon bo`lgan bir kaptarcha …

 SEN, Haqning xizmatida rahmat tashuvchi bir tomchi … tomchilar … Bari SEN va MEN suvsiz va tikanakli erlarga harakat, hayot beruvchi tomchi ...

SEN, Quyoshdan otilib kelayotgan yorug`lik zarrachasi ... SEN, atomdagi donak(yadro)

SEN, qorong`iliklar girdobida yo`qolgan sas(ovoz) ...

 SEN, yulduzlar yorug`i ostida tongni kutib olgan, kimsasiz yo`llarga sharpa bergan suvlarning nag`masi ...

 SEN, tongning iymon uchquni ...

 SEN, emish y`ig`ishtirgan chumoli … Bahor bo`shliklarini nashalantirgan ari, kishiga o`zini xotirlatgan chivin, rangli qanotlari bilan chirpingan kapalak, qush qanotining tiragi va bo`lajak chaqani qo`rigan tuxumning qobig`i …

 SEN, suvsiz cho`llarga suv xabarini keltirgan rahmat buluti … Bulutlar orqasidan tabiatga tabassum qilgan yuz … Sahrolarning shirin vohasi … g`ijirlagan qum donachalrining quvvati …

 SEN, gullar nag`masi, daraxtlarning suvi, qirlarning yashilligi, yoproqlarning tabassumi … Urmonlardan esgan, zavq bergan epkin … Qo`zi-qo`ylar saslari orasida minglab zo`rliklarda etishgan romashka, sumbul va binafsha …

 VA SEN, qarmoqqa ilingan boliqning suvni sog`ingani singari, sog`inish hasratini boshimizdan o`tkazganimiz, ko`zimiz to`rt bo`lib  kutganimiz, kelib etgan pioner, asli kelayotgan yoshlik bilan Qur’onning bog`i …

 Kel qardoshim, kel. … SEN, granit qayalarda yasharishga muvaffaq bo`lgan yusunsan … Shunday Yashar, o`s, rivojlanki, olam qahrga qolishdan qutilsin. …

 SEN, “Yo Bizans meni oladi, yoki men Bizansni …”, deb otini dengizga haydagan, quruqlikdan kemalrni sudurab Halichga tushirgan Fatih Sulton Mahmud Xonning nasli emasmisan? …

 SEN, 1071 yili Malazg`irt pasttekisligida ellik ming kishilik turk qo`shinining ikki yuz ming kishilik Bizans qo`shini bilan ro`para kelganda, oq ot ustida, oq libosda askarlarga qarab: ”Olloh uchun, Din uchun, Ilohi Kalimatulloh uchun jihod qilmoq istaganlar men bilan yursinlar. Agar qurbon bo`lsam, bu mening kafanimdir, u holda o`g`lim Qilich Aslanga biat qiling”, deb qilich o`ynatib ilk hamlani o`zi boshlab bergan Turk sardori Alpaslan bilan Onaduli eshiklari ochilgan uch ming yillik tariximning qulfi emasmisan? ... Chin saddidan toshgan iymon seli, Onadulimning o`lmas guvohnomasi, Basmaladan bir lahad, Fotihadan qabrlar, Venagacha cho`zilgan qo`llar, cheksiz zafarlarning eshigi va ”Jonli Shohid”larning nasli  emasmisan? ...

 SEN,

”Millatimda ixtilofu ayrilish andishasi

Kimsasiz qabrimda hatto beqaror aylar bizni,

Birlashishdir savlati adoyi dafa choramiz,

Birlashmasalar bu millat dog`dor aylar meni. ,

 degan buyuk davlat odami, qo`modon va shoir Yavuz Sulton Salim Xon, Choldiran pasttekisliklarida ot o`ynatib, qilich solib yurganda ham Sening birlik va barobarligingni o`ylagan, Islom Dunyosiga tahdid solayotgan buyuk bo`linishlarni his etib, oz bo`lsa-da vaqt yo`qotmasdan ularning oldini olish zarurligiga ishongan bir buyuk kishining nevarasi emasmisan? ... Aynan o`sha xastalik, o`sha yaralar mavjud bo`lgan bugungi bizning kunimizda, ayrilishlar qarshisida nimalar rohatsiz qilayotgan haqiqat yonida Sen nimalar qila olasan qardoshim? ...

 SEN, Chanaqqala urushida Mahmud bo`lding, Shohidlar temir devori  yaratding. ... Dunyo keldi bu devordan o`tolmadi. ... 1915 yil 18 mart Chanaqqala g`alabasini dushmanlar ham zafar hisoblashga majbur qoldi. “Chanaqqaladan hech kim o`tolmas. ...”, deb butunlay shohid bo`lishga rozi bo`lgan 55-chi harbiy qismning bayroqdori Sening, bobong, otang, tog`ang, amaking emaslarmi? ...

 S E N, “Falastin tuproqlari meniki bo`lmaganligi singari, u erda yashayotganlarniki ham emas, u tuproqlar ularning ostida yotgan Shuhadolarnikidir. Pulga tuproq sotilmaydi, tuproq faqat qon to`kilishi hisobiga qo`lga kiritiladi. ...”, deb Teodor Harzni qabulidan quvib haydagan, hech bir vaqt kufrning va fisqning tovushiga quloq bermagan, faqat Olloh amrlariga amal qilib,  33 yil yahudiy, armani, yunon kabi va hatto Jo`nturklar va fisqu-fujurlar bilan omonsiz kurashib, Imperatorlikni qo`rigan Ikkinchi Sulton Adulhamid Xonni haligacha “Qizil Sulton”, “Pinti Hamid”, “Vatan xaini”, deyayotganlarga “ Jim bo`l! ..., demaysanmi? ... 

 SENing yo`lingda to`siqlar ko`p. ... Oldingga tashlangan tikanlarni, qayalarni oshishga tolibsan. ... Yo`ling zindonlar va qatl to`ngaklari bilan to`ldirilgan, mashaqqatli, xavflidir. ... ”Sabr” va ”taslimiyat” sening qanotlaring bo`lajak. SEN, qobig`i yorilgan azob ichidasan. ... Ezuvchi sanchiqlar navbati seni kutayotir.

 SEN, Islom Olami bog`chasining bog`bonisan. Vazifang og`ir, yo`ling uzundir. ... Yo`ling ochiq va vazifang muborak, g`azong qutli bo`lsin.

 QIMMATLI QARDOSHIM, QADRLI O`QUVCHIM, bilasan, bilamizki, tarix, moziyni kelajakka olib yuradi(keladi), hodisa va voqealarni takror zanjiriga taqadi-da turadi. ... Tarixlarini va tarixiy shaxslarini va moziysini qoralamagan millat hamisha hukmron, muzaffar bo`lib, ilgari ketganlar, yuksalganlar, buyuklashganlar va tarix sahnasida ko`rsatkich barmoq bilan ko`rsatilganlardir. Biror millat, haqiqiy tarixini va qutqaruvchisini qancha vaqt yaxshi tanib va ularni taqdirlasa, u shuncha vaqt  ”Ilg`or Millat”, ”Buyuk Millat”, ”Yuksak Millat”, ”Madaniy Millat”, demakdir. ... Haqiqiy tarixini bilmagan, moziysini qoralagan, qahramonlariga xoin, xoinlarga qahramon, degan biror nasl etishadigan bo`lsa, kelajak qorong`ilik va tashvishlidir. ...  

 Noto`g`ri, buzuq ta’lim sistemalari va g`arbga taqlid qilish zehniyati bilan yuvilgan boshlar(miyalar), etishtirilgan nasllar va bugun o`rtaga chiqib turgan guruhlarda yanglish, noto`g`ri zehniyat va qanoat bor. ..”O`rta asr zehniyati”, ”O`rta asr tushunchasi”, ”O`rta asr madaniyati”, O`rta asrchilik boshi”, kabi qoliplashtirilgan so`zlar kunimizning shiorlariga aylanganini ko`rib turibmiz. ... Bu xatolarga ba’zi inongan(Olloh inonchi bor) guruh va kishilarning ham tushib qolayotganliklari, O`rta asrchilikni qoralash, G`arb va G`arbni ustun tutish xastaligi alohida bir o`ziga xos xususiyat va  gazaklashgan yaradir. ...

O`rta asr faqat G`arb uchun qorong`ilik, biz uchun esa, unutib bo`lmas va bugun ham, ertaga ham tenggi topilmas  zehniyatdir.... Islom madaniy yuksaklik cho`qqisida davrda O`rta asr Ovropasida kishilar kichik va katta yozilishlarni laganlar to`lganicha uylarida saqlab, ular to`lganidan so`ng uylarning derazalaridan ko`chaga otardilar, o`yin maydonlarida tirik kishilar arslonlarga tashlanardi. ... Masalan, musulmonlar hukmronligi ostidagi  faqat Ispaniyada  600 ming jild asarlari bo`lgan Kurtuba universiteti Dunyoga ilm, irfon, nur, madaniyat tarqatib, insonlik va adolat ko`rsatayotgan zamonda, Ovropaning qul bozorlarida xotinlar sotilardilar. Filosof  Proudxon ifodasi bilan aytganda, ”Xotinni eng past maxluq”, deb e’lon etish darajasida vahshiylashgandilar. Xotinlar, so`zlash, mulk egasi bo`lish, erdan chiqish, er tanlash va o`zining tanlanishi kabi huquqlardan butunlay mahrum edilar. ...

 Xotin o`sha botqoqlikdan chiqarilib, unga ”ONA” vazifasini qozontirgan, ”Jannatni oyoqlari ostiga surgan” Islomning o`rta asr zehniyati yonida, masalan, Parijda faqatgina 50 minggi hisobga olingan, aslida 100 mingdan ortiq fohishalar yashardilar. ... ”Avvallari gunohkor bo`lgan kasallarni tabiblarning davolashi taqiqlangan bo`lib, bu qonunni buzganlar dindan chiqarilib, cherkovdan haydalardilar. Chunki kasalliklar gunohdan kelib chiqadi”, shaklida 1215 yilda chiqarilgan Papa III-ning qarori bor edi. Bunga ko`ra, aqldan ozgan va ruhiy xastalikka mubtalo bo`lganlarni ularning ichida shayton bor, deb e’lon qilinar va ularni tiriklayin yoqishardilar. Ovropada ana o`sha vahshiyliklar davom etayotgan bir davrda Islom kasalxonalarida o`sha kasallar muzikaterapiya davolanishini olardilar. Ularning har biriga alohida muzika maqomi qo`llardilar. ...

 Masalan, 14 asrda Faransiya qirolining 900 kitobi bo`lgani uchun xalq uni Charlesle sage(Olim Charles), nom berib, Ovropa undan fahrlanib yurgan bir davrda, birgina Qohira kutubxonasida 1 600 000(bir million olti yuz ming) jild, Endulus xalifasi Al-Hokimning 400 000 (to`rt yuz ming), Mag`ara rasatxonasining boshqoruvchisi Nasriddin At- tusiyning kitob kolleksioni 400 ming jilddan ortiq edi. ...

 Bir o`yin ichidan chiqqan va bugun ham bir necha o`yinlarning oldida yurgan G`arb, barcha ishlarni, barcha qimmatli narsalarni o`ziga foydali shaklda qiladi. ... Bir vaqtlar quli bo`lib va madaniyatni ”Usmonli qovug`ida” izlagan G`arb va uning zehniyati o`rta asrni ”qorong`ilik” shaklida baholashi G`arbning yangi bir o`yinidir. Islomning, Islom Dunyosining  va ularning o`zlari xulosalaganlaricha ”Uxlagan Dev” nomini olgan Musulmon Turkning haqiqiy tarixini chinakamiga`xolisona o`rganishi, muhtasham imperatorlik vujudga keltirgan, madaniyatda etisha olmas darajada ilgari ketgan moziydagi hashamatni o`rganishi G`arbning xushiga to`g`ri kelmaydi, albatta. ... ”Zamanoviy” madaniyat ularning, G`arbning ijodi(asari) ekanligini so`zlashlari, ular haqida yozishlari, baqirib-chaqirishlari faqatgina imperialistik bir g`oya bo`lib, uning haqiqat bilan hech qanday aloqasi yo`q bir mash-mashadir. Kecha o`ta egoist bo`lgan G`arb va g`arbli, bugun egoistliklarida yanada   qat’i va botil(yolg`on)dir. ... Kecha musulmonga dushmanligi ochiq bo`lganligidan  sonsiz, sonoqsiz ”Solib yurishlari” tayyorlab, musulmonlarga qarshi ”Muqaddas urush” e’lon qilgan G`arb va g`arbli, bugun yanada mug`ambir, yanada zolimdir. ... Yarim yillik tarixi bor bo`lgan G`arbning ming yillik tarixni qoralab, O`rta asrdayoq eng yuksaklikka ko`tarilgan Islomga turli tomonlardan hujumlari kecha qanday bo`lsa, bugun undan yana tez va qahrlidir. ... Kechagi dushman bugun hali dushmandir, bilingki, u hech do`st bo`lmas. “Uxlagan Dev” ning uyg`onmasligi, yangidan chang ocha bilishi, changlari yopiq bo`lishi, uning yangidan ilohi Kalimatullohga suyanib; Vena ostonalariga qadar borishi mumkinligi, Choldiran cho`llarida tahorat olib va Turk istiqlol urushi bilan solibchilar ahlini vatanidan quvishi  G`arb va g`arblilarning qo`rqinchli tushidir. …

 Eyayotgan ovqatu-emagimiz, ichadigan suvimiz, yashayotgan joyimiz(tuprog`imiz), ibodat qilayotgan masjidu-jomelarimiz va boshqa hayot ko`rmak va qurmoq uchun barcha borliqlarni bizga omonat qilgan shonli ajdodning bizga qoldirgan muqaddas omonatlarga chambarchas bog`li qolib, Ovropali va G`arbli qorabosganlar (po`qbosganlar) ila to`lib-toshgan hayot o`rniga, haysiyat(izzat-hurmat), shahsiyat va viqor sohibi shaklida bir fikr va hayot nizomiga ega bo`lish majburiyatidamiz. Bizni bizdan (G`arbdan emas) o`rganishga majburmiz. Bizni bizdan, haqiqiy tariximizdan  qo`porish uchun asrlardan buyon tinmay harakatda bo`lgan, bugun bizni bir madaniyat qaramligi holiga keltirgan faoliyatlarni amalga oshirgan, shu kunlarda oramizda bemalol hayot kecharayotgan mutlaqo “G`oyasiz”,  “Inonchsiz” guruhlarni o`rtaga chiqarganlar  kimlar ekanligini juda yaxshi bilish majburiyatidamiz…. Tarix yaratishni bilgan bir Millat, Tarix yozishni ham, Tarixini hurmat qilishni ham, Tarixiga amal qilishni ham bilmasa, bu hollarga tushadi,… O`rta asrga hujum qiladigan bir nasl holiga keladi, kelamiz.  

 Nima uchun O`rta asr dushmanlari paydo bo`lganligi, nima uchun g`arb madaniyatini Islom madaniyatidan ustun ko`rstishga bunchalik kuyib-pishib uringanliklari, nima uchun bizning haqiqiy tariximizni, moziymizni o`rganish g`arbning xushiga kelmayotganligi, ilm-irfon, ijod-kashf, falsafa va bilim sohalarida ularning musulmonlarga, ya’ni bizga qanday yutkazganlarini va g`arbning hayrat qolishi o`yinlari niqobi ostida qanday tuzoqlar qo`yilganligini ko`rishga birozgina bo`lsada yorug`lik berish maqsadida, O`rta asrda kimlar nimalr yaratganini tushunib etish uchun  turli manbalardan olingan dalillarni bu erga olaylik. Ajoba, bularni siz bilasizmi?

1. 815 yilda Bog`dodda Baytul-Hikmada bir milliondan ko`proq kitoblar bo`lardi. ...

2. 891 yilda Bog`dodda mingdan ortiq kitob magazinlari bordi. ...

3. 9-asrda Islom tuproqlarida 11000-ta cherkov maktablari va yuzlarcha sinogoga, atashparastlar sig`inadigan joylar bor edi. `

4. Xalifa Valid Bin Abdulmalik 8-asrda kambag`allar va muhtojlarga, kasallarga oylik belgilab, alohida og`ir kasallarga, ko`rlarga ish haqi to`lanadigan qarovchilar tayinlagandi.

5. Xorun Rashidning vazirlaridan Yohyoning o`g`illaridan biri 400 ming oltin bilan taqdirlangandi. ...

6.  Andalusning shaharlarida, yozning jazirama kunlarida hozirgi zamon ventlyatorlariga o`xshash markazlashgan sovuq havo purkagichlar tashkil etilgandi....  

7. Er qurasining o`qi va orbitasi tekisligi orasida egilish 23 minut 35 cekund ekanligi hisoblangandi( zamonimizdagi o`lchashlarga ko`ra bu egilish 23 minut 27 cekundni ko`rsatadi).

8. Ulug`bek, quyosh yilini bugungi hisoblarga nisbatan 14 cekundlik xato bilan o`lchay olgandi.

9. Al Mutadidning saray oxurlarida 9000(to`qqiz ming) ot, tuya va xachirlar bog`lanardilar. ...

10. Bog`doddagi Xalifa sarayida 22 ming  erga tushaladigan jun va 38 mingta devorga osiladigan ipak gilamlar bor edi. ...

11. El Muktari soldirgan Toj sarayining bog`chasi 20 kvadrat kilometrni tashkil etardi. U bog`chadagi ko`lda oltin va kumushdan yasalgan bir daraxt yasalib, uning kumush shoxchalari va yaproqlariga kumush qushlar o`rnatilgan edi. Kumush qushlarning og`izlaridan mexanik ravishda yoqimli ovozlar chiqardi. ...

12. Xalifa Horun Rashidning, Sharlmanga(Olmaniya qiroli) yoborgan hadyalari orasida ovoz chiqaradigan soat ham bor bo`lib, u olmanlarning o`sgan, rivojlanganligiga bir ishonchni bildirardi. ... Biroq shunga qaramasdan, bu rivojlangan mamlakatning qiroli, soatdan ovoz chiqqan vaqt, qo`rqqanidan o`rnidan turib yashirinishga teshik izlab qolgandi. ...

13. 12 asrda faqat Bog`dod shaharida 27 mingta hamom, 4 mingta jome, 30 mingta g`isht zavodi bor edi. (U zamonlar, bugun bizni hayratga solayotgan Ovropa va G`arbli, hamomning nima ekanligini bilmasdi va umuman ular yuvinishmaslardi. Natijada hamma joy sasib ketardi va ularni yo`qotish uchun turli xil moddalar ishlatishardilar. ... Shuning uchun ham kosmetika sanoati birinchi marta Ovropada ijod etildi.)

14. Andulusning Kurtuba kutubxonasidagi 6(olti) yuz ming jild kitobning  faqat katalogi 44 ming jildni tashkil qilardi(Afsuslar bo`lg`aykim, bu asarlar, Ispaniyaning musulmonlar qo`l ostidan chiqqanlaridan keyin dunyoning turli erlariga tarqab ketdi va u joylarda, u bebaho asarlar ularning mulklariga aylanib qoldilar. U asarlardan olgan ijod, kashfiyot va barcha quraviy ilmlarni ular o`zlariniki qilib, dunyoga e’lon qildilar. Tabir joiz bo`lsa, o`g`ri uy egasini boctirdi. ...)

15. Xalifa Horun Rashid Anqarani zaft etganda, Xalifa Al-Ma’mun ham Bizans Imperatori Mikail III ustidan zafar qozonganida urush tavanlari sifatida ulardan eski qo`l yozmalarni talab qilgandilar.

16. 10 asrda yashagan Sohib Ibni Ibod ismli bir olimning bir o`zida butun Ovropa kutubxonalarida bo`lgan kitoblarcha kitobi bo`lgandi.

17. 1178 yilda xalifa Muztansirning  Bog`dodda qurdirgan maktabi(hozirgi kollej)da, eng ko`p dars bergan va ularda eng ko`p bilimlar ko`rsatgan professorlardan biri Shayika ismli ayol edi. ...

18. 1395 yilda Parij universitetining Tib fakultetida 9-tagina kitob bilan ishlashardilar, ulardan biri esa, Roziyga oid kitob edi. ...

19. 10 asrda Iroqda Najaf kabi kichkina bir shahrchada bir milliondan ko`proq kitob bo`lardi.

20. O`sha zamonlar bir tabib(hakim) Buxoro hukmdorining sarayga taklifini qabul qilmagandi. Chunki uning faqat kitoblarini ko`chirish uchun 400 –ta tuya kerak bo`lgandi. ...

21. Ptolamey geografiyasini tuzatib bostirgan Sarvatus, Kalvin tarafidan “Musoni yolg`onchilikda aybladi va Ruh’l qudusni haqorat qildi” deb qo`yilgan ayblov bilan tiriklayin o`tda yoqilgandi. Sarvatys esa, o`sha kitobda Kanon yurtining “Sut va bol”i bir o`lka emas, kurak va cho`rak bir mamlakatdir deb yozgandi. Uning butun aybi mana shu so`zlar edi. (Demokratiya, inson haqlari, bilim va barovarlikdan bahs etuvchi G`arb va G`arb zehniyatini ko`kka ko`tarayotganlar bu gaplarni bir eshitib qo`ysalar yomon bo`lmasmidi. ...)

22. Geyote ijodidan avval Fransiyada soxtakorlar va soxta pul yasovchilar qaynoq suvga tiriklayin solib, pishirib o`ldirilardilar. (Madaniyat va sotsial adolatdan so`z ochib, ”Jahon Avf etish Tashkiloti”ni tuzish bahonasida boshqalarning ichki ishlariga aralashishni ilg`orlik hisoblagan va inson huquqlarini qo`ruvchi ko`rinishni niqob qilib olgan O`rta asr dushmanlariga nima deyish kerak? ...)

23. Asrlar davomi yaratilgan Aztak(Meksika) madaniyati ispan istilochilari tarafidan deyarli uch yil (1518-1521 yy) ichida batamom er yuzidan supurib tashlandi, izsiz bitirildi. Isaniyalik istilochi qo`mondon Harman Kortaz qo`liga tushgan asirlarni tiriklayin kabob qildirardi. ... 

24. 790 yili Bog`dodda qurulgan va 11-ta a’zosi bo’lgan klubda a’zolar dinlar bo`yicha shunday taqsimlangandi: 3-ta cunniy, 1-ta shia, 1-ta xoriji, 1-ta xristian, 1-ta yahudiy, 1-ta materialist, 1-ta monarxist, 1-ta zardushti va 1 dona sabii ...

25. Sitsiliyaning Palarmo shahrida 300-ta jome bo`lardi. Ularning ichida 7 ming kishi jamoa namozi o`qishi mumkin bo`lgan buyuklari ham bor edi. (Dunyoda eng axloqsizlikni namoyish qiladigan va qimor o`yinlari bizning kunimizda bemalol sayir qilayotgan va Turkiyada ham o`ziga xos qimor o`yinlari va sharob ichishlarni tashkil etish uchun bu erga ham maxsus turlar qilinayotgan asr tushunchasi bilan O`rta asrga bir qarab ko`ring-a ... Ana shunda, balki nima uchun O`rta asr dushmanligi yaratilganligi yaxshiroq ko`rinar. ...)

26. 1000-yilda Al-mavsiliy, Bog`dodda kataraktni ichi teshilgan igna bilan so`rishni kashf etgandi. Ayni amaliyot G`arbda 846 yil keyin kashf etildi(u ham bo`lsa islomdan o`rganish oqibatida). ...

27. Hayfa shaharini qo`lga olgan solibchilar shahar mudofaachilarini va butun shahar xalqini ishonchli bo`lsin uchun, shahar maydonida o`rnatilgan bir krest atrofiga to`plaganlar va biroz so`ngra, xudolari atrofiga to`plagan kishilarning hammasini qilichdan o`tkazganlar. ... (Bularni eshitib, o`zlarini gumanist hisoblagan G`arbliklar quloqlari biroz qizimasmikan? ...)

28. 1574 yil 24 avgustda Parijda Katoliklar diniy bayramlari vaqtida 40 ming protestantlarni qatl etdilar. ... 1512 yilda Gallondiyali olimlar Harmann va Risviklar  Ibn Rusdning falsafasini yoqlaganlari uchun o`tda yondirilgandilar. ... (O`zini Uyg`onish va islohotlar harakatini qutqoruvchi sifatida ko`rsatgan G`arb zihniyati nima uchun O`rta asr Islom Dunyosiga dushman bo`lganliklari bulardan bilinmayaptimi? ...)

29. 1481-1805 yillar orasida g`arb diniy mahkamalrida 200 ming kishi tiriklayin yontirib yuborishga va umumiy soni 300 ming kishi o`limga hukm qilgandilar.  ... Brivoit xriқtianligi dunyoga kelishi davomida Ovropada o`ldirilganlar soni tarixchilarning hisoblariga ko`ra 7 va 15 million orasida raqamda tebranadi. ... (Mana, G`arbning va Ovropalilarning haqiqiy yuzi. ... Mana bugun bizni xayratga solayotgan G`arb madaniyatining haqiqiy manzarasi. ...)

 30. Andalusda GINATA shaharining barcha xristianlari  o`z xohishlari bilan yoppasiga musulmon bo`lgandilar. Musulmon bo`lganlar 200 ming kishi atrofida edi… U zamonlarda xristianlar ko`kraklarida krestlari bilan jomelarga kirib kelib musulmonlar bilan bemalol suhbatlar qilshardilar. … Juda ko`pgina g`ayri muslim Amaviylar va Abbosiylar davlatlarida vazirlik vazifasi darajasiga ko`tarilgandilar. … (Kecha Islomning, Usmonlining go`dagi  bo`lgan G`arblik, bugun bizga hukm qilib, Ovropa Birligiga kirishimiz uchun bizni eshikda yosh boladay kutishga majbur qilayotgan bo`lsa, ularga biz tilanchilik qilayotgan bo`lsak, haqiqatlarni bilish va o`rganishga majburmiz. …)

33. O`rta asr va Yangi asrlarda to`ng`uzlar, ho`kizlar, otlar, itlar, pishaklar va yana boshqa ko`pgina hayvonlar odamlar kabi mahkamalarda mahkama qilinib ularga hukmlar chiqarilardi, aksariyat hollarda ularga o`lim hukmi o`qilib, ular daraxtlarga osib o`ldirilardilar. Fransiya ihtiloli zamonida qo`lga olingan bir o`lkada ihtilolchilarga hurgan bir it mahkama qilinib, o`limga buyurilgani va qatl etilganligi tarixda yozilib qolgandir. Yana boshaqa hol, bu ham Fransiyada, bir o`lkani chigirtka va hasharotlar bosganda ularni u o`lkadan haydab chiqarishga qaror chiqargandilar. Mahkamada hasharotlarni qoralovchining  aybnomasi  olti sahifani to`ldirgandi. Yana bir xili Shvetsiyada, bo`lib ular yashil tuxum tug`gan tovuqni, bu shaytonning bir ko`rinishi, deyishib  hukm chiqarib, tovuqni qatl etgandilar. O`rta asr Ovropasida gunohkor topilgan biror kishi guvohlar oldida qirolning etagini o`pa olsa, u jazodan avf qilinardi. … (Hatto kechagina, ya’ni 1961 yilda Italiya mahkamasi 75-ta uy kaptarini Liviyaga pul olib borib berdilar, deb jinoyatkorlarni o`lim jazosiga hukm etgandilar.)

 Yana ahamiyatli ma’lumotlar, ularga ham bir boqing!

Andulusning Qurtuba shaharida 70 kutubxona va 900 xalq hamomi  bo`lardi.

 1475-1573 yillari orasida yashagan g`arbli yozuvchi Tomas Murnerning bir asarida, “Gollandiyada biror kishinikiga hurmatli mehmon kelganda, uy egasi o`z xotinini hurmatu ihtirom bilan mehmonga hadya qilardi. …”, deb yozilgandi. (Mana ko`ring, mana sizga  Ovropaning madaniy tushunchasi, oilaviy fahmi va nomus tarozisi. )

 Andulus Islom davlatining uluslararo savdo floti ming kemadan ko`proq edi.

 O`sha Qurtuba shahrida ko`chalar kechalari oydinlashtirilgandi. Shaharda uylar bir-biriga ulashib ketgan bo`lib, ko`chalarni yorituvchi lampalar yorug`ida 10 km-dan ko`proq yo`l yurish mukin edi. …

 O`rta asrlarda, Shamda shahar aholisini suv bilan ta’minlash kanallari shunchalar rivojlangandiki,  shahar aholisining har bir uyida bir sun’i chashma bor edi.

 Islom olimlari Janneriydan ming yil oldin chechak kasalligini emlashni bilardilar, Ibn Nafis kichik qon aylanishini Savatusdan 300 yil oldin kashf qilgandi.    

 Qonuniy davrida Istanbulga kelgan Ispaniyali sayyoh shaharning tozaligi haqida shunday hikoya qilgandi, “Turklar, biz xristianlarning iflos yashashimizni so`zlaydilar. Holbuki, yuvinish zararlidir. Ispaniyada umri bo`yicha ikki marta yuvingan biror erkak yoki xotin  yo`qdir.

 Har yili Haj mavsumida, Makkada yig`ilgan musulmon tabiblar tib ilmlari bo`yicha oldi-berdilar qilish maqsadida maxsus kongresslar o`tkazishardilar. …

 O`zi ham hakim bo`lgan vazir Ali Ibn Iso 931 yili shaharma-shahar yurib kasallarni davolaydigan maxsus tabiblar komissiyasini tuzgandi. 931 yilda Bog`dodda 860 dona hakim bor edi. …

 O`tmish, O`rta asr qorong`iligi, deyilgan va hozirlar ham zo`r berib qoralanayotgan haqiqiy Islomni o`rtaga chiqarsangiz mana shunaqa yuqoridagi kabidir, u…. Xarajatlari  50 milliarddan oshiq bo`lgan proekt(loyiha)larni ishga solish, Oyda stansiyalar qurish, yulduz urushlarini tayyorlash, texnik va moddiy ustunlik yaratish bilan dunyoga hokim bo`lish musobaqasini boshlab bergan g`arbli, ovropali, amerikali, rus, o`z kishilariga biror ma’naviy huzur bera oladilarmi? … Parij, Neyu York, London, Bon, Berlin, Moskva, Rim, Vashington kabi paytaxtlarda olamni ko`ksida bilgan odamlarning yonginasidagi ko`chalarda, ochlikdan o`lib qolmaslik uchun axlat yashiklaridan non qoldiqlari izlayotgan minglab kishilari bor bo`lgan, o`zlarini tengsiz yuksak madaniyatli hisoblaganlari holda asrlar davomida insonlarni oq va qora tanlilarga ajratishni tugata olmagan, bir tilim qovun olish uchun coatlab navbat kutgan kishilariga hurriyat bera olmagan Davlatlarning “Insonlik, Hurriyat, inson haqlari, Madaniyat va sevgi”-dan so`z yuritishlariga  “Zamonaviylik” nomi berish qanchalar kulgili,  qanchalar achinarlidir.

 Asrimizda, ya’ni bizning kunimizda narsa kishining hokimidir. ... Modda topinadigan (sig`inadigan) ma’buda holiga kelgandir. ... Ustunlik, ilg`orlik bugun modda, moddiylik bilan o`lchanmoqda. Ovropada, G`arbda, Islomdan tashqaridagi barcha Davlatlarda madaniyat qolgan bo`lsa, u  faqat cherkovlarning va sinogoglarning ichida qolgandir. ...

Insoniyat egasiz qolmoqda, kishilar qutqaruvchi kutmoqda. ... Qutqaruvchi bu Islomdir. Dunyoning  Islom hamilasi bordir. ...

 ”Ular (Kofirlar) istamasalarda Olloh nurini to`la tarqatajakdir. ...” (As-Sof Surasi, Oyat: 8)

Qadrli qardoshim, o`quvchim, sen ... “Haq bilan olishganning o`zi yiqiladi. Birovning aybini izlagan, o`z aybini ochadi. ...O`z rayiga mag`rur bo`lgan Haqdan topadi.  …Birovga qarshi g`ururlanganning o`zi xo`rlanadi`…. Ishtishara qilgan pushaymon bo`lmaydi. Ulamo majlisida davom qilgan (doim qatnashgan) yuksalar. Birovga qazigan quduqqa, o`zi yiqiladi. Gunohingga tavba qil. Kambag`allik va tasavvuf  haqiqatan, jiddiy to`g`rilikdir. Bunga yolg`on va hiyla yopishmaydi, yarashmaydi. ...

 Johillar yonida bo`lgan haqoratga qoladi. … Oz so`zlagan, yaxshi oqibatini topadi. …  Yolg`on tanilsa ham tasdiq bo`lmaydi. … Vafosiz, aqlsiz hamdir. To`g`ri bo`lmaganning muruvati yo`q.  Rabbi yo`qning ilmi chaladir, yo`qdir. Hayosizning karami yo`qdir. Tavfiqi yo`qning tavbasi yo`q. Ilmdan foydaliroq biror xazina yo`q.  Adabdan yuksak sharaf yo`q. Aqlingdan ham sofroq do`sting yo`qdir. O`limdan achchiq zalolat yo`q. Yomonliklarni tark etishdan ham foydali karam yo`q. Qarzdan ham og`irliroq yuk yo`qdir. Sukutdan og`irliroq ibodat ham yo`q.  Yolg`ondan yomonroq yomonlik ham yo`qdir. Axloqning eng yomoni kibrdir. Johillikdan ham zararliroq kambag`allik yo`qdir. Tamadan ham pastroq zillat yo`q. Xasislikdan ham iflosiroq ayb yo`qdir. Qanoatdan ham kengroq boylik ham yo`q. … O`g`lim: men, butun ta’mlarni totdim. Sog`lik va salomatlikdan shirinroq ta’m topa olmadim. Og`irlik, achchiqlarni sinadim, ehtiyojdan, muhtojlikdan achchiqroq bir narsa topa olmadim. Tosh toshidim, temir toshidim, biroq qarzdan og`ir bir narsa topolmadim. ...”, kabi vasiyati bilan bizlarga juda ko`p narsalar so`zlashni, o`rgatishni istagan Abu Bakir-i Siddiqning avlodi Shayh Shohobaddin Suhraverdi singari olimlarning, Murshidlarning, Ko`ngul sultonlarining, domlayu - o`qituvchilarning, til ahli kishilarning, ilm ahli insonlarning va  quyoshlarga parvona bo`lgan yana qancha boshqalarining  vasiyatlarini, ogohlarini, nasihatlarini hech bir zamon unutma. ...

Mazkur risola, ana shunaqa sultonlarning bebaho asarlaridan olinib, senga ag`darilgan bir parchadir. Men tarafidan esa, faqatgina xizmat dallolligi qilinib, ularning yo`lida bir qadam tashlash uchun ijozat istashdir. ...

 Ilmiy tekshirish va tajribalar qilinish yo`li bilan aniqlanishiga ko`ra, etmish yil umr ko`rgan kishining hayoti qanday davom  qilganini bilasanmi? Hech bir vaqt, o`tirib hayoting haqida, nimalar ichayotganing, nimalar eyayotganing, qanday nafas olayotganing va hakoza haqida o`ylab ko`rganmisan? O`z-o`zidan yaratilmagan, mutlaqo aniq goya bilan dunyoga keltirilgan insonning boshqa jonlilardan ustunligi va koinotga hukmron etib yaratilganligi hikmatlarini biror zamon o`ylab, tafakkur qilib ko`ra olganmisan? Balki bu mubolag`a deydiganlar, balki bu bo`rttirma, balki yolg`on, deb “Yo`q bunday narsa bo`lmaydi. ”, deydiganlar ham topilib qolar. Biroq nima desangiz deyavering-da, ammo 70 yil yashash, umr ko`rish engil, kichik bir arzimas, bo`sh bir hol ham emas. Inson o`g`li, SEN va MEN bu haqiqatni idrok etishdan uzoq etishtirilganimiz uchun, kunimizdagi bo`shliqqa o`xshash hayot ichida, haqiqatan hayotimiz bo`shiga o`tayotganday tuyuladi. Biroq Haq va haqiqatni izlaganlar bizdan mustasno. … Mana, mana kishi umri,  mana shunday:

“70 yil, ya’ni 25 ming 550 kun yashagan bir kishi butun umri davomida:

1 – Uchta yuk vagoni to`ladigan, umumiy og`irligi 45 tonna bo`lgan oziq-ovqat eydi.

 2 – Badanidan 14 ming litr ter chiqaradi.

3 – Ikkita tanker to`lasicha, ya’ni 35 ming litr suv ichadi.

4 – 15 ming litr tupukrik tupuradi.  

5 – 24 yil uxlab, 17 yil faqat piyoda yuradi.

6 – Bir kishi kuchiga ekvivalent bo`lgan 2200 ot kuchiga teng energiya sarf qiladli.

7 – 125 ming kilometr yo`l yuradi. Bu masofa dunyoni uch marta aylanishga tengdir. Bunga qo`shimcha 300 ming metr balandlikka chiqadi.

8 – Doimiy chekkib yurgan bo`lsa, umru bo`yi 11 km. uzunlikdagi segara chekkan bo`ladi.

9 – Hayotida chekkan iztiroblari hisobidan 288 tonna og`irlik ko`taradi.

10 – 101 kun suv ichida bo`ladi.

11 – 80 million so`z so`zlaydi.

 Bularning hammasiga qaramasdan, umr qisqa, inson atalmish borliq ma’nosida ojiz va zaifdir. … Bu hikmatlarni ko`rib, bilgandan keyin amaliy solih qul bo`lish kerak bo`ladi. Uzoq umr, Dunyoda kechgan kunlar, yashash, zavq-safo, lazzatli ne’matlar, kayfi-hayot bizni qutqara olmaydi. … Nimalar bo`lsa  bo`laversin, biroq bir kun kelib o`lim eshikni chalishi aniqligiga ko`ra, umrning o`tgan kunlari hisobini qilishga majburmiz. …

 SEN, Chanaqkalada, Ko`p kechuvida Ollohu akbar va Piyozli tog`larida, Marash, Ontep, Arzurum, Urfa, Van mudofaalarida shohid ketganlar qoni bo`lgan, go`shtdan-suyakdan tepechalar maydonga kelgan dostonlarning guvohi emasmisan?

 Bir holatni tushuntiray.Bu holatni, hodisani, Bursa Ulug`jomesi Imom-Hatibi Jaloladdin Obi askarlik o`tagan yillari, askarlarni bir joyga to`plab, suhbat boshlagan komandir so`zlaydi. Askar o`chog`ining muqaddas bir uchoq bo`lganligini, “Mehmetchik”ning Muhammaddan kelayotganini ifoda qilib, bu shaxsan o`zi yashagan bir holat bo`lganligini “Mehmet”chilarga so`zlagandi. Hodisa mana shunday bo`lgan: Chanaqqala obidasi va uning shohidligi inshoati qurulishida tuproq ostidan qo`lida quroli bilan bir shohidni chiqaradilar. Uning kiyimlari hali butun turardi. ... Kipriklari ham hali to`kilmagan. Ko`zlari ham ko`rayotganday bir askar, qo`llarida quroli bilan misoli navbatda turganga o`xshaydi. ... U shohid Mehmetchik uchun alohida qabr qaziladi. ... Qo`lidagi qurolni olib, qabriga dafn qilishga kirishadilar, u shohidni. ... Ammo uning qurolini qo`lidan olish uncha qulay bo`lmaydi. Qancha harakat qiladilar, ammo uni olish mumkin bo`lavermaydi.  Shu zamon Shohidning yoqasida bir qog`ozni ko`rib qolishadi. U qog`ozni o`qiydilar. Unda askar xizmat qilgan bo`lim va bo`lim komandirining ismi yozib qo`yilgan ekan.  U erda ishlayotganlardan birisi u komandirni tanishini va uning hali ham Chanaqqalada nafaqada yashayotganligini aytadi. … Undan keyin bir araba topishib o`sha komandirni olib keladilar. Uni qabr boshiga  keltirib ahvolni tushuntirishadilar. Komandir Mehmtchikni xotirlaydi. Va  ”Mehmet Chavush hali ham navbatingni almashtirmadingmi? Sen hali ham navbatda turibsanmi? ” - deydi. Shu zamon shohidning ko`zlari komandirning ko`zlariga to`g`ri qaraganday bo`ladi. Anchagacha ular shunday tiklashgancha qoladilar. Oqibat, komandir,

- “O`g`lim Mehmet Chavushim Mening Yillardan buyon bu tuproq ostida navbatda turding va uni tashlab ketmading. Sen vazifangni bajarding, qurolni menga ber, biroz men ham navbatda turayin. ”- deb unga murojaat qiladi. Ana shunda shohidning qo`llari bo`shashib qurolni uning qo`lidan olish mumkin bo`ladi va uni joyiga bemalol qo`yadilar. Ya’ni haybat, azamat, hayajon va ko`z yoshlari bilan Mehmetchik yangidan ochilgan joyiga qo`yiladi. Natijada bu tuproqlar ustida hozirgi shohidlar obidasi bilan shohid yuksaladi.

SEN, ana shunday shohidlarning avlodi emasmisan, qardoshim? O`shanday shohidlarga nevara bo`lishni istamaysanmi? Tarixingga oltin harflar bilan yozilgan dostonlarning shohidi bo`lishni istamaysanmi? Unday bir Mehmedchik bo`lishni istamaysanmi?

 

SEN, Ovropaliklar lugatida “NOMUS” so`zi yo`qligini bilasanmi? ... Shuning uchun ham ovropalining Musulmon Turkning ”NOMUS” tushunchasini bartaraf qilib, aralash bir guruh yaratish uchun g`ayrat ko`rsatib, cherkav va baynalmilal atalmish kuchlar bilan ish birligi qilib, izchil faoliyat ko`rsayotganini bilasanmi, tushunasanmi? Ovropada ishlashayotgan ishchilarimiz tushgan, tushirilgan, tashviqotlar yordamida tuzoqlariga ilinib, nomuslarini qo`ldan berib qo`ygan, ularga ergashgan, moslashgan qanchalab turk oilalari borligi kabi achchiq hollarni bilasanmi? Yomon yo`llarga tushib qolgani uchun xotinini bo`g`gan, qizini o`ldirgan, avlodini otgan hisobsiz turklarning hali ham qamoqxonalarda o`tirganlaridan xabaring bormi?

 

Musulmon turklarda qo`llarga xina surtish odati bor. Ovropaning turli xil kosmetik moddalari ilm va tibbiyotning ko`rsatishiga ko`ra terida surtilgan joylarda kasallik yaratib, saraton xastaligi keltirib chiqarishgacha borishi mumkinligi ma’lumdir. Biroq xinaning esa, shifoli modda ekanligi ilmiy isbot qilinmoqda.

 

Qurbonlikka so`yiladigan qo`chqor va qo`ylarga xina surtiladi, to`y qilib, uzatilayotgan qizlarga xina qo`yiladi. Askarlikka ketayotgan yigitlarga ham xina surtiladi. Ulug` Millatning Ulug`jomesi Bursa Ulug`jome qursusidan yuksalgan  bir va’zda  o`rin olgan uch qurbon voqeasini bu erda senga so`zlab berishni istayman, qardoshim. Voqea aynan mana shunday bo`lgandir. Yoshlarni uylantirish jamiyati askarlikka to`g`rilagan Mehmedchik(askar, yangidan askarlikka olingan yigit) barmoqlariga xina surtilgan bo`ladi. Uni ko`rgan komandir askardan surtilgan xina sababini so`raydi. Mehmedchik nima sababdan barmog`iga xina surtilganini bilmasligini aytadi. Askar onasiga maktub yozib, undan barmog`iga surtilgan xina sababiga izoh so`raydi. Qo`li  xinali, boshi o`rovli, qo`lida tasbihi, joynamozdan turmagan onaning izohi esa, mana bundaydir: “Biz uchta qurbonlik qilamiz va ularga xina surtamiz. Qurbonlikka so`yiladigan qo`chqor va qo`ylarni xinalaymiz va ularni Olloh uchun qurbon qilamiz. Qizlarimizni to`y qilib, erlariga jo`nayotganda ularga xina surtamiz va ularni erlariga qurbon qilamiz. Va nihoyat askarlikka yuboradigan o`g`illarimizga xina surtamiz va Vatanga qurbon bo`lsinlari uchun “.  “Ollohga qurbonlik. Erga qurbonlik va Vatanga qurbonlik ” Ana muhabbat; ana oshiq, ana bog`lilik, ana yo`l, ana haqiqat SEN bulardan xabardormisan qardoshim?

 

Jahon Payg`ambariga bog`li bo`lganlarning buyuklaridan ekanligi Hadisda ko`rsatilgan, Payg`ambar oshig`i,  Yamanli Vaysal Qaroniyning Payg`ambarimiz Hazrati Muhammadni (S.A.V) ko`rmasdan musulmon bo`lganligini bilasanmi qardoshim?

 

Tuya boqib, borini-yo`g`ini yo`qsillarga tarqatgan, marhamat timsoli, boqqan tuyalari egalarining kambag`al bo`lganlaridan ish haqi olmagan, kasal va qariya onasini izzat-ikrom bilan boqib, uni orqasida ko`tarib Hajga keltirgan, kunlarini faqat ibodatda kechirgan, “Olloh do`sti”, “Payg`ambar oshig`i” Vaysal Qaroniyga Payg`ambar afandimizning hirkasini hadya qilishganlarining hikmatini hech o`ylab ko`rdingmi? …

 

Qarn qishlog`idan chiqib, Kufaga borib, Basrada yashab, Hijratning o`ttiz ettinchi yili vafot qilgan Vaysal Qaroniy Hazratlari, kishilar yig`lasa kulgan, ular kulsa yig`lagan, sajdadan boshini uzoq-uzoq vaqt ko`tarmagan, Orna vodisida uni izlab devonalar kabi ko`z yoshi to`kkan Hazrati Umar tomonidan taslim qilingan jahon Payg`ambarining hirkasini kiygan, sajdalarga o`ranib Ummat-i Muhammadiyaning gunohlari afv qilinganicha boshini ko`tarmagan, afv qilinganligi nidosi kelgan vaqt hirkani ustiga kiygan, Olloh do`stining bir vasiyatini bilasanmi, uni hech eshittingmi? Qarang, nimalar deydi Vaysal Qaroniy:

 

“Yotgan vaqting o`limni yostig`ing ostida bil. Turganingda ham hamisha uni oldingda, deb qara. ... Gunohning kichikliriga emas, uning bilan mag`rurlanishning buyukligiga qara. Gunohni kichik bilsang, uni man qilgan Rabbini kichik ko`rgan bo`lasan. ... Shubhasi og`ir bo`lgan qalblar nasihat qabul qilmaydi, ularga yoziqlar bo`lsin. ...”

 

Rabi Bin Haysam Vaysal Qaroniy hayotidan shunday bir holatni anglatadi:

“Uvaysi(uni) ko`rishga bordim. Bomdod namozida edi. Tasbihlarning oxirigacha kutmoqchi bo`ldim. Ammo keyingi namozgacha (qushlik namozigacha) joyidan turmadi. Bir vaqt turdi va qushlik namozini o`qidi. Peshin bo`ldi,  peshinni o`qidi. Valhosil uch kun namozdan turib tashqariga chiqmadi. Emadi va uxlamadi. To`rtinchi kun uni tinglab qaradim, ko`zlarini uyqu bosgandi. Ammo u darhol munojotni boshlab yubordi: ” Yorabbi ko`p uxlagan ko`zdan, ko`p egan qorindan senga sig`inaman”, dedi. Shunisi menga etar, dedim va uning holini buzmasdan turib ketdim. ...”

 

Umrida biror kecha uxlamaganligi bildirilgan Vaysal Qaroniy Hazratlari, ” Bu kecha qiyom kechasidir”, ”Bu kecha ruku’ kechasidir”, ”Bu kecha sajda kechasidir”, deyardi va kechalarning ibodatga etarli emasligini bayon qilardi. ... Undan ”namozla eng xushlanadigani nimadir?”, deb so`raganlarida:

”Biqiningga igna suqsalar, sezmaslik ...”, deb javob berdi ... Ba’zi vaqtlar bolalar unga tosh otarlardi. Shunday hollarda u bolalarga shunday derdi: ”Mutlaqo menga tosh otmang, agar otsangiz kichik toshlar oting, oyoqlarim qonamasin, namoz qilganimda men qiynalmayin. ...”

 

Ey inson, qardoshim, musulmon, Ollohning quli, Payg`ambarning ummati bo`la turib, SEN shu qadar hassosmisan? SEN ham bir qul emasmisan? ...

 

”Hammangiz yig`ilib Ollohning ipiga ulaning, bo`linib, parchalanib ayrilmanglar”. (Oliy Imron-103).

 

 ”Jamoatda rahmat bordir, ayrilikda azob! ...” (Hadis-i Sharif). ”Eng buyuk ittifoq, ixtilof chiqarmaslikdir. Asrning tabibi va ko`ngullar sultoni Hazrati Mavlonaning (Jaloliddin Rumiyning) aytgani singari  ... Ayriliqlardan nay ila shikoyat qilmoqda ” , yana qancha ko`rsatma, retsiplar kerakdir bizga

 

Asrimizda inonganlarning boshiga  ne kelgan bo`lsalar, ular barchasi bo`linishlardan kelgandir, ayrilish bizni tugatdi, parishon qildi.

 

“Kirmasa bir millatga ayriliq, dushman kirolmas,

  To`p bo`lib, ursa yuraklar, uni to`p sindirolmas! ...” deya hayqirgan iymon shoiri Mahmud Oqif Arsoy birlikni, ittifoqni na qadar chiroyli ifodalagandir.

 

Bugun har kim o`zicha ayriliklardan, birliksizlikdan shikoyatchi, har kim jamoatning  shuurudan mahrumlikdan kelayotgan xastalikdan dard chekayotir, hamma birlik va barobarlik prinsipini ilgari surmoqda, afsus natija yana ayriliklarga kelib taqalmoqda ...

 

”Jamoat bir kishi bo`lsa ham, Haq yo`lida birlashganlar to`plami (yig`ini)dir”, degan Ibn-i Masud, asrlar so`ngra inonganlar boshiga keladiganlarni o`ylab, na qadar bir go`zal xulosaga kelgan va o`sha zamonlardayoq kelajak xastalikni naqadar to`g`ri belgilaganmish. ...

 

”Fitna uyqudadir, uyg`otganni Olloh la’nat qilsin!” Hadis-i sharifidagi Payg`ambarning amri yonida, asrning idrokiga qarasangiz, Islomga zid davlatlarning, rejimlarning gumbur-gumbur yiqilganini, qutqarish yo`lini axtargan insoniyatning hazrati Qur’onga suyanganini, g`arbli kishilarning Islomga oqib kelganligi bir manzarani ko`ramiz. ...  Ko`ngullarga taskin beruvchi bu manzaralar qarshisida jamoatlarning bir-birlari bilan olishmalari, g`aflat uyqusidan uyg`onmasliklari bir foyda keltirmasligini, dunyoda yuzaga kelgan keng doiralarni ko`rishlarini va eng buyuk dushman nafsning istagi bilan emas, yaratilish hikmat va fitratining amrlari ila harakat qilish shart ekanligini va yagona qutulish yo`li ham shu yo`l bo`lganligini bilishga majburmiz. ... 

 

Tarixiy manbalarda o`rin olgan va Ahmad Shohin ustozimiz bir suhbatida so`zlab bergan ushbu hikoyaga bir qarab ko`ring-a. ...

 

”Imom-i Shofiy yigirma yoshar yigitlik vaqtida Imom-i Molikni ziyorat qilish uchun Madinaga keladi. Eshikda uni kutib olgan Imom-i Molik: ”Rasulullohning bayrog`i bizga tashrib buyurmish, bu na soadatmish! ...”, deb ko`z yoshlarini tutolmay, Imom-i Shofiyni quchoqlab oladi. O`n sakkiz oy uyida uni mehmon qiladi. O`zining islomiy tushunchalrini birma-bir unga anglatadi. Uning o`zidan faqrli va hatto aksi ko`rishlarini ham birma-bir tinglaydi. Ammo ularning oralaridagi sevgi, hurmat zarracha ozaymaydi. Hatto bunga qo`shimcha imom-i Molik, Imom-i Shofiyga Kufada yashovchi Abu Hanifaning  ikkita talabasini ham ziyorat qilishni tavsiya qiladi. Imom-i Shofiy ham bu tavsiyani uyg`un hisoblab, Kufaga qarab yo`lga chiqadi. Imomi Molik hazratlari, Imom-i Shofiyning yo`l xarajatlarini ham tog`rilab beradi. Oqibatda, Imom-i Shofiy 14 kun yo`l yurib, Kufaga keladi va u erda imomi Abu Yusuf va imomi Muhammad bilan ko`rishadi. Bir qancha kunlar davomida  u ularga mehmon bo`ladi. Ular bir-birlarini tinglaydilar, fikrlashadilar. ... Ammo qarashlarda anchagina farqlar bo`lishiga qaramay ularning oralaridagi sevgi va hurmat shunchalar mustahkamlandiki, ular Olloh oldida do`stlashadilar. Oshiqlik shu darajaga boradiki, natijada Abu Hanifaning u ikki talabasi o`z qarashlarining ko`pginalariga qarama-qarshi nazarda bo`lgan imomni vataniga jo`natayotganda unga uch ming dinar yo`l xarajati to`g`rilab berishadi. Quchoqlashib; duolashib, yig`lashib ayriladilar.

 

Bu tarixiy hikoya, bu tarixiy haqiqat, menga, senga, bizga, sizga ajoba bir narsalar xotirlata oladimi, qardoshim?

 

EY INSON! … EY NAFS! … SEN!... SEN! … BIZ! … HAMMAMIZ! … EY ODAMLAR! … MO`MINLAR! … DAVO OG`AYNIM!... KO`NGULDOSHIM! … SULTONIM! … KEL! …  Davo liderlarimizdan, ma’no me’morimiz Ali Ulvi Quruvchining “Da’vat” chaqirig`i bilan risolamni nuqtalamoq itamoqdaman:

 

Kel qardohim, to`siqlarni birdan oshaylik, kel,

Sellar kabi davoda barobar toshaylik, kel,

Bayroqdagi shamol kabi dostonlashaylik, kel,

Ollohga ketar yo`lda barobar shoshaylik, kel,

Ming dardiga Islom javobin bo`lishaylik, kel! ...

 

Ming otli oqinlarda jihod rahbari kimdi?

Ufqida quyosh botmagan uch qit’a bizningdi.

Kimlar u kengish o`lkaga hukm etmadi endi?

Yo`l bermagan to`siqlarni birdan oshaylik, kel,

Bayroqdagi shamol kabi dostonlashaylik, kel! ...

 

 

 (Davomi bor.) Tezlik bersin iymoniga haybatli Mohachlar,

G`ishtlarla barobar yorishgan qirmali toshlar,

Yodi ila u davrning tilga kirganda yog`ochlar,

Sellar kabi davoda barobar toshaylik, kel,

Bayroqdagi shamol kabi dostonlashaylik, kel! ...

 

Moziylari, ko`ngulda jushganda anajaksan#,

Majnun kabi Laylini eslarkan yonajaksan,

Har dardingga albat quvonib qatlanajaksan,

Ollohga ketar yo`lda barobar shoshaylik, kel,

Ming dardiga Islom javobin bo`lishaylik, kel! ...

 

Sen yoshlikka yo`l ko`rsatuvchi toza bir elsan,

Haqning bo`g`ilgan u sasi, hayqir u yuksalsin

Minglarcha zafar kuyi darhol tilga kelsin,

Ollohga ketar yo`lda barobar shoshaylik, kel,

Ming dardiga Islom javobin bo`lishaylik, kel! ...

 

Tarixlarga sen, yangidan, bir davring ochajaksan,

Atrofga, quyosh kabi nurlar sochajaksan,

Haybatli sasing; o`lkada yashinlar kabi chaqsin ...

Bayroqdagi shamol kabi dostonlashaylik, kel,

Yuz yillarni Qur’on bilan birga  oshaylik kel! ...

 

Rabbning bizga ehsoni bo`lgan mo`’jiza borkan,

Iymon seli, vajdi ila uning vaqtlar oqarkan,

Tuproqlarning abadiy, ko`ngul shavqiga torkan,

Ollohga ketar yo`lda barobar shoshaylik, kel,

Nurdan bo`lgan olamlarga yaqinlashaylik kel….

 

Davoda, nedan bunday belgisiz turishing bor?

Hissizlikka minglarcha uzurlar topishing bor! …

Davoga atalmish qancha qurushing bor?

Sellar kabi davoda barobar toshaylik, kel,

Bayroqdagi shamol kabi dostonlashaylik, kel! ...

 

Olchoqlikning barchasiga turish jim, bu na zillat!

Silga o`xshab, ruhlarda yoyilganda bu illat,

Bir tog` kabi cho`kar bu buyuk millat. ...

Yo`l bermagan to`siqlarni birdan oshaylik, kel,

Sellar kabi davoda barobar toshaylik, kel! ...

 

Ruh olaminung Nur sochgan ufqida Malaklar,

Ollohga ketar yo`llarga chiqib, seni kutar.

Barcha sog`ingan joylarga gullar sepajaklar. ...

Bayroqdagi shamol kabi dostonlashaylik, kel,

Yuz yillarni Qur’on bilan birga  oshaylik kel!

 

Dargohiga Rabbning, qo`l ochib yolvoraylik kel,

Hali qaynagan motamin birdan olaylik kel,

Iymonini, yoshlik qo`lini qutqaraylik kel!

 

”RAHMAT SENGA BUYUK AJDODIM, SALOM SENGA AZIZ MILLATIM!”

 

HIDOYAT, QUTULISH VA BAYRAM KUNLARI SEVENCHI UCHUN QO`LLARIMIZ HAVODA:

 

Butun Olamlarni yaratgan yuksak Ollohim, senga keldik, dargohingga tiz cho`kdik, butun qalbimiz tibidan qo`llarimizni senga ochdik. ... Ko`z yoshlarimizni to`kib, senga yolvormoqdamiz, bizlarni bo`sh qaytarma YO RABBIY! ...

 

Qilgan barcha ibodatlarimizni, yaxshiliklarimizni va ishlarimizni dargoh-i izzatingda qabul ayla YO RABBIY! . .. 

 

Xatolarimiz bor, gunohkormiz, isyonkormiz, shuning uchun ovozimizni ko`tarolmaymiz, bizlarni afv ayla YO RABBIY! ...

 

Dunyoning to`rt tarafidagi musulmonlarning dardlariga davo, qarzlarini ado, kasallariga shifo ehson ayla YO RABBIY! ... Oyoqlarini toshga urintirma YO RABBIY! ...

 

Hidoyat, qutulish va Bayram kunlarning sevenchi uchun Sening yo`lingda jihod qilgan barcha kishilarni qo`ruqla, Mo`min va mo`minotning Sirot ko`pirigidan qush kabi o`tib ketishlarini nasib va muyassar ayla YO RABBIY!

 

Qo`shinlarimizni quqruqlikda, suvda, havoda mansur va muzaffar ayla. Dushmanlarimizga qarshi tetik, sezgir bo`lishimizni, muzaffar va quvvatli bo`lishimizni nasib ayla YO RABBIY! Tuproqlarimizga ko`z tikkan dushmanlarni qahhor isming bilan qahr ayla YO RABBIY.

 

Hilolning soyasida bizni rashk qilgan va milliy tushunchalarimizni xush ko`rmagan ichki va tashqi dushmanlarimizga qarshi kurashgan iymon qal’alarimizga quvvat va jasorat nasib ayla YO RABBIY!

 

Din, axloq, ma’naviy qadriyatlar dushmanlariga, Musulmon turkning dushmanlariga hidoyat yo`lini ko`rsat YO RABBIY! ... Tushib qolgan kufur botqoqligidan qutulish uchun duo qilgan mo`minlarni bo`sh qaytarma YO RABBIY! ...

 

Sening ulug` amrlaringni hech bilib, har on gunohga botgan, yashirin isyonda bo`lgan, unda davom etgan qullaringga hidoyat nasib ayla, qutulish eshiklarini och, bosirat nasib ayla YO RABBIY!...

 

Ota-onamizga, qo`shni-yu, qarindoshlarimizga, millatimizga, xalqimizga, butun din qardoshlarimizga xayrli kunlar, jon sog`ligi va huzurli hayot nasib va muyassar ayla YO RABBIY! ... Istaklarimizni rad etma, kamchiliklarimizni, xatolarimizni, gunohlarimizni afv et YO RABBIY! ...

 

Sen bergan jonimiz sog`ligi va butun dunyo ne’matlariga shukr qilamiz; shukrlarimizni qabul ayla, bizlarni shukrdan ayrma YO RABBEL OLAMIN! ...

 

Islomiyat, Milliy birlik va barobarlik, ma’naviy qadriyatlar, turklikning dushmani bo`lgan kommunizm, sionizm, ateizm, sotsializm va boshqa zararli izmlardan, zaharli emlashlardan bizlarni uzoq tut YO RABBIY! ... Ularning urug`larining jamiyatlarga va dunyoga tarqalishiga yo`l berma YO RABBIY! Ularga kuch-quvvat berma YO RABBIY!

 

Hozirgacha qilgan barcha shirk, gunoh va yomonliklarimizni yana bir bor takrorlamaslikka so`z beramiz, tavba qilamiz, aminlik bildiramiz, tavbalarimizni qabul ayla YO RABBIY! Bizlarni solih qullaringdan ayla YO RABBIY! ..

 

Ikki jahon Quyoshi, Faxr-i Koinot, Nabilar Nabiysi, 124 ming Payg`ambarlarning Nabiysi, Payg`ambar Afandimiz (S.A.V.) Hazrati Muhammadning izida yurishimizni nasib va muyassar ayla YO RABBIY!... Uning ummati bo`lganimiz uchun bizning butun xatolarimizni va gunohlarimizni  afv et, Uning shafoatiga mazhar ayla, qalblarimizga Uning nurini ber YO RABBIY!

 

Jamiyatu hayotimizga fitna kiritayotgan birlik dushmanlarini, musulmonlarga “qoloqlik”, deb nom berayotgan munofiqlarni zalil va parishon ayla. SEN uchun to`kilgan ko`z yoshlarini qabul ayla. Bizlarni yo`lingda va Sening rizolingda yig`lashda kam aylama YO RABBIY!

 

Kecha-yu kunduz ibodat tuyg`ularimizga urf, odat, an’ana va muqaddas otimizga, inonchimizga, mustahkam ildizli tariximizga qo`l va til uzatgan tagsiz-tubsiz, zotsiz, kofirlarni qahr ayla YO RABBIY! … Ularni Jannatdan mahrum aylab, Jahannam azobi ila safil va parishon ayla YO RABBIY!

 

ILOHI YO RABBIY! Bizlarni dinimiz dushmanlari qarshisida mag`lub etma, mahzun etma, bo`ynimizni qisiq qoldirma. Boshimizni erga egdirma. Haqning ovozini gurullab hayqirishni istaganlarni muzaffar ayla YO RABBIY! ...

 

Ichimizdagi aqlsizlar hisobiga bizni halok etma YO RABBIY!.... Ular Seni va Payg`ambaringni bilmaydilar, o`rganmadilar, o`rgatilmadi ularga. ... Shafoatingdan mahrum etma, seni har dam so`zlagan  tillarni va istagan  ko`ngullarni mahzun etma, etim qoldirma, yo`qsil qoldirma. ...

 

Har bir dardni va uning davosini yaratgan RABBIMIZ:

 

Jismoniy va ma’naviy xastaliklarimizga shifolar ayla, barcha kechmishlarimizga mag`firatlar va rahmatlar ehson ayla, Dunyoga taalluqli xayrli tilaklarimizni, oxiratga oid barcha ehtiyojlarimizni ta’min va ikrom ayla YO RABBIY!...

 

Senga qulluq qarzlarimizni qazo etishga, qullaringga bo`lgan qarzlarimizni to`lashga muvaffаq qil YO MUSTAON!...

 

Muozzaz Vatanimiz tuproqlari shohid ajdodimizning qonlari bilan qanday  darajada yuvilganligi SENGA aniqdir. U yuksak ruhlar qonlarining zoe bo`lmasligi va suyaklarining qaqshamаsliklari uchun bu muborak Vatanni; ”Dushman sharridan” muhofaza et. Oxiratga qadar dushman oyоg`uni bostirma, bizni bu olamda Vatansiz, Oxiratda iymonsiz qoldirma YO RABBIY! ...

 

Gunoh daryosiga botgan biz qullaringni avf va mag`firat, hollarimizni isloh, tavbalarimizni maqbul, tilaklarimizni berib, a’zolarimizni gunohdan toza ayla, bizni ko`z ochib yumar vaqtga ham nafsimiz ixtiyorida qoldirma. Sendan boshqasiga bizni muhtoj etma YO RABBAL OLAMIN!...

 

ISM-I A’ZAM hurmatiga, RASUL-I AKRAM hurmatiga: Qabrlarimizni, Jahannam chuqurliklaridan biri qilma. Ularni Jannat bog`chalaridan bir bog`cha ayla. ... Qabrga kirganimizda, MUNKAR va NAKIRga Haq javoblarimizni qulay ayla. ... Qabrdan turganimizda biz Hulla, Toj, Burak bilan qarshi olinishimizni, Arshning soyasida Hazrati Muhammadning (S.A.V) LIVAULHAMD soyaboni ostida hashr bo`lgan Ahl-i Qur’onga ilhoq buyur YO RABBIY! ... SIROTdan yashin kabi o`tib Jannatga kirishni nasib ayla, daftarimni o`ngdan berilishini, Mizonda xayrlarimizning og`ir kelishini, hisobimizning qulay bo`lishini nasib ayla YO RABBIY!...

 

Qiyomat kunida yordamchimiz bo`l. ... Har kim nafsini qutqarmoq uchun azob ko`radigan bir zamonda, Payg`ambar Afandimizning soyaboni ostida barcha musulmonlarning yig`ilishlarini nasib va muyassar ayla YO RABBIY! ...

 

Shuhado qonlari bilan ho`llangan, etu-suyaklaridan uyumlar vujudga kelgan tupoqlarimizga dushman chariqlarining yangidan kirishiga ijozat berma, ”Istiqlol urushi”ning yangidan yuzaga chiqishiga o`rin berma, Moskovning, armanining, yunonning, bulg`orning va barcha musulmon turklarning azaliy dushmanlarining jirkanch amallarini o`zlariga qarshi qarat YO RABBIY! ...

 

Zolimlarning zulmiga maruz qolgan mo`min qullaringga cabr va jasorat ber YO RABBIY! ... Marhamat sifatlaringni bizga kam qilma YO RABBIY! ...

 

Iordaniya zindonlariga tushgan, surgun bo`lgan, haqsizlikka yo`liqib, parishon bo`lgan,  jabr chekkan mo`min qullaringga ko`ngul rohatligi ehson ayla, sening rizongdan ayrma YO RABBIY! ...

 

250 ming musulmon qatl etilgan Birmada, jomelar yopilib, Qur’on o`qish taqiqlangan Mozambikda, marksist rejimga qarshi harakatlanganliklari uchun bir million musulmonning ochlikka mubtalo qilinib, o`ldirib yuborilgan Efiofiyada, qamoqxonalari inonganlarga to`la bo`lgan, Qur’on o`qish taqiqlangan Indoniziyada, Isroil ishg`oli ostida, erlaridan, yurtlaridan badarg`a qilingan, qamoqxonalarga tashlangan va qirib tashlangan musulmonlarning zulmga maruz qolgan Falastinda, dindorlar bosqi octida qolgan Yugoloviyada,  ismlari o`zgartirilgan, bosh kiyimlari, ishtonlari, sunnatlari, Qur’onlari, ibodatlari taqiqlangan, oqibatda chegaralardan tashqariga chiqarib yuborilgan yuz minglarcha otadoshlarimiz qatl etilgan Bulg`oriyada, Islomiy harakatni yo`q qilish istalgan Misrda, musulmonlar ikkinchi darajali ko`rilgan, bolalari askarlikka olinmagan, davlat mansablariga yaqinlashtirilmagan Singapurda, Bangladeshda, Fillifinlarda, Qirimda; Karko`kda, Ozorboyjonda, Sharqiy Turkistonda, G`arbiy Trakiyada, Bulg`oristonda va 2,5 million musulmon shohid bo`lgan, dunyoga o`rnak bo`lajak jihod qurashi qilgan Afg`onistonda bo`lgan, kurashgan, azobi-jabr chekkan, yo`qolgan inonganlarga sabr ber YO RABBIY!... Qaynagan yaralarini to`xtat YO RABBIY!... Tutamagan o`choqlarini shanlantir YO RABBIY... Ahl-i kufr qarshisida bergan urushni, qilgan jihodni xayrlarga tabdil ayla YO RABBEL OLAMIN! ...

 

O`liklarimiz, shohidlarimiz, Fotiha kutgan nasllarimiz, barcha Valiylarimiz, yaqinlarimiz uchun o`qigan Qur’onimizni, qilgan duolarimizni qabul ayla YO RABBIY! ... Bizlarni Islom diyorlarida o`qsiz, yaroqsiz qoldirma YO RABBIY! ...

 

Azon ovozidan rohatsiz bo`lgan, ibodat saflaridan uzoqda qolgan, qimor va ichki stollarida umr o`tkazgan, fohishaxonalarda razolat botqoqligida bug`ilib, yo`lidan adashgan qullaringga hidoyat nasib ayla YO RABBIY!...

 

Haq yo`lida tinmasdan ishlagan Islom mujahidlariga yanada katta quvvat va qudrat ber YO RABBIY! ... Yo`llarida uchragan chaqir tikanaklarini va tosh uyalarini oshib o`tishlariga izn ber YO RABBIY! ... Ularga jasorat ber, tarbiya ber, ilm ber, amal ber YO RABBIY! ...

 

Hazrati odamdan, Hazrati Muhammadga qadar o`tgan barcha Payg`ambarlarga iymon keltirgan Musulmon qullaring cho`ntaklariga baraka, dardlariga davo, xastalariga shifo va o`lganlariga rahmat nasib va muyassar ayla YO RABBIY! ...

 

Saodatni boshqalarning qo`llarida, to`g`ri yo`lni boshqa dinlarning yo`llarida izlagan, Shaytoniy hislarning zabuni bo`lgan, Sen bergan ne’matlarning qiymatini bilmagan va vaqtini gunohlar qilish bilan, harom ila ishg`al qilish bilan  o`tkazgan qullaringga hidoyat yo`li nasib ayla, qutulishlariga vasila va aql ber, izon(tushinish) ber YO RABBIY! ...

 

Koinotning egasi bo`lgan Ulug` Olloh, hech kimi yo`qlarning, bo`hronda qolganlarning, mazlumlarning yagona moliki bo`lgan Hazrati Olloh, sening huzuringga keldik, senga qo`l ochdik, senga tiz cho`kdik, bo`yin egdik, bizlarni eshigingdan bo`sh qaytarma YO RABBIY! ...

 

”Omin”, degan va Qur’on  o`qigan tillarimizni, hovuch ochgan qo`llarimizni dargoh-i Uluhiyatingdan bo`sh qaytarma YO RABBIY! ... Bizlarni sening yo`lingdan, Qur’oningdan, iymoningdan va Payg`ambarlaringdan ayrma YO RABBIY! ... So`nggi nafaslarimizda bizlarga iymon va Qur’on nasib ayla YO RABBIY! ...

 

Eshigingga keldik, senga sig`indik, senga yolvordik.... Sendan boshqa ketajak biror eshigimiz yo`q .... ”Omin”, degan qalblarimizda hidoyat nurini co`ndirma YO RABBIY!...

 

Sevganlarini sevdir,

Olganlarini oldir,

Bizni rizongga etkar,

Rahmatingla YO RABBIY! ...

 

Bizga na kerak, bildir,

Bizni o`zingga etkar,

Sev va sevdir, sevindir,

Rahmatingla YO RABBIY!...

 

Hamd etamiz zotingga,

Zotingga, sifatingga,

Calom Nabiyn qatiga,

Qabul ayla YO RABBIY! ...

 Risolani Turkiya turkchasidan o`zbek turkchasiga ag`darish 2005 yil 10-martda tagallandi. Tarjimon: Aliboy Yo`lyaxshi O`g`li

 

 

 

Hosted by uCoz