Дўстим Суламон сени Оллоҳ раҳмат айласин ...

Мен Сулаймон Муродов билан бир замонда Саморқанд университетида ўқидим ва  узоқ йиллар ўша университетда ёнма-ён ишладик. У физика олими эди. Ўзбекистонда физика соҳасида меҳнат қилаётган унинг жуда кўп шогирдлари бор. Улар устозларининг физика соҳасидаги илмий ишларини давом қилдирадилар.

 

Биз сиёсий фаолиятни ҳам "Бирлик" халқ ҳаркати сафида Сулаймон балан бирга бошладик. У менга энг қадрдон, фикрдош, ғоядош, ҳамкор ва дўст кишилардан бири эди. Бугун эса Сулаймон Муродов бу ёлғончи дунёдан абадий қолинадиган ҳузур дунёсига кетди. Унинг яқинлари ва дўстлари, жумладан мен учун бу буюк бир йўқотишдир. Бундан кўп ачинишдамиз. На илож, дунёнинг тузилиши шунақа, унинг ишлари шунақа шафқатсиздир. Уни Оллоҳу таоло раҳматига олсин, жойини жаннатдан насиб айласин дея дуода бўлишдан бошқа иложимиз йўқ.

 

Сулаймон Муродовнинг фаразандларига ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдираман.

 

Сулаймоннинг қимматли фарзандлари ва яқинлари ўзингизни бардам тутинг, у бошлаган ва охирига етказа олмаган эзгу ишларини давом қилдиринг! Унга Оллоҳнинг раҳмати, сизга эса марҳамати, эзгуликлар насиб бўлсин омин.

 

Дўстим сулаймон сени Оллоҳ раҳмат этсин, жойингни жаннатнинг тўридан насиб айласин. Алвидо Сулаймон дўстим. Алибой Йўляхшиев. Сешанба - 03.06.2008

 

Hosted by uCoz