Тимурийлар
Тимурийлар
Ўрта Осиё ва
Эронда буюк
бир Ислом давлат
қурган хонадондир.
Бу давлат жаҳоннинг
энг буюк ҳакмдорларидан
ҳисобланган
Тимурхон тарафидан
1370 йилда ташкил
этилган деб
ҳисобланади.
Тимурийлар,
Мовароуннаҳр
ва Эронни ҳам
ўз ичига олган
бўлиб, Чин ва
Деҳлигача бориб
етган Осиёнинг
кўп қисмига
Ироқни, Сурияни
қўшиб, Измиргача
бўлган Анодулига
ҳам ҳоким
бўлгандилар.
Уларнинг ҳукмронлиги
Москва ва
Астрахонгача
бориб етди.
Тимурхон ҳарбий юришлар қилиш билан бирга Ислом олимларига ва уларнинг муборак мақомларини ўз ўрнида тутиб, ҳокимиятин жуда кенгайтирди. У жуда кўп урушлар олиб борди ва ҳаммасида ғолиб чиқди. Тимурийлар хонадонининг қурувчиси Тимурхон Чинга кетаётганида йўлда вафоти этиши сабабли бутун мамлакат унинг ўғиллари ва неваралари орасида бўлинди.
Тимурхоннинг невараси шоҳзода Ҳалил Султон бин Мироншоҳ 1409 йилигача марказда ҳокимиятда турди. Тимурхоннинг ўғли Шоҳруҳ эса, аввал Хуросонга, 1409 йилдан сўнгра Самарқандга ҳам Буюк Тимурийлар ҳукмдори бўлди. Бу вақт Мироншоҳ Ғарбий Эрон ва Ироқни қўлга киритди. Бироқ Шоҳруҳ 1420 йилда бутун Тимурийлар ўлкасининг ҳокими бўлиб, Чинда номигагина ҳукмдорликни сақлаб қолди. 1447 йилда Шоҳруҳнинг вафотидан сўнгра тахт, ўша замонларда Самарқанд ҳокими бўлиб турган унинг ўғли Ўлуғбекка ўтди.
Улуғбек ҳукмдорлиги даврида бошқа замонлардагидан янада кўпроқ илм ва фанга аҳамият берилди. Улуғбек ўз ўғли Абдулатиф тарафидан 1449 йилда ўлдирилди. Абдулатиф, Тимурийлар юртига ҳоким бўлиб, 1450 йилгача ҳукмдорлик қилди. Абдулатиф авторитар ҳокимият ўрнатишига қарамасдан, тасаввуф аҳлини хафа қилмади. 1450 йилда эса, Абдулатиф жонига суиқасд этилди ва ўлдирилди. Шу муносабат билан ҳокимият Шоҳруҳнинг невараси Абдуллоҳ бин Иброҳимга ўтди. Абдуллоҳ мирзо 1451 йилда тахтдан туширилди ва унинг ўрнига Абу Саид бин Муҳаммад Тумурийларнинг ҳукмдори бўлди. Абу Саиднинг ҳукмдорлиги узун вақт давом қилди ва бу замон ичида мамлакатда барқарорлик сақланди.
Абу Саид, Усмонли подшоҳи Фотиҳ Султон Маҳмудхондан кейинги замонасининг энг кучли ҳукмдори эди. У сўфия-и олийянинг буюкларидан ҳисобланган Убайдуллоҳ-и Ахрорнинг суҳбатларида қатнашиб, унинг дуосини олиб турарди. Абу Саид, Аққўйли Узун Ҳасанга қарши урушаётган Қорақўйли Ҳасан Алига ёрдам бериш учун сафарга чиқади. Аммо унинг ишлари бароридан келмай аҳволи қийинлашиб қолади. Лашкарга лозим бўлган нарсалари ҳам озойиб қолади ва лашкарнинг ичида қочоқлик бошланади. Шунинг оқибатида 1459 йилда туркман бўлимларига асир тушади.
Тимурийлардан энг сўнгги узун ҳукм сурган ҳукмдор Ҳусайин Бойқорадир. Ҳусайин Бойқора (1470-1505) Хирот ва бутун Хуросоннинг ҳукмдори бўлди. Унинг замонида Тимурийлар маданияти ўзининг энг порлоқ даврини яшади. Мамлакат Шайбонийлар (буларни ўзбеклар ҳам дейишади) ҳокимиятига ўтиши натижасида Тимурийлар хонадони ўз умрини яшаб бўлди ҳисобланади.
Тимурийлар давлати, ташкилот шаклида Мўғул-Турк-Фарс ва Ислом муассасаларининг синтезлашмасидан ўртага чиққан ҳисобланади. Бу давлатнинг энг юқори бошида ўтирган хон маданияти жиҳатидан бўлмаса ҳам қони жиҳатидан мўғул авлодли бўлиши лозим эди. Идора ва ҳарбий ташкилотлар турклашган бўлишсалар-да, улар мўғул сифатли бўлардилар. Тимурийлар Фарсга ҳоким бўлишганларидан сўнгра, давлат молия ишларида Эронли котиблар кўпчиликни ташкил қилишадиган бўлдилар.
Тимурийлар Аҳли суннатнинг ҳомийлари эди.
Тимурийлар, Ўрта Осиё ва Эрондаги Аҳли суннатга ҳомий чиқдилар. Уларнинг замонида буюк Ислом олим ва тасаввуф аҳли етишиб, Тимурийлар мамлакатида яшади ва ижод қилдилар. Тимурийлар, саҳройи характерли кишиларга мансуб бўлиб, энг буюк мусулмон хонадони ҳисобланадилар. Уларнинг даврида давлатнинг бошида ҳамиша Тимурхон наслидан бўлган бир хон ўтирарди. Тимурий шоҳзодалари ярим мустақил ёки мустақил вилоятларда вазифада бўлардилар. Вилоятлардаги шоҳзодалар жуда катта кучларга эга бўлардилар. Бу вазият эса, шоҳзодалар орасида тахтга талашишга ҳам сабаб бўлиб турарди.
Жуда сезиларли таъсирга эга бўлган бу амирлар, аскар тўплардилар, лашкарнинг низоми ва интизомини ўрнида тутишда қатнашардилар. Жанглардан олинган ўлжаларни бўлишардилар. Ҳукмдор олдидан расмий ўтиш маросимлари ўтказишардилар. Тимурийларнинг лашкари, подшоҳни қурувчилардан ташқари ўзларига маълум миқдорда ер ажратилган аскарлардан ташкил топган бўлардилар. Даъватчиларга аскар йиғиш амри берилгандан сўнгра аскар йиғиладиган жойда ва вақтда уларнинг ҳозир бўлишлари мажбурий эди. Тимурийлар урушларда филлардан ҳам фойдаланишардилар.
Тимурийлар маваффақиятларининг сири, лашкарда ўрнатилган интизом ва тартиб.
Тимурхоннинг ҳарбий юришлардаги муваффақиятларининг сири ва манбаси, унинг лашкарида ўрнатилган интизом ва тартибда яширинган эди. Жангларда ғайрат кўрсатганларга алоҳида ҳадя, деҳқончилик ерлари эҳсон этиларди. Ана шу каби ҳадя олганлар одатда Тимурийлар қўшинига аскар тайёрлардилар. Тимурийларда буюк давлат дивони хусусиятига эга бўлган “Дивони бузурги аморат, дивони аморати тавожиён” дейиладиган Даъватчи Дивони мавжуд эди. Бу дивон турклашган мўғуллардан иборат лашкарнинг ишлари билан шуғуллангани учун “Турк дивони” деб аталарди ва бу ўзига яраша алоҳида аҳамиятга эга эди. Турк дивони бош қумондон вазирлиги (бизнинг замонимизга мосласак, мудофаа вазирлиги) каби мақомга эга ҳисобланарди. Бу вазирликнинг ходимлари “амри тавожи-даъватчи” ёки “дивон беги” деб талардилар.
Молия масалалари билан “дивони мол” машғул бўларди. Унинг бошлиғига “Амри дивони мол” дейиларди. Бу ерда эронли котиблар вазифадор эдилар. Буларни “Нувисондағони тожик” деб аташардилар. Мўғулларнинг солиқ усулида йиғилган “тамға” (хазина), деҳқонлардан, тижоратчилар ва ҳунармандчиликдан ва қисман ташқаридан киритиладиган мол-мулкдан бож ҳисобига юзага келарди.
Тимурийларга қарашли Мовароуннаҳр, Хуросон ва Исфахонда деҳқончилик қилинарди. Усмонлилар, Мамлуклар ва Испанлар билан савдо-сотиқ қилишардилар. Тимурийларда Самарқанд ва Хирот жуда муҳим савдо-сотиқ марказлари ҳисобланарди. Уларнинг Шерик(Ўртоқ) номли тижорий ташкилотлари ҳам бор эди. Самарқанд, Шероз, Хирот шаҳарлари Тимурийларнинг энг буюк ва аҳамиятли шаҳарлари ҳисобланарди. Шу сабабли уларнинг ҳукмдорлари шу шаҳарда ўтириб ҳукм сурардилар.
Тимурийларнинг ренессанси(уйғониш даври).
Тимурийлар саданият, санаъат ва меъморчилик соҳасида тенгсиз, муҳташам асарлар яратишдилар. Бу асарларнинг шукуҳ, дабдаба, ҳашамату савлати бутун жаҳонни ҳайрон қолдиргандир. Шунинг учун ғарбликлар бу асарларга Тимурийларнинг уйғониш даври деб атаганлар. Ўша даврларда ҳозирлар ҳам ўқиб ўрганилаётган ва улардан етарли даражада фойдаланилаётган асарлар қолдирган олимлар етишиб чиқдилар. Мусулмонларнинг кўз қорачиғи ҳисобланган сўфийя олийядан Баҳоуддин Бухорий, Алоуддин Аттор, Хўжа Убайдуллоҳи Ахрор, Саййид Шариф Журжоний, Ёқуби Чарҳий, Муҳаммад Порисо, Мавлоно Содуддини Қашқорий, Низомиддини Хомуш, Али бин Ҳусайин, Абдуллоҳи Илоҳий, Абдуллоҳи Самарқандий сингари жуда кўп олим ва тавассуф аҳли Тимурийлар даврида етишдилар ва яшаб ижод қилдилар. Улар ҳар замон тимурий хонларидан илтифот ва ҳимоя кўрдилар.
Бу даврда Мўлло Жомийнинг “Шавоҳид-ун-Нубувва ва Нафаҳот” номли асарлари туркчага таржима қилинди. Янада кўп асарлари бўлган Мўлло Жомий ўша замонда шайҳулислом, олим ва валий комил ҳам эди.
Тимурий ҳукмдорларидан Улуғбек, замонининг (айниқса астрономия соҳасида) буюк олими ҳам эди. Зижий Улуғбек китоби жуда қимматли бир асар бўлиб, ҳозир ҳам самарали фойдаланилмоқдадир. Самарқандда расатхона қурилиб, у ерда ўтказилган тадқиқотлар ва ишлашган олимлар кўп машҳур кишилар эдилар.
Шарқий туркларнинг туркчаси ҳисобланган чағотайчада машҳур асарлар битган Алишер Навоий, тимурийлардан катта ҳурмат кўриб, давлат хизматида улуғ вазифага лозим топилди. Алишер Навоийнинг форсийга қиёсланиб туркчада ёзилган “Муҳокаматул-Луғотайин” асари машҳурдир.Ундан ташқари у буюк олим Мўлло Жомийнинг “Нафаҳот”, Фариддини Атторнинг “Мантиқ-ут-Тайр” асарларини туркчага ағдаргандир. Унинг яна бошқа кўпгина асарлари бордир ва машҳурдир.
Тимурийлар даврида Шоҳ Неъматуллоҳи Валий, Қосими Анвор, Ҳофизи Шерозий, Камоладдини Бинои, Нишопурли Котибий, Саккокий, Хиротли Лутфий, Абдуллоҳ Хотифийлар каби атоқли шоирлар етишдилар ва тасаввуфий ва лирик шеърлар ўқишдилар ва ёзишдилар.
Тимурий тарихчиларидан Ҳофизи Абру, Абдураззоқ Самарқандий энг машҳурларидан бўлиб, уларнинг асарлари ўз даврининг тарихий илмий манбаларидан ҳисобланадилар. Ҳофизи Абрунинг, тортта бўлимга йиғилган ўн иккита асардан ташкил топган “Мажмуот-ут-Таворих” номли ва Абдураззоқнинг умумий тарих шаклида ёзилган “Матла-ус-Содайин” номли асари мавжуддир.
Табиат манзараларини тасвирловчи ва миниатюралар чизувчи рассом Камолиддин Беҳзод, Тимурийлар даврида етишган машҳур санъаткордир. Беҳзод, табиат расмлари билан анъанавий миниатюра унсурларини бирлаштириб, китоб безаш усулига янги бир юз, чеҳра киритди. У даврнинг ижодкорлари меъморий асарларда юксакликка эришдилар, улар безак ва рангдорликка катта аҳамият берардилар.
Тимурий хонлари забт етишган жойлардаги машҳур меъмор, уста, санъаткорлар ва олимларни пайтахтга келтириб, самарали ижод қилишларига, ёқимли, кўркам асарлар яратишларига шароит туғдирардилар. Шу сабабдан тимурийларнинг сарайлари, жоме, мадраса, мақбара ва даргоҳлари ўта муҳташам бўлиб, янги услубда жуда кўркам иншо этилганлардир.
Самарқандда Биби Хоним Жомеси, Гўри Мир, Шоҳи Зинда мақбараси, Ширин Бека Ағо, Ҳасан Бека ва Бола Бека, Ўлсай ва Биби Зайнаб қабрлари, Машҳадда Гавҳар Шод Жомеси, Масжиди Шоҳ, Ановда Бобур Жомеси, Хиротда Мадраса, Ясийда Аҳмад Яссавий Мақбараси тимурийларнинг машҳур меъморчилик ва санъат асарларидан намуналардир.