Олам тинч ва барқарорми?

Бизнинг замонимизда инсонлар жаҳоннинг қайси бир бурчагида яшамасин, уларнинг тинч ва барқарор яшаши дунёдаги умумий аҳволга, у иқтисодий-ижтимоий масалаларми, ҳақ ва ҳуқуқ масалаларими, табиатнинг тозалиги (экология) масалаларими ва ниҳоят уруш ва тинчлик масалаларими барчаси дунё давлатларининг катта ва кичик барчаси билан чамбарчас боғланган шаклда ечими топилаган вазиятга келгандир.

 

Юқорида саналган ҳаётий муаммоларнинг барчаси ҳам муҳим, бироқ уларнинг ичида уруш ва тинчлик масаласи ўта муҳими ҳисобланади. Затон бугун дунёнинг жуда кўп ерларида қизғин урушлар давом қилиб турибди. Кимларнингдир фақат моддий манфаатларини қондириш учун минглаб бегуноҳ кишиларнинг қонлари кучли давлатларнинг кучсиз(Ироқ каби), ҳатто жуда заиф давлатларга (Афғонистон каби) уруш очиши оқибатида оқиши тўхтамаяпти. Булар эса ҳеч ҳам яхшиликнинг, тинч ва барқарор яшашнинг белгилари эмас.

 

2001 йил 11-сентябр НюЙоркдаги портлашлар воқеаси сабабли АҚШ тарафидан бошлаб юборилган Афғонистондаги ва Ироқдаги мутлақо асоссиз уруш олови дунёвий нохуш оқибатларга олиб келишдан даракчидек туюлмоқда. Бу урушга терроризмга қарши уруш деб ном берилишига ва 5-6 йил давом этаётганига қарамай, террористик ҳаракатларнинг камайишидан ҳеч қора кўринмайди. Аксинча террорнинг жуғрофияси кенгайгандан кенгайиб бормоқда.

 

Демак, дунёнинг бугунги жирканч хасталикларидан бири терроризмга (давлатлар  террорзими ҳам бирликда) қарши кураш самарасиз олиб борилмоқда. Террористлар ва уларга қарши урушувчилар орасида фарқ бўлмаяпти. Урушлар, айниқса адолатсиз урушлар давом этаркан, қуролланиш ( оммавий қирғин қуролини ишлаб чиқариш ҳам шу жумладан) давом эттиши муқаррардир. Бугун Эроннинг атом дастури муаммоси ўртага чиққан бўлса, эртага исроилники чиқишини кўриш ва тасаввур қилиш учун махсус кўзайнак ва жуда катта ақл шарт эмас.

 

Муҳтарам ўқувчилар, дунёнинг ўта муҳим муаммоларидан бўлган уруш ва тинчликка боғишланган Олманияда нашр қилинган “Ахлоқсизликнинг баҳоси” номли мақолани рус тилидан ўзбекчага ағдариб, сизнинг эътиборингизга қўйишни фойдали бўлар деб ҳисобладик. Қуйида ўша таржима келтирилади:

 

Ахлоқсизликнинг баҳоси. ("Der Tagesspiegel", Германия)

Мақоланинг муаллифи Мальте Леминг ( Malte Lehming), 2007 йилнинг 31-октябрида http://www.inosmi.ru/translation/237574.html интернет саитида Ирина Гречухина таржимасида рус тилида элон қилинди. Биз ана шу кўрсатилган адресдан олиб ўзбек тилига ағдардик (таржимон: Алибой Йўляхши).

 

Етар, Ғарб, Путин ва Эрдуғон билан гердайиб димоғдан сўзлашишни тўхтатиш керак.   

 

Владимир Путин ва Ражаб Тайиб Эрдуғонни нима умумлаштиради? Чунки улар мамлакатларини мустақил бошқарадилар. Уларнинг иккаласи ҳам ғурурли халқнинг вакилларидир. Улар жаҳон сиёсатининг сезиларли қисмини ижобий ёки салбий тарафга ўзгартиришлари мумкин. Руссия Эроннинг ядро дастури атрофидаги мунозарали масалада жуда муҳим рол ўйнайди. Туркия қўшинлари Ироқнинг шарқига бостириб кириш бўсағасида турибди. Путин ва Эрдуғонда яна битта умумий нуқта бор: Ғарб тарафидан, шунингдек унинг раҳбари АҚШ тарафидан ҳам улар хавфсизлик сиёсати саҳнасидаги аҳамиятли актерлар сифатида эмас, аксинча ўзларига нисбатан ҳақиқий мавжуд бўлган офат деб қабул қилинади.

 

Бу учун нималардир тўланиши керак бўлади. Эрон ва унинг атом дастури ҳамда Туркия ва унинг курдларидан ташкил топган иккита бўҳрон ҳам вақт ўтган сайин янада  чигаллашиб бормоқда. Кетма-кет содир бўлаётган дипломатик кезишлар (визитлар) ҳам кўпгина нарсалардан дарак бериб турибди. Бундан икки ҳафта олдин Путин Эронга меҳмон бўлиб, эронийларни Бушердаги АЭС қурилишини руссия ширкатлари битиражакларига ишонтирди. Бундан ташқари у Эронга қўйилиши кўзда тутилаётган янги тайзиқ чораларига қарши фикр билдирди.   

 

Бундан бир неча кун кейин эса, Исроилнинг бош вазири Эхуд Ольмерт Парижга ва Лодонга югуриб бориб, Николай Саркози ҳам, Гордон Браун ҳам Эроннинг атом бомбага эга бўлишига чидай олмасликларига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлди. Бундан кейин АҚШ президенти Жорж Буш учинчи жаҳон уруши бошланиб кетиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб юборди. Келаётган душанбада ниҳоят Эрдуғон Бушга меҳмон бўлади. Ундан кейин дарҳол Саркози ва Ангела Меркел хоним Бушнинг олдига учадилар. Агар бу югур-югурларни кимки одатдаги оддий визитлар деб ҳисобласа, уни жуда гўл экан дейиш камлик қилади.

 

Эрон масаласи бўйича БМТ учта қарори ва икки марта қабул қилинган жазо чоралари натижасиз қолгани очиқ кўриниб турибди. Маҳмуд Аҳмади Нажад бомба ясашда давомли ишлар юритмоқда. Яқинда бу масала бўйича Ғарбнинг олдида иккидан бирини қилиш, яъни аҳволга рози бўлиш ёки уруш бошлашдан бошқа имкон қолмайди. Бу цугцванг (пот ҳолат)дан қутилиш умиди Кремлга боғлидир. Путинни сўнгги имтиҳонга тутиш замони келди. Ниҳоят уни билиш керак, у ким тарафда? Унинг қиммати қанча? Ҳа, уни мажбур этишнинг иложи йўқлиги тушунарли. Қандай қилиб бўлмаса имтиҳон қилинади? Демак, Ғарб нималардандир воз кечиши лозим бўлади. Қайси соҳаларда, Косово масаласидами, Ракеталарга қарши мудофаадами, НАТО кенгайишидами, иш қилиб шунақа масалаларда келишиш мумкин бўлар. Бундан буён ҳеч ким бирданига  Путинни ҳисобга олмай ва Эроннинг атом дастури атрофидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин деб ўйлашга қодир эмас.

 

Мана буни ҳақиқий сиёсат деб атаса бўлади. Бу эса, ачиниш туғдиради ва жуда қимматга тушади. Ким Руссия ва Туркияда инсон ҳақлари, эркин матбуот, плюрализм, демократия етишмайди дея баланд овозда сўзлаётган бўлса, у киши ана шу бўҳронларнинг чигаллашига ёрдам бераётган ҳисобланади. Чунки Ғарб Туркияга, бизнинг НАТО бўйича иттифоқчимизга Руссияга қарагани каби димоғдан қарайди. Анқарага Ироққа кирманг деб ёлворадилар (бекорига эмас, албатта), бироқ амалда Курдистон ишчи партияси аталмиш  террористик ташкилотига қилинган ҳар қандай босим, уни террористик ҳаракатдан тўхта олмайди. Демак барқарорлик фақат оғизда қолади. Турклар эса, дарҳол ўзларига иттифоқдошлар топади. Масалан, уларда ҳам курд муаммолари бўлиб турган Сурия ва Эрон, курд терроризмига қарши курашда доим Туркиянинг ҳамкори бўладилар.

 

Руссия ва Туркияга нисбатан Ғарбнинг димоғдорлиги ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бу фақат ўз манманлигини қаноатлантиради, холос. Бизнинг дўқ-пўписаларимиз ҳеч нарсага арзимайди, Путин ва Эрдуғоннинг бизга боғли бўлишидан кўра, биз уларга кўпроқ боғлимиз. Бу кимларгадир ёқмаслиги мумкин, аммо бу ҳақиқатдир. Демак,  АҚШ ва ИО (Овропа Иттифоқи) улар билан тенг кучлилар каби сўзлашишга мажбурдирлар. Димоғдорликни йиғиштириб, уларни ирратсионаллик (мантиқсизлик)да айбламай, совуққонлик билан жиддий ва оқибатда ютуққа  эришиладиган шаклда музокаралар олиб борилиши шарт. Масала уруш ва тинчлик ҳақида кетаётган бўлса, бошқа масалалар иккинчи даражали бўлиб қоладилар.

 

 

Hosted by uCoz