Давримизнинг тарихий исмига айланган (Иншооллоҳ бизнинг давримиз келгусида Юсуф Жума замони номи билан тарихга битилажак)  занжирбанд буюк шоиримиз Юсуф Жуманинг қуйидаги шеърлари ушбу адресдан кўчириб берилмоқда: http://turonzamin.org/2009/03/02/yusuf-7/

ЮСУФ ЖУМА - ЗОЛИМНИНГ ЗИНДОНИДАГИ ШОИР

yusuf_juma_javhar.jpg

Давлатимчалик давлат подшоларда ҳам йўкдир
Икки жаҳонни ютган юҳоларда ҳам йўкдир.

Ўтда ёнмас хазинам, сувда чўкмас ганжинам
Шеърга тўкилган сийнам самоларда ҳам йўқдир.

Бағримдан бўлган хома дафтарга тома-тома
Бўлди дард тошган нома дунёларда ҳам йўқдир.

Кимлар битмаган ашъор, номлари қатор-қатор
Не-не да
ҳолари бор, даҳоларда ҳам йўқдир.

Давлатимчалик давлат йўқдир давлатларда ҳам,
Юсуфга дор тиклаган подшоларда ҳам йўқдир.
3.09.06

Жафодан қутқарганим бошимга жафо бўлди
Савдодан
қутқарганим бошимга савдо бўлди.

Дарддан қутқарган эдим, мен учун қурдирди дор,
Подшодан
қутқарганим бошимга подшо бўлди.

Гирдобдан қутқарганим жонимга бўлди гирдоб,

Фанодан қутқарганим бошимга фано бўлди.

Кимгадир бало келса қалқон бўлмагин, Юсуф,
Балодан
қутқарганим бошимга бало бўлди.

5.09.06.

  

 

Hosted by uCoz