ЮСУФ ЖУМА-Зулм зиндонида бўзлаган шоир

yusuf_juma.jpgИблиснинг макридан дўстлар макри кўп

Ҳар дўстнинг қонида мингта иблис бор.

Азроилинг бўлар бир куни маҳбуб,

Энг яхши ҳабиб ҳам ғанимга ҳамкор.

Дўстларнинг матлаби – ғаюр матлаби,

Ҳар бир дўст шайтондан кўра сергуноҳ.

Ғанимлар ичида дўстим йўқ каби

                        Дўстлар ичида ҳам дўстим йўк, эвоҳ.

                           ХХХ

Тўйиб боққин онангга, букун бордир, эртага йўқ,

Ёрингга—парвонанга, букун бор эртага йўқ.

Кеча бор эди отанг, букун қайда, бағри санг?!

Боқ дўсти дугонангга, букун бор, эртага йўқ.

Янги ой каби инсон, тез ботар, чиқмас, яксон,

Нур сочмас қошонангга, букун бор эртага йўқ.

Хар битта жонга термул, бу қиз бўлса, бу ўғил,

Сузон бўл сузонангга, букун бор эртага йўқ.

Юсуф дер: некми бадсан, халқ, боқмасанг номардсан

Шоири девонангга, букун бор, эртага йўқ.

 

Hosted by uCoz