Зиндонда қолаётган ўзбекнинг виждони

ЮСУФЖУМА ижодидан

Севилган инсонга яшамоқ осон

Балолар ичра ҳам юради хуррам.

Бахтиёр ошиққа яқиндир осмон

Осмон ҳовучида ҳар дами байрам.

 

Афсуски, мен учун яшамоқ оғир

Харсанг остидаги анордек дил ҳам.

Қон бўлиб сачрайди осмонга бағир

Осмон жуда олис, ҳар дамим мотам.

XXX

Мендан сўрасайди, яратган бузрук

Бас қилиб қалбимдан умид юлишни.

Қай бирин танлайсан нотовон, ўксик,

Шоир бўлишними, бахтли бўлишни.

Бир умр юракдан йиғладим гирён

Фалак бас этмади қалбни тилишни.

Шоир бўлар экан бахти йўқ инсон,

Танлар эдим фақат бахтли бўлишни.

 Эшакни дедим эшак

Мендан хафа ҳукумат,
Мухолифат ҳам хафа.
Отсам дер Ислом ака,
Отсам дер Солиҳ ака.

Мендан хафа ҳукумат,
Мухолифат ҳам хафа.
Боиси шер демайин
Такани дедим, така.

Душман хафа, хафа дўст,
Маломат этар лак-лак.
Боис: Арслон демай
Эшакни дедим эшак
.

 

Hosted by uCoz