Алишер бошини ҳам еди манфур оқпадар

Юсуф Жума

 

Эмин Усмон қотили Тошкентда Оқсаройда,

Шовруқ-иймон қотили Тошкентда, Оқсаройда.

Қон Андижон қотили Тошкентда Оқсаройда,

Ўзбекистон қотили Тошкентда Оқсаройда.

 

Хун устида ўтирар хунхўр қутурган аждар

Ичи сирти заҳардар, ҳар бир нафаси заҳар.

Алишер бошини ҳам еди манфур оқпадар

Эр арслон қотили Тошкентда, Оқсаройда.

 

Қўрқув бор, ўша ёнса ёнади бутун Ватан

Бир золим бутун халққа тоқатдан тикди кафан.

Кўмилди барча осмон элим деб дониш ёрон,

Марди майдон қотили Тошкентда Оқсаройда.

 

Ғофил халқ оёққа тур, гар бўлмаса оёғинг

Нафратга тур, кучга тур, ўчаётир чироғинг.

Қиёматда ҳам ўртар юрагингдаги доғинг

Аҳли иймон қотили Тошкентда Оқсаройда.

 

Hosted by uCoz