Елизавета II
Буюк
Британия қироличаси
Елизавета
II 80 ёшга тўлиши
муносабати
билан Рус
тилида нашр қилинадиган
http://dosie.km.ru/ интернет
сайти 2006
йилнинг
25-апрелида
унинг ҳақида қисқача
маълумотлар
эълон қилди. Бу
маълумотларнинг
доимий
интернет
адреси:
http://dosie.km.ru/file/index.asp?data=25.04.2006%2012:50:00&archive=on
Биз жаҳоннинг
аёл давлат
арбоблари ҳақида
маълумотлар
бериб бориш
рубрикамизда
Англиянинг қироличаси
Елизавета II ҳақида
ўша
материални
бу ерда рус
тилидан ўзбекчага
ағдариб
келтирамиз:
Дунёнинг
энг машҳур
мамлакатларидан
бири бўлган
Англиянинг қироличаси
Елизавета II ҳақида
маълумот
эълон қилувчилар
унинг туғилганига
80 йил тўлиши
муносабати
билан ташкил
этилган
маросимни
шундай
таърифлайдилар:
Британия
монархи ўз туғилган
кунини туғишганлари
ва яқинлари
билан бирга
нишонлайди.
Бу маросим 21-та
қуролдан
салют бериш
балан
бошланди. Ундан
сўнгра қиролича
эри Филипп
билан бирга
Виндзор шаҳри
бўйлаб
сайрга чиқди
ва бу ерга
Буюк
Британия ва
Шимолий Ирландия
қироллигининг
қироличасини
табриклашга
минглаб
кишилар йиғилишдилар.
Би-Би-Си
агентлигининг
хабарига
кўра, у 20 мингта
табрик қоғозлари
ва 17 мингта
электрон
мактублар
олди.
Кечқурун эса,
туғилган
куни
муносабати
билан ташкил
бўлган бу
маросимга
подшоҳ хоним
ва унинг оила
аъзолари
кечки зиёфат
ейишлари
учун
саройдаги
Кью-Гарденз
ботаник боғида
йиғиладилар.
Ниҳоят
монархия
(подшоҳлик)
анъаналарини
ҳимоя қилувчи
ҳақида қисқа
ва муҳим
маълумотлар қуйида
келтирилади:
Унинг
анкета
маълумотлари:
Буюк
Британия ва Шимолий
Ирландия қироллигининг
қироличаси
Елизавета II 1926
йилнинг
21-апрелида
Лондонда туғилди
ва унга
ўша замон
Елизавета Александра
Мария исми
берилди.
Унинг
таржимаи ҳоли
ва меҳнат
фаолияти: Малика
Елизавета
миллати
шодланд
бўлган болалар
тарбиячиси
Марион
Кроуфорд қўлида
тарбияланди.
1936 йили унинг
отаси гертсог
Йоркский
янги Георга VI
исми билан
Англия
тахтини
эгаллаганидан
кейин
меросхўр бўлиши
мумкин
бўлган
малика,
мамлакатининг
тарихини,
конститутсион
ҳуқуқини
ўрнганишга
киришди. 1940
йилнинг октябрида
14 ёшга тўлган
малика,
биринчи марта
Британия Ҳамкорлиги
болаларига
радио орқали
мурожаат
сўзи билан чиқиш
қилди. 1941
йилнинг
апрелида, 16
ёшли малика
яна биринчи
марта
Гренадер
гвардея
полкини кузатишни
ташкил қилиб,
омма ҳузурида
ўзини
кўрсатди.
Иккинчи жаҳон
уруши вақтида
Елизавета ва
унинг
синглиси
Маргарет
аввал
Шодландияга,
ундан кейин
эса, қиролликнинг
турар
жойларидан
бири Виндзорга
юборилди.
Чунки
Елизаветанинг
отаси унинг ҳарбий
хизматда
бўлишини
истамасди,
аммо маликанинг
ўзи эса Қўшимча
ҳудудий
хизматда
Биритания қўшинларининг
аёллар
бўлимига
киришга жуда
иштиёқманд
эди. Елизавета 1947
йилнинг
бошларида
ота-оанси
билан бирга Жунубий
Африкада
расмий саёҳатда
бўлади. Шу билан
у саёҳатларни
бошлаб
юбориб, 1948
йилда
Францияга, 1949
да Мальтага, 1950
да Грецияга, 1951
да Италияга
саёҳат қилади.
1951
йилнинг октябр ва ноябрида энди эрга чиққан малика
Канадани
сайл қилади
ва
Вашингтонга
расмий визит
билан боради.
Елизаветанинг
1952 йилдаги
Австралияга,
Янги
Зеландияга
визитлари
кутилмаганда
отаси Георга
VI - нинг ўлими
сабабли Кенияда
тўхтаб қолади.
Оқибатда 1952
йилнинг
6-февралида
тахтни
эгаллайди ва
1953 йил 2-июнда
Вестминстер
монастирлигида
унга тож
кийдириш
маросими
ўтказилади.
19531954 йилларда
энди қиролича
Елизавета
эри билан бирга
олти ойга
Британия
Миллий Ҳамкорлиги
мамлакатлари
бўйлаб
кезишга отланади
ва ниҳоят
Австралия ва
Янги
Зеландияни ҳам
бориб кўради.
1961 йилда қиролича
50 йиллик
умрида
биринчи
марта Ҳиндистон
субконтиненти
мамлакатларига
саёҳат қилади.
1968 йилда эса, Бразилия ва Чилига
боради. 1979 йилда Форс қўрфози
мамлакатларини
кўради.
Булардан бошқа
қироличанинг
хотирада қоладиган
саёҳатлари: 1957
йилда
Канадага
бориб, Канада
парламентининг
мажлисини
бошлаб
беради; 1961 йилда
Италияга
визит қилиб,
папа Иоанна
ХХIII қабулида
бўлишга
муяссар
бўлади; 1967
йилда у Канаданинг
юз йилиги, 1976
йилда АҚШ
икки юз
йилиги
тантаналарида
қатнашади. 1977
йилда эса,
Елизавета
ўзининг тахтга
ўтирганига 25
йиллигини,
яъни кумуш қироличаликнинг
юбилейини
Буюкбритания
бўйлаб кезиш
ва Ҳамкорликнинг
мамлакатларига
саёҳат қилиш
билан
нишонлайди. 1994
йилда Елизавета
II Москвани
ва Санкт-Петербургни
келиб кўради.
Бу Руссия ва
Англия
орасидаги
муносабатлар
давомида
монархнинг
биринчи
визити эди.
Унинг
қариндошлари
ҳақида
маълумотлар: Елизавета
герцог ва
герцог хоним
Йоркларнинг,
кейинроқ қирол
Георга VI ва қирол
хоним
Елизаветанинг
биринчи
фарзанди эди.
Унинг
синглиси
малика
Маргарет 1930
йилда туғилди.
Елизавета рус подшоҳлари
сулоласи Романовлар
уйи билан қариндошдир.
Эдуард VII ва Александр
III
опа-сингилларга
(Дания қироли
Кристиан IX-нинг қизларига)
уйланишгандилар.
Георг V
Николай II-га
ота тарафдан
жиян бўларди.
Унинг
шахсий ҳаёти: Лилибет
(Елизаветанинг
эркалаб
айтилиши) 13
ёшга
тўлганида
синглиси
Маргарет
билан ота-оналарининг
қайғида
(яхтасида)
денгиз саёҳатига чиқадилар.
Дартмутда
бир тўхтаб
олинарди,
яъни бу ерда
кемаларнинг
бекати бор
эди. Қизлар
боғга чиқиб
крокет (битта
шарни тўқмоқчалар
билан уриб
сим
дарвозалардан
ўтказиш
ўйини)
ўйнайдилар.
Ўша ерда эса,
кўринишдан
кўркамгина
бир ёш ўсмир қизларнинг
ўйинини
кузатиб
турган
бўлади. Унинг
исми Филип
бўлиб, қиролликнинг
денгиз
мактабида ўқирди.
Ёши эндигина
ўн тўққизга
тўлган бу
ўсмирнинг
келиб чиқиши
юнонистон қиролларидан
бўлиб, юнон
шоҳзодаларидан
бири ҳисобланар
эди. Шундай қилиб
Филип қизлар
билан бироз
ўйнаб, ундан
кейин уларни
ўйиннинг
янада қизиқроғига
таклиф қилади,
яъни уларни
теннис
тўридан ирғишга
даъват қилади.
Бироқ кўп
ўтмай Филип қизлар
билан қизиқишни
эсдан чиқаради.
Аммо Филип
аллақачон
кечикканди,
чунки уни қизлар
эсларидан чиқармаганди.
Елизавета
уни жуда яхши
кўриб қолганди.
Бироқ
Елизаветанинг
танлагани,
унинг бобоси
- қирол
бобонинг
кўнглига
унча ёқмайди,
Филипни
неварасининг
қаллиғи
бўлишга
арзимайди
деб ҳисоблайди.
Ундан ташқари
бобога
Елизаветанинг
бундай жуда
тез, биринчи
марта
учратган ёш ўсмирни
бироз таниб
улгурмасданоқ
уни куёв
танлаши ҳам
унча хуш
келмаётганди.
Бироқ нима
дейсиз, Елизавета
уни севиб қолганди,
у чекинишни
истамасди,
чекиниш эса,
бу
маликанинг
характерида
йўқ хусусият
эди. Хуллас,
Елизавета
Филипни олти
йил кутди.
Филип Корфу
оролида туғилиб,
таниқли, аммо
ҳокимиятини қўлдан
олдириб қўйган
қироллар
сулоласидан
эди. Унинг
бобоси 1913 йилда
ўлдирилганди,
амакиси
Константинни
1917 йили
тахтдан
туширишдилар,
амаки
болаларидан
бирини қутурган
маймун
тишлаши оқибатида
вафот қилганди.
Бошқа
бир амаки
боласи Георг II эса, 1923 йилда тахтдан
воз кечди.
Шундай қилиб,
ёш Филип қирол
ролидан
жирканишга
асоси бор эди
дейиш мумкин
бўлса-да,
унинг ҳаётда қулайроқ
ўрин эгаллаш
ҳукмрон қироличанинг
эри бўлишга қаршилик
қилмаслиги ҳам
кўриниб
турарди. Оқибатда
1947 йилнинг
ноябрида
уларнинг
никоҳ
тўйлари
бўлди.
Лилибет
истагига
эришди. Елизавета
бахтиёр эди
ва Эдинбург
герцоги унвонига
сазовор ҳисоблаган
ўзининг
Филипини
жуда севарди.
Бу маросимдан
бир йил кейин
(1948 йил 14
ноябрида)
уларнинг биринчи
боласи-валиаҳд
Чарлз дунёга
келди. Шундай
қилиб
навбат
билан малика
Анна (1950 й.), валиаҳд
Эндрю (1960 й.) ва Эдвард
(1964 й.) туғилишдилар.
Елизаветанинг
тахтга
ўтириши муносабати
билан унинг ўғли
Чарлз (1958 йил 26
июлида) Уэлс
валиаҳди
унвонини
олиб, қироллик
тожининг тўғридан
тўғри
меросхўрига
айланди. 1969
йилнинг
1-июлидан бошлаб
қиролича ўз ўғлини
Уэлс валиаҳдлигининг
барча
ваколатлари
билан таъминлади.
1973 йилнинг
ноябрида қироличанинг
қизи малика Анна
капитан Марк
Филлипга
эрга чиқди. 1977 йилда
эса,
малика Анна
ва капитан Филлипларда
Питер исмли ўғил,
1981 йилда Сара
исмли қиз туғилдилар.
1981 йилда Уэлс
валиаҳди
Чарлз Диана
Спенсерга
уйланди, 1982
йилда британия
сулоласининг
навбатдаги валиаҳди
Уэлс валиаҳди
Уилям туғилди,
1984 йилда
уларнинг
иккинчи ўғли,
валиаҳд
Генри дунёга
келди. 1986 йилда
Эндрю
унвонининг
тайини
бўлмаган
бириси Сара
Фергюсонга
уйланади.
Булар
кейинчалик
Йорк герсоги
ва герсог
хоним
унвонларига
сазовор бўлишиб,
1988 ва 1990
йилларда туғилишган
иккита қизли
бўлишдилар.
Унинг
қизиқишлари: Қироличанинг
амакиваччаларидан
Маргарет
Родес, малика
Елизавета ва
Маргаретлар
билан
биргаликда
болалигида
ўйнашган
табиат
манзараларини
хотирлайди.
Биз ҳали
ёшгина
бўлганимизда
бизлар
асосан от
ўйинлари
ўйнардик,
дейди Родес.
биз цирк
оталари ва
бошқа хил
отлар бўлиб
ўйнашардик.
Йиллар ўтиши билан
қироличада
отга қизиқиш
кучайиб
борди. У отга қизиқишини
ҳеч нарсага
алмаштирмайди.
Унинг
душманлари: Қироличанинг
ўзи ҳеч қачон
бирон кишини
ўзининг
душмани деб
атамаган. Бироқ
мамлакатдаги
баъзи бир
кучлар
Англиянинг қироличасини
ёқтирмайдилар,
албатта.
Масалан, Ал-қоида
ташкилоти
Елизавета II
ислом
душманларининг
энг
ёвузларидан
биридир деб
эълон қилган.
Усама бин
Лодиннинг
ўнг қўли ҳисобланадиган
Айман ал-Заваҳирий
Британияда қабул
қилинган
солибчилар қонунларининг
қабул қилинишида
бутун
масъулиятни қиролича
зиммасига
юклаб, уни
мусулмонларнинг
душмани деб
атайди. Бу
террорист,
Англикан
черковининг
бошлиғи
Елизавета II
ишига ёрдамчи
бўлаётган
ва қиролича
тарафидан
ўрнатилган
ноҳаққоний қонунларга
бўйсунган
англиялик
мусулмонларнинг
раҳбарларини
йўқотиб
юбориш билан қўрқитади.
Британиянинг
MI5 махсус
хизмат
органининг
юксак
мансабдорларидан
бирининг айтишича ал-Заваҳирийнинг
баёнотидан
кейин
британия
монархини ва
унинг
оиласини қўриш
бўйича қўшимча
чора-тадбирлар
кўрилган.
Сафдошлари: Қироличанинг
дўстлари кўп.
Уларнинг
орасида таниқли
сиёсатчилар,
санъат
арбоблари ва
оддий инглизлар
ҳам бор.
Унинг
нозиклиги ва
камчиликлари:
Елизавета II-ни
кўпчилик қиролича
Виктория
билан қиёслашадилар.
Ҳақиқатан ҳам
улар
бир-бирларига
кўп жиҳатдан
ўхшаб
кетадилар.
Масалан,
Елизавета II
Викторияни қиролича
қандай
бўлишида
намуна
сифатида қабул
қилади. Бироқ
Виктория
ўзини тута
билиш ниқоби
остида
ўзининг жўшқин
темпераментини
ва кучли
характерини
сақлаб тура
оладиган
киши бўлса,
Елизаветанинг
танқидчилари
ҳисобига
кўра,
Елизавета II
бир мунча
сусироқ ва
етарлича
кучли
иродага эга
эмас деб ҳисобланади.
Масалан,
Елизавета II ҳар
қандай жанжалли
ва чалкаш
масалалар
ўртага чиққанида
эски қўлланилган
тактикани
ишлатишга,
бошни вақтинча
қумга кўмиб
туришга,
яъни
жанжалларнинг
ўзидан ўзи
тарқалиб
кетишини
кутиб туради.
Аммо унинг
бундай
тактикаси
эса, янги яна
каттароқ
муаммоларнинг
келиб чиқишига
сабабчи
бўлади. Агар
Виктория
ўзининг ҳукмронлиги
охирида
британия
монархияси
тарихда
кўрилмаган
шаклда
юксакликка
кўтарилган
бўлса, қиролича
Елизавета II қироллик
ҳокимиятининг
обрўйи
чексиз
тўкилишининг
олдини
ололмаяпти.
Монархия
муаммоларидан
ташқари Елизавета
II оиласи
ичидаги
муоммалар ҳам
керагидан
ошиб-тошиб
ётибди. Унинг
иккита ўғлининг
оиловий
носозлиги
бунинг яққол
мисолидир.
Совуққонлик,
одамовилик,
ўзига ишонч
ва шу билан бирга
кишилар
билан
муомала қила
олиш, ўзига
эътиборни қарата
билиш каби
хусусиятларнинг
ҳаммаси
Елизаветага
тегишлидир.
Унинг фуқароси
ундан
фахрланади
ва унга
ачинади. Фуқаро,
унинг ўрнида
бошқа ҳеч ким
бунча узун
замонлар
давомида қиролича
ролини
бажара
олмаслигидан
фахрланадилар.
Чунки бу
ўтган замон
фақатгина
йиллардан
иборат бўлиб қолмай,
мураккаб
тарихий
даврларни
ичига олган
бир замондир.
Уларнинг
ачинишлари
эса, қироличанинг
уйи аталмиш
катакдан чиқа
олмай ҳаёт
кечиришидандир.
Унинг
кучли
тарафлари:
Кичкинагина
Елизавета
ўзининг
олдиндан билиб
бўлмайдиган харктер-хусусиятга
эгалиги
билан ажралиб
турарди.
Масалан,
франсуз тили
ўқутувчисининг
унга
нисбатан
талабини нотўғри
ҳисоблаган
Елизавета, ўқитувчига
норозилик
сифатида
ўзининг сочларига
бутун бир
тўла сиёҳдонни
ағдариб
юбоган экан.
Елизавета II
тож кийдириш
маросими 1953
йил 2-июнда
бўлиб ўтади.
Елизавета
эса, тож
кийиб юришни
одатга
айлантириш
учун маросим
бошланишидан
уч ҳафта
олдин тожни
доим кийиб
юра бошлайди.
Ҳатто
эрталаб
нонушта қилишга
ҳам тож кийиб
чиқадиган
бўлади. Бу ҳашаматли
юк-тож, соф
олтиндан
ясалган
бўлиб, уни 275-та қиммат
баҳо тошлар
билан
безатишган
ва оғирлиги
уч
килограммдир.
Бундан ташқари
яна бир запас
тож ҳам бор,
одатда уни
тож кийдириш
маросимидан қайтаётганда
кийилади. Бу тожда эса,
2783-та
бриллиант (олмос), 273-та марварид, 16-та
сапир, 11 та
зумрад 5-та
рубинлар
ишлатилгандир.
Кишиларнинг
айтишича, бу
кўркамгина
аёл тожсиз
юрганида
унда қиролликдан
ҳеч нарса
кўриб бўлмай қолади.
Агар уни
шодлан этаги
ва паст
пошнали
туфли кийган
холда
метрода
кўриб қолган ҳеч
бир киши унда
Елизавета II
танимаган
бўларди.
Хизмату-ютуқлари
ва мағлубиятлари:
Англияни тадқиқ
қилувчилардан
Сара
Брэдфорд,
Елизаветанинг
ҳокимияти
Буюк
Британия
тарихида энг
узун чўзилган
ва энг машаққатли
даврлардан
бири ҳисобланади.
Қироличанинг
бутун
борлиги
билан ҳаракати
ва меҳнаткашлигига
қарамасдан
унинг кўз
олдида
монархия
юксак ҳурматли
ва буюк ҳокимият
институти
шаклидан
ўзининг ачинарли
бир ўхшашига
айланиб қолди.
... Ҳатто
кўпчилик
монархиянинг
Елизаветадан
кейин ҳам
яшашни давом
эттиришига
шубҳа
билдиришадилар
каби фикр
билдиради. Ҳақиқатда
ҳам қирол
оиласининг
жиддий
уринишларига
қарамасдан
монархиянинг
Елизаветадан
узоқ яшашига
кўпчилик
ишонмайдилар.
Бугун монархиянинг
обрўйи йўқотилган.
Ўтган
асрнинг
50-йилларида
бошланган
ижтимоий инқилоб,
ҳокимият
олдида анъанавий
иззат ҳурмат
сақлаш
тартибини
бузиб юборди.
Бозор иқтисоди
муносабатлари
шароитида ҳамма
нарсалар
фойдали ва
фойдасиз
категориялар
билан
ўлчанадиган
бўлиб қолди.
Монархиянинг
қиймати эса,
доим
назокатли
мавзу ҳисобланарди.
Монархия, ҳокимият
институти
сифатида
ўзининг
зарурлигини
жамият
олдида
исботлашга
мажбур бўлиб қолаяпти.
Солиқ
тўловчилар,
ўзларидан
олинадиган
солиқларнинг,
каттадан
катта
бекорчилардан
иборат қирол
оиласини боқишга
сарфланишини
кузатиб
туришни жуда ҳам
хоҳлашмаяптилар.
Шу сабаб ҳар қандай
бир иқтисодий
бўҳронда энг
аввал хаёлга
келадиган
нарса, қирол
оиласининг
даромадларини
қисқартиришдан
иборат бўлиб қолган.
Шунга
қарамасдан,
Англия қироличасининг
бу узоқ умри
даврида
унинг шанига
танқид
сўзларининг
жуда кам
айтилиши ҳайрон
қоладиган
бир ҳолдир. Ҳатто
республикачилар
ҳам Англияда ҳали
уларнинг
замони
келмаганига
розидирлар.
Бироқ қироличанинг
оилавий
масалалари ҳақида
анчагина
нарсалар
матбуот
юзини кўрди.
Қироллик
оиласи ҳақида
ёзувчи, ҳурматли
муаллиф Грэм
Тернер, Елизавета
II дунёда
мустаҳкам ва
ибратли хулққа
эга ажойиб
монархнинг
символи деб ҳисоблайди.
Бироқ унинг уйидаги
фаолиятларини
жамоатчиликдагидек
деб бўлмайди
дейди ёзувчи.
Шу билан бирга
ёзувчи, қиролича
ва унинг эри
Филипни
уларнинг болаларининг
муваффақиятсизликларига
асосий
сабабчилар
деб ҳисоблайди.
Масалан,
валиаҳд
Чарлз, Грэм
Тернернинг
сўзларига қараганда,
ҳеч бир вақт
ота-онасининг
мақтовига
сазовор
бўлмаган.
Аммо
Елизавета II дўстлари
ва
тарафдорлари
сўнгги
замонларда
монарх ва
унинг
меросхўри орасида
муносабатлар
дурустлашганини
таъкидлашадилар.
Қироличани
яхши
биладиганлардан
бири ҳатто бу
муносабатларни
жуда ошириб
кўрсатишгандилар
деб ҳисоблайди.
Бу одамнинг
фикрича, улар
бир-бирларидан
жуда фарқли
кишилар
бўлсаларда,
улар ўзаро
бир-бирлари билан
жуда илиқ
муносабатда
яшашадилар.
Унинг
обрўйини
туширадиган ҳоллар.
Бўлажак
қироличанинг
сарайдан қочиб
ҳеч кимга
сездирмай тўғри
Лодонга йўл
олгани
маълум. Бу воқеа
1945 йилнинг май
ойида Ғалаба
куни содир
бўлганди.
Қиролича
ҳаётидаги
энг биринчи
фрейлин(дугона)ларидан
бири Жин
Вудроффе
билан бирга
Букингем
сарайидан ҳеч
кимга
билдирмай чиқиб
кетиб
Лодоннинг
миллионлар
билан тўлиб
ётган
кўчасига
кириб кетган
эди. Ўша кунги
йўл
хотираларини
Вудрофф
хоним ҳозирлар
ҳам ёдга олиб
туради. Жуда қизиқарли
бўлганди: биз
Ритс меҳмонхонасига
бир эшикдан
кириб, бошқасидан
чиқиб
кетгандик. Меҳмонхонада
бўлган вақтимиз
доим конгага
ўйин тушдик.
дея ҳикоя қилади
фрайлин. Энг қизиғи
шу
бўлгандики, ҳеч
ким бизга алоҳида
аҳамият
беришмади.
Биз Букингем
сарайидан чиқанимиздан
то қирол ва қиролича
балконга чиқиб
кўриниш
бергунларича
барчага қўшилиб
биз ҳам Биз қиролни
кўришни истаймиз
дея бақириб
турдик.
Маълумотлар
Андрей
Кримзин
тарафидан
тайёрланган.