Бундан
олдингисини
ўқиш учун шу
ерга босинг! Давоми :
17. Толиб Яқубов
билан
ёзишмалар. Ўзбекистон
ҳукуматининг
сиёсатига Мухолиф
ҳаракатни
жонлантириш
мақсадида 2004 йили
ҳам
тўла
матни шу
китобнинг §11.26.3 – да ( Азиз қадрдoнлар,
қимматли
ватандoшлар! Сарлавҳа
билан) келтирилган,
”Бирлик” халқ
ҳаракатининг
таниқли кекса
аъзоларига муржаатнома
ёзиб, уни
электрон
адреслар
ёрдамида
тарқатгандим.
Ўшанда уч
кишидан
(Толиб
Яқубов, Музаффар
Исҳақов ва
Холиқназар
Ғониевлардан)
жавоб олинганди.
Ўша
жавоблардан
бири, яъни
Толиб
Яқубовдан (10.11.2005
да) келган
жавоб
мактубни
қуйида
келтираман:
“Ассалому
алайкум
Алибой ака!
Хатингизни
олдим, ўқиб
хурсанд бўлдим.
Ёмон фикрга
борманг,
хориждаги дўстларимиздан
ҳеч бўлмаганда
биттаси мени ҳам эслар
экан, деб
хурсанд ҳам бўлдим. Хатдаги
ғоя ва
таклифни ўқиб
яна бир бор хурсанд
бўлдим.
Битта
масалада мен
тамоман Сиз
томондаман. Иккита
мухолифат
ташкилот
бошлиқларининг
ўзаро
зиддияти Ўзбекистонда
демократик ўзгаришлар
ўтишига тўсиқ бўлган
асосий сабаблардан
бири, балки
асосийси бўлди.
Мен
И.Каримовнинг
бу
масаладаги
ролини
пасайтирмоқчи
эмасман, бироқ юқорида
айтилган
сабаб бўлмаганда
эди, 1989-1993 йиллардаги
бу
ташкилотларнинг
мағлубияти
бунчалик чуқур бўлмас
эди. Ҳозирги
кунда ҳам
улар
демократик ҳаракатга
жиддий зарар
етказишмоқда.
Бундай
шароитда
кучларни
бирлаштириш
ҳаҳида гап
юргизиш жуда
мушкул, ҳатто
бажариб бўлмаслик
даражасида
мушкул
эканини
сезиб турган
бўлсангиз
керак. Узоқ
йиллар ўтгач
воқеаларни
таҳлил қилиб
мен шундай
хулосага
келдимки, “Бирлик”
ҳаракати
бошланиб,
унинг
потенциал
лидерлари кўзга
ташлангандан
кейин ҳукумат
доиралари
лидерларга
маълум бир
шахсларни яқинлаштирган
(боғлаб
қўйишган
дейилмоқчи –
муаллиф). Хар
икки лидер
атрофида
юрган ўша
шахсларнинг
баъзилари
ҳали ҳам ўз
функциясини
бажариб
юрибди.
Сизларга, Ўзбекистондан
узоқда
яшовчи
одамларга, бу
шахсларнинг
фаолияти
яхши кўринмаётган
булиши
мумкин, бироқ
биз уларнинг
фаолиятини
ҳар қадамда кўрамиз. Баъзилари ўз
мақсадини
ҳозирги
кунда деярли
яширмай қўйган.
Ана
шу одамлар
бирлашишга
тиш-тирноғи
билан қарши бўлади
ва ўз “лидерларини”
бундай қадам
қўймасликка
ишонтиради. Ҳозирги
кунда
Сиз
айтаётган “элнинг
ҳақиқий
элпарвар, жонкуяр
ўғил-кизлари”
ўта тарқоқ ҳолда,
кўпчилик,
хусусан, Олим
ака, Бек ака,
Отаназар ака,
Гулчехра опа,
мен ва
бошқаларнинг
ёшимиз ўтди. Сиз
санаб ўтган
одамларнинг
кўпчилиги
актив
сиёсий-ижтимоий
фаолиятдан тўхтаган.
Ундан
ташқари
Сиз таклиф қилаётган
ташкилотни
моддий-молиявий
томонини ҳеч ким
кўтара
олмайди. 80-чи
йилларнинг
охири, 90-чи
йилларнинг
бошидаги
эйфория ҳозир йўқ,
одамлар
(хусусан,
мухолифат одамлари)
кучли
моддий-молиявий
қийинчиликни
бошидан
кечиришмоқда.
Толиб
жуда
пессимист бўлиб
кетибди, деб
ўйламанг. Мен
қўлимдан
келгунча
курашни
давом
этдираяпман. Ҳозирги
кунда мухолифатни
бирлаштира
оладиган, халқни бирор
демократик ғояга
эргаштирувчи
Махатма
Ганди каби
лидер йўқ. Бироқ жамият
кескин ўзгарган.
91-чи йил
охирида, 92-чи
йил
бошларида
(президент
сайлови
атрофида)
жамиятнинг И.Каримовга
муносабати
жуда баланд
бўлганини
эсласангиз
керак, яъни
И.Каримовнинг
ўша пайтдаги
рейтинги
жуда баланд
эди. Ҳозирда
эса унинг
рейтинги
нольга яқинлашиб қолган.
Жамиятдаги
бу ўзгариш
тахминан 12
йил ичида
содир бўлди. Жамиятда
бундай
радикал ўзгариш
(инсонлар
муносабатида)
содир бўлишида,
афсуски
мухолифатнинг,
фикримча, 1% иштироки
(хизмати) бор,
холос. Президентга
бундай
муносабат
халқнинг қорни орқали
шаклланди,
мухолифатнинг
фаолияти туфайли
эмас. Ўзбекистонда
содир бўлиши
мумкин бўлган
катта бир бўҳроннинг
ҳиди яққол
сезилиб
турибди. Халқ биринчи
қадамни
қўйиб бўлди,
энди иккинчи қадамни қўйиши
керак. Бироқ бунга
энди 12 йил
кетмайди.
Нари борса 3-4
йил кетиши,
лекин
иккинчи қадам “қора
қўзғголонга” айланиб
кетиши
мумкин.
Ана
шундай
тарихий
шароитда
одамларни ўз
орқасидан
эргаштира
оладиган, кучни,
беғараз,
нисбатан ёш
одамни мен кўрмаётибман.
Бундай
одамнинг ва
унинг
ташкилотининг
моддий-молиявий
тиргаги ҳам кўринмайди.
Мен
хориждаги
мухолифат
вакилларини
ватанга қайтишга
2-3 марта даъват
қилдим,
натижа бўлмади.
Аксинча, мен
АҚШ ва
Европага
борганимда
ва уердаги
вакиллар
билан
учрашганимда,
уларда
ватанга қайтиш
ва сиёсий
фаолиятни
бевосита халқ
билан олиб
бориш иштиёқини
сезмадим.
Шундай
бўлсада, Сиз ўша
“эски
гвардияга”
мурожаат
қилиб тўғри қилгансиз.
Бу – тарихий
мурожаат.
Мен, масалан, қўллаб-қувватлайман.
Йиғилиш
масаласи ҳам диққатга
сазовор. Бироқ, йиғилиш қатнашчиларининг ҳар бири олдиндан бир неча шартларга кўниши керак:
-
эски
гапларни
эсламаслик (“кто
старое
помянет, тому
глаз вон” принципи
устунлиги);
- йиғилишни тарафкашликка олиб бормаслик;
- бирор мавжуд сиёсий-ижтимоий ва инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи ташкилотни бошқаларидан юқори қўймаслик
ва ҳоказо.
Бу талабларни ишлаб чиқиш мумкин ва уларга қатьий амал қилиш масаласини қўйиш
мумкин.
Саломат
булинг.
Ҳурмат
ила Толиб.” Бу
хатга мен
тубандаги
жавобни ёзию
юборгандим:
Ваалайкум
ассалом
Толиб ака!
Бормисиз,
Оллоҳга шукр,
ҳеч бўлмаса
ёзишиб
турадиган
бўлдик, деб ҳисобласам,
сиз қарши
бўлмассиз.
Жавобингиз
учун кўпдан
кўп
миннатдор
бўлдим. Бу хат
билан мени ниҳоятда
севинтирдингиз.
Ҳа, қўйинг
бошқа гапларни,
ўзингиз
бардаммисиз?
Болаларингиз,
уруғу-қариндошлар,
кўнгул етар
дўстлар
барчалари
бардаммилар?
Сизга ва қолган
сизга яқин
кишиларнинг ҳаммаларига
мендан салом
ва дуолар
бўлсин. Ҳамма
нгизни
келаётган
Рамазон
байрами
билан қалбдан
қутлаб,
ибодатларингиз
қабул бўлсин,
деб қоламан.
Яна бир
эски
дардлардан
десак, мен
сизга бундан
анчагина
илгари (неча
йил бўлди,
билмадим-у,
менимча сиз
Овропага
келиб кетган
замонлар эди
шекилли) бир-икки
марта хат
ёздим, бироқ
сиздан жавоб
бўлмади. Ҳар ҳолда,
адресларда
бирор
камчилик
бўлган бўлса
керак.
Бу сафар
сизнинг
адресингизни
Самарқандлик
дўстларнинг
биридан қайта
аниқлаб
олдим. Мана
шукрки,
менинг хатим
сизга етишибди.
Толиб
ака, мен сизни
ҳеч бир вақт
пессимизмга
берилиб қоларсиз,
деб ҳисобламайман.
Сизнинг
айтганларингиз
дарҳақиқат
ўринлидир.
Аммо дўстим,
биз қаридик,
демасдан яна
бир бор муқаддас
иш, халқ
озодлик
курашини
янгидан
бошлаб бериш
масъулияти
бизнинг
зиммамизга
тушуа япти, деб
ўйлайман.
Илгарги
хатимда ҳам
таъкидлаганим
каби биз ҳеч
бир шаклда ҳукумат
доирасидаги
мансабларга
даъвогарлигимиз
йўқ, ал батта.
Махатма
Ганди ҳам фақат
ҳиндларда
ўтди. Дунё
эса кенг,
биламизки, ҳамма
жойларда ҳам
гандилар туғилавермайди.
Демак, Гандисиз
ҳам бир
нарсалар қилиш
керакка
ўхшайди.
Менимча, бир
нарсалардан ҳам
кўпроқ
нарсалар қилишга
мажбурмиз.
Афсус, у
“лидерлар”га
эргашиб
юравериб
жуда кўп, қиммати
ҳисобсиз
йилларни
ўтказиб қўйдик. Нима қиламиз,
шундай ҳам
бўлиши керак
экан. Бизнинг
насибамизга
шулар берилган
экан, ахир.
Балки
озодлик
кураши
йиллари
давомида
шунақа ғадир-будир
йўллардан ҳам
ўтиш
керакдир. Бу
йўллар
ўтилмаганда,
бу “лидерлар”ни
(Каримовни ҳам
қўшиб
айтамаяпман)
кўрмаганимизда,
тарих уларни
такрорлаши ҳам
мумкин эди. Шундай
эмасми,
дўстим?
Сиз, бир
тарафдан
ачинарли ва
бошқа
тарафдан
жуда муҳим “қора
қўзғолон”
тахминини
ёзибсиз. Бу
тахмин
каримовчилар
сиёсатининг
бошлани шидаёк,
унинг
келажаги
прогнози
шаклида баъзи
дўстлар
томонидан
айтилганди.
Сизнинг
кузатишингизча,
бугун у
прогноз ҳақиқатга
айланмоқ да.
Бу мен учун
жуда
ачинарли бир ҳол.
Ҳақиқатан
шундай ҳол юз
берса, у буюк
бахтсизликдир.
Аммо бошқа
томондан
фаол ҳаракат қилиш
учун,
Ватанни,
унинг аҳолисини
зулмдан “қора
қўзғолон”сиз
озод қилиш
йўлларини
топиш учун
фаол бўлишга
объектив
шароит
етишибди, деб
ҳисоб лаш
керак эмасми?
Толиб ака,
менинг
тушунишимча,
сиз менинг таклифимни
қўллайсиз.
Сиз
келтираётган
таклифлар
жуда ўринли.
Бошқа
дўстларда ҳам
таклифлар
бўлса, мен уларни ҳам
сўзсиз ҳисобга олиш
тарафдориман.
Толиб
ака, мен
сиздан
ўтиниб
сўрайман, сиз
бироз фаол
бўлинг, биз,
мен таклиф қилаётган
шаклда
учрашув
ташкил қила
олсак, ҳатто
бошланишда биз
инсофли, деб
ҳисоблаган
кишилардан
иборат 20-30
кишилик
(номига эмас,
ростдан
курашга
киришадиган)
ташаббус
гуруҳини аниқласак,
йиғилиш
билан боғли
ишларга
хайрхоҳ ва
ёрдамлашувчилар
топиш мумкин
бўларди, деб
ишонаман.
Толиб
ака, сиздан
яна бир
илтимос, мен
хатда исмларини
келтирганларнинг
кўпчлигининг
(Ватандагиларнинг
салкам ҳаммасиниг)
адреслари ни,
телефонларини
билмайман. Уларнинг
баъзиларининг
менда
телефонлари
бор, аммо
улар билан ҳеч боғланиб
бўлмайди.
Номерлар
эскирган
кўринади.
Сиз, менга
улар билан боғланишда ҳам
ёрдамчи
бўлолсангиз,
сиздан кўп
миннатдор
бўлардим.
Ҳа, Толиб ака
сиз ҳақсиз. АҚШ-дагилар
Каримовнинг
ўрнини “тозалаб” берсангиз,
унда ҳам
бутунлаймас,
вақтинча
Ўзбекистонга
келмоқчилар.
Овропадагиларга
эса, ҳатто у
вақтинчалик
кресло ҳам
керакмасга
ўхшайди. Аммо
ҳар
иккаласи ҳам
Ўзбекистоннинг
тинчиб қолишини
истамайдилар.
Ўзбекистонда
қандайдир
гап-сўзлар
бўлиб туриши,
уларнинг ҳар
иккаласи
учун ҳам
ҳаётий
заруриятга
айланган. Яна
бир ҳолат ҳам сир
эмаски,
хориждаги
(пўлатовлардан
бошқалар)
мухолифат
вакиллари,
деймизми,
Ватанга қайтсалар,
уларнинг ҳаётлари
хавфсизлиги
таҳликада
қолмайди,
деб бўлмайди.
Бундан, ҳа, Йуляхшиев ҳам қайтишни
истамяпти, шу
ёқда
туриб бирор
нарсалар қилмоқчи,
деган
хулосага
борманг.
Биласиз, ўлим
Оллоҳдан
бўлса ҳам,
инсон ўз жони
хавфсизлигини
ўйламаслиги
мумкин эмас.
Бу табиийдир.
Мақтанаяпти
демасангиз,
Ўзбекистонда
жоним
хавфсизлиги
таъминланса,
мен бир соат ҳам
кечикмасдан
юртга қайтган
бўлардим.
Толиб
ака, сизнинг “… ҳаракатга
жиддий зарар
етказишмоқда”,
фикрингиз ва
у ерда
келтирган
баъзи маълумотларингизнинг
тўғрилигини
биламан.
Бундан
анчагина муқаддам
мен ҳам худди
шундай
хулосага
келганман ва
уларнинг
баъзилари
кимлар
эканлиги ҳақида
ўз
тахминларим ҳам
бор. Улар
хорижда ҳам
йўқ эмас.
Аммо биз
ишлашимиз
керак
ва зарур,
дўстим!
Омон
булинг. Салом ва
дуолар билан Алибой.
18. Maktab sistemasi
haqida.
Muhojirlikda yurgan vaqtlarim bizning maorif
sistemamizda bo`lishi mumkin bo`lgan islohotlar haqida hamkallamga ba’zi bir
fikrlar kelardi. O`sha fikrlardan bir qismini quyida keltiraman.
Yoshlarning bilim olishlari O`rta ma¨lumot va Oliy
ma¨lumot olish tartibida tashkil etiladi.
O`rta maktab sistemasi uch boqichli bo`ladi.
Birinchisi
boshlang`ich
ta’lim bosqichi bo`lib, u besh (1-5) sinflarni o`z ichiga oladi. Bu bosqichda
o`quvchilar umumiy ta’lim va bilim oladilar. Bu asosan o`qish-yozishni va
o`zaro muomalaga o`rganish hamda boshlang`ich diniy bilim olishdan iborat
bo`ladi. Bu bosqich o`quv programmasi sakkiz yillik o`quv dasturining
boshlang`ich qismi bo`lib, taxminana quyidagicha bo`lishi lozim:
1. Til va adabiyot programmasi. Bu
programma sakkiz yil davomida (boshlong`ich ta’limdan keyingi uch sinfni ham
o`z oladi) o`qishni (kitob: hikoya, sh’er, ro`mon va boshqa xil badiiy
adabiyotni), yozishni (oddiy bir-biriga xat yozishdan tortib, to turmushda ishlatiladigan
ba’zi rasmiy xatlar: akt tuzish, oddiy shartnoma tuzish, ishonchnoma tuzish,
ma’lumotnoma tuzish, tarjimoi holini va kechmishini yozish kabi), o`rganishni
ko`zda tutishi zarur.
2. Jug`rafiya fani programmasi.
Umumiy jug`rafik tushunchalar: Er tuzilishi, qit’alar, davlatlarning Er yuzida
joylashishini o`rganishni o`z ichiga oladi. Bu fan bo`yicha sakkiz yillik programma
O`zbekiston jug`rafiyasini to`la o`rganishni ham ko`zda tutishi lozim bo`ladi.
3. Tarix fani programmasi. Bu
programma tarix bo`yicha asosiy tushunchalarni o`z ichiga oladi. Bu erda muhim
tarixiy voqealar, dunyoda siyosiy tuzumlarning maydonga kelishi, dunyoda sodir
etilgan turli xil urushlar va h.k. o`rgatilishi lozim. Bu fan bo`yicha turklar
tarixi va hozirgi zamon turk davlatlari tarixi alohida o`rin olishi kerak.
4. Fizika fani programmasi. Bu
programma fizikaning eng oddiy qonunlarini, ularning matematik formulalarini
o`z ichiga olib, o`quvchilarga asosan turmushda ko`p ishlatiladigan
elektrik-texnik asboblardan foydalanish va bunda xavfsizlik qoidalarini
o`rgatishi kerak bo`ladi.
5. Matematika fani programmasi. Bu
programma ham matematikaning oddiy turmushda zarur bo`ladigan qismini
o`rganishga qaratilgan bo`lishi zarur. Masalan, butun va kasr sonlar ustida
to`rt amal; kompyuterda va kalkulyatorda matematik amallarni bajarish;
prosentlarni hisoblash; hajm, har xil shakldagi maydon yuzasini(er), og`irlik(qattiq
va suyuq)ni o`lchash kabilar bu programmaning asosini tashkil etmog`i zarur.
6. Kimyo fani programmasi. Bu erda
ham sakkiz yilda kimyoning asosini o`rganish ko`zda tutilmog`i zarur, ya’ni
kimyoviy elementlar va keng tarqalgan kislotalar(sulfat, xlorit va h.k.),
ishqorlar, kimyoviy tuzlar haqida bilimlarni o`rganish zarurdir. Shu bilan
birga bu fan bo`yicha programma turmushda ishlatiladigan kimyoviy ashyolardan
to`g`ri foydalanish; kimyoviy o`g`itlardan foydalinish qoidalarini o`rganish;
zaharli moddalar va gazlardan saqlanishni o`rgatishni o`z ichiga olishi lozim.
7. Biologiya fani programmasi. Bu
programma hayvonot va o`simliklar dunyosi, odamzotning umumiy biologik
tuzilishi haqida umumiy qisqacha bilimlarni o`z ichiga olaishi lozimdir. Bu programma
o`quvchilarga xonaki va yovvoyi o`simliklar florasi bilan tanishishlarini,
ularning umumiy biologiyasini o`rganishlarini, o`simliklardan ba’zilarini
o`stirish, parvarish qilishni o`rganishlarini, hayvonlar turlari bilan
tanishish va ularga qarash(ularni boqish yo`larini) o`raganishlarini ko`zda
tutishi zarur.
8. Chet tilini o`rganish
programmasi. O`quvchilar eng oz bitta chet tilni o`rganishlari shart qilib belgilanishi
kerak. O`zbekiston maktablarida o`rganish majburiy bo`lgan chet tillar hisobiga:
arab, ingliz, rus, nemes va fransuz tillarini kiritish lozim.
9. Rasm va chizmachilik, muzika
chalishning boshlang`ich bilimini o`rgatish bo`yicha programmalar….
10. Mehnat ta’limi programmasi. Bu programma
alohida ahamiyatga ega bo`lmog`i lozim. Chunki sakkiz yillik maktabni bitirgan
har bir o`g`il qiz aniq bir hunarni va ummiy uy ishlarini qila biladigan
bo`lishlari lozim. Shuning uchun bu programma o`quvchilarga elektr
o`rkazgichlar bilan ishlashni, suv, gaz o`tkazish trubalarini hech bo`lmaganda
uy ichida ta’mirlashni o`ratishi zarur. O`quvchilarning bu ishlarni bajara olishlari
baholar bilan aniqlanmasdan, balki
ularning aniq amaliy mashg`ulotlarni bajarishlari bilan tekshirilishi va ularga
elektr rozetkalarini almashtirish, dazmol, oddiy payvand apparatlaridan
foydalanish, teleradio, magnitafonlardan foydalanish, suv va gaz trubalarida
chumraklarni(vebtellarni) almashtirish kabi hunarlar bo`yicha maxsus hujjatlar
berilishi lozim. Shuningdek o`quvchilar bichuv-tikuv ishlariga va ularning
tenikasidan(tikish mashinalaridan) foydalanishga, kir yuvish va uning
texnikasidan foydalanishga o`rgatilishlari zarur.
11. Jismoniy tarbiya. O`quvchilarning
sog`lom bo`lishlarini ta’minlash va ularning sistemali jismoniy tarbiya bilan
shug`ullanishlarini tashkil etish maktablarning asosiy va muhim vazifasiga
aylanishi zarur.
O`zbekistonda o`g`illar va qizlar bajarishlari
majburiy bo`lgan alohida-alohida jismoniy tarbiya programmalari ishlab
chiqilishi zarur ko`rinadi. Masalan, sakkiz yillik maktabni bitiradigan barcha
o`quvchilar suzishni, miltiqdan o`q otishni, uzunlikka yugurish va balandlikka
sakrash, turnikka osilish va h.k yaxshi o`rganishlari majburiy qilib qo`yilishi
zarur.
Bu bosqichni tugatayotgan o`quvchilar besh
yillik o`quv predmetlari bo`yicha ko`rsatkichlariga asosan ilk dafa saralashdan
o`tadilar. Saralash natijasida o`quvchilar quyidagi sinflarga ajralishlari
mumkin:
1.Diniy sinflarga;
2. Dunyoviy fanlar chuqurroq o`rgatiladigan
sinflarga;
3. Hunar o`rganish sinflariga.
Diniy sinflarga o`quvchilarning ihtiyorlari
bilan olinadi. Dunyoviy fanlarni chuqur o`rganadigan sinflarga besh yil
davomida o`quv predmetlaridan olgan o`rta (uch) baholari umumiy baholarning
10%-dan ko`p bo`lmagan o`quvchilar olinishi taklif qilinadi. Qolganlar hunar
sinflariga o`tkaziladi.
Ikkinchi bosqich sakkizinchi sinfgacha davom
etadigan bo`lib, sakkiz yillik maktabni tashkil etadi. Sakkiz yillik maktab
programmsini to`la bajarish barchaga birday majburiy hisoblanadi. Shuning uchun
sakkiz yillik maktab uchun yagona umumiy o`quv programmasi ishlab chiqiladi.
Boshlang`ich sinfdan so`ng saralanishlar natijasida tashkil etilgan sinflar
sakkiz yillik umumiy programmga qo`shimcha (dunyoviy fanlar, diniy darslar,
hunar darslari) programmalariga ega bo`lishadilar. Bu bosqichni tugatgandan
so`ng dunyoviy fanlari sinflaridagi o`quvchilar qaytadan dunyoviy fanlar
bo`yicha bilimlariga ko`ra salaralanadilar va uchinchi bosqichda ana shu fanlar
bo`yicha o`qishlarini davom qiladilar. Diniy va hunar sinflaridagilar uchinchi
bosqichda o`qishni davom etkazishlari mumkin. Ammo bu holda ular fanlar
bo`yicha programmalrni o`zlari mustaqil yoki boshqa xususiy yo`llar bilan
o`zlashtirgan bo`lishlari kerak bo`ladi.
Uchinchi bosqich, sakkizinchi sinfdan keyin yana
to`rt yllik o`qish bo`lib, o`n ikki sinfni o`z ichiga oladi. Bu bosqichda
asosan dunyoviy fanlar sinflarining o`quvchilari fanlar bo`yicha bilimlarini
etuklashtirishda davom etadilar. Yuqorida aytilgani kabi bu bosqichda diniy va
hunar sinflarida sakkizinchi sinfni tugatganlar ham davom qilishlari mumkin.
Biroq ular, bu bochqichda o`qishni davom qilishlari uchun o`zlari maxsus
tayyorgarlik ko`rishlariga to`g`ri keladi.
O`quv ishlari yuqoridagi tartibda tashkil
etilgan O`rta maktabni tugallagan yuoshlar endi oliy ma¨lumot olish uchun o`qishlarini
Oliy maktablarda davom qiladilar.
Oliy maktab sistemasi,
universitet va institutlar shaklida (Barcha Oliy maktablar faqat universitet
nomi bilan yuritilishlari ham mumkin) tashkil etilishi mumkin. …