Таря
Халонен хоним, Финляндиянинг
ҳозирги
президенти.
Бу хоним
ҳақида Рус тилида
нашр қилинадиган
http://dosie.km.ru/
интернет саити
2006 йилнинг 21-ноябрида
бир қатор
маълумот эълон
қилди. Бу
маълумотларнинг
доимий
интернет
адреси:
http://dosie.km.ru/file/index.asp?data=21.11.2006%2013:10:00&archive=on
Расмда Таря
Халонен
хоним
тасвирланган.
Биз
жаҳоннинг
аёл давлат
арбоблари
ҳақида маълумотлар
бериб бориш
рубрикамизда
Филандия
мамлакатининг
президннти Таря
Холонен
хоним ҳақида
ўша
материални бу
ерда рус
тилидан ўзбекчага
ағдариб
келтирамиз:
Унинг
анкета
маълумотлари:
Таря
Халонен,
Финляндиянинг
ўн биринчи президенти,
у 1943 йилнинг 24 Ц декабрида
Хельсинки
шаҳрида
туғилди.
Унинг
ҳаётий
таржимаи
ҳоли:
Таря
Халоненнинг
ҳаёт йўли
пролетар
райони
ҳисобланган
Каллиода
қурувчи ва уй
ишчиси
оиласида
бошланди. Ўқишда
давом этишни
истамаганлиги
сабаби билан
мактабни
битирганидан
кейин ишлашга
кетди, бироз
вақт почтада
ишлади.
Умуман олганда
Таря
ёшлигида
сўлрадикал
қарашлари
билан бошқалардан
ажралиб
турарди. У
патсифистлар
ҳаракатида
қатнашарди
ва Че Геваранинг
(Лотин
америкасининг
озодлик
курашчиси)
ишқибози эди.
Бўлажак
президент,
лютеран черковини
ҳам, бу ердаа аёлларнинг
диний
рутбаларда
қанашишлари
рад
этилганидан
кейин ташлаб
кетди.
Таря
ёшлигида
жуда эркин
яшовчи киши
бўлишига
қарамай, 1962 йил
Хелсинки
университетига
ўқишга
киради ва 1968
йилда ҳуқуқчи
мутахассислигига
ҳақ берувчи университетнинг
дипломини
олади. аТаря
ўқиб юрган
даврида унинг
олдидан
турган ҳуқуқчиликми
ёки рассомлик
масаласида
ҳуқуқчиликни
абзал кўради.
У ўсмирлик
чоғида, яъни
олтмишинчи
йилларнинг
охирида
бир-иккита
талабалар
қўзғолишигаа келиб,
ўзининг
сўлрадикал
қарашлари
билан
ажралиб
турди ва
Финляндиянинг
бир
томонлама
қуролсизланиши
учун курашувчи
талабаларнинг
патсифистик
комитети фаолиятида
қатнашди.
Диплом
олганиданоқ
уни
Финляндия
талабалар
Иттифоқида
котиб бўлиб
ишлашга
юборишдилар.
Бу ерда у 1970 йилгача
ишлади ва ундан
сўнгра ўз
мутахассислиги
бўйича ишлашга
йўл олди. 1971
йилдан
бошлаб у
Финляндиянинг
Сотсиал-демократик
партияси
аъзосидир.
Таря 1970
йилдан 1974
йилгача
Финляндия
касаба
Иттифоқи
Марказий
ташкилотининг
адвокати
бўлиб ишлади.
1974 йилда эса,
бош
вазирнинг
парламентдаги
котиби қилиб
тайинланади.
Бундан уч
йилгина ўтиб,
яъни 1977 йилда
эса, Хелсинки
шаҳар
кенгаши
таркибига,
унинг болаликни
сақлаш
комитетига
киритилади.а 1978
йилдан 1985
йиллар орасида
Театр
институтининг
хелсинки
ваколатлигига
аъзо бўлади.
Шу даврда (1979
йилда) Финляндия
парламенти
депутатлигига
сайланади. Жуда
сокин, ҳеч
қандай бир алоҳида
бўртиб ажралиб
турган
хусусияти
йўқ сиёсат
кишисиа
кўринган
Таря, йўқ энди
ўзини
кўрсата
бошлайди. 1980-1981
йиллари
SETAнинг (Seksuaalinen Tasavertaisuus ry, УСексуал(жинсий)
тангликФ),
сексуал
озчиликнинг
ҳуқуқларини
ҳимоя қилишни
ташкил этиш аташкилотининг
раиси бўлиб
қолади.
Бироқ
Халоненнинг
тақдирида
театр ва болалар
мавзуси
қандай пайдо
бўлган бўлса,
ўшандай
сақланиб
қолади. Ҳатто
улар
бир-бирлари
билан
чатишиб
кетадилар.
Балки шу
сабабдандир
Таря 1986 йилда
Хелсинкидаги
Болалар ва
ўсмирлар
театри
бошқармасининг
раиси
бўлади.а
Халонен 1987-1990
йилларда
ижтимоий
ҳимоя ва
соғликни
сақлаш
вазири
вазифасини
эгаллайди. Ниҳоят
90-йиллар
арафасида
Таря
ҳақиқатан ўз
мансабини
эгаллашга
муяссар бўлади,
1990-1991 йилларда
уни адлия
вазири этиб
тайинлашадилар.
Таря
президент
бўлиб
сайланганидан
кейин ҳам ўша
ишини энг
ёқимли иш эди
деб сўзлаб юради.
Таря
ҳаётининг
қандайдир
бир қисқа даврида
1991-95 йилларда
тижорат
билан ҳам
машғул бўлади.
Аммо тезда
такрор
сиёсатга
қайтади ва 1995 Ц 2000 йилларда
мамлакатининг
ташқи ишлар
вазири бўлиб
ишлайди.
2000 йилнинг
февралида
Таря ўзи учун
жуда
қимматли
истакларидан
бирига
эришади, яъни
ау мамлакатининг
президентлигига
сайловларда
ғалаба
қилади,
Финляндия
тарихида
биринчи аёл
президент деган
номга
сазовор
бўлади.
Шуни
алоҳида
таъкидлаш
лозимки, Таря
Халонен
хоним узоқ ва
жиддий
сиёсий йўлни
босиб ўтди:
парламентнинг
депутатлигига
сайланди, ижтимоий
масалалар ваа аамамлакатнинг
ташқи ишлари
бўйича вазир
ва адлия
вазири мансабларида
ишлади. Унинг
бутун сиёсий ҳаёти
у ҳам аъзоси
ҳисобланган
Финляндия
сотсиал-демократик
партиясининг
сўл қаноти
билан чамбарчас
боғлангандир.
а
Қариндошлари
ҳақида маълумотлар:
Таря
Халонен, ғурурланса
арзийдиган
ажойиб бир
қиз ўстирди.
Унинг Анна
исмли қизини
буютишда Тарянинг
онаси унга
ёрдамчи
бўлди,
албатта. Бу
қизнинг
ўсишида
унинг
дўстлари,
мактаб ўқитувчилари,
у
қатнайдиган
спорт
жамиятидаги
тренерлар
ҳам катта ёрдамчи
бўлдилар. Аннада
онаси
ғурурланишга
арзийдиган
барча ижобий хислатлар
бор. У
бўлажак
сиёсатшунос,
Англияда
ўқийди,
ҳозироқ
бакалавр
даражасини олган.
Шахсий
ҳаёти: Халонен
хоним
анчагина
вақт битта
қизи билан
якка ўзи
яшади ва
охирий 16
йилдан буён
учрашиб
юрадиган ўз
қўшниси Пентти
Араярвига эрга
чиқди.а аБугун
эса, у 22 йилдан
таниш бўлган ўзининг
эски хуштори
Пентти
Араярви билан бирга
яшамоқда. Уларнинг
никоҳ
маросимлари
Таря 2000
йилнинг
мартида
давлат
бошлиғи
бўлиб қолганидан
бир неча ой кейин
ўтказилди. Аслида
бу маросим
бошқа
давлатларнинг
протокол хизматларини
мураккаб
ҳолга
туширмаслик
учун расмийлаштирилди
(Чунки
Опропанинг
деярли барча
давлатларида
никоҳсиз ўз
хуштори
билан яшаш
ҳам эр-хотин
каби қонунлаштирилган
Ц материални ўзбек
тилига ағдарган
таржимон
изоҳи).
Қизиқишлари: Ўз
вақтида, яъни
студентлик
вақтларида
Таря Халонен
Чеховнинг
пьесалари
бўйича иншо
ёзганди. аМана
бугун чорок
асрдирки, уа ҳали
ҳам театр
ҳаётида
қатнашиб
келади. Бироқа у, ҳеч
кимга ФМана
бундай қил,
ёруғликни бироз
чапга ол!
Бундай эмас,
мана бундай
ўйнаш керакФ
каби кўрсатма
бермаслик
учун ўзига-ўзи
қасам берган.
Таря
доим театрни
ва унинг
жамиятдаги
ролини
қўллашга
ҳаракат
қилади. Ўзи
эса, театрга
боришни ва
яхши
спектаклларни
томоша қилишни
истайди.
Бутун бу
ўтган
йилларда
Таря Халонен
театрни ичидан
ўрганди. У
ўттиз йилга
яқин УКичик
ФинляндияФ
номли
болалар
театри бошқармасининг
раиси, 1994
йилдан ишчи театрлари
Иттифоқининг
раиси, узоқ
йиллар давомида
Хелсинки
театр
фондининг
аъзоси бўлди.
У ҳар
доим Тампера
шаҳрида
ўтказиладиган
машҳур фин
театр
фестивалида
қатнашади.
Таря ва
Пентти
норасмий
саёҳат
қилишни яхши
кўришадилар.
Таря ўзининг
президентлик
таътилини
матбуот
одамларидан
яшириниб,
улар топа
олишмайдиган
жойларга
бориб
ўтказади. Таря,
бошқа мамлакатларга
саёҳат қилишдан
ташқари
ўзининг
жонажон
Финляндиясидаги
ўз боғчасида
машғул
бўлишни
яқтиради,
рассомчилик
билан
қизиқади, ҳатто
2001 йили
Эстониядаги
рассомчилик
курсига
қатнашди,
ҳозир эса,
ҳайкал
тарашлик
курсига
қатнамоқда.а
Таря
ўзининг уй ҳайвонларини
яхши кўради. Унинг
иккита
пишаги (Миска
ва Понти) ва бир неча
ташбақалари
бор.
Халонен
хоним, жамоат
ҳавузида
сузишга, қоринни
ўйнатиш
курсида
шуғулланишга
ҳам вақвт
топади.
Булардан
ташқари Таря
рус тилини
ҳам
ўрганмоқда.
Душманлари:
Халоненнинг
рақиби иқтисодий
ислоҳотлар
ва эркин
бозор
тарафдори,
консерваторлардан
номзод
бўлган банкир
Саули
Ниинистедир.
Шунингдек
Тарянинг очиқ
нодўстларидан
бири бўлган
киши Эско Аходир.
Сафдошлари:
Шуни
таъкидлаш
керакки, Таря
Халонен,
Финляндия
сиёсий ҳаётида
муҳим рол
ўйнайдиган
ягона аёл
эмас. Мамлакат
парламентининг
ҳозирги 200 та
депутатларидан
73 таси
аёллардир.
Кўп вақтлардан
буён
риксдагни
Тарянинг
яқин дугонаси
сотсиал-демократ
Риитта
Уосукайнен
хоним
бошқаради. Вазирларнинг
ярими ҳам
аёллардан иборат.
Уларнинг
барчаси
президент
билан жуда яхши
алоқада
ишлашадилар.
Заиф
хусусиятлари
ва
камчиликлари: Унинг
ўз қарашлари
оқибатида
тангридан воз
кечди ва
черковни
аёлларни
эзишда айблаб,
ишончи комил
динсиз-атеист
бўлиб олди.
Сиёсатда
доим
камчиликни
(жинсий,
албатта),
шахс
эркинлигини
қўллаб қувватловчи
киши
сифатида танилган
ва бу жафҳада
жасур
сиёсатчидир. 80-йилларда
ана ўша
жинсий
камчиликни
ҳимоя қилиш
жамиятини
бошқарди.
Бироқ бу
мансабга
рози
бўлишлик
ҳақида бир
йил ўйлаб
кўрди. Таря
фикрича, жинсий
мўлжал, агар
бу бошқа
кишиларнинг
ҳуқуқлари ва
эркига зарар
бермаса, ҳар
бир кишининг
шахсий иши
ҳисобланиши
лозим. Кейинроқ
эса, Таря бу
фаолиятини
фақатгина
Финляндияда
эмас, балки
Овропа
Кенгашида, Овропада
хавфсизлик
ва ҳамкорлик
ташкилотида ава
ниҳоят
Овропа
Иттифоқида
давом
қилдирди. аа
Маҳкам
тарафлари: Бу
оддий аёл,
сиёсат нарвони
зинапояларидан
юксакликка
кўтарилиши
билан бир
қаторда очиқ
ва барчага
хайрихоҳ бўлиб
қолди. Унинг
омма
орасидаги
обрўйи ҳам
бир томондан
унинг мана шу
хусусияти билан
белгиланади. УУ бошқа
барча оддий
хонимлар
сингари
таассурот
қолдиради.
Финлар ўзини
ўзлигидан
бошқача
кўрсатишга
уринганларни
ёқтиришмайдиларФ,
- дейишади
Финляндиялик
сиёсий
экспертлар.а а
Финларнинг
кўпчилиги
фикрича
Халонен, давлат
арбобларининг
замонавий ва
кўп қиррали сиёсий
турини
намойиш
қилади. Улар
президентнинг
эскиликларни
ўзгартиришга
интилиш
хусусиятини
жуда хуш
кўрадилар.
Халоненнинг
расмий интернет
сайти
расмлар
бўлимида
президентнинг
давлат
фаолиятини
тасвирловчи
расмлар
УПрезидентнинг
ташбақалари
ва пишаклариФ
билан тўлдириб
ташланган. (Чунки
Таря бу
ҳайвонларни
яхши кўриши
ҳамма аниқ).
Таря
Халонен,
ўзини
тушунмай
қолишларидан
сезканмайди,
шу сабаб
ўзининг
шахсий фикрларини
уялмай
айтаверади. Айтиш
мумкинки, у
ҳатто
ўзининг
сиёсий реномеси
ҳақида ўйлаб
ҳам
ўтирмайди. Бу
эса, сиёсат
одами,
шунингдек
аёл кишилар
учун унча ҳам
одатий
туюлмайди. Ундай
бўлса, бу
хоним
сиёсатчи
ролида нималар
ҳақида
ўйлайди? Бу
саволга
жавоб эса
жуда оддий,
яъни бу аёл, инсонни
бутун
комплекслардан,
урф-одатлардан
юксакликка
кўтарадиган эрк,
чексиз ички
эркинликлар
ҳақида фикр
ва ўй суради.
Бунга ишонса
бўлади, чунки
Таря
Халоненга
берилган ҳақиқий
истеъдод,
фақатгина
тез
ўзгарувчан
замонга
мослашишдан
иборат
бўлмай, ундан
олдинда яшаш,
ҳар қандай
бир силжиш ва
оғишларни,
уларнинг
содир бўлиши
олдидан кўра
билишида ҳамдир.
Сиёсатчилар
ҳам
артистларга
ўхшаш, ўзининг
хуш кўринмаслигидан
уялмайдиган,
умумий манфаатлар
эвазига ўзини
шармисор
қилишдан
тортинмайдиган
бўлсагина аҳамият
қозонадилар.
а
Бу хоним ўз
ишининг юксак
малакали ва маданиятли устасидир.
Масалан, Таря
швед, инглиз
ва олмон
тилларини
билади.
Унинг
ютуқлари ва
мағлубиятлари:
Таря Халонен
шимолий
мамлакатлар
раҳбарлари
орасида ўз
мансабига
иккинчи
марта такрор
сайланган
ягона киши ҳисобланади.
Бунинг устига у
собиқ касаба
иттифоқининг
арбоби Ц аёл Финляндия
президенти
мансабига
сайланган
кишидир. Халоненни
Сотсиал-демократик
партия,
шунингдек
турли хил сўл
ижтимоий
ташкилотлар
ва касаба
иттифоқлари
қўллайдилар.
У Уҳалқ
президенти
бўлишниФ ава Финляндияда
ҳамма фаровон
яшашлари учун
бутун
имконларни
ишга солишни
ваъда қилади.
Ҳозирча
президент
ваъдаларининг
устидан
чиқиб
келаяпти.
Финляндия
90-йилларнинг
бошида
етарли
даражада жиддий
бўҳронни
бошидан
кечирди. Халонен
хоним эса,
жуда қисқа
вақт ичида
иқтисодда жиддий
ютуқларни
қўлга
киритишга
эришди.
Бунинг энг
биринчи
сабаби,
финларнинг
иқтисодда тартиб
ўрнатиш ва
оммавий
ишсизликни
ўнглаш
мамлакат
учун энг
муҳим сиёсий
талаб эканлигини
тушуниб
этишлари бўлди.
Иккинчиси,
фақатгина
ҳукумат эмас,
балки
Парламент,
ишбилармонлар,
меҳнат бозорида
ишловчи
барча
ташкилотлар
ва
жамиятнинг
бошқа
тизимлари
Таря томонидан
қўллаб-қувватланган
қонун
асосида фаол
ҳаракатга
киришлари
бўлди.а
Бундан
ташқари
финларнинг
янги
технологияда
ютуқларга
эришишида
янги ишчи
жойлари
ташкил этилиши
ва
иқтисоднинг
кўтарилишида
эса, янги билимлар
эгаллаш ва
инвеститсияларнинг
ишлаб
чиқаришда сони
эмас, сифатининг
аҳамияти
ютуқларга
эришишда
асосий усул
бўлиб хизмат
қилди. Таря Халоненнинг
фикрича,
мамлакатнинг
фақат ёшларини
эмас, балки
аҳолининг
бошқа ёшдаги
гуруҳларини
ҳам ўқитиш
зарур. аа
Ҳақиқатан
финларнинг
ноу-хаулари
скандинавия
фаровонлиги
жамиятини
қуришда ибрат
олишга
арзийди. Чунки
уларнинг
мустаҳкам
иқтисодий
платформасини
ташкил
этувчи янги
технология,
ҳаммасидан
аввал
информатсион
технология ҳозирги
замон
демократиясининг
иш фаолияти
учун асосдир.
Энди
эса қадимий
Калевалани
мобил телефонлари
ва
компютерлар
шарофати
билан нақ
ФНокиалендФ деб
аташга келиб
етишди. Бироқ
президент
яхши
биладики,
фуқаронинг барчаси
ҳам
ўзларининг
ёшлари ва
ўрганиб
қолган одатларидан
келиб чиқиб, Финляндиянинг
УхайтековФларига
ўрганиб кета
олмайдилар.
Шунинг учун
аҳолининг бу
қисми
давлатнинг
алоҳида
қўллаб
қувватлашига
муҳтождир.а
Халоненнинг
фикрича, ана
шундай
ёрдамга қишлоқ
аҳолиси
алоҳида
муҳтождир. Буни
финларнинг
ўзлари ҳам
яхши
билишадилар.
Чунки Финляндия
яқинларгача
аграр
мамлакат
бўлиб, бугун
ҳам
аҳолининг
аксарияти
тез
ривожланаётган
маданий
марказлардан
узоқ қишлоқ
жойларда
яшашни давом
қилишмоқдалар.
Яқинда Таря
Халоненга янги
минг
йилликнинг
энг буюк
халқаро
форумида
раисдошлик
қилиш
имконини
беришди. Таря
хоним, жаҳон
сиёсий
элитаси учун
дебютант
ҳисобланишига,
яъни асиёсий
саҳнага
Финляндия
президенти
ролида
чиққанига
эндигина
ярим йил
бўлишига
қарамай
бундай
раисдошлик
вазифасини
муваффақиятли
бажарди.
Мамлакатнинг
халқаро
муносабатларига
келсак, Таря
Халонен
президнтлик
мансабига
тантанали
ўтирганидан
кейин кўп
ўтмай биринчи
бўлиб
Руссияга рамий
меҳмон бўлди.а аааа
Финляндиянинг
президенти,
ўз қўшнилари
билан, улар
ОИ (Овропа
Иттифоқи)
аъзосими,
бетараф
давлатми ёки
Руссиями
бўлишидан
қатъи назар
ҳамкорлик
алоқаларини
яхшилаш
тарафдори
бўлиб
танилган
кишидир.
Бироқ
яқинда Т.
Халонен Ғарб
тарафдори
эканлигини
билдирди. Мамлакатнинг
баъзи
арбоблари
Финляндиянинг
НАТО аъзоси
бўлиш
тарафдори
бўлишига
қарамай бу
мамлакат яқин
5-6 йилда унга
кирмаса
керак. Президент
Халонен
мамлакатнинг
1944 йилдан буёнги
бетарафлигини
сақлаб
қолишни
давом
қилдираяпти. ааааа
Унинг
обрўсини
туширадиган
ҳоллар: Сайлов олди
пойгаси
вақтида
ўттиз йиллик
эски
Халоненни
УобрўйсизлантирадиганФ
бир маълумот
ўртага чиқиб
қолди. Ўша
узоқ 70-йилларда
касаба
иттифоқи
лидери Халонен
финларни
Совет
Иттифоқига
қўшилишга
даъват
қилганмиш. Таря
эса, бундай
маълумотни батамом
рад қилади.
Бошқа
тарафдан эса,
финлар
бирданига
Халоненнинг
шахсий ҳаёти
билан ҳам қизиқиб
қолишдилар. Яъни
у 15 йилдан
буён Пентти
Араярви
билан
никоҳсиз
яшайдилар,
яна бунинг
устига ҳар
иккаласида
ҳам олдинги
никоҳларидан
болалари бор.
Бундай
кишилар
қандай қилиб
ўсмирларга ибрат
бўла олади?
Халонен, Ушахсий
ҳаёт шахсий
ҳаётдир, у
шунинг учун ҳам
шахсий дейилади.
Шу сабаб менинг
шахсий
ҳаётимга ҳам
ҳеч ким
суқулмасинФ
дея сайлов
кампанияси
даврида Усариқ
матбуотнингФ
бутун
зарбаларини
муносиб
қайтариб
турди. Матбуот
эса,
тинмасди.
Бироқ ҳамма
нарсаниа Пентти
Араярвини
Халоненнинг
кими деб аташ
керак: Уҳаёт
йўлдошиФ, УэриФ
ёки
Упрезидентнинг
эркагиФ деб
аташ
керакми?а Ҳатто бу
масала
бўйича
сайловчилардан
сўровлар ташкил
қилинди.
Саволга
жавоб
беришганларнинг
яримидан
кўпроқ қисми
биринчи
вариантни
(Уҳаёт
йўлдошиФ) танлашдилар.
Ниҳоят бу
шов-шувларлдан
олти ой кейин
Халонен ва
Араярви
никоҳлариниаа расмийлаштирдилар.
Аммо улар
никоҳларини
черковда
эмас, давлатнинг
махсуса
идорасида
ўтказишдилар.
Бу маросимда
Халоненнинг
қизи Анна ва
Пентти
Араярвининг
ўғли Эско
расман
гувоҳлик
қилишдилар. Ана
шундан
бошлаб
президент
жуфтини
одатдагидек,
яъни аТарья
Халоненни
Финляндия
Республикасининг
раҳбари ваа Пентти
Араярвини эса
унинг бойи
(эри) деб
атайдиган
бўлишдилар.
Маълумотларни
Мария
Топазова
тайёрлаган.
Улар А.
Йўляхши
тарафидан
жуда озгина
қисқартиришлар
билан
русчадан
ўзбекчага
таржима
қилинди.