Юсуф
Жума! Сен бизнинг
боримиз,
оримиз, Ғуруримиз
эдинг. Сен эса кишанландинг, сен ҳабисда!
Ё Оллоҳ! Энди биз киммиз, бизни
ким деса
бўлади ...
Ғурури
кишанланган
элнинг саси
буғиқдир,
водариғ!
Миллатниг,
элнинг ори,
номусига
айланган Буюк
шоиримизнинг
мусибатлари
кунига бир йил
вақт ўтиши
муносабати
билан Бухородан
юборилган
Дониёр
Тошмухамедовнинг
хабарини биз ҳам
ўқувчиларимизга
узатиб қўйишни
севимли
шоиримизга
бўлган ҳурматимиз
белгиси ва ҳамдардлигимиз
деб билдик.
Марҳамат, қадрли
ўқувчилар, у
маълумотлар
билан
танишинг:
17 декабрь
Ўзбекнинг
буюк шоир
Юсуф Жума ҳибсга
олинганига
бир йил
бўлди.
2007
йил 17 декабрь
куни буюк
шоир Юсуф
Жумаев ҳибсга
олинган эди.
Юсуф Жумаев ҳеч
ким
айтолмаган ҳақ
сўзни айтиб
майдонга чиққани
учун
зўравонларча
икки ўғли
Бобур ва
Машраблар
билан
биргаликда ҳибсга
олинди.
Юсуф
Жумаев 2007 йил 23
декабрь куни
ўтказиладиган
сайловларга
Ўзбекистон
Президенти
Ислом
Каримовнинг
номзоди
конституцияни
бузиб учинчи
маротаба
кўрсатилишига
қарши чиқиб
президент
Каримовнинг
истеъфосини
талаб қилди,
пикетлар
ўтказди.
Сайлов
кунини шоир қамоқда
ўтказди,
Шоирнинг ўғли
Бобурнинг айтишига
кўра 23
декабрь
турмадаги
шоир учун оғир
кун бўлган.
Турмадаги ҳар
доим ҳақ
сўзни айтган
шоирга доимо
ёлғон
гапирган
кимсага овоз
беришга
мажбур қилмоқчи
бўлганлар, қийноқлар
ўтказганлар.
Шоир
пикетга чиқишдан
олдин тақдири
нима билан
тугашини, ҳибсга
олиниши ёки
бўлмаса ҳалок
қилиниши
мумкинлигини
билган эди. 27
миллионлик аҳолиси
бўлган
давлатни
зўравонлик
билан босиб
олишдан тап
тортмаётган,
Андижондай
катта бир
шахар аҳолисини
қатлиом қилган
шахсга бир
оилани йўқотиб
юбориш ҳеч қандай
қийинчилик
туғдирмасди.
Юсуф
Жумаевнинг ўғли
Алишернинг
айтишига қараганда
буни билган
шоир
майдонга чиқишдан
олдин барча
ўғилларига:
"Биз имкони
бўлмаган,
аммо айтилиши
керак бўлган
талабни
айтиб
майдонга чиқаяпмиз,
бунинг учун
бизни отиб ҳам
ташлаши, қамаб
қийноққа
солиши ҳам
мумкин. Ўғилларим,
бунга рози
бўлмаганинггиздан
мен хафа
бўлмайман хоҳланг
майдонга чиқинг,
хоҳланг уйга қайтинг",
деб айтади.
Шоир ва ўғиллари
ҳар қандай ҳолатга
тайёр бўлиб
майдонга чиқдилар
ва шафқатсиз
зўравонликка
учрадилар.
Улар ўз
конституциявий
ҳуқуқларидан
фойдаланиб
Конституция
бузилишига қарши
чиққан
эдилар.
Конституцияни
бузаётган,
Ўзбекистон
Жиноят
кодексининг
барча
моддалари
билан айблаб
бемалол
жиноят иши
очса бўладиган
зўравон
тахтга
ўлтириш учун қонун
талаб қилганларни
зиндонга
ташлатди.
Шоирга
ҳақ сўзни
айтиши учун ҳеч
қандай хавф
тўсқинлик қила
олмасди.
Андижон
фожеаларидан
кейин "Андижон
туркумидан"
шеърларини
яратгач шоирни
автоҳалокатга
учратиб икки
ўғли билан
ўлдириб
юборишга ҳаракат
қилишганди.
Нексиа машинаси
икки думалаб
Оллоҳнинг
инояти билан
ичидагилар
тирик қолди.
Шоирга суиқасд
уюштириб
унинг
машинасига
машина билан
урган кимса
Олот туман
ИИБ ходими
эди. Бу
жиноят учун ҳеч
кимга ҳеч қандай
чора
кўрилмади,
автоҳалокат ҳатто
рўйхатга ҳам
олинмади.
Шу
ўринда
шоирнинг
"Андижон
туркумидан" рукнидаги
шеъридан
мисол
келтиришни
лозим топдик.
Оёк
яланг оч эди,
Андижон
болалари.
Нон
ўрнига ўк еди,
Андижон
болалари.
Маржон
маржон шашқатор
Кузимнинг
жолалари.
Юрагимдан
тўкилган
Андижон
болалари.
Улар
шодликка
эмас
Қонларга
чўмилдилар.
Улар
толега эмас
Жарларга
кўмилдилар.
Бошоғлардек
ўрилди
Андижон
болалари.
Турналардек
қирилди
Андижон
болалари.
Кўк
золимни йиқмасанг
Сендадир
нолалари.
Сени
йиқар қасоскор
Андижон
болалари.
Топталди
юраклари
Хоинларнинг
отидан.
Руҳлари
кетиб қолди
Мирзо
Бобур
ортидан.
Оёқяланг оч
эди
Андижон
болалари
Нон
ўрнига ўк еди
Андижон
болалари.
Шаҳид бўлиб
кетдилар
Яралари
қалбимда.
Ўқдан
пора
дилларин
Поралари
қалбимда.
Яралари
кўзимда
Маҳшарда ҳам
тинмас қон.
Уларни
излаб йиғлар
Қиёматда
Андижон.
Оёқяланг оч
эди
Андижон
болалари
Нон
ўрнига ўк еди
Андижон
болалари. 27.05.05.
Ҳар
доим ҳақ
йўлидан
чекинмаган
шоир
ижодида
Андижон
фожеаси
катта из қолдирди.
Шоир
Юсуф Жумаев
зулм
зиндонида ҳам
букулмади, ўз
йўлидан қайтмади.
Шоирни
Бухоро
шахридаги 3-
сонли ҳибсхонада
икки ўғли
билан ёнма ён
қўйиб аёвсиз қийноқларга
солишди.
Шоирнинг
зулм
зиндонидан шартли
равишда
озодликка чиқарилган
ўғли Бобур қийноқлар
тўғрисида
бизга қуйидагиларни
айтиб берди:
Менинг қўл
оёғимни боғлаб
аёвсиз қийноққа
солишарди,
кўкрак қафасимга
муштлаб
уришар,
бошимга ёғочдан
ясалган қуволда
билан
уришарди. Ҳушимдан
кетганимда
эса оёғим
остига
резина таёқ
билан сон
саноқсиз
маротаба
уришарди. Оёқ
остига
дубинка
билан уришда ҳушидан
кетган одам ҳушига
келарди. Оёқ
остига уриб
турилган
одам ҳушидан ҳам
кетмасди. Мен
бу қийноқларга
чидардим,
аммо дадам ва
укам Машрабни
ҳам менинг
кўз олдимда
шундай қийноққа
солишларига
асло чидаб
тура
олмасдим. Мени
қийнашганида
эса дадам ва
укам Машраб
кузатиб
туришга
мажбур эди,
бу қийноқларнинг
тепасида эса
3- сонли ҳибсхона
рахбари
Самад
Шукуров,
Тезкор гурух
рахбари
Отабек
Собиров ва
Ботирали Сафаровлар
турарди.
3-сонли
ҳибсхона
ходимларининг
айтишига қараганда
Тезкор гурух
рахбари
Отабек Собировга
Ўзбекистон
бўйича
синмаган
сиёсий
махбусларни
3-сонли ҳибсхонага
(Отбозорга)
келтириб
синдиртирилиши
натижасида
Отабек
Собиров
Президентнинг
назарига
тушган ва ҳозирда
ҳам шахсан
Каримовнинг
кўрсатмаси
билан сиёсий
махбусларни
синдириш
(йўлидан қайтариш)
ишлари билан
шуғулланмоқда.
Отбозор
турмасида
Отабек
Собировни Бобойнинг
ўғли
(Президентни
бобой деб
назарда
тутишяпди) лақаби
билан
танишади.
Отабек
Собировнинг
ўзи ҳам шу
сабабли
бўлса керак
доимо
президентнинг
номидан
гапириб
юраркан.
2008
йил 15 апрель
куни шоир ва
ўғли
Бобурнинг
Суди Бухоро
туман судида
юқоридан
ёзилган
ценарий
бўйича
шармандаларча
ўтказилди.
Судда
бирорта
холис гувоҳ
ёки
жабрланувчи
йўқ эди.
Икки нафар
жабрланувчи ҳам
милиция
ходимлари, 18
нафар гувоҳлар
ҳам милиция
ходимлари.
Судда Юсуф
Жумаевга сўз
берилганда
У қуйидагиларни
айтди:
--
Бу Суд ўзбек
тарихида
биринчи Суд
эмас, охиргиси
ҳам бўлмаса
керак. Ўтган
аср бошида бу
қора курсида
Чўлпон, Қодирий,
Усмон
Носирлар
ўтирган
бўлса 21 асрда
бу судлар
янада
дахшатлироқ
бўлди. Мен ўғлим
билан битта қора
курсида
ўтирибман. Ҳеч
қачон ҳеч бир
шоир
адолатни
айтгани ва
ёзгани учун ўғли
билан
биргаликда қора
курсида
ўтирмаган.
Бу Суд
шармандали суд
бўлиб
тарихда қолади.
Бизнинг қора
курсида
ўтиришимизга
сабаб бўлган
ва буйруқ
берганлар ҳам
бир кун қора
курсида
ўтиради, қонун
олдида,
тарихда ва
албатта
Оллоҳ ҳузурида
жавоб
берадилар!
Шоирнинг
айтганлари
тез орада ўз
исботини
кўрсатди.
Шоирга Судда
туҳмат қилган
жабрланувчи
Майёр Алижон
Назаровни
Оллоҳ
жазолади.
Назаровлар
оиласидаги
икита ёш
йигитлар
(14-15ёшли) ҳалок
бўлди.
Афсус қасамхўр
туҳматчининг
ўзига эмас ўғилларига
урди. Алижон
Назаровнинг
отаси Ахмаджон
Назаров буни
шоирга қилинган
туҳмат
учун Оллоҳнинг
бешавқат
жазоси деб
билиб ўғлини
оқ қилиб
уйидан чиқариб
ҳайдади.
Алижон
Назаровнинг
рафиқаси
ажрашиши
учун Қоракўл
туман фуқаролик
судига ариза
билан
мурожаат қилди.
Оға инилар
Алижон
Назаровдан
воз кечдилар.
Дарёни
инжитган
дарёдан
топар,
Саҳрони инжитган саҳродан топар.
Шоирни
инжитган
шоирдан эмас
Шоирни
инжитган
Худодан
топар. Юсуф
Жума
Шармандаларча ўтказилган судда шоирни 5 йилга, ўғли Бобурни эса уч йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарилди. Озодликдан маҳрум қилинган шоир тушкунликка тушмаган эди. Биз буни шоирнинг Суд залида ёзилган шеъридан биламиз:
Ўғлимга
жой бердилар
зиндон деган қабрдан
Дея қонсан
онажон, йиғламагин,
фахрлан.
Фарқли
ўлароқ кар,
кўр бешумор
хар хачирдан
Дедим
золимга
золим йиғламагин,
фахрлан.
Ўғлим,
қизим,
жигарим
юксакдир ман
Помирдан
Бош кўтардим
майдонда, йиғламагин,
фахрлан.
Ўқдан
сочилган
юрак, бағр
сочилган тиғдан
Ҳурлик учун
тикдим жон,
йиғламагин,
фахрлан.
Йигирма
етти миллион
ичра эрк деб ҳайқирган
Битта менман
-Юсуфман, йиғламагин,
фахрлан! 15 Апрел, 2008
йил
Бу
Суддан кейин
шоир
Ўзбекистоннинг
саккизта
турмасида қийноқларга
солинди.
Кейин эса
дунёдаги энг
даҳшатли
турма деб ном
чиқарган Қорақалпоғистоннинг
Жаслиқ
турмасига
олиб бориб
ташланди. Бу
ерда шоирни
аёвсиз қийноққа
солишди,
Карантин
хоналарда сақлашди.
Хозирда
Жаслиқ
турмасида
сақланаётган
шоирнинг соғлиги
ёмонлашган.
Озодлик
армонида
яшаяпти.
Менга
буюргандир
на уммон, на
кўк,
Қақраган
юртимга
теккандир қарғиш.
Озодлик армондир, озодлик буюк
Денгиз
осмонида
учаётган қуш.
Буюк шоир Юсуф Жумаевнинг зиндонда ётиши Сталин қотоғонлари даврининг букун Ўзбекистонда Каримов қотоғонлари номи билан такрорланаётганини исботлаб тураверади. Шоирга ОЛЛОҲдан озодлик сўраб,
Бухородан,
Дониёр
Тошмухамедов.
17.02.2008й