Дунё
султонлари
берса ҳам
фармон
Тўкилган
бир тукинг қайтиб
келмайди.
Ҳатто буюрса ҳам етти қат осмон
Ўтган
кузинг ели қайта
елмайди.
Шу боис қалбимга
тасбехдир
ухим,
Ўтган баҳоримни
уйлайман
пургам.
Чўккан қабр каби
чўккандир руҳим,
Кўтара
олмайди ҳатто баҳор ҳам
XXX
Бу
юртнинг қирлари
ўзгарган
бўстон
Бу
юртнинг боғлари баҳордан
обод.
Булутлар
бошидан
сочади
маржон
Гуллари
боғлаган
буйлардан қанот.
Ҳаттоки
тошлари
топибди сайқал
Сангларга
гиёҳлар
зийнатдир, алҳақ.
Бу юртда
ҳамма
нарса
ўзгарган
гўзал
Афсус,
ўзгармаган
халқи—жоҳил халқ.
XXX
Урмон-урмон
чинорларим
синдирилди
Осмон-осмон
юлдузларим
сундирилди.
Ёлғиз қолдим
золимпарвар
бу тупроқда
Жоҳил қавм
балоларга
кўндирилди.
Минг бир
бошли аждар ўлгач
отдан тушса
Минг бир
бошли бошқа аждар
миндирилди.
Ов
этдилар
лашкар-лашкар
шерларимни
Тоғдек бошлар
кундаларга қўндирилди.
Юсуф қолди
осмон-осмон
тутун билан
Осмон-осмон
юлдузларим
сундирилди.
XXX
Тоғларнинг
ортидан чиқади қуёш
Ботса ҳам тоғларнинг
ортига ботар.
Шу боис
яшарлар
кўкларга
йўлдош
Ҳар бир
чўққисида
бир осмон
ётар.
Тоғларнинг
ортида офтоб
бор, рахшон,
Менда ҳам бўлсайди
кундайин
элим.
Мен ҳам тоғ
бўлардим
бўлмасдим
талқон
Шаксиз
бир бўларди
кўк билан йўлим.
XXX
Висол
тамон тану дил,
жону жаҳон талпинар
Оламни
томир қилиб
томирда қон талпинар.
Соғинчинг
оловида олов
оқими бўлиб,
Ҳар бири
Жайхун бўлиб,
бор устихон
талпинар.
Талпинишга
арзийди
дунёда битта
висол,
Ёраб,
ларзага
келиб еру
осмон
талпинар.
Тупроқ бўлса
тупроғингга
талпинади
Юсуфинг,
Кўҳна қабри —
гуруллаган
оташ уммон
талпинар.
XXX
Ғалати навниҳолсан,
Нозиксан
мисли хома.
Сен ҳам қордек
оқ олма
Ҳам қондек қизил
олма.
Ёноғингга қараган
Бармоғин
тишлаб қолган.
Ажаб,
нозик ниҳолча
Қордек оқ олма солган.
Дудоғингга қараган
Ҳайрат
оламин олган.
Ажаб,
нозик ниҳолча
Қип-қизил
олма солган.
Ғалати навниҳолсан,
Нозиксан
мисли хома.
Сен ҳам қордек
оқ олма
Ҳам қондек қизил
олма.