Бундан олдингисини ўқиш учун шу ерга босинг!

Yosh avlodga bir murojaat.а

Qadrli vatandosh, men Vatanimizdagi rejimga qarshi baholi qydrat kurashib kelayotganlar ichida eng keksasiman desam to`g`ri bo`lar deb o`ylayman. Vatandagi mustabid rejimga qarshi ishlarimizning bugungacha ham samarasiz qolishida shaxsan mening ham insoniy va siyosiy xatolarim anchaginadir. Biroq u xatolarga yo`l qo`yilgan kamchiliklarni, kimning xatosi ko`pe, kimniki esa ozligini hozircha bu erda sanab o`tirmayman. Shunga qaramasdan bizning muxolifatchilik tariximizda men tarafdan bajarilgan yoki bajarishga urinilgan baТzi harakatlarni siz azizlar hukmingizga chiqarish vaqti kelganga o`xshayapti.

 

Xullas, men qo`limdan kelgani qadar butun muhojirlik hayotimni, O`zbekistondagi mustabid rejimga qarshi A.Po`latov va M. Solih birgalikda yoki ularning faqat bittasi rahbahligida salmoqli, haqiqatan muhim ishlarni amalga oshira oladigan harakatchan, ko`ptarmoqli muxolif tashkilot maydonga keltirish yo`lida sarflashga urindim. Biroq bu urinishlar, taТkidlaganim kabi biz keksa avlodning jiddiy xatolarimiz oqibatida natija bermadilar (vaqti bilan balki birlashgan muxolifat tuzish takliflari bilan nomlari tilga olingan u ikki rais og`aynilarga yozilgan loyihalarni ham eТlon qilarman). Shunday harakatlarimdan biri sifatida maydonga kelgan tubandagi bir maktubni siz qadrli mushtarilarga havola qilishga qaror qildim.

 

2003 yildan boshlab AQSh va Ovropada o`qishib, har turli sohalarda mutaxassis bo`lishgan bir qator yoshlar bilan e-mailda tanishish mumkin bo`ldi. Ular o`qishlarini tugatishganlaridan keyin Vatanga qaytishmay, dunyoning turli burchaklarida ishlab yurishardilar. Bu yoshlar bilan tanishishda Fazliddin Yaqubov ismli ukamizning juda katta savobga arzugulik vositachilik mehnati ham bor. Maktubning yozilish tarixi ko`rsatilmay qolgan ekan. Uning mazmuniga ko`ra, maktub 2005 yil Andijon fojialaridan avval, ammo Ukrainadagi УSariq inqilobФ voqealaridan keyin yozilgan. Demak, maktub taxminan 2004 yilning oxiri yoki 2005 yilning boshida yozilgandir. Maktub alohida-alohida e-mail adreslarga jo`natilgan edi. Mana yosh avlodga murojaat qilingan o`sha maktubning o`zi (maktub aslida kirillda yozilganligi uchun uni bu erda ham originalda keltirmoqdaman):

а

УАссалому алайкум навқирон дўстлар!

Сиз азизлардан ҳолу-аҳвол сўраб, дарҳол мақсадга ўтмоқчиман. Иншооллоҳ, сиз гўзал Ватанимиз Ўзбекистон келажагида муҳим, балки асосий ролни ўйнайдиган кишиларсиз. Сиз ва сизнинг машаққатли меҳнатингиз оқибатида Менинг Ватаним Ўзбекистонда инсофли, дунё ҳамжамияти олдида уялмайдиган давлат тузими вужудга келишида мен ҳам сизларга маслаҳатчи бўлсам, қўлимдан келган нималар биландир у жараёндаа қатнашсам, ўзимни кўп бахтиёр ҳис этган бўлардим.

 

Демак, биз Ўзбекистоннинг бугунини яхши биламиз, десам адашмаган бўламанми?

Биринчидан, биламизки, мамлакатимиз, жуда бой мамлакатдир. Унинг ер ости ва ер усти бойликлари шунчалар кўпки қўяверасиз, тупроғи-чи, бизнинг мамлакатнинг тупроғи ва ҳавоси дунёнинг жуда кўп жойларида учрамайди. У ерда экин-тикиннинг жуда кўп хилидан йилдаа энг оз икки марта ҳосил кўтариш мумкин. Ўзбекистоннинг чанги ҳам олтин, десак хато қилмаган бўламиз.

 

аИккинчидан, биз жуда буюк, тенгсиз маданий, илмий, сиёсийа тарихга, иқтисодий урфу одатга, бозорчилик усулларига эга мамлакат бўлиб, тарихий ва замонавий ҳунармандчиликка ҳам бой ўлкага соҳибмиз.аа

 

Учинчидан, мамлакатимиз одамлари, яъни мамлакат аҳолиси эса, ўта меҳнаткаш, меҳнат севар, ўта чидамли (Аммо миллатимнинга бу сифати менга унча ҳам ёқмайди. На чора, бу ҳам факт. УСассиқ деб, бурунни кесиб ташлай олмаймиз.Ф Бори шу.) бир халқдир. Агар мен, бизнинг халқимиз, бизнинг ватандош дунёда энг кўп меҳнат қиладиган ва меҳнатига энг кам ҳақ оладиган (ёки ҳақ олмайдиган) халқ, десам силар ҳам бу сўзга қўшиласилар, деб ўйлайман.

а

Тўртинчидан, афсуслар бўлғайким, дўстлар, биз бугун дунёда диктаторлик режимининг қақшатқич зулми остида қолаётган жуда ғариб ягона мамлакатмиз. Ҳа, баъзилар, диктаторлик режимларини санаганда, Чин, Шимолий Корея ва Кубани ҳам кўрсатадилар. Бироқ Ўзбекистондаги режим у саналганларнинг ҳеч биридаги режимга ўхшамайди. Чунки биздаги режимни мутлақо бошқа махлуқ* бошқармоқда. Жуда яхши билиб қўйингки, бизнинг юртимизни бошқараётган киши, одамзотини, айниқса ўзбекларни ёқтирмайди. У одам, онасига ҳам, отасига ҳам дўст бўла олмайдиган бир зотдир. У, одамзотини ёмон кўради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда у ўрнатган режим одамзотига душманлик режимидир. Шу сабабдан у режим барча бошқа режимлардан даҳшатлироқдир.

 

Агар сиз бироз бўлса-да Гуржистон (Грузия) ва Украинадаги сўнгги сиёсий воқеаларни кузатган бўлсангиз, бир муҳим ҳолатга эътибор бергандирсиз. Ҳар икки мамлакатда ҳам норозилик намойишига чиққанларга қарши ҳокимият куч қўллашлари мумкин эди. Аммо ундай бўлмади. Агар ана ўша ҳолат бизда бўлганда эди ... Оллоҳ кўрсатмасин, менимча, майдон қурбонларга тўлиб кетган бўларди.

 

Бешинчидан, дўстлар бизнинг миллат жуда суст, яъни пассивдир (passivity-пассивитй. Мактубни ўқийдиганлар асосан инглиз тилида олий маълумот олганлар бўлганлигидан шунақа баъзи сўзларнинг инглизча эквивалентини кўрсатишни лозим ҳисобладим). УОқ туя кўрдингми? Йўқ. Қора туя кўрдингми? Йўқ,Ф УОч қорним, тинч қулоғимФ, дейилгана мақолларга жуда мос бир халқимиз бор. Бизда, яъни бугунги Ўзбекистонда зиёлилар-интеллигенсия (intellectuals-интеллектуалс) ҳам пассив, ҳатто йўқ, у ривожланмаган, десак тўғрироқ бўлади.

 

Олтинчидан, совет замони кишиларни ёппасига ахлоқсизликка олиб келди. Бугун бизда кишилар оддий ўзаро муносабатларида ҳам ёлғон сўзлашдан, бир-бирига ноҳақлик, адолатсизлик қилишдан, бировнинг молини очиқчасига ўзлаштиришдан, қисқаси, ҳаромдан заррача тортинмайдиган бўлиб қолишди. Катталарнинг кичикларга, мазлумга, ғарибга, муҳтожга меҳри, кичикларнинг катталарга ҳурмати, каби ахлоқий тушунчалар Ўзбекистонда танқис топилмаларга айланиб қолди. Давлат ҳокимиятига ўта ахлоқсиз, мафкурасиз кишиларнинг келиб қолиши натижасида советлар ҳокимияти тугаганидан кейинги ўтган ўн йилдан кўпроқ вақт ичида эса, аҳоли орасидаги салбий хусусиятлар фақат чуқурлашди, холос.

 

Еттинчидан, аҳолининг ахлоқи, мафкуравий хусусиятлари бузилиши оқибати ўлароқ мамлакатда, коорупсия(corruption-соррупшион), яъни порахўрлик, гуруҳчилик (grouping-груупинг)-маҳаллийчилик каби иллатлар нуфус орасида жуда чуқур илдиз отган. Ҳатто бу иллатлар кишиларнинг яшаш тарзига айланиб қолди. Яъни бу иллатлар фақат давлат идоралари, амалдорлари орасида эмас, оддий кишилар орасида ҳам одат тусига кириб қолди. Оқибатда, жамиятнинг энг соғлом, соф, тоза қисми бўлиши зарур бўлган ўқитувчилар, таълим Ц тарбия билан шуғуланувчилар ҳам бошдан-оёқ ўша иллатларга бутунлай ботиб қолдилар.а Шундай экан, улар кимларни тарбияламоқда ёки кимларни тарбиялайдилар???

 

Хуллас, дўстлар Ўзбекистон ҳақида фикр юритилганда ёқоридагилардан бошқа яна қатор муаммоларни, салбий сифатларни санаш мумкин. Аммо менимча, шу саналганларнинг ўзи ҳам биз қандай масалалар олдида турганимизни кўришга, тушунишга етарлидир.

 

Айтилганлардан келиб чиқиб, биз нималар қилишимиз керак, деган савол туғилади ва аллақачонлардан буён бу муаммо олдимизда кўндаланг турибди, албатта. Ана шу нима қилмоқ керак? дейилган проблема устида мен сиз билан иш қилармиз, деб ўйламоқдаман. Бу масалалар устида бунгачаа ҳам, ҳозир ҳам анчагина кишилар ишлади ва ишладик, ишлаяпмиз ва ишлаймиз, деб юришганлар ҳам оз эмаслар. Бироқ ҳеч ким ҳеч нарса қилгани йўқ ва қилишмоқчига ҳам ўхшамайдилар. Бордию, бугунги режим қулаб, уларнинг ўрнигаа ҳозир ўзлариниа сиёсатдон, ҳисоблаб юрганларнинг бирортаси ҳокимиятга келиб қолса, улар бугунгилардан дурустроқ бирор иш бошлашларига инсофли бирор киши ишониши қийин бўлиб турибди.

 

Шундай қилиб, азиз ва қадрдон менинг ёш дўстларим биз, қандай кишилар гуруҳи бўлмоғимиз керак? Агар биз,а бирор партиями ёки бошқача бир ташкилотми тузадиган бўлсак, у қандай партия ёки қандай оммавий ташкилот бўлмоғи зарур?

 

Энг аввал, бизнинг партиямиз ёки оммавий ташкилотимиз аъзолари бўладиган одамларимиз, яъни сафдошларимиз кўпчилик бўлиши, жамоатимиз кенгиш ва катта бўлмоғи керак, албатта. Уларнинг ахлоқи, мафкураси, дунё қараши каби масалалар олдимизда доим муҳимлигича туради. Уларнинг илмли ва кенг билимдон бўлишлари, яъни илм-фан, техник-технологик билимлиликлари масаласи ҳам жуда муҳимдир. Бу саналганлар эса, энг биринчисидир.

 

Иккинчи масала, ҳар бир ташкилот, ўзининг мустаҳкам, турғун бир мулкига, маблағига эга бўлмаса, у мақсадларини амалга ошириши мумкин бўлмаган бир умидга айланиб қолади. Демак, бўлажак ҳаракатнинг мулкий асоси бўлиши шартдир.

 

Учинчи, ташкилот салмоқли, ҳаракатчан, ҳақиқатан муҳим ишларни амалга ошира оладиган бўлиши учун менимча, у тубандагидек ҳаракатдаги қисмларга эга бўлиши зарурдир:

 

1 Ц Дунё қарашни, яъни мафкуравий асосларни ишлаб чиқадиган мутахассислар гуруҳи;

 

2 Ц Ҳозирги замон илми, фан, техник-технология масалаларини координатсиялаш ва мамлакатда замонавий технологиянинг самарали тадбиқи бўйича ишлайдиган гуруҳ;

 

3 Ц Иқтисод, иқтисодий проблемалар, ишлаб чиқаришни замонавий технология билан таъминлаш масалалари билан шуғуланувчилар, Ташкилот маблағи манбаисини ташкил этувчилар гуруҳлари;

 

4 Ц Сиёсат, сиёсий технология масалалари билан шуғуланувчилар гуруҳи,

 

5 Ц Барча турдаги мактаб, таълим-тарбия масалалари билан шуғуланувчи ва ёш, ўсиб келаётган авлод билан ишлаш гуруҳи;

 

6 - Маданият, санъат, адабиёт масалалари билан шуғулланувчи гуруҳ;

 

7 Ц Ижтимоий масалалар: соғликни сақлаш, сотсиал таъминот, гўдаклар-оналар ҳимояси, инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғуланувчи гуруҳ;

 

8 Ц Қонунчилик, қонунчилик ҳимояси, тартибни сақлаш масалалари билан ишлаш гуруҳи;

а

9 Ц Мудофаа масалалари билан шуғулланувчи гуруҳ;

 

10 Ц Ташқий сиёсат масалалари билан шуғулланиш гуруҳи ва ҳоказо Е

 

Хуллас, тузилиши мақсад қилинаётган ташкилотнинг аъзолари кимлар бўлиши керак? Менимча, улар асосан,

а) ёш зиёлиларни-интеллегентларни;

б) ёш ишбилармон, бизнесменларни;

в) майда ҳунармандларни,

г) студент ва юқори синфлар ўқувчиларидан иборат ёшларни ўз ичига олиши керакдир.

 

Демак, ташкилотни тузиш ташаббускорлари, юқорида саналган сифатли кишиларни ўз атрофига тўплашлари лозим бўлади.

 

Юқорида келтирилган тартибдаги масалалар муҳокама қилиш учун бир фикр шаклида айтилмоқда. Улар бирор ташкилот низоми шаклида тартибга келиши учун ундай ташкилот тузадиган кишиларнинг жуда кўпчилиги муҳокамасидан ўтиши керак бўлади, албатта. Муҳокамаларнинг энг сўнггида балки бутунлай бошқача низом ўртага чиқиши ҳам жуда мумкин. Аммо бу саналган масалалар ҳар қандай бир дастурнинг асосини ташкил этиши ҳам рад этилмайдиган бир ҳақиқатдир.а

 

Мен, бизнинг дўстларимизнинг, соғлом (ҳам жисмоний, ҳам маънавий), соф (ёлғон сўзламайдиган, ёлғондан қўрқадиган), тоза (ҳалолни ҳаромдан ажратадиган), инсофли, адолатли, билимли, одобли, ахлоқли, муслим кишилар бўлишини истайман. Балки мен бир киши учун жуда кўп сифатлар санаб юборгандирман. Бироқ бугун биз мухолифатчилармиз деб юришганларнинг ва мамлакатимиздаги кишиларнинг кўпчилигида айнан ана шу сифатлар етишмайди. Агар бизда, тубдан янги ташкилот тузишни мақсад қилаётганларда ҳам шу сифатлар бўлмас экан, у ҳолдаа биринчидан, биз ҳам улардан, биздан олдингиларидан фарқли бўлмай қоламиз ва иккинчидан, биз ҳам ҳеч кимга ибрат бўла олмаймиз.Фа

 

Юқорида ёзилганларга бугун - 2007 йилнинг биринчи ярими тугаётган бир маҳалда яна шуларни ҳам қўшишни лозим кўрдим:

 

Қадрли ватандош, кўриб турибсизки, бу айтилганлар шу бугун ҳам ўз аҳамиятини заррача камайтирган эмас. Шунинг учун Ватан тақдири ҳақиқатан ташвишга солаётган кишилар мана шундай ва шунга ўхшаш фикрлар атрофида чиндан ҳам енг шимариб ишлашга, чинакамига Ватанга фойда келтирадиган даражада, ҳақиқатан мамлакатдаги режимни қулатадиган даражада ишлар бажаришга киришиш учун тубдан янгича бирлашиб ҳаракат қилишлари зарур ва тубдан бошқача режалар билан жиддий тер тўкиш шартдир.

 

Қимматли ўқувчи, мени маъзур тутинг, бизнинг муҳтарам таниқли лидерларимиз ҳам мени бағишласинлар, бугун шу аччиқ, аммо ҳақиқий ҳолат ҳам аниқ бўлдики, бугунгача лидер ҳисобланиб келганлар, яъниа ҳаммамизга таниқли лидерларимиз, сизлар билан биргалашиб, силарнинг раҳномаликларингда чумчуққа уя солишнинг ҳам имкони қолмади. Жуда афсусланарли, бироқ ҳақиқат ҳамиша жуда аччиқдир. Ҳақиқатга тик қарамаслик эса, ё ўжарлик ёки манманлик бўлади. Афсуски, бундай сифатларнинг ҳар иккаласи ҳам ақлнинг хусусияти эмасдир.ааа

 

Қаранг, кўз юмиб очгунча бўлмай, мана йигирма йил (1988-2007) ҳам ўтиб кетибди. Бироқ бирорта бажарилган жўяли ишдан дарак топиб бўлмайди. Демак, бирон айтишга арзийдиган иш бажариш учун ҳозирги лидерларимиз билан яна қанча вақт тоқат қилиш лозим бўлади?аа Менимча, тақотлар ҳам тақ бўлди, бошқа кутишга вақт ҳам, тоқат ҳам битди, ахир. Масалан, ўзбек исмли миллатда бундай тоқат аллақачоноқ битган. Аммо бошқа ҳеч кимда ҳама бундай тақот топилади, деб бўлмайди.ааааа

 

Азиз ватандош, қимматли ёшлар, бугун сиз фақат ўзингиз янги лидер ёки лидерлара топшингиз зарур бўлиб қолди. Ватан озодлиги учун сиз ёшлар, мухолифатнинг янгиланган байроғи остида тубдан янги режалар билан мардонавор юриш бошлашдан бошқача Йўл қолмади.аа

 

Азиз ёш авлод, Нажот сизларда! Биз кексалар эса, сизнинг ёнингизда маслаҳат, насиҳат ва фикрларимиз билан собит туришимиз ҳам жуда муҳим ва зарурлигини унутиб қўймайлик!

Алибой Йўляхшиев, 02 июл 2007 йил, душанба.

Бундан кейингисини ўқиш учун шу ерга босинг!

Hosted by uCoz