Ислом ва фан.

Бугунги дунё асосан икки қутбга бўлинади. Унинг бир қутби христиан дунёси ва бошқа қутби эса, Ислом дунёсидир. Ер юзида христиан ва Ислом динидан ташқари бошқа динларга инонадиганлар ва динсиз бўлишган анчагина нуфус яшайсаларда, дунёнинг бутун муоммалари бугун мана шу икки буюк дин қарашларига келиб тақалмоқда. Шу билан бирга, христиан дунёси(буларни Ғарб ҳам деб аташадилар) Ислом дини тарихини,а мусулмонлар маданиятини яхши ёки мутлақо билмаслиги, ҳатто ўзларининг тарихини ҳам яхши тушунмаганликлари оқибатида Иломга ва унинг маданиятига паст назарда бўлиб келадилар.

 

Аслида эса, бугун маданиятли ҳисобланаётган Ғарб цивилизациясининг асос тошини Ислом маданияти ташкил этади. Ғарб фанининг алифбосини ҳам Ислом олимлари тузиб берганлари ҳам исбот талаба бўлмаган оксиомадир. Ҳа, шуни ҳам тан олишимиз зарурки, қатор объектив ва субъектив сабаблар оқибатида Ислом дунёси чуқур инқирозга учради. Унинг илму фан оламида бошланган жуда кўп тадқиқотлари тўхтаб қолди ёки тамоман изсиз йўқотилди. Натижада мусулмонлар илм-фан ва техника-технолгиянинг ривожланишида оқсаб қолдилар. Бу эса, бутунлай бошқа ва чуқур илмий тадқиқотлар талаб мураккаб мавзу.

 

Қуйида фанда, маданиятда, тарихий тадқиқотларда Ислом дунёси қандай ютуқларга эришганлари ва у ютуқлариннг дунё фани, техник-технологиясининг ривожида қанчалик муҳим рол ўйнаганлигини кўрсатадиган далилар келтирилган бир материални эълон қиламиз. Бу материал Доғистон мусулмонларининг УШариатФ Жамоати тарафидан тайёрланиб 2006 йилда kavkazcenter.com сайтининг русча бўлимида анашр қилинди. Унинг доимий интернет адреси: http://www.kavkazcenter.com/russ/content/2006/07/20/46018.shtml

 

Мен ўша материални мана шу адресдан олиб ўзбек тилига ағдардим ва бу таржимани азиз ўқувчилар сизнинг эътиборингизга ҳавола қилиш фойдадан ҳоли бўлмас деб ҳисобладим.

 

Мазкур материал эса, сиз мусулмон қардошларимизнинг динингиз ва маданиятингиз тарихини ўрганишингизда ёрдамчи бўлар деган умидда қоламан (Муслмонларнинг илми-фандаги ютуқлари, уларнинг маданиятлари ҳақида анчагина маълумотлар келтирилган ва туркчадан ўзбекча ағдариилган яна бир УСен кимсан қардошим?Ф номли китобча ҳам ушбу сайтнинг мана бу адресида келтирилган: http://samarkanduz.narod.ru/senkimsan.htm а

Бу китобча билан ҳам танишиб чиқсангиз кўнглунгиз анча Цмунча таскин топар деб ўйлайман). Алибой Йўляхши. 16.11.2007.

 

Энди Доғистонлик мусулмон қардошларимиз тайёрлаган Ислом тарихи ва маданиятига боғишланган ўша мақоланинг тўла таржимасини келтирамиз: а

 

Ислом ва фан.

аКоинотдан туриб олинган расмда Оллоҳ исми аниқ кўриниб турибди.а

 

 

 

 

Бугун бизнинг замонимизда оммавий матбуот воситаларининг (ОМВ) изчил хизмати эвазига кўпчилик кишиларда, жумладан мусулмонларнинг ўзларида ҳам ислом образи қоронғи ўрта асрчилик ва қолоқнинг синоними бўлган ва унда жаҳолатпарастлик, нодонлик, илмий-техник ривожланишга ҳурматсизлик, диний тоқатсизлик ва фанатизм авж олган бир ижтимоий тузум сифатида шаклланади. Аслида эса, бундай нашрларнинг муаллифлари ислом амаданияти ва Овропа тарихини мутлақо билмасликларини ёки очиқчасига атайлаб ўзларининг ангажементларини намойиш қилишадилар.

 

Бу ерда ҳаммасидан аввал Ислом дини илм-фанни диний ва дунёвийликка ажратади каби афсонани бекорга чиқариш лозим бўлади.

 

Шу билан бирга ҳатто кўпчилик мусулмонларнинг ҳисоблашларича ҳам исломда дунёвийлик ўзининг обрў-эътибори жиҳатдан динийликдан анча пастда туради ёки яна баттароқ, уни салбий деб ҳисоблайди ва шу сабабдан унга аҳамият берилмайди. Ана шундан келиб чиқиб, ислом олимларини айниқса ОМВ учрайдиган ифода Ц олимлар ва тадқиқотчиларга бўлиб таърифланиши мусулмон маданияти билан озгина таниш бўлганларнинг ғашини келтиради. а

 

Бу иккилик, Қуръон-и карим оятларининг биронтасида ёки Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи вассалам) ҳадис-и шарифларида абундай бўлиниш ҳақида ҳеч нарса айтилмаглигига қарамасдан, уни тузганлар, ислом маданиятида мавжуд бўлмаган динийлик ва дунёвийликка бўлинишни бўрттириб, унинг остини чизиб кўрсатиш билан ўз мақсадларига эришишни қасд қиладирлар.

 

Аксинча Қуръон-и каримнинг кўпгина оятларида инсоннинг Уосмон ва ерФ соҳасидаги тадқиқотларини Ягона Оллоҳга инонишга тўғридан тўғри боғлаб кўрсатилади. Шунингдек Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳам жуда кўп ҳадис-и шарифлари мусулмонларнинг билим эгаллашларини тарғиб қилишга қаратилгандир. Шу билан бирга бу кўрсатмаларда диний ва дунёвий аталмиш билимлар орасида ҳеч қандай фарқ ёки уларнинг биридан бошқасини дуруст ҳисоблашни билдирадиган белгилар учрамайди. Аксинча, мусулмон ҳуқуқига кўра, фаннинг бирор соҳасида мусулмонларнинг билимсизлиги, маълумотсизлиги, мусулмонлар жамиятининг етарли миқдорда аъзолари ўша билимларни мукаммал эгаллаб олмагунича, у бутун жаҳон мусулмонлари устига гуноҳ ҳисобланиб туради.

 

Исломнинг ва шариатнинг илмга қарши хусусияти ҳақидаги ОМВ кўгулни ғаш қилувчи иддаоларига келсак, мусулмон маданияти билан озгина таниш бўлишнинг ўзиёқа уларнинг иддаолари нақадар кулгилиги эканлигини кўрсатади. Биз эса, ана шундай танишишга уриниб кўрамиз.

аа    

Исломнинг илк қадамларидан бошлаб фанни, техникани аривожлантириш ва билим олишни йўлга қўйиш Халифатда энг муҳим, энг муносиб ишга айланди. Бунинг натижасида ҳайрон қоларли даражада жуда қисқа вақт ичида буюк ислом цивилизацияси (маданияти) шаклланди. Бугун энг маданиятли деб ҳисобланаётган Овропа эса, ўта қолоқ бир даврда яашаётганида Халифатдаги ислом маданияти ўша замоннинг тафаккурига муносиб бўлган фан соҳаларининг барчасида, кимё, физика, математика, жуғрофия, тиббиёт, астрономия, тарихшунослик, фармакология (доричилик), лингвистика, фалсафа ва бошқа соҳаларда гуркураб ривожланганлиги билан характерланади. аа

 

Ғарбий Овропани кўпгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таништиргана     мусулмон дунёси ҳисобланади. VIII асрда мусулмонлар Испанияда анор дарахтлари ўстирди, гурунч, данакли палма етиштирди, ипакчиликни йўлга қўйди, пахта етишришни бошлаб юборди. Овропада ерларни суғориш усуллари араблар тарафидан амалга оширилди. Улар овропаликларга сувларни кўтариб ер суғоришни, тупроқни қуритишни ўргатддилар. Шунингдек мусулмонлар Овропада суғориш каналлари системасини жорий қилдилар ва сувларни бўлишни назорат қилишни, яъни миробчиликни йўлга қўйишди.

 

VIII аксрдаёқ Самарқанд ва Бухорода қоғоз устахоналари ишлаб турарди. Овропада нақд тўрт асрдан кейин, унда ҳам арабларнинг Испанияга қоғоз келтиришганларидан сўнгра қоғоз тегирмонлари ишлай бошладилар. Мусулмон Испанияси шаҳарларининг устахоналари шойи, парча, жун мотолар тайёрлашда, олтин ишлов берилган қимматбаҳо тери буюмлар, эмалланган ва расмлар солинган шиша ва бронза идишлар, чиройли сапаллар, фил терисидан ясалган буюмлар ва қуроллар Ц нозик ишлов берилган яроғ-аслаҳа ва қилич, ханжарлар ясашда тенги йўқ эдилар. Овропада биринчи марта Андалусияда қулолчиликни, чинни ишлаб чиқаришни мусулмонлар бошлаб беришгандилар.

 

Халифатни Аббосийлар бошқарган замонда мусулмон фани алоҳида бир ривожланишни бошдан кесирди. Масалан халифа Харун ар-Рашид (786-808) ва унинг ўғли ал-Маъмун даврида илмий фаолият ўзининг юкасалиш даврини ўтади: бу даврда астрономик обсерваториялар, илмий ваа таржима ишлари учун зарур бўлган бинолар ва кутубхоналар қурилди.

 

Мусулмонлар математика, жуғрофия ва кимё соҳасида ярқин ютуқларга эришгандилар. Масалан, сўнги замонларда Жабир бин Ҳайан (721-805) кимё фанининг, айнан мана бугунгидек кимё илмининг асосчиси шаклда пайдо бўлади. Бу ҳақида Британия Қомусида ҳам маълумотлар келтирилган. Кимёнинг асосий тушунчалари бўлган кристаллаш, эриш, ҳайдаш кабиларни айнан мана шу олим фанга киритган эди. Бўёвчи моддаларини қариштириш, бўёш, минераллар ва металларни чиқариб олиш, эритиш каби барча техник воситаларни мусулмонлар юксак даражада ишлаб чиқариш мақсадларида қўлланардилар.

 

Мусулмон олимларининг муҳим кашфиётлари оқибатида астрономия фани сезиларли даражада бойитилди. Бир вақтнинг ўзида ҳам халифа, ҳам олима бўлган Ал-Маъмун тарафидан ер айланаси узунлигини ўлчашга ҳаракат қилинди. Унинг сарайида буюк математик олим Ал-Хоразмий (787-850) ишлаб, ўша ўлчашларда иштирок қилганди. Унинг асарлари натижасида нул билан боғли бўлган символика аОвропада тарқатилди.

 

Маълумки, араб сўзи УсифрФдан (нолФ, яъни УбўшФ маъносини беради) лотинча сўза cifra (русчада УцифраУ сўзи) келиб сиққанди. Бу сўз биринчи ишлатилган вақтида ўша нол маъносида қўлланилганди ва шундан франсузча chifrre, яъни УшифрФ сўзи пайдо бўлганди.

   

Ал-Хоразмий УТикланиш ва қўлланиш ҳақида китобФ(УКитоб ал-Жабр ва ал-МукабалаФ) номли илмий трактатнинг муаллифидир. У бу асарида тенгламаларни ечиш қоидаларини келтиради ва шунингдек, овропада алгебра номи билан танилган Уал-ЖабрФ атамасини биринчи бўлиб қўллайди. Лотинча атама algorithmi (УалгоритмФ) ҳам мусулмон олими ал-Хоразмийнинг овропача бузилиб талаффуз этилишидир. Бугун эса, бу атама, яъни алгоритм сўзи математика ва кибернетика фанида асосий тушунча ва атамалардан биридир.ааа а

    

VIII-XV асрларда мусулмон мамлакатларида асрономлар ва жуғрофия билана шуғулланувчилар учун тригонометрик ва астрономик жадваллар билан таъминланган, тақвимлари ёзилган, хронологик ва тарихий вақтлари кўрсатилган зижий деб аталадиган қўлланмалар пайдо бўлади. Овропаликлар ана ўша мусулмон олимларининг ФзижийФларининг таржималари орқали астрономия, текисликдаги ва фазовий (сферик) тригонометрия билан танишадилар. Масалан, машҳур астрономлар ал-Хазиний ва ал-Ботиний замонаси учун энг тўғри бўлган котангенслар жадвалини тузишга имкон яратган астрономик ўлчовларни келтиришган эдилар.

 

Астрономия соҳасида энг катта ютуққа эришган киши, бу давлат арбоби, олим ва маърифатпарвар Улуғбекдир (1393-1449). У 1428Ц1429 йилларда Самарқандда ўрта асрлар учун энг катта обсерватория қурдирди. Бу обсерватория ўз даврига кўра энг мукаммал ускуналар билан таъминланган бўлиб, унинг кенглиги ва имкониятлари овропаликларнинг хушини қочирадиган даражада эди.

 

 Меридиан соҳасига ўрнатилган 40 метр узунликдаги мармар сектантнинг ўзгинаси қанчалар аҳамиятли эди. Улуғбек ўзининг УЯнги астрономик жадвалларФ номли асарида 1018 та юлдузнинг жойлашиши ҳақида маълумот беради, планеталар ҳаракатининг юксак даражада аниқлиги билан ажралиб турадиган жадвалларини келтиради, шунингдек ўша замон астрономиясининг назарий асосларини баён қилади. Овропа эса, аXV асрдагина Улуғбек раҳбарлик қилган Самарқанд мактаби ўқувчиларининг астрономия соҳасидаги тенгсиз илмий маълумотларини олишга муяссар бўлади. 1648 йилда Оксфордда Улуғбекнинг УзижиФдан Жорж Гревс (1602Ц1652) тарафидан лотинчага таржима қилинган қимирламас юлдузларнинг катологи анашр қилинади.а

 

Жаҳоннинг минералогия илмининг ривожланишида буюк олим ал-Берунийнинг (973-1050) УҚимматбаҳо металларни англаш ҳақида маълумотлар тўпламиФ асари алоҳида аҳамиятли ўрин тутади. Бу асарда 50 тадан кўпроқ минераллар, қазилмалар ва металлар ҳақида батафсил тасвирлар келтирилган. Ал-Беруний биринчи бўлиб кўпгина минераллар ва металларнинг зичлиги ва солиштирма оғирлигини аниқлади. Овропада эса, тўрт асрдан сўнграа олмон олими Георг Агрикола (1494Ц1555) илмий минералогиянинг асосларини тузишга эришди ( бу ҳам Берунийнинг илмий асарлари ёрдамида, албатта Ц таржимон изоҳи).а

 

Ал-Бируний математикадан кенг фойдаланди, ўзи ҳам математика, астрономия, ботаника, жуғрофия, умумий ер билими (геология) соҳасида йирик асарлар ёзди, Ер айланасининг узунлигини аниқлади ва Коперникдан (1543) кўп йиллар олдин Ер шарининг қуёш атрофида айланма ҳаракатда бўлиши мумкинлигини айтди. Фақат фарқи шундаки, унинг бу кашфиёти учун мусулмон мамлакатида Бирунийни ҳеч ким амурдат атамади, диндан чиқармади ва асарларини ўқишни тақиқламадилар. Николай Коперникнинг асарларини ўқишни эса, черков тарафидан 1828 йилгача тақиқлаб қўйган эди. XI асрнинг биринчи яримини Жорж Сартон ал-Бируний замонидир деб аташи бежиз эмасди.

    

Аббосийлар халифалигининг пайтахти Боғдодда машҳур таржимонлар мактаби майдонга келган эди. Бу мактабда юнонлар, сурияликлар ва пахлавийларнинг барча билимлар соҳасидаги асарлари араб тилига таржима қилинарди. Бунинг натижасида Аристотел, Платоннинг ва неоплатонларнинг фалсафий асарлари, Евклид, Архимед ваа Птолемейнинг табиий фанлар ҳақидаги трактатлари, Гиппократнинг тиббиёт ҳақидаги трактати араб тилида янгидан дунёга келдилар. Кейинги замонларда бу асарлар энди Абу Али Ибн Сина (Овропада Авицена) ва Аверроэса (Ибн Рушда) каби таниқли мусулмон мутафаккирларининг изоҳлари билан биргаликда фақат араб тилидан таржима ҳолида ғарбий Овропа кўришга муяссар бўлади.

 

Маълумки, Толедода (Испания) XII аср давомида 1130 йилда ташкил этилган мактаб бўлганди, бу ерда архиепископ Кастилия дона Раймундо ташаббуси билан астрономия, тиббиёт, физика, математика, ботаника ва фалсафа бўйича мусулмон олимларининг энг қимматли асарлари лотин тилига таржима қилинганди.

 

Бу замонда одатдан ташқари бир ҳол эътиборни ўзига тортади, масалан, ўрта асрнинг машҳур шахсларидан бири Цмонах келиб чиқиши франсуз бўлган Аурикалик Герберт (940/950 Ч 1003), 999 йилда Сильвестр II  исми билан биринчи марта Рим папаси бўлиб қолади. Бу Папа мусулмон Испаниясида илм ўрганишга киришади ва бунинг учун араб тилини ўрганади ва оқибатда у бу тилни мукаммал ўзлаштиради.а

а

У Толедода уч йил вақт ўтказиб, мусулмон олимлари раҳбарлигида астрономия, жуғрофия, математика, кимёни ва бошқа фанларни ўзлаштиради. Айтиш лозимки, Папа қобилиятли ўқувчи бўлганди. Шунинг учун уа Испаниядан қайтиб келганида унинг билимидан ҳайратга тушган овропаликлар, уни сеҳргар деб қабул қилдилар. Мана шу афсонавий факт, ўша замонларда Овропанинг мусулмон маданиятидан нақадар орқада қолганини кўрсатувчи кўргазмали далиллардан биридир.

 

Герберт то ўлгунича сеҳргар Папа таҳаллусидан қутилолмайди. Ана ўша Усеҳргар папаФ овропа арифмекасига 1-дан 9- гача бўлган араб рақамларини киритган киши бўлади. Гербертгача мусулмон дунёсидан ташқари ҳеч бир жойда бу рақамлар ишлатилмас эди. Араб рақамларини қўлланишга киритиш эса, арифметик масалаларини ечишни сезиларли даражада қулайлаштирди.а

 

Ўша замонларда араб тили овропаликлар учун ривожланишнинг, фан ва маданиятнинг воситачисига, йўлантирувчисига айланиб қолади. Шунинг учун христиан ёшлар араб тилига ва адабиётига зўр қизиқиш билан интила бошлайдилар. Мусулмон маданиятини ёқтирмайдиганлардан бири бўлган Кордуан Альваро IX асрда афсусланиб, УБарча ёш, истеъдодли христианлар фақат араб тилини ва адабиётини билишадилар. Улар араб китобларини катта қизиқиш билан ўқийдилар, ўрганадилар ва бу адабиёт жуда гўзал, дилрабо дейишадилар. ...Ф дея ёзганди.

 

Мусулмон халифалигида тиббиёт илми алоҳида бир юксак даражага кўтарилади. Мусулмон жарроҳлари беҳуш қилувчи (анестезирующие) воситалардан фойданалганларида, Овропада ҳали бу ҳақда хаёл қилишга ҳам қодир эмас эдилар. Ўша вақтлар овропа табиблари (врачлари) ўз муштариларини бошига қаттиқ бир жисм билан уриб УўчирардиФлар, беҳуш этардилар. Бундай УажойибФ наркоздан ўзига келишни ҳеч ким гарантия қилолмасди, албатта.

а

Англиялик олим ва XX асрнинг файласуфи, нобел мукофоти совриндори(лауреати) аБертран Рассел ёзгани сингари, УШарқ Овропадан фақат ҳарбий жиҳатдангина юксак эмас эди. Балки Овропада варварлик, ваҳшийлик ҳукм сураётган бир замонда Муҳаммад (с.а. в) дунёсида фан, фалсафа, поэзия ва санъатнинг барча турлари гуллаб яшанаётганди. Овропаликлар ўзларининг кечириб бўлмас тор назарлари билан ўша даврни Уқора асрФ деб аташадилар. Аммо у Овропада, айниқса христиан Овропасида қора эди. Чунки Мусулмонлар Испанияси эса, ўша замонлар ажойиб, гўзал маданиятга эга эдиФ. а

 

Мусулмон олими, келиб чиқиши араблардан ҳисобланган Ибн ан-Нафис XIII асрдаёқ анатомия соҳасида илк марта қон айланиш системасини тасвирлаб берганди. Эронда етишган бошқа бир мусулмон олими Абу Мансур ал-Ҳаравий, турли хил табиий ва кимёвий моддаларнинг хоссаларини тўла тушунтирган УФармакологиянинг асослари ҳақида трактатФини 975 йилда нашр қилди. Боғдодда янги дорилар (медикаментлар) олинадиган ва таниш бўлмаган доривор ўсимликларнинг хусусиятлари ўрганиладиган фармацевтик лаборатория бўлиб, фақат шу шаҳарнинг ўзидагина 60 тага яқин дорихоналар(аптекалар) мавжуд эди. Қиёс қилиш учун мана бу фактга қаранг: масалан, Руссияда бундан саккиз аср сўнгра Петр I даврида биринчи дорихона пайдо бўлди.

 

Мусулмон файласуфи ва машҳур табиб (врач) Абу Али Ибн Сино (Овропада Авиценна исми билан танилган) (980Ц1037) табиий фанларнинг барча соҳаларини қамраб олган 156 та буюк асар қолдирди ва тиббиётда (медицинада) рад қилиб бўлмас ҳурматга, обрўга созавор бўлди. Баъзи маълумотларга кўра, унинг тарафидан а450 та араб тилида ва 23 та форс тилида асарлар ёзилгандир. Ибн Синонинг энг машҳурФТабобат фанининг қонунлариФ номли асари Овропадаги тиббиёт факултетлари программаларининг асосини ташкил қилган эди. Унинг китоблари 600 йил давомида Овропадаги университетларнинг барча сутдентлари учун асосий дарслик қўлланмаси бўлиб қолди.

 

Оптика соҳасида ҳам мусулмон олимлари овропа фанига жиддий таъсир кўрсатди. XIII асрда Полша олими Витело оптика ҳақида китоб ёзади. Унинг бу китоби мусулмон олими Ибн ал-Хайсамнинг X асрдаёқ ёзиб кетгана Уал-МаназирФ номли машҳур асарининг силлиқланган вариантидан (компиляциясидан-улаб-қураб ёзилган китобдан) иборат бўлган эди. Вителонинг мусулмон олимларига, жумладан ал- Хайсам асарларига мурожаат қилганлиги ҳақида маълумотлар Вителонинг ўз қўл ёзмаларида ва Овропада уйғониш даврининг устуни ҳисобланган Леонардо да Винчи ёзув дафтарларида топилгандир. Бутун жаҳон прогрессив маориф ассоциациясига асос солган Стенвуд Кобб, УАмалда Овропада уйғониш даврини бошлаб берган, бу ИсломдирФ деган эди.

 

Овропа илк марта араб саёҳатчилари ёрдамида Чин, Индонезия ва Ҳинду-Чиннинг (Индохитойнинг) бошқа мамлакатлари ҳақида қимматли ва аниқ маълумотларга эга бўлганди. УСаёҳатларФ китобининг муаллифи Ибн Баттута ўзининг 25 йиллик саёҳатлари давомида мусулмонларга қарашли бўлган Овропа, Осиё ва Византиядаги, Шимолий ва Шарқий Африка, Ҳиндистон, Сейлон ва Чиндаги барча ҳудудларни кезиб чиқди, Ҳинд океанининг қирғоқларини айланиб ўтиб, Қора денгизни кесиб, Қиримнинг жанубий қирғоғидан Волганинг пастки тарафлари билан Камагачаа бориб етди.

 

Араб саёҳатчиси ал-Идрисий (1100Ц1165) Пиреней бўғози бўйлаб, Франция, Англия, Кичик Осиёни (М. Азия) босиб ўтди ва Сицилиянинг қироли Рождера II таклифи билан дунё харитасини тузди ва Овропа ва Африканинг тарихи ҳамда жуғрофияси бўйича энг қимматли манба ҳисобланадиган УРождера китобиФни ёзди. Ана шундай мусулмонларнинг саёҳатчилари ва тижоратчилари ҳисобига Ислом Индонезияда, Малайзияда, Сомали, Эритерияда жуда кенг тарқалди, шунингдек аИслом Чинга ва Мали давлатига кириб борди.

 

Худди шундай қилиб ўрта асрлардаги мусулмон маданиятини ФжаҳолатФ ҳисобловчи тор фикрлиларнинга қарашларини рад қилувчи илмий маълумотларни узоқ санаш мумкин. Аммо биз бу мавзуни шуерда тарихчи Роберт Блифолтнинг қуйидаги сўзлари билан тугатишни лозим кўрдик: ФАгар араблар бўлмаганда эди, ҳозирги замон Овропа маданияти (цивилизацияси) эволюциянинг барча этапларини муваффақиятли ўта оладиган хусусиятга эриша олмаган бўларди. Шуни ҳам айтиш керакки, Ислом маданияти ўзини кўрсатиб турмаган бирорта инсон фаолиятининг соҳасини учратиб бўлмайди. Бу маданият, табиий фанларда ва илмий руҳда нурланганидек бошқа бирор соҳада ярқирамайди. Ана шу руҳ овропа оламига мусулмонлар тарафидан киритилган эдиФ. Доғистон УШариатФ Жамоати.

Мақолани рус тилидан ўзбек тилига ағдарган таржимон Алибой Йўляхши. 16.11.2007 й. а

 

Hosted by uCoz